Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (15 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
15-БОБ УНИНГ ОБРЎЙИ
Алоқалар ва оммавий ахборот воситалари тез ривожланаётган бизнинг замонда яхши ном деган нозик нарсани сақлаш осон эмас. Одамнинг ҳаёти издан чиқиши учун кераксиз жойда кераксиз вақтда бўлиши кифоя.
Обрўга енгилтаклик билан қарамаслик керак. «Яхши ном кўп бойликдан афзал» (Ҳикмат. 22:1) ва «қимматли мойдан аъло» (Воиз 7:11). Уни қадрлаш ва сақлаш керак. Ўз обрўйини қадрламайдиган одам ўзига бўлган ишончдан маҳрум бўлиши мумкин. Нотўғри хулқ-атворимиздан, биз мулоқот қиладиган одамлардан, бизга қарата эҳтиётсизлик билан айтилган ёмон сўзлардан обрўйимизга путур етиши мумкин. Аммо буларнинг ҳаммасида ҳам ёмонлик фаолият кўрсатиши аниқ. Сизнинг фойдангизга бўлмаган суд қарори, ғийбатлар, салбий муносабат, ноўрин газета мақоласи ёки 15 дақиқа давомида устингизга «мағзава тўкилиши» — буларнинг ҳаммаси умр бўйи тўплаган обрўйингизни истаган пайтда бир пул қилиши мумкин. Булардан халос бўлиш учун ягона усул — ибодат қилишдир.
Эримнинг сўзлари ва унинг танишларининг сўзлари газеталарда таниб бўлмайдиган ҳолатда ниҳоятда бузиб берилганда, эрим оғир пайтларни бошидан кечирган. Бундай бўћтонларнинг оқибатини тушуниб, ҳақиқатни айтиб бериш учун мақолага алоқадор одамларга телефон қилардик. Албатта, биз ҳаммага телефон қилишга улгурмасдик, шунинг учун кучимиз етсин, Худо буларнинг ҳаммасига барҳам берсин, деб ибодат қилардик. Кейин тўқиб чиқарилган жанжал бир-икки кунда ўз-ўзидан тинчиб кетарди. Ахир, буларнинг оқибати янада ёмонлик билан тугаши, бўҳтонлар бизни ютиб юбориши мумкин эди. Ибодатларимизга жавобан Худонинг қудрати бизни ҳимоя қилганига имоним комил эди.
Муқаддас Китоб айтадики, яхши аёлнинг эри — ҳурматга сазовор, «Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозаларида танилган» Ҳикмат. 31:23). Аммо ҳар доим шундай бўладими? Ҳар доим яхши аёлнинг эри обрўли бўладими? Ёки хотиннинг бунга қандайдир алоқаси борми? Ҳақиқатан, солшҳ хотини бор одам катта ҳурматга сазовор, аммо имоним комилки, эрнинг яхши номини таратишда хотиннинг ибодати тўғридан-тўғри алоқадордир.
Сиз эрингизнинг обрўйи учун ибодат қилишни тўхтатмаслигингиз лозим, аммо шуни ёдингизда тутингки, у эркин одам. Агар у Муқаддас Руҳнинг раҳнамолигига беэътибор бўлса, итоатсизлигини намоён қилади ва кулфатга дучор бўлиши мумкин. Агар вақти-вақти билан шундай бўлса, агар унинг обрўйига ва ишига путур етган бўлса, бу вазиятни ўзгартириш тўғрисида, вазиятни эрингизнинг фойдасига ўзгартириши тўғрисида Худога ибодат қилинг, чунки Худо буни қилишга қодир.
Ибодат
Эй Худойим, эримнинг обрўйига доғ тушмасин, деб Сенга ибодат қиляпман. Инсон тўғрисидаги фикр кўпинча «уни мақтайдиган оғизлар» (Ҳикмат. 27:21) орқали пайдо бўлишини биламан. Одамлар эримни ҳурмат қилишларини, у тўғрида яхши гаплар айтишларини истайман. Сен Ўз каломингда «ноҳақ лаънат бажо бўлмайди» (Ҳикмат. 26:2) деб айтган эдинг. Эрим тўғрисида бирортаси ёмон гапиришига ҳеч қачон асос бўлмасин, деб ибодат қиламан. Эримни ҳар турли судлашувлардан, даъволардан ва жиноятлардан Ўзинг сақлагин. Худойим, уни душманларидан халос қилгин, унга қарши бош кўтарганлардан ҳимоя қилгин (Забур 58:2). Эримни жанжалга тортаётганларни тўхтат (Забур 34:1). Биз Сенга суянамиз, эй Худойим. Биз ҳеч қачон уялиб қолмайлик (қаранг: Забур 70:1). «Агар Худо биз томонда бўлса, бизга ким қарши бўла оларди?!» (Рим. 8:31).
Сен айтган эдинг: «Яхши дарахт ёмон мева беролмас, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмас. Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади» (Матто 7:18–19).
Эрим солиҳликнинг яхши самарасини келтирсин, одамлар унинг яхши ишларини билсин, деб ибодат қиламан. Ҳалоллик, фазилат ва мўминлик самаралари унинг ҳамма ишларига шундай роҳат бағишласинки, унинг обрўйига путур етмасин.
Уни душманларидан ҳимоя қил, фосиқ одамларнинг маслаҳатига киришидан сақлагин, у учун қўйилган тузоқлардан олиб чиққин (қаранг: Забур 30:5), бўҳтон ва туҳмат ёвузлигидан сақлагин. Ўзингнинг покловчи оловинг билан эримни туҳмат қиладиган оғизларни ёп. Туҳматчиларнинг айблари фош бўлсин, уялиб, шарманда бўлсин, эримга ёмонлик истовчиларнинг ҳаммаси орқага қайтсин (қаранг: Забур 39:15). Эрим Сенга ишонсин, ёмонлик қилувчи одамлар олдида қўрқувга тушмасин (қаранг: Забур 55:12). Чунки Сен «Менга эътиқод қилган ҳеч кимса уятга қолмас» (Рим. 10:11) деб айтгансан. Унга йўл кўрсат, раҳнамолик қил, унинг таянчи, паноҳи бўлгин. Эримнинг чироғи одамлар олдида порласин, токи унинг олийжаноб ишларини одамлар кўриб, Сени шарафласинлар, Худойим (қаранг: Матто 5:10).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Фосиқнинг фитнасидан мени яширгин, Қабиҳларнинг туҳматидан ҳимоя қилгин. Улар тилларини шамширдай қайрар, Заҳарли сўзларини ўқдай нишонга олар. Пистирмадан туриб улар гуноҳсиз одамни отар, Ҳеч қўрқмай, бирданига унга ўқ узар.
Забур 63:3-5
Мени, эй Эгам, шарманда қилма, Мадад сўраб илтижо қилурман Сенга. Қабиҳлар шармандаи шармисор бўлсин, Ўликлар диёрига жим кириб борсин. Уларнинг ёлғончи лаблари ўчсин, Чунки улар солиҳга қарши сўйлар Такаббурлик ҳам нафрат билан.
Забур 30:18–19
Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз! Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган.
Матто 5:11–12
Шошилиб арз қилма, охирида уялиб қолсанг нима бўлади? Қўшнингнинг ўзи билан гаплаш, сирни бошқаларга очма. Бўлмаса, эшитганлар сени уятга қўяди, номинг бир умрга ёмон бўлади.
Ҳикмат. 25:8–10
Худо танлаган кишиларни ким айбдор қилар экан? Худонинг Ўзи уларни оқлаган-ку. Бизни ким маҳкум қилар экан? Ўлган ҳам тирилган Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмоқда-ку.
Рим. 8:33–34
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.