Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 7 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (7-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Еттинчи боб

МАСИҲИЙ ОИЛА

Ҳамма болаларингга Мен таълим бераман,

Фарзандларингнинг тинчлиги буюк бўлади.

Иш. 54:13

Нозик танаси бўлган бир кекса киши, ўғли, келини ва тўрт ёшли неварасининг уйларига кўчиб ўтди. Қариянинг қўллари қалтирар, кўриш қобилияти сусайганди, оёғи қулоқ солмасди. Хонтахта атрофига бутун оила тўпланишарди. Лекин овқатни зўрға кўрган ҳолда, титраган қўл билан еиш қарияга қийин эди. Қўлларининг титрашидан қошиқдаги овқат полга тушар, у пиёлани қўлига олганда эса, сут дастурхонга тўкиларди.

Бу аҳвол ўғил ва келинни ғашини келтира бошлади. “Отамизни нимадир қилиш керак”, –деди ўғил. “Менинг тўкилган сут, шовқинли ковшаниш ва полдаги овқат жонимга тегди”, –унга хотини қўшилди. Ёшлар кекса учун бурчакдан кичик столча қўйдилар. У ерда бобо ёлғиз ўтирган бир пайтда, бошқалар катта стол атрофида бир-бири билан суҳбатлашиб, роҳатланиб ўтиришарди.

Чол бир қанча идишни синдиргани учун, энди унга ёғоч идишда овқат бера бошлашди. Баъзан оила аъзолари бобога назар ташлар ва чол кўзларида ёш турганини кўришарди. Барибир, бобо санчқини тушириб юбоганда ёки овқатни тўкса, уларда фақат насиҳат сўзлари топиларди.

Тўрт ёшли гўдак бўлган воқеаларни жимгина кузатарди. Кунлардан бир кун, кечки овқатдан олдин дадаси ўғли полда ёғоч тахтачалар билан ўйнаб ўтирганини кўрди. У ўғлидан мулойимлик билан сўради: “Ўғлим, нима қиляпсан?”

Шунда, ўғил ҳам мулойимлик билан жавоб берди: “ёғоч идишларни, мен катта бўлганимда сиз ва онам ундан ейишингиз учун қиляпман”. Бола жилмайганча яна ишида давом этди.

Бу сўзлар ота–онани момақалдироқдай ҳайрон қилди ва улар нима дейишини билмай қолганди. Кейин уларнинг кўзидан ёш оқа бошлади. Улар бир оғиз сўз ҳам демади, лекин энди улар нима қилишни билишарди.

      Ўша куни кечки пайт, ўғил отасини оҳиста қўлтиқлаб хонтахта атрофига ўтирғизди. Қолган умри давомида қария ўз оиласи билан бир хонтахтада овқатланди. Лекин, нимагадир на ўғил, на унинг хотини қариянинг қўлидан санчқи тушиб кетса, сут тўкилиб дастурхонни ифлос қилса жаҳллари чиқмасди.

      Болалар ҳайратланарли даражада сезгирдирлар. Уларнинг кўзлари ҳамма нарсани кўради, қулоқлари барчасини эшитади, онглари ташқи дунёдан олган барча ахборотни қайта ишлайди. Агарда улар уйимизда бахтли ва эзгу муҳитни қандай чидам билан  яратмоқчи бўлганимизни кўрса, оиласига худди шундай муносабатни бутун ҳаёти давомида кўрсатади.

      Оқил ота–оналар ҳар куни боласининг келажагини белгиловчи кичик ғиштчаларни ўз фарзанди ҳаётининг асосига қўяётганини тушунадилар.

Муқаддас Китобда Оилага берилган урғу

Аввалбошдан оила, Худо ижодининг асосий бирлиги бўлган. Худо дунёни, ўсимлик ва ҳайвонларни яратгандан кейин, Ўз шаклу шамойили ва ўхшашлигига кўра одамни яратиш билан жараённи якунлади. Эркакдан аёлни яратди. Худо кўплаб ҳайвон ва ўсимликлар яратганидай, кўп эркак ва аёл яратиши мумкин эди ва кейин У ҳаёт асоси сифатида кўп одам яратиб, одам бошқарувини ўрнатиши мумкин эди, аммо У бундай йўл тутмади. У оила учун асос яратди ва уни одам билан Ўз алоқаси орқали мустаҳкамлади.

Бу, айниқса яҳудий оиласи мисолида равшандир. Худо Эски Аҳдда Исроил ўғилларини қолган дунёдан ажралишларига чорлаганига қадар, У Одам орқали Одам оиласига мурожаат қиларди ва У оила боши орқали барча келгуси авлодга мурожаат қилар эди.

      Биз, Худо Нуҳга нима гапиргани ва унинг барча оиласини қутқарганини биламиз. Худо Иброҳим билан аҳдга кирди ва Иброҳим орқали бутун Иброҳим оиласи ва авлоди учун бу аҳд ҳақиқий бўлиб қолди. Худо ҳатто Ўзини бу билан ўсиб борувчи оилага қиёслаб Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб Худоси деб атади. Худо Ёқубни ўн икки ўғил билан марҳаматлаганидан ва Ёқуб исмини Исроилга ўзгартганидан кейин, Худо халқи “Исроил фарзандлари” деб танилди.

      Тўрт юз йилдан кейин, Мусо туғилиши вақтига келиб, ота–онаси уннинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишганида, яҳудий оилаларининг якдиллиги кўринди. Мусо, Худонинг халқини Мисрдан олиб чиқиш чақириғига жавоб берганда, унинг акаси Ҳорун, синглиси Мариям ва ҳатто қайнатаси Иофор унга ёрдам бериш учун Худо тарафидан фойдаланилган.

      Чўлда, Худо Мусога Қонун берди, яҳудийлар уни бир сўз билан “шма” дейишади (қ. Қонунлар 6:3–9; 11:18–21). Бу низомда оила ва унинг бурчлари борасида гапирилади. Унда, Худо кимлиги тўғрисидаги билим, Худони бутун қалб ила севиш амри ва уларни болаларга ўргатиш ва мунтазам эслатиб туриш билан мазкур таълимотни тасдиқлаш берилган. Худо Каломи одам билан доимо бирга бўлиши  лозим.

      Яҳудий байрамлари ҳам оилани тасдиқлаши керак эди ва унинг аъзоларини Худога яқинлаштириш зарур эди. Фисиҳ байрами вақтида оила отаси, айниқса, оиланинг руҳий бошчиси ролига киради. Ҳар бир отага бу амрни катта ўғлига бериш буюрилган. Исроилнинг бутун узоқ ўтмиши давомида, кўчманчи Муқаддас чодирдан то маъбадгача, маъбаддан то ибодатхонагача, айнан оилада Худога содиқлик ва топиниш сақланган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, яҳудийлар етарли бўлмаган жойларда ибодатхоналар қуриш мақсадида ёки антисемитизм кучли бўлган жойда бунинг оқибатида яҳудийлар очиқчасига ибодат қила олмасди ва яҳудий оиласи алоҳида кун кечирди ва у билан иудаизм ҳам яшади.

      Оила ҳақида янги аҳд таълимоти ўзига янги мукаммалликлар қўшиб эски аҳд таълимотини ўзлаштириб олди. Эр ва хотин бир тану бир жон бўлади ва Исо жамоат Боши бўлганидай, эр оиланинг руҳий боши бўлади (қ. Эф.5:21–23) ва иккаласи  ҳам бир-бирига бўйсуниши лозим. Фарзандларни “Худо насиҳати ва таълимоти билан тарбия қилиш даркор” (Ибр. 6:1–4; Кол. 3:20–21).

ХУДОНИНГ ОИЛА УЧУН ҲИМОЯСИ

Худо нафақат оила институтини ўрнатди, У, шунингдек, уни ҳимоя қилувчи қонунларни берди. Ўнта амрдан олтитаси шахслараро муносабатларга тегишли бўлади. Улардан учтаси оилани ҳимоя қилишга чорланган:

  • Отаонангни ҳурмат қил;
  • Зино қилма;
  • Ўз яқининг хотинига кўз олайтирма (Чиқиш 20:7–17).

Аввало Худо, Ўзининг оила ташкил қилиш фикрини амалга оширди, кейин уни ички хавфдан ҳимоя қилди, ундан олдин ташқаридан келган ҳужумдан ҳимоялади. Исо зино тушунчасининг кенгайтирилиши (қ. Мт.5:27–28) ва жуфтлар хиёнати ҳолатидан ташқари, бошқа ҳолларда ажралишни таъқиқлаш орқали бу ҳимояни мустаҳкамлади (қ. Мт.5:32).

Исо мустаҳкам оила иттифоқи Худонинг энг яхши ижоди деб ўқитди. Мана нима учун Павлус ўз мактубларида никоҳ ва оила борасида кенг таълим олишни таклиф қилади. Тимўтийга мактубда у қатъий тарзда, агар одам ўз уйдагилари ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у ҳолда у имонсиздан ҳам баттар, деб айтади (қ. 1–Тим. 5:8).

МАСИҲИЙ ОИЛА ДУЧ КЕЛАДИГАН ҚИЙИНЧИЛИКЛАР

Бошқаруви масиҳийча қоидаларга асосланмаган мамлакатларда, юқори даражадаги оилавий Худога бағишланиш анъанаси, кўп масиҳий оилаларни аҳволга солиб қўяди. Бундай сиёсий тизимлар оиланинг асосини ағдариб ташлайди, жумладан, ҳукумат ўз манфаатларини ота–оналарниннг манфаатидан устун қўяди. Улар ўз диктаторлик нафсониятини ҳеч қанақанги асоссиз ота–оналарни ўзича болаларига ғамхўрлик қилишда мосуво қилишади ва давлат болалар боғчалари тизими орқали болаларда аҳлоқий фазилатларни тарбиялаш учун оила мажбуриятларини зўрлик билан тортиб олишга ҳаракат қиладилар. Улар ота–она тарбиясини болалар қалби ва ақлига ўз таъсири билан алиштиради ва шу йўсинда, оила муҳимлигини бола кўз олдида ерга уради.

  1. Вақт

Яккаҳокимлик тизимидаги баъзи мамлакатларда оилага ҳужум яна анча агрессивдир. Бундай мамлакатлардаги ҳукумат тизимлари оила бирга ўтказадиган вақтини  қисқартириб юборади. Ота–она иккови ҳам узоқ вақт уйдан ташқарида бўлиши лозим, ўша пайт давлат уларнинг болаларига “ғамхўрлик”ни амалга оширади. Лекин ота–оналар болалари билан ўтказиши мумкин бўлган ҳатто ўша бўш вақтларини ҳам, боришга мажбур бўлган партия йиғилишларида ва озгина маҳсулот ва керакли нарсаларга навбатда туриш билан ўтказади.

  1. Таълим бериш

Ҳали Ҳукумат қарамоғида бўлган болаларнинг онги бутун вақт давомида интенсив ишловда бўлади. Улар асосан, аксилмасиҳийча ва бора–бора оилани қадриятларини бузувчи тарбияни олади.

Кўпинча шундай бўлади, болаларни ота–оналарига “жосуслик” қилиб пойлашга ўргатади. Термин нотўғри, чунки у болаларнинг онгида ота–оналарига нисбатан зарар етказаётганлигини англатиши мумкин. Одатда, бу ҳаммаси аввало яширин, бир қарашда сезилмас тарзда бўлади. Болаларни “сезгир” бўлишга ўтргатишади ва агар, улар ота–оналарида “ғалати” нарса сезса, бу ҳақда тарбиячиларига хабар беришса, уларни мукофотлашади. Кўпгина болалар учун бу шунчаки ўйин,  шунга қарамай, кўп мамлакатларда болалар давлат учун энг муҳим хабар бериш манбаи бўлиб саналади.

Мисол учун, Вьетнам қулашидан кейин, ўн икки ёшдан кичик болаларнинг хабари бўйича мамлакатдан қочмоқчи бўлган кўп одамлар ўлдирилган ёки ҳибсга олинган! Вьетнамдаги масиҳийлар айтишича, уларнинг оиласидаги энг асосий муаммолардан бири, кичик болага Масиҳ ҳақида айтишга қандай қарор қилиш саналади. Агар жуда эрта айтилса, бола бу маълумотни бошқа одамларга айтиб қўйиши ва оила қаттиқ озор чекиши мумкин.

Хитойда ота–онани бола тарбиясидан маҳрум қилиш оддий ҳол бўлиб қолган. Агар, ҳукумат ота–она болага Исо ҳақида айтганини билса, улар болани олиб, етимхонага топшириши мумкин! Лекин агар, ота–оналар хушхабарни болаларига айтишни кечиктирса, унда улар бутунлай аксилмасиҳийлик таъсирига тушиб қолиши мумкин.

  1. Жалб қилгувчи қармоқ

Масиҳийлар кўпинча, уларнинг болалари ҳеч қачон мавжуд тартибга тушиб қолмайди, деб соддалик билан фикр юритадилар. Бу жиддий хато. Қатъий тизимдаги ҳукумат, иккиланмай, қўлидан келмайдиган нарсани ваъда қиладилар, шунга қарамай, ўша вақтнинг ўзида улар бажара оладиган ва бажараётган жуда ишонарли ваъдани берадилар. Идеалистик кайфиятдаги ёш одамларни кўпинча, ижтимоий адолатга эришишга қаратилган дастурлар жалб этади.  Кўп масиҳийлар иқтисодиёти паст даражали регионларда яшайди. Мутлақо равшанки, у ерда кўп бўлмаган бойлар ва аранг кун кўраётган одамларнинг ўртасида улкан жарлик бор. Ҳукумат ўзининг дастурларни ҳаётга тадбиқ қила бошласа, Хитойда бўлганидек, ёш идеалистларни ҳукумат билан ҳамкорлик истиқболлари жалб қила бошлайди.

Ёшларга кучли таъсир этувчи бошқа бир унсур — табиий патриотизмдир. Қатъий тартибдаги ҳукумат ҳокимият тепасига келганда, у  унга яхши ёрдам қилмаганларга “халқ душмани” деган тамға қўяди. Ёшлар ўзининг руҳий ҳолатига бундай босим ўтказилишига бардош бериши қийин.

Ёш масиҳийлар мамлакатнинг бошқа фуқароларига нисбатан адолатсизлик ва коррупцияга анча сезгирроқ бўлиши даркор. Ҳукумат ижтимоий тенглик ва адолат ваъда қилганда, бу анча ёқимли туюлиши мумкин. Қатъий тизимдаги сиёсатни яхши тушунувчи одамлар, улар ўз ваъдаларининг устидан чиқишга қодир эмаслигини, машҳур лозунглар кейинроқ қурол ва тиконли симлар орқали ҳаётга тадбиқ қилинишини тушунишади. Лекин ёш идеализм бу хавфни сезмайди.

Коммунистлар ўз мақсадларига етишиш учун ёшлардан фойдаланди ва жамоатни бадном қилиш учун қўлдан келганини қилишди. Улар ҳатто гапларида Муқаддас Битик ва Масиҳнинг илоҳийлигини рад этувчи жамоат либерал етакчиларини келтиришган. Фақатгина масиҳий оила Худо Каломига қаттиқ суяниб, ҳукуматнинг ёшлар ва болаларни йўлдан оздиришга уринган ҳаракатларига қарши тура олади.

  1. Келажак: таълим ва иш

Агарда ёшлар ўз эътиқодини муваффақиятли сақласа, у бунга жавоб беришга тайёр бўлиши керак. Ёшларни олий ўқув юртларига қабул қилмасликлари мумкин. Ишда уларни хизмат зинаси бўйича кўтармайди. Бутун оила эътиқод туфайли жисмоний зўровонликни ҳисобга олганда ҳолда, таъқибга учраши мумкин. Лекин, агарда масиҳий оилалар жамоат мавжудлиги ишида ўйнаган муҳим ролни тушунса, улар мардона туриш учун барча мумкин бўлган нарсани қиладилар.

Масиҳий бўлиш сиёсий муаммоларга ва ижтимоий адолатга совуққон бўлиш дегани эмас. Шунга қарамай, мамлакатдаги барча ўзгаришлар Инжил қоидаларга асосланиб қурилиши лозим, оилавий тизимнинг бузилиши ва жамоатдан юз ўгириш ҳисобига эмас.

ЖАМОАТ АНДАЗАСИДАГИ ОИЛА

Душман масиҳий оилаларга қарши очган урушда, оилалар ғалаба қилишни таъминлашда жуда кўп нарса қилишлари мумкин. Ўз асосида масиҳий оилалар жамоат асоси бўлиб намоён бўлади ва қайсидир тарзда оила жамоатнинг микрокосми (микрокосм  — микроскоп орқалигина кўринадиган кичик олам) бўлади.

  1. Инжилни бирга ўрганинг

Оиланинг барча аъзолари Худо Каломини бирга ўрганиши  ва оила тўғрисидаги Инжил таълимотларини яхши билишлари керак. Инжил таълимоти акс эттирган бундай ўзаро муносабатларни ўрнатишга жуда жиддий ёндашиш лозим. Бу, Инжил стандартларини ўзини тутиш нормаси сифатида қабул қилишда биринчи ва жуда муҳим қадам. Мустаҳкам масиҳий оила фақат билимга қурилиши мумкин эмас. Инжил қонуниятларига содиқликни намоён қилиш мутлақо муҳим.

  1. Болаларни Худога бағишланг.

Ота–оналар ўзидан ҳар бир болани онгли равишда ажратиши ва уни Худога бағишлаши даркор. Буни жамоатда “бағишлов маросими”да ёки ўз шахсий уйида бағишлаш иши қилиб бажариши мумкин. Худо бундай бағишланишни афзал кўради. Агарда биз ҳали болалигида Худога бағишланган ва бугунда Унга фаол хизмат қилган одамларнинг ўзаро алоқасини билганимизда эди, лол қолган бўлардик. Масиҳий етакчилар ҳаёти тарихининг ҳаттоки юзаки танишлиги бу тезисни тасдиқлайди. Албатта, бундай бағишлов ота–оналар болаларига кўрсатиши керак бўлган руҳий таъсирнинг бошланишидир.

  1. Жамоатнинг барча беш вазифасини адо этинг

Масиҳий оила фаол равишда жамоатнинг барча беш вазифасини адо қилиши лозим. У энг турли йўллар билан рўёбга чиқариш мумкин бўлган бирга сажда қилишга чақириши мумкин: бирга ўқиш ва ибодат қилиш, руҳлантирувчи масиҳий мусиқани эшитиши мумкин, кейин дастлабки жамоат намунасига риоя қилгандан ва Худо кечасига қатнашгандан ёки бу ва бошқа сажда қилиш турларига қатнашгандан аввал Худони улуғлаш мумкин.

Кўп ҳолларда сажда қилиш яхудийларнинг фисих байрамига ўхшайди, айниқса агар сажда қилиш жараёнига Қутлуғ кечани киритишса. Бундай сажда қилиш бутун оилага кучли руҳий таъсир кўрсатади ва уни жипслаштиради. Шунингдек, Оила исида Инжилни ва Инжил доктринасини ўрганиш даркор. Баъзан, қийин доктринал саволларни оилада тасодифий муҳокама қилиш, кўплаб жамоатдаги ваъзларга қараганда анча кучли таъсир ўтказади.

Унутманг, масиҳий таълим уйда бошланмоғи жоиз, аммо эпизодик оила ибодатлари етарли эмас. Оилалар ҳар кунлик бирга ибодатга вақт ажратиши лозим. Шунингдек, Муқаддас Битикни мунтазам ўқиш ва ўрганишни режалаштириш зарур. Бу отанинг оилани руҳий бошлиғи сифатида Инжилий ўрнини мустаҳкамлай оладиган энг яхши усулидир.

Бугун оила жуда жиддий тарзда мулоқот ва хизматга муҳтож. Масиҳий оила аъзолари хурсанд бўлишни, бир-бири билан мулоқот ва фаол ғамхўрлик қилишни ўрганиши керак. Оиланинг бошқа аъзоларининг эҳтиёжларини ҳис этувчи имонлилар барча ишларида севгини намоён этишни ўрганиши даркор.

Оила аъзолари бир-бирининг юкини олиб юришга ўрганса, улар атроф дунёга Масиҳ хушхабари билан интиладилар. Аввалига бу қариндошлар, сўнг қўшнилар ва дўстлар. Улардан кўплари Исо ҳақида ҳеч нарса билмасликлари мумкин. Севувчи ва хизматга шай оила рад қилиб бўлмайдиган Инжил хушхабарига айланади. Бундай оила барча атрофдагиларга гувоҳ бўлади.

Бирал опа мусулмон эди ва у ибодатни арабча ўқирди. Бу туфайли у жанубий Филиппин оролларида кичик оролчадаги ўз қўшниларининг ҳурмат ва фаҳрига сазовор бўлди. Энди Бирал опа масиҳий. Уларга унинг уйига кириш ёқади, у ерда уларни ғайритабиий нарса кутади. У ерда уларга буюк севги билан қарашади. Унинг уйида доимо бегона болалар бўлади, Бирал опага Исо севгисини улар билан баҳам кўришга рухсат этади. Бундай уй одамларни Масиҳга чорлайди.

Исонинг қутқарувчи кучи таъсирини ўзида ҳис қилган оила сифатида улар жамоат каби иш юритишни ўрганиши керак.

  1. Ибодатда намуна кўрсатинг

Ота–оналар болаларга илхомланган ибодатга ишонишда намуна кўрсатиши лозим. Бу уларнинг шахсий ибодат ҳаётига тегишли, шунингдек, оилани кичик ибодат йиғилиш сифатида бошқаришига ҳам тааллуқли. Ибодат ҳаёти ривож топиши учун Худонинг ибодатга жавобини билишни ўрганиш жуда муҳим. Ота–оналар бу масалада кўнгли совумасликлари ва имонда сусаймасликлари учун болаларга ёрдам бера олади.

Баъзан болалар хато равишда ўйлайдики, Худо уларга нима сўрамасин барини беради. Жамоатга қарши бўлган баъзилар болаларнинг ибодатга ишончини синдиришга ҳаракат қиладилар ва уларни мисол учун конфет сўраб ибодат қилишга ундайди. Болалар Худога ибодат қилади, лекин конфет олмайди. Шафоатчи оилада ўсган болалар бундайин айёрликларга осонликча тутилмайдилар.

Бу тўрт шартни бажарувчи масиҳий оилалар имонда мустаҳкам бўлади ва Худо очиқча иш қилишга рухсат бермагунча ўз таъқиб қилинаётган жамоатига ёрдам бера оладилар. Лекин агар, ҳукумат рухсат бермаса ёки яна жамоат фаолиятини ман қилса, бундай оила аввалгидай Худода мустаҳкам туради.

ОИЛАЛАРНИНГ ЖАМОАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ–ҚУВВАТЛАНИШИ

Мустаҳкам масиҳий оила қуриш учун жамоат нима қилиши лозим? Аниққи, жамоат бу йўналишда ҳозироқ қадам ташлаш керак. Қуйида, Дунёнинг турли тарафидан имонлилар биз билан баҳам кўрган, масиҳий оилаларни мустаҳкамлаш бўйича баъзи маслаҳатлар келтирилган. Сиз уларни жамоатингиздан бошқа имонлилар билан уларни муҳокама қилишингиз мумкин.

  1. Ҳар бир имонли учун оила борасидаги Инжил таълимотини етказинг

Оила устунларини бузувчи замонавий ҳаёт тарзининг ўша аспектларидан принцип жиҳатдан бош тортиш лозим. Шайтон аксилмасиҳий ҳукуматларда қўллаган ўша усуллар билан эркин жамиятга билдирмасдан кириб келади. Масиҳийлар ва улар жамоати никоҳларни мустаҳкамлаш йўли билан ажралишга ҳалақит бериши зарур. Ажралишлар сонининг ортиши дунёнинг барча мамлакатлари учун хос, аммо барча ажралишларнинг ўсиб борувчи сони масиҳийлар орасида бизни озор чекишга мажбур этади.

Маҳаллий жамоатлар масиҳийларга интимдан бошлаб, молиявийда тугатиб ва бу стандартларни уларни никоҳга тайёрлаб ёш одамлар онгида тасдиқлаб оилавий ҳаётнинг барча аспектларида Инжил стандартларини тушунишга ёрдам бериш керак. Ўшанда кўп оилалар қутқарилган бўлади ва Худо олдида юришида мустаҳкамланади.

  1. Имонли ёшларни ўз оилаларини ташлаб кетмасликка ўргатинг

Ёш имонлиларни ўз ота–оналарини ҳурматлаши ва уларни ўз солиҳ ҳаёт тарзи билан Масиҳга олиб келишга уриниши лозим. Афсуски, ёшлар кўпинча ота–оналари масиҳий эмасликлари туфайли оила ҳаётига аралашишдан бош тортишга маслаҳат беришади. Бу жиддий хато. Ёш масиҳийлар имкони борича ўз оиласида қолишга ҳаракат қилишлари зарур. Агар улар масиҳийликка душманлик билан қараш ҳолатларида, мисол учун, атеистик ёки мусулмон оилада ўсган бўлса, бу вазиятда қолиши тўғри қарор бўлади. Баъзан бунинг деярли иложиси йўқ, лекин ёш масиҳийларга оилада қолишлари учун панд–насиҳат қилиш керак.

Инжилда имонли имонсиз билан турмуш алоқаларини, никоҳ билан боғланмасликлари даркор деб ўқитилади. Лекин, у агар бир жуфти ҳалол имонли, бошқаси ундай бўлмаса, бу ҳолда масиҳий никоҳ иттифоқини сақлаши ва ўз севгиси билан жуфти ҳалолини Худога, имонга олиб келиши зарур (см. 1 Кор. 7:10-17).

  1. Йиғилишингизда оиласи йўқ имонлилар учун оилавий муҳит яратишга ёрдам беринг

Қандайдир бир масиҳий оила бундай имонлини “бола қилиб асраб олса”, буни қилиш мумкин. Ҳар бир имонли оила аъзоси эканлигини ҳис этиш имконига эга бўлиши учун бундай ўзаро муносабатларни жамоат қўллаб–қувватлаши зарур. Агар жамоат кичик бўлса, у ўзи ичида оилавий муносабат яратиши мумкин. Баъзи жамаотлар аслида улар ичида бундай ўзаро муносабатлар йўқ бўлса ҳам бор деб ўйлашади.

Буни текшириш осон. Жамоатингизда ўтган охирги якшанбани жамоатга бормай ўтказган имонли бор ёки йўқлигини аниқланг. Оилангиз аъзоларидан кимнидир оилавий байрамга чақирмаслигингиз мумкинми? Павлус Тимўтийга ёзаганда, имонлиларга худди ўз оиласи аъзосидек муносабат билдириш лозим деб ёзганида, худди шундай ўзаро муносабат борасида гапирган (қ.1– Тим.5:1–1; Рим.16:1,13; Тит.1:4; 1–Тим.1:2).

  1. Оилада масиҳий таълими дастурига диққатингизни жамланг

            Оилани ўқитишда, мисол учун, якшанбалик мактабида уни турли синфларга бўлмасликка ҳаракат қилинг, аммо аксинча, жамоат етакчилари билан ёки катталар билан бирга ўқишга унданг. Барча оила бир хил мавзуни ўқиши шарт эмас; турли мавзуларни ўқиш мумкин ва турли ўқитиш дастурларини қўллаш мумкин. Анъанавий якшанбалик мактабида қабул этилган нарсалардан кескин фарқ қилувчи бундай ёндашиш, оилани қанчалар мустаҳкамлаши мумкинлиги баҳолаш қийин. Бундай ёндашув ҳаттоки жамоатнинг тартибига янгилик киритиши мумкин!

  1. Оилага жамоатнинг барча беш вазифсини амалга оширишга кўмаклашинг

Баъзи расмий тан олинган жамоатлар бу ғояни ўз обрўсига ва ҳукуматга хавф сифатида кўради ва уