Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 4 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (4-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. ЖАМОАТ ЎЗИ НИМА

У Ўз бадани, яъни умматининг бошидир. У ўликлар учун биринчи бўлиб тирилгани учун, ҳамманинг илғори ва бошидир.

Кол 1:18

            Ҳиндистоннинг шимолий шарқида бир қабиланинг камбағал масиҳийлари ҳаёти катта хавф остида бўлишига қарамай бошқа қабиладаги бошқарувчи, унинг хотини ва ўн ёшли қизини уларнинг гувоҳликлари учун ўлдиришгандан кейин уларга ёрдам беришди ва янги имонлиларга мадад бўлишди.

            Судан қамоқхонасида бир чўпон ёш бир масиҳийни сабр билан тарбияларди. У бирга ишлагани билан фойдаланарди. Озодликка чиққандан кейин у Масиҳнинг оловли гувоҳи бўлди.

            Хитойда маданий инқилоб пайтида кичик бир масиҳий гуруҳ ҳар ҳафта кичик бир магазиннинг орқа хонасида йиғилишарди. Ҳар бир келган киши уларнинг сўзсиз ва мусиқасиз ҳамду сано “айтишларини” эшитарди. Кимдир ҳамду санонинг номини пичирлар, бутун гуруҳ лабларини қимирлатиб, ичларида айтишарди.

            Совет Россиясида масиҳий гуруҳи бир масиҳий қизини кўмиш маросимидан фойдаланиб, Масиҳ ҳақида ҳамманинг олдида гувоҳлик беришди. Мозорга кетаётиб улар ҳар қадамда тўхтаб ҳамду санолар айтишарди. Вафот этган қизнинг отаси ҳам Масиҳдаги нажот ҳақида аниқ гувоҳлик берди. Ўтаётганларнинг кўплари эшитганлари ҳақида таассуротга эга бўлдилар.

            Вьетнамда чўпон Хо Хе Ха (Ho Hieu Ha) тез ўсаётган жамоатда хизмат қиларди, уни олти йил қамоққа маҳкум қилишди. У қамоқда ўтказаётган вақтни бекорга деб ҳисобламасди, чунки у шу вақтни ўзи билан ўтирган одамларга хизмат қилишга бағишлади. Озодликка чиқиш пайтида у имонда тўқсон олтита одамни ўстирган эди.

            Муқаддас Китобда жамоат “Худонинг зироати, Худонинг иморати”, “Масиҳ бадани” ва “Унинг уйи” деб айтилган (1 Кор. 3:9; 12:13,27; Ибр. 3:6). У яна Унинг келини деб айтилган (Ваҳий 19:7–9; 21:2,9; Эф. 5:22–33). Бу барча оддий образлар биз учун жамоат бино ёки инсоний ташкилот эмас, руҳий бирлигини тушунишимиз учун берилган. Айнан жамоат ҳақидаги шундай тушунча масиҳийларнинг хатоси ҳисобланади. Бир нарсани тушуниш жудаям муҳимки, Исо Масиҳнинг жамоати асосан ва биринчи ўринда, руҳий тушунчадир.

            Бутрус Исонинг Масиҳлиги, тирик Худонинг Ўғли эканлиги ҳақида ваъз қилганда, Исо Ўзининг жамоатини қаттиқ “тош” устига қуриш ваъдаси билан, бу буюк ҳақиқат билан, жаҳаннам кучлари ундан устун чиқмаслигини айтган. Янги Аҳд билан солиштирганда, Бутрусдек, Исонинг Масиҳлигини тан оладиган инсон ва Унга Нажоткор ва Раббий сифатида ишонган одам “юқоридан туғилади” (қ. Юҳ. 3:1–7).

            Бу янги туғилиш инсон юрагини Худонинг Руҳига очиб берадиган руҳий тажрибадир. Худо очиқ юракка кириб у ерда бўлади. Шундай қилиб инсон Худонинг “руҳонийси” бўлади ва Худонинг муқаддас ҳузурига тўғридан-тўғри кириш мумкин бўлади (1 Бут. 2:5; Ибр. 4:16). Алоҳида инсоннинг Масиҳ билан бундай муносабати чуқур руҳийдир ва Исо алоҳида одамларни , Унга ишонганларни, руҳий баданга — Ўзининг жамоатига бирлаштиради.

ЖАОМАТГА БЎЛГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

Муқаддас Китоб жамоатга уч асосий талабни кўрсатади.

  1. Масиҳга ишонч

            Биз Исо Масиҳга юқоридан туғилишни берадиган Раббимиз ва Нажоткоримиздек ишонишимиз керак (Юҳ. 3:1-17; 2 Кор. 5:17).

  1. Масиҳ номига икки ёки уч киши ишонганлар

            Бир имонли жамоат бўла олмайди, чунки жамоат “тирик тошлардан” иборат ва кўпгина “аъзолар” билан бир тана ҳисобланади (1 Бут. 2:5; 1 Кор. 12:12: Мат. 18:20).

  1. Исога ва бир-бирига содиқлик

            Масиҳ жамоатнинг боши ва Унга бўйсунмасдан ҳеч қандай жамоат бўла олмайди. Раббимиз масиҳийларни Муқаддас Китобда “барпо қилиш” деб аталган маҳсус муносабатлар асосида бирлаштиради (Эф. 2:22). Масиҳнинг Ўзи бу муносабатларда масиҳийларни бирлаштиради ва бир-бирларига ғамҳўрлик қилишга етаклайди (1 Кор. 12:25, 26). Бу ердан маълумки, бундай жамоат инсоний ташкилотни эмас, балки Худонинг ишини бажаряпти.

            Бу таълимотларни кузатиб, айтишимиз мумкинки, Жамоатга нисбатан кўп нотўғри қарашлар бор. Эсда тутишимиз жоизки, Жамоат — бино ёки инсоний ташкилот эмас, унинг бошида инсон турмаслиги керак ва у “қўл қўйилган” инсонлар ёки “хизматчиларга” муҳтож эмас.

            Юқорида айтилганлар жамоат ўзларининг чўпонларига қўл қўймаслик ёки Худодан бўлган қобилияти билан жамоатни бошқара оладиган Хушхабар воизлигидан четга суриш керак дегани эмас. Бу шунингдек, инсонлар тайёргарликсиз ёки тажрибасиз ўз зиммасига жамоатда хизмат қилиш жавобгарлигини олиш дегани эмас. Қўл қўйиш руҳий инъомнинг ва Муқаддас Каломни жиддий ўрганишнинг гувоҳлиги бўлса, у ҳолда у жамоат учун қадрли бўлиши мумкин. Аммо у кеккайишнинг ёки диний “синф”ларга бўлинишнинг белгиси бўлаётган бўлса, у ҳолда у Масиҳнинг бадани учун жиддий тўсқинлик бўлади.

            Ҳар ҳолда қўл қўйилганлар ва қонуний тан олинганлар жамоатда “қуллар” бўлиши керак. Уларнинг ҳузурлари қадрли бўлиши мумкин, аммо у қувғин пайтда жамоатнинг бардош бериш жараёнида унчалик муҳим эмас. Бундай давлат томонидан тасдиқланган жамоат бошқарувчилари,  оддий удумларни , яъни никоҳ ўқишларда керак бўлишади. Аммо Муқаддас Китобда бу фаолият жамоатнинг асосий функциясидек қабул қилинганми?

            Калом бизнинг масиҳий сифатидаги ҳаётимиз ҳақида биринчи нима дейди, бу “имон” ҳаётимизга тегишли. Юқоридан мўъжизали туғилиш ва Муқаддас Руҳнинг ҳузури бизнинг юракларимизда кундалик ҳаётимизда намоён бўлиши керак.

            ЖАМОАТ ВАЗИФАЛАРИ

Исо Масиҳ Ўз жамоатини бешта асосий вазифаларни бажаришга буюради. Биз хушхабар айтишимиз (Мат. 28:19), шогирдларни тарбиялаш (қ. Мат. 28:20), одамларга Худо севгисини намоён қилиб хизмат қилишимиз (қ. Мат. 22:39; Эф. 4:12), бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз (қ. Эф. 2:19; Гал. 6:10) ва биргаликда Худога топинишимиз керак (қ. Мат. 4:10; Юҳ. 4:23). Бу вазифаларнинг ҳеч бири бошқасидан афзал эмас, улар ҳаммаси бир хил мазмунга  эга.

  1. Хушхабар

Агар биз ҳақиқатан ҳам Масиҳни Худо ва Қутқарувчи сифатида англай бошласак, севганларимиз билан ажойиб кечинмаларимизни баҳам кўришни албатта хоҳлаймиз. Баъзан дўстларимизга ёки қариндошларимизга хушхабар айтиш мушкул ёки ноқулай иш бўлиб кўриниши мумкин. Лекин агарда биз ҳақиқатан атрофимиздаги одамларни севсак ва улар Масиҳсиз абадий озор чекишларига ишонсак, албатта ёқимсиз маданий ёки сиёсий шароитга қарамасдан уларга Худо ҳақида айтамиз.

Қатъий кишилар доимо ҳам ўз дўстлари ва қариндошлари билан Хушхабарни баҳам кўришга имкон топадилар. Худонинг кечирим тўғрисидаги амри ҳақида гапиришга уриниш бизнинг Худо билан алоқамизнинг энг муҳим исботидир. Бундан ташқари, бу жамоатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

  1. Шогирдларни тарбиялаш

Яқинларимиздан бири  Исога келиши биланоқ, биз унга Худода ўсишига ёрдам беришимиз даркор. Ғарб мамлакатлари давлат жамоатларида барча зарурий нарсаларга одам мунтазам жамоатга қатнаб ва ваъз тинглаб ўзи ўрганади деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Бундай қарашда жиддий хато ётади. Баъзи маданий анъаналарга мувофиқ  бошқа одам жонини қутқарган одам қутқарилганга жавобгар бўлади — бу масиҳий учун фойдали намуна. Агарда бир кишини Исодаги янги ҳаётга олиб келсак,  Инжил нимага ўргатишини билишига жавобгармиз.

            Инжил руҳий ўсиш учун ниҳоятда муҳимдир, шунинг учун кўп масиҳийлар кимни Худога келишини хоҳласа, ҳар қандай кишига Инжилни беради. Хитой ва Россия сингари мамлакатларда, масиҳийлар узоқ йиллар Инжилсиз яшадилар ва бу жуда қийин бўлди. Масалан, масиҳийча радиоэшиттиришларда оятларни эшитиб, ёд олган масиҳийлардан эшитиб эсида сақлаб қолишган. Узоқ вақт оралиғида Инжилдан маҳрум бўлган масиҳийлар орасида унга бўлган очлик яққол унинг масиҳий ҳаётдаги муҳимлигини тасвирлайди.

            Имонлилар учун қийин вазиятли мамлакатларда имонлилар Инжилни сақлашга уринишларида ниҳоятда тадбирли бўлиб қоладилар ва уни ўқишда давом этиш истаги намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда улар Инжилни ҳар бири алоҳида брошюра бўлиши учун қисмларга бўлади. Инжилни йўқ қилмоқчи бўлганларнинг озгинаси бундай ҳолдаги Инжилни таниши мумкин. Бундан ташқари, бу ҳолда Инжилнинг бир экземплярини бир вақтнинг ўзида кўп одамлар фойдаланиши мумкин. Вазият қандай бўлмасин, янги имонга келган шубҳасиз мунтазам равишда Инжилни ўрганиши муҳим.

            Муқаддас Руҳ имонлиларни бирга тўплаганда ва жамоат ташкил қилганда, уларнинг жамоатда бирлашганининг исботи бешта вазифани адо этиш бўлади: Хушхабарни ваъз қилиш, Инжилни ўрганиш, мулоқот, хизмат ва топиниш. Кичик норасмий жамаотлар кўпинча бирга мулоқот қилиш ва ибодат қилиш имконидан хурсанд бўладилар, лекин уларга Инжилни ўрганиш ва унинг атрофдаги дунёга ваъз қилиш қийин кечади. Бу барча вазифаларга ҳар қандай ҳолатда эътиборсизлик қилмаслик керак.

            Агарда мавжуд Инжилий таълим марказлари ёпилса, унда маҳаллий жамоатлар зудлик билан имонлиларга Худо Каломини ўргатиш жавобгарлигини бўйниларига олиши лозим (қ. 1–Тим. 2:2). Бундай таълимни якка тартибда ҳам амалга ошириш мумкин, унда етук масиҳий ва ёш имонли бу мақсад учун алоҳида учрашишлари мумкин.

            Инжилда ёш жамоатлар раҳбарлари айнан шу тарзда тайёргарликдан ўтган пайтдаги кўп мисоллар келтирилган. Исо Ўз шогирдларига таълим берган пайтдаги яққол мисолдан ташқари, биз шунингдек, Варнава Маркни қандай ўқитгани (қ. Ҳав. 12:25; 15:39), Прискилла ва Акила Аполлосга ёрдам бергани (қ. Ҳав. 18:24–26), аммо Павлус Тимўтийни хизматга тайёрлаганини кўрсак бўлади (қ. Ҳав. 16:1–3).

            Павлус ёш шогирдларни “тарбия” қилиш бўйича ўз усулларини мукаммал тарзда баён қилади. Биринчидан, у ўз мисоллари, намуналари билан ўқитди ва бундан ташқари ўзини шогирдларига бутунлай топширди, улар билан бирга яшади ва бор нарсани барчаси билан бирга баҳам кўрди (қ. Ҳав. 20:34). Шогирдлари билан унинг ўзаро алоқаси “устоз/шогирд” анъанасига кўра қурилмади, улар ундан кўра анча яқинроқ ва ажралмас эди (қ. 1–Тим. 1:1–2). У ўқув давридаёқ уларга маълум жавобгарликни юклади ва улар чўпон бўлгандан кейин ҳам улар билан алоқани қўллаб–қувватлади (қ. 1 ва 2 Тим. ва Тит).

  1. Одамларга хизмат

Биз масиҳийлар сифатида бошқа одамларнинг руҳий эҳтиёжларини англашимиз даркор ва имкони борича имонли биродарларимизга қандай ёрдам берсак, атрофдаги имонга келмаган одамларга ҳам доимо шундай ёрдам беришимиз зарур. Ҳаттоки арзимас яхши иш учун қилинган далда ва қўллаб–қувватловчи сўзлар имондаги биродар ёки опа–сингил душманнинг ҳужумига матонат билан қарши тура олишидаги ҳал қилувчи унсурга айланиши аллақачон исботланган.

Хизмат Худо севгисини Исо номидан эҳтиёжларини қондириш ёки яраларга шифо бериш воситасида бошқа одамларга намоён қилишдир. Ҳар сафар, қачонки, биз бошқа одамлар учун севги билан бирон нима қилишга интилсак, биз уларга хизмат қилган бўламиз. Жамоат муқаддасларни хизматга тайёрлаши лозим (қ. Эф. 4:12).

  1. Бир–бири билан мулоқот

            Биз масиҳийлар сифатида нафақат Исога ишониш, балки Унга бутунлай тегишли бўлишга чорланганмиз. Бу шуни англатадики, биз бошқа имонлилардан ажралиб, ўзимизча яшай олмаймиз. Биз Унинг танасини ҳақиқий аъзоси — Худо оиласининг ажралмас қисми бўлишга чорланганмиз. Шу тарзда, масиҳийлар учун бирга вақт ўтказиш ва руҳий ҳаёти тажрибасини бирга баҳам кўриш, бир-бирини қўллаб–қувватлаш ва бир-бири билан мулоқот қилиш жуда муҳим.

Бундай мулоқотга ҳалал бериш учун шайтон ҳар қандай имконни  қўллайди. У биладики, имонлилар бир-бирини мустаҳкамлаши керак, шунинг учун у улар ўртасидаги фарққа урғу бериб ёки бу мақсад учун барча имкониятни ишга солиб мулоқотга ҳалал беришга интилади (қ. Ибр.10:24–25). Масиҳийларни қўллаш учун Худо айниқса кўп сонли гуруҳларда мулоқот ва расмий ибодат таъқиқланганда, ҳаттоки тўсатдан бўлган учрашувлар ёки норасмий учрашувларни ишга солади. Албатта, катта йиғилишлар жуда фойдали, лекин, одатдагидек, шахсий мулоқот давомида “кичик уй” гуруҳларида имонлиларга анча жиддий ёрдам кўрсатиш мумкин, модомики у ерда уларнинг муайян заруратларини аниқлаб олиш мумкин.

  1. Ҳамкорликдаги ибодат

Барча ҳақиқий имонлилар ўз мажбуриятларини ва Худога сажда қилиш ҳуқуқини тан оладилар. Бу англаш бутун ҳаёт давомида биз билан бўлиш учун бизни эгаллаб, юрагимизга Муқаддас Руҳ кирганда бошланади. Ҳар бир имонли Худога ҳар сафар мумкин бўлганда ҳам алоҳида, ҳам умумий йиғилишларда бошқа имонлилар билан сажда қилиши лозим. Биз Худога У Худо бўлгани, У биз учун яратган ижодида, кўрсатган Нажотида ва биз учун бевосита нима қилаётган бўлса, шу учун сажда қиламиз.

Инжилда имонлилар Худога сажда қилиши лозимлиги ва нима учун буни қилишлари зарурлигини тушунтириши яққол айтилган. Бироқ, у ерда айнан қандай сажда қилиш борасида ҳеч нарса айтилмаган. Мажусий динларда қўлланган сажда қилишнинг кўп шаклларига (тимсолларга сажда қилиш, ўзини жазолаш, танани ўлдириш, ҳайвонларни қурбонлик қилиш ва бошқа шунга ўхшаш урфлар) жамоатда жой йўқлиги мутлақо равшан.

Жамоатда Худога сажда қилиш Уни мадҳ этишга қаратилиши лозим. Бу ҳаётимиз вазиятларига боғланиши шарт бўлмаган иродамиз ҳаракатидир. Бошқа сўз билан айтганда, биз Худони ҳатто энг оғир вазиятлар оғушида бўлганимизда ҳам улуғлашимиз керак. Бу Унинг илоҳий иродасига бўйсуниш демак ва Худони рози қилишга уринишдир (қ. Заб. 66:4; Ибр.13:15; Чиқ.12:4).

Мутлақо аниққи, сажда қилиш одамнинг Худога муносабатини намоён қилади ва у ибодатда, тиз чўкишда, қўшиқ айтишда сиртдан ифода қилинади. Имонлиларнинг катта қисми учун мусиқа ҳақиқий ва қалбан сажда қилишда жуда муҳим рол ўйнайди. Сажда қилиш шакли агар Инжилий кўрсатмаларга қарши бўлмаса, Худога ўз ҳурматини намоён қилувчи имонлиларнинг маданий анъаналарини акс эттириши даркор.

ДАСТЛАБКИ ЖАМОАТ НАМУНАСИ

 

Таъқиб вақтида дастлабки жамоат доимо ўзининг асосий бешта вазифасини амалга оширарди. Келинг, таъқибга қарамасдан, у ушбу вазифани амалга оширганига эътибор қаратайлик.

Жамоат пайдо бўлишининг бошида, ҳукумат оммавий йиғилишларга рухсат берарди. Бутрус Элликчилар кунида (қ. Ҳав. 2:1–41) ва маъбадда букрнинг шифо топишидан кейин (қ. Ҳав. 3:1–26) минглаб кишиларга ваъз ўқиди. Кейинчалик эса имонлиларга Исо тўғрисида гапиришни таъқиқлашди. Улар бўйсунишдан бош тортишганда, таъқиб бошланди (қ. Ҳав. 4:1–31). Кўп имонлилар Қуддусдан қочаётган пайтда, йиғилишлар секин–секин оммавий жойлардан уйларга кўчирила бошлади (қ. Ҳав. 5:42). Имонлилар тарқоқликда ўзлари билан Инжилни янги яшаш жойига олиб келдилар (қ. Ҳав.8:4). Шуни таъкидлаш жоизки, гап оддий имонлилар тўғрисида кетмоқда, ҳаворийлар эмас (қ. Ҳав. 8:1).

Ўз тарқоқлиги натижасида имонлилар расмий тан олинган жамоат ёрдамисиз миссионерларга айланишди ва бошқа одамларга юзма–юз гувоҳлик бера бошлашди. Шундай қилиб, таъқиб жамоатни барбод қилмади, аксинча, унинг мустаҳкамланиши ва аъзолари сонининг ошишига ёрдам берди. Бундан кейин Бутрусга Корнилий ва унинг уйида йиғилган дўстлари ҳамда яқинлари билан гаплашиш буйруғи берилди.

Бу вақтга келиб Павлус Исо ҳақида мажусийларга гувоҳлик бериб мурожаат қилди ва ўз хизматини бошлади. Аввал у ибодатхоналарда воизлик қилди, аммо у ерда унинг хабарини рад қилганда, у одамлар қаерда уни тинглай олсалар, ҳамма жойда таълим бера бошлади. Коринфда, масалан, бунинг учун хусусий уйдан фойдаланди (қ. Ҳав.18:1–7). Эфесда у ўз тингловчиларини таълим масканига тўплади (қ. Ҳав.19:1–10), Филиппинда эса дарё қирғоғида таълим берди (қ. Ҳав.16:12–13).

Дастлабки масиҳийлар қаерда имкони бўлса, ҳамма жойда Исонинг қутқарувчи кучи ҳақида гувоҳлик беришди. Шуни таъкидлаш қизиқарлики, Муқаддас Битик нусхалари жуда кам эди, лекин шунга қарамай, дастлабки жамоат Инжил оятларини ёд олиб, бутунлай ўз таълимотини Худо Каломига асослаган эди. Таъқиб қилувчи мамлакатларда масиҳийлар Хушхабарнинг ушбу қонуниятларини қуроли дастак қилиб олишлари зарур. Ҳар қандай имкон келганда, ҳар қайси масиҳий фақат Муқаддас Руҳ кучи ва Муқаддас Битикка асосланиб, Исо ҳақида гапириши лозим.

Дастлабки жамоат Исо Масиҳда қутқарилиш борасидаги хушхабарга қўшимча равишда янги имонга келганларни ўқитган (ва тарбиялаган). Биз улар таълим олиш учун қаерда учрашганларини билмаймиз, чунки ибодатхоналарда уларни қабул қилмасди. Эҳтимол, улар хусусий уйларда йиғилган бўлса ажаб эмас.

            Ҳаворийлар Китоби Масиҳ ҳақида хушхабар айтгандан кейин, масиҳийлар шогирдларни келгуси таълимига ҳаракат қилганлари тўғрисида хабар беради. Бу мақсад учун Қуддус жамоати Варнавани Антиохияга жўнатди (қ. Ҳав. 11:25–26).

Павлус имонга келганларни мустаҳкамлаш ва қўллаб–қувватлаш мақсадида яхши воизлик қилган шаҳарларга қайтарди (қ. Ҳав.14:21–23), аммо кейинроқ у Қуддусга кетаётиб, яна бу шаҳарларда тўхтаб ўтди (қ. Ҳав. 20:6–8). Мактубларга изоҳдан шу нарса равшан бўладики, Юҳанно ва Ёқуб ҳам шогирдлар тарбияси билан шуғулланган. Кўп ҳолларда бундай кўринишдаги шахсий таълим бериш ўзида имонлининг энг ноёб фаолиятини намоён қилади. Аниқки, бу атрофдагиларнинг сизга нисбатан душманлик муҳитида қилиш мумкин бўлган энг муҳим ишдир.

Шахсий таълим бериш турли жойларда ва турли вақтларда амалга оширилиши мумкин, машғулот турлича чўзилиши мумкин, айнан бу эркинликнинг мавжуд эмаслиги гуруҳдаги машғулот учун муаммога айланади.

Шогирдлар тайёрлашда вақт ва жойнинг аҳамияти йўқ. Гуруҳ кичикми, ё унда деярли битта ўқувчи борми — бунинг фарқи йўқ. Бу таълим бериш Худо Каломига қурилгани ва у масиҳий хизматларида Масиҳдаги биродар, опа–сингилларимизни мустаҳкамлаш ва қўллашга қаратилгани жуда муҳимдир.

Дастлабки жамоатдаги мулоқотни хушхабар ва таълим олишдан кўра аниқлаш қийин, чунки у асосан бир-бирига муносабатда қалб боғлиқлигини ифодалайди.

Расмий жамоатлар ўз фаолият дастурига кундалик мулоқотни киритиши мумкин, лекин бу мулоқот самимий бўладими, имонлиларнинг бир-бирига ҳақиқий муносабатига боғлиқ бўладими? Дастлабки жамоатда мулоқот узвий тарзда умумий “овқатланиш” билан боғланган. Бунинг давомида Қутлуғ кечанинг муҳим қисми “нон ушатиш” бўлган (қ. Ҳав. 2:42, 46).

Коринф жамоати тажрибасидан биз фойдали сабоқ олишимиз мумкин. Ундаги мулоқот Қуддусдаги қувончли йиғилиш билан тик қарама–қаршиликни намоён этди. Коринфликлдарда аслида умуман мулоқот йўқ эди, чунки, улар ажралиб қолгандилар. Уларнинг “севги кечалари” (кечки нонушта) мулоқот ўрнига баҳс мунозарага айланарди (қ. 1 Кор. 11:17–30).

Қуддус жамоати ўз муаммоларини севги билан ҳал қилаётган бир пайтда, коринфликлар ҳаттоки ўз биродарларини мажусийлар судига олиб борарди (қ. 1 Кор.6:1–8). Уларга Қуддусдаги муҳтож масиҳийлар учун садақа йиғиш қийин эди  (қ. 2 Кор. 8:6,10–11; 9:15) ва бу ҳайратланарли эмас. Улар ўзларининг йиғилишларида  мулоқот ва бир-бирига нисбатан ҳамдардлиги йўқ эди–ку, Қуддусдаги нотаниш биродарларига қандай ҳамдард бўла олсин (қ. 1 Юҳ.4:20). Павлуснинг коринфликлар жамоатига йўллаган мактуби бу эскирган муаммоларга қаратилган эди.

Янги Аҳд имонлиларининг мулоқоти очиқлик, севги ва бир-бирларига қайғуриш руҳида бўлди. Уларнинг ўзаро мулоқоти маълум дастурлар чегарасидаги фаолиятларга, йиғилишларга, ташкилий ишларга боғлиқ эмасди. Улар бир-бирларини мушкулларини кўтариб ва бири бошқасига ибодат қилиб ёрдам берарди. Бундай ўзаро алоқалар, рим ҳукумати масиҳийларга қўйган барча тўсиқларга қарамасдан ривожланишда давом этди.

Жамоатга нисбатан ҳукумат қаршилиги қанчалик қатъий бўлса, шунчалик ҳақиқий муносабат Исо танаси учун мазмун англатди. Инжил шуни тасдиқлайдики,  дунё масиҳийларни бир-бирини севишидан билиб олади (қ. Юҳ. 13:35). Бир-бирига севги имоннинг энг кучли ташқи ифодаси бўла олади.

Тортиқ вақтида моддий жиҳатдан яхши бўлган имонлилар имондаги бошқа биродарларига ўз бой дастурхонларини баҳам кўришиб хизмат қилишди. Хизмат қилишда бундай ҳамкорлик ҳақиқий мулоқотни ҳосил қилувчи севги ва қайғуриш гувоҳлигини ўзида мужассам қилади.(қ. Ҳав. 2:41–42, 44–47; 4:34–35).

Хизматнинг бу қисми баъзи бева аёллар озиқ–овқат тарқатишда уларга менсимасдан муносабат қилганидан шикоят қилганда қуддус жамоати хавф остида қолди (қ. Ҳав. 6:1–4). Лекин бу муаммони бу вазифани қизғаниб бажара бошлаган хизматчи тайинлаб ҳал қилдилар. Биз кўряпмизки, ушбу йиғилишда жамоат аъзоларининг муҳтожларга ғамхўрлиги бажо қилинди. У атрофдаги одамларга ҳам хизмат қилиши керак эди, чунки Муқаддас Битикда айтилганки, улар “барча халқлар севгисига эга эдилар” (қ. Ҳав. 2:47).

Бошқа шаҳарлардаги жамоатлар қуддус имонлилари фойдасига бир неча марта моддий ёрдам жўнатишди. Бу далил бу жамоатга тааллуқли бўлган, лекин бир-бирини кўрмаган одамларнинг яқин муносабатини исботи бўлиб ҳисобланади.

            Юҳанно ҳаворийлар бундай ўзаро муносабатлар ва сафар қилувчи имонлилар қўллаб–қувватлаши эвазига қурилган асос сифатида бошқа масиҳийларга ўзаро севги ҳақида ёзган (қ. 3 Юҳ.1–8). Ўз миссионерлари сафари учун харажатларни тўлаганда ёки чет мамлакатларга Инжил нусхасини ва ўқув материалларини етказган ҳозирги жамоатлар ҳам бунга мисол бўла олади.

Ушр концепцияси ёки жамоат Танаси билан ўз фойдасининг бир қисмини бўлишиш ҳам жамоатнинг барча аъзолари эҳтиёжини қондириш ишида ёрдам беради (қ. Ҳав.4:34–35; Левилар 27:30–32; Ибр.7:4–5).

            Охири, сажда қилиш орқали Худо шарафи, муқаддаслиги ва лойиқлиги тан олинади ва қабул қилинади. Янги Аҳд муаллифлари ҳамма сажда қила олади деб ҳисоблаган кўринади. Улар бизга дастлабки масиҳийлар қандай сажда қилганлари ҳақида бир қанча намуналар келтиришди. Шу нарса равшанки, Қутлуғ кечада қатнашиш сажда қилишнинг энг ажойиб ифодаси бўлди. Улар Исони ва Унинг гуноҳларимиз учун қурбонлигини ибодат ила эслаб Худога сажда қилишди.

            Қуддус жамоати Қутлуғ кечани биргаликда ўтказиш учун ниҳоятда катталик қиларди, шу туфайли имонлилар уйда сажда қилишарди (қ. Ҳав. 2:41–47). Шунга қарамай, Троададаги имонлилар ҳафтанинг биринчи куни “нон ушатиш” учун хоначага тўплана оларди (қ. Ҳав. 20:6–9).

Коринфдаги жамоат, ўзининг катта ҳажмига қарамасдан, Қутлуғ кечада бирга қатнашиш мақсадида йиғиларди. Айнан уларнинг бу сирни суистеъмол қилиши Павлусни уларга биринчи Коринфликларга 11:17–30 мактубда топиш мумкин бўлган асосий қонуниятларни тушунтиришга мажбур қилди.

Битикда шунингдек, сажда қилишнинг бошқа намуналари ҳам келтирилган, мисол учун, Бутрус ибодати ва Павлус ҳамда Силанинг қамоқда бўлиши (қ. Ҳав.16:23–25). Дастлабки жамоатда шундай ҳисоблаш мумкинки, сажда қилиш Эски Аҳдда Мусо ва Довудда қандай бўлган бўлса, ўшандай тез бўлиб турадиган ва ўз–ўзидан юз берадиган эди. У ҳурматлашнинг ва улуғлашнинг самимий ифодаси эди. Сажда қилишга на вақт ва жой маслаласида, на шакл масаласида қатъий талаблар талаб этилмасди.

Дастлабки жамоатда сажда қилиш вазиятга мутлақо эътиборсиз ҳолда Худода қувонган миннатдор юрак кўриниши эди. Ҳеч ким бу хилдаги сажда қилишни тўхата ёки бас қила олмайди. Душманлик муҳитида масиҳийлар на бинога, на маълум вақтга, на олдиндан ишланган дастурга боғланмаган ҳолда шундайин оддий тарзда сажда қила олади.

ЖАМОАТ ФАОЛИЯТИ

            Жамоат олдида қўйилган мақсадларга мувофиқ, Исо жамоат риоя қилишига буюрган сирли Қутлуғ кеча ва Чўмдирилиш маросимларини эслаб ўтиш лозим (қ. Лқ.22:19; Мт. 28:19).

            Бу сажда қилишнинг энг муҳим бўлимларидир, бу Исога бўйсуниб яшовчи жамоат ҳаётининг фундаментал бўлимидир ва уларни бундай имкон келганда ҳар сафар қилиш керак.

            Шуни таъкидлаш қизиқки, бу икки сир жамоатнинг қолган барча беш вазифасини акс эттиради. Улар бошқа одамларга бизнинг Исодаги ҳолатимизни (хушхабар) билдиради. Улар бошқаларга бу ҳолатнинг (шогирдлик) асосини тушунишига ёрдам беради. Улар гувоҳликларида ва Худо севгисини бирга бошидан ўтказишлари (мулоқот) билан масиҳийларни бирлаштиради. Улар шунингдек, бизнинг эътиборимизни Исога (сажда қилиш) қаратади. Бу икки сир асосида биз Исо севгисида (хизмат) хизмат қилиш деган янги ҳаётга қадам қўямиз. 

            Бу икки сир намунасининг йўқлиги туфайли жамоатнинг беш вазифаси амалга оширилиши мумкин бўлган усуллар борасида Инжилда жуда оз айтилган. Дунёнинг ёш жамоатлари фаолиятида асосан ғарб жамоатларида тадбиқ қилинган усуллар такрорланади ва улар, биз Янги Аҳдда ўқиган Исодаги оддийликдан анча йироқ бўлиб қолади.

Катта бинолардан, мураккаб ичида жамоат бўлган ташкилотлар, кўп мақсадли дастурлар, мактаблар, шифохоналар, болалар уйлари ва бошқа ижтимоий фаолият турларидан фойдаланиш, эҳтимол, фақатгина кучли иқтисодга эга, қаердаки жамоат ташкилотлари ҳеч қандай чекловларга дучор бўлмайдиган мамлакатлардагина мумкин.

            Худо дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай турдаги фаолиятларни марҳаматлади, шунга қарамай, бундайин фаоллик жамоатнинг мавжуд бўлишига ҳал қилувчи унсур бўлиб хизмат қилмайди. Баъзи мамлакатларда у ҳукумат тарафидан ман қилинган, бошқаларида эса шунчаки иқтисодий вазият туфайли иложи йўқ. Шунга қарамай, Жамоат гуллаб яшнаши мумкин, чунки у ташқи унсурларга боғлиқ эмас. Қачонки масиҳийлар буни тушунмасалар, уларда ниҳоятда жиддий муаммолар пайдо бўлади.

            Бир неча йил муқаддам Вьетнамда, баъзи жамоат етакчилари мамлакатларида жамоат фаолияти учун моддий имкониятларнинг йўқлиги масиҳийлар сонининг секин ўсишига сабаб бўлди деб қарор қилдилар.

Кунлардан бир кун, коммунистлар ҳукумат тепасига келгунга қадар, мен бу гапни эшитиб қолдим:

            — Мамлакатингизда коммунистлар борми? — жамоатга келган меҳмон сўради.

            — Ҳа, албатта, — жавоб берди чўпон.

            — Коммунистлар сони ошиб бормоқда ва улар таъсири кучаймоқдами? — сўрашда давом этди.

            Чўпон жавоб бераётиб иккиланди ва қайғули тан олди:

            — Ҳа, улар сони жуда тез ошмоқда.

— Уларни раҳбарият тайёрлайдиган мактаблар ва йиғилиш жойларини кўрсата оласизми? — дея давом этди меҳмон.

— Албатта, йўқ, — жавоб берди чўпон. — Агарда бу ҳукуматга етса, уларни ҳибсга олишади.

— Сиз айтмоқчисизки, бу яширин ташкилот, унинг биноси йўқ ёки мулки йўқ ва шунга қарамай унинг сони ортиб бораётир, шундайми? — ҳайратомуз сўради меҳмон.

            — Ҳа, деб айтсам бўлади, — деб жавоб берди, чўпон.

            —  Бундан чиқди, улар сони ва таъсир доираси бундайин нарсаларга боғлиқ         эмас. Агарда улар ўз фикрларида адашсалар ва бари пулсиз ва биносиз кўпайсалар, нима учун Исо жамоати буларнинг барига муҳтож?

            Агарда Худо бизга мушкул вазият юборар экан, уларни Худони улуғлаш учун қўлланг. Агарда ундай бўлмаса, эсда тутингки, Янги Аҳд жамоатида ҳеч нарса бўлмаган, лекин шунга қарамай, бутун дунёни тўнтаришга қодир бўлган (қ. Ҳав.17:6). Дастлабки жамоат, жамоат вазифаларини унинг фаолияти усуллари билан адаштирмаган. Акс ҳолда, у яҳудий қонунчилиги оқибатида ҳалок бўлган бўларди, ё бўлмаса қонунга содиқлик туфайли йўқ бўларди. Дастлабки жамоатлар бинолар қуриш билан ўзларига оғирлик туширмади ва уларнинг йўқлигидан қайғурмади. Қачонки рухсат этилганда, имонлилар жамоат жойларида учрашарди, лекин йиғилиш таъқиқланганда уйларида йиғилашарди.

            Павлус, унга очиқлик бўлишидан олдин ибодатхоналарда таълим берган, лекин уни у ердан қувгандан сўнг, таълим бериш ишини уйларга кўчирди. Баъзан у ўз шогирдлари билан дарё қирғоқларида ёки бозор майдонларида учрашарди. Атрофида имонлиларни ибодатга чақирувчи эълон ёзувлари ёки кўрсатмалар йўқ эди, аммо улар мулоқотга киришган бошқа имонлиларни топарди. Бу содда тузилманинг муҳимлиги Ҳаворийлар Китобида 13:1–4 кўрсатилган.

            Антиохиядаги жамоат Худо билан муносабати устидан ташкил қилинган ҳеч қандай ҳокимиятни тан олмасди. Муқаддас Руҳ ўзи учун Павлус ва Варнавани миссионер сифатида ажратиб олганда, антиохия жамоатларида ўз вазифаларини амалга ошириши учун яна кимдандир рухсат сўрашига тўғри келмади. Улар фаолияти ҳеч қанақанги мушкул дастур ёки лойиҳларни юкламади. Жамоат етакчилари улар учун шунчаки ибодат қилишди ва уларни Хушхабар тарқатишга жўнатишди.

            Ўша кунларда жамоатларда миссионер кенгашлари йўқ эди, лекин улкан миссионерлик фаолияти бор эди. Катта молиявий манбалар йўқ эди. Аммо миссионерлар эҳтиёжини маҳаллий киримлар тўлдирган. Семинарлар, Инжил мактаблари йўқ эди, шунчаки ҳақиқат Исо таълимотини олган содиқ  кишиларга бериларди ва ўз навбатида уларни бошқаларга ўргатарди (қ. 2 Тим.2:2). Бу билан мен жамоат бўлмасин, миссионерлар саралашда жамоат раҳбариятининг қадрини ерга урмоқчи эмасман. Худо жамоатни бизнинг руҳий ҳимоячимиз сифатида ўрнатган.

Ушбу нарсани англаш ниҳоятда муҳим, унга кўра ҳар қандай маҳаллий жамоат хушхабар тарқатиш бўйича вазифаларини амалга ошириши, мавжуд бўлиши, шогирд етиштириши, хизмат, мулоқот ва сажда қилиш, ўз фаолиятини анъанавий усуллар билан амалга ошириши мумкин. Бу шуни англатадики, Худо тарафидан йиғилган имонлиларнинг ҳар қандай гуруҳи ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам мардона тура олади. Аммо, шакл ва усуллар жамоат вазифалари билан чалкаштирилса, унда бу шакллар ва усуллар унинг фаол ҳаёти учун тўсиққа айланади.

            Ҳозирга вақтда ерда ғарбий жамоатлар фаолиятига хос шакл ва усуллар мавжуд кўп жойлар бор. Кўплар ўйлайдики, бунинг оқибатида жамоат яшаб қола олмайди. Асло бундай эмас! Кўпгина ҳукмдорлар Рим империяси давридан жамоат ҳаёти шакл ва усулларини муваффақият ила яксон этдилар, аммо улардан ҳеч бири Исо жамоатининг ўзини йўқ қила олмади. Агарда сиз руҳий жамоат концепциясига содиқ қолсангиз ва унинг вазифаларини тўлиқ адо этсангиз, унда сиз ва имондаги биродарларингиз ҳар қандай мушкулотларни енгувчи жамоатга айланасиз.

             МУЗАФФАР ЖАМОАТ

            Осиёлик жамоат етакчилари бу қўлланмани тайёрлаш вақтида, улар фикрига кўра ғолиб жамоатни ўзида мужассам этган қуйидаги ўнта пунктни менга тақдим қилишди:

  1. Жамоат кундан кунга Муқаддас Руҳ кучини англаб боради

Унинг аъзолари Худо йўлидан боради, У билан мулоқотда яшайди ва ўз ҳаётида Муқаддас Руҳ самарасини беради.

  1. Жамоат Исо Танаси билан мулоқотда яшайди

Нафақат имонлилар мулоқоти муҳим, балки Исодаги биродару опа–сингилларига мутлақ содиқлиги ҳам муҳимдир.

  1. Жамоат Инжилни билади ва ундан фойдаланиши мумкин

Инжилни  билиш имонлиларга ёлғон таълимотларга қарши тура олишига ёрдам беради.

  1. Жамоат хушхабарга жиддий ёндашади

Имонлилар Хушхабар тарқатиш мақсадини биладилар. Улар Исо Масиҳдан бўлак бошқа қутқариш йўли йўқлигига аминлар.

  1. Жамоат муҳтожликларига хизмат қилишда содиқдир

Жамоат ўз мажбуриятларини ва имкониятларини бошқа одамларга ёрдам беришда билиши лозим ва у ноинсоний муҳитга қарши турмоғи керак.

  1. Жамоат мустақил ва ташқи (жамоатга нисбатан) назорат ва устидан ҳукумат ҳокимлик қилишдан эркин бўлиши керак
  2. Жамоат ўзига нисбатан қарши тарафларнинг кучли ва заиф томонларини билади
  3. Кучли жамоат ҳаттоки қувғин ва таъқиб пайтида ҳам гувоҳлик бергувчидир
  4. Оддий иштирокчилар ва муқаддасланганлар хизмат юкини бирга кўтарадиган жамоат
  5. Ибодат қилгувчи жамоат!

Иш дафтари

Коринфликларга биринчи мактубга қараганда жамоат нима 3:9; 12:13,27; Ибронийларга мактуб 3:6; Ваҳий 19:7–9; 21:2,9; Эфесликларга мактуб 5:22–33; Маттодан Хушхабар 16:13–18?

Жамоат бино ва инмоний ташкилот эмас, бу руҳий бирлик.

Ким Масиҳга тегишли бўла олади? (қ. 1–Бут. 2:5,9; Ибр. 4:19).

ЖАМОАТГА БЎЛГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

Муқаддас Китоб жамоатдан талаб қиладиган қандай учта асосий талабни биласиз?

  1. Юҳ. 3:1–17 ва 2–Кор. 5:17.
  2. 1–Бут. 2:5; 1–Кор. 12:12 ва Мт. 18:20.
  3. Эфес. 2:22 ва 1–Кор. 12:25–26.

            ЖАМОАТ ВАЗИФАЛАРИ

Исо Масиҳ Ўз жамоатини бешта асосий вазифаларни бажаришга буюради. Биз хушхабар айтишимиз (Мат. 28:19), шогирдларни тарбиялаш (қ. Мт. 28:20), одамларга Худо севгисини намоён қилиб хизмат қилишимиз (қ. Мт. 22:39; Эф. 4:12), бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз (қ. Эф. 2:19; Гал. 6:10) ва биргаликда Худога топинишимиз керак (қ. Мт. 4:10; Юҳ. 4:23). Бу вазифаларнинг ҳеч бири бошқасидан афзал эмас, улар ҳаммаси бир хил мазмунга  эга.

Жамоатнинг бешта фаолияти ҳақида билганингиздан кейин, қуйидагилардан қайси бирини қилишингизни ёки ўзгартиришингизни сўряпти:

  1. Хушхабар.

Агар биз ҳақиқатдан ҳам Масиҳни Худо ва Қутқарувчи эканлигини тушуниб етган бўлсак, албатта ўз яқинларимизга бу ажойиб хушхабарни етказишни хоҳлаймиз.

Буни амалга ошириш учун реал қадамлар:

Масиҳ ҳақида айтаётган одамни (одамларни) айтинг.

  1. Шогирдларни тарбиялаш

Кимки яқинларимиздан Масиҳга келса, уларга ўсишда ёрдам беришимиз керак.

Буни амалга ошириш учун реал қадамлар:

Ҳозирги кунда шогирдингиз борми?

  1. Одамларга хизмат

Масиҳдаги биродар ёки опамиз–синглимизга айтилган далда сўзи ёки кичик бир иш баъзида, уни душманнинг ҳужумларига қарши тура олишида ҳал қилувчи фактор бўлиши мумкин.

Буни амалга ошириш учун реал қадамлар:

  1. Бир–бири билан мулоқот

Масиҳийлар учун бирга вақт ўтказиш ва ўзининг руҳий ҳаётдаги тажрибаси билан бўлишиш, бир–бирини қўллаб–қувватлаш ва ўзаро ҳамсуҳбат бўлиш жуда фойдали.

Буни амалга ошириш учун реал қадамлар:

  1. Ҳамкорликдаги ибодат

Муқаддас Китобда имонлилар Худога топиниши кераклиги аниқ айтилган ва нима учун буни қилишлари кераклиги тушунтириб берилган. Лекин буни айнан қандай қилишлари кераклиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Буни амалга ошириш учун реал қадамлар:

            ДАСТЛАБКИ ЖАМОАТ НАМУНАСИ

Жамоат фаолиятига қўйилган чекловлар натижасида, унда топинишнинг янги усуллари пайдо бўлиши керак. Муқаддас Китобда ёки бизнинг ҳолатимизда топиш мумкин бўлган топинишнинг янги усулларини санаб ўтинг.

1–Коринфликлар 6:1–8; 2–Коринфликлар 8:6; 10–11; 9:15дан Қуддусдаги ва Коринфдаги жамоатнинг фарқларини санаб беринг.

Қуддусдаги жамоат                                     Коринфдаги жамоат

Янги Аҳд имонлиларининг мулоқоти очиқлик, севги ва бир-бирларига қайғуриш руҳида бўлди. Уларнинг ўзаро мулоқоти маълум дастурлар чегарасидаги фаолиятларга, йиғилишларга, ташкилий ишларга боғлиқ эмасди. Улар бир-бирларини мушкулларини кўтариб ва бири бошқасига ибодат қилиб ёрдам берарди. Бундай ўзаро алоқалар, рим ҳукумати масиҳийларга қўйган барча тўсиқларга қарамасдан ривожланишда давом этди.

ЖАМОАТ ФАОЛИЯТИ

  • Жамоатнинг моҳиятини, вазифаларини ва шаклларини тушуниш учун, келинг балиқ тутиш жараёни ҳақида мулоҳаза юритиб кўрайлик.
  • Балиқ тутишнинг моҳияти унинг учун керак бўлган минимал шароитлар таъминланишидан иборат. Бунинг учун иккита эҳтиёжни қондириш керак: балиқ тутиш учун балиқчи ва балиқ керак. Балиқсиз фақат бир томон қолади ва балиқсиз балиқ ови бўлмайди, фақат балиқчи ва сув!
  • Балиқ тутиш вазифаси унинг мақсади: балиқ тутишдан иборат!
  • Балиқ тутишнинг шакли ҳар хил бўлиши мумкин, фақат улар ўзининг асосий мақсади ва вазифасини бажарса бўлди. Бу қармоқ, чангак, тўр, динамит ва ҳ. к. билан тутиш бўлиши мумкин. Ҳозир биз балиқ тутишнинг қонуний йўллари ҳақида гапирмаяпмиз, фақат уни амалга оширишнинг йўллари ҳақида, шакл вазифани бажаряптими, моҳиятини амалга оширяптими?

Ҳолатни анализ қилишнинг ўша қоидаларини жамоат ишининг моҳиятига, вазифаларига ва шаклларига ишлатса бўлади.

  • Жамоатнинг моҳияти унинг фаолият юритиши учун керак бўлган минимал шароитлардан иборат: Исо Масиҳ номи учун йиғадиган имонлилар керак.
  • Жамоатнинг вазифалари беш қиррали характерга эга: бу хушхабар айтишимиз (Мт. 28:19), шогирдларни тарбиялаш (қ. Мт. 28:20), одамларга Худо севгисини намоён қилиб хизмат қилишимиз (қ. Мт. 22:39; Эф. 4:12), бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз (қ. Эф. 2:19; Гал. 6:10) ва биргаликда Худога топинишимиз керак (қ. Мт. 4:10; Юҳ. 4:23).
  • Жамоатнинг шакллари турли хил бўлиши мумкин — йиғилишлар бинода, далада ёки уйда бўлиши мумкин; якшанба, шанба ёки душанба куни кечқурун. Ҳозир биз одатлари ҳақида гапирмаяпмиз, фақат қоидалар ҳақида,  ушбу шакллар жамоатнинг асосий вазифасини бажаряптими ва моҳиятини амалга оширяптими?

Ўз жамоатингиз ишининг моҳиятини, вазифаларини ва шаклларини тасвирлаб беринг.

Моҳият

Вазифалари

Шакллари

МУЗАФФАР ЖАМОАТ

Музаффар жамоат ҳақида Осиё жамоатлари етакчилари томонидан таклиф қилинган тавсифни эслаб кўринг. Ҳар бир тавсифни 1 дан 10 гача бўлган рақамлар билан белгиланг, бу даражалар жамоатингизда қай даражада намоён бўляпти, демак №1 — жамоатингизнинг энг кучли сифати, № 10 — ривожлантириш керак бўлган сифат.

  1. Жамоат кундан кунга Муқаддас Руҳ кучини англаб боради
  2. Жамоат Исо Танаси билан мулоқотда яшайди
  3. Жамоат Инжилни билади ва ундан фойдаланиши мумкин
  4. Жамоат хушхабарга жиддий ёндашади
  5. Жамоат муҳтожликларига хизмат қилишда содиқдир
  6. Жамоат мустақил ва ташқи (жамоатга нисбатан) назорат ва устидан ҳукумат ҳокимлик қилишдан эркин бўлиши керак
  7. Жамоат ўзига нисбатан қарши тарафларнинг кучли ва заиф томонларини билади
  8. Кучли жамоат ҳаттоки қувғин ва таъқиб пайтида ҳам гувоҳлик бергувчидир
  9. Оддий иштирокчилар ва муқаддасланганлар хизмат юкини бирга кўтарадиган жамоат
  10. Ибодат қилгувчи жамоат!

Ролли машқлар:

Муҳолиф томонлар қай тарзда расмий тан олинган жамоатга босим ўтказишига кўплаб мисоллар мавжуд. Қуйидаги асл воқеаларни кўриб чиқинг ва ҳар бир муайян вазиятда сиз қандай йўл тутган бўлардингиз. Нима деб ўйлайсиз, кичик ва ҳукумат тарафидан тан олинмаган жамоат бундай муаммоларни яхшироқ ҳал қилиши мумкинми?

  • Жанубий Вьетнам коммунистлар тарафидан қўлга олингандан икки ой кейин, бир масиҳий ўз дўстига ёзди: “бизнинг ибодатларимизда янги одамлар пайдо бўла бошлади ва улар бизни кўплаб нарсаларни муҳокама қилишимизга ундайди. Аслида биз сиёсий йиғинлардагидек қанча муҳокама қилсак, шунча сажда қилмаймиз. Одатда бизга янги одамлар келганда қувонамиз, лекин бу ҳолда биз муайян кучли таъсир билан иш қиламиз”. Бу жамоатга келган киши ўрнида сиз қандай йўл тутган бўлардингиз?
  • Хитойда ҳукумат аввалбошда жамоатга оммавий йиғилиш қилишга йўл берди, аммо кейинчалик ундан жамоат биноларини тортиб ола бошлади. Улардан шифохона, клиника, болалар уйлари ва мактаблар сифатида фойдаланди. Нима деб ўйлайсиз, бу муассасаларда ишловчи масиҳийлар бунга қандай муносабат қилиши керак эди?
  • Кубада Фидел Кастро ҳукумати бир қанча жамоатлар ишлашига рухсат этди, бироқ борган сари келувчилар сони залга сиғмай кетаётган эди. Масиҳийларга каттароқ ҳажмдаги бино қуриш ёки йиғилишни жамоатдан ташқарида ўтказишга рухсат берилмасди. Уйда бўлса ундан ҳам кўпроқ ман этиларди. Ҳаттоки, агарда барча ташрифчилар бутун йиғилиш давомида оёқда туришга тайёр бўлсалар (жойни тежаш учун), улардан кўплари бинога кира олмасди ва уйга қайтиши лозим эди. Бундай ҳолда нима қилиш даркор?
  • Баъзи мусулмон давлатларида эмигрант масиҳийларга зўрға чидайдилар, лекин маҳаллий имонлилар ўз эътиқодлари борасида очиқча айта олмайдилар. Бундай “яширин” имонлилар ҳақиқий масиҳий бўлиши мумкинми? Улар жамоатга хос вазифаларни бажара оладиларми? Улар ким билан ва қандай сажда қилишга қандай қарор қилишлари лозим?
  • Масиҳийликни душман деб билган ҳукумат, кўпинча, уларнинг таъсирини камайтиш учун уларни тарқатиб юборишга уринади. Кампучия каби мамлакатларда барча аҳоли зўрлик билан янги яшаш жойларига кўчирилди. Вьетнамда бошқа усул танланди — муайян оила молиявий оғирликка чидай олмай қолгунча, солиқларни ошираверди ва ўшанда ҳукумат уни бошқа жойга кўчирди. Собиқ Совет Иттифоқида Сибирга шунчалар кўп масиҳийлар жўнатилган эдики, энди у Хушхабарни фаол тарқатишнинг энг кучли минтақаларидан бири бўлиб қолди. Агар сизни иқтисодий талабдан оилангиз билан битта ҳам имонлини билмайдиган туманга кўчишга мажбур этишса, қандай бўлади?

Муҳокама учун саволлар:

  1. Масиҳийлар бир-бирига нисбатан қандай мажбуриятларга эга бўлиши керак?
  2. Бир жамоат етакчиси хушхабарни қуйидаги тарзда аниқлади: “Бу шундайин аниқ  ва муросасиз ваъз бўлиши лозимки, унга кўра тингловчи ё Исони қабул қилиши, ё рад қилиши керак”. Бундай хулосага келишга сиз розимисиз? Сизнинг оилангиз Инжил хушхабарини эшитганми?
  3. Масиҳий биродарларни қандай яхши йўл билан атрофдагиларга гувоҳлик беришларига ундаш мумкин?
  4. Хушхабар тарқатиш ман қилинган жамиятда қандай воизлик қилиш мумкин? Агар сизда руҳий адабиёт бўлмаса, буни қандай қилиш мумкин?
  5. Бошқа масиҳийлардан моддий ёрдам олиш бўйича афзаллик ва етишмовчиликларни муҳокама қилинг.
  6. Гуруҳингизда қандай бошқарувчи тузилма керак ва бошланғич хизмат қилиш учун одам қандай фазилатларга эга бўлиши лозим.
  7. Масиҳийлар дуч келаётган юқорида кўрсатилган ролларни ўйнанг.
  8. Осиёлик жамоат етакчилари таклиф этган Ғолиб жамоатнинг ўн сифатини муҳокама қилинг. Улар билан бир фикрдамисиз? Бу санаб ўтилганларга нимадир қўшишни хоҳлайсизми?

Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак