Саботли инсон (Джош Макдауелл) 12 bob

Джош Макдауелл. Саботли инсон - (12-боб) Китоб Ўзбек тилида

Sabotli inson (Djosh Makdauell) O‘zbek tilida AudiokitobSabotli inson (Djosh Makdauell) O‘zbek tilida Audiokitob

Оғир хотиралардан ақл бовар қилмас марҳаматгача бўлган йўлни босиб ўтган инсоннинг ҳақиқий тарихи

 

МУНДАРИЖА

 

Муаллифдан

Биринчи боб - Ер юзидаги ҳамма нарса ажойиб

Иккинчи боб - Азалда

Учинчи боб - Уэйн

Тўртинчи боб - Меньшойнинг хиёнати

Бешинчи боб - Мактаб

Олтинчи боб - Ҳарбий ҳаво кучлари

Еттинчи боб - Янги уфқлар

Саккизинчи боб - Буюк Британия

Тўққизинчи боб - Саёҳат давом этади

Ўнинчи боб - Ҳаммаси бошқатдан

Ўн биринчи боб - Уитон ва келажак

Ўн иккинчи боб - Уйга қайтиш

Ўн учинчи боб - 1961 йилнинг ёзи

Ўн тўртинчи боб - Битирув курси

Ўн бешинчи боб - Унаштириш ва ўқишнинг тугаши

Ўн олтинчи боб - Сўнгги ёз

Ўн еттинчи боб - Ғарбга

Ўн саккизинчи боб - Даъват

Ўн тўққизинчи боб - Зангори океан

Хотима


Ўн иккинчи боб. Уйга қайтиш

Доктор менга тушлик ейиб олишимни эслатди, аммо асло иштаҳам йўқ эди. Талабалар ётоқхонасида қўшним Дик Пёрнел шифохона ёнидан ўтаётиб, мендан хабар олгани кирган экан. Мен унга уйга кетаётганимни ва уйда шифоланишни давом эттиришни айтдим.

— Сени қара-я, омадинг бор экан! — деди у.

— Нега омадим бор экан?

— Ахир, хонадонда тайёрланган овқат, ўзингнинг ўрин-тўшагинг, эски дўстларинг, мазза–ку!

— Ҳм, агар бир томондан қарасанг, тўғри, омадим юришган.

Дик ёки Уитондаги бошқа дўстларим уйимдаги шароитни билишларини умуман истамасдим. Худди шу пайтда палатага каталкани судраб «тез ёрдам»дан икки санитар йигит кириб қолди. Улар қора форма кийган, қора кийинганлари учун бўлса керакки, юзлари менга бўздай оқаргандай туюлди. Уларнинг бу қиёфасидан мен сесканиб кетдим. Улардан бирининг бўйи баланд, иккинчисиники пастроқ, аммо икковининг юзи ҳам бир хилда — мотамсаро эди.

— Эй, йигитлар, сизлар мабодо дафн маросимлари компаниясидан эмасмисизлар? — деб ҳазиллашдим мен. — Мени қаёққа олиб кетяпсизлар?

Чамаси, менинг ҳазилим санитарларга ҳеч қандай таъсир қилмади, улар оғиз ҳам очмадилар. Улар бирон сўз демасдан, мени каталкага ётқизиб, шифохона коридори бўйлаб олиб кетдилар. Дик шоша-пиша мен билан хайрлашди.

— Тез орада кўришамиз, Джош! — қўлларини силкиб хайрлашар экан у, — сен учун ибодат қиламиз, дўстим! — деди.

Мен ҳам унга жавобан қўлларимни кўтаришни жуда истардим, аммо қўлларимни ҳам, оёқларимни ҳам қимирлата олмасдим. Шипдаги чироқлар тескари томонга сузарди, иккала санитар бу пайтда тез ёрдам қабулхонаси орқали мен ётган каталкани ташқарига олиб чиқдилар. Бу ерда мени машина кутиб турарди. Машина — юмшоқ юрадиган «кадилак» бўлиб, тўқ сариқ рангга бўялган эди.

Бўйи пастроқ санитар «тез ёрдам» салонида менинг ёнимга жойлашди.

— Менинг исмим Гюнтер, — деб ўзини таништирди.

У ҳарсиллаб нафас олаётганига эътибор бердим.

— Аҳволингиз яхшими? — деб сўрадим, мабодо жойимизни алмаштирсакмикан, каталкага сиз ётинг, деб унга таклиф қилмоқчи эдим.

— Юрак безовта қилади, — деди у ҳеч пинагини бузмасдан.

— Юрагингизга нима бўлган? — деб сўрадим.

— Насос қонни етарли етказиб бера олмайди. Доктор бу хасталикнинг номи бор, деб айтган эди — қандайдир жуда ғалати сўз — ўзимча бу хасталикка «пульс йўқолиши хасталиги» деб ном қўйиб олганман.

— Нима, пульс йўқолиб коладими?

Гюнтер бошини қимирлатиб, кафтларини очган ҳолда юқорига кўтарди:

— Бунисида пульс йўқ, — деди у. Сўнг бир оз оёғини кўтарди–да, — бунисида ҳам пульс йўқ, — деди.

— Дарвоқе, ажойиб бир маҳлуқ экансан–ку, Гюнтер, — дедим мен. — Юриб турган экспонатнинг ўзигинасан–а.

Гюнтер аввалгидай бир хил овозда касалликларини санаб кетди:

— Чап кўзим умуман кўрмайди, ўнг кўзимда қандайдир оқ нуқталар сузиб юради. Бунинг устига, бошим айланади… ҳушимдан кетиб қоламан… бошим оғрийди…

— Бундай ҳолда қандай қилиб ўз ишингни эплаб юрибсан, ҳайронман…

Гюнтер лабини қисди:

— Уч марта у дунёга жўнаб кетишимган сал қолган эди. Ҳар сафар аранг қутулиб чиқавердим.

— Менимча, санитарлик иши учун бу энг яхши тавсия.

Гюнтер хохолаб кулди. Сафаримизнинг бошланиши ёмон эмасди. Ахир, олдинда бизни узоқ йўл кутаётган эди.

* * *

Аммо йўлнинг ярмини мен ухладим, шекилли.

— Деярли етиб келдик, — деди Гюнтер. — Юнон–Сити бўйлаб ўтиб боряпмиз.

Гюнтер ва мен жойлашган тез ёрдам автомобили салонининг иккала томонида узун ойна бор эди, мен кўзларимни қисиб, кичкина шаҳарчамизнинг қандайдир белгиларини аниқлаб олишга муваффақ бўлдим. Ана, асосий кўчадан ўтдик: «Реджистер Трибьюн» таҳририяти, Хенсли дўкони, Уитинг аптекаси, Фабиано музқаймоқ кафеси, маҳаллий фермерлар сут топширадиган сутни қайта ишлаш фабрикаси. Озиқ-овқат дўкони. Ёмон ном чиқарган, пиво сотадиган «Даффи» кафеси.

Сент-Джо-ривер сувларида акс этаётган қуёш нурлари кўзларимни қамаштирди. Кейин Юнино-Лейк кўлини айланиб ўтдик. Яна бир неча дақиқа ўтди, фермамиздан узоқ бўлмаган йўлга чиққанимизни тушундим. Фермага олиб борадиган тошлоқ йўлга бурилганимизда, мен билан «саломлашиш» учун ҳар бир ўйдим-чуқур, ўнқир-чуқурлар мени орзиқиб кутаётгандай туюлди. Мен гўё қуёшда қорайиб, елкалари куйиб кетган йигитга ўхшар эдим. Эринмаган ҳар қандай кимса эса куйган елкаларимга зўр бериб қоққандай бўларди.

Бир муддат ўтгач, нигоҳларим уйимиз ёнида ўсаётган катта мажнунтолга тушди. Унинг кўм-кўк барглари, худди нафис парда сингари, тебранарди. Ҳеч бўлмаганда, битта ёқимли хотира қолди-ку. Мажнунтол қандай ўсиб чиққан бўлса, уйимиз билан ёнма-ён ҳамон ўсмоқда деган фикр менда кутилмаган енгиллик пайдо қилди.

Тез ёрдам машинаси тўхтади, кейин орқага тисарилиб, дарвозага тақалиб келди. Лекин мени ҳеч қандай энага кутиб олмади. Мана сенга бўлмаса. Ҳеч бўлмаса, отам бизни кутиб олишга чиқса бўлар эди-ку? Бу ҳақда ҳали ўйлаб улгурмаган ҳам эдимки, отамнинг сигарети тутуни ҳиди сездим, кейин унинг овозини эшитдим: отам мени қайси хонага олиб киришни санитарларга уқтираётган эди. Биз уйга кирганимизда, Гюнтернинг нафаси тиқилиб қола бошлаганини эшитдим.

— Аҳволинг яхшими, Гюнтер? — деб сўрадим.

Гюнтер носилкани ерга қўйди:

— Бир оз нафасимни ростлаб олайин.

— Сизга нима қилди? — деб отамнинг унга қилган мурожаатини эшитдим.

— Унинг пульси урмайди, — деб мен Гюнтернинг ўрнига жавоб бердим.

— Нима бўпти? Мен ҳали ҳеч кимни қўлимдан тушириб юборганим йўқ-ку, — деб шоша-пиша гапирди у носилканинг дастасидан ушлар экан.

Отам уйимиз меҳмонхонасидан мебелларни олиб чиқиб ташлаб, уларнинг ўрнига кроват қўйган экан. У кроватни шундай жойлаштирган эдики, унга чиқиш ҳаммага қулай эди. Гантер билан тез ёрдам ҳайдовчиси ременларни ечиб, мени носилкадан кроватга ётқизганларида, ижирғаниб кетдим. Шипга тикилдим, шу пайт отамнинг ёрдам берганлари учун санитарларга миннатдорчилик билдирган овозини эшитдим. Маълум вақтдан кейин машина ўрнидан қўзғалганини эшитдим. Сўнгра отам хонада сўзсиз, сукутда туриб қолганини сездим.

— Энага қани? — деб сўрадим мен.

— У бугун кела олмас экан, эртага келади.

Мен жим қолдим. Отамнинг овозидан қандайдир кўнгилсизликни сездим. У одатдагидан бошқачароқ гапирарди. У яна гапирганда, гап нимадалигини тушундим: отам ичмаган эди.

— Сенга бирон нарса керакми? — деб сўради у.

— Ҳозирча ҳеч нарса керак эмас.

Отамнинг қадам товушлари эшитилиб турарди — у меҳмонхонадан ўтиладиган умумий хонага кирди ва ўзининг севимли креслосига ўтирди. Бирдан уйда ғалати, ҳатто даҳшатли жимлик чўкди. Отам яна битта сигарет чекиш учун гугурт чаққанини эшитди. Хонада пашша ғинғиллай бошлади. Ҳамма товушлар ғайритабиий равишда баланд туюларди. Мен пашшанинг гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа учишини нигоҳим билан кузата бошладим. Бирдан хаёлимга менга уйга жавоб берган докторнинг гапи келди: «Буни навбатдан ташқари каникул деб тасаввур қил». Нима бўлса бўлди! Тез ёрдам машинаси мени касалхонадан олиб кетишидан олдин бир сеанс гипноз олишим менга ҳалақит бермаган бўларди.

Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, балки мен ухлаб қолгандирман ҳам, айта олмайман. Аммо тўсатдан хонада мендан бошқа кимдир борлигини сездим. У чурқ этмасдан, жимгина менга қараб турарди. Аммо қараш учун бошимни кўтара олмасдим.

— Ота? — деб чақирдим. — Сизмисиз?

Жавоб ўрнига секин-секин ҳиқиллаган йиғи овозини эшитдим. Яхшироқ қараш учун беихтиёр равишда ўтиришга ҳаракат қилдим. Аммо оғриқ вужудимни тешиб юборгудай бўлди, яна ўзимни ёстиққа ташладим. Фақат хонада ким борлигини кўриш учун нигоҳимга зўр беришдан ўзга чора қолмади. Сўнгра кўз қирим билан отамга қарадим — у дераза ёнида турар, бир оз букчайган, худди ошқозони оғриётган одамдай эгилиб олган эди. У отам эди.

— Нимага йиғлапсиз? — деб сўрадим ундан.

Отам жавоб бермади. Жавоб бериш ўрнига у хонада гоҳ олдинга, гоҳ орқага индамай қадам ташларди. Балки, арақ ичиб олганидан боши оғриб қийналаётгандир. Бундан ўзини қўйгани жой топа олмаяпти — дея тахмин қила бошладим. Аммо отам маст эмаслиги кундай равшан эди. Менга маълум бўлишича, отам ҳозирда «Аноним ичувчилар» жамияти йиғилишига борар, эҳтимол, бу жамиятнинг дастури иш бериб, самарасини кўрсатган бўлса керак. Борди-ю, унга бирон нарса бўлиб қолса-чи? — деб хавотирга туша бошладим. — Унда мен нима қиламан? Ўзим бошимни ёстиқдан аранг кўтараман-ку.

Кутилмаганда, отам каравотимга — менинг ёнгинамга ўтирди.

— Нима бўлди, ота? — деб сўрадим. Отамни олдинлари ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмаган эдим. Кўзларидан оқиб тушаётган ёшлар, ҳақиқатан, мени қўрқитиб юборди.

Ниҳоят, у узуқ-юлуқ овоз билан гапирди:

— Қандай қилиб...сен... — отамнинг овози узилди, у жим бўлиб қолди. Негадир мен, отам гапини охирига етказади-ю, ўрнидан туради-да, кетади, деб ўйладим. — қандай қилиб... сен... менга ўхшаган... отани яхши кўрасан?

Шу топда соқов бўлиб қолдим.

Маълум вақт у менга қараганича, жим ўтирди, сўнгра кўз ёшларини қўли билан артишдан тўхтамай, нигоҳини дераза томонга қаратди.

— Ўшанда… ўша куни кафеда… сизни яхши кўраман, деб айтдинг.

— Шундай, ота.

Отамнинг кўз ёшлари тўхамасди:

— Қандай қилиб?

Мен нима деб жавоб қайтаришни билмасдим. Калламда фикрлар қуюндай чарх урарди, аммо ҳечам керакли сўзни топа олмасдим. У ўрнидан туриб, яна хонанинг у томонидан бу томонига юра бошлади.

— Ота, — дедим ниҳоят. — Ота…

Отам юришдан тўхтади. Очиқ деразадан кирган шабада пардани қимирлатаётганини эшитиб турардим. Сўнгра отам яна кроватимнинг четига ўтирганини сездим. Бошимни бир оз кўтариб, дастлаб кўраётганларимга ишонмадим. Отам ҳеч қачон дўстлик туйғуларини ёки бошқаларга хайрихоҳлигини намойишкорона билдирмаган эди, унинг бунақа одати йўқ эди. У ҳеч қачон ҳеч кимга, қолаверса менга ҳам, сени яхши кўраман, деб айтмаганди. Энди эса бостириб келаётган ҳиссиётларидан, ҳозир отам ақлдан озиб қоладигандай туюлди.

— Ота, — деб яна гап бошладим, кейин бир оз вақт жим бўлиб қолдим. — Мен ҳақиқатни билиб олдим ва ўша ҳақиқат ҳаётимни тамомила ўзгартирди. Худо инсон бўлиб келди, Унинг исми — Исо. Шунақа, ота, сиз Исога келишингизни ва У билан қолишингизни У жуда истайди.

Отам кўз узмай менга қараб турарди, унинг ҳайратомуз қарашини сезиб турардим. Бу пайтда бегона фикрларни уқиб олиш қобилияти учун мен кўп нарсани бериб юборган бўлардим. Отам нима ҳақда ўйлаяпти экан? Чамаси, бу лаҳзаларда вақт тўхтаб қолгандай эди. Сўнгра отам ўрнидан туриб, уйдан чиқди.

Билмадим, қанча вақт ўтдийкин. Хона илиқ эди, пашша тўхтовсиз ғинғиллаб учарди. Орадан тахминан ярим соатлар ўтгандан кейин отам яна уйга кириб келди. У тепамга келиб эгилди, унинг юзи кўз ёшларидан ҳали ҳам нам эканини кўрдим. Отамга нима бўлдийкин? Нимага у йиғидан тўхтамаяпти?

— Джош, — деб гапирди отам. — Агар Исо сенинг ҳаётингда қилган ишларни менинг ҳаётимда қила олса, мен ҳам Уни билишни истайман.

Энди йиғлаш навбати менга келди:

— Уни ўзингизнинг ҳаётингизга таклиф қилишингиз керак, ота! Унга қалбингизни очиб, ибодат қилишингиз зарур!

— Нима деб ибодат қилишни билмайман-да, ўғлим.

— Юрагингизда борини Унга айтсангиз — бўлди.

Отам оддийгина ибодатни, таъбир жоиз бўлса, «фермер ибодати»ни айтди: «Эй Худойим, агар Сен Худо бўлсанг, агар Масиҳ Сенинг Ўғлинг бўлса...агар оиламга қилган қилмишларим учун мени кечира олсанг...» Отамнинг овози узилиб қолди. Лекин у ўзини қўлга олиб, чуқур нафас олди-да, юракдан чиқаётган сўзлар билан чин дилдан ибодат қилишда давом этди: «Ўғлимнинг ҳаётини Сен қанчалар ўзгартирганингни кўрдим... Унинг ҳаётида қилган ишларингни менинг ҳаётимда ҳам қилсанг.... Сендан сўрайман... — Отам кўкракларига муштлаб. хитоб қилди: — Илтимос, қалбимга кир!»

Унинг кўкрагидан ўкирик отилиб чиқди, у ҳамма юз берган воқеалардан, табиийки, эгилган, қадди букилган эди. Мен ҳам ўкириб юбордим, кўз ёшларим юзимдан оқиб тушиб, бутун атрофимга ёйилди, мен худди сув остида қолиб, сузиш бассейни тубидан юқорига қараётгандай эдим. Юзларим кўз ёшларидан бутунлай ҳўл бўлиб кетган, аммо ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки мен ҳатто қимирлай олмасдим. Отам қўлларини чўзиб, кўз ёшларимни артиб қўйди. Лекин юрагимдан отилиб чиқаётган ажойиб шодлик мени баттар йиғлашга мажбур қиларди.

Биласизми, кимдир ҳаётини Масиҳга берганда, ҳаммаси бошқача бўлиб қолади. Мен тавба қилганимда, менинг фикрларим ва хатти-ҳаракатларим ўзгара бошлади, аммо бирданига эмас — бунга бир йилдан кўпроқ вақт кетди. Отам Масиҳга келганда, бу ўзгариш бир лаҳзада ва кўп томонлама бўлди. Отам бевосита менинг кўз олдимда ўзгарди! Гўё кимдир унинг энг яширин ҳисларига қўлларини чўзган, включателни босган, илгариги қоронғу бўлган хона бирдан ёп-ёруғ нурга тўлгандай эди.

Куннинг қолган қисми сезилмасдан тез ўтиб кетди. Биз отам икковимиз суҳбатни давом эттирдик, аммо узоқ кечгача гаплаша олмадик. Ухлаш вақти бўлганда, отамдан ойнани очиқ қолдиришни илтимос қилдим. Олис-олисларга олиб кетаётган поезднинг узундан-узоқ шовқинини эшитгим келарди.

* * *

Ҳамшира Джиббс эртаси куни келди. У моҳир, тажрибали, аммо камгап экан. Мен фақат ўзимга, агар Джиббс, режалаштирилгандай, бугун эмас, кеча келганда эди, ҳамма нарса бошқача тус олган бўлармиди, деб айтар эдим. Отам юрагини тўкиб сола олмаган бўлармиди, ҳиссиётларини айта олмаган бўлармиди? Менимча у мен билан вақтининг ҳаммасини ўтказмаган бўларди? Ибодат ҳам қилмаган бўларди? Менимча, буниси даргумон. Албатта, бу фақат Худога маълум, аммо Муқаддас Китобда ёзилганки, биз ҳар бир вазият учун Худога шукрона айтишимиз керак. Шунинг учун энди буларнинг ҳаммаси қандай юз берганини фикр қилиб, Уитонда сал бўлмаса ҳаётимдан айрилиб қолишимга сабаб бўлган ҳодиса учун Худога шукрона айтиш эҳтиёжини ҳис қилиб турардим.

Тўшакда ётиш режими уч ҳафта давом этди. Ҳар куни кечқурун ҳамшира Джиббс кундузги сменадан кетгандан сўнг, отам келар ва ёнимга стул қўйиб, ўтирарди. Ёз яқинлашиб келар, кунлар тобора узайиб борарди. Отам мамнуният билан менинг ҳамма илтимосларимни бажарарди. У менга, масиҳийча ҳаёт билан қандай яшаш керак, Худога қандай қилиб маъқул бўлиш мумкин, деган саволларни берарди. У бой берилган вақтнинг ўрнини тўлдиришни истарди.

Муқаддас Китобни доим ёнимда олиб юрардим, отам Битикларни мутлақо билмагани учун, унга айрим муҳим оятларни кўрсатадиган бўлдим. У алоҳида ўқимишлилиги билан ажралиб турмасди, аммо Битикларнинг сўзлари унга жуда тушунарли эди, кўпинча, отам юрагини жизиллатган бирон оятни ўқигандан кейин хонада чуқур сукунат чўкарди.

«Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир, — деб секин ўқиди у Юҳанно баён этган Хушхабардан. — У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган» (5:24).

— Исога ишонинг, ота. Худога ишонинг, — деб уни илҳомлантирдим. — Унинг каломини ўқиб, каломга мувофиқ иш тутинг.

Икковимиз кечқурунлари вақтни ана шундай ўтказардик: Муқаддас Китоб ўқирдик, ўқилганларни муҳокама қилардик.

Бир куни кечқурун отам хонага кириб келганда, ҳаяжонланган юзидан тушундимки, унга нимадир бўлган. Ҳақиқатан ҳам, шундай бўлиб чиқди. Отам нафасини ростлаб, юз берган воқеани мен билан ўртоқлашди:

— Ўғлим, мен алкоголикман, ўзингга ҳам яхши маълум. Мен бу одатни ташлай деб «Аноним ичувчилар» жамиятига ёзилган эдим. Олдинги ҳаётимга яна қайтмайман, ҳаётимнинг қолган қисмида ароқни оғзимга олмайман, деб қарор қилган эдим. — Отам менга қаради, мен бирон гап айтишга чоғланмаганимга ишонч ҳосил қилмоқчи эди, аммо мен жим эдим. — Хуллас, бугун эрталаб, сигирларнинг тагини тозалаб қўяй деб энди қўлимга куракни олган эдимки, ичишга бўлган кучли хоҳиш пайдо бўлди. Бу фикр, бу хоҳиш қаердан келиб қолди — билолмадим, чунки бу қаттиқ хоҳиш кутилмаганда босиб келди, мен сабр қилиб туролмадим, ўзимни ушлаб қололмадим. Ярим шишани қаергадир яшириб қўйганим хотирамга ўрнашиб қолган эди. Бориб, ўша шишани топиб, очиб, бир қултум ютдим.

Афтидан, ҳафсалам пир бўлгани юзимдан аниқ кўриниб турган бўлса керакки, отам кейинги сўзларини қизғин ишонч билан айтди:

— Айтяпман-ку нимага мен билан шундай ҳодиса юз берганини ҳозиргача тушунолмайман деб, аммо худди заҳарни оғзимга олгандай бўлдим... Тилим куйиб кетгандай бўлди, худди оловни ютгандай бўлдим. Винони юта олмадим, тупуриб ташладим, кейин шишадагини бир томчи ҳам қолдирмай ерга тўкдим.

Мен ҳатто кроватга ўтирмоқчи бўлдим, агар кучли оғриқ бўлмаганда, ўтирган бўлардим.

— Ота, мен анчадан бери бундай кўнгилга қувонч бахш этадиган янгиликни эшитмаган эдим! — деб хитоб қилдим. — Кўряпсизми, Исо Масиҳ ҳаётингизни буткул ўзгартирди?

— Шундай, ўғлим. Ҳақиқатан ҳам, шундай.

«Аноним ичувчилар» жамиятининг навбатдаги йиғилишида отам бошидан ўтган воқеаларни гапириб берибди. Реакция қандай бўлганини гапириб беришга у ошиқарди:

— Биласанми, улар мени қарсаклар билан олқишладилар! — ҳаяжонланиб гапирди у.

Йиғилишда иштирок этаётганлардан бири отамдан: «Иродангиз кучли экан, бунга қандай қилиб эришдингиз?» деб сўраган экан, отам: «Исога қалбимни очдим», деб айтибди, ҳатто Муқаддас Китобдан қуйидаги оятни ҳам келтирибди: «Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман» (Матто 11:28).

— Ота, — деб ўзимни тутолмасдан, унинг гапини бўлдим. — Бу гапларни қачонлардир айтаман, деб ҳеч қачон ўйламаган бўлардим. Мен сиз билан жуда фахрланаман. Афсус, онам ёнимизда йўқ, сиз қанчалар ўзгарганингизни у ҳам кўрганда эди.

Отам фақат бошини қимирлата олди, холос:

— Энди бизнинг гуруҳимиз икки ҳафтадан сўнг Джексон маҳаллий қамоқхонасига бормоқчи.

— Қамоқхонага? У ердаги маҳбусларга бошларингиздан ўтган воқеаларни айтиб бериш учунми?

Отам кулимсираб, елкаларимга қоқиб қўйди:

— Ҳа.

Тўсатдан болалигимда Уэйн Бейли қўлини елкамга қўйганини эсладим. Ўшанда менга — ёш болага ота меҳри етишмаган эди... яна отанинг эътибори ва ғамхўрлиги. Ўша ота севгисининг вақти энди келганга ўхшар эди.

* * *

Уитонга қайтиш вақти бўлганда, чўпон Логан мени кўргани келди.

— Уитонга қандай кетмоқчисан? — деб сўради у.

— Автобусда етиб олсам керак, деб ўйлайман.

— Йўқ, бунақаси кетмайди. Сени ўзим олиб бораман, — эътироз қилиб бўлмайдиган овоз билан деди дўстим ва устозим.

— Яқин йўл эмас-ку, жаноб, — дедим мен.

— Аммо компания ёқимли, — деб атайлаб такрорлади у.

Бахтиёрликдан ўзимни йўқотиб қўйган эдим. Отам Масиҳни қабул қилганда, мен ўша зоҳоти чўпон Логанга қўнғироқ қилган эдим. У ҳайратланиб, бу хабардан жуда хурсанд бўлган эди. Мен уларни таништиришни шунчалик хоҳлар эдимки. Аммо буни қандай амалга оширишни билолмасдим. Чунки юз берган воқеадан кейин мен жамоатга бора олмаётган эдим. Аммо энди Уитонга кетгунимча буни амалга оширишим мумкин эди. Ҳаммаси гўё ўзидан ўзи юз бераётгандай эди.

Бир неча кун ўтгач, Ларри Майнор ва Бэттл-Крикдаги бир неча дўстларим мени Мичиган кўли бўйида Бентон-Харборда дам олиш кунини ўтказишга таклиф қилдилар. Мен уйдан биринчи марта чиқаётганим учун ҳамшира, бўйин бандажини кийиб ол, деб мажбур қилди. Пляжга келишимиз биланоқ, дарров волейбол ўйнашга тушиб кетдик. Аммо дастлабки сонияларда таваккал қилаётганимни сездим — бўйнимдаги кучли оғриқ ўзини дарров билдирди. Мен бир четга чиқиб, ўтлар устида дам олиш билан чекланишимга, маълум вақт ўзимни ожиз қариядай ҳис қилишимга тўғри келди. Барибир, бошқаларнинг қувноқ ўйинларига қўшила олмаётганим учун бир оз хафа ҳам бўлдим. Аммо хафалигим узоққа чўзилмади — атроф шундай ажойиб нарсаларга тўла эдики, шукроналик туйғуси қалбимни тўлдирди. «Болалар боғчаси!» — деб бақирдим тўпни илиб олиш учун қумга чўмиб ўйинга берилиб кетган дўстларимга қараб.

Мусаффо сув қуёшда жилваланарди. Кўзларимни юмиб, Худони улуғладим, ҳаётимда юз берган ҳамма катта ва кичик нарсалар учун — отамга нажот бергани учун, елкамни қиздираётган қуёш нурлари учун Худога ҳамду санолар айтиб ибодат қилдим. Яна уч кундан кейин талабалик ҳаётининг шиддатли оқимига — назорат ишларига, якуний имтиҳонларига шўнғийман. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашни истамасдим.

* * *

Кетадиган куним тонг саҳардан туриб олган эдим. Кўп ўтмай, машина моторининг товуши ҳам эшитилди — бу чўпон Логан бўлиб, уйимиз олдидаги ўтлоққа келиб тўхтаган эди. Отам эшикни очиб, унга шошилганича пешвоз чиқди, отамнинг қўлида ашқол-дашқолларим солинган йўл сумкаси ҳам бор эди.

— Салом, жаноб Макдауэлл, — дея саломлашди чўпон Логан машинадан тушиб, зинапоядан чиқар экан. Эркаклар қўл олишиб кўришдилар. — ниҳоят, сиз билан танишганимдан хурсандман. Сиз ҳақингизда ўғлингиздан кўп нарсани эшитганман.

Отам кўзини олиб қочди:

— Фахрланадиган сўзлар эмас, деб қўрқаман.

— Йўғ-э, нималар деяпсиз, жаноб! Асло ундай эмас.

— Мен ҳам эшик олдига чиқдим:

— Сиз чўпон Логан билан танишиб олганингизни кўриб турибман. Чўпон Логан менинг руҳий отам, — деб мурожаат қилдим отамга.

Чўпон Логан боши билан тасдиқлади.

— Ундай бўлса, мен ҳам энди сенинг руҳий ўғлинг эканман–да! Тўғрими, Джош? — деб сўради отам менга кўзини қисиб. Сўнгра чўпон Логанга қараб кулиб, қўшимча қилди: — Сиз эса менга руҳий бобо бўлдингиз.

Чўпон Логан хохолаб кулиб, икковимизни елкамиздан қучди.

— Ҳаммамиз Худонинг болаларимиз, — деди у. Шундан кейин биз машинага томон юрдик.

— Сизни жамоатимизда кўраман деб умид қиламан, — деди чўпон Логан отамга. — Боринг, сизни кутамиз.

— Ҳаракат қиламан, — деб жавоб берди отам. — Тўғриси, бўш вақтимнинг кўпи «Аноним алкоголиклар» жамияти йиғилишига кетади.

— Бу ҳам керакли иш, ота, — деб гапга қўшилмдим мен. — Аммо шуни унутмангки, сизлар «Аноним алкоголиклар» жамияти йиғилишида Илоҳий Қудрат ҳақида гапирганингизда, ўша сўзлар Исо Масиҳни билдирувчи бошқа сўз, холос. — Аммо чўпон Логаннинг огоҳлантирувчи қарашини кўриб, мавзуни ўзгартиришга ҳаракат қилдим: — Айтгандай, жамоатимиз Факторивилл-роудда. Сиз ҳар сафар ўша йўлдан юрасиз, хуллас, адашмайсиз.

Отам эшикни очиб, машинага чиқиб олишимга ёрдамлашди.

— Афсус, кетиб қоляпсан-да, ўғлим. Сен билан яхши эди менга.

— Айтгандай, сизга Муқаддас Китобни қолдиряпман, ётоқхонамдаги столнинг устида. Китобни ҳар куни ўқишга ваъда берасизми?

— Ваъда бераман.

— Мен учун ибодат қилишга ҳам сўз берасизми?

— Сўз бераман.

— Мен ҳам сиз учун ибодат қиламан, ота.

Чўпон Логан машинани ўт олдираётганда, отамга қарадим, нигоҳимни ундан уза олмасдим:

— Мен сизни яхши кўраман, ота.

Отам жавоб тариқасида кучи борича қўлларимни сиқди:

— Мен ҳам сени яхши кўраман, ўғлим.

— Ёзда келганимда, балиқ овига борамиз.

— Жуда зўр бўларди-да.

— Бўпти, келишдик! — дедим баланд овозда хайрлашар эканмиз.

Мен отамга охирги марта қараб олай, деб орқа томонни кўришим учун машинанинг ойнасини тўғрилаб қўйдим. Машина то қайрилишгача бориб, кўздан йўқолмагунча, отам эшик олдида зинада турганини, биз томонга қараб қўл силкиганини кўрдим.

Иллинойсга қайтиш йўлида чўпон Логан икковимиз гаплашиб кетдик, ўзимизни гапдан тўхтата олмасдик. Биз нафақат вақт ҳисобини йўқотиб қўйдик, балки чўпон спидометрни ҳам эсидан чиқариб қўйди. Орқамизда полиция машинасининг сиренаси янгради, полиция машинаси тез орада машинамизни йўл четига қисиб чиқариб қўйди.

Чўпон машина ойнасини туширгач,

— Салом, жаноб, — деб мурожаат қилди полициячи. — Марҳамат қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномангизни кўрсатинг.

Чўпон Логан ҳайдовчилик гувоҳномасини полициячига узатди:

— Нима гап, жаноб офицер? — деб сўради у.

Полициячи гувоҳномага наридан–бери қараб чиқди-да, совуқ оҳангда гапирди:

— Атрофи ўралмаган мактаб ҳовлиси — кўчада болалар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Сиз эса мактаб ёнида тезликни оширдингиз. Орқада огоҳлантирувчи белги бор.

— Мен белгини кўрмадим, — деди чўпон Логан.

— Нима бўпти? Белги бор–ку.

— Афсус, белгини кўрмай қолибман. Унда нима кўрсатилган?

— «Болалар. Тезлик чекланган, соатига 40 километр». — Офицер квитанцияни ёзиб бўлиб, чўпонга узатар экан, бу гапни расмий оҳангда айтди. — Сиз эса соатига олтмиш километр тезликда келаётган эдингиз. Судга борасиз–да, жаримани тўлайсиз.

— Ёки норози бўлиб шикоят аризаси беринг, — деб қўшимча қилдим мен.

Полициячи бир оз эгилиб, менга яхшироқ қараш учун ойнадан мўралади:

— Шикоятга асло ўрин йўқ, йигитча. Қоидани бузганингиз кундай равшан–ку.

— Буни суд ҳал қилади, — дедим секингина.

— Нималар деяпсан? — деб шивирлади чўпон Логан қўрқув аралаш менга қараб.

Мен кулиб унга қарадим.

— Қани, орқамдан юринглар-чи, — деди полициячи машинасига томон юрар экан.

Юз берган ҳодисадан ҳаяжонланган чўпон Логан тезроқ жаримани тўлаб, буни унутмоқчи бўлди. Аммо бу борада менинг фикрим бошқа эди.

Судда менинг ҳимоя нутқим содда ва лўнда бўлди:

— Жаноби олийлари, белгида «Болалар. Тезлик чекланган, соатига 40 километр» деб кўрсатилган. Аммо шу пайтда — бу ҳудуддан ўтаётганимизда у ерда биттагина бола бор эди, холос.

Судья нигоҳини столдан олди, кўзини бир оз қисиб, менга қаради:

— Нима ҳақда гапиряпсиз?

— Йўл белгиси ҳақида, жаноби олийлари… Ҳайдовчиларга тезликни пасайтириш ҳақида огоҳлантирувчи белгига аниқ «Болалар» деб ёзилган. Бошқача қилиб айтганда, битта бола эмас, бир нечта бола, яъни болалар назарда тутилган. Аммо юқорида айтганимдай, қоида бузиш содир бўлган пайтда йўлакда фақат биттагина бола кетаётган эди. Кўряпсизми, жаноби олийлари, муҳтарам чўпон йўл ҳаракати белгисида кўрсатилган қоидани заррача ҳам бузмади. Агар йўлакдан бир нечта бола кетаётганда эди, у ҳолда қоидани бузган бўларди.

Судья бир оз, чурқ этмай, менга қараб турди, кейин чўпонга қаради, ниҳоят, бизга жарима ёзиб берган полициячига нигоҳини қадади:

— Бу ерда мен неча йилдан бери судья бўлиб ишлайман?

— Билмадим, жаноби олийлари. Мен полицияга энди хизматга келганимда, сиз ўша пайтда ҳам тажрибали судья эдингиз.

— Ўғлим, — деди судья менга эътибор билан менга назар солиб. — Сенинг далилларинг юридик нуқтаи назардан қанчалик эътиборга лойиқ эканини билмайману, аммо сен мени лол қолдирдинг — бу факт! Бу ғайриодатий ҳимоя. Ла–Порт округида судья бўлган йилларимдан бери қанчалаб ҳимояларни эшитишимга тўғри келган, аммо бунақасини эшитмаганман. Иш ёпилди.

Суд биносидан чиққанимиздан кейин, чўпон Логан хурсанд бўлганидан елкамдан қучди:

— Мана буни юрист деса бўлади! Сен бу касбни бекорга танламаган экансан. Баракалла!

Чўпоннинг сўзларидан кейин кўкрагимни кериб қўйгим келди. Машинага яқин келганимда, эшикни ёпишдан олдин, мен атайлаб полициячига мулойимлик билан бош силкиб қўйдим. Уитонга етиб келганимизда, тушликда чўпон мени «Етти гном» ресторанида меҳмон қилди. Таомни еб бўлганимиздан кейин, мен усти қаймоқ билан безатилган банан буюртма қилдим. Шу вақт ичида дўстларим Дик Пернел ва Фрэнк Кифер бизни уй ёнида кутаётган экан. Биз кампусдан узоқ бўлмаган жойда квартирани ижарага олган эдик. Дўстларим жойлашиб олишимга ёрдам бердилар. Ўқув йилининг бошланишига бор–йўғи бир ой қолган эди. Мен имтиҳонларга тайёргарлик учун бошим билан шўнғишимга тўғри келди. Имтиҳонларнинг ҳаммасини ҳеч қандай муаммосиз топширдим.

Ўқув йилини муваффақиятли тугатганимдан кейин, мен отамга телефон қилиб, қармоқларни тайёрлаб қўяверинг, деб айтдим.


Книга на Узбекском языке: - Непоколебимый (Джош Макдауэлл)

Джош Макдауэлл считается одним из самых известных в мире проповедников. Невероятно, но в детстве этот человек… не верил в Бога. Ещё, будучи совсем молодым человеком, он взялся доказать, что учение о Божественности Христа - вымысел. С этой целью он исследовал подлинные исторические документы, где говорилось о событиях того времени, беседовал с людьми, которые хорошо знали эту тему, и в конце концом превратился в верного последователя Христа.

Перед вами история этого легендарного человека, написанная широкими мазками, чтобы как можно полнее показать те подъемы и падения, которыми отмечено было начало его пути. Впервые Джош рассказывает о своём удивительном духовном перерождении, когда он вверил свою судьбу в руки всемогущего Бога и познал божественную благодать: даже самые ужасные события, которые с нами происходят, можно перенести с верой в Бога - свободной, глубокой и… НЕПОКОЛЕБИМОЙ.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак