Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (12-боб) Китоб Ўзбек тилида
Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
I БЎЛИМ. ХОЧ
Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз
Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз
Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция
II БЎЛИМ. ЖАМОАТ
Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима
Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди
Олтинчи боб. Тирик жамоат
Еттинчи боб. Масиҳий оила
III БЎЛИМ. НИЗО
Саккизинчи боб. Душманни билиш
Тўққизинчи боб. Душман стратегияси
Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари
Ўн биринчи боб. Руҳий жанг
IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар
Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ
Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб
Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат
V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК
Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш
Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги
Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат
Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят
VI БЎЛИМ. Ғалаба
Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар
IV Бўлим. ИМКОНИЯТЛАР ВА МАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. ХУДО БЕРГАН БАРЧА ҚУРОЛ–АСЛАҲАЛАР
Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол–аслаҳалар билан қуролланингиз.
Эф. 6:11
Жанг майдонида девқомат турарди. У бўйига ўн фут бўлиб, Худо халқига дўқ қилиб бақирарди. У Худо устидан кулди.
— Ичингизда бирингиз менга қарши чиқиб кўрсин–чи, — деб бақирарди у. — агар мен унинг устидан ғалаба қилсам, сизлар бизга хизмат қиласизлар. Агар у ғалаба қилгудай бўлса, биз сизларнинг қулингиз бўламиз.
Гулиёт ва унинг куч–қудрати эмас, балки бу жангда мағлубиятга учрайдиган бўлса, исроилни кутаётган тақдир даҳшатли эди. У бутунлай ғалаба билан, ё бўлмаса, бутун исроил халқи учун тўлиқ мағлубият билан якун топиши лозим эди. Бундан ҳам кўра, душман Худо устидан кулди. Бу жанг исроил Худоси ва мажусий худолари ўртасидаги мусобақа бўлиши керак эди.
Жасур Довуд бу махлуққа қарши чиқишга қарор қилди. Шоҳ Шоул, бу ёш жангчининг заифлигини билиб, унинг қурол–яроғини олишини қаттиқ туриб талаб қилди. Лекин Довуд келгуси руҳий жанг ҳозирги жангдан кўра анча муҳимроқлигини биларди. Унинг халоскори бўлиб қудратли қурол эмас, балки фақат Худога бўлган ишонч бўлиши мумкин. Довуд Худо номи билан чиқди ва девқомат йиқилди.
Орамизда кўпчилигимиз жисмоний ҳолат ва вазиятларга шунчалик диққатимизни жалб этганки, олдидаги муҳимроқ руҳий қийинчиликлар ва муаммоларни кўришмайди. Биз аранг эплаш учун барча чораларни кўрамиз. Чексиз юмуш ва хизматда тинкамиз қурийди. Маълум ташқи дунё бизни қўрқитади ва бизга улкан босим ўтказади. Натижада биз душман бўлмиш улкан девқоматни яксон қила олмаймиз. Оқибатда у оёғи билан бўйнимизни босади ва қимирлашга қўймайди.
Худо бизни Ўз жангчи–хизматчилари сифатида руҳий аслаҳа ва душманга мағлубият олиб келувчи ва Унинг Шоҳлиги учун ғалаба келтирувчи барча зарурий манбалар билан қуроллантирган.
“Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол–аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар” (Эф. 6:13, мен тарафимдан тагига чизилган. — П.Э.)
Павлус янги имонга келган масиҳийларга Худонинг ҳеч нима ўтказмайдиган ҳимояли қурол–аслаҳаларини тақиб олиши учун панд–насиҳат берди ва Худо, олдимизда учрайдиган ҳар қандай вазиятда туриб бера олишимиз учун улар билан бизни таъминлаган. Худо шунингдек, Ўз қурол–аслаҳасига жисмоний яралар аччиқ ўзакка айланмаслиги ва қалбни хонавайрон қилмаслиги учун ақл ва руҳга ҳимоя ва қалқон бўлишини тайин этди.
Эфесликларга Мактубда (6:10–18) Павлус руҳий кураш олиб бориш учун ихтиёримизда бўлган манбалар ҳақидаги классик таълимотни қолдирди. Павлус 14–оятда Рим жангчисининг кийимига таққослаш учун қўллаб, руҳий қурол–аслаҳалар компонентлари тўғрисида батафсил гапириб ўтади.
Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар. Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар. Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатга ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар... (Эф. 6:14–18).
Худонинг барча қурол–аслаҳалари |
Биз... ҳақида ҳақиқатни биламиз. |
Тавротдан тасдиқловчи мисралар |
ҲАҚИҚАТ камари |
Худо (Исо) — Унинг мустақиллиги, севгиси ва муқаддаслиги |
Қонун. 4:39; Заб. 22:1; Заб. 17:3 |
СОЛИҲЛИК совути |
Исо Масиҳ ва Унинг қони — бизнинг шахсий тақводорлигимиз |
Заб. 99:3; Рим. 3:23–24; 6:23; Гал. 2:20–21; Флп. 3:8–10 |
ТИНЧЛИК пойабзали |
Исо Масиҳ билан муносабатимиз орқали ички дунё ва .... га шай туриш |
Рим. 5:1; Эф. 2:14; Юҳ. 14:27; 16:33; 20:21 |
ИМОН қалқони |
Худога ва Унинг Каломига доимо ишониб, имон билан яшаш... |
Рим. 4:18–21; Ибр. 11:1; 1–Бут. 1:6–7 |
НАЖОТ дубулғаси |
Исо Масиҳда ҳар кунлик ва абадий қутқарилиш — Худонинг ваъдалари |
Ҳар кунга: Заб. 15, 22; Ибр.1:3–6; абадият учун: 2–Кор. 4:16–18; 1–Сал.4:17; 1–Юҳ.3:1–3 |
РУҲ қиличи |
Руҳий алданишга ва айбловларга қарши туриш учун Худо Каломининг кучи |
Ибр.4:12; Мт. 4:2–11; 1–Бут. 3:15; Заб. 118:110–112 |
МУДОФААГА ОИД РУҲИЙ ҚУРОЛ–АСЛАҲАЛАР
Ушбу парчадан биз Худонинг руҳий қурол–аслаҳаси гарчи баъзи компонентлари ҳужум (масалан, пойабзал ва қилич сингари) учун истеъфода этилса–да, мудофаа хусусиятига эга. Кейинчалик ушбу икки қуролнинг ҳужум кўринишини кўриб чиқамиз.
- Ҳақиқат камари
Жангчининг кенг тери камарида унинг қуроли маҳкамланарди. Яхши маҳкамланган камар қулай ва кийинишнинг ишончли унсури бўлиб саналарди. Камарда шунингдек, қилич ва ханжар учун қин мавжуд бўларди. Камар қуролни маълум бир жойда ва қўл етадиган қисмида сақлашга ёрдам берган.
Ҳақиқат руҳий ҳаётимиздаги ҳамма нарсани аниқлаб беради. Ҳақиқатни билмай нима ёлғон нима ростлигини билишни иложиси йўқ. Биз доимий равишда олиб борувчи руҳий жангда ўзимизга Ўзи ҳақиқат бўлган Масиҳни “ўраб” оламиз. Исони, яъни Ҳақиқатни эълон қилиб, биз юра оламиз, гапирамиз ва “жанг қила оламиз”.
Бошқа бир, амалий даражада камар ўзида далилларни фош қилгандан кейин шунчаки ҳақиқатни излашдан бошқачароқ нарсани мужассам этади. Худонинг қурол–аслаҳаси билан қуролланган Масиҳнинг жангчи–хизматкори ҳақиқатни топиш учун шахсий бидъатларини ҳам енгиб ўтишга тайёр турмоғи лозим. У олдин ўйлаган фикрларидан қаноатланмасдан, уларни қайта фаҳмлашга йўл қўймасдан ва зарур бўлса, ўз нуқтаи назарини ўзгартириб, ўз ғурури билан курашиши керак.
Ҳақиқат камарини тақиш одамнинг барча табиатини бир бутунга жамлашни англатади. Ҳақиқат камари ўз нопоклиги, заифлиги ва гуноҳга мойиллигини фаҳмлашни кўзда тутади (қ. Мат. 7:4; 15:19). Шоҳ Довуд шундай деган: “Сен кўнгиллардан ҳақиқатни қидирасан, Яширин қалбимга ҳикмат ўргатасан” (Заб. 50:8). Шунинг учун жангчи–хизматкор камтарлик излаб, Худога юзланиб ва солиҳликка бўлган чанқоқлик ила мўмин руҳга эга бўлишга интилиши керак.
Ҳақиқат, ёлғонлар отаси бўлмиш шайтонга қарши туради. Шайтон Момо ҳавога мурожаат қилганда, унда Худонинг ҳақлигига шубҳа туғдирди. Биз Худо ҳақиқатини билган пайтимизда ва унга мувофиқ иш тутганимизда у бизни озод қилади (қ. Юҳ. 8:32). Мана нима учун, Матто Хушхабаридаги (5–7) Исонинг тоғда қилган ваъзини нафақат Унинг сўзини тинглаш, балки уларни амалга ошириш керак деган панд–насиҳат билан якунлади. Биз ҳақиқатни эшитганимизда ва у билан яшаганимизда ўз эътиқодимизни мустаҳкам пойдеворда қурамиз.
Исо бу Ҳақиқат. Биз томондаги ҳақиқат. Ҳақиқат душманнинг ёлғони устидан ғалаба қилади. Ўз қалбингизни Ҳақиқат ила тўлғазинг ва унда қаттиқ туринг.
- Солиҳлик совути
Рим империяси аскрининг совути ҳаётий муҳимликни касб этувчи тана аъзоларини ва органларини ҳимоя қилиши лозим эди. Одатда совут ишлов берилган терининг қотирилган пластинкасидан, майдаланган бронза ёки иккала материалнинг ҳам бирикувидан тайёрланарди. Совутда жангчининг тоифаси ва давлатнинг рамзи тасвирланарди. У жангчининг кўкраги ва қорнини ёпиб турар, лекин елкаси очиқ қолар, шу тариқа, жангчи ўз орқа томонини душман олдида очиқ қўйиб, душманга юзма юза туриши, ундан қочмаслиги даркор эди.
Модомики, биз кўринмас душман билан курашар эканмиз, доимо барча қурол–аслаҳалар билан шай туришимиз керак. Бизнинг совутимиз металлдан қилинмаган, бироқ тирик Худонинг Руҳидан тайёрланган ва бизнинг Ўзлигимизга жуда мос келади. Солиҳлигимиз метал билан қопланмаган, бироқ кундалик ҳаётимизда ҳар қандай вазиятларда ҳар бир киши кўра олиши учун уни Масиҳ беради.
Душман бизга ўз хатою камчиликларимизни кўрсатади. У, биз Худованднинг фарзандлари бўлишга лойиқ эмаслигимизга ишонтиришга ҳаракат қилади. У мутлақ ҳақ. Лекин бизнинг Худо билан бўлган ўзаро алоқамиз ўз солиҳлигимизга эмас, Исонинг Худо олдидаги мутлақ солиҳлигига асосланади. Гуноҳларимиз ювилган. Худо бизга қараганда, У Исони кўради.
- Дунё пойабзали
Дунёга интилиш дунёнинг ўзи каби эскича ва шудринг мисол янгидир. Исо бу дунёга келмасдан бир қанча юз йиллар олдин пайғамбар Ишаъё шундай деган:
“Тоғлар оша тинчликни эълон қилган
Хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!
У хушхабар олиб келмоқда,
У нажотни эълон қилмоқда,
У Сионга: “Худойинг ҳукмрондир” (Иш. 52:7).
Ёҳудий пайғамбарлар илоҳий Халоскорнинг келишини аввалдан айтганларида, улар бошқа номлар қаторида Уни дунё подшоҳи деб аташди. Нажоткор туғилганда, фаришталар жўр бўлиб, чўпонларга билдиришди: “Самодаги Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!” (Луқо 2:14).
Шул боис Павлус Худонинг қурол–аслаҳаси рўйхатига дунёга хушхабар айтишга шай бўлишни ҳам киритади. Худонинг тинчлик ўрнатувчилари сифатида биз дунёга вайронагарчилик эмас, балки тинчлик олиб келиш мақсадида барча вазиятларга тик бориш қобиллигини берувчи пойабзал кийиб оламиз. Исо Худо билан ярашган одамларни адоватга эмас, балки бир–бирлари билан муносабатга интилишига чақиради (қ. Иб. 12:2). Шунинг учун биз, Худо бизни тинчлик, кечирим ва умид хабари билан юборган жойга бориш учун шай туришимиз керак. Балким бизни дўзах дарвозасига жўнатар, чунки У улар бизни енга олмайди деб ваъда берган (қ. Мт. 16:18). Айнан шу маънода биз тинчлик учун курашишимиз даркор.
Шу тариқа, ҳаётимиз Хушхабарга қаратилади. Хушхабар тарқатишни ўрганинг. Хушхабар ҳаётимизга кирганини англаб етинг. У ўзга кишиларга қандай ёрдам беришини ўйлаб кўринг. Худодан бизга хушхабар тарқатиш учун имконият беришини сўранг. Бу имкониятни бой берманг. Ундан фойдаланишга тайёр туринг.
- Имон қалқони
Рим аскарининг қалқони мудофаага мўлжалланган бўлиб, деярли ҳар доимо қилич билан ишлатилган. У душманнинг зарбаларини қайтаришга керак эди, айни пайтда аскарнинг ўзи қилич билан ҳамла қиларди. Имонимиз, рим жангчисининг қиличи мисол, душманнинг ҳужумини қайтариш ва унга туриб бериш учун имкон берувчи, инсоний ақл ва тана учун ниҳоятда қудратли бўлган руҳий қуролдир.
Имонимиз қалқони учта асосий вазифани бажаради:
- Қутқарувчи имон — Худога ички ишонч;
- Бизга хизмат қилувчи ва хизмат қилиш учун руҳлантирувчи имон;
- Кундалик ҳаётимизда Худо кучига эга бўлган муқаддаслаштирувчи имон.
Душман оловига тушиб қолганимизда, Худога ишониш учун ҳимоя қидирамиз. Вазиятлар ва ҳолатлар сизни алдашига йўл берманг. Ҳиссиёт билан эмас, имон билан юринг. Худо ғалабани таъминлаган деган ишончни сақланг. Ҳаётингизни Унинг содиқлигига ишониб топширинг. Унга ишонинг ва У сизни ҳалос қилади.
- Нажот дубулғаси
Масиҳйлар нажот дубулғаси ҳақида гапираётиб, Павлус Салоникаликларга биринчи мактубида (5:8) ёзган: “Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик”.
Жангчи орзу қилиши мумкин бўлган энг зўр қурол тури, бу кўринмас қуролдир. Худо нажотининг абадий табиатини билиб, Павлус ўз хизматчи–жангчиларини бу дунёдан бўлмаган само ҳаётига бўлган умид билан имонни кийиб олишга чақиради. Ўлимдан қўрқмайдиган жангчилар! Тасаввур қиляпсизми, бу қандайин қудратли куч!
Худо нажот дубулғасини ўз ақлимизни ҳимоя қилишимиз учун ҳам тайин этган. Душман бизни нажотга тегишли бўлган шубҳалар билан кўма бошласа, бу дубулға бизнинг ишончли ҳимоямизга айланади.
Сиз — Худонинг севимли фарзандисиз. Унинг Ўзи сизни қулликдан халос қилди. У душманга устингиздан ғалаба қилишига йўл қўймайди. Сиз Худо билан муносабатда бўлишсангиз тўла–тўкис хавфсизликда бўласиз. Ичингиздаги куч душманнинг кучидан анча қудратлироқдир. Ҳеч қандай шубҳага ўрин берманг. Худода қатъийлик ва ишонч билан туринг.
ҲУЖУМКОР ҚУРОЛ–АСЛАҲАЛАР
Эфесликларга мактубнинг 6–бобида келтирилган Худо қурол–аслаҳасининг барча турлари ичида иккитаси ҳужумкор қурол–аслаҳанинг муҳим тури бўлиб саналади. Келинг, уларни муфассал кўриб чиқамиз.
- Руҳ қиличи
Муқаддас Китоб Худо тарафидан бизга тайинланган Каломдир. Уни имкон қадар яхши билишга интилинг. Унда ҳақиқат, ишонч ва тасалли манбаи мавжуд. Бу Каломдан сабоқ чиқаринг. Худо ушбу Калом орқали сизнинг қалбингизга йўл топсин. Унинг Каломи ўзингизга ҳақиқат эшигини очишга, душман алдовини фош этишга, айблашни рад этишга баробар бўлган руҳий васвасага қарши туришга ёрдам беради. Бу Каломдан бошқаларни Худо севгисига ва кечиримига ишонтириш учун фойдаланинг. Руҳ қиличи, душман билан курашиш учун ўзида аниқ, Муқаддас Руҳ томонидан илҳомланган оятлар ёки ҳақиқат сўзларини мужассамлаштирган рамздир. Уни уч маротаба васваса қилишга уринганда Муқаддас Руҳнинг Сўзини қўллаб, Исо шайтонни айнан шундай тинчитган.
- Ибодат
Довуднинг Гўлиёт билан бўлган жангида, тош палаҳмондан учиб чиққанда ғалаба билан якун топмаганди. Довуд тирик Худо билан ўзаро яқин алоқаси орқали ғалаба қозонди. Жанг қилганингизда ғалаба ёки мағлубият сизнинг Худо олдида қандай юрганингизга боғлиқ бўлади. Ибодат — бу Худо билан сўзлашувдир. Сиз Унга муносабат қилганингизда, У сиз билан муносабат қилади. Ибодат — зулмат кучларига қаршилик демак, у бу дунёда воқеа ва ҳолатларни илоҳий тимсолда ўзгартиради. Биз жангга киргунимизга қадар Худо ғалабасини тасдиқлаш — Ибодат демакдир.
Аммо ибодат — Худо олдида шунчаки тиз чўкишдан кўра, каттароқ бир нарса. Ибодат ўзи билан муносабатга тенг равишда ҳаракатни ҳам ифодалайди. Ибодат — бу мунтазам ва доимий равишда Худонинг ҳузурида бўлиш. Ибоодат — бу Унинг бошқаруви учун очилган қалб. Исонинг ердаги ишини якунига етказмоқ учун айнан шу нарса, ибодат — Худо билан мунтазам муносабат зарурдир.
ХУДОНИНГ ҚУРОЛ–АСЛАҲАЛАРИ
Инжил биздан Худонинг барча қурол–аслаҳаларини, яъни “тўлиқ қуроллари”ни ишлатишни талаб этади. Одатда биз қуролларнинг асосий турларига эга бўлишни мутлақо етарли деб ҳисоблаймиз. Шунга қарамай, агар унинг деярли бир унсури етишмаса, бизда шайтон ўз зарбасини берадиган ва зарар келтирадиган нозик жой пайдо бўлади ва натижада таянч йўқ бўлади ва мустаҳкам тура олмаймиз (қ. 1–Бут. 5:8–9).
Инжилнинг инглиз тилидаги янги таржимасида бу ҳақда қуйидагидай гапирилади: “Худодан шайтоннинг барча найрангу ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун барча қуролларни қабул қилингиз”. Сўнг: “душманга қийин онларда қарши тура олиш мақсадида ва жангдан кейин худди шундай мустаҳкам тура олишингиз учун қуролларнинг барча унсурларидан фойдаланинг” (қ. Эф. 6:11. мен тарафимдан тагига чизилган — П. Э.).
Шундай қилиб, “Худонинг барча қурол–аслаҳалари” нимани англатади? Инжилнинг янги инглизча таржимаси шундай аниқлик киритади: “Ўз ўрнингизда маҳкам туринг, мустаҳкам Худо солиҳлигини, ҳақиқат камарини кийиб олинг. Оёғингизга Хушхабардан бошланган тинчлик пойабзалини кийингки, сизнинг шайлигингиз тўла–тўкис бўлсин. Ҳар бир жангда шайтон тарафидан сизга кўзланган қиздирилган ўқларини тўхтатгувчи қалқон вазифасини бажарадиган имон керак бўлади. Ўзингизга дубулға сифатида нажотни кийинг ва Худо Каломи мавжуд бўлган Руҳ қиличини олинг. Доимо ва ҳар бир нарса учун Муқаддас Руҳ кучи билан ибодат қилинг. Ер юзидаги барча масиҳийлар учун ўз ибодатингизда зийрак ва қатъий бўлинг” (қ. Эф. 6:14–18, мен тарафимдан чизиб қўйилган — П.Э.)
Биз бу сўзлар устида фикр юритиб кўришимиз керак. Ўйимизда ва амалимизда доимо ҳақиқатда яшаяпмизми ёки бу ҳисобда ўзимиз алданяпмизми, ё бўлмаса, бошқаларни алдаяпмизми? Ўзимизни Худо ҳақиқатига ўраяпмизми ёки ўз қоидаларимизга асосланиб яшаяпмизми? Ўз нажотимизга бўлган ишонч билан тинчликда яшаяпмизми? Биз фаол тинчлик ўрнатувчи бўла оламизми? Имон билан ҳаракатланаяпмизми, ё бўлмаса, қўрқув билан?
Худо сўзларини қўллаяпмизми ёки ўз сўзларимизни? Муқаддас Руҳ кучи ила ибодат қиламизми ёки ибодатимиз юзаки ва худбинонами? Атрофимизда рўй бераётган жанг майдонига сезгирмизми, ёҳуд бошқа бир нималарга чалғиб кетаяпмизми? Ва шу қатори биз бошқа масиҳийлар учун ўз ибодатимизда қатъиймизми, улар биз билан бирга кураша олиши ва ёлғиз эмасликларини билиши учун Муқаддас Руҳ кучида мустаҳкамлаб, уларга далда бераяпмизми?
Ҳаётимиздаги ушбу аспектлардан гарчи бири бўлса ҳам заиф бўлса, бу заиф тарафни мустаҳкамлаш лозим бўлади. У ҳам ишончли ва мустаҳкам бўлиши учун ва Худо буйруқларини тинглай олишимиз ва ёвузлик кучлари устидан ғалаб қилишимиз учун барчасини қилишимиз ўринлидир.
Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)
Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.