Ибодатгўй Рафиқанинг Қудрати (Сторми Омартиан) 5 bob

Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (5 боб) Ўзбек тилида 

Ibodatgo‘y rafiqaning qudrati. S.Omartian. Audiokitob Uzbek tilida

МУНДАРИЖА

Ибодатнинг кучи 

1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз

2 боб - Унинг Ишлари

3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари

4 боб - Унинг Интим Хаёти

5 боб - Унинг Мехрибонлиги

6 боб - Унинг Васвасалари

7 боб - Унинг Шубхалари

8 боб - Унинг Ќўрќуви

9 боб - Унинг Маќсадлари

10 боб - Унинг Ќарорлари

11 боб - Унинг Соѓлиѓи

12 боб - Унинг Химояси

13 боб - Худонинг Синовлари

14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари

15 боб - Унинг Обрўйи

16 боб - Унинг Устиворликлари

17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари

18 боб - Унинг Оталик Бурчи

19 боб - Унинг Ўтмиши

20 боб - Унинг Феъл-Атвори

21 боб - Унинг Оиласи

22 боб - Унинг Хиссиётлари

23 боб - Унинг Юриш-Туриши

24 боб - Унинг Гап - Сўзлари

25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси

26 боб - Унинг Халос Бўлиши

27 боб - Унинг Итоаткорлиги

28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри

29 боб - Унинг Ишончи

30 боб - Унинг Келажаги


5-БОБ УНИНГ МЕҲРИБОНЛИГИ

Том билан Пэтти турмуш қурганларига бир неча йил бўлган эди. Уларнинг муносабатларида илиқлик йўқлиги тўғрисида Пэтти эри билан гаплашмоқчи бўлди. Том эр сифатида ажойиб эди. Уларнинг интим ҳаёти ҳам жуда яхши эди, аммо бошқа нарсаларда на илиқлик, на меҳрибонлик бор эди. Том хотинини севмас эди, деб айтиш мумкин эмас, аксинча, Том хотинини чинакамига севарди. Сабаби шу эдики, Том болалигидан бошлаб эркалатишдан маҳрум бўлиб ўсган эди. Пэтти бунинг учун ўзини айбдор ҳис қилар, эрини хафа қилишни ва кўнглини оғритишни истамас эди. Аммо Пэттининг ўзи ҳам болалигида меҳрибонлик ва илиқликни билмагани учун, бу нарсалар уларга эр-хотинлик муносабатларида жуда зарур эди. Ҳар сафар Пэтти эрига шундай эътироз билдирганда, Том тузатишга ҳаракат қиларди. Аммо кўп ўтмай ҳаммаси асл ҳолига қайтар ва иккаласи ҳам қаттиқ хафа бўларди. Охири, Пэтти умид узиб, қалбида аллақандай бўшлиқни ҳис қиладиган бўлди. У бундан кейин севгисиз, меҳрибончиликсиз қандай яшашини тасаввур ҳам қилолмасди. Бироқ Томни ўзгартиришга ҳам ҳеч қандай умид қолмади.

Ниҳоят, Пэтти бу аламга ортиқ бардош қила олмай, ибодат гуруҳига бу муаммосини айтиб берди ва бунинг учун ибодат қилишларини гуруҳдан илтимос қилди. Гуруҳдаги сингиллар ҳар ҳафта чин дилдан ибодат қилдилар. Пэтти Худонинг Руҳи ўзининг ҳаётига кирганини ҳис қилди. Худонинг Руҳи Пэттига тўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланишни бошлаш зарурлигини кўрсатди. Пэтти илгари жисмоний машқларни назарига илмасди. У Худонинг ўгитларига итоат этиб ва риоя қилиб, ўзини яхши ҳис қила бошлади, эри унга мулойим муносабатда бўлишга лойиқлигини тушуна бошлади. Пэтти ўз истак-хоҳишлари учун айбдорлик ҳиссидан қутулиши лозим эди, чунки Худо буни ҳам истаган эди. Кўп ўтмай Худо Пэттини Том билан янгидан суҳбат қилишга чорлаётганини у ҳис қилди. Аммо Томнинг Пэттига муносабати яхши томонга ўзгариши учун Пэтти ва унинг дўстлари ибодат қилганлари сабабли, ҳаммаси Муқаддас Руҳнинг раҳнамолиги остида юз бериши керак эди.

«Бу суҳбат учун мен бутун жасоратимни ёрдамга даъват қилишимга тўғри келди, — деб ҳикоя қилиб берганда Пэтти менга. — Ҳаммаси ажралиш билан тугайди, деб қўрққандим, чунки бу нарсалардан икковимиз ҳам шунчалик безиллаб қолган эдикки, вазиятни ўнглаш мумкин эмасдай туюларди. Аммо Худо бу лаҳзада зарур бўлган севги каломини менга айтиб турарди. Бу суҳбат оиламиздаги ажойиб ўзгаришларнинг бошланиши бўлди».

«Пэтти менга: «Азизим, мен севадиган ва ишонадиган сендай ажойиб одам барча фазилатларга эга бўлганинг ҳолда, қандай қилиб менга нисбатан совуққон бўласан?!» деб айтганда, бурилиш юз берди», — деб эслайди Том».

«Менинг сўзларим уни ҳушёр торттирди, — деб ҳикоя қилган эди Пэтти, — унга умид бағишлаб, яна уриниб кўришга арзийдиган иш эканига ишонтирди».

Бу сафар Том бошқача иш тутди. У бу муаммо тўғрисида эркаклар ибодат гуруҳига айтди, гуруҳ аъзолари дарров унинг илтимосига жавоб бердилар. Улар Томни кундалик ибодат билан қўллаб-қувватлаб қолмадилар, балки Пэттига ҳар куни у ёки бу шаклда меҳрибонлик кўрсатишга уни мажбур қилдилар.

«Мен буни бажонидил таклиф қилдим, чунки ўзгаришни жуда ҳам истаган эдим, — деди Том. — Мен Пэттини севаман, уни хафа қилишни истамайман. Мен ўзгаришни истардим ва бу фақат Муқаддас Руҳнинг раҳнамолиги остида бўлиши мумкинлигини билардим».

Ибодат гуруҳидан битта одам ҳар куни Томга телефон қилиб: «Пэтти сенинг ғамхўрлигингни сезиши учун бугун нима қилдинг?» — деб сўрарди. Улар Томга, меҳрибонлигингни мана бундай-мана бундай қилиб кўрсат, деб маслаҳат беришар, вақти-вақти билан Пэттидан: «Хўш, менинг ишларим қандай кетяпти?» деб сўраб тур, деб тавсия қилишарди. Муқаддас Руҳнинг иштирокисиз буларнинг ҳаммаси қаттиқ толиқтирадиган бўлиши мумкин эди. Том ўзини тайёргарлик билан Худонинг ихтиёрига топширгани учун, бу гаплардан Пэтти ғазабланмасди.

«Энди у уйга келиб, биринчи қиладиган иши — мени қучоқлаб, ўпади, — деб табассум билан гапирган эди Пэтти. — Қучоқлаб ўпишни бошлагандан кейин беш кун ўтгач, ўзимни тамомила янги одам ҳис қилдим».

Том ва Пэттининг муаммолари — кам учрайдиган муаммо эмас. Ҳатто Худога чинакам содиқ бўлган кўп одамлар самимият ва меҳрибонликдан маҳрум бўлган ўлик оилада яшайдилар. Аммо кўп аёллар бу аҳволга сабр қиладилар ва шикоят қилмайдилар, чунки уларнинг эрлари уларга бошқа ҳамма нарсани муҳайё қиладилар. Аммо Худо эр-хотин муносабатларига бундай қарамайди: «Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин» (1 Кор. 7:3). «Қучоқлашнинг ҳам ўз вақти бор», деб айтади Муқаддас Китоб (қаранг: Воиз 3:5). Сиз никоҳдан ўтганингиздан кейингина, бу вақт келади. Меҳрибонлик кўрсатиш эркаклар учун биринчи ўринда эмас, чунки уларнинг тушунчаси бўйича кўпинча жинсий алоқа ва меҳрибонлик бир нарса. Аёллар эса эрнинг ғамхўрлигига қаттиқ эҳтиёж сезади. Агар сизнинг оилангизда бу йўқ бўлса, ибодат қилинг, токи Муқаддас Руҳ қудрати сизларнинг эр-хотинлик муносабатларингизни тубдан ўзгартирсин.

Ибодат

Эй Худойим, эрим билан менинг муносабатларимда доимо меҳрибонлик бўлсин, деб ибодат қиламан. Ўзимизни такаббурликдан, ҳафсаласизликдан халос қилишга ёрдам бер, бир-биримизга севгимизни очиқ ифода қилишни ўрганишимизга ёрдам бер. Бир-биримизни севишимизни, қадрлашимизни бир-биримизга қандай кўрсатишни бизга ўргат. Меҳрибон, ёқимли суйишлар бизда ҳар куни бўлсин. Совуққонликдан, лоқайдликдан, тундликдан қутулишимизга ёрдам бер, бир-биримизга илиқлик, севги инъом қилишни ва бир-биримизга мафтун бўлишни ўргат. Ўзгаришимизга, руҳан ўсишимизга ҳалақит берадиган нарсаларни йўқ қилиб ташла. Агар биттамиз иккинчимизга кўпроқ меҳрибон бўлсак, бизнинг иттифоқимизда мувозанат ўрнатгин.

Агар бизнинг бир-биримизга совуққонлигимиз болаларимизга салбий таъсир этса, болаларимизнинг оиламизга таъсири ҳам салбий бўлса ёки биз эр-хотин эканимиз тўғрисида уларда тескари фикр пайдо қилса, тузалишимизга ёрдам бер, токи улар учун яхши намуна бўлайлик. Хатоларимизни мардона тан олишимизга ва ҳаётимизни ўзгартириш истагини ифода қилишимизга бизни ўргатгин.

Оворагарчиликлар, бандлигимиз бир-биримизга қизиқишимизни йўқотишимизга сабаб бўлмасин, биз ҳеч қачон бир-биримизни ўзимизча тушунадиган бир нарса деб қабул қилмайлик, бир-биримизга меҳрибонликни намоён қилиш ҳеч қачон бизга машаққат бўлмасин. Шундай қилгинки, севгини ифода қилишнинг бу усули оиламизни мустаҳкамласин. Биз ҳар доим бир-биримизни муҳаббат билан ўпиб саломлашайлик (қаранг: 1Бут. 5:14). Биламан: фақат Муқаддас Руҳ қудрати умр давомида бардош берадиган ўзгаришларни пайдо қилиши мумкин. Мен ҳамма нарсани Сенга ишониб топшириб, сўрайман: биз Ўзинг маъқул кўрадиган эр-хотинлар бўлишимизга ёрдам бер.

Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар

Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар.

Флп. 2:1–2

Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.

Эфес. 5:28–29

Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.

Флп. 2:4

Унинг чап қўли бошим остидадир, ўнг қўли мени қучоқлайди!

Қўшиқ. 2:6

Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.

1 Кор. 10:24


Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)

Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак