Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 10 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (10-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Ўнинчи  боб

ШАЙТОННИНГ ЖОННИ ВАЙРОН ҚИЛУВЧИ

ҲАРАКАТЛАРИ

Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади.

Ёқуб 4:7

Душманнинг ички тактикаси.

Манфаатпарастлик (меркантилизм)

Якун

Гуруҳдаги  машғулотлар.

Иш дафтари.

Бир номаълум муаллиф эътиборимизга шундай бир тасаввур қилинадиган саҳнани таклиф қилди.

Шайтон халқаро конференция йиғди. Ўзининг қоронғулик фаришталарига қаратилган табрик нутқида у шундай деди:

 — Биз  одамларга Инжилни ўқишни ва ҳақиқатни билишни тақиқлай олмаймиз. Биз ҳатто уларни оиласига нисбатан бўлган севгисидан воз кечишга мажбур қила олмаймиз. Бироқ, биз бошқа бир нарса қилишимиз мумкин, уларни Масиҳга нисбатан яқин ва доимий бўлган муносабатларини ривожланишига йўл қўймаслигимиз мумкин.

Агар одамлар Исо билан мустаҳкам алоқа боғлашга эришсалар, бизнинг улар устидан бўлган ҳукмронлигимиз қулайди. Шунинг учун улар жамоатга бораверсинлар ва осойишта ҳаёт кечираверсинлар, бироқ  Исо Масиҳда шу қимматли муносабат тажрибаларига эга бўлмасликлари учун уларнинг вақтини ўғирланг.

Қоронғулик фаришталари, мана шуни мен сизларга буюраман. Қутқарувчиларига интилмаслиги учун ва кун мобайнида У билан бўлган ўша ҳаётий муҳимликка эга муносабатларини сақлаб қололмасликлари учун уларни чалғитинглар.

— Уни қандай бажариш керак? — сўрашди ёвуз фаришталар.

— Уларни муҳим бўлмаган ишлар билан банд қилинг ва ақл–идрокини банд этиш учун сон–саноқсиз режа ва масалаларни ўйлаб чиқаринг — деди У. — Уларни қарз, қарз, қарз олиб, сарф қилиш, сарф қилиш, сарф қилишга мажбур қилинглар. Улар ҳоҳлаган нарсаларини сотиб олиш имконига эга бўлиши учун аёлларни ишга чиқишларига ва эрларини эса ҳафтасига олти ёки етти кун ўн–ўникки соатдан ишлашларига ишонтиринг. Уларга болалари билан вақтларини ўтказишга йўл қўйманг. Оила бир бутун бўлмай қолганда, у ота–онанинг ишига боғлиқ бўлиб қолади.

Масиҳнинг майин овозларини эшитмасликлари учун, уларнинг идрокини банд этинг. Улар доимий равишда бирор нарсани эшитишлари учун радио, телевизор, плейерларни ишга солишга мажбур қилинг.

Шундай қилингки, ҳар бир магазин, кафе ва ресторанларда доимо мусиқа янграб турсин. У уларнинг идрокини қоронғулаштиради ва Масиҳ билан бўлган бирлигини бузади.

Уларнинг столларини газета ва журналлар билан тўлдириб ташланг. Туну кун уларнинг ақл–идрокини янгиликлар билан тўлдириб ташланг. Машинада кетаётиб уларни эътиборлари реклама пештахталарига қаратилсин. Почта қутиларини реклама маҳсулотлари, уйга олиб келинадиган товар каталоглари ва бошқа рекламали алоқа қоғозлари, бепул иловалар, лотереялар, қизиқтирадиган ютуқлар ва ёлғон умидлар билан тўлдириб ташланг.

Ҳатто дам олганларида бир дақиқа ҳам эътиборсиз қолдирманг. Дам олиш кунларидан сўнг улар бедармон, безовталанган ва иш ҳафтасига тайёр бўлмасинлар. Табиат қўйнида дам олишларига йўл қўйманг. Ўйин–кулги учун уларни, аттракционларга, спорт мусобақаларига, концерт ва кинотеатрларга юборинг. Руҳий мулоқот учун тўпланган йиғилишлардан ҳижолатда қолган виждон ва асабийлашган ҳис билан кетишлари учун уларга миш–миш гапларни ташланг, сафсафтабозликка провокация қилинг.

Жонларини қутқариш билан банд бўлишсин. Бироқ уларда Масиҳ кучини излашга вақтлари бўлмаслиги учун уларнинг ҳаётларини турли эзгу ниятлар билан тўлдиринг. Ўшанда эзгу ниятлари учун улар ўз кучлари билан хизмат қилиб, соғлиқлари ва оилавий бирликни қурбон қиладилар.

Конференция ниҳоясига келди. Қоронғулик фаришталари тезлик билан топшириқни бажаришга киришдилар, яъни масиҳийларни ҳар ерда банд бўлишлари учун мажбур қилишга, шошилишга, улгурмасликка ва сарф қилишга, сарф қилишга ва яна сарф қилишга!

Душманнинг ташқи тактикасини сезиш деярли енгил, аммо душманимиз, шайтон, ишлатадиган ички усуллар билинмас ва ишида мақсадга етиш учун анча фойдали бўлади.

ДУШМАННИНГ ИЧКИ ТАКТИКАСИ

Баъзи ўқитувчилар, душманнинг ички тактикасини назарда тутиб, “у ўзининг оёқ кийимини тешилгунча кияди” дейдилар. У бизларни маҳаллий Масиҳ Танасининг муносабатлари ва далдаларидан узиб қўйишга муяссар бўлганида, ўзининг қоидалари бўйича ўйинашга мажбур қилиши мумкин. У бизларга кечаю кундуз туҳмат қилади. У бунга, бизнинг гуноҳларимизни ва заифликларимизни юзимизга солиш билан эришади ва шунингдек, бизнинг ҳар бир худбин ҳоҳишларимизни уйғотишга мувофиқ  бўлиш билан ўйнайди.

  1. Айбдорлик  ҳисси

Ҳаётимизда, мағлубиятга олиб келиш ва айбдорлик ҳиссини уйғотиш учун шайтон бизни доимо айблайди. Бироқ, ҳақиқий айб Худога итоаткор бўлмасликнинг натижаси бўлиш мумкин. Инжилий нуқтаи назардан айбдорлик ҳисси қандай аҳамиятга эга эканлигини ҳар томонлама кўриб чиқамиз.

Самарали қурол

Бизнинг айбдорлик ҳиссимиз қисман оқланган. Биз ҳаммамиз Раббимиз олдида айбдормиз. Ҳеч қайсимиз ҳамма шароитлар устидан ғалабага эришдим деб мақтана олмайди ва шундай бўлиши керак эди ҳам. Шунинг учун, шайтон бизни айблаганда, юрагимиздан биламизки, айбларида чиндан ҳам ҳақиқат кўп. Аммо, Худо бизга, доимо биз билан бўлган айбдорлик ҳиссидан ва ҳар қандай гуноҳдан покланишга имконият берган. Биз, Худовандимизни хафа қилганимизни тан олганимизда тавба қиламиз ва У ҳар галгидек бизни кечиради ва поклайди (қ. 1–Юҳ. 1:9). Биз гуноҳимиз учун тавба қилганимизданоқ, у йўқ бўлади ва бизнинг айбдорлик ҳиссимиз ҳам ўтиб кетиши керак. Довуднинг воқеасида биз, Худо гуноҳни йўқ қилганини кўрамиз: қоралаш, тан олиш, тавба қилиш, гуноҳдан ўтиш, мадҳия ва ҳурсандчилик билан ҳизмат қилиш (қ. Заб. 31:3–4; 50; 2–Шох. 12:1–13). Мана шу эски аҳд оятларининг таҳлили айбдорликдан озод бўлиш йўлини кўрсатади.

Тавба қилинмаган айб  

Павлус Тимутийни, оҳирги кунларда ўзларини Масиҳий деб атаганларнинг нопок ҳаёт кечиришлари тўғрисида огоҳлантирган эди. У, одамлар гуноҳлари ўзларини гунўҳлари учун шунчалик сиқиладиларки, имонда мустаҳкам бўлолмай қоладилар ва осонлик билан ҳақиқат йўлидан кетадилар (қ. 2 Тим. 3:1–7). Тавба қилинмагн айбдорлик ҳисси ўзида жуда жиддий муаммони намоён қилади. Агар Масмиҳий саросимада бўлса, кучсиз ва Худованд олдида қатъий имонда бўлмаса, у ҳолда у ўзини юрагини текшириб, тавба қилмаган айблари йўқлигига ишонч ҳосили қилиш керак. Агар имонли юраги ҳақлигига амин бўлса, унда бу айбдорлик ҳисси ёлғонлиги ва шайтондан эканлигини билиш керак.

Хаворий Юҳаннонинг Ваҳий китобига (12:11) мувофиқ, имонлилар шайтоннинг айблашларига қарши туришнинг уч йўли бор: “улар Қўзининг қони шарофати билан ва ўзларининг шаҳодат каломи билан уни енгдилар. Улар ўз жонларини то ўлгунча севмаган эдилар.”

Қўзининг қони

Биз Масиҳнинг қонига бўлган имон билан покланганмиз. Унинг қутқарувчи инояти орқали қутқарилган бизларни, У гуноҳкор сифатида қабул қилишга тайёрлиги биз учун кечирим калитидир ва шунинг учун биз ўзимизни Унинг севгисига арзимаймиз, деб ҳис қилмаслигимиз керак.

Гувоҳлик сўзи

Худованд, шайтон ва бутун дунё эшитсин деб, масиҳийлар гуноҳларнинг кечирилиши ва  Масиҳ севгиси ҳақида баланд овоз билан эълон қилишадилар (Рим. 8:31–33да ҳам шу ҳақида айтилган).

Фидокорона севгиси

Шахсий обрў–эътибор, хавфсизлик, руҳий шинамлик ва эркинлик сири, айнан севги ва фидоийликда яширинган. Масиҳнинг намунасига қараб, кўпчилик имонлилар ўзларини фидоийликка олиб келадилар.

Чад давлатидаги инқилобий армия аскарлари ёш масиҳийни қабиладаги анимистик маросимда қатнашишга мажбур қилдилар. Ўз мамлакатларида улар масиҳийликни йўқ қилмоқчи бўлиб, ўзларини ватанпарвар қилиб кўрсатиш билан, Чадда қадимий бутпарастлик анъаналарини тиклашмоқчи эдилар. Маҳаллий жамоат етакчилари ана шундай анимистик маросимларда масиҳийлар қатнашмасликка ўзаро келишдилар.

Ёш йигит маросимда қатнашишдан бош тортганида, уни қаттиқ урдилар, лекин у ўзининг сўзида қатъий турди. Аскарлар уни яланғоч қилиб онаси, опа–сингиллари ва бошқа қизлар олдида яна урдилар. Унинг мадори қолмади, у ичидан таслим бўлди.

