Саботли инсон (Джош Макдауелл) 1 bob

Джош Макдауелл. Саботли инсон - (1-боб) Китоб Ўзбек тилида

Sabotli inson (Djosh Makdauell) O‘zbek tilida AudiokitobSabotli inson (Djosh Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob

Оғир хотиралардан ақл бовар қилмас марҳаматгача бўлган йўлни босиб ўтган инсоннинг ҳақиқий тарихи

 

МУНДАРИЖА

 

Муаллифдан

Биринчи боб - Ер юзидаги ҳамма нарса ажойиб

Иккинчи боб - Азалда

Учинчи боб - Уэйн

Тўртинчи боб - Меньшойнинг хиёнати

Бешинчи боб - Мактаб

Олтинчи боб - Ҳарбий ҳаво кучлари

Еттинчи боб - Янги уфқлар

Саккизинчи боб - Буюк Британия

Тўққизинчи боб - Саёҳат давом этади

Ўнинчи боб - Ҳаммаси бошқатдан

Ўн биринчи боб - Уитон ва келажак

Ўн иккинчи боб - Уйга қайтиш

Ўн учинчи боб - 1961 йилнинг ёзи

Ўн тўртинчи боб - Битирув курси

Ўн бешинчи боб - Унаштириш ва ўқишнинг тугаши

Ўн олтинчи боб - Сўнгги ёз

Ўн еттинчи боб - Ғарбга

Ўн саккизинчи боб - Даъват

Ўн тўққизинчи боб - Зангори океан

Хотима


Биринчи боб. Ер юзидаги ҳамма нарса ажойиб

Бугун, ҳали эрта баҳор кунлари бўлишига қарамай, ҳаво жуда исиб кетди. Уитон шаҳарчасининг ҳавосидан баҳраманд бўлай деб, автомобилимнинг ойналарини охиригача тушириб қўйдим. Уитон — Иллинойс штатига қарашли, Чикагодан эллик километр ғарбда эди. Мен Уитон коллежининг биринчи курсида ўқирдим ва куннинг иккинчи ярмида маҳаллий ўрта мактабларга хизмат қоғозларини олиб бориб берардим, хуллас шу тариқа пул ишлардим. Қолаверса, бу юмуш мен учун фақат пул ишлаш эмас, балки коллеждаги жиддий ўқув дастурлари келтириб чиқарадиган доимий тиғизликдан бир оз нафас ростлаш ҳам эди.

Мен Чикагодан келадиган электричка етиб келмасдан, Чейз-стритдаги темир йўлни кесиб ўтиш жойидан ўтиб олишга улгураман, деб умид қилган эдим. Аммо ўтиш жойига яқинлашганимда, шлагбаум туширилди, худди саҳна ортидаги режиссёрнинг хоҳиши сингари, огоҳлантирувчи сигнал чалинди. Мен қўл тормозини тортиб, бир оз дам олиш ниятида ўриндиққа суяндим. Бу пайтда машинамнинг радиоприёмнигидан қўшиқ эшитилаётган эди. Сигналнинг темир жаранги қўшиқ садоларини босиб кетди. Бу қўшиқ биринчи рақамли «Мени эртага ҳам севасанми?» деган хит қўшиқ эди.

Мен машина салони ичидаги ойнадан орқа томонга назар ташладим: ортимда тепалик бўйлаб чўзилиб кетган Уитон коллежи талабалари шаҳарчаси кафтагидай кўриниб турарди. Тепаликнинг чўққисида эътиборли Бланшар-Холл тароватини кўрсатиб турарди. Улуғвор иморат Матто баён этган Муқаддас Хушхабарда Исонинг қуйидаги сўзларини эслатиб турарди: «Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди» (5:14).

Уитоннинг коллежи собиқ битирувчиларининг илм ва ижод оламидаги обрўйи ҳамда мавқеини ҳисобга олганда, бу коллеж аллақачон дунёга донг таратган: Билли Грэм ва Рут Бэлл Грэм, ёзувчилар Маргарет Лэндон ва Элизабет Эллиот, астроном Гарольд Олден, шунингдек, жафокаш миссионерлардан Джим Эллиот, Нейт Сен ва Эла Маккаллиларнинг номларини қайд этиш кифоя. Мен — Уитоннинг бўлажак битирувчиси бу оламда сезиларли из қолдира олармиканман? Агар қолдира олсам, бу из нимадан иборат бўлади?

Мен имонга яқинда келдим, менинг руҳий ҳаётим «шаклланиш босқичи»да эди. Болалигим Мичиган штатида Юнион сити шаҳарида омадсиз оилада ўтди. Мен Худонинг борлигини инкор этардим, тақдиримнинг хўжайини ўзимман деб ўзимни ишонтиришга ҳаракат қилардим. Сўнгра ўн тўққиз ёшимда Худонинг йўқлигини исботламоқчи бўлдим. Бу ишга жон–жаҳдим билан киришдим, гўё бу ишнинг жавоби мени бир умрга Худо ҳақидаги ҳар қандай фикрдан халос қилгандай бўлиб туюлаверди. Шунда жуда ажойиб ҳодисалар юз бера бошлади. Мен Худонинг борлигини рад қиладиган далилларни тўплаб юрганимда, У Ўзини менга аён қилиб, ҳаётимнинг ажралмас бир қисмига айланди. Бир неча ойдан кейин менинг ҳаётим бутунлай ўзгарди. Мен иккинчи курсни ўзим туғилиб ўсган шаҳарчадаги Келлог муниципал коллежида тамомлаб, Уитонга кўчдим.

Нигоҳим яна олдимда рельслар устида учиб бораётган электричкага қайтди. Ўтиб бораётган поезднинг товушида ҳам тасалли топиш мумкин-а! Шу пайт яна болалигим эсимга тушди: кечалари ўрнимда ётганимда, фермамиздан тахминан икки мил узоқликда юк поездининг «тақа туқ» овозларини эшитардим. Поезд ғилдираклари тақир-туқур қилиб, Мичиган далалари узра бемалол ғилдираб келарди. Олдинга интилаётган локомотивлар сигналлари тун зулматини ёриб борар, уларнинг ортидан эса мени бешикдан ҳам яхшироқ аллалаб, бир маромда «гуп-гуп» деган овоз чиқариб вагонлар ўтиб борарди.

Мен бирин-кетин келаётган хотиралардан энтикиб кетдим. Нимагалигини ўзим ҳам билмайман, аммо хотирамга Роберт Брауниннинг поэмасидан «Осмондадир Худойим, ерда ҳамма нарса ажойиб» деган машҳур сатри келди.

Хотираларга берилиб, мен фақат радиприёмникдан жаранглаётган қўшиққа оҳиста жўр бўлдим.

Тўсатдан ойнадан орқа томондаги юк машинасини пайқаб қолдим. Машина тўғри менинг устимга бостириб келарди! У гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга лапанглаб, тормоз бериш ўрнига тезликни оширганича келарди. Мен кучим борича сигнал бердим — у тентаклик қилмаяптимикан? Йўқ, юк машинаси тўхтамоқчи эмас, ҳатто энди тормоз бериб тўхтатишнинг имкони ҳам йўқ. Электричка ҳамон қаршимда ўтаётган эди, мен машинани орқага олмоқчи бўлиб, тезлик ричагини орқага урдим. Аммо орқага олиш учун энди кеч бўлган эди. Мен тезлик ричагини қайтаргунимча, юк машинаси устимга бостириб келиб қолган эди, бир куч тормоз педалини босди ва зарбани қабул қилиш учун вужудимни ғужанак қилиб олдим.

Кўз олдимда бир неча сонияда бутун умрим аланга каби лов этиб ўчгандай бўлди, ҳаётимнинг бу лаҳзасини ҳар доим унутишни истардим.


Книга на Узбекском языке: - Непоколебимый (Джош Макдауэлл)

Джош Макдауэлл считается одним из самых известных в мире проповедников. Невероятно, но в детстве этот человек… не верил в Бога. Ещё, будучи совсем молодым человеком, он взялся доказать, что учение о Божественности Христа - вымысел. С этой целью он исследовал подлинные исторические документы, где говорилось о событиях того времени, беседовал с людьми, которые хорошо знали эту тему, и в конце концом превратился в верного последователя Христа.

Перед вами история этого легендарного человека, написанная широкими мазками, чтобы как можно полнее показать те подъемы и падения, которыми отмечено было начало его пути. Впервые Джош рассказывает о своём удивительном духовном перерождении, когда он вверил свою судьбу в руки всемогущего Бога и познал божественную благодать: даже самые ужасные события, которые с нами происходят, можно перенести с верой в Бога - свободной, глубокой и… НЕПОКОЛЕБИМОЙ.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак