Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 6 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (6-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Олтинчи боб

ТИРИК ЖАМОАТ

“Мен, Исо Масиҳ учун банди бўлган Павлус ҳамда укамиз Тимўтийдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом! Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган имонлиларнинг ҳаммасига салом йўллаймиз”

Флм. 1:1–2

Бир машҳур канадалик чўпон, очарчиликдан азобланаётган марксистик Эфиопиядаги маҳаллий жамоатнинг раҳбари билан нонушта қила туриб, баланд овозда шундай деди:

 — Бизларга ўхшаб, сизларга ҳам коммунистик тизимда яшаш жудаям қийин бўлса керак!

Рег Реймер (Reg Reimer), Эфиопияда меҳмон бўлиб турган Ҳалқаро Хушхабар Иттифоқидан келган гуруҳ бошлиғи эди. У айтиб берганидек, шу сўзлардан кейин маҳаллий жамоат хизматчиси атрофга қараб, секин овозда мамлакатидаги жиддий қийинчиликлар ва масиҳийларнинг ноқонуний равишда ҳибсга олинишлари ҳақида сўзлай бошлади:

 — Бу қийинчиликлар халқимизнинг имонини мустаҳкамлади. Аввалги, анча тинч пайтлардан кўра, оғир кунлари кўпроқ одамлар имонга келадилар, — деди у. — Мен ҳам сизнинг мамлакатингизда бўлдим ва жамоатларингизда жиддий қийинчиликлар ва йўлдан оздирадиган нарсалар борлиги ҳақида биламан. Кўпгина масиҳийлар дунёпарастликка берилиб, камбағал одамларнинг муҳтожликлари тўғрисида кам ғамхўрлик қиладилар. Кўп масиҳий оилалар бузилиб кетмоқда. Бир хил жамоатларда одамларни вақтни чоғ қиладиган дастурлар билан жалб қилишга ҳаракат қиладилар ва бу дастурларда Масиҳ таълимоти енгил шаклларда берилади. Мен кўрган ва эшитган нарсалардан хафа бўлдим.

Эфиопиялик жамоат бошлиғи нутқини шундай тугатди: “Аслида мен билмай қолдим, кимнинг жамоати яхшироқ аҳволда, сизникими ёки бизникими!”

ЖАМОАТДА ИМОННИНГ ИФОДАЛАНИШИ

Эркин дунёда кўп жамоатлар расмий равишда тан олинган. Бу жамоатлар  Раббимиз Исо Масиҳга ўзларининг имонини бинолар қуриш, турли масиҳий ташкилотлар ва дастурлар тайёрлаш, ҳайрли ишлар ва ҳоказолар билан ифодалайдилар ва уларнинг мавжудлиги кўпинча мумкин қадар қулайлик бериш шароитини сақлаб қолишга боғлиқ. Эркин жамоатда бундай ташқи имонни ифодалаш балки фойдалидир — бу жамоатларни барқарорлик ва изчиллик билан таъминлайди. Бироқ, масиҳийларга нисбатан ҳокимлиги душманларча муносабатда бўлган мамлакатларда бундай тарзда имонни ифодалаш мумкин эмас.

Машҳур “Худо контрабандисти”, биродар Андрей, жамоат бошқарувчиларидан икки хилини учратгани тўғрисида гапиради, — улар шундай деганлардан: “Ундай ҳол бизда бўлиши мумкин эмас” ва “Илгари, биз бу ерда ундай бўлиши мумкин эмас, деб ўйлар эдик”.

Хуллас, ҳеч биримиз, озод дунёда яшаб туриб, жамоат имонни ифодалайдиган ташқи аломатлардан тўлиқ боғлиқ бўлиши мумкин дейишга ҳаққимиз йўқ. Уни шу тарзда ифодалаш ёки агар, Исо Масиҳ Хушхабарини ошкор эътиқод қилиш жуда ҳам қийин бўлган ҳолда рад этса, унда қандай қилиб имонлиларнинг йиғилишлари ўз фаолиятида давом этади? Жамаот имонлиларнинг ҳақиқий йиғилиши ёки оддийгина қандайдир фаолиятими?

Ўтган асрда, масиҳийликка душманлик кўзи билан қараган тартибли мамлакатларда яшаган биродарларимиз тажрибаларидан кўп нарсани ўргансак бўлади. Хитойда, масалан, 1949 йил ҳокимликни коммунистлар қўлга олган пайт, мамлакатда ўзларини масиҳий деб ҳисоблаган фақат бир миллион аҳоли яшаган. Бироқ, қаранг, ўша пайтдан бери қандай воқеалар рўй берди: масиҳий бошқарувчиларни қувдилар ва ҳибсга олишди; кўп масиҳийларни ўлдиришди; ўн уч йил давомида ҳокимлар расмий жамоатларни тан олмадилар; уй жамоатлари эллик йил давомида қувғинлардан азоб чекдилар. Шундай оғир кулфатларга қарамай, мамлакатда масиҳий гувоҳлик ҳалигача тирик ва амалда! Жамоат анча ўсди ва ҳозир етмиш беш миллиондан ортиқроқ аъзолари бор.

Шуниси аниқки, 1969 ва 1970 йиллари Ҳитойда жамоатлар ўзларининг имонлилигини очиқчасига ифодалай олмас эдилар. Унга (жамоатга), Худонинг йўлидан боришга давом этиш учун, сажда қилишнинг янги усулларини топишга мажбур бўлдилар.  Аммо, қандай қилиб, у шу даражага келди?

Албатта, 1950 йиллар бошида Хитойда масиҳийлар эски, имонни ифодалайдиган умумий усулдан тўлиқ воз кечдилар ва бошқача фаолият юрита бошладилар. Улар эҳтиёткорлик кўрсатишга ва сажда қилишнинг эҳтиёт шарт усулларини қўллашга мажбур бўлдилар ва бу усуллар жуда фойдали бўлди. Оммавий сажда қилиш шаклларини кўп вақт сақлаб туришга довюракларча ҳаракат қилиб, кўп азобларга дуч келган имонлиларнинг бошқа гуруҳлари ҳам бўлган. Кўплари қамалди, бошқалари эса ўлдирилди. Худо уларнинг барқарорлигини ва мустаҳкамлигини жуда улуғлайди ва Павлус айтганидек (қ. Флп. 1:1–2), уларнинг азоб–уқубатлари хушхабарни тарқалишига ёрдам берганлигига амин бўлишлари мумкин.

Бироқ, мамлакат ҳокимлиги аста–секинлик билан имонни ошкора ифодалаш усулларини йўқ қилар эдилар. Бутун дунёда кўп масиҳийлар ҳодисанинг бундай тус олишидан қаттиқ ҳайратда қолдилар ва нима қилишни билмас эдилар.

Улар, Худованд Хитойни ёлғизликда қолдирдимикан ва Худованд жамоати бу мамлакатда ҳалок бўлдими деган саволлардан талмовсираб қолдилар. Бироқ, вақти келиб Муқаддас Руҳ раҳнамолигида жамоатга содиқ имонлилар билдирмасдан алоҳида йиғинларда ўзини имонини астойдил ифодалаш йўлини топдилар!

Шунингдек, Саудия Арабистонида бир минг тўрт юз йил давомида Масиҳий жамоат расмий равишда тан олинмаган эди. Бу мамлакатда, ҳар бир Масиҳни тан олган фуқаро ўлим жазоси олишга дуч келарди. Шунга қарамасдан, шу давлатда яшовчи ва ундан қочган масиҳийлар ҳалокатли хавф остида бўлишларига қарамай яширинча учрашишларда давом этар эдилар.

