Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (28 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
28-БОБ УНИНГ ЎЗИ ТЎҒРИСИДАГИ ФИКРИ
Нима учун истеъдоди камроқ бўлган одамлар ҳаётда ҳамма соҳада муваффақиятга эришганлари ҳолда, баъзи қобилиятли, истеъдодли одамлар кўпинча «ёпиқ эшиклар»га ва рад жавобига дуч келадилар? Бу тамомила адолатсизликдай бўлиб туюлади. Шубҳасиз, вақт омиллари тўғрисида унутиш керак эмас. Ҳудо ҳамма нарсани вақтида қилади. Биз учун У тайёрлаб қўйган нарсага аста-секин ўзимизни тайёрлаб боради. Агар биз Худонинг ниятини кўра олсак ва бу олтин қоидани ёдимизда тутсак, биз Унинг режалари ижросини хотиржам кута оламиз.
Бу курашда яна бир муҳим омил — одамнинг ўзи тўғрисидаги фикри иштирок этади. Ўзига паст баҳо берадиган одамни доимо унинг хатти-ҳаракати ва бошқа одамлар билан муносабатлари бўйича шубҳалар қийнайди. Ўзига ишонмаслиги ўзига бўлган муносабатга, дўстларга, ҳамкасбларга, ҳатто нотаниш одамларга бўлган муносабатга таъсир этади. Ўзини таҳқирланган деб билгач, шундай бўлиб қолади.
Дэн ҳаётдаги боши берк кўчадан чиқиш йўлларини излаб, қаттиқ умидсизликка тушди: «Мен кимман, нимага керакман, умуман, керакманми?» деб ўзига савол берар, аммо жавоб топа олмасди. Ўзини-ўзи ҳаддан ташқари «ковлайвергандан» кейин хотини Синдига муносабати ҳам мураккаблашди. Синди эрига ёрдам беришга қанчалик ҳаракат қилмасин, Дэн унга қулоқ сюлмасди, чунки Дэн: «Менинг ожизлигимдан, вазиятдан чиқа олмаганимдан куляпти», деб ўйларди. Шунинг учун Дэн хотинининг ҳамма таклифларини қатъий рад қилаверди. Хотини ҳам ўз навбатида уни ишонтириш учун беҳуда ҳаракатларини такрорлайверди. Синди Дэнга таъсир кўрсатиш учун интилгани сари, Дэн ундан шунчалик узоқлашарди. Ниҳоят, Дэн имконсиз вазиятда қолгандан кейин, хотинидан тамомила четлашди.
Бундай муносабат ажралиш билан тугаши мумкинлиги тушунарли. Аммо Синди: «Эрим билан олишишим керак эмас, аксинча, ибодат қилишим керак», деб тушунди. Синди Худодан: «Дэн билан нима юз бераётганини менга кўрсат, чин кўнгилдан унга ёрдам бермоқчи бўлишимга қарамай, душманликнинг сабабини менга аён қил», деб сўради. Худо Синдига, Дэннинг комил эмаслигининг сабаби — отасидан мерос бўлиб ўтган, деб кўрсатди, отаси ҳам бир умр омадсиз бўлиб ўтган эди. Аммо Дэннинг дарди манбаи қандай бўлмасин, Худо ҳамма нарсани ўзгартиришга қодирлигига Синди ишонарди.
Синди: «Худо Дэнни боғлаб турган занжирларни парчалаб, уни Ўзининг ўхшашида қайта яратмагунча, ибодат қилавераман», деб қарор қилди. Синди Худодан: «Дэн Сенинг ўғлинг эканини тушунишига ёрдам бер», деб илтижо қилди. У яна Худодан: «Дэн билан тана бўйича эмас, руҳ бўйича гапиришга мени ўргатгин, токи у менинг сўзларимни танқид сифатида эмас, балки далда сифатида қабул қилсин», деб ибодат қилди.
Синди ўзининг ибодатларига биринчи жавобни бир неча ойлардан кейин олди, аммо бу кескин ўзгариш эди. Дэн хотини қиёфасида ўзига иттифоқчини кўрди. Улар муросага келиб, курашни тўхтатиб, биргаликда ҳаракат қилишга киришдилар. Дэн тез-тез жамоатга борадиган, Муқаддас Китобни янги имон кучи билан ўқийдиган бўлди. Аста-секин у ўзида Худонинг севимли ўғилларидан бирини кўрди ва ўзига нисбатан «жараённинг муваффақиятсиз маҳсули» сифатида қарашни бас қилди. Ўзига берган баҳоси юқорилашган сари, ўзининг ҳақиқий мавқеини аниқроқ тушунгани сари, ўзининг кўзи олдида шунчалик муҳим аҳамиятга эга бўла борди. Унга янги имкониятлар эшиги очила бошлади. Дэн узоқ вақт орзу қилган омад ва эътироф келаётганини ҳис қиларди.
Агар эрингизнинг сизга муносабатини ўзгартириш керак бўлса, сабр қилинг. Узоқ йиллар давомида шаклланган фикрлаш тарзини бир зумда ўзгартириш мумкин эмас. Аммо сиз Худонинг мададига умид қилишингиз мумкин. Худо Илоҳий ҳақиқатни эрингиз эшитишига ҳалақит бериш мақсадида илгариги ёлғон фикрларни тиқиштираётган душманни тор-мор қилишга қодирдир. Сиз сўраганингиздан кейин, Худо эрингизнинг маълум бир муаммолари сабабларини сизга кўрсатади. Яъни ибодат қилаётганингизда қандай ибодат қилиш ъераклигини сизга ўргатади.
Имоним комилки, эркак киши ўз ҳаётида ўрта ёшдаги кризис ривожини аниқ бир ибодат воситасида бартараф қилиши мумкин. Эркак киши 50 ёшга етганда, узоқ йиллар давомида унинг руҳида йиғилиб қолган ҳамма «тошқол (шлак)»лар ундан заҳарли оқим бўлиб қуюлиб туша бошлайди. Гўё илгари бу заҳарли оқимларни босиб турган кўринмас тўғон ёш туфайли тамоман заифлашади. Агар тўғон ёрилиб кетса, шариллаб тушаётган оқим уни узоқларга олиб кетиши мумкин. Бундай оғир пайтда у бардош бера оладими — буниси ўша одамнинг Худода собит бўлишига, ўзида Худонинг тимсолини кўра олишига боғлиқ.
Худо биринчи навбатда бизни Ўзига юз буришга — Унга лойиқ бўлишимизга, Унинг амрларини бажаришимизга, Уни биринчи ўринга қўйишимизга, ўзимизнинг иззат-нафсимизни иккинчи ўринга суришимизга даъват қилади. Биз Худо билан бирлашганимиздан кейин, У бизнинг ҳаётимизда раҳнамолик қила бошлайди: Худо бизга йўл кўрсатади, биз эса фақат Унинг ортидан эргашишимиз керак, холос. Биз Унга қараганимизда, Унинг шуҳратининг нурлари сизда акс этади, Унинг тимсоли бизда муҳрланиб қолади. Биз Худога қаттиқ берилганимизда, ўзимизни йўқотамиз ва ана шунда ҳақиқий нажотга эришамиз. Бундай нажотни биз эрларимизга ҳам истаймиз.
Эрингиз Худонинг табиатини тушунмагунча, ўзини ҳақиқат нурида кўра олмайди. «Эримга ўзи тўғрисидаги ҳақиқат намоён бўлсин», деб ибодат қилиб Худодан сўранг.
Ибодат
Эй Худойим, эрим (исмини айтинг) Сенинг ўхшашинг бўйича яратилганини кўрсин, деб ибодат қиламан. У Сенинг кўз олдингда ўз қадрини англашига ва Сенинг талабларингга мослашишига ёрдам бер. Сен унга тақдим қилган истеъдодларни кўрсин, буларни қадр-қимматига кўра баҳоласин. У ўзини Сенинг кўзларинг билан кўрсин ва «Мажусийларни Сен ҳукм айладинг, Қабиҳларни қириб ташладинг. Уларнинг номини бир умрга ўчирдинг. Тоабад вайроналар ичра душманимиз ғойиб бўлди, Уларнинг шаҳрини Сен вайрон этдинг, Уларнинг хотираси тамоман ўчди. Лекин Эгам тоабад Ўз тахтида ўтирар, У тахтини ҳукм учун қургандир» (Забур 8:6–7) деб тушунсин. Эримга қарши гапираётган ҳамма овозлар ўчсин, «Сенинг комиллигинг — ўзингнинг муваффақиятинг гарови эмас, балки Меникидир» деб унга айтган овозингни эшитсин.
У «Худонинг сурати ва иззати» (1 Кор. 11:7) эканини, «Ҳар турли ҳукмронлик ва ҳокимиятнинг боши Масиҳ билан алоқада бўлган» (Кол. 2:10) ини ўзига кўрсат. Сен уни рад этмасдан қабул қилишингни ўзига кўрсатгин, унинг бу тўғридаги билими қалбига тинчлик, хотиржамлик туйғусини олиб келсин. Шубҳалар унинг қалбини асир қилиб олмаслиги учун, у ўзини ўзи ортиқча текширишдан халос қил. У Сени қандай бўлсанг, шундайлигингча кўрсин, унинг қалби Масиҳ тимсолининг изларини олиб келсин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.
Рим. 8:29
Худодан қўрқиш йўқ уларнинг кўз ўнгида.
2 Кор. 3:18
Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски инсонни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсонни қабул қилдингизлар.
Кол. 3:9–10
Агар бирор киши каломни тинглаб, ижро этмаса, у ўзининг асл юзини кўзгуда кўрган одамга ўхшаб қолади. Одам ўзига қарадию кетди ва дарҳол қандай эканлигини унутиб юборди. Лекин муқаммал қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади.
Ёқуб 1:23–25
Қўзғал, нурларингни соч, эй Қуддус! Сенинг нуринг келди, Худонинг шуҳрати устингда пайдо бўлди.
Ишаё 60:1
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.