Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (19 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
19-БОБ УНИНГ ЎТМИШИ
Майкл ўн тўққиз ёшида қаттиқ асаб касаллигига йўлиқди. У ўшапайтда талаба бўлиб, бир нарсаларни ижод қилар, мусиқа ёзар, кундузи ва кечқурун маҳаллий клубда пианино ва барабан чаларди. Унинг ҳаёти тартибсиз ўтарди; у кам ухларди, тезда дармондан кетиб қоларди — соғлиғи жиддий равишда издан чиққан эди. Врач уни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизмоқчи бўлди, фақат ўша ерда Майкл яхши дам олиши мумкин эди. Кейинчалик унинг онаси менга айтиб берган эди: она ҳам, врач ҳам бу қарордан жуда афсусланган эканлар, аммо ўшанда улар тамомила саросимага тушиб қолиб, нима қилишни билмас эдилар. Ўша икки ҳафталик «дам олиш» Майкл учун ҳаётда энг қўрқинчли тасаввур бўлиб қолди. У ерда кўрганлари унга қаттиқ зарба бериб, ҳалокатга маҳкумлик тўғрисидаги қўрқинчли фикрни пайдо қилди. Майкл коллежга қайтгандан кейин, енгил машғулот тартибига ўтказилди, аммо қўрқув уни тарк этмас эди.
Оила қурганимиздан кейин, Майкл бир неча марта қаттиқ чарчаб, олдинги руҳий хасталигини эслатадиган ҳолатга тушиб қоларди. Ёшликда бошдан кечирган воқеалар тўғрисидаги хотиралар унга тинчлик бермасди, унинг калласида қуйидагича қўрқинчли сўзлар айланиб юрарди: «Сен ҳеч қачон бундан қутулмайсан, Ҳаётинг руҳий касалликлар шифохонасида тугайди.» Бундай пайтларда, унинг айтишича, кўпроқ унга менинг ибодатларим керак бўларди. Мен доимо: «Эрим ўзини халос қиладиган ҳақиқатни билсин», деб ибодат қилардим (қаранг: Юҳ.8:32). Мен Худодан, Майклни ўтмишидан халос қил, деб ибодат қилардим. Бу узоқ вақт давом этадиган жараён эди, аммо имкон топдим дегунча, мен ибодат қилавердим, натижада нимадир ўзгарди.
Биз ўтмиш билан яшамаслигимиз лозим, аммо биз ўтмишдан сабоқ чиқаришимиз керак. Биз «орқада қолганларни унутиб, олдимиздагиларга кўз тикамиз, Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади» (Флп. 3:13–14). Худо Гуноҳ ювувчи ва Тикловчи, У бизнинг ҳаётимизда бўлишига ижозат беришимиз лозим. У ўтмишни оқлаб, йўқолган нарсаларни тиклаши мумкин. Ҳамма йўқотганларимизэи У қоплаши мумкин (қаранг: 89:15). Биздан фақат буни Худо қилаётганига ишониш талаб этилади. Агар биз ўз ўтмишимизга боғланиб қолсак, Худо биз учун тайёрлаган келажакка томон интила олмаймиз.
Эрингизнинг ўтмиши фақат ўзига эмас, балки унинг наслига ҳам таъсир қилади. Болаларимиз биздан сочларимиз ва кўзимиз рангини мерос қилиб олиб қолмайди, балки улар ажралишлар, ғазаб, хавотирлик, руҳий сиқилиш ва қўрқув туфайли пайдо бўлган оғир руҳий хасталикларнинг юкини ҳам мерос қилиб олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу юкдан уни халос қилиб, биз болаларимизни ҳам ўша юкдан халос қиламиз. Биз доимо ўтмишга қайтавериб, Худо бизга келажакда тайёрлаб қўйган нарсаларни билиш имкониятини йўқотиб қўя қолмаймиз, балки болаларимиз ҳам бундан маҳрум бўлади.
Балки эрингизнинг ўтмишидаги воқеалар болалигида юз бергану унинг ҳозирги ҳаётига ҳам кучли таъсир этган бўлиши мумкин. Болалигимизда юз берган барча ёмон нарсалар, ўшанда юз бермаган барча яхши нарсалар ўтмишдан чўзилиб ўтиб, ҳозирги ҳаётимизга ҳам таъсир этади. Болага қариндошлари ёки тенгдошлари берган қўпол сўзлар, нафратомуз лақаблар («семиз», «эси паст», «мияси айниган», «тўнка», «майиб-мажруҳ», «чала туғилган», «овсар» ва б.) боланинг ақлига ва руҳиятига таъсир этади. Буларнинг таъсирини у ўсмир бўлганда ҳам сезади. Агар ўтмишнинг юкини силкиб ташлашга кучимиз етмаса, бу тўғрида ибодат қилишимиз лозим, чунки одам бу нарса билан бир умр келишиб яшамаслиги лозим.
Худо айтадики, биз нажот топиш тўғрисида Ундан доимо сўрашимиз керак. Агар биз Унинг йўлларидан юрсак, Унинг ҳақиқатини эълон қилсак, ана шунда ўтмишимиздан исталган нажотни оламиз. Аммо бу ҳар доим ҳам дарров бўла қолмайди, чунки олдинги ҳаёт таъсиридан озод бўлишнинг маълум даражаси мавжуд. Мана эрингиз, ўтмишдан озод бўлдим, деб ўйлаганда, бирдан ўша ўтмиш қайтиб келиб қолади ва ҳаммаси бошидан бошланади. Эрингиз умидсизликка тушмаслиги учун унга ёрдам беринг. Агар у ҳаётда Худо билан бирга борса, Худо уни бошқа, озодликнинг янада чуқурроқ даражасига олиб боради, Бу пайтда сизнинг ибодатларингиз эрингизга жуда ёрдам беради.
Ўтмишдан тезлик билан халос бўлиш мумкин, шунингдек, Худонинг ниятига мувофиқ юз берадиган босқичма-босқич жараён бўлиши ҳам мумкин. Сиз вақт чегараларини ўрната олмайсиз, эрингиз ўтмишдан келган садони назорат остида ушлаб туришни ва бу садога бошқа қулоқ солмасликни ўрганиши учун қанча вақт керак бўлса, сиз сабр-тоқат билан шунча вақт ибодат қилиш учун даъват қилингансиз.
Ибодат
Эй Раббим, уни (эрингизнинг исмини айтинг) ўтмишидан халос қилгин. Уни ўтмишга ҳар қандай тобеликдан халос қилгин. Ўтмишига бўлган олдинги муносабатидан воз кечиши учун унга ёрдам бер, унинг ақлини янгила (қаранг: Эфес. 4:22–23). Сен жамики нарсаларнинг Яратувчиси эканингни у тушуниб етсин (қаранг: Ваҳий 21:5). Муқаддас Руҳ унга янги йўлни кўрсатсин, ўзининг салбий тажрибаларига бошқача муносабатда бўлишни ўргатсин. Унга Масиҳнинг ақлини ато қилгин, токи у Сенинг овозинг билан ўтмишдан келган овозни аниқ фарқлай олсин. Ўтмишдан келган садони эшитганда, у туриб, Сенинг каломинг ҳақиқати билан уларни жим туришга мажбур қилсин. Олдинги руҳий зиқлик ва оғриқлар унинг янги тасаввурларини хиралаштира олмасин, деб ибодат қиламан. Унинг юрагида шафқат ва севгини яратгин. Токи умидсизлик, қасос олиш, дилозорлик уни тарк этсин. Ўтмиш ҳаёти у учун ҳозирги ҳаётига таъсир этмайдиган сабоқ бўлсин. Уни ҳар қандай аччиқ таассуротлардан халос қилгин, унда бундай таассуротлар бошқа бўлмасин, деб ибодат қиламан, Унинг қайғуларига шифо бер (қаранг: Забур 146:3), уни руҳан бардам қил (қаранг: Забур 22:3), ўтмиш юкидан уни халос қшл, токи у ўтмишнинг юки билан яшамасин, балки ундан сабоқ чиқарсин, Ўзинг у учун тайёрлаб қўйган келажакка олиб бор.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Аммо сизлар олдингиларни эсламайсиз, қадимгилар тўғрисида фикр юритмайсиз. Мана, Мен янгисини қиляпман, энди эса бу зоҳир бўлади, наҳотки сиз буни билишни истамасангиз?! Мен чўлда йўл, саҳрода дарё ўтказаман.
Ишаё 43:18–19
Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди [ҳаммаси] янги бўлди.
2 Кор. 5:17
...Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.
Эфес. 4:22–24
Шунинг учун ҳам умидсизланмаймиз. Гарчи зоҳирий вужудимиз ҳар қанча хазон бўлаётган бўлса-да, ботиний вужудимиз кундан-кунга янгиланяпти.
2 Кюр. 4:16
Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур. Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас. Зеро аввалгилар ўтиб кетди.
Ваҳий 21:4
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.