Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (29 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
29-БОБ УНИНГ ИШОНЧИ
Мен ҳеч нарсага ишонмайман, деб исботламоқчи бўлган одамнинг гапларини эшитиш менга ҳар доим кулгили бўлиб келган. Бу тўғри эмаслигини мен биламан. Ҳамма одамлар ҳам ишонч билан яшайди, гап уларнинг ишончи кучида. Врач ҳузурига борганингизда, у қўйган диагноз тўғрилигига ишонишни истайсиз, дорихонага рецептни кўрсатганингизда, рецептда ёзилганлар тўғрилигига ишонасиз, ресторанда овқатланаётганингизда, хизмат қилаётган одамлар мени заҳарламайди, деб уларга ишонасиз (тўғри, баъзи ресторанлар бошқаларига қараганда кўпроқ ишончли). Биз ҳар куни ишончнинг у ёки бу даражаси билан юрамиз. Ҳар ким нимагадир ишонади, ҳар кимга Худо маълум «ишонч ўлчови» (қаранг: Рим. 12:3) ни «ажратган».
Нимага ишонишни ўзимиз танлаймиз. Баъзи одамлар ўзларига ишонадилар, баъзилар — ҳукуматга, яна бир хили — ёмонликка, тўртинчи тоифаси яна бир нарсаларга: фанга, газетага, жасоратли меҳнатга, бошқа одамларга ишонадилрр. Баъзилар эса Худога ишонадилар. Мен таниган одамлардан фақат битта аёл ҳеч нарсага ишонмасди, у руҳий касалликлар шифохонасида оламдан ўтди, чунки у ақлдан озган эди. Ишончсиз яшаш мумкин эмас.
Ишончсиз ўлиш ҳам мумкин эмас. Бу ҳаёт чегарасидан ўтганимиздан кейин келажагимиз ишончимизга боғлиқ бўлиб қолади. Агар Исога ишонсангиз, келажагингиз тўғрисида қайғурмасангиз бўлади, чунки «Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агарда Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак» (Рим. 8:11). Бошқача айтганда, агар Исони ўликдан тирилтирган Руҳ сизда яшаса, ўша Руҳ Масиҳни тирилтиргандай, сизни ҳам тирилтиради. Ўз келажагига ишонч бугунги ҳаёт тарзимизни белгилайди; келажакдаги абадий ҳаётга ишонч заминий ҳаётимизга ишонч бағишлайди.
Қандай ажойиб фикрлар! Исо кўзи ожизларни шифолаб, шундай деган эди: «Сизнинг ишончингизга яраша бўлсин» (Матто 9:29). Сизда ҳам Худога бўлган ишончингизга муносабатиннизни қайта кўриб чиқиш истаги пайдо бўлмаяптими? Агар шундай бўлса, яхши, чунки бундай ҳолда биз ўз ҳаётимизнинг келиб чиқишига у ёки бу даражада таъсир этишга қодир бўламиз. Ҳаётимиз хоҳиш-иродамиз ихтиёрига топширилиши мумкин эмас, келажагимиз ишончимиз бўйича белгиланади.
Ҳар биримизни вақти-вақти билан шубҳалар эгаллайди. Ҳатто Исо ҳам: «Эй Ота, нега Мени тарк этдинг?» деб сўраган эди. Бу дегани — Исо Худонинг борлигига ёки Худо Унга ёрдамга келишга қодирлигига шубҳа қилган дегани эмас. У, Мени Худо қолдириб кетади, деб кутмаган эди. Одатда, биз Худонинг борлигига ёки бизга ёрдам кўрсатишига шубҳа билдирмаймиз, аммо У бизнинг ҳаётимизга зудлик билан аралашишига шубҳа билдирамиз. Албатта, Худо менинг муаммоларим билан шуғулланиши учун жуда банд, деб мулоҳаза юритамиз. Аммо аслида шундай эмас.
Сизнинг эрингизни шубҳа эгаллаб оладими? Агар шундай бўлса, унинг ишончини мустаҳкамлаш учун сизнинг қилган ибодатларингиз унинг ҳаётида чинакам тўнтариш қилиши мумкин. Агар у Худони билмаган тақдирда ҳам, унинг юрагида ишонч пайдо бўлсин, руҳида хотиржамлик пайдо бўлсин, деб ибодат қилишингиз мумкин. Эрингизнинг ҳаётида Худога ишончи қарам бўлмай, унинг ишончи синдира олмасдан ёки ўзгартира олмасдан ўсиб борадиган бирон нарса йўқ. Исо «Менга ишонганнинг вужудида ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади» (Юҳ. 7:38), деб айтган эди. Ҳар қандай азалий оғриқни, хавотирликни, қўрқувни, лоқайдликни, умидсизликни, ғамгинлик ва шубҳани «ювиб ташлаш» учун бунинг биттаси етарли.
Ибодат
Эй Худойим, Сенга илтижо қиламан: унинг (эрингизнинг исми) Сенга бўлган ишончини шу бугуноқ мустаҳкам қилгин. Сенинг каломингга, ваъдаларингга, йўлларингга ва қудратингга кўпроқ ишониши учун унга ёрдам бер. У Сен билан мулоқот қилишга, Сенинг овозингни эшитишга чанқоқлик сезсин. У Сендан фақат бирон нарсани сўраш билан эмас, балки у Сенинг зоҳир бўлишингдан лаззат олсин. У Сени изласин, ҳамма нарсада Сенга таянсин, Сенинг ортингдан борсин, Сени биринчи ўринга қўйсин, ҳамма ишларида Сени кўриб турсин. Сен: «Имон -эшитишдан, эшитиш эса Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади» (Рим. 10:17), деб айтган эдинг. Каломинг билан унинг руҳини шундай тўйдиргинки, у «Худо билан ҳар қандай қийинчиликларни бартараф қила оламан», деб ишонсин (қаранг: Матто 19:26). Сен ваъда қилган нарсангни бажаришингга эримда қатъий ишонч ҳосил қилгин (қаранг: Рим. 4:21). Унинг ишончи ўзига қалқон бўлсин, унинг ишончи шунчалик фаолият кўрсатсинки, эрим ҳатто тоғларни ҳам ўрнидан қўзғатишга қодир бўлсин. Сенинг каломингда: «...солиҳ имон билан тирик» (қаранг: Рим.1:7) деб айтилган. Унинг имон билан тўлиқ ҳаёти Сенга маъқул бўлсин, деб ибодат қиламан. У: «О, нақадар буюкдир сенинг яхшилигинг! Ўзингдан қўрққанларга сақлаб қўйгансан, Сенда паноҳ топганларга ҳадя қиларсан, Ҳамманинг кўз олдида инъом қиларсан» (Забур 30:20), деб тушунсин ва бошқача бўлишига шубҳа қилмасин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин. Чунки шубҳа қилувчи киши шамолда тебранган денгиз тўлқинига ўхшайди.
Ёқуб 1:6–8
Лекин ўз еганидан шубҳа қилган киши маҳкумликка йўлиқади, чунки у эътиқод бўйича емаган. Эътиқодга асосланмаган ҳар бир иш эса — гуноҳдир.
Рим. 14:23
Эътиқодсизлигингиз учун! — деди. — Чиндан, сизларга айтаманки: агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: — Бу ердан у ерга кўч, — деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди.
Матто 17:20
Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман.
Гал. 2:20
Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди.
Рим. 5:1
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.