Жамоатга содиқ одамларнинг йиғилишлар учун ишлатган ижодий хилма хил йўллари ва усулларига ҳайрон қолиш мумкин ҳолос. Хавфсизлик ниятида бу усуллар доимо ошкора қилинмайди, лекин имонлилар Худога сажда қилишни давом этиб, душманлик шароитида сонда ва руҳан ошмоқдалар.

Уларга омон қолишга, Муқаддас Руҳ раҳнамолигида, ижодкорликлари ёрдам бермоқда. Биродарлар имонлилар билан мулоқотда бўлиш учун энг ноёб йўлларни ишлатадилар, бир хил пайтларда улар гуруҳни омон қолишига ёрдам бериш учун йиғилиш жойларини ўзгартиришларига мажбур бўладилар. Бундай биродарларнинг қаҳрамонлигини Худованд Раббимизда улуғлайди ва натижада Ҳудованд Шоҳлиги янги имонлилар билан кўпаяди.

Бир масиҳий ўзига эътиборни  жалб қилмаслик учун жуда эҳтиётлик билан, ҳатто дам олиш вақтини жамоати сажда қилишга ва гувоҳликларга бағишлаганлари тўғрисида сўзлаб берди. Ҳатто жамоа жойлари уч ёки тўрт одамдан иборат гуруҳлар, гувоҳликлар билан бўлишишга, Худога сажда қилишга ва бир–бирига далда беришга учрашадилар. Бунинг ҳаммаси ислом бешиги бўлмиш Саудия Арабистон марказида бўлиб ўтмоқда.

            ИМОН ИФОДАЛАНИШИНИНГ ТАШҚИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Масиҳга бўлган имонни ифодалаш ташқи хусусиятларининг турларига никоҳни, жанозани ва чўмдирилишни киритиш лозим. Масиҳийликка душманларча муносабатда бўлган баъзи давлатларда никоҳ ва жанозаларни жамоатда ўтказишга рухсат берилади, аммо бошқа имонни ифодалаш турлари таъкиқланган. Собиқ Совет Иттифоқида баъзи масиҳийлар очиқчасига хушхабар айтишга тақиқланган бўлса ҳам, бу маросимларни ошкор гувоҳликлар учун ишлатар эдилар.

Давлатга айниқса, жаноза ўқиш ва дафн қилиш маросимларини назорат қилиш қийин. Масиҳийларга қарши турган жамиятларда, масиҳийларнинг яқинини ўлимига қайғуриши одамларда унутилмас таассурот қолдиради ва кейинчалик бу таассурот одамларни Масиҳга олиб келади.

Сувга чўмдирилиш бу жамоат ҳаётида жуда муҳим бўлиб, мўжизавий илоҳий кучга эга бўлган жамоатнинг сирли бир маросимидир. У эндигина имонга келган инсонни Масиҳнинг ўлими, дафн қилиниши ва қайта тирилишига  қўшилиш рамзи бўлиб, кўпгина маданиятларда инсон масиҳий бўлганининг тан олинган гувоҳлиги ҳамдир.

Сувда чўмдирилиб имонли ўтган ҳаёт учун ўлганлигини ва янги ҳаёт учун қайта тирилганини тасдиқлайди. Жамоат тарихи бўйлаб сувга чўмдирилиш чўмдирилувчилар учунгина сажда қилиш тури бўлмасдан, бу қатнашчилар учун ҳам мўжизакор илоҳий кучга эга бўлган маросимдир.

Қадимда, масиҳийлар янги имонга келганларни ҳар доим ва ҳар ерда имконият борича сувга чўмдирганлар. Баъзан, бу маросим жамоа олдида, Иордан дарёсида Исони чўмдирилганидек бўлиб ўтар эди, лекин, бу маросим фақатгина икки одам бўлган чўлда ҳам бўлиши мумкин эди (қ. Ҳав. 8:36–39). Эътибор беринг, айрим пайтларда чўмдиришни фақатгина жамоат бошқарувчилари эмас, балки оддий масиҳийлар ҳам ўтказиши мумкин (қ. Юҳ. 4:1–2; Ҳав. 8:36–39; 1–Кор 1:11–17).

Эркин жамоатда, бу мўжизакор илоҳий кучга эга бўлган маросимни ўтказиш учун алоҳида ваколатга эга бўлган шахс томонидан аниқ усулда ўтказиш учун етарли асослар бор. Бироқ, янги аҳд замонларида таъқибланаётган жамоатда аҳвол бошқача эди ва бугунги кунда ҳам қувғинга дуч келган амоатда ҳамма белгиланган қоидаларга риоя қилиш имконияти йўқ. Кўпинча, чўмдирилишни ғоят маҳфий шароитларда ва қўл остида турган усуллар билан режалаштириб ўтқазиш керак бўлиб қолади. Шунга қарамай, маҳфий равишда ўтқазилган, чўмдирилган масиҳийлар гувоҳликларига қараганда бу вазият буюк руҳий иноятлиги кўринади.

Непалда шундай воқеа бўлган: ўндан кўпроқ янги имонга келганлар, бир машҳур давлат мансабдор шахс қатгашаётган жамоат йғилишида чўмдирилишган! У мансабдор шахс бу гуруҳ чўмилишига йиғилган деб ўйлаб, шахсан у учун қўйилган нози–неъматларни еб, ҳеч кимга эътибор бермай, ҳурсанд бўлиб ўтирган.

Бундай чўмдирилиш маросимини ўтқазган янги имонга келган индуслар етти йил қамоқ жазоси олишлари мумкин. Ҳокимликларнинг таъқибларига қарамай, қаҳрамонларча чўмдирилишга тайёр бўлган ҳар бир имонли албатта ҳар қандай шароитда Масиҳ учун итоаткор гувоҳ бўлади деб фараз қилиш мумкин.

Масалан ўша Непалда ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида жамоатларнинг ниҳоятда тез ўсишлари кузатилган.

УЙ ЖАМОАТЛАРИ

Биз, сиз билан жамоатнинг янги аҳд жамоатида ўтказилган тарзда беш вазифасини кўриб чиқдик (хушхабар, шогирдлик, хизмат қилиш, мулоқот ва сажда қилиш). Балки, бу вазифалар уй жамоатларида ҳам ўтказилишини сезгандирсиз.

Бироқ, аввалги жамоат уй жамоалари билангина чегараланиб қолмаган. Имонлилар бутхоналарга, синагогаларга, мажлислар залларига, очиқ форумларга қатнашганлар; дарё бўйларида, кемаларда ва бошқа жойларда учрашганлар. Жамоатнинг шу беш вазифасини кичик бир уй жамоатида тўлиқ бажариш мумкинлиги завқлантиради ва бу вазифаларни репрессив тузимли кўп мамлакатларда фақат шахсий уйларда бажариш мумкин.

Янги Ахд эътиборимзни бешта “уй жамоатларига” қаратади, гарчи уларнинг анча кўплиги аниқ бўлса ҳам (қ. Рим. 16:3–5;23; 1–Кор. 16:19; Кол. 4:15; Флм. 1:2).

Уй жамоати кўп имкониятларга эга. Қурилиш учун ва бинони мажлислар учун ишлатишга  қўшимча маблағ керак эмас. Уйдаги муносабатда самимий ва дўстона алоқа қилиш енгилроқ бўлади. Уйдаги учрашувлар ҳокимликлар томонидан исталмас эътиборни жалб қилмайди ва имониларнинг учрашувлари бир уйдан бошқасига ўтиш мумкин.

Албатта жой чекланиши катта муаммо бўлиши мумкин, бироқ бу чекланиш имонлиларни  кичик гурухларда учрашувларга олиб келади ва бу ҳол яқин муносабатга, очиқликка, ҳисоботликка ва бир-бирига эффектив хизмат қилишга кўпроқ ундайди. Хонадонда  учрашиш учун  гуруҳ  жуда катта бўлса, у иккига бўлинади ва шундай қилиб жамоат кўпайишни давом этади.

Уй жамоатларининг кўринарли камчиликлари турли гуруҳлар орасида муносабат йўқлинидадир. Қаттиқ тартибли мамлакатларда бу камчилик афзаллик бўлиб қолмоқда, чунки, агар бир гуруҳ қўлга тушса, гуруҳ аъзолари ҳақида айтиб беролмайдилар.

Енгил тартиб бўлган мамлакатларда уй жамоатлари ҳамкорликда учрашувлар ўтказиши мумкин ва бу учрашувлар турли гуруҳ имонлиларига бир-бири билан мулоқотда бўлишга ёрдам беради ва вақти–вақти билан улар бундай мулоқотлардан, айниқса байрам кунлари ҳурсанд бўладилар.

Хитойда бир неча уй жамоатлари умуммиллат байрами пайтида, шаҳар истироҳат боғида учршишга келишдилар. Ҳеч ким ошкора сажда қилишга интилмади аммо, ҳамма масиҳийлар бошқа “маҳфий” имонлиларни кўриб катта далда олдилар.

Аввалги жамоат тажрибасига яна бир назар ташлаб кўрамизки, унинг бир неча кунги оммавий йғилишлардан сўнг қувғинлар бошланди. Ҳокимлар Пётр ва Юҳаннога воизлик қилишга таъқиқлагандан сўнг, Ҳаворийлар ўз шогирдлари ёнига қайтишди.

Ўша пайтга Иерусалим жамоати бир жойда йиғилиш учун аллақачон жуда каттарган эди бироқ,  Бутрус ва Юҳаннонинг гуруҳ имонлилари ҳокимлар томонидан келаётган хавф тугатилиши ҳақида ибодат қилиш учун бирга учрашдилар.

Стефаннинг ўлимидан сўнг, Жамоат ўзини янада эҳтиёткорроқ тута бошлади. Биз буни, Павлус, токи Барнабо у учун ён босмасдан олдин, Қуддусдаги чўпонлар билан бемалол учраша олмас эди (қ. Ҳав. 9: 26–28). Бироқ, ҳамма эҳтиёткорликларга қарамасдан Ёқубни ҳибсга олдилар ва қатл этдилар, ундан кейин Бутрусни ҳам ушлаб олиб, ўлим жазосига ҳукм этдилар. Ўша пайтларда имонлилар турли гуруҳларга бўлиниб, бир жойда йиғилмас эдилар бироқ, жамоат Бутрусни озодликка чиқиши учун астойдил ибодат қилди.

Фаришта ажойиб тарзда ҳаворийни озод қилганидан сўнг, Марк деб аталган Юҳаннонинг уйига келди ва у ерда ибодат учун йиғилиш бўлиб турганлигини биларди. Эътибор беринг, Бутрус келганида, йиғилиш бўлаётганди ва у эшикни тақиллатишга мажбур бўлди. Имонлилар жуда эҳтиёткор бўлиб, эшикни дарҳол очмадилар. Павлус ҳам жуда эҳтиёткор эди ва ўзининг ажойиб қутқазилиши ҳақида сўзлаб бергандан сўнг у дарҳол кетди (қ. Ҳав. 12).

Шуниси аниққи, эҳтиёткор бўлиш — қўрқоқ ёки имони кам дегани эмас. Кейинчалик, Павлус ва Барнабо Қуддус жамоатида учрашганлар. У ерда оқсоқоллар ва ҳаворийлар бор эдилар (қ. Ҳав. 15:4, 22; 21:17–19). Балки, Қуддусда кенг тарқалган уй жамоатларининг етакчилари бўлгандир.

Ўзини тарзда тутиш қоидасини душманлик муҳитида яшаётган ёки давлат ҳокимлиги тазйиқ ўтказаётган жамоатлар ўзларига тақлид қилиб олишлари мумкин. Жамоат ҳокимларга таниқли бўлиб қолган етакчиларнинг иштирокида очиқ гувоҳликлар беришда давом этиши мумкин, аммо жамоатнинг бешта вазифасини фойдали ўтказиши учун имонлилар кичик гуруҳларда йиғилишлари мумкин. Шундай қилиб, оммавий гувоҳлик, бошқача қилиб айтганда, фақат айсберг тепаси бўлади.

КИЧИК ГУРУҲЛАР (ЯЧЕЙКАЛАР)

1982 йил Эфиопияда давлат бошқарувини коммунистлар қўлга олдилар ва жамоатларни қувиш бошланди. Ҳокимият меннонитларнинг бинолари ва мол‑мулкини мусодара қилишди.

Кўпгина  масиҳий бошқарувчилари қамоққа олиндилар, жамоат аъзоларига эса йиғилишларга қатнашишларини маън этишди. Жамоат бошқарувчиларсиз, биносиз ва очиқчасига учраша олмаслиги сабабли, хуфиёна фаолият юрита бошлади. Бундай ҳолларда, масиҳийлар бирор кимса ҳокимликларга етказишидан қўрқиб, баланд овозда ҳамду санолар айта олмасдилар.

Ўн йилдан сўнг, давлатда коммунистик ҳокимият ағдариб ташланди ва жамоат хуфиёна фаолиятини тўхтатди. Шу ўн йил мобайнида жамоат беш мингдан эллик мингга ўсганидан кўпчилик ҳайрон бўлди. Эфиопиялик кичик гуруҳларда ва ячейкалардаги фаолият усули Хитойда ҳам  ўз фойдасини ва кучини кўрсатди.

Бундай усул фақатгина қувғинлар шароитида қулай эмас. Дунёда энг катта жамоат ҳозирги кунда саккиз юз эллик минг аъзога эга, — бу жамоат чўпони Давид Йонги Чодир. Бу жамоат жанубий Кореанинг Сеул шаҳрида жойлашган. Бу ячейкали жамоат, жамоатнинг беш вазифасини бажарилишига катта эътибор беради, айниқса хушхабарга. Доктор Чо кичик гуруҳлар, Исо Масиҳ билан танишишга энг яхши шароит яратади деб ҳисоблайди. “Масиҳдаги гўдаклар” ярим йил ичида “Руҳий оталарга” айланишлари керак деб мўлжал қилинган. Кичик гуруҳларда шундай етакчиларни тайёрлаш учун қулай шароитлар яратилган. Ячейкали жамоатлар Масиҳ жамоатига янги аъзоларни қўшилиши билангина чегараланмасдан, янги маҳаллий жамоатлар пайдо бўлишини таъминлайди.

Жамоат, қийин вақтлардагидек яхши кунларда ҳам соғлом бўлиши керак. Жамоат янги аҳд замонидаги жамоатлари қилган каби ўз вазифаларини ҳаммасини бажаргандагина соғлом бўлиши мумкин (қ. Ҳав. 2:42–47). Бироқ, жамоат аъзолари фақат якшанба йиғилишларига ёки сажда қилгандагина келсалар бу амалга ошмайди. Шунинг учун, кичик гуруҳлар вазифаларнинг мувозанатини сақлаб қолиш учун ёки, бир муаллиф айтганидек, жамоатнинг “икки қаноти” бўлиши керак. Бу ўхшатиш тушунарли бўлса керак.

Анъанавий ёки расмий равишда тан олинган жамоат ёмон деб айта олмаймиз. Бироқ, кичик гуруҳларсиз заиф бўлиши мумкин. Бундай жамоат ҳақиқий муносабатнинг Инжилий топшириғини бажара олмайди. Мана, масҳийлар мулоқотларда тахминан шундай йўриқлар олади:

 

  • Бир–бирига хизмат қилиш (Гал. 5:13).
  • Бир–бирини қабул қилиш (Рим. 15:7).
  • Бир–бирини кечириш (Кол. 3:13).
  • Бир–бирини марҳаматлаш (Рим. 16:16).
  • Бир–бирининг оғирликларига ёрдам бериш (Гал. 6:2).
  • Бир–бирини биродарларча самимий муҳаббат билан севиш (Рим. 12:10).
  • Бир–бирини иззат–ҳурмат қилиш (Рим. 12:10).
  • Бир–бирига панд–насиҳат қилиш (Рим. 15:14).
  • Бир–бирига бўйсуниш (Еф. 5:11).
  • Бир–бирига далда бериш (1 Сал. 5:11).

 

Ячейка, бу катакдек, ҳар қандай ижоднинг қурилиш ғиштидир. Шундай қилиб, агар жамоат муносабатга тортилган кўп бирликдан иборат бўлмаса, у жамоат эмас.

Бу бирликлар бир тан бўлиш учун ўзаро бирлашадилар. Янги аҳд жамоати айнан шундай усулда қурилган эди.

Ячейкалар ўн кишидан иборат йиғилишларга аъло даражада тўғри келади. Гуруҳ ўн икки кишидан ошса, қайтадан ўсиши учун, у бўлиниши керак. Янги имонга келганни тимсоли бўлиши учун битта бўш курси тайёрлаб қўйган яхши, чунки у барибир яқин орада гуруҳга қўшилиши мумкин. Бу курси доимо ячейкали гуруҳ аъзоларига уларнинг хушхабар айтишлари учун табиий вазифалари эканлигини доимо эслатиб туради ва  ибодатда мана шу мавзуда диққатини жамлашга ёрдам беради. Аммо, ҳар бир кичик гуруҳ йиғилишлари жамоатнинг қолган тўртта мақсадини мўлжалга олиш кераклигини унутмаслик лозим.

Ҳар бир маҳаллий жамоат чўпонига ягона етакчи деб қарамасдан, ҳар бир жамоат аъзосига маъсулият юклатгандагина муваффақиятли фаолият олиб боради. Оддий жамоат аъзоларида етакчилик фазилатларини тарбиялаш, агар жамоат ўсишни истаса бу мажбурий шартдир. Худовандимиз ҳеч қачон, Унинг жамоати бир шахс иштирокида саҳна кўриниши каби бўлишини кўзда тутмаган.

Жамиятда жамоат аъзоларини ҳаммасини унга жалб қилмасдан туриб муваффақиятли хушхабар айтишни мутлақо иложиси бўлмайди. Чўпонлар оддий аъзолар учун вақт ажратишлари ва шунингдек, ўз ваколатларини бошқа имонлиларга топширишлари лозим.

Қийин вақтларга тайёрланиш учун энг яхши усули, бу ҳар бир имонлининг Худованд Шоҳлигида аниқ ва ноёб роли борлигини тушунишида ёрдам беришдир.

Вьетнамдаги бир чўпон, ўзининг ҳибсга олинишини била туриб жамоатининг ўттизта аъзосини астойдил етакчиликка тайёрлади. Ўша кун келгандан сўнг, чўпонни узоқдаги қамоққа юборишди. Кейинчалик, жамоати уч юз кишига ўсганини эшитиб, катта далда олди.

Агар биз, одатдий фикр юритиш тарзини ўзгартирсак ва Муқаддас Руҳ бошқарувига йўл қўйсак, Масиҳ хабарини тан олмайдиган жамиятдаги ҳаётимиз тўлақонли бўлиши мумкин. Ўзингизни кўпдан бери белгиланган анъана ва одатларнинг асири бўлиб қолишга йўл қўйманг. Худовандимиз бизнинг ҳамма муҳтожликларимизни тўлдиришга ва турли–туман йўллар билан марҳаматлашга қодир. Бугунданоқ имонингизни ифодалаш учун янги ва оддий усулларни излай бошланг. Бу масалада Муқаддас Руҳнинг раҳнамосига ишонинг.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак