Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (23 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
23-БОБ УНИНГ ЮРИШ-ТУРИШИ
Юриш-туриш» сўзи — одам ҳаётда қайси томонга қандай мақсадда қай тарздр ҳаракат қиладиган турли йўлларни англатади. Одам ўз йўлини ҳар куни танлайди. Фақат битта йўл уни олдинга, бошқалари эса фақат орқага олиб боради. Унинг ҳаётда юриш-туриши турмушининг ҳамма соҳаларига — атрофдагиларга муносабатига, оилага, одамларнинг унга бўлган муносабатига, ҳатто унинг ташқи кўринишига ҳам таъсир этади. Мен бир нарсани кузатганман: илгари кўриниши жозибасиз, ҳатто ёқимсиз бўлган одамлар Худонинг амрларига итоат эта бошлашлари биланоқ таниб бўлмас даражада ўзгарганлар. Худонинг каломи уларга чуқурроқ кириб борганлари сари, уларнинг қалби софлик бойлиги ва янги йўлларни ботинан англаш орқали товланиб борарди. Бу эса уларга куч ато этарди, чунки улар ўзларининг вазифасини билардилар. Булар энди тамомила бошқа одамлар — шунчаки жозибадор эмас, балки хаёлни оладиган даражада ўзига тортадиганлар эди.
Муқаддас Китобда инсоннинг йўллари тўғрисида кўп гапирилади. Биз Худонинг кўзи олдида ахлоқан пок бўлиб «юриш»га даъват қилинганмиз, чунки «Айнимасдан юрадиганларни Худо фаровонликдан маҳрум қильас» (қаранг: Забур 83:12); тўғри бўлиб юришга даъват қилинганмиз, чунки «Ким айнимасдан юрса, у зарарсиз юради» (қаранг: Ҳикмат. 28:18); пок юрак билан юришга даъват қилинганмиз, чунки «Ким айнимасдан юрса, у хатарсиз юради» (қаранг: Ҳикмат. 10:9); солиҳ одамлар билан мулоқот қилишни излаш учун даъват қилинганмиз, чунки «Фосиқлар маслаҳатига юрмайдиган одам бахтлидир» (қаранг: Забур 1:1); донишманд одамлар билан юришга даъват қилинганмиз, чунки «Донолар суҳбатида бўлганлар доно бўлар» (қаранг: Ҳикмат. 13:20); итоаткорликда юришга даъват қилинганмиз, чунки «Худонинг йўлларидан юриб, Ундан қўрқадиганлар бахтлидир» (Забур 127:1). Аммо ҳаммасидан муҳими — биз муқаддаслик йўлидан юришимиз кераклигидир: «У ерда катта йўл бўлар, ундаги йўл муқаддаслик йўли деб аталар, фосиқ у йўлдан юрмас; аммо бу йўл ёлғиз улар учун бўлар, бу йўлдан борадиганлар, ҳатто тажрибасизлар ҳам, адашмаслар» (Ишаё 35:8). Муқаддас Йўлдан юришда энг ажойиб нарса шундан иборатки, ҳатто қоқилганда ҳам биз йиқилмаймиз, бу йўлдан чиқариб ташланмаймиз.
Дебрининг эри Бен ҳақиқий имонли, асло аҳмоқ одамга ўхшамайди. Аммо у аҳмоқнинг ишини қилди: қандайдир шубҳали бир корхонага катта миқдорда пул берди. Натижада у ҳамма пулидан айрилди, чунки бу пулга қўшимча харажатлар ҳам қўшилган эди. Бу ҳодиса уларнинг моддий таъминотини, балки соғлиғини, умуман оиласини издан чиқариши мумкин эди. Аммо Бен Худо олдида итоаткорлик ва муқаддаслик йўлида собит тургани учун, ҳамма нарса ортга чекинди. Худо билан маслаҳатлашмай, ўйламай қилган иши кўп кўнгилсизликларга олиб келди, хайриятки, даҳшатли фожиага олиб бормади.
Исо, Худога олиб борадиган ягона ишончли йўл бор, деб айтган эди: «Мен йўлдирман» (Юҳ. 14:6). Ҳалокатга олиб борадиган йўл — кенг, қулай, кўпчилик шу йўлни танлайди. Аммо «...ҳаёт сари элтувчи щўл танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз» (Матто 7:14). Эрингиз шу йўлни топиши учун ибодат қилинг, бунинг учун Муқаддас Руҳдан, ўзинг раҳнамолик қил, деб сўранг. Эрингиз Худонинг йўлида Раббийнинг каломига ишониб собит туриши учун, Худонинг хоҳиш-иродасига қарши қилган ҳар бир хатти-ҳаракатида итоаткорлик ва чин дилдан тавба қилиш бу йўлда унга ёрдам бериши учун ибодат қилинг. Имон ва итоаткорлик уни Муқаддас Йўлда ушлаб туради, агар тана бўйича эмас, Руҳ бўйича юрса, у бу йўлдан озиб кетмайди.
Эрингиз Руҳ бўйича иш тутишини (қаранг: Галат. 5:25), ҳаётда Худо билан бирга боришини, Унинг ўхшашига айланишини Худо истайди. Худонинг йўлидан бораётган одам — атрофдагилар учун шодликдир.
Ибодат
«Одам зотинининг ҳаёт йўли ўз измида эмаслигини, инсон пойқадамини хоҳлаган томон йўналтира олмаслигини биламан, эй Эгамиз» (Ерм. 10:23). Шунинг учун, эй Худойим, Сенга илтижо қиламан: эримнинг қадамларини ўзинг тўғри қилгин. Уни Ўз нурингда олиб бор, Ўзингнинг йўлларингни ўргатгин, Ўзингнинг ҳақиқатинг билан юришга уни ўргатгин. Эримнинг қадамлари Сенинг йўлларингда мустаҳкам қарор топсин, унда Сенинг каломингга руҳий очлик ва чанқоқлик кучайсин, деб ибодат қиламан. Сенинг бирга бўлишинг у учун шодлик бўлсин, бу шодликни у ҳеч қачон изламасин. Уни Ўзингнинг йўлларингдан олиб бор, у Сенинг ҳақиқатингдан четга чиқаётганда, ҳар сафар тавбага чақир. Сенинг олдингда бенуқсон юришига ҳалақит берадиган ҳар бир яширин гуноҳларини унинг ўзига намоён қил. У Сенинг қонунларингни бузганда, тавба унга азоб берсин. Унга тоза қалб ато қилгин, унда солиҳлик руҳини янгила. Уни тарк этмагин, «ундан Ўзингнинг Муқаддас Руҳингни тортиб олмагин» (қаранг: Забур 50:12–13).
Эй Худойим, Сен: «Тана билан яшайдиганлар Менга маъқул эмас» (Рим. 8:8), деб айтган эдинг. Шунинг учун у (эрингизнинг исмини айтинг) тана бўйича эмас, руҳ бўйича ҳаракат қилсин, деб ибодат қиламан, шу билан бирга, ўзини «золимнинг йўлидан» сақласин (қаранг: Забур 16:4). У руҳ бўйича ҳаракат қилиб, илоҳий руҳ самарасини олиб келсин. «Илоҳий руҳнинг самараси — муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир» (Ғалат. 5:22–23). У ҳаётда фақат шу йўлда борсин, деб уни Муқаддас Йўлда собит қилгин.
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Раббимиз учун маҳбус бўлган мен сизларга насиҳат қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар.
Эфес. 4:1–2
Ҳақиқат йўлида юриб, ҳақиқатни гапирадиган, золимликдан пайдо бўладиган тамадан нафратланадиган, қўлларини порадан тийган, қонхўрлик тўғрисида эшитмай, деб қулоқларини беркитиб оладиган, ёвузликни кўрмай, деб кўзларини беркитиб оладиган юксакликларни эгаллайди, унинг паноҳи — мустаҳъам қоялардир, унга нон ато қилинади, унинг суви ҳеч қачон қуримайди.
Ишаё 33:15–16
Эй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик.
2 Кор. 7:1
Эй Эгам, ким яшар Сенинг Чодирингда? Ким маскан қилар Сенинг муқаддас тоғингда? Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар яшар, Юракдан ҳақ гапни айтганлар яшар.
Забур 14:1–2
Юртимнинг художўйларидадир кўзларим, Тоъи мен билан истиқомат қилсинлар. Нуқсонсиз йўлдан юрадиган инсон Менга хизмат этгусидур.
Забур 100:6
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.