Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (8 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
8-БОБ УНИНГ ҚЎРҚУВИ
Бу оламдаги кўп нарса бизни қўрқувга солади, фақат аҳмоқ буни рад қилади. Аммо бизни қўрқув эгаллаб олганда, биз қўрқувнинг асири бўламиз. Кўпинча эркаклар қўрқувга осонгина ўлжа бўладилар, шунинг учун уларнинг тез-тез «бирдан... ?» «Бирдан керакли пулни ишлай олмасам-чи?» «Хотиним билан болаларимга бирон нарса бўлиб қолса-чи?» «Агар ёмон касаллик билан оғриб қолсам-чи?» «Бирдан бизнесим барбод бўлса-чи?» «Агарда яхши ота бўла олмасам-чи?» «Бирдан ногирон бўлиб, оиламни боқа олмай қолсам-чи?» «Кимдир мени сиқувга олса ёки менга хавф солса-чи?» «Бирдан авария бўлиб кетсам-чи?» «Агар ўлиб қолсам нима бўлади?» деган савол қийнайди. Қўрқувни одам енгади (қаранг: Забур 47:7) ва қўрқувни ҳалок қилади (қаранг: Забур 77:33). Агар одамни «қаттиқ қўрқув қамраб олган» (қаранг: Лука 8:37) бўлса, у Худо билан алоқасини йўқотади ва Худонинг яхши хоҳишини кўрмай қўяди.
Майкл билан турмуш қурганимиздан кейин икки йил ўтгач, биз қавмбошимиз Жек Хайфорд, унинг хотини Анна ва жамоатимиздаги бир неча одам билан бирга Италия, Греция ва Исроил бўйлаб саёҳатга жўнадик. Майкл саёҳат давомида истар-истамас юрарди. Грецияга келганимизда у энди қаттиқ ҳаяжонда эди. Бир неча кун ўтгач, чарчаб, толиққанимиздан кейин бир кун кечқурун у зорланиб қолди:
— Бўлди, бу ерда ортиқ тура олмайман.
— Нимадан қўрқяпсан? — деб сўрадим.
— Агар ҳозироқ уйга қайтмасам, ҳаётим барбод бўладигандай.
Кеч бўлишига қарамай, мен қавмбошимиз Жекка телефон қилиб: «Эрталаб биз кетяпмиз», деб айтдим. Чамаси, у ўринга ётган шекилли, ўша зоҳоти деди:
— Ҳозир сизларнинг олдингизга бораман.
У келгандан кейин, Майкл ҳаммасини очиқчасига айтди. Қавмбошимиз уни қучоқлаб, Самовий Отамиз сени нақадар севади-я, деб гап бошлади.
— Худо сени Ўзининг ўғли деб қабул қилган, — деди қавмбошимиз. — Сен қудратли ва севгучи Отанинг ҳимояси остида бўлганингда, ҳеч нарсадан қўрқма.
Қавмбошимиз Жек: «Бу самовий севгини Майкл сеза олсин», деб ибодат қилди. Муқаддас Руҳ фаолиятининг бундай намоён бўлиши Майкл учун катта янгилик бўлди. Қавмбошимиз туфайли Майкл қўрқувдан халос бўлиб, саёҳат охиригача гуруҳимиз билан бирга бўлди. Яна бир нарса яхши бўлди: Қуддусда мен ҳомиладор бўлиб, тўққиз ойдан кейин ўғлимиз Кристофер туғилди, бу кун қавмбошимиз Жекнинг ҳам туғилган куни эди. Агар қўрқув бизни бошқаришига имкон бермасак, бизда ажойиб ҳодисалар юз беради.
Қандайдир қўрқувга соладиган фикр билан ҳолдан тойдирадиган қўрқув ҳисси ўртасида фарқ бор: каллангизга қўрқувга соладиган фикр келганда, қандайдир конкрет муаммо учун ибодат қилишга сизни мажбур қилади. Ҳолдан тойдирадиган қўрқув ҳисси иродангизни шол қилиб қўяди. Албатта, сиз эрингизнинг юраги Муқаддас Руҳ билан тўлишига тарафдорсиз, аммо вайронагарчилик келтирувчи қўрқув уни эгаллаб олганда, сиз аралашмай туролмайсиз. «Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан қўрқинглар» (Лука 12:5). Бизга муносиб бўлган ягона қўрқув — Худодан қўрқувдир.
