Сторми Омартиан. Ибодатгўй Аелнинг Қудрати (20 боб) Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи
1 боб - Сиз Турмушга Чиќдингиз
2 боб - Унинг Ишлари
3 боб - Унинг Моддий Маблаѓлари
4 боб - Унинг Интим Хаёти
5 боб - Унинг Мехрибонлиги
6 боб - Унинг Васвасалари
7 боб - Унинг Шубхалари
8 боб - Унинг Ќўрќуви
9 боб - Унинг Маќсадлари
10 боб - Унинг Ќарорлари
11 боб - Унинг Соѓлиѓи
12 боб - Унинг Химояси
13 боб - Худонинг Синовлари
14 боб - Унинг Ахлоќий Принциплари
15 боб - Унинг Обрўйи
16 боб - Унинг Устиворликлари
17 боб - Унинг Ўзаро Муносабатлари
18 боб - Унинг Оталик Бурчи
19 боб - Унинг Ўтмиши
20 боб - Унинг Феъл-Атвори
21 боб - Унинг Оиласи
22 боб - Унинг Хиссиётлари
23 боб - Унинг Юриш-Туриши
24 боб - Унинг Гап - Сўзлари
25 боб - Унинг Тавба-Тазарруси
26 боб - Унинг Халос Бўлиши
27 боб - Унинг Итоаткорлиги
28 боб - Унинг Ўзи Тўѓрисидаги Фикри
29 боб - Унинг Ишончи
30 боб - Унинг Келажаги
20-БОБ УНИНГ ФЕЪЛ-АТВОРИ
Ё мон кайфиятдаги одам билан кимнинг ҳам гаплашгиси келарди. Доимо кимнингдир шикоятларини эшитмаганингизда ҳам, ҳаёт мураккаб. Мен бир одамни биламан: ҳатто ҳамма ишлари яхши кетаётганда ҳам, доимо ҳаммадан норози. У ҳамма нарсага, ҳаммага нафрат билан қарайди. Яхши янгиликни эшитганда ҳам, барибир лой чаплашга баҳона топади. Афсуски, бундай хулқ-атворнинг асоси болаликдан бошланади, шунинг учун хулқ-атворнинг бундай кўринишини «орттирилган» деб ҳисоблаш мумкин. Чамаси, ҳеч ким унга ҳаётдан хурсанд бўлишни ўргатмаган, аммо ҳозирги ҳаётига ўтмиш ҳаётининг таъсир этишига имкон бериб, масалани ўзи ҳал қилади. Шу сабабдан ўзи ҳам, одамлар ҳам, атрофдагилар ҳам бахтиёр бўлишлари мумкин эмас. Бундай одам билан ким ёнма-ён туришни ёки бирга яшашни истарди.
Бу муаммо менга жуда яхши таниш, шунинг учун ёмон феъл-атвюрли одам учун ибодат қилиш нима эканини ишонч билан айта оламан. Кимнингдир ёмон кайфиятидан ғазабланмасликни, аксинча бундай одам учун ибодат қилишни ўргатишим учун кўп вақт талаб қилинган эди. Аммо бундай ҳаракатлар кутилган натижани беради, мен бошқалар учун илтимос қилишни уддалашни такомиллаштиришда давом этяпман. Ҳар сафар хурсандчилик руҳи одамнинг қалбига кирсин, деб ибодат қилиб сўраганимда, сезиларли ўзгаришларни кўрдим, шу сабабдан бу одамга менинг муносабатим ҳам ўзгарди.
Баджаҳл, тўнг, одамни кечиришни билмайдиган бундай қиёфа ўз илдизларига эга: у қайсарлиги, Худонинг севгисини қабул қилишни истамаслиги туфайли шундайлигича қолади. Муқаддас Китоб айтадики, биз ўз истагимизга кўра юрагимизда бу ҳиссиётларга ўрин берамиз (қаранг: Забур 100:4), юрагимизни ўзимиз тош қилиб, Худонинг севгисига юрагимизни очмаймиз (қаранг: Ҳикмат. 28:14). Худонинг севгисини қабул қиламизми, йўқми — кайфиятимизга қараб ҳал қиламиз, Худога шукроналик ҳисси билан тўламизми, йўқми — ўзимиз қарор қиламиз.
Агар эрингиз доимо ёмон кайфиятда бўлса, бу аҳвол ҳатто энг омадли оилани ҳам бузиши мумкин, омадсиз оила эса бу аҳволга бардош бера олмайди. Юз берган воқеаларнинг ҳаммасига салбий таъсир билдириш одати унинг бутун ҳаётини бузишга қодир. Ўз —ўзидан англашиладики, сиз эрингизнинг хоҳиш-иродасини бошқара олмайсиз, аммо сиз, эрим Худонинг хоҳиш-иродасига рози бўлсин, деб ибодат қилишингиз мумкин. Эрингизнинг қалби пок бўлиши учун ибодат қилинг, чунки Муқаддас Китобда айтилишича, фақат пок қалб билангина Раббийни кўриш муькин (қаранг: Матто 5:8). Эрингизнинг қалби Худонинг юзини кўришдан шодланиб, нур сочсин (қаранг: Ҳикмат. 15:13). Қайси биримиз эримиз Худога юз бурганда, уни бахтиёр, шод кўришни истамаймиз?! Унинг қалби ҳамду сано, шукрона, севги, шодлик билан тўлиб-тошиши учун ибодат қилинг, чунки «яхши одам яхши хазинадан яхши нарса олиб чиқади» (Матто 12:35). Ҳатто бошланишида катта ўзгаришлар бўлмаса ҳам, унинг кайфияти яхшиланишини кутганингиз сабабли, сизнинг ибодатларингиздан унинг юраги юмшайди, ўзингизнинг кайфшятингиз ҳам яхши бўлганини биласиз.
Ибодат
Эй Раббим, бугун уни (эрингизнинг исмини айтинг) Ўзингнинг севгинг ва тинчлигинг билан тўлдиргин. Хотиржамлик ва мамнуният унинг юрагини тўлдирсин, чунки унинг ҳаёти тананинг назорати остида эмас, Худонинг назорати остида ўтяпти. Уни кўз олдингда «ўз уйида юраги айнимасдан юришга» (қаранг: Забур 100:2) ўргатгин. Ўз Руҳинг нурини унга ёғдир, уни севгинг билан тўлдир. Унинг қалбини олийжаноблик, сабр-тоқат билан тўлдир, ҳар қандай худбинлик, жиззакиликдан уни халос қилгин. Ҳамма нарсага бардош беришга, «ҳаммага ишонишга, ҳамма нарсадан умид қилишга, ҳамма нарсага бардош беришга» (1 Кор. 13:7) уни ўргатгин. Уни ғазабдан, хавотирликдан, ички курашлар ва тазйиқлардан халос қилгин, токи унинг руҳи ғам-қайғу зулмидан тушкун бўлмасин (қаранг: Ҳикмат. 15:13), балки унинг қалби шод-хуррамлик билан тўлсин (қаранг: Ҳикмат. 15:15). Унга шодлик инъом этгин, токи у ғамгин вайсақи чолга айланмасин. Уни изтиробдан халос қил, ҳамма нарса учун Сенга миннатдорчилик билдириш истагини унда намоён қилгин, токи унинг қалбида ҳар қандай идрокдан устун турадиган хотиржамлик бўлсин. У: «ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман» (Флп. 4:11), деб айтсин. Бугун мен унга (эрингизнинг исми) шундай сўзлар билан мурожаат қиламан: «Эгам сенга марҳамат қилсин, Сени паноҳида асрасин! Эгам сенга очиқ юз билан боқсин, сенга илтифот қилсин. Эгам диққат назарини сенга солсин, Сенга тинчлик ато этсин!» (Саҳрода 6:24–26).
Муқаддас Китобдан сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган оятлар
Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотшржам қилади.
Флп. 4:6–7
Гуноҳларингиздан воз кечинглар, ўзингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?!
Ҳзқ. 18:31
Ўзини тута олмайдиган одам деворсиз вайрона шаҳар кабидир.
Ҳикмат. 25:28
Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман.
1 Кор. 13:2
Подшоҳнинг қудрати адолатсеварликдадир. Ўзинг тўғриликни маҳкам ўрнатгансан, ё Раб, бани-Ёқубга адолат ва ҳаққоният кўрсатгансан.
Забур 99:4
Книга на узбекском языке: Сила молящейся жены (Сторми Омартиан)
Книга, которую вы держите сейчас в руках, расскажет вам о великой силе молитвы. Если ваш брак переживает трудные времена, возможно, вы найдете здесь советы, которые помогут вам по-новому взглянуть на сложившуюся ситуацию в вашей семье и подскажут верное решение ваших проблем. Вы узнаете, в чем состоит истинное призвание жены. Научитесь лучше понимать своего мужа. Сторми Омартиан на примерах из жизни показывает, насколько эффективной может быть ваша молитва. Ведь часто только она одна может все исправить.