Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (12 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
12-БОБ УНИНГ ҲИМОЯСИ
Жанг майдонида аскарлар ниҳоятда хавф остида қолганларида, мўъжиза туфайли тирик қолганлари тўғрисида биз бир неча марта эшитганмиз. Аскарлар кейинчалик билсаларки, ўша пайтда уйларида улар учун ибодат қилган эканлар. Эрларимиз ҳар куни «жанг майдонида»дирлар. Хавф-хатар уларни ҳар томондан ўраб олади. Душман авария, хасталиклар, зўравонликлар кўринишида улар учун қандай ҳалокатли тузоқ қўйганини фақат Худо билади. Уларни бахтсизлик ҳар доим кутиши мумкин бўлган жойнинг ўзи қолмади, ҳатто ўзимизнинг уйимизда ҳам хавф ўз доимга тортиб туради. Аммо Худо айтган: «Фосиқ солиҳни пойлаб турар, уни ўлдирмоқчи бўлар, аммо Худойим солиҳни фосиқнинг қўлига бермас» (Забур 36:32–33). У: «Менга ишонганларга қалқон бўламан» (қаранг: Забур 30:5) деб ваъда серади. У бизнинг эрларимиз учун ҳам қалқон бўлиши мумкин, чунки биз эрларимиз учун ибодат қиламиз, Нажоткоримиз ва Ҳимоячимиз бўлган Худога ишончимиз кучлидир.
Эрим ва болаларим машинада бирор ёққа борадиган бўлсалар, уларнинг бехатарлиги учун доим ибодат қиламан. Бир куни эрталаб Майкл кичик ўғлимизни мактабга олиб кетди, орадан кўп ўтмай уйимизда телефон жиринглади.: «Биз ҳозиргина аварияга учрадик, деди у. — Аммо ўзимизга ҳеч нарса бўлгани йўқ».
Мен ўша зоҳоти авария содир бўлган жойга йўл олдим, мен Худодан бир неча йиллар давомида, оиламни, туғишганларимни ҳимоя қил, деб сўраганларим сабабли У сақлади. У ерга келиб машинанинг аҳволини кўриб, қотиб қолдим, аниқроғи, машинадан ҳеч нарса қолмаган эди. Майклнинг кичкинагина ҳар доим ишонадиган спорт автомобилини катта юк машинаси эзиб, йўл четидаги тўсиқдан нарига чиқариб ташлаган эди. Автомобилни таъмирлайдиган жойи қолмаган эди. Суғурта компанияси ҳам буни тасдиқлади. Фақат битта нарса — Худонинг қўриқлайдиган қўли Майкл билан ўғлимни бундай даҳшатли авариядан қутқариши мумкинлигини билдим. Икковининг ҳам ҳамма ёғи кўкарган, тирналган эди, аммо жароҳат янада хавфлироқ бўлиши мумкин эди, умуман, улар ўлиши мумкин эди. Имоним комилки, Худо менинг ибодатларимга жавоб бериб, яқинларимни сақлади (умид қиламанки, ибодатларим эримга таъсир қилиб, у яна битта спорт автомобили сотиб олишдан воз кечади).
Ибодат гуруҳимиздаги аёллар эрларининг авиаучишда, автомобилда сафар қилаётганларида, ишда ва кўчада хавф-хатарга учрамасликлари учун доимо ибодат қиладилар. Биз ибодат қилаётганимизда аниқ хавфнинг номини айтмаймиз, Худодан: «Эрларимизни ҳар қандай ёмон ҳодисалардан сақлагин», деб ибодат қиламиз. Худо: «Ким била олар ғазабинг кучини?! Қаҳринг даҳшатини ўлчай олар ким?! Кунларимизни санашни бизга ўргатгин, токи доно қалб эгаси бўлайлик» (Забур 90:11–12) деб ваъда беради. Аммо бахтсизлик ҳатто имонлилар билан ҳам юз беради, бахтсизлик бирданига, кутилмаганда келади. Шунинг учун доимо эрингиз учун ибодат қилинг, чунки қачон, қаерда, қайси жанг майдонида унга сизнинг ибодатингиз керак бўлишини билмайсиз. Агар бирор ҳодиса юз берса, Худони воқеалар энг қайнаган жойга кириши учун таклиф қилганман, деб тасалли топасиз.
Ибодат
Эй Худойим, Сендан сўрайман: эрим (исмини айтинг)ни ҳар қандай фалокатдан, авариядан, хасталик, хавф-хатар ва ёвузлар ҳужумидан ҳимоя қилгин. Уна автомобиль, самолёт ҳалокатидан ҳимоя қил, уни ёвуз одамларнинг зўравонлигидан ва режаларидан сақлагин. У қаерда юрмасин, унинг қадамларини ёмонликдан четга бур. Унинг одимларини Ўз йўлингда барқарор қилгин, токи унинг одимлари иккиланмасин (қаранг: Забур 16:5), агар шундай воқеа юз берса, уни Ўзингнинг меҳрибонлигинг билан қўллаб-қувватла (қаранг: Забур 93:18). У хавф-хатарни фарқлаши учун донолик бергин, ўз йўлидан бехатар юриши учун ёрдам бер (қарану: Забур 3:21,23). Унинг қалъаси, қалқони ва суянчиғи бўлгин (қаранг: Забур 17:2–3). Уни қанотларинг соясида яширгин (қаранг: Забур 90:40), у тебранмаслиги учун унга қоя, паноҳ ва нажот бўлгин (қаранг: Забур 61:7). Фалокат унга яқинлашмасин, деб илтижо қиламан (қаранг: Забур 90:7). Уни ҳалок қилмоқчи бўлиб излаётган душманнинг ҳамма режаларидан ҳимоя қил (қаранг: Забур 102:4), ҳозир ва тоабад «у чиққанда ва кирганда» муҳофаза қил (қаранг: Забур 120:8).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
У айтар Эгамизга: «Сен паноҳим, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.» Албатта у халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.
Забур 90:1–2
Мени У омон сақлар Ўз чайласида Кулфатда қолган кунларимда. Чодири остида у мени яширар, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяр.
Забур 26:5
Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф-хатардан қўрқмайман, чунки Сен мен билан.
Забур 22:4
Эгам — менинг қоям, қалъам, қутқарувчимдир. Худодир менинг қоям, Ундан паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли қуролим, қўрғоним.
Забур 17:3–4
Содиқлигингни зоҳир эт ажойиботлар ила, Ўнг қўлинг билан мадад берадиган — Сен, Эй рақиблардан паноҳ истаганлар Нажоткори! Кўзларинг қорачиғидай асрагин мени, Қанотларинг соясида яширгин.
Забур 16:7–8
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.