Агар сизда Худодан қўрқув бўлса, Худо сизни душманлардан қутқаришга (қаранг: 4 Шоҳ. 17:39), сизни ёмонликдан халос қилишга (қаранг: Ҳикмат. 16:6), Ўз назарини сизга қаратишга (қаранг: Забур 32:18), сизга Ўз шафқатини кўрсатишга (қаранг: Лука 1:50), сизга бойлик ва шуҳрат ато этишга (қаранг: Ҳикмат. 22:4), сизни барча ҳаётга зарур бўлган нарсалар билан таъминлашга (қаранг: 33:10), сизга Ўз аҳдини намоён қилишга (қаранг: Забур 24:14), болаларингизга ва набираларингизга марҳамат қилишга (қаранг: Забур 102:17), сизга қатъий ишонч инъом қилишга (қаранг: Ҳикмат. 14:26), ҳаётингизни хотиржам қилишга (қаранг: Ҳикмат. 19:23), сизга узоқ умр беришга (қаранг: Ҳикмат. 10:27), кўнглингиз истаганини қондиришга (қаранг: Забур 144:19) ваъда беради. Яна нима исташ мумкин? Худонинг эзгу, ҳимоя қилувчи ва комил севгиси эрингизни қамраб олиши ва уни жамики қўрқувлардан халос қилиши учун ибодат қилинг.
Ибодат
Эй Раббим, Сен Ўз каломингда: «Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир» (1 Юҳ. 4:18), деб эълон қилган эдинг. Эримни Ўзингнинг севгинг билан комил қилгин деб Сенга ёлвораман, токи ҳеч қандай кўрқув унинг устидан ҳукмрон бўлмасин. Биламан: Сен унга қўрқмаслик руҳини, қудрат, севги ва соғлом фикр руҳини бердинг (қаранг: 2 Тим. 1:7). Исо Масиҳ номи билан, қўрқув унинг устидан бошқа ҳукмронлик қилмасин, деб ибодат қиламан. Аммо Сенинг каломинг унинг вужудининг ҳар бир ҳужайрасига ёриб кирсин, Сенинг севгинг унда юз бериши мумкин бўлган ҳамма нарсадан ҳам чексиз эканига, уни севгидан ҳеч нарса маҳрум қила олмаслигига ишонсин.
Сендан сўрайман: у Сенда Отани кўрсин, Сенинг севгинг ҳеч қачон алдамаслигини, Сенинг қудратингга ўхшаш қудрат йўқлигини, Сенинг севгинг иштирок этганда, у ҳеч нарсадан қўрқмаслигини кўрсин. Вайрон қилувчи қўрқувдан уни халос қил, Ўзингнинг қўрқувингни бошқаларда рўёбга чиқар (қаранг: Ерм. 32:40). Уни Ўзингнинг йўлингга сол, Худойим. Унга «Сенинг ҳақиқатинг билан юриш»га ёрдам бер. Унинг севгисини «Сенинг исмингдан қўрқиш билан» барқарор қил (Қаранг: Забур 85:11). У туриб, дадиллик билан: «Худованд мен томонда, мен қўрқмайман, инсон менга не қила олар?!» (Ибр. 13:6) «Сенда нақадар фаровонлик мўл, Ўзингдан қўрқадиганларга сақлайсан буни» (Забур 30:20) деб дадил айта олиши учун, инсонлар олдида қўрқмасин.
Мен унга (эрингизнинг исмини айтинг) шундай деб айтаман: «Дадил бўл, қўрқма, ана Худойинг, Худонинг қасоси келади, Худойинг келиб, сени қутқаради» (Ишаё 35:4); «Сен ҳақиқат ила мустаҳкамланасан, зулмдан узоқ бўласан, ваҳимадан қўрқишингга ҳеч қандай асос йўқ, чунки ваҳима сенга яқин келмас» (Ишаё 54:14); «Шунда қўрқмассан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмассан кундузнинг хавф-хатаридан, Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан. (Забур 90:5–6). «Худонинг руҳи, донолик ва идрок руҳи, маслаҳат ва қалъа руҳи, ихтиёр ва солиҳлик руҳи» сени қамраб олсин, сен «Худодан қўрқув» руҳи билан тўлгин (Ишаё 11:2–3).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Эгамнинг фариштаси қароргоҳ қурар Эгамдан қўрққанларнинг атрофида, Эгам ҳам уларга нажот бахш этар.
Забур 33:8
Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди.
Забур 33:5
Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф-хатардан қўрқмайман, чунки Сен мен билан. Сенинг чўпон хивчининг ва таёғинг — Улар мени ҳимоя қилар.
Забур 22:4
Қўрқма, чунки Мен сен биланман; беҳаловат бўлма, чунки Мен сенинг Худойингман; Сени мустаҳкам қиламан, сенга ёрдам бераман, ҳақиқатнинг ўнг қўли билан сени қўллайман.
Ишаё 41:10
Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!
Забур 26:1
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.