Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (30 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
30-БОБ УНИНГ КЕЛАЖАГИ
Инсон ўзининг мавжудлиги моҳиятини билиши ва мақсадини кўра олиши лозим. Акс ҳолда биз бир умр, адашган одамлардай, мақсадсиз сандирақлаб юрамиз, ҳаёт бизга бемазмун туюлади, биз аста-секинлик билан тугаб борамиз. «Халқ юқоридан ваҳийсиз тийиқсиз бўлар...» (қаранг: Забур 29:18).
Ўз келажагини англаш — ҳаётида яқинлашиб келаётган воқеаларнинг тафсилотларини билиш дегани эмас. Бу ўринда аниқроғи — ўз вазифангизни тушуниб, келажагингиз порлоқ эканига ишонишингиз тахмин қилинади.
Аммо ҳамма одамлар ҳам бундай келажакни кўриш қобилиятига эга эмас. Айтиш мумкинки, келажагини кўра олмайдиганлар аста-секин ўлиб боради. Аммо бу хусусият бор одамлар ҳам вақти-вақти билан буни йўқотиб туради. Ҳатто энг руҳан етук одам ҳам толиқади, умидсиз аҳволга тушади, Худодан узоқлашади, мўлжални йўқотади, ўзини ва келажагиэи тушуна олмайдиган бўлиб қолади. У ҳаётининг чинакам мақсадини йўқотиши, саросимага, умидсизликка тушиши мумкин. Одам умидни йўқотиб, ўзи тўғрисида ҳақиқатни унутиб, ўз аҳволини тўғри тушунишдан маҳрум бўлиб, ўз келажаги тўғрисида ёлғонга ишона бошлайди. «Ваҳий камлиги учун Менинг халқим қириб ташланади» (Ос. 4:6).
Худо бизга, ёлғон гапираётган овозга қулоқ солманглар, деб амр беради. Чунки ёлғон «Худонинг оғзидан эмас, балки ўз қалбидаги орзуларни гапиради» (Ерм. 23:16). Умид ва хурсандчилик йўқ келажак тўғрисидаги ҳар қандай фикрлар — Худодан эмас (қаранг: Ерм. 29:11). Аммо Худо йўқотилган умидни қайта тиклаши, йўқотилган орзуларни қайтариб бериши мумкин. Ёлғон ва умидсизликни енгиш ва ваъда қилинган келажакка ишонч бағишлаш учун Унинг қудрати етарли. Бу мақсадга эришишнинг воситаси — ибодатдир.
Эрим шундай деб айтган эди: «Сенинг ибодатларингнинг кучини Лос-Анжелосдан Нашвилга кўчиб борганимизда аниқ ҳис қилган эдим». Ўша пайтда ўзимиз учун қадрдон бўлиб қолган одамлар билан хайрлашиш, ҳаммасини бошидан бошлаш бизга жуда оғир бўлган эди. Худога кўпроқ ишонишни ўрганганимизни айтмаганда ҳам, кўп нарса таваккал бўлган эди. Бундан кейин бизга нима бўлишини билмас эдик, аммо Худонинг амри бўйича иш юритаётганимизга ишонч ҳосил қилиб, Унинг раҳнамолиги остида бехатар бўлишимизга ишонардик. Майкл Худо берган келажакдан умидини узмасин, деб у учун ибодат қилардим. Кўнгилсиз ҳолатлар туфайли уни руҳий етуклик тарк этган пайтда, менинг ибодатларим, унинг эътироф этишича, қайтадан руҳий етукликни эгаллашига ёрдам берган.
Биз шуни ёдда тутишимиз керакки, Ота-Худо Ўз васиятини тузиб, бу мулкини Ўз болалари ўртасида тенг тақсимлаган. Унга тегишли бўлган ҳамма нарса бизга ҳам тегишлидир, чунки биз «Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилармиз... Масиҳнинг вюрисларимиз» (қаранг: Рим. 8:17). Мен бу васиятнинг нусхасини ўқиб чиқиб, Худо биз учун нимани сақлаётганини ҳатто тасаввур ҳам қила олмаслигимизни биламан: «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган» (1 Кор. 2:9). У «бенуқсонлар яхшиликни мерос қилиб оладилар» деб ваъда қилади (Ҳикмат. 28:10). У: «Сизга ваъда қилган керакли нарсаларим фақат бу ҳаётда эмас, балки самовий мероснинг энг қимматбаҳо қисми сизларни ўлимингиздан кейин кутади», деб ваъда қилади. Биз Худо билан бирга бўладиган жойда муҳтожлигимиз ҳам, истагимиз ҳам бўлмайди.
Агар эрингизнинг эътибори кундалик оворагарчиликлар билан банд бўлиб қолса, ўз келажагини кўрмаса, у кўзларини осмонга тикиши учун сизнинг ибодатингиз ёрдам беради. Унинг келажаги Худода мужассамлашганини, унинг ҳаёти эса бу келажакка йўл эканини сизнинг ибодатларингиз унга намоён қилади (қаранг: 1 Кор. 9:24). Эрингиз ҳаёт сўқмоқлари бўйлаб юриб, ўзининг фикрларига таяниб, натижада йўл сўнгида мукофотдан маҳрум бўлишини истайсизми? Йўқ, эрингиз нарсаларга Худонинг кўзи билан қарашини истайсиз.
Биз ўз келажагимизни билмаслигимизни Худо истамайди, Аммо биз Уни билишимизни истайди. Худо бизни келажакка қадамба-қадам олиб боришига ишонишимизни Ўзи истайди. Худонинг қўлини кврашимиз учун янги қадам ташлашимиздан олдин Унинг иштирокини қидиришимиз зарур. «Худони изловчилар ҳамма нарсани идрок қиладилар» (Ҳикмат. 28:5). Унинг жавобларини эшитишимиз учун, имкон қадар Унга яқинроқ бўлишимиз керак. Худо идрок беради, шунинг учун эрим нигоҳини Унга қаратсин, Ундан жавоб кутсин, ибодат қилинг. Чунки келажакда унинг бахтига гаров фақат Худодадир.
Ибодат
Эй Худойим, Сендан сўрайман: унга (эрингизнинг исми) ўз вазифасини тўғри тушунишига ёрдам бергин. Сен унга фақат яхшилик қилишни исташингни, келажак ва умид беришни исташингни кўришига ёрдам бер (қаранг: Ерм. 29:11). Ниятингни унга намоён қилгин, ҳамма нарсада Сенга маъқул бўлиб, ҳар қандай яхши ишларда яхши самара келтириб ва Сени билишда ўсиб, ҳаётда Сен билан бирга юришга лойиқ бўлиши учун унга донолик ва руҳий кўра олиш қобилиятини бергин (қаранг: Кол. 1:9–10). Муқаддас Руҳ унга йўл кўрсатиб, ҳар қандай шубҳа ва қўрқувлардан халос қилсин. Унга ҳар куни Сенда мустаҳкам бўлишни ўргатгин, токи у «инсонларга имконсиз нарса Худога шмкони бор» (қаранг: Лука 18:27) эканини билиб, ўз орзу-истакларини Сенга очсин. Ўз мақсадингни намоён қил, унга шундай яшашни ўргатгинки, унинг ҳаёти келажакда қадрли бўлсин.
У умр бўйи Сенга ғайрат билан хизмат қилсин, деб ибодат қиламан. Унга ёрдам бер: у ҳаётда ўз мақсадини кўрсин, унда келажакка умид уйғотгин, чунки «умидимиз жон лангаридай ишончли ва мустахкамдир...» (Ибр. 6:19). Унга «юраги хоҳиш билдирган нарсани» (Забур 20:3) ва «Сенинг исмингдан қўрқадиган меросни» (Забур 60:60) бер. Уни ўз уйингда ўтқазгин, токи у Сенинг ҳовлингда гулласин, униб-ўсиб, кексайганда ҳам яхши самара олиб келсин (қаранг: 91:14–15). У Сен билан бирлашиш учун бу оламни тарк этиб кетаётганда, абадий ҳаётга бўлган унинг мустаҳкам ишончи бу йўлни равон, безарар қилсин, тинчлик ва шодлик ҳамроҳ бўлсин. Ўша кунгача у Сенда бор бўлган келажакка мустаҳкам ишончни сақласин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Чунки сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан. Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради.
Ерм. 29:11
Айбсизга эътибор бер, кузат софдилни, Бордир истиқболи тинчликпарварнинг. Гуноҳкорларнинг ҳаммаси қирилиб битур, Фосиқнинг келажаги ўлим билан тугайдур.
Забур 36:37–38
Эгамизнинг уйига ўтқазилган улар, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайдилар. Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил берарлар, Ям-яшил, навқирон бўлиб турарлар. «Худо тўғридир!» деб эълон қилади улар, У менинг қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.
Забур 91:14–16
Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида тоабад яшай, Токи Эгамнинг жамолин кўрай, Токи Уни Маъбаддан излай.
Забур 26:4
Келажагинг учун умид бор болаларинг ўз юртига қайтиб келгайлар. Мен, Эгангиз, шундай дедим.
Ерм. 31:17
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.