Кейин ўзини жуда ёмон ҳис қилди–ю Худовандга хоинлик қилганини тушунди. Унинг айбдорлик ҳисси жуда оғир эди. Шайтон, энди Худованд уни ҳеч қачон қабул қилмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилди. Бироқ, ёш йигит Инжилдаги Худонинг ваъдалари ҳақида билар эди ва шунинг учун, у гуноҳидан тавба қилди. Худованд уни кечирди ва у қайтадан руҳий тинчликдан хурсандчиликка тўлди.

У қўшниларининг олдида очиқчасига ўзининг имони ҳақида гапира бошлагач, уни ҳибсга олишдилар. Давлат уни Масиҳдан воз кечишини талаб қилдилар, акс ҳолда, агар рози бўлмаса тириклайин кўмишини айтиб, қўрқитдилар. Бу гал унинг имони жуда ҳам мустаҳкам эди ва у Худованддан юз ўгиришдан бош тортди. Уни уришиб, қамашди ва у ерда ўзини қатл қилинишини кутар эди. Унинг имони яна ҳам ўсди ва Худованд уни у ердан қутқарди. Репрессив ҳокимият ағдирилди ва ёш масиҳийни озодликка чиқаришди.

  1. Сохта айбдорлик ҳисси

Агар ҳақиқий айбдорлик ҳисси Худога бўйсунмаслик натижасида пайдо бўлса, унда сохта айбдорлик ҳисси одамлар кутган натижанинг номуносиблиги асосида пайдо бўлади. Одатда бундай ҳол Худонинг Сўзидан кўра, одамларнинг фикрига ҳаддан ташқари суянганимиз учун пайдо бўлади. Имонлилар ўзларининг ҳақиқий айбдорлик ҳисларини ажратиб олиш ҳолатида бўлиш учун доимий равишда Муқаддас Руҳ раҳнамолигида Худонинг Каломларини ўқиб ёдлашлари керак.

Шайтон, аллақчон кечирилган гуноҳларимизни оғир юк қилиб, бизни айблаб, эзиб ташлашга ҳаракат қилади. Ҳа, биз қачондир ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилганмиз бироқ, бизнинг айбдорлик ҳиссиётларимиз — сохтадир! Лекин, шайтон Инжилдаги ҳақиқатларни айтганингиз заҳоти қочиб кетади. Албатта, у тез орада яна келади аммо, биз қайта, қайта унинг устидан ғалаба қиламиз.

“Нима учун бундай бўляпти?” деган саволга қандай жавоб бериш керак

Имонлилар таъқибларга учраб, жамоатлар ёпилиб, уларнинг фаол ҳаракатлари тўхтатилганда, обрўсизланган етакчилар хужумларга дуч келганда, одамлар “Нима учун бундай бўляпти?” деган савол бера бошлайдилар, Шайтон ўзининг жавоби билан тайёр туради. У, имонлилар ўзларини айбдор деб ҳис қилишларини истайди. У уларга, етарли даражада ибодат қилмаганлиги, уларнинг имони жуда сустлиги ва гуноҳлари Худонинг ғазабини уйғотди деб айтади, шунда сохта айбдорликнинг оғирлиги оғир юк бўлиб, имонлиларнинг елкасига тушади, уларни руҳий кучдан жудо қилади ва бу ҳеч нарсага олиб келмайди.

Шайтон доимо ўтмишга ёки келажакка эътиборимизни кучайтиришга ҳаракат  килади. Худо эса эътиборимизни фақат ҳозирги замонга қаратишимизни ва ўтган гуноҳларимизни кечирганлигини  айтиб, келажагимизни Унинг қўлларига топшириб, ҳозирги даврда яшашимизни истайди. “Худовандим  менга  нима  қилишни  буюрасан?” деган, мана шундай муҳим саволни масиҳийларча ўзимизга доимо  беришимиз керак.

Сажда қилишнинг ташқи шакллари

Қувғинлар оғирлашаверса ва масиҳийлар учун очиқчасига хизматларни олиб бориш қийинлашганда, шайтон уларни ё радикализмда, ёки қўрқоқликда айблайди. Агар якшанба куни эрталаб улар Худога сажда қилиш учун жамоатга бора олмаса, уларни Масиҳдан юз ўгирганликда айблайди.

Якшанба куни бирор жойга йиғилган икки ёки уч одам келган учрашувни Худога сажда қилиш деб айтиб бўладими? Кимдир Инжилдаги бир оятни айтиб бераётган пайтда бошқаларнинг қўлларида Инжил бўлмаса бу ҳолни “Инжил ўрганиш ” деб бўладими? Агар икки ёки уч киши қоронғуда жим ўтириб, ўз ичида ибодат қилаётган бўлса, бу йиғилишни ибодат йиғилиши деса бўладими? Сизнинг иш жойингиздаги ғайратли меҳнатингизни ва қувғинлар пайтида сиз ҳотиржамлик билан ўзингизга ишонганингизни Масиҳийча гувоҳлик деса бўладими? Имонлилар ўзларига шундай саволлар беришларига шайтон мажбур қилмоқчи бўлади ва шу заҳотиёқ пессимистик жавобларни таклиф этади, ана шунда биздаги айбдорлик ҳисси янада кўпроқ оғирлашади.

Ҳокимларга нисбатан муносбат

Репрессив тартиб шароитида имонлилар Инжил қоидаларига бўйсунишга ва шу вақтнинг ўзида қонунга бўйсунувчи фуқаро бўлишга ҳаракат қилишади, шайтон эса уларни масиҳий бўла туриб, муросага келаётганликда айблайди. Агар имонлилар ҳокимият томонидан қилинадиган тазйиққа қаршилик кўрсатсалар, шайтон уларни Инжилга итоат этмаганликда ва ҳокимларга бўйсунмасликда айблайди. Агар масиҳийлар бошқариши аксилмасиҳий бўлган ўзини мамлакатини жуда севса, шайтон ўша биродарларни Масиҳ ишига ҳоинликда айблайди. Исо шундай ўргатган: “...Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар” (Матто 22:21). Римликларга бўлган мактубда Павлус шундай (13:1–7) ўргатган, Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, аммо ердаги нуфузли одамлар ерда тўлиқ ҳокимиятга эга эмас (қ. 1–Бутрус. 2:13–17; 1–Тим.2:1–4; Тит. 3:1–2). Инжилий сабоқларга биноан ердаги ҳокимлар олдида бизнинг маъсулиятимиз қуйидагилардан иборат:

  • бўйсунувчанлик;
  • қонунларга итоаткорлик;
  • яхшилик қилиш;
  • ҳокимиятни ҳурмат қилиш;
  • мўмин–қобил ва дўстона бўлиш;
  • солиқларни тўлаш;
  • ҳокимларни ёмонламаслик.

Масиҳни таълимотидан  ҳокимликнинг бир хил соҳалари фақат Худога таълуқлигини биламиз. Агар ердаги ҳокимлар Худованд хукмронлик қилаётган соҳаларни ўзларига бўйсундиришга уринсалар, имонли фақат Худога итоаткор бўлиши лозим, одамларга эмас (Ҳав. 4:19; 5:18). Бу асосий фикр Инжилда кўп маротаба тасдиқланган:

  • Седрах, Мисах ва Авденаго подшоҳнинг буйруғини бажаришдан ва олтин бутга сиғинишдан бош тортдилар;
  • Дониёр ибодат қилишга рухсат этмаган подшоҳга бўйсунишдан бош тортди;
  • Бутрус ва Юҳанно Масиҳ ҳақида ваъз айтишни тўхтатиш ҳақида синедрион буйриғини бажаришдан бош тортишди;
  • Павлус уни қувлаёганлардан қочиб, саватда Дамашқ шаҳар деворидан туширилганда, шаҳар ҳокимиятни назар–писанд қилмади;
  • Масиҳийликни ман этилишига қарамай Павлус, Римда уни қўриқлаётган соқчиларга Масиҳ ҳақида гувоҳлик берди.

Шуниси муҳимки, бундай бўйсунмасликлар ҳокимлар ўзларига тегишли ҳокимият чегарасидан чиқиб, Худога бўйсунмасликни талаб қилгандагина оқланади (кечиримли). Биз Бутруснинг огоҳлантиришларини ёдда тутишимиз керак (қ. 1–Бутрус. 2:15–16) ва масиҳийча озодликни ёвузликни оқлаш учун ишлатмаслик керак.

Бўйсуниш ва итоат қилиш

Агар масиҳийликка душман бўлган сиёсий кучларнинг назоратига олинган масиҳий, ўз мамлакатига нисбатан қаршилик кўрсатишга мажбур бўлса, шайтон имонлининг руҳий ҳаётини барбод қилишга қодир бўлган айбдорлик ҳиссини устига ташлашга ҳаракат қилади. Масиҳий ўзининг ишчанлиги ва ишининг сифати билан, мамлакатининг фуқароси сифатида унга садоқатини кўрсатиши мумкин. Бошқалар билан ўзининг озиқ–овқати ёки бирон бир бошқа муҳтожларга ёрдами билан бўлишишга тайёрлиги билан ўзининг тўғрилигини кўрсатиши мумкин.

Масиҳийлар ҳокимияти репрессив тузум бўлган мамлакатлардан қочиш имкониятидан фойдаланса бўлади. Бундай ҳолларда улар, шайтон айбдорлик ҳисси билан эзиш мақсадида ёвузлиги билан ҳужумга ўтишини кутса бўлади. Муқаддас Руҳ раҳнамолигида тутган йўли тушунарсиз бўлган ҳар қандай масиҳий мана шундай нарҳни тўлашга мажбур бўлади. Аммо, биз Худога бўйсунмасликдан келиб чиқадиган ҳақиқий айбдорлик ҳиссини, одамлар мулоҳазаларидан келиб чиқадиган соҳта айбдорлик ҳиссидан қандай қилиб ажратиш кераклигини биламиз.

  1. Қўрқув

Шайтон қўрқувни инсоний табиатимизнинг асосий ҳисларидан бири деб ишлатади. Оддий инсон учун қўрқиш табиий ҳолдир, айниқса номаълумликдан. Инсон оғриқдан ва ўлимдан қўрқиши тушунарли. Шайтон доимо мана шу ҳис билан ўйнашади. Ҳаммасидан кўпроқ у бизни қўрқувдан, худди Шоул филистимликлар олдидагидек, фалаж ҳолда кўришни ҳоҳлайди.

Бизнинг қўрқувларимиз

Нима учун биз қўрқувга бизни қўрқитиб ўз ҳукмини ўтказишга рухсат этамиз? Бир тарафдан, биз бошимиздан ўтган кечинмаларни қайтарилишидан қочишга ҳаракат қиламиз, бошқа тарафдан эса, олдинда нима кутаётганлигини билмаймиз. Бироқ одамлар ҳис қилаётган ўша қўрқув ва кечинмалар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Қўрқувнинг ҳаммаси таҳминларга асосланиб қурилган. Аслида қўрқув, ҳақиқий бўлиб кўринган — ёлғон таҳминлардир. Агар шуни доимо ёдда тутсак, биз кўп қўрқувлар устидан ғалабага эриша оламиз. Ҳақиқатдан, баъзан ўша ёлғон таҳминлар хаддан ташқари ҳаққоний бўлиб кўринади! Бироқ биз ёдда тутишимиз керак, мажбуран қабул қилдирилган қўрқув ва даҳшат ҳиссиётлари душманнинг бошқа усулларидек, ёлғондан иборатдир. Мана шунинг учун, бутун Инжилда кўп маротаба “Қўрқма” деган буйруқ берилган (масалан, қ. Иш. 41:10).

Қўрқувни енгиш

Қўрқув устидан ғалабага эришиш учун, масиҳийлар тўртта Инжилий асосларни қатъий равишда билишлари керак:

  • Худо ҳамма нарсани Ўзининг назорати остида ушлаб туради. У бизга фақат яхшилик бўлиб хизмат қиладиган нарсани бошимиздан кечиришга йўл қўяди, чунки фақат У бизга ҳақиқатдан нима фойдали эканлигини билади. Биз унга ишонишимиз керак (қ. Флп. 4:6–7; Ҳав. 27:23–25).
  • Биз бу ерда мусофирлар ва чет элликлармиз. Бизнинг ҳақиқий уйимиз осмонда. Баъзиларимиз, биз ўйлашимиздан олдин, уйимизга боришга тўғри келади. Биз бунга тайёр бўлишимиз керак (қ. Иброн. 10:32–39).
  • Худо доимо ёмонликни яхшиликка айлантиради (қ. Рим. 8:28).  Юсуф ўзини акаларига инсон ёмонлик қилса, Худованд уни яхшиликка айлантириши ҳақида айтди.
  • Душман фақат танамизга зарар келтириши мумкин, лекин абадийликдаги ҳолатимизга эмас (қ. Лк. 12:4–5). “Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар” (Мт. 10:28). Мана шу сўзларни айтганда, Исо имонлиларга ўзларининг  биринчи ўринга қўядиган нарсаларини тўғри қўйишга тавсия қилди.

Кризис ҳолатларидаги қўрқув

Шайтон кризис ҳолатларда бизни саросимага тушишга мажбур қилишга эришганда ҳурсанд бўлади. Хитойликларда “кризис” сўзининг маъносига тегишли икки персонаж билан қизиқ дарс бор. Бир персонаж — хавф, кейингиси эса — имкон. Маъноси шундаки, ҳар бир кризисли ҳолатда иккаласи ҳам бор, шунинг учун кризис — бу инсонга маълум имкониятлар берадиган хавфли ҳолатдир.

Агар сиз бутун эътиборингизни хавфга қаратсангиз, унда қўрқув сизни фалаж қилиб қўяди. Бироқ, агар сиз эътиборингизни имкониятларга қаратсангиз, имон қанотларида хавфдан нарига учиб кетишингиз мумкин. Кризис ҳолатидаги икки тарафни қайси бирига эътиборимизни қаратишни ўзимиз танлашимиз керак.

Адолатсизликка ва гуноҳга қарши чиқишдан қўрқиш

Шахсий қўрқувга асосланган ўша сабаблар, бу бузуқ дунёда бизга Худонинг жамоатини химояловчи Унинг овози бўлишга йўл қўймайди. Масиҳийлар ўзини жамияти ва маданиятининг адолатсизлиги ва гунооҳига очиқчасига қарши чиқишга ўрганишлари керак ва бу азоб чекаётган биродару опа–сингилларимизга ёрдам бера олишимиз мумкин бўлган вазиятларда тўғри бўлади, аммо,  қўрқувдар тилимиз айланмаслиги мумкин. Жамоат сифатида биз очиқ гапиришга ўрганиб, қўрқувга берилмаслигимиз керак.

Унутманг, қўрққанимизда биз Инжилдаги оятни эълон қилишимиз керак: “…Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч–қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган” (2 Тим. 1:7). Биз Раббимиз тўлиқ ғалабага эришгани ва охирда шайтоннинг ҳоли қандай бўлиши ҳақида доимо ёдда тутишимиз керак (қ. Ваҳий 20:10).

Инжилдаги “Худодан қўрқиш”, қўрқувнинг бошқа томони эканлигини унутмаслигимиз керак. Худонинг олдида иззат қиладиган қўрқув бошқа ҳамма қўрқувларни тарқатиб юборади.

  1. Турли динларнинг элементларини аралашуви (синкретизм)

Шайтон кўпгина сохта диний гуруҳларни диний таълимотлар аралашуви билан бирлаштирди, ундан сўнг ҳақиқий масиҳий имонлиларни “фанатиклар” деб қоралади, чунки биз Масиҳдаги қутқарилиш таълимотига содиқ бўлиб қолмоқдамиз.

Замонавий дунё, энди одамлар мутлақ ҳақиқатга ишонмасликлари билан тавсифланади. Абсолютнинг табиий натижаси йўқлиги кенг тарқалган фикр бўлиб, унга мувофиқ ҳар бир динда қандайдир яхшилик бор ва ҳамма йўллар осмонга олиб боради. Бу ҳолда одамлар, хоҳлаган диндан хоҳлаган элементни танлаб олиб ўзлари хоҳлаганча аралаштиришлари мумкин. Мана шу синкретизм дейилади. Масалан, “Янги эра” ҳаракатини синкретик деб тушунса бўлади.

Синкретизмда “сабр–тоқат” ва “мулоқот” калит сўзлардир. Бу сўзлар ўзгача яхши, лекин Инжилий имонлиларни муросага боришга мажбур қиладиган маъноларда ишлатилади. Муқаддас Китобда, синкретизмни ўзининг ҳаётига билдирмасдан кириб келишига йўл қўйган бу — Лут. Ибтидо Китобининг 13–бобида у гуноҳга ботган Садўм шаҳри яқинидаги водийда яшай бошлаганини кўрамиз. 14–бобда у энди шаҳарда яшайди, 19–бобда эса шаҳарнинг дарвозаси ёнида қария сифатида ўтирибди. Садўм ва Ғамура вайрон бўлганда, Лут учун Худодан ибодат қилиб сўраган амакиси Иброхим туфайли унинг ҳаёти асраб қолинди.

Одамлар қутқарилишнинг соҳта усулларига ишонганда Шайтон хурсанд бўлади. Одамлар ҳақиқат, йўл ва ҳаёт бўлган Исо Масиҳга келиб, Уни қабул қилишини ва ҳақиқатни билишларини у истамайди (қ. Юҳ.14:6).

Бир одам, Худони тўлиқ таърифлайдиган ва ҳамма одамларни бирлаштирувчи ягона сўзни излаб бутун дунёни айланиб чиқибди. Тўсатдан унинг хаёлига “севги” сўзи келди. Кейинчалик: “Худога универсал исм, Севги исмини беринглар ва дунё динларининг ҳақиқатини боғлай оладиган олтин ипни ярата оламиз” — деб ёзади у. Аммо, севги Худонинг исми эмас, бу Унинг табиати. Аниқроғи, Ўзининг Ўғлини бизнинг гуноҳларимиз учун ўлимга юборганда, У ўша табиатини ифодалади (қ. Юҳ. 3:16).

Худонинг биз учун қилган қурбонлигини тўлиқ қабул қилганимизда, ҳаммани Ўзида бирлаштира оладиган ҳақиқий Худонинг севгисини ҳис эта оламиз.

1999 йил октябр ойида, Ватиканда турли дин вакиллари тўпланишди. Бу гуруҳда  Рим Папаси, Далай–лама ва имом У. Д. Муҳаммадлар бор эди. Гувоҳлар бир индуист аёлнинг мана бу сўзларини келтирадилар: ”Бошида делегатлар якдиллик билан ҳамма динлар универсал ҳақиқатга эга ва бир мақсадга ҳар хил йўллар билан келишларини қайд қилиш яхшидир”. Делегатлар якдиллик билан “агрессив” прозелитизмни қоралашди.

Бугунги кунда кўпчилик шундай фикрлайди. Бундай фикр, Жамоатимиз ва алоҳида имонлилар учун хос бўлиб қолиши учун шайтон ҳар нарса қилади. Синкретизмнинг озод жамиятдаги охирги натижаси, масиҳийча хушхабар ва бошқа дин тарафдорларини масиҳийликка олиб келишни таъқиқловчи қонунлар бўлиб қолади.

МАНФААТПАРАСТЛИК

Шайтон аста секинлик билан шундай нуқтага олиб келадики, у ерда пул, шахсий мол–мулк, жисмоний қулайлик ва дунёвий шараф билан иззат–икромдек нарсалар ҳаётда энг муҳими бўлиб қолади.

Одамлар эга бўлган ҳамма борлиқни Худованд яратган ва У ҳамма эзгуликнинг манбаидир. Бироқ, ҳаётимизда аслида Худога тегишли бўлган пул ва нарсаларни биринчи ўринга қўйсак, У бу ҳолга кўнмайди. Худованд бизларга шундай тараққиёт даврини беришни хоҳлар эканки, Худонинг ўрнини босмаганига қадар, у биз учун Унинг марҳаматидир. Шундай қилиб манфаатпарастлик — пул, шахсий мол–мулк, жисмоний қулайлик ва дунёвий шараф билан иззат–икромларни ҳаётда ҳамма нарсадан устун қўйишдир. “Худо йўқ!” демасдан, “Бизга Худонинг керакги йўқ” деб қўйишнинг ўзи кифоя.

Масиҳийлар учун манфаатпарастлик — бу биланмайдиган тузоқ, чунки масиҳийнинг ташқи хусусиятларига эга бўлиб, аммо юрагимиздан бутунлай манфаатпараст бўлишимиз мумкин. Бундай ҳолатни идишда секинлик билан қизитилаётган сувдаги қурбақа билан тенглаштириш мумкин. Чунки идишда сув секинлик билан қизиган сари қурбақа ҳароратнинг ўзгаришига ўрганиб қолиб, ҳатто ўлим қучоғида сакраб чиқиб кетишга ҳам ҳаракат қилмайди.

Ҳозирда озод мамлакат аммо, ўтмишда коммунистик Руминияда, бир жамоат етакчиси шундай деди: “Ўз тажрибамдан шуни биламанки, қувғинлар орқали имони синалган масиҳийларнинг тўқсон беш фоизи бундан муваффақиятли ўтишади бироқ, бойлик орқали имони синалганларнинг ўша тўқсон беш фоизи бардош бера олмасдан қайтиб кетишади”.

Шайтон бизни тузоққа илинтиришга мувофиқ бўлганида хурсанд бўлади. Масиҳийлар пул ва мол–мулкнинг қора томонлари борлигини ёки сезишмайди, ёки уларни тан олишга истамайдилар. Натижада, кўпчиликнинг руҳий кучлари сўнади ва жамоат ҳам руҳий заифланади. Пуллар, алангага ўхшаш, хизмат қилганида эзгуликни олиб келадилар, аммо инсон устидан ҳокимлик қилса, вайрон қилади. Агар жамоат бу васвасага туширадиган нарсаларни уддаламоқчи бўлса, унда уларнинг ҳақиқий мазмунини тезда билиб олиши керак.

Исо яшаган пайтларда, егулиги эртага ҳам етарли бўлиб ва икки сидирама кийими бўлган инсон бой деб ҳисобланар эди. Ўша ўлчовга қараганда замонавий камбағаллар худди ғарбий дунё каби, жуда ҳам бой. Бундай олиб қараганда, бойлик ёмон эмас. Қуйидаги хусусиятларга эга бўлган хавф манфаатпарастликдадир.

Моддийлик фақат ўзига жалб қилувчи кучга эга

Ўзининг ҳавас келтирадиган кучи туфайли бойлик ўз ичига хавфни қамраб олган ва бу куч баъзан одамларни Исо Масиҳ ва Унинг Шоҳлигидан воз кечишга мажбур қилади.  Бир куни Масиҳ ёнига бир ёш ва бадавлат бошқарувчи келади, аммо Масиҳ унга ҳамма бойлигини камбағалларга тарқатиб беришини буюрганда, у қайғуда Раббимизнинг олдидан кетади. Исо бу ҳодисани бундай таърифлади: “Пул‑дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!” (Луқо 18:24; Марк 10:23; Матто 19:23).

Моддийликка бўлган севги одамларни ёмон ҳаракатларга олиб келиши мумкин

Бойликка интилиш одамларни ҳар қандай ёмон ишлар қилишга мажбур қилиши мумкин, ҳатто ўзининг қалбини иблисга беришга ҳам тайёр бўладилар. Натижада, Инжил огоҳлантиришича, одамлар ҳозир васвасага тушадилар ва кейинчалик лаънатга учрайдилар (қ. 1–Тим. 6:9–10). Моддий нарсаларнинг кўплиги, Худо ҳамма нарсанинг манбаи эканлигини унутишга мажбур қилади. Исроилликлар Ваъда қилинган Ерга кириб келганларидан олдин хавф ҳақида огоҳлантирилган эдилар (қ. Қонунлар 8:11–17).

Бойликка интилиш баъзан урушларга олиб келади. Бу ҳақда Ёқубнинг мактубида (4:1–2) аниқ айтилган ва дунё тарихидан кўпгина мисоллар билан тасдиқланган. Бойлик одамларнинг юракларини камбағалларнинг эҳтиёжларига раҳмдил қилмайди, аксинча, уларни шафқатсизлантиради.

Бойлар кўпинча, уларнинг эшиклари ёнида турган камбағалларга нисбатан жуда лоқайд бўлишади (қ. Лқ 16:19–31; Ишаё 5:8–10; Ам.6:4–7; Ёқуб 5:1–5).

Бойлик орттириш ташналигини қондириб бўлмайди

Пуллар ўзгача аниқ бир кучга эга ва уларнинг ўзини шахсий ҳаёти бор. Ўзининг хусусияти билан улар иблисона кучдир. Исо бойлик ҳақида гапирганда, арамийча “маммона” сўзини ишлатган эди, бу билан Исо У билан рақиблик қилаётган худонинг жисмоний ва руҳий қиёфасини назарда тутган. Маммона — бу устимиздан устунлик қилишга интилаётган кучдир.

Шундай қилиб, пул — бу ўзига нисбатан садоқатликни уқтира оладиган фаолли куч ва ўз ўзига қонундир. Одамларнинг пулга йўлиққан талвасали ховлиқишларини четдан кузатиш жуда ибратли бўлар эди. Бу ховлиқиш нафақат камбағал ва қашшоқлар орасида, балки янада кўпроқ бой бўлишга интилган одамлар орасида ҳам ҳокимлик қилади. Ўрта синф вакиллари, етарли даражадан кўпроқ ўйлар, машина ва кийим–кечаклар сотиб олишда давом этадилар. Агар пуллар шунчаки маҳсулот олиш воситаси бўлганда, уларга кўпроқ эга бўлишни аҳамияти бўлмасди. Биз одамларни бойлигига қараб баҳолаймиз, пулига қараб иззат–икром ва ҳурмат кўрсатамиз.

Моддий тобеликни енгиш

Аммо қандай қилиб Маммона худосининг устидан ғалаба қозониш керак? Муҳими — Муқаддас Руҳ биз билан бирга ва Исо бизнинг — Ўқитувчимиз. Муқаддас Китоб тавсия қилган келажак орқали барча иқтисодий қарорларни қабул қилиш ва ваъдаларни баҳолаш керак. Шу сабабдан пастда бир неча тавсиялар берилади:

  • Пулллар сизда қандай ҳиссиётларни уйғотишни фаҳмлаб олинг — қўрқув, ҳимоясизлик, айбдорлик, мағрурлик ёки ҳасадгўйлик. Биз оз пулга ёки уларни умуман йўқ бўлишидан қўрқамиз. Бизнинг қўрқувларимиз ҳеч нарсага асосланмаган  ва ҳақиқатдан йироқдир. Сўздаги ваъдаларга эътиборимизни қаратишдан олдин биз ўзимизнинг ҳиссиётларимизни тушуниб олишимиз зарур.
  • Моддий бойлигингизни инкор этишни тўхтатинг. Маблағингизнинг камлигидан нолиш ўрнига, дунё фуқароси бўлинг ва бутун инсоният муҳитида ўзингизга назар ташланг.
  • Тавба қилиш вазиятини яратинг. Кўпинча ўзимизнинг ваъзларимизда ё гуноҳлари учун қилган тавбаларини ҳукм қилардик ё мақтар эдик, лекин одамларга бир–бирнинг олдида тавба қилишга ёрдам бермадик. Кўпчилигимиз ўзимизни якка ва ҳеч кимга керак эмас деб ҳис этамиз. Агар биз масалан: “Кечир мени, чунки мен гуноҳ қилдим, пул менинг қалбимни эгаллаб олди!” — деган сўзлар билан ўзимизнинг қўрқув ва васвасаларимиз учун тавба қила олсак, қандай яхши бўлар эди.
  • Бу чигалликдан чиқишга ёрдам берадиган бошқа одамни топинг. Сизни пулнинг васвасали кучи эгаллай бошлаганини сезишда сиз бир–бирингизга ёрдам беришга ваъда бериб, аҳд тузишингиз мумкин. Бу нарсаларни севги ва меҳрибонлик билан қилиш лозим. Бизга ёрдам бериб, қўллаб–қувватлайдиган одамлар керак.
  • Камбағал одамлар билан муносабат қуриш имконини топинг. Камбағаллардан йироқлашиб, уларнинг азоблари ва оғриқларини кўрмаганимизда мўл–кўлчилик бизни вайроналик ҳолатига олиб келиши мумкин. Биз камбағаллар орасида бўлиб, уларга ваъз қилмасдан улардан сабоқ олишимиз керак.
  • Қувончли ва саҳий юрак билан беринглар. Бериш бизда қурумсоқликни суғуриб ташлаш кучига эга. Ҳатто камбағаллар бошқаларга бера олишлари мумкинлиги ҳақида билишлари керак. Пуллардан ва бошқа бойликлардан айрилишнинг ўзи қалбимизда қандайдир ўзгаришларга олиб келади. У қалбимизда очкўзликни йўқотади.

Келинг Маммонага қарши курашда, бизга ёрдам беришни истаган Худога Дўстимизга қарагандек қарайлик. У қораловчи душман эмас. Биз Раббимизга Унинг изидан умримизнинг охиригача боришга тайёрлигимиз ҳақида айтганимизда, бизнинг саҳий ҳаётга интилишимиз ибодатдан бошланади. Энди биз фақат Унга итоаткор бўлишимиз керак ва У бизни тўғри йўлга солиб насиҳат беради.

Яқинда Хитой етакчилари хизматларидаги пайдо бўлган муаммоларни муҳокама қилиш учун учрашдилар. Пул ва моддий васвасалар нарсалар биринчи ўриндаги муаммолар деб қайд этилди. Бу хавфнинг икки манбаси бор. Биринчиси — бу Хитойда қирғоқ ёнбағрларидаги регионларда, жамоат бошлиқларини тижоратга кетиб, жамоатга керакли чўпонлардан айирадиган ҳаётнинг фаровонлик даражасини ўсишида.

Кейинги муаммо — бу ғарбдаги масиҳийлар Хитойдаги уй жамоатларига қурбонлик берадилар. Яширин семинария очиш учун машҳур уй жамоати етакчисига немис жамоатлари гуруҳлари ўн минг АҚШ долларини қурбонлик қилдилар. У ўша пулларнинг фақат уч қисмини шу жамоат учун ишлатиб, қолган пулларни олиб шу мамлакатдан қочиб кетди.

Унинг устози шундай деди: “Бундай васвасаларга жуда камчилигимиз бардош бера оламиз, айниқса, агар бизнинг ҳаётимиз камбағалчиликда ўтган бўлса. Одамни бундай ҳолга қўймаслик керак эди, негаки, ундан ҳисобот талаб қилмасдан, шахсан унинг қўлига берилган”.

Жамоат бошлиқлари чўпонлар ўртасида ҳисобдорликни кучайтиришга қаратилган аниқ стратегияни ишлаб чиқардилар. Яна, улар ғарбий масиҳийлар номларига мана шундай илтимоснома юборишди: “Илтимос, пулни беришдан олдин астойдил ибодат қилинг ва уларни уй жамоатлари ҳаракатида тажрибага эга бўлган миссиялар орқали беринг. Имонлиларнинг шахсий муҳтожларигагина етарли маблағ беринг”.

ХОТИМА

Эътибор беринг: шайтоннинг ҳужуми ёлғон ва қўрқитишга асосланган. Душман имонлилар ҳақида ёлғон маълумотлар бериб, уларни чалғитишга ва мумкин қадар ҳамма ерда алдашга ҳаракат қилади. Шунингдек, у бизнинг қўрқувга тобелигимизни ишлатишга ҳаракат қилади. Бироқ, ҳақиқат Руҳи бўлган Муқаддас Руҳ, агар Унинг етакчилигини излай бошласак, шайтоннинг ҳар қандай ёлғонини фош қилиб, бизга етарли жасурликни беради.

Ҳаётимизда шайтонга ҳеч қандай ўрин бермасликка қатъий қарор қилишимиз керак (қ. Эф. 4:27). Биз унга қарши қуролланиб (қ. Эф. 6:10–18), Худо берган куч ёрдами билан унга қарши туришимиз керак (қ. Ёқуб 4:7). Масиҳнинг қони орқали гуноҳларимизни кечирилганига (қ. Ваҳ. 12:10–11) тўлиқ ишончга эга бўлиб, Худовандимиз шайтонга тўсиқ бўлиши учун (Яҳ. 9), Унга мурожаат қила оламиз.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак