Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (24 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
24-БОБ УНИНГ ГАП — СЎЗЛАРИ
Кўп гапириб, кам иш қиладиган одам билан учрашганмисиз? Шу тоифадаги кўп эркаклар бор: ўзларининг режалари билан мақтанадилару аммо бу режаларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмайдилар. Аслида бундай одамлар жойида тураверадилар: «Ташвиш кўп бўлганда, пуч ниятлар ҳам кўпаяди, кўп гапирганда, оғиздан аҳмоқона сўзлар чиқади» (Воиз 5:2). Бу режаларни амалга ошириш учун ибодат қилиш ўрнига, қуруқ гап билан ўз мақсадига эришиш мумкин эмас.
Ўзини тута олмайдиган, қўполлик қилиб, ғийбат қиладиган одам билан ҳеч қачон гаплашганмисиз? Бундай шахснинг гапларини тинглайдиган одамлар ўзларини ноқулай сезадилар ва ундан тезроқ қутулишга интиладилар. «Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар» (Эфес. 4:31). Оғзидан ёмонлик чиқадиган одамларни Худонинг марҳамати четлаб ўтиши тушунарли.
Доимо шикоят қиладиган одамни биласизми? Нима бўлмасин, ҳамма нарса унинг кўзига ёмон бўлиб кўринаверади. Аммо айтилганки: «Ҳамма нарсани нолимай ва шубҳаланмай қилинглар, токи бу ўжару бузилган насл орасида Худонинг пок, беғубор, бенуқсон болалари бўлинглар. Сизлар бу дунё одамлари орасида осмондаги юлдузлар каби порлаб турибсизлар-ку» (Флп. 2:14–15). Нохуш гаплар салбий натижаларни келтириб чиқаради. Бундай гапларни доимо гапириб юрадиган одамнинг ҳаётда иши ўнгидан келмайди.
Шошқалоқ, гапларининг маъниси устида ўйлаб кўрмайдиуан одамни учратганмисиз? У ўйламай, орқа-олдига қарамай, енгилтаклик билан гапни тўкиб ташлайди. «Солиҳ ўйлаб жавоб беради, фосиқнинг оғзидан эса ёмонлик чиқаверади.» (Ҳикмат. 15:28). «Шошилиб гапирадиганни кўрганмисан? Ундан кўра нодонда умид кўпроқ» (Ҳикьат. 29:20). Гапларининг оқибати устида ўйламайдиган одамнинг бошига ёмонлик келади.
Одамда, у умр йўлдоши бўладими, бола ёки дўсти, ҳамкасби бўладими — ўз гап-сўзлари билан хавотирлик, умидсизлик пайдо қиладиган одамни кўрганмисиз? «Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир, бирисини севган мевасини ейди» (Ҳикмат. 18:21) Бундай одам аввало, ўз ҳаётини ҳалокатга олиб боради.
Оғзимиздан чиққан гап бизни оқлаши ёки ҳукм қилиши мумкин (қаранг: Матто 12:37); гап-сўзларимиз ё хурсандчилик келтиради (қаранг: Ҳикьат. 15:23), ёки бадномлик олиб келади (қаранг: 15:11). Бизнинг гап-сўзларимиз бошқа одамга ё далда беради, ё уни саросимага солади (қаранг: 15:4). Гапларимизнинг оқибати шунчалик жиддий бўлиши мумкинки, ўзимизни ёки суҳбатдошимизни ё ҳалокатга олиб бориши ёки қутқариши мумкин (қаранг: Ҳикмат. 13:3).
Гап гапираётган ҳар бир одам танлов қилади: тўғри танлаган бўлса, уни мукофот кутади. «Оғзини ва тилини қўриқлаган ўз жонини ташвишлардан асрайди» (Ҳикмат. 21:23). Эрингизнинг оғзидан чиқаётган гапларга қулоқ солинг, чунки бу сўзлар унинг қалбининг ҳолати тўғрисида сўзлайди: «...одамнинг дилида нима бўлса, тили ўшани гапиради» (Матто 12:34). Агар эрингиз ҳаммадан норози бўлиб доимо шикот қилаверса, агар у бемаъни гапларни ёки ўзи ва бошқалар учун ҳалокатли бўлган гапларни гапираверса, унинг юрагида тўлиб ётган салбий таасурротлардан азоб чекса, у учун ибодат қилинг, «Муқаддас Руҳ унинг юрагини покласин, уни севги, тинчлик, шодлик билан тўлдирсин, унинг оғзига ҳаётдаги янги сўзларни солиб қўйсин», деб ибодат қилинг.
Ибодат
Эй Худойим, Сенинг Муқаддас Руҳинг эримнинг тилини сақласин, деб ибодат қиламан. Унинг оғзидан фақат доно сўзлар чиқсин. Уни шикоят қилиш, вайсақилик хоҳишидан халос қилсин, унинг тилидан атрофидагиларнинг кўнглини вайрон қиладиган ёмон сўзлар чиқмасин, Унга ўзини ўзи идора қилишни ўргат, токи у Сенга маъқул бўладиган гапларини назорат қила олсин. Сенинг Каломингда айтилганки, тилини ёмонлик ва ёлғондан сақлайдиган одамга мукофот — узоқ умр бўлади (қаранг: Забур 33:13–14). Эримни шунга ўргатгин. Уни Ўзингнинг севгинг билан шундай тўлдиргинки, тилидаги севгининг мўллигидан фақат ҳаёт ва яратиш сўзлари чиқсин. Буларни менинг қалбимда ҳам жо қилгин.
Биз айтадиган сўзларда Сенинг Руҳинг ҳукмронлик қилсин. Бу сўзлар бир-биримизни тушунишимизга ёрдам берсин, ҳеч қачон қалбимизни яраламасин. Бир-биримизга ҳурматимизни изҳор қилишни ўргатгин, бир-биримизга далда берадиган, кўнглимизни очиб гапиришга ёрдам берадиган, бир-биримизни тушунишимизга имкон берадиган сўзларни айтишни ўргатгин. Худойим, Сеэ Ўз каломингда, Мен тотув яшайдиган икки кишининг орасида бўламан, деб айтгансан. Аммо доимо бизнинг орамизда бўлгин, деб ибодат қиламан, токи биз, иккаламиз, иноқ яшайлик. Оғзимиздан чиққан сўзлар, юрагимиздаги ниятлар Гуноҳимизни Ювувчи ва бизнинг қалъамиз — «Сенга маъқул бўлсин» (Забур 18:15).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапиринглар.
Эфес. 4:29
Мен сизга дейманки: инсонлар айтадиган ҳар бир бекор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб берадилар.
Матто 12:36
Ҳаётдан завқ олгувчи қайси бирингиз? Узоқ умр, бахтиёрлик истагайсизми? Тилингни асрагин ёмон сўзлардан, Лабларингни асра ёлғон сўзлардан.
Забур 33:13–14
Доноларнинг сўзлари уларга ҳурмат келтиради, нодонларнинг сўзлари эса ўзларини ҳалок қилади.
Воиз 10:12
Бироқ оғиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади.
Матто 15:18
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.