Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 9 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (9-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Тўққизинчи боб

ДУШМАН СТРАТЕГИЯСИ

“Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар”

1 Бутрус 5:8–9

Хитойлик чўпон Ван Минь–даони (Wang Ming–dao) ҳибсга олишларидан сўнг жуда, қаттиқ тазйиққа дуч келди. Агар у “давлатга ишласа” уни қамоқдан озод қилиб, ҳатто ваъз қилишга ҳам рухсат беришларини ваъда қилдилар. Унинг тасаввури бўйича, уни ёлғончи бўлишига мажбур қилишаётган эди, лекин у иккиюзламачилик ҳаёти билан яшай олмас эди.

Чўпон Вань бундай таклифни қатъий рад этди, лекин кейин, у севган хотини Дебрани ҳам қамоққа олганларини ва у хавф остида эканлигини эшитиб қолди. Етарли бўлмаган овқатдан унинг соғлиги ёмонлашганини ва жиддий касалга йўлиққанлигини билди. У ўлим тўшагида эди. Бу хабар уни ларзага келтирганидан уни таъқиб қилаётганларнинг таклифи, “ёлғон”ни ваъз қилишни қабул қилиб, давлат томонидан назорат остида бўлган жамоатда хизмат қила бошлади.

У онаси ва хотинини хавфсиз жойга юборишни режалаштириб, кейин жонига суюқасд қилмоқчи бўлди. У кўчаларда юраги панд бергунча: “Мен Бутрусман... Мен Бутрусман...” –деб, шивирлаб юрганини ҳақида гапиришарди.

Давлат одамлари у билан ўзаро муросага кела олмасликларини тушунганларидан кейин, чўпон Вань ва унинг хотини Дебра яна қамоққа тушишди. Хотинига ўн беш йил, эрига эса умрбод қамоқ жазоси беришди.

Муддатнинг иккинчи ярмини бошида, чўпонга Худо пайғамбар Михо китобидан оятларни очиб берди (7:7–9), у бу оятларни йигирма бир ёшида ёдлаб олган эди:

Мен эса Эгамга тикаман кўзларимни,

Умид–ла кутаман Нажоткорим Худони,

Албатта эшитар Худойим мени.

Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй, ғанимлар!

Йиқилганимда ўзим туриб оларман.

Зулматда ўтирганимда,

Менга нур сочар Эгам.

Гуноҳ қилдим мен Эгамга қарши,

Унинг қаҳрига дош бераман энди.

Шунда олар У менинг тарафимни,

Исбот этар менинг ҳақлигимни.

Ёруғликка олиб чиқар У мени,

Кўраман мен Худонинг адолатини.

Шундан кейин Вань Мин–Дао ўзи ва хотини учун қўрқмас эди. 1980 йил саксон ёшида, соғлиғи заиф, деярли кўр ва бутунлай кар бўлиб қамоқдан озод бўлди. Йигирма уч йил давомида у қамоқда хизмат қилди. Умрининг қолган ўн бир йилини Дебра билан биргаликда чет эллик меҳмонларни уйида қабул қилар ва хитой жамоати учун жуда катта таянч ва далда бўлди.

ШАЙТОННИНГ УСУЛЛАРИ

Одатдаги урушда истеъдодли жангчилар мағлубиятни ғалабага айлантириб, урушда ютиб чиқишлари мумкин. Инжилда бу мавзу тез–тез такрорланиб туради ва у ҳақда Хушхабарнинг марказий мавзуси деб айтилган — ҳаёт ўлим устидан ғалаба қозонди (1 Кор. 15:54–56; Ибр.12:14–15)!

Қувғинга дуч келган жамоат масиҳийларини ҳеч иккиланмайдиган қаҳрамонлар каби кўрмаслик керак. Муқаддас Китоб инсон табиатининг ҳақиқатини кўрсатади. Урушдан қоладиган чандиқларни сунъий йўл билан ўзига улаб бўлмайди. Инсон ўзининг чекланганлиги ва бизни қутқарилишимиз учун буюк нарҳ тўланганлиги ҳақида унутмаслигимиз учун, ҳатто осмонда ҳам Исо Ўзи чеккан азобларнинг изларини олиб юради.

Биз гуноҳ қилиб хато қилишимиз мумкин, бироқ хатоларимиз бизни ўз–ўзимизга ҳукм чиқаришдан кўра, Худога нисбатан янада кўпроқ итоаткорлик билан тавбага ва покланишга олиб келиши керак.

Олдинги бобларда шайтонда мўжизалар ва аломатлар яратиш кучи борлиги ҳақида айтилган эди (қ. 2–Сал. 2:9), лекин  унинг бор кучи Худога ва Унинг жамоатига қарши қаратилган. Ана шунинг учун, Инжилда бизнинг кураш майдонимиз дунёвий ҳокимларга қарши эмас дейилган, гарчи шайтон баъзан уларни ҳам жамоатга қарши ишлатсада, — биз руҳий кучларга қарши курашмоқдамиз (қ. Эф.6:11–12).

Шайтоннинг бизларни гуноҳ қилишга мажбур этиш уринишлари, ҳеч бир вазиятда биздан ҳаракатларимиз учун жавобгарликни олиб ташламайди. Биз ўзимизнинг гуноҳга бўлган иштиёқимиз учун Худонинг олдида аҳлоқий маъсулиятимиз бор, бироқ бизларни  гуноҳ қилишга ундаётган душман тактикасини билишимиз керак.

Баъзан гуноҳдан зиён фақат гуноҳ қилувчига тегади, аммо бир хил одамлар қилган гуноҳларининг катта қисми бошқаларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Масалан, шайтон бир гуруҳ аҳолида бошқа гуруҳга нисбатан ирқчилик нафратини уйғотади ва баъзи масиҳийлар ҳам ана шу даҳшатли гуноҳга қўшилиб қолишади. Шайтон жанговар ҳолатга келиб қолган масиҳий гуруҳларни бошқа масиҳий гуруҳларга нисбатан зўравонлик, тажавузкорлик ва террорчиликка очиқдан очиқ ундайди. Шайтон ўз таъсирини ўтказа олмаган ва имонни мустаҳкамлаштира оладиган одамлардан масиҳийларни узоқлаштирмоқчи ва бор алоқасини ҳам узиб ташламоқчи бўлади. Бошқа тарафдан у илгари бир-бири билан дўстона муносабатда бўлган масиҳийларнинг орасига ғаламислик қилиб жанжал ва ажралишлар киритади.

Қуйида, шайтон биз яшаётган кунларда ва бизнинг шароитларимизда ишлатадиган баъзи усулларни кўриб чиқамиз.

ДУШМАННИНГ ТАШҚИ ТАКТИКАСИ

Бир сиёсий тизим, исталган бошқа бошқариш тизимидан кўра кўпроқ “иблисона” деб ўйламаслик лозим. Ҳар бир тоталитар тузум назорат принципи асосида масиҳийларни ва жамоатни бошқаради. Шундай қилиб, паранойя (руҳий касалликларни) бошқалардан ажратиб турадиган ҳар қандай тоталитар тузумга хос белги деб аташ мумкин.

  1. Яккалик ва низолар

Душманнинг энг севимли усулларидан бири бу жонкуяр ва садоқатли масиҳийларни жамоадан четлаштириб, масиҳийча гувоҳликни тўхтатишдан иборат. Бошқа имонлиларга ўз таъсирини ўтказиб, уларни имонда мустаҳкам қила олганларни, шайтон уларнинг мулоқотда бўлишларига ҳар қандай йўллар билан ҳалақит беришга ҳаракат қилади. Кўпгина имонлилар учун бундай ёвуз усулга қарши курашиши қийин. Баъзан шайтон, давлатни аввалига имонлиларнинг оммавий йиғилишларига, кейинчалик ё ўлдириладиган, ёки узоқроқ туманларга қувғин қилинадиган жамоат етакчиларига босим ўтказишига ундайди.

Шу пайтда тарғиботга оид машина ўз ишини бошлайди. Заиф имонлилар уларнинг дўстлари қаерларга йўқ бўлганларини ёки нима учун миссионерлар тўсатдан кетиб қолганларини тушунолмай қолишади. Уларга ҳеч ким тўсатдан миссионерлар кетиб қолишлари ва масиҳийларнинг тарқалиб кетишлари бу ҳокимиятнинг тазйиқи эканлигини тушунтирмайди. Агар имонлилар қўрқувдан бошқа масиҳийлар билан ўзаро мулоқотларини тўхтатсалар бу иблиснинг ғалабаси деб ҳисобласа бўлади. Масиҳийлар, ўзларини руҳий мулоқотдан ва шогирдликдан узоқлашишига йўл қўйиб, узоқ курашда омон қолиб ғалаба қозонолмайдилар.

Агар имонлилар жисмоний яккаланиб қолишга дуч келсалар, улар ўзларини Масиҳ билан янада чуқурроқ ўзаро руҳий муносабатларига қаратишлари лозим. Бу бошқа масиҳийларни топиш учун кучли интилиш билан уйғунлашмоғи керак. Баъзан оддий бир сўз, паст овозда айтилган қўшиқнинг бир парчаси ёки тўсатдан кўриб қолган масиҳийча рамз бошқа “яширин”масиҳийлар билан боғланишга олиб келади.

Баъзи бир ҳолатларда имонлилар ҳеч бўлмаганда ўз оилаларида масиҳий мулоқотда бўлишлари мумкин, бироқ улар доимо бошқа масиҳийлар билан алоқа излашлари керак. Яна шундай бўлиши мумкин, яккаланиш тўхташи учун яна кимнидир Исо Масиҳнинг қутқазувчи билимига олиб келишига ҳам тўғри келади. Раббимиз билан ўзаро муносабатни сақлаб қолиш учун имонлилар қатъий қарор қабул қилганларини биз кўп маротаба кўрганмиз.

Душманнинг бошқа севимли усули сифатида жанжалли ҳолатлар ва мулоқотда бўлган имонлиларни ажратиб юборишга қилган ҳаракатларида кўришимиз мумкин. Сажда қилиш усулларига турлича қарашлар, жамоатни имонлилар томонидан бошқариш ҳуқуқи учун курашиш, шахсий низолар бундай жанжалларнинг сабаби бўлиши мумкин. Жамоатнинг аъзолари руҳий бирликда, тинчлик иттифоқида яшашларига диққатлик билан эътибор беришлари керак (қ. Эф. 4:3). Бунинг учун бошқаларнинг манфаатларини ўзиникидан устун қўйиш керак (қ. Мк. 9:35). Шайтон билан курашишдаги бизнинг кучимиз айнан ана шундан иборат.

Биз яшаётган кунларда бошқа диний гуруҳлар билан бўлаётган бевосита ва тажовузкор тўқнашувлар кўп тарқалаётган ҳол бўлиб қолмоқда. Индонезияда ғаламислик қилувчи мусулмон экстремистлари тарафидан ғазабланган оломон масиҳийларга ташланмоқдалар. Ҳиндистонда жанговар индуистлар томонидан куч ишлатиш ва ҳатто қотилликлар тез–тез учраб туради. Шри Ланкада, одатда жанговар бўлмаган буддистлар орасида Масиҳий жамоатларни вайрон қилувчилар топилади.

Масиҳийларга нисбатан бевосита ва шафқатсиз зўравонлик ҳаракатлари йўналтирилган бўлса, имонлилар ўзларининг Муқаддас Руҳ билан бўлган муносабатларига тўлиқ боғлиқ бўлади. Масиҳийларнинг зўравонлик натижасида қийналиб ҳалок бўлганларидек, Муқаддас Руҳ орқали ажойиб қутқарилишлар ҳақида ҳам қандай гувоҳликлар кўп. Бироқ, бу ерда ўрта йўқ, Масиҳ юксалган ва Осмон Шоҳлигига қаратилган ҳаракатни тўхтатиб бўлмайди.

  1. Миллатчилик

Масиҳийларни миллий динининг олдинги шаклларига, яъни бобокалонларининг мажусий худоларига, қайтариш учун шайтон давлат бошқарувчиларини қўзғатади ва бунинг ҳаммаси ватанпарварлик ёки “тўғри тушунилган” миллатчилик учун.

Индуизм ёки синтоизмга ўхшаш регионал ва миллий дин тарафдорлари дин аниқ бир регионга ёки халққа боғланган бўлиши керак дейишади. Баъзи ҳиндлар ва непалликлар ўзларининг ватани деб Ҳиндистонни ҳисоблашади, яъни Инд дарёсининг водийсини ва улар ўйлашича Индуизмдан ташқари, ҳамма бошқа динлар бегона бўлиб, империалистик характерга эга. Нодавлат диннинг тарафдорларини давлат ёрдамидан маҳрум этадилар.

Бир пайтлар Монгол давлат хавфсизлиги қўмитаси масиҳийликни “чет эл дини” деб ҳисоблашарди ва замонавий монгол қонунлари масиҳийлик “монгол анъаналарига қарши” чиққан дейишади.

Мексика шаҳарларининг бирида, жанубий Чьяпа штатидаги шаҳар ҳокими, уларнинг эътиқоди “бизнинг маданиятимизга ва анъаналаримизга қарши боряпти” деб, масиҳийлар учраган қувғинларни оқлашга ҳаракат қилди. Маҳаллий бутпараст жамоанинг руҳий фаолиятида қатнашишдан бош тортгани учун ўн минглаб масиҳийлар ўз уйларидан қувғин қилиндилар.

Ҳар йили ўтказиладиган машҳур маросимда қатнашишдан бош тортган масиҳийларга, Свазиленд регионининг бир қабила бошлиғи, битта сигир жаримасига буюрди. У, анъанага кўра, декабр ойида ўтказиладиган биринчи ҳосил байрамининг маросим рақсида ўз ҳоҳиши билан қатнашмаган, ўзининг қўлида ишлайдиган одамларнинг рўйхатини тузгани ҳақида хабар берди. Жарима солинганларнинг орасида бир чўпон ҳам бор эди ва уни, ўзининг ваъзида свазининг маданиятига қарши чиққанида айблашди. Масиҳий ота–оналар қизларига маросим рақсларида қатнашишга рухсат бермасликларини арз қилдилар, чунки бундай рақсларда қизлар деярли ялонғоч ўйнашлари керак эди. Масиҳий жамоатининг йигитлари ҳам биринчи ҳосил байрамида қатнашишдан бош тортишди, чунки бу маросимда улар ўз қўллари билан қора ҳўкизни ўлдириши керак эди. Бундай ҳаракатлар масиҳий аҳлоқ тушунчасига қарши деб ҳисоблайдилар, жамоат етакчилари. Чўпонлар қабила бошлиғи белгилаган жаримаси учун судга шикоят аризасини беришга қарор қилишди.

Шайтоннинг севимли усули бу динни халқ билан ва халқни дин билан бир хил деб ҳисоблаш. Бундай тузоқдан қандай бўлса ҳам масиҳийлар ўзларини четга олишлари керак, акс ҳолда улар қўпол равишда Масиҳ Танасининг ўсиш принципини бузган бўладилар, чунки Унда (Масиҳ Танасида) “энди на яҳудий бор, на юноний...” (Гал. 3:28).

  1. Дунёвий инсонпарварлик

Шайтон ни ўсиши ва шаклланишига раҳбарлик қилиб, инсон донолигини Худонинг ваъҳийларидан юксакроқ қилиб кўрсатишга уринади. Кўпгина сиёсий, маърифий ва халқаро бизнес раҳбарлари бу ёлғонни қабул қилдилар, шу сабабдан улар масиҳийларнинг устидан куладилар.

Ғарб мамлакатларида шайтон бор имкониятларини, айниқса ўқиш–ўқитиш доирасида ва оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) ишлатиб, Муқаддас Китобни бадном қилишда давом этмоқда.

Дунёвий инсонпарварлик кучлари қатъийлик билан масиҳийча имоннинг аҳамиятини сиқиб ташлаш ва камситиш учун тўлиб тошган ва президент лавозимига номзоднинг имони ҳақида очиқчасига эътироф этишидан кўра, кўпроқ уни ёлғон гапиришига йўл қўйиб берадилар. Душман, ким ўзининг имони ҳақида гапирса ўзини катта хавф остига қўяди, — деб огоҳлантиради. Масиҳийликни йўқ қилишга ҳаракат қиладиган қора кучлар фақат бир нарсани исташади, у ҳам бўлса — Масиҳнинг севгиси ўз номини айтишга журъат этмаслиги.

Бугунги кунда жамият ва айниқса ОАВ, Жамоатнинг маънавий негизларини қатъийлиги учун кучли ҳужумга киришмоқдалар. Худони дунёдан соқитликда айблайдилар ва дунёнинг полициячиси деб аташади, жамият Худони умуман эътиборга олмасликка ҳаракат қилади.

Джон Александр (John Alexander) ўзининг бу дунёнинг тазйиқи ҳақидаги (The secular Squeeze) Китобида, Жамоатдан узоқлашиш одамларда бўшлик ва ҳаётнинг фойдасизлиги ҳақида ваҳимали фикрни уйғотади, — деб таъкидлайди. Кимдир айтганидек, “агар ўлим учун асос бўлмаса, унда нима учун яшаш керак?”. Қаердадир, ярим йўлда биз қаҳрамонларча ҳаракат қилишга тайёр бўлишни шинамликка ва “замонавий қулайликларга” алмаштирдик. Худди кондиционерга эга бўлган одамлар ўлим йўлдоши бўлган чириётган ҳиддан ҳавони тозалагандек.

Худо адолатли ва тақвадордир. Худодан қўрқув — барча доноликнинг бошланиши. Воқиф, қудратли ва ҳар ерда ҳозир Худованд — марҳаматдир. Худованд марҳаматдир, чунки У бизнинг ҳаётимизга кириб келиб, ўзимизни яксон қилиш мойиллигига қарши озод қилишга қобилият бериш учун етарлича мукаммал кучга эга.

  1. Диний муросасизлик

Исо Масиҳнинг жамоатига қарши шайтон, ўзининг курашида кўпинча даҳшатли қуролларидан бирини ишлатади — бу эса ўзаро тил топа олмаган диний гуруҳлардир.  Дастлабки жамоатга Хушхабарни тарқатиш ишларида  биринчи навбатда айнан диний гуруҳлар қаршилик кўрсатганини биз қайта–қайта кўрамиз. Бироқ, биз бундай гуруҳларга душманлик кўзи билан қарамаслигимиз керак. Ҳақиқий душманимиз ким эканлигини биз биламиз. Дунёнинг баъзи жойларида индуистлар, буддистлар ва мусулмонлар орасида бўлган кичик миқдордаги экстремистлар оломонни масиҳийларга қарши  қилиб, зўравонликка ва таъқиб қилишнинг турли усулларига ундайдилар. Уларга нисбатан бизнинг муносабатимиз ўзгармас бўлиши лозим: биз ҳаммани чин дилдан севамиз.

Барча дунё динларида шайтон ўзининг севимли тактикасини ишлатади, гарчи уларнинг ҳар бирида ҳақиқат заррачалари бўлсада, бу тактика ёлғонга ва алдовга содиқликда қурилган.

Имонга келишни таъқиқлаш

Бошқа динлар ўз эргашувчиларига масиҳий бўлишларини қатъий ман этадилар. Непалда масиҳий бўлганларни ва Хушхабарни тарқатганларга қамоқ жазоси беришади. Ислом динида эса бундай “маслагидан қайтиш” ўлим жазосига ҳукм қилинади. Шундай қилиб, Исонинг изидан боришга қарор қилган мусулмонлар ўзларининг озодлиги ва ҳаётларини, агар уларнинг масиҳийлиги аниқ бўлиб қолса, хавфга қўйишади.

Расмийлашган жойларда сажда қилиш

Сиёсий тартиби қаттиқ бўлган мамлакатларда, масалан Саудия Арабистонида, ҳар қандай сажда қилиш фақат расмийлашган жойларда рухсат этилган. Шунинг учун уйларда сажда қилганларни таъқиб қиладилар ва жазолайдилар.

Қўрқитиш

Эрон каби мамлакатларда, ваъзлар она тилларида ўтказилишлари керак. Чўпонларни, оқсоқолларни ва жамоат аъзоларини, уларнинг диний маросим бажарилишида қатнашишлари ҳақида доимо сўроқ қилишади. Бизга, Теҳрондаги бир жамоатнинг одамларини ҳар куни сўроқ қилишлари ҳақида сўзлаб беришган.

Иқтисодий босим

Масиҳийларга нисбатан душманларча муносабатда бўлган мамлакатларда, баъзан уларга муносиб иш топишга қийин бўлади. Агар уларга ёққан ишда ишлаб турганида, уларнинг дин эътиқоди ҳақида маълум бўлиб қолса, уларни ёки ишдан хайдашади, ёки мансабидан пасайтирадилар. Баъзи мамлакатларда, агар масиҳий Исо Масиҳга ишонгани ҳақида билдирмасагина, ўзи хоҳлаган ишида қолиб, унга нисбатан бўлган ҳайрихоҳона муносабатни сақлаб қолади.

Жафокашлик

Имонга нисбатан бўлган турли текширув усуллари самарали бўлмай қолганида, масиҳий етакчининг ютуқларини кўрган экстремистлар ғазабланиб, уни ўлдирган ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолларда масиҳий жафокаш бўлиб қолади ва муддатдан илгари осмонга тушади, унинг беваси ва болалари ерда азобда ва қайғуда қолишадилар.

            Прозелитизм (ўз динини ёйишга интилиш)

            Масиҳий бўлмаган миссионерлар, — одатда, номигагина бўлган масиҳийларни ўз динларига тортиш учун ҳар қандай фурсатдан фойдаланадилар. Афсуски, бу ҳолат тез–тез учраб туради, масалан Мисрда. Никоҳ, пул, иш, ижтимоий мавқеи ва кўпгина бошқалар нарсалар тузоқ бўлиши мумкин.

Хардини Индонезияда содиқ мусулмон оиласида туғилган. Ҳар куни масжидга бориб ибодат қилиш оилаларида одат бўлиб қолган. Отаси оилада қаттиқ қоидалар ўрнатган ва уларга ҳамма риоя қилишга мажбур бўлган. Бундай қоидалардан бири бу масиҳийлар билан муносабатда бўлиш қатъий ман этилиши.

Ўзининг исломга бўлган содиқлигига қарамай Хардини юрагида қандайдир оғирликни ҳис қилар эди. У ички тинчликка эга бўлишни истарди. Бир куни у бир масиҳий билан танишиб дўстлашди. Ўша масиҳийдан улкан хурсандчилик ва осойишталик туйғуси тарқалар эди.

Хардини дадиллик билан дўстига ўзининг руҳий ташналиги тўғрисида бўлишди. Дўсти унга Исо номига илтижо қилишни таклиф қилди. Шу пайтдан бошлаб унинг ҳаёти кескин ўзгарди. Унинг юраги ички осойишталикка тўлди.

Хардини масиҳий бўлганини оиласи билиб қолиб, уни кўп вақт давомида янги имондан қайтишини сўрашди. Қиз эса кўнмади. Ваниҳоят, ота–онаси ўзлари учун оғир қарор қабул қилдилар, қизларини уйдан чиқиб кетишига мажбур қилдилар. Улар уни оқ қилишди.

  1. Идеология (коммунизм).

Бугунги кунда ҳам коммунистик ҳокимият ҳокимликда бўлиб турган давлатларда масиҳийларга қандай муомалада бўлишларини таҳлил қилиб кўриш қизиқ. Коммунистлар бошқаришининг сабаби шундаки, XX аср давомида уларнинг таълимотлари кўпчилик томондан ҳақиқий деб тан олинган. Коммунистлар, одатдагидек, тўртта тактик услубдан фойдаланадилар:

Нейтрализация (бетараф қилиб қўйиш).

Ленин масиҳийлар билан курашмоқчи эмас эди. Унинг ўйлашича, коммунистик жамиятда масиҳий имони ўзидан ўзи “ҳалок” бўлади. Лекин бундай бўлмаганидан сўнг, у уни йўқ қилишга уринди.

Баъзи масиҳийлар бу тизимга қаршилик кўрсата бошладилар ва натижада уларни қамашди ёки ўлдиришди. Бошқалари Масиҳдан юз ўгирдилар ва ҳокимларга бўйсундилар. Учинчилари эса давлатдан қочдилар ва қочиш пайтида ҳалок бўлишди бироқ, имонлиларнинг кўпчилиги душманлик муҳитида яшашни ўрганганликлари ажаблантиради.

Коммунистик усуллар билан таниш бўлган масиҳийлар қутулиб қолишга ўргандилар. Одатда масиҳийларга коммунистик тузум билан биргаликда тўлиқ дўстона ҳаёт кечиришлари мумкин деб алдашарди ва шундай кейин, жамоатни мактаблардан, касалхоналардан, етимлар уйларидан ва ижтимоий дастурлардан маҳрум қилишарди.

Чет мамлакатлар билан бўлган алоқалар жиддий чегараланган бўлиб, ўз ичига ҳар қандай ёрдамни ҳам олган эди. Чет эл ёрдамига муҳтож бўлган диний муассасалар ўз фаолиятларини тўхтатишди, фақатгина Масиҳ Танасининг аъзолари сифатида фаолият юритишни билган масиҳийларгина руҳий гуллаб–яшнашни давом эттирдилар.

Вақт ўтаверди, таъқиблар янада очиқчасига ва шафқатсиз тус олди. Алоҳида масиҳийлар қаттиққўл иқтисодий тазйиқ усулларига дуч келдилар. Уларни ишдан ҳайдадилар ёки мансабларини пасайтирдилар. Имонлилар орасидаги бўлган мулоқотлар ва муносабатлар таъқиқланган, мамлакатга машҳур воизхонлар келиши ҳам таъқиқланган эди. Айниқса, жамоат бошлиқларига нисбатан тазйиқлар жуда кучли эди ва заиф масиҳийлар ёрдамсиз қолар эдилар.

Масиҳийлар учун қувғинлар одат тусига кирди. Инжил камёб китоб бўлиб қолди. Барча босмахоналар давлат бошлиқларининг қаттиқ назорати остида эди ва Инжил ёки бирорта масиҳий адабиётни нашр этиш умуман мумкин эмас эди. Кейин, ҳокимлар уларга ёқмайдиган адабиётни мусодара қила бошладилар. Ҳужумларнинг бош мақсади яна Муқддас Китоб бўлиб қолди. Тез орада Муқаддас Китоблар экземплярлари деярли қолмади, шундан кейин жамоатга энг катта зарба берилди.

Шу вақтга келиб, жамоат биноларининг кўпчилиги тегишли мақсадда ишлатилмасдан, уларни давлат томонидан “халқ ҳукмронлиги”га берилди. Баъзи бир мамлакатларда фақат бир неча жамоатларни тарғибот мақсадларида фаолиятларини давом эттиришга қолдиришди. Лаосда, масалан, биноларни мусодара қилиш пайтда давлат амалдорлари жамоат ёзувларини тортиб олиб жамоат аъзоларининг рўйхатларини “аксилинқилобчиларни” аниқлаш учун ишлатдилар. Айрим имонлиларни таъқиб қилиш кучайди. Болаларга номасиҳий таълимотларни ўргатдилар. Масиҳийларга энг оддий ишлар берилар эди. Уларнинг озиқ–овқат карточкалари миқдорлари қисқартирилди.

Сиз бундай вазиятларда масиҳий бўлиб қолар эдингизми? Ажабо — Россияда, Руминияда, Венгрияда, Хитойда, Вьетнамда, Эфиопияда ва бошқа мамлакатлардаги масиҳийлар таъқиблашларига қарамай ўз Худовандига содиқ қолишди!

Таҳдидлар

Тоталитар режим ҳар бир одамни жазолаш ва энг кучли зўравонлик билан қўрқитиш мумкин деган ишончга таянади. Диктаторлар, Ўз фарзандларига нисбатан таҳдидларнинг бажарилишига йўқ қўймайдиган қудратлироқ куч (Худо) борлиги ҳақида, ҳатто, ўйлашмайдилар.

Эски Аҳдда ассириялик чексиз ҳукмрон подшоҳ ҳақида ўқиймиз, у Худонинг халқига шундай деган: “... сен ишонган Худоинг сени алдамасин... Мана, Ассириялик подшоҳлар ҳамма ерларга, лаънат қўйиб, нима қилганларини эшитмадингларми; сен омон қолармидинг? Менинг оталарим вайрон қилган халқнинг Худолари, уларни қутқаришдими... “, бироқ ибронийлар ўз Худоларига мурожаат қилишди. У душманнинг кучли қўшинини тор–мор қилди (қ. Чиқ. 37:10–12).

Албатта, баъзан Худо Ўзининг издошларига нисбатан нопок одамларнинг ёвузлик қилишига йўл қўйишини англаб, тан олишимиз керак. Подшоҳ фуқароларидан ўзининг олтиндан ясалган қиёфасига сажда қилишни талаб қилганда ва бўйсунмаслик ўлимга олиб келишига огоҳлантирганида Дониёр ва унинг уч ўртоғи ўша вазиятда ўзларини тўғри тутишди. Улар шундай дейишди: “биз хизмат қилаётган Раббимиз ёниб турган ўчоғ оловидан бизни қутқаришга кучи бор, эй, подшоҳ, сенинг қўлингдан ҳам қутқаради. Агар шундай бўлмаган тақдирда ҳам, сен, подшоҳ, шуни билки, биз сенинг худоларингга хизмат қилмаймиз ва сен қўйган олтин бутга бош эгмаймиз” (Дон. 3:17–18).

Худди шундай муносабатни биз Илоҳиёт Мутахассиси Ҳаворий Юҳаннонинг Ваҳий китобида (12:11) топамиз, у ерда бизга, фақат ўлимга ҳукм бўлган бўлса ҳам шахсий ҳаётларини севмаган масиҳийларгина ёвузликни енга оладилар дейилган.

Хитойда, миссис Ченнинг ўсмир ўғли Питерни қизил аскарлар ўлганича уришди, чунки у эътиқод қилаётган Масиҳдан юз ўгирмади. Ҳукумат бошлиқлари, дунё жамоатчилигининг ғазабини уйғотмаслик учун, тез–тез маҳфий қўрқитувлар усулини ишлатишади. Масалан, Инжилни таъқиқланган китоб деб эълон қилмасдан, оддийгина қилиб уни “аксилинқилобий” деб аташади.

Қайта ўқитиш

Хитойда, Вьетнамда, Лаосда ва жанубий Кореяда қайта ўқитиш кенг тарқалган ва “нотўғри ғояли” одамларнинг фикрлашларини ўзгартиришга қаратилган. Одатда, бундай қайта ўқитиш ўз–ўзига баҳо бериш ва ўз–ўзини танқид қилиш жараёнидан бошланади. Тан олинган масиҳий етакчиларини жадал ўқитиш курси лагерларига юборишадилар. Кенг омма маҳаллий “ўз–ўзини танқид қилиш гуруҳларига” қатнашишга мажбур ва у ерда улар соатлаб ўзлари ва ўзларининг ҳаракатлари ҳақида негатив хаёлларга бериладилар.

Ҳарбий психологлар айтишларича кучли руҳий ишончга эга бўлган инсон бундай турдаги сабоқларга иммунитет ҳосил қилади. Хитойда бундай қайта ўқитиш ҳеч қандай натижалар бермади. Ваниҳоят, давлат раҳбарлари бундай бемаъниликка қулларини силташди!

Лаосда коммунистлар давлат тепасига келганда, етакчи чўпонни, руҳоний Салини (Sali), уч йилга тузатиш лагерига “қайта ўқишга” юборишди. У ердан қутулиб чиққанидан сўнг, ўша вақтни у тажриба ва амалиёт университети деб атади. Ўша лагерда уч йил мобайнида у Масиҳга беш кишини олиб келди. Унинг қўлида Инжил йўқ эди, шунинг учун янги имонга келганларни ёдида қолган оятлар орқали тарбиялаган. Кейинчалик ўша одамлар жамоат етакчилари бўлди.

Ёлғон айблашлар

Собиқ Совет Иттифоқида давлат мансабдорлари таниқли чўпон Георгий Винсни солиқ тўлашдан қочганида айблашди. Ҳокимлар бундай айблаш турини тез–тез ишлатиб турадилар, чунки кенг омма раҳбар ходимларга ишониб топширилган пулларга нисбатан ноинсофлик қилишларига осонлик билан ишонадилар.

Ҳокимлар ҳам чўпонларни “текинтомоқлар” деб аташни яхши кўрадилар, чунки улар ҳеч нарсани “ишлаб чиқармайди”. Улар руҳий ҳисса ҳақида индамайдилар, бу ҳам масиҳийларга нисбатан яна бир ҳужумнинг осон йўли.

Вьетнамдаги диний семинариянинг талабалари ҳокимият талабларига жавобан ишлаб чиқариш меҳнатида қатнашишга сўрашди, ишдан бўш вақтларда ўқишга розилик бердилар, ҳокимият дарҳол уларнинг ишлаб чиқариш нормаларини кўтаришди ва уларга ўқишга мутлақо вақт қолмади.

Масиҳий доимо юқори даражада актив ва ростгўй бўлиши керак, бу душманнинг ҳужумларидан ғалаба қозонишга ёрдам беради.

  1. Босим ўтказишнинг замонавий усуллари

Бутун дунё бўйлаб масиҳийлар бугунга кунда ўзлари устидан янги ва душман тарафидан камроқ билинадиган назорат усулларини бошдан кечирмоқдалар.

Бундай усулларнинг бири — бу иқтисодий тазйиқдир. Масалан, Перу каби мамлакатларда, четдан олиб келтириладиган Инжил нусхалари ва масиҳий адабиётлардан, бошқа ҳар қандай адабиётга ва бошқа динларга оид китоблардан кўра, анча кўпроқ солиқ тўловлари олинади. Бу Исо Масиҳнинг жамоатига қарата яна бир тактик зарба.

Баъзи давлатлар, жамоатлар бошқа давлатлардан гуманитар ёрдамларни олиш учун қийинчиликлар туғдириш учун ҳар нарса қиладилар. Масалан, Бангладешда нодавлат ташкилотларга молиявий ёрдам қабул қилиш таъқиқланган. Бундай чоралар билан ҳокимият мамлакатда масиҳийлар сонини тўхтатишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, моддий ёрдам бера оладиган чет эллик миссионерлар учун виза муддатларини ва янгилатишлари учун янада янги чеклатишлар киритмоқдалар. Шу сабабли мамлакатга бўладиган ташрифлар кескин қисқариб бормоқда.

Индонезияда бор қонунларга асосан масиҳийларга ўз имонларини эътиқод қилишга рухсат этилган, аммо масиҳийлардан кўпроқ бўлган ва эътиборли ўринни эгаллаган мусулмонларни масиҳийлардан устун қўйиш, масиҳийликни тарқалишини чеклайди. Ҳокимият масиҳийларнинг ҳаётини қийинлаштирадиган янги қонунлар қабул қилмоқдалар. Қонун бўйича ҳокимият рухсатисиз янги жамоат биносини қуриш мумкин эмас, бироқ рухсатнома олиш жуда қийин, натижада кўп бинолар рухсатсиз қурилмоқда. Кейинчалик бундай жамоат бинолари маҳаллий ҳокимлар ва мусулмон экстремистлар учун енгил ўлжа бўлмоқда ва бу масиҳийларни шу региондан йўқ қилишга ва масиҳийларнинг таъсирларини камайтириш учун қаратилади.

Хитойда, аввалгидек Инжил нусхалари жуда кам, аммо ҳокимият масиҳийча “сиғиниш”ни қоралайдиган адабиётни кўп миқдорда чиқарди, шу билан биргаликда бошқа “сиғиниш” ҳақида бўлган китоблар ўша давлат дўконларида катта тиражлари сотилади.

ТАЪҚИБЛАР ЖАРАЁНИ

Доктор Джим Каннингэм (James Cunningham)  масиҳийликни йўқ қилишни мўлжаллаган таъқиблаш жараёнини тўрт босқичга бўлиш мумкин деб ўйлайди.

Биринчи босқич — сиз ўйлаганингизга жавобан пўписаларнинг сабаби — сизни руҳий ҳиссиётларингиздан ва орзуларингиздан жудо қилиш мақсадида сизни манипуляция қилиш ва алдаш учун.

Иккинчи босқич — гувоҳлик қилишдан ва ишончингизни тўхтатишга мажбур қилиш мақсадида сизни жим бўлишингиз ва ноумидликка дучор бўлишга мажбур қилиш учун гапларингизга жавобан –зулм ўтказмоқ.

Учинчи босқич — қилмишингизга жавобан қамоқ жазоси, сизни назорат остида тутиб, сиздан ҳамдардлик ва севгингизни тортиб олиш мақсадида мағлубиятга учратиш.

Тўртинчи босқич — биринчи навбатда сизни шахс сифатида йўқ қилиш мақсадида, мавжудлигингизга жавоб тариқасида сизга бўлган ўлим.

Ҳамма босқичларда одамлар қувғинларга дуч келишлари мумкин, аммо душманнинг охирги мақсади — ўлим бўлиб қолаверади.

Ҳалқаро Хушхабар Иттифоқининг диний эркинликлар бўйича Коммисия бошлиғи руҳоний Йохан Канделин (Johan Candelin), давлатда секинлик билан масиҳийларга нисбатан қувғинлар тарқалгани ҳақида тушунтирадиган уч босқичли жараён ҳақида гапиради.

  1. Биринчи босқич ўзи ичига гуруҳ (масиҳийми ёки бошқа гуруҳми) ҳақида ёлғон хабарларни тарқатишни (олдин пассив, кейин актив) олади, натижада булар...
  2. ...ирқий камситишга (олдин пассив, кейин актив) олиб келади.
  3. Учинчи босқич олдинги тайёрлов жараёнининг амалий натижаси бўлган — таъқиблашдир (олдин пассив, кейин актив).

            Агар бирорта гуруҳ ҳақида, масиҳийларни ҳисобга олган ҳолда, ёлғон хабарларнинг тарқалиши узоқ вақт давом этса, унда ўша гуруҳга нисбатан ирқий камситиш бошланиши билан қувғинга дуч келганларида, уларга ҳеч ким ёрдам бермайди, чунки бу мамлакат аҳолиси ғоявий ишловдан ўтказилди. Агар ирқий камситишлар тўхтатилмаса, унда, одатдагидек, қувғинлар бошланганда ҳеч ким аралаша олмайди.

“Вазият қувғинларга келганда, ҳеч ким қувғинга дуч келганларни тарафдори бўлмайди, чунки одамлар ҳар қандай усуллар билан ўзларининг пассивлигини оқлай бошлайдилар, масалан, мана бундай: “Биласизми, улар ҳақиқатдан ҳам ёмон одамлар, улардан шуни кутса бўларди”, –огоҳлантиради руҳоний Канделин. — Биринчи фаза — ёлғон хабарлар тарқалганини кўрганимизданоқ, биз дарҳол ҳаракатимизни бошлашимиз керак. Агар биз ҳаммамиз ёлғон хабарларни тарқатиш босқичида ҳужумларга қарши бирлашсак, акс ҳолда, ўз ниҳоясига, келиши муқаррар бўладиган жараённи дунёнинг ҳар қандай мамлакатида тўхтата оламиз”.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак