Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 15 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (15-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Ўн бешинчи боб

ХУДОНИНГ МАДАДИ: ИБОДАТ

Тоат–ибодатга астойдил берилинглар; ибодат қилишда ҳушёр бўлиб, шукрона қилинглар.

Кол. 4:2

Вьетнамдаги чўпон Ха (Ha) Жамоати 1970–йиллар охири коммунистик тартиб вақтида бор йўғи бир неча йил ичида йигирма тўққиз одамдан беш беш минггача ўстирди. Чўпондан бундай камдан–кам учрайдиган ўсиш сирини сўрашганда, у бунга жавобан: “Менинг илоҳиётим жуда оддий. Қачонки сизда муаммо туғилса, ибодат қилинг! Агар муаммо кўпайса, янада кўпроқ ибодат қилинг!” Ҳар куни бу жамоат ибодат йиғилишига эрта тонг соат олтида тўпланарди. Мана шунинг учун у ўсарди ва ўсиб борарди. Имонлилар доимо босим остида яшаганликларига қарамай, улар ибодатхонаси деворида қатновчилар томонидан уларнинг севимли оятларидан бири осиб қўйилган эди: “Ҳаммасига шукрона қилинг”.

Бир неча йил қамоқда ўтириб чиққандан кейин чўпон Ха шундай деди: “Мен озод бўлганда, деярли бетиним хаёлан ибодат қилиб, ишлардим. Қамоқда мен, ҳамма нарса ибодатга боғлиқлигини тушундим. Ибодатнинг муҳимлиги, самолётни учиб кетишидан аввал ускуналар қисмининг текширилиш аҳамияти билан баробардир. Агар учувчи ускуналарни текширмаса, у кўпчиликнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Ҳаётимизнинг асосий ускунаси — бу ибодат. Агар биз уни ўтказиб юборсак, барча ишларимиз тўла–тўкис бетартиблик тусини олади”.

Вьетнамлик чўпон Куонг (Cuong) олти йил ортиғи билан қамоқда ўтириб чиқди. У ибодат борасида қуйидагиларни айтади: “Олдин мен иш билан шунчалар банд эдимки, ибодат қилишга вақтим йўқ эди. Лекин мен, Худодан жуда миннатдорман, боиси қамоқда ибодат учун менда кўп вақт бўлди. Ҳар куни деярли олти соатдан ибодат қилардим. Жамоатимнинг ҳар бир аъзосини эслаш ва ибодат қилиш учун менда етарли вақт бор эди. Бунга қадар мен жамоатда ишлар эдим, лекин ўз одамларим учун ибодат қилишга вақтим етмасди. Бироқ у ерда ибодат мулоқотида, мен Худонинг ҳақиқий ҳузурини ҳис қилдим. Сиз тиз чўкиб турганингизда ва Худога бутун юракдан ибодат қилганингизда, дарҳол Унинг жавобини оласиз”.

КУЧ ИБОДАТДА

Дунёдаги барча динлар ибодатнинг ҳаддан зиёд муҳимлигини таъкидлайди. Буддистлар гарчи кимдир уларни эшитади деб ҳисобламасада, зўр бериб ўз ибодатларини такрорлайдилар. Индуслар ҳам гарчи ибодатига жавоб кутмасларда, кўплаб индус худолари ичидан биттаси бўлса ҳам эшитишига ишониб, мунтазам ибодат қиладилар. Мусулмонлар кунига беш марта ибодат қилади. Оллоҳ уларнинг эҳтиёжларини қондиришига қаратилган Ўз режаларини ўзгартирмаслигига қарамай, Оллоҳ уларни эшитишига ишонишади.

Содиқ буддистлар, индуслар ва мусулмонлар масиҳийликни ибодат талаб қилмайдиган эътиқод деб тушунади, чунки улар, масиҳийлар ибодат қилишини жуда кам кўрадилар. Лекин масиҳийлар, нафақат уларнинг сўзини эшитувчи, балки ўз қудратли кучи ила жавоб қайтаргувчи Худоси борлигига ишонадилар!

Эски Аҳдда масиҳийлар эътиқодининг моҳияти чуқур илдизларга эга. Довуд жамоат учун Забур шаклида бой ибодат меросини қолдирди ва ҳозирги аксарият масиҳийлар бу меросни ўрганиб, ўз ибодатий ҳаётига янги мазмун бағишлайдилар! Шунга қарамай, масиҳийлар ибодат борасидаги энг буюк сабоқни Исо Масиҳ тажрибасидан оладилар. Исо шогирдлари Унинг олдига келиб қандай сўрашган бўлса, авлоддан авлодга ўтиб келаётган масиҳийлар ҳам: “Худойим! Бизни ибодат қилишга ўргат...”, — деб сўрайдилар (Лқ. 11:1).

Исо калом ва иш билан таълим берарди. Унинг ҳаёти ибодат билан тўлиб–тошган эди. Инжилда айтилишича, У субҳидамда ибодат учун турарди (қ. Мк. 1:35). Муқаддас Китобнинг ҳамма жойида биз, Ўз ҳаётида рўй берган воқеалар олдидан ва ундан сўнг қандай ибодат қилишини кўрамиз (қ. Лқ. 6:6–13; 9:28–29; Мт. 14:19; 15:36; Юҳ. 17). Ибодат Унинг ҳаётини энг асосий қисми ва Унинг ўлимини энг муҳим таркибий қисми бўлгани мутлақо равшандир. Гетсиман боғидаги ибодатдан бошланиб, хочда охирги ибодатини тугатиб, Исо доимо ибодат муҳитида ҳаракатланди.

Унинг ибодат билан тўла бўлган ҳаёти шогирдларига улкан таъсир кўрсатди. Исо шунингдек, улар ибодат қилишлари учун насиҳат қилди (қ. Юҳ. 16:24) ва уларни ибодатга тегишли бўлган кўп нарсаларга ўргатди (қ. Мт. 6 ва 7). Исо шунингдек шогирдларига ибодат намунасини берди (қ. Мф. 6:9–13). Бу намунага кўра, биз Худони мадҳ этишимиз, Унинг мутлақ иродасини қидиришимиз, ўзимизнинг кундалик эҳтиёжларимизда Унга суянишимиз, бошқаларни кечиргани каби бизни ҳам кечиришини сўраш, васвасага тушганда Унинг ҳимоясини излашимиз ва Уни кўкларга кўтаришимиз лозим.

Ибодат қилиш пайтида, шаклга нисбатан, ички хоҳиш ёки юракнинг яширин истаклари муҳимроқ, деб айтган Исо. Сўраяпсизлар–у, аммо олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар (қ. Ёқ. 4:3). Ибодат қилганингизда мажусийларга ўхшаб, одамларга кўриниш учун эмас, балки яширин ибодат қилинг, шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отангиз сизни мукофотлайди (қ. Мф. 6:5–6).

Исо Масиҳ шунингдек, Унинг номи учун ибодат қилса бўладиган ажойиб афзаллик берган. Бу ижобий натижалар берадиган “сеҳрли формула” эмас. Бу — Худонинг ҳузурига киришимиз учун ва Исо қандай қабул қилинган бўлса, шундай қабул қилингувчи афзалликдир!

Исо номи учун ибодат қилиш, иродамиз ва мақсадимиз Унинг иродаси ва мақсадлари билан ҳамоҳанглигини англатади. Айнан шу маънода Исо: “Ҳа, Менинг номим учун нима сўрасангиз, Мен уни келтираман”, — деган (Юҳ. 14:14). Исо, бизга бир ҳолатни кўрсатиш учун Лазарни тирилтириб, Ўзининг энг ажойиб мўжизаларидан бирини яратди. Юҳанно шундай ҳикоя қилади: “...Исо осмонга кўз тикканча: — Эй Ота! — деди, — мени эшитганинг учун Сенга ташаккур билдираман. Сен мени эшитишингни биламан–у, лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, улар Мени Сен юборганингга ишонсин деб айтдим...” (Юҳ. 11:41–42). Худо доимо Исонинг ибодатини эшитишига аҳамият беринг.  Исо номидан қилинган ибодатларни ҳам У худди шундай эшитади.

Мусулмонлар Оллоҳ улуғлигига шу қадар ишонишадики, унга кўра Оллоҳ, имонлилар ибодатига жавобан Ўз режасида ҳеч нарсани ўзгартирмайди, деб ўйлаши, аввалига одамда таассурот қолдиради. Бироқ, Исо таълимоти бунданда улуғроқ. Бизнинг Худоимиз ибодатни Ўз кучини намойиш қилиш воситаси сифатида қўллашга ва Ўз хоҳиш–иродасига кўра, биз билан мулоқотда бўлишга ва биз орқали Ўзини намоён қилишга қарор қилди! Болалар Уни Ота сифатида чақирганларида, Унинг ниятларини амалга оширилшига қарши қаратилган шароит ва ҳодисаларни ўзгартиради. Худо буни абадиятда ҳам шундай қилади!

Хитой масиҳийларининг ажойиб бир шиори бор: “Кўп ибодат — кўп куч, кам ибодат — кам куч!”

ҚАЧОН ИБОДАТ ҚИЛИШ КЕРАК

Янги аҳд жамоатининг оддий ҳақиқатларидан бири яққол равишда унинг ибодатга бўлган муносабатида намоён бўлади. У Муқаддас Руҳ ваъдасини кутган ҳолда ибодат қиларди (қ. Ҳав. 1:14). Яхудо Ишқариётни ўрнини тўлдириш керак бўлганда, бир юз йигирма имонли бу ҳақда ибодат қилиш учун бирга йиғилишди. Улар Муқаддас Руҳ билан тўлиб–тошганда, яна ибодат йиғилишида тўпланишган эди (қ. Ҳав. 2).  Ушбу буюк ҳодисадан кейин, улар қайтадан ибодатга қайтишди (қ. Ҳав. 2:42). Давлат уларни сиқувга олишни бошлаганда, улар яна ибодат қилишди (қ. Ҳав. 4:23–31).

Ҳаворийлар Китобининг 4–бобидаги ушбу ибодат қувғин шароитидаги масиҳийлар учун намуна ибодатини ўзида мужассам этади. Унда улар Худонинг мустақил ҳокимиятини тан олишади, таъқиб бўлиши борасидаги Инжилий башоратни эслайди ва буни мавжудлик дея қабул қилади. Улар қувғиндан қутулиш учун ибодат қилишмайди, лекин жасорат ва кучни сўрашади. Эътибор беринг, Худо бундай ибодатдан мамнун ва унга жиддий тарзда жавоб берганди (Ҳав. 4:31).

Илк жамоатнинг ибодатга боғлиқлигини бутун Ҳаворийлар Китобида кўриш мумкин. Ўша пайтларда имонлилар нимага дуч келмасинлар, четдан таъқиб (қ. 7:59–60) бўлсин, жамоат ичида беҳуда тортишув (қ. 6:1–4) бўлсин, янги имонга келганларнинг Руҳ кучига муҳтожлик ҳоллари бўлсин, улар ибодатга юзланганлар.

Худо Ўз жамоати фаолиятида ниманидир ўзгартмоқчи бўлса, У буни ибодат орқали қилган. Бутрус ибодат қилганида, Худо уни биринчи мажусий имонлиларга юбориш истагини тушунтирди (қ. Ҳав. 10:9), Антиохиядаги жамоат ибодат қилганда (қ. Ҳав. 13:2–3) ўша пайтлар Павлус ва Барнабони жамоатнинг илк миссионерлари сифатида ажратди.

Ҳаворий Павлус ўз хизматининг энг аввалидан бошлаб охиригача мунтазам ибодат намунасини кўрсатиб берди. У ибодатни имонлилар ҳаётининг шу қадар муҳим қисми деб билдики, оқибатда у ўзининг ҳар бир мактубида у ҳақда доимо эслатиб ўтган. Унинг таълимоти Исонинг қисқа таълимотини ривожлантиради ва кенгайтиради. Ҳаворийлар мактубидаги қуйидаги оятлар ниҳоятда аҳамияга молик:

  • “Тоат–ибодатга астойдил берилинглар; ибодат қилишда ҳушёр бўлиб, шукрона қилинглар” (Кол. 4:2).
  • “Тинмай тоат–ибодат қилинглар” (1 Сал. 5:17).
  • “Энг аввал шуни насиҳат қиламанки, Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун Худога илтижо килинг, дуолар ўқинг, тоат–ибодатлар қилинг, шукроналар айтинглар” (1 Тим. 2:1–2).

Павлус қувғин шароитида хизмат қилишнинг улкан шахсий тажрибасига эга, шу муносабат билан у тиним билмай ибодат қилишни маслаҳат берган (Ҳав. 16:25). У Худонинг мўжизакор нажотини кўрди ва ишондики, бу нажот унинг ибодатига жавоб эди (қ. Ёқ. 5:13–16).

ҚАНДАЙ ВА НИМА ҲАҚИДА ИБОДАТ ҚИЛИШ КЕРАК

Ибодат ҳақидаги Инжил таълимотидаги изланишларда, биз ибодат ўз асосида Худо билан мулоқотни намоён этишини кўрамиз. Матто Хушхабарида (6:9–13) Исо Ўз шогирдларига берган намунавий ибодатига таяниб, Худо ибодатини олти қисмга бўлиш мумкин:

  1. Ҳамду сано

“Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин...”

Биз Худони ибодатларда мадҳ этамиз ва Унга баракаси, муруввати ва марҳамати учун ташаккур айтамиз. Ҳамду сано ва ташаккур айтиш — бизнинг Худога бўлган мурожаатимизни  муҳим томонларидир. Худо бизнинг мақтовимизга лойиқ ва Муқаддас Битик доимо бизни Уни мадҳ этиш ва кўкларга кўтаришга чақиради (қ. Заб. 104:1–2; Чиқ. 15:11). Худо бизнинг мадҳимизга зор эмас, аммо Уни мадҳ этиш ўзимизга зарур! Шароитимиз яхшироғини хоҳласа ҳам, бизнинг мадҳимиз — бу Унинг мустақил кучига ишонч гувоҳлиги бўлади.

Таъқиб ва қувғин остида яшовчи етук масиҳийлар кўпинча бизни Худони бирга улуғлашга ва қалбимизни мақтов ва ташаккурга қаратишимиз учун таклиф қилишарди, чунки айнан шундай йўл билан Унинг мустақиллигини тан оламиз, Унинг номига шуҳрат келтирамиз ва ўзимизни мустаҳкамлаймиз. Улар, мушкул вазиятларга қарамасдан, Уни мадҳ этганимизда, Худо имонни шарафлайди, деб айтишарди.

Худо ибодатга Ўзининг ғайритабиий аралашуви билан жавоб берган кўплаб аниқ ҳолатларни санаб ўтиш мумкин. Худо сизнинг шароитингизни ўзгартирадими ёки йўқми, У — Худо ва бизнинг мадҳимиз ва шукрона айтишимизга лойиқдир!

  1. Мақсад

“...Сенинг Шоҳлигинг келсин; Осмонда бўлгани каби, енда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин...”

Ибодатда сиз Худо иродасига ўз ҳаётингизни, оилангизни, жамоатингизни, ишингизни, келажагингизни, ўз шаҳрингизни, халқингизни ва бутун дунёни топширасиз.

  1. Таъминот

“...Бугунги ризқ–рўзимизни бергин...”

Ибодатда сиз Худодан ўз кундалик эҳтиёжларингизни қондиришини сўрайсиз. Муқаддас Ёзувда бизга аввало ўз ташвишларимизни Худога қўйиб бериб, ҳеч нима тўғрисида ташвиш тортмаслигимиз буюрилган жойлари кўп.

  1. Кечирим сўраш

“...гуноҳларимизни кечиргин...”

Ибодатнинг яна бир таркибий қисмларидан бири гуноҳларни эътироф этишдир. Жумладан, биз ҳаммамиз Худони ранжитамиз ва гуноҳ қиламиз, агар биз Унинг олдида иқрор бўлсак, Унинг аҳди бизни тозалайди (қ. 1 Юҳ. 1:9) ва бизга катта шодлик олиб келади. Қачонки, биз ибодатда Худонинг муқаддас ҳузурига кирсак ва агар Худони ранжитган бўлсак, Муқаддас Руҳга бизни фош қилишга йўл қўямиз. Ўшанда биз зудлик билан гуноҳларимизга иқрор бўламиз ва Худо бизни кечиришига ишонч ҳосил қиламиз. Бизнинг эътирофимиз аниқ бўлмоғи лозим ва бундан ташқари биз барча йўқотишларнинг ўрнини тўлдириш ёки Худо бизга кўрсатганларни қайтатиклашга тайёр эканлигимизни ҳис этишимиз керак.

  1. Одамлар

“...Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек...”

Бошқалар учун сўраш — ибодатнинг энг муҳим томони саналади, бу балким, биздан кечирим сўрамаган ва сўрамайдиганларни ибодатли кечирим ҳаракатидир (қ. Мт. 5:44).

  1. Ҳимоя

“...бизни васвасага дучор қилма, лекин бизни шайтондан ҳалос қил”

Ҳар куни биз руҳий курашда иштирок этишимизга тўғри келади. Шайтон васваса ва қўрқув ёрдамида сизни мағлуб қилишга интилади. Ҳимоя учун ибодат қилганингизда, кун мобайнида барча ва ҳар турдаги вазиятлардан чиқиш учун зарур бўлган ишончга эга бўласиз (қ. 1–Юҳ. 4:4).

ИБОДАТНИНГ БОШҚА МЕЗОНЛАРИ

  1. Ваъдаларни эслаб ибодат қилинг

Инжилда ибодатга тегишли кўплаб ажойиб ваъдалар мужассам. Агар Худо Каломи ибодатга тасодифий жавоблар ваъда қилганда эди, биз омад келиб қолиши мумкин бўлган катта ютуқли ўйинга умид қилган ўйинчига ўхшаб қолардик. Лекин Инжил бундайин катта ваъдалар борасида шундай дейди:

  • “Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин”  (Юҳ.14:13).
  • “Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади” (Мф.7:7).
  • “Менга илтижо қилсанг сенга жавоб бераман, сен билмайдиган буюк ва ақл бовар қилмайдиган сирларни сенга айтаман.” (Иер.33:3).

Бу ваъдалар барча ўз ташвишларимизни Худога топширишимизга хоҳиш туғдириши ва ибодатимиз тўғри бўлишини кузатиши лозим (қ. Ёқ. 4:3).

  1. Руҳ овозини тинглаб ибодат қилинг

Ибодат вақтида Муқаддас Руҳ раҳнамолигига очиқ бўлиш жуда муҳим. Руҳ бизга Худони улуғлашга кўмаклашади. У бизга ибодат қилиш керак бўлган эҳтиёжлар ҳақида эслатади. Баъзан, У бизнинг ибодатда айтадиган қийинчиликларимиз ва маҳрум бўлган нарсаларимизга мувофиқ кўришимиз керак бўлган чораларни жуда равшан кўрсатади (қ. Юҳ. 16:13–14). Инжилдан эҳтиёжларимизга жавоб бўладиган аниқ оятларга бизни чорлайди.

Бу борада Ёқуб мактубида яққол гапирилади (1:5): “Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради”.

  1. Муайян сўровларингиз бажарилишини кутиб ибодат қилинг

Ибодат — сўров аниқ бўлиши ва унинг бажарилишини кутиш керак. Фақатгина аниқ сўровлар бизга ишончни барпо қилувчи қувончни олиб келади ва ўз ҳаётимизда, жамоатда, дўстларимиз ва яқинларимиз ҳаётида муҳтожликларимиз қондрилишини кўра оламиз. Кейинчалик Худонинг қилинган ибодатга жавобини белгилаш учун ибодат муҳтожликларимизни ёзиб олиш жуда фойдалидир. Албатта, мунтазам ибодат қиламиз деб ўйлайман.

Баъзи масиҳийлар Худодан баъзи бир аниқ муҳтожликларининг қондирилишини сўрашдан қўрқадилар, чунки аслида улар Уни ибодатга жавоб беради деб кутишмайди. Уларнинг имони кам ва ибодатлари самарасизлигини ўйлашни ҳам хоҳламайдилар. Агар биз Муқаддас Битикни ўргана бошласак, унда Худо бизга умид ва кутиш билан ибодат қилишимизни буюрганини кўрамиз. “Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар” (Мк.11:24).

Музаффар масиҳийни аниқлашда биргина ҳал қилувчи хусусияти унинг ибодатда Худо билан ҳақиқий мулоқотидаги тажрибаси бўлиб саналади. Масиҳийликка қарши бўлган шароитларда қолган имонлилар гуруҳи ғалабаси ҳақида ҳам шундай айтиш мумкин.

Лекин, қандай қилиб, гуруҳда Худо билан самарали ибодат мулоқотини ўстириш мумкин? Биринчидан, Инжил ибодат борасида нима дейишини ўрганишга тўғри келади. Ибодатда Худо кучига эга бўлган одамлар ҳақида Битикда келтирилган мисолларни ўрганинг. Инжил таълимоти сизга таъсир ўтказиши учун сиз уни англашингиз лозим бўлади. Ибодат тўғрисидаги соғлом Инжил таълимоти доимо мулоқот гуруҳингизда баён қилиниши ва амал қилиниши даркор. Янги ва Эски Аҳдда имонлилар ҳаётида ибодатнинг амалий тадбиқ қилиниши кўрсатилган бебаҳо лавҳалар мавжуд.

Ҳар бир янги имонга келганларга ибодат ҳамкори сифатида, агар мумкин бўлса, етилган масиҳийни бириктириш қандай яхши. Улар доимо мунтазам равишда учрашиб туришлари ва ҳам назарияда, ҳам амалиётда ибодатнинг турли хилларини ўрганишлари зарур. Ёш имонли тобланган шафоатчи бўлганда, у бошқа янги имонга келган учун ҳамкор бўлиши мумкин.

ИБОДАТНИНГ  ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ

Имонлилар ибодатда кучли бўлиши учун, Жамоат ибодатда сўралиши лозим бўлган муҳтожликларни англашни ўрганиши керак. Инжилда кризис вақтларида қандай ибодат қилиш кераклиги ҳақида ёзилган ва бизни улар ёрдамида ибодат қилишга чақириламиз. Шунга қарамай, кризислар кўпинча ниҳоятда паст даражадаги ибодат ҳаётининг оқибати бўлиб ҳисобланади. Агар биз кичик муҳтожликларимизни улкан муаммоларга кўтарилишигача кутмай Худога олиб келсак, биз кўплаб кризис вазиятларини босиб ўта олган бўламиз. Худойимиз ҳаётимизнинг энг майда муфассалликлари билан қизиқмаслик даражасида банд эмас. Битикда Худо оддий чумчуқ сингари ёки бошимиздаги соч толалари нечталиги каби тафсилотларга қизиқиши гапирилади.

Баъзан ёш имонлилар фақат “муҳим” нарсалар борасида ибодат қилиш мумкин деб нотўғри ҳисоблайдилар. Худойимиз Ўз фарзандлари ҳаётининг ҳар бир майда томонлари билан қизиқишини кўрсатиш керак. Худо ваъдасини доимо қайтариш ниҳоятда муҳим. Худо Ўзи аҳд қилгани сабаб, ибодатларимизга жавоб беришига ишонамиз. Кутиш ҳисси ҳаяжонли кечинмага айланиши мумкин.

  1. Аниқ муҳтожликлар

Агар биз ўз ҳаётимизнинг аниқ муҳтожликлари учун ибодат қилсак ва ўз сўровларимизни аниқлик билан Инжил аҳдларига асосласак, ибодатга олинган жавоб имонимизни тасдиқлайди. Мана нима учун аниқ ибодат қилиш ва ибодат эҳтиёжларини ёзиб бориш шу қадар муҳим. Имонлиларнинг аниқ ибодатига Худо жавоб қилганда, ёш имонлилар доимо буюк ҳайрат билан вазиятни қабул қиладилар.

Муҳтожлик билан хоҳиш ўртасидаги фарқни тушуниш керак. Аксарият заиф масиҳийлар бу фарқни англамайдилар. Улар, Худо уларнинг хоҳишларини бажо келтиришини талаб этадилар, бироқ Худо улар учун нима фойдалилигини билади ва улар сўраганини бермайди. Оқибатда улар ҳафсаласи пир бўлади ва осонгина душман учун ўлжага айланади.

Вьетнам урушидаги ракета ҳужуми вақтида, Худо ёш солдатга масиҳийлардан ҳеч ким ўлмаслигига ишонч беради, шунга қарамай, бир қанча вақт ўтиб, ибодат қилувчилардан бири жиддий яраланди. Оёғида снаряддан бўлган қаттиқ оғриқ билан ҳам у Худога ҳеч ким ўлмагани учун ташаккур айтарди. У қаттиқ яраланишдан жафо чекмаганда, ниҳоятда хурсанд бўлиши мутлақ равшан эди, лекин Худо бу ҳодисани бир қанча имонга янги келган солдатлар имонини тасдиқлаш учун қўллаган.

  1. Шакл

Ибодат вақтида биз қандай ҳолатда бўлишимиз керак? Инжилда (қ. Ибр. 24:26), тиззада турган (қ. 3–Шоҳ. 8:54), Худо олдида мукка тушиб ётган (қ. Мт. 26:39) ибодатга мойил кишилар намунаси келтирилган. Одам ҳолати унча муҳим эмаслиги мутлақ аниқдир. Нахимиё китобида (2:4–5), масалан, шоҳ сўроқ билан мурожаат қилганда жавоб беришдан аввал дарҳол ибодат қилган инсонни кўрамиз. У муносиб қиёфани қабул этмади ва юзига зарурий ифодани бермади, у шунчаки қисқа ибодат қилди, лекин Худо уни эшитди ва ибодатга жавоб берди.

Қувғин шароитидаги аксарият масиҳийлар бундайин ибодат жуда самарали бўлиши мумкинлигини айтишди. Биз қийин вазиятларга тушганимизда ва Худони ўз қалбимизга чақирганимизда, Уни эшитаётганини биламиз. Кўпинча бошқалар биз билан бирга ибодат қилиши учун овоз чиқариб ибодат қилиш фойдали, лекин шунингдек, ичида ибодат қилиш ҳам муҳим. Нахимиёнинг қисқа ибодати шоҳга жавоб беришдан олдин аниқ сокин ибодат эди.

Жамоат баъзан жўшқин, аммо жим ибодат қилиш яхши эканлигини тушуниши керак. Ҳокимиятлар очиқ ва эшитиларли ибодатни эшитиб қолиши ва муносиб қарама–қарши чораларни кўриши мумкин. Қалбнинг чуқур истакларини ифодаловчи яширин ибодат қандай тўсиқ бўлмасин Худога тақдим қилинган бўлиши мумкин. Далада ишлаётиб, автобусда туриб кетаётиб ва ҳатто тарғибот митинглари олиб бораётганда ҳам ичида ибодат қилиш имкони бор!

  1. Сабр ва қатъиятлик

Жамоат сабрли ибодатда мужассам бўлган яна бир сабоқни ўзлаштириб олмоғи жоиз. Худо “ўз вақтида” бизнинг эҳтиёжларимизни қондиради (қ. Гал. 6:9). Масиҳийлар кўпинча сўрашдан чарчайдилар ва таслим бўладилар. Бундай чекинишни имонлилар Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб бермас экан, демак сўраганларимиз Унинг иродасига мос келмаслигини англатади деб оқлайдилар. Эсда тутинг, Худо ибодатларимизга жавобан:

  • унинг номидан сўрашимиз учун бизга беради;
  • ўз вақтида бажариш учун ўтинчни бажо келтиришни кейинга суриш (фақат У барини бошидан охиригача кўради).
  • рад этади ва “йўқ” дея жавоб беради, чунки зарур нарсани сўрамаймиз;
  • бошқа яхшироқ жавоб беради.

Исо бизни ибодатда қатъий бўлишга чақирди (қ. Лқ. 11:5–8). Бу Худо бизнинг муҳтожликларимизни тўлдиришни хоҳламаслигини англатмайди, аммо биз Уни илтимосимизни бажо келтиришига кўндиришга ҳаракат қиламиз. Аксинча, бу вазиятни фақат Худо тўла тушунади ва унга қачон ва қандай жавоб беришни билади. Қалбимизда Худога ишонч бўлса, биз муайян вазият учун ибодат қилишни бас қилишимиз мумкин. Келинг, Шомуил билан бирга айтамиз: “Ва мен ҳам Худо олдида ибодат қилишни бас қилмоқ учун гуноҳга йўл қўймайман...” (1 Шоҳ. 12:23).

Масиҳийлар кўпинча ибодатларида руҳан тушадилар, чунки Худо уларга аллақачон жавоб берганини тушунишмайди. Баъзан, уларнинг ибодати муайян хусусиятга эга бўлмаганлиги учун, ё бўлмаса, Худо уларнинг муҳтожликларига қандай жавоб бериши кераклиги ҳақида олдиндан қарор қиладилар. Балким, улар ўзларининг вазиятларини фақатгина ёрқин ва кўзга ташланарли мўжизалар ҳал қилиши мумкин деб ўйлашар.

Лекин, Худо вазиятни шундай ўзгартириши мумкинки, натижада муҳтожлик ўз–ўзидан, табиий равишда йўқолади. Етилган имонлилар кундалик ҳаётимизнинг барча ҳодисалари ва ҳолатлари Худо иродасига мувофиқ рўй беришини тушуниши керак. Бундайин таҳликали ва хавфли дунёда бизнинг ердаги нонимиз ва хавфсизлигимиз ўз–ўзидан Худонинг мўжизаси. Келинг, Худога бизнинг муҳтожликларимизга қандай жавоб бериши кераклигини уқтирмайлик. Аксинча, келинг, Уни бизга қилган кундалик ташвиши учун раҳматлайлик. Бир доно ва қадимий ҳикматга қулоқ тутинг: “Худо, кимки Унинг танловига умид боғласа, уларга энг яхшисини инъом қилади”.

  1. Мақсадга қаратилган ибодат ва мулоқот ибодати

Дунёдаги энг катта уй жамоатининг чўпони бўлмиш тақводор доктор Чо ҳам ибодатнинг катта аҳамиятлилиги борасида кўп гапиради. Кореядаги ўсиб келаётган жамоатнинг чўпони сифатида у кунига беш соатдан ибодат қилишни ўзига жоиз деб ҳисоблайди.

У ибодатни икки турга бўлади — муайян мақсаддаги ибодат ва мулоқот ибодати. Иккала тури ҳам муҳим, аммо мақсадга қаратилган ибодат ўзида мураккаб меҳнатни мужассам этади ва катта қувватни талаб қилади. Бу зўр берилган ибодат шафоатга яқин ва одатда шошилинч эҳтиёжларга урғу берилади (қ. Ёқ. 5:16).

Қуйида аниқ бир мақсадга қаратилган ибодатнинг кетма–кетлиги:

  • Аниқ мақсад қўйинг ва унга фикрингизни жамланг;
  • Оддий сўзларни қўлланг;
  • Ўз қалбингиз ва барча ҳиссиётингизни сафарбар қилинг;
  • Қатъий бўлинг (қ. Лқ. 18:1–8).

Хитойдаги имонлилар ибодатда айнан шундай ибодат турини қўллайди. Қуйида, Худога топиниш мақсадида ер сатҳидан йигирма беш фут чуқурликда жойлашган ғорга тўпланган имонлиларнинг тасвири берилган. Уч соатлик ваъздан кейин улар кўзларида ёш билан ибодат қила бошладилар ва кўз ёши яноқлар бўйлаб оқар, лекин улар бунга эътибор бермасдилар. Уларнинг қалблари Исонинг руҳига шу қадар тўла қаратилган эдики, оқибатда улар ўзларининг ҳаёжонли ҳолатини мутлақ эслай олмасди. Бир опа қирқ беш дақиқа давомида Худодан унинг турмуш ўртоғи бўлмиш масиҳий имонлини турмадан ҳалос қилишни ўтиниб сўраб турарди. Йиғилишга қадар у кўп кунлар рўза тутди ва ўз жамоатининг масиҳийча фаолияти борасидаги маълумотларни ҳукуматга беришдан бош тортди.

  1. Душманлик вазиятида

Қаршилик вазиятида қолган жамоат ибодатга жуда кўп вақт ажратиши лозим. Муҳтожликлари билан бўлишиш, ибодатга берилган жавобдан шодланиш ва биргаликда ибодат қилиш учун ҳафтасига бир кун ажратганда, имонлилар жиддий хатога йўл қўядилар. Имонлилар ҳар бир йиғилишда масиҳий ҳаётининг ниҳоятда муҳим жиҳатига кўпроқ вақт ажрата олсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Ҳаттоки масиҳийларнинг норасмий учрашувини ҳам бирга ибодат қилишнинг имкони деб қараш керак.

Агар жамоат, ҳар бир имонлини ҳар куни ибодат қилишга чақириқ билан бирга кичик гуруҳларнинг ҳафталик ибодат йиғилишларини ўз фаолиятининг режасига киритса, доно иш тутган бўлади. Эркин дунёдаги баъзи жамоатлар имонлиларни ҳафта ўртасида бир умумибодат йиғилишида эмас, балки кичик гуруҳларда турли уйларда йиғишади. Натижада, жамоатнинг оддий аъзолари етакчилик вазифаларни бажаришади, имонлиларнинг шахсий иштироки даражаси ортади, аммо ёш масиҳийлар Худо расмий бўлмаган жамоат биносида ҳам ҳозир бўлиши мумкинлигини тушунишади.

Географик туманларга мўлжалланган уй ибодат гуруҳларига қўшимча равишда, жамоат ибодат учрашувларини бу гуруҳлар ичида ташкил қилиши мумкин, масалан уй бекалари учун, фермерлар, талабалар, ишчилар ва бошқ. Агар қувғин вақтида маҳаллий жамоат зарба остида қолса, унда турли йўллар билан ибодат қилишни ўрганган имонлилар, ибодатли ҳаётини тўхтатишмайди. Ҳаттоки масиҳийлар тарқалиб кетсаларда, улар ибодат ўтинчлари ва ибодатларига почта орқали келган жавобни бўлишишда давом эта олади. Бу мавзуда хат ёзиш осон ва улар давлатнинг эътиборини тортмайди.

Шунга қарамасдан, масиҳий оилаларининг ибодатий ҳаёти асосий руҳий куч бўлиб қолмоқда. Агар шайтон маҳаллий имонлиларнинг Таналарини тўзғита олиб вақтинчалик ғалаба қилган бўлса, оила ўз ибодат фаоллигини тўсиқсиз давом эттириши мумкин.

Қамоққа тушган ёки қатоғон қилинган баъзи масиҳийлар тажрибада шунга амин бўлдиларки, улар кучининг бош манъбаи ибодат бўлиб қолади. Шундай жафо чеккан имонлилар ёки озор кўрганларнинг ҳаяжонлантирувчи тажрибалари ҳақидаги гувоҳликка эга кўплаб китоблар ёзилган. Ибодат — ҳар бир масиҳийнинг асосий руҳий тажрибаси, унинг олий ва энг кучли руҳий тажрибасидир. Шубҳасиз, самарали ибодат ўзида ҳар қандай масиҳий ўзлаштиришга қодир бўлган энг улкан сабоқни мужассам этади.

  1. Сизни қувғинга солувчилар учун ибодат

Қувғиндаги жамоат томонидан ўзлаштирилишга тўғри келган энг ажойиб сабоқлардан бири ўз таъқибчилари учун ибодат қилиш заруратидан иборат. Бу қонуният ўз душманларини севишга ўхшаб кетади. Худо бундай хилдаги ибодатлар билан ҳурматлагани хусусида кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Носки аввал Филиппиннинг жанубий қисмида имом бўлган эди. У содиқ мусулмон ва кичик жамоада ҳурматга эга эди. Бир куни балиқ экспедициясидан қайтиб келганда, у ўзининг икки қизи ҳам масиҳийликни қабул қилганини билиб, даҳшатга тушди. Жамоа олдида қизлари унинг юзини ерга  қаратганини жуда яхши англарди. У уларни янги эътиқоддан қайтишига умид боғлаб, ўта қаттиқ ғазаб билан шафқатсиз урди. Бироқ, қизлари ўз қарорларида қатъий қолишди. Улар оталарини севар эдилар ва шуни билардиларки, Худо учун мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ, шунинг учун улар ўз отасининг имонга келиши учун ибодат қилар эди.

Бир қанча вақт ўтиб, балиқ овлаш кемаси бортида ишлаётганда Носки ошқозонида қаттиқ оғриқни сезди. Оғриқ кучайди ва ошқозон шар мисоли шишиб кетди. Носки жон талвасасида тиришиб типирчиларди. У ибодат қилди, бироқ ҳеч нима ёрдам бермади. Умидсизликда у қизларининг Худоси, Исо Масиҳни чақирди ва бир лаҳзада шифо топди.

Бу воқеадан кейин Носки янги одамга айланди. У ўз юрагини Исога топширди ва Унинг ҳукмронлигини тан олди. Бугунги кунда у қавмдан етакчи сифатида Худога астойдил хизмат қиляпти, қизлари бўлса унга хизматда ёрдам бермоқда.

РЎЗА

Рўза — мунтазам ибодатга баробар муҳим руҳий жабҳадир. Келинг, бу мавзуни тез–тез берилувчи саволларга жавоб ёрдамида ўрганамиз.

  1. Ибодат қилиш ва рўза тутиш нима дегани?

Рўза — бу Худони биринчи ўринга қўйиш. Рўза — бу биз одатий ҳаёт тарзимизни қандайдир бир аниқ муаммо ёки вазият ҳақида ибодат қилиш учун тўхтатганда — юрак амримиздир. У озиқ–овқатдан тийилиш, баъзи ҳолларда эса, Худога диққатимизни жалб этишимиз учун сувдан воз кечишимиз ва руҳий масалаларга анча сезгир бўлмоғимизни билдиради. Рўза — бу шунингдек, ҳа ёки йўқ, кут ёки бошқа бир қандайдир жавоб олмагунингизча қатъий ибодатдир.

  1. “Рўза” тушунчаси Инжилий тушунчами?

Қуйидагилар ҳақида фикр юритиб кўрайлик:

  • Мусо икки маротаба қирқ кундан рўза тутди (қ. Чқ. 34:28).
  • Дониэл йигирма бир кун давомида рўза (қисман рўза)тутди (қ. Дон. 10:3).
  •  Йўэл имонлиларни рўза кунини белгилашга чақирди (қ. Йўэл 1:14; 2:12).
  • Эзра рўза ва йиғи вақти учун ёлғизланди (қ. Эзра. 10:6).
  • Илёс қирқ кун рўза тутди (қ. 3– Шоҳ. 19:8).
  • Антиохиядаги жамоат етакчилари рўза тутди (қ. Ҳав. 13:2–3)
  • Исо қирқ кун мобайнида рўза тутди (қ. Лқ. 4:2)
  • Павлус ва Барнабо рўза тутди (қ. Ҳав. 14:23; 27:33).

Иш мазмунига қараб, рўза Худога қалбимизни топширишимиз, гуноҳларимизни эътироф этишимиз ва яна Худога юзланишимизни англатади (қ. Йўэл 2:12–13). Маттодан Хушхабарда (6:16–18) Исо Ўз шогирдларини рўза пайтида нима қилиш кераклигини ўргатади. У ҳеч қачон уларни рўза тутишга чорламаганини таъкидлаш қизиқарли, чунки имонлиларнинг рўза тутишлари зарурлиги ўз–ўзидан маълум.

  1. Рўзанинг турли кўринишлари мавжудми?

Биринчидан, маълум вақт давомида оғир овқат ейилмайдиган, фақат сув ичиладиган (кўпи билан қирқ кун) оддий рўза мавжуд.

Иккинчидан, сиз умуман ичмасангиз ва маълум вақт мобайнида (одатда уч кундан кўп эмас) бу тўлиқ рўзадир.

Рўзанинг учинчи кўриниши — қисман рўза бўлиб, унга кўра маълум муддат давомида сиз қандайдир муайян овқатлардан ўзингизни тиясиз, мисол учун, ширинликдан, ёки камроқ ейсиз ва ичасиз. Қисман рўза давомида кимдир мисол учун фақат нон ейиш ёки фақат сув ичишни танлайди.

  1. Рўза даврига маслаҳатлар

Рўза тутишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Юраги хаста одамлар ёки қандли диабет касалларига рўза тутиш маслаҳат берилмайди.

Организмингиз ўз вақтида ва етарли миқдорда тошқоллардан қутилганини кузатиб боринг.

Оддий рўза пайтида одамлар турли ичимликлар ичишади. Кўнгил сезимингиз нимани жоиз топса, ўшани қилинг. Рўза пайтида кўпроқ сув ичинг (кимёвий қўшимчалари бўлган сувни ичишга интилманг, масалан хлорли ва фторли).

Одатда рўзанинг илк уч куни жуда қийин.

Ичимликсиз уч кундан кўп рўза тутманг.

Айниқса, рўзангиз узоқ давом этадиган бўлса, сиз билан бошқа имонлилар ҳам рўза тутса, анча осон кечади.

Агар одатий сабоқлар, юмушлар ёки ўқиш давомида рўза тутсангиз, ибодат учун тушлик вақтини танланг. Имкон қадар кўпроқ ибодат қилишга интилинг.

РЎЗА ВА ИБОДАТ КУНИ

Рўза ва ибодат кунини қандай режалаштириш борасидаги баъзи кўрсатмалар қуйида берилган. Ўзингизни ва мулоқот гуруҳингиз аъзоларини қўллаб–қувватлаш учун бу ғоялардан фойдаланинг.

  1. Бир овқатни қолдириш билан бошлашингиз мумкин, мисол учун нонуштани ёки тушликни ёки кечки овқатни қолдириш мумкин. Агар ярим кунгача овқатсиз юра олсангиз, кейинги сафар бу даврни узайтиришингиз мумкин бўлади.
  2. Дафтарни, Инжилни, ручкани, агар хоҳласангиз руҳий яхши китобни олинг. Сизни ҳеч ким безовта қилмайдиган, телефонсиз тинч жойни топинг. Аввалдан ибодатий ёлғизлик учун қанча вақт сарфлашингиз лозимлигини ҳал қилинг ва бу қарорни бажаришга интилинг.
  3. Худони мадҳ этишдан ва топинишдан бошланг ва кейин Унинг ҳузурида тинчлик топинг.
  4. Агар ақлингиз чалкашса ва сиз қандай ишларни қилишингиз кераклиги ҳақида ўйлашда давом этсангиз, барча режаларингизни бир варақ қоғозга ёзинг. Бу ишдан чалғитишга ёрдам беради ва руҳий масалаларга диққатни жамлайди.
  5. Инжил Китобларидан бирини танланг ва уни энг бошидан ўқий бошланг. Шошманг. Оятма оят ўқинг. Худодан аниқ бир оят билан сизга нима ўргатмоқчилигини сўранг. У ҳақда ибодат қилинг. Кейин, келгуси оятга ўтинг. Дафтарингизга Худо нима деган бўлса, ҳаммасини ёзиб олинг.
  6. Инжил сабоқларидан бир соат ўтиб, бевосита ибодатга ўтишингиз мумкин. Гуноҳни эътироф этишдан бошланг. Аниқ шахсий ва оилавий ёки хизмат муҳтожлигингиз ҳақида гапиринг. Кейин бошқа одамлар учун шафоатни бошланг. Шошмаслик ниҳоятда муҳим. Асосийси — Худо билан мулоқот.
  7. Ниҳоятда муҳим ва шошилинч ишлар ҳақида ибодат учун алоҳида вақт ажратинг ва бунда Худонинг раҳнамолигини изланг.
  8. Инжилни ўрганинг ва навбат билан бир хилдаги сабоқлардан чарчамаслик учун ибодат қилинг.
  9. Агар озгина чарчаш сезсангиз, озроқ ухлаб олишингиз мумкин. Кун охирида ўзингизни тетик ва дам олган ҳис қиласиз ва яна ишга ўта оласиз.
  10. Имкони бўлса, вақти–вақти билан кун давомида яхши ва тетиклаштирувчи масиҳийча мусиқа тинглаш яхшидир.

Биз ҳозиргина гапирган бир кунлик рўзадан ташқари, аксарият масиҳийлар уч кунлик, етти кунлик ва қирқ кунлик рўзани амалга оширадилар.

Якун ўрнида:

Бажо қилмоқ учун у қувват сўради,

Аммо бардош чун заифлик берилди унга.

Улуғ ишларга соғлиқ сўради,

Лек, буюк мавзу учун бемажоллик берилди унга.

Оломонни ҳайрат қилмоқ чун, у салтанат сўради,

Лек, Худони изласин учун дармонсизлик берилди унга.

Ташвиш бўлмасин дея, у бойлик сўради,

Донишманд бўлсин чун, қашшоқлик берилди унга.

Ҳаётда ҳуррам бўлай деб, борини у сўради,

Бироқ, шод бўлмоққа ҳаёт берилди унга.

У ҳеч вақо ололмади сўраганидан.

Лек, олди у бунданда кўпроқ,

умидланганидан ҳам анчалар зиёд.

У ибодатга жавоб ололди!

Марҳаматланган, бахтиёр инсон!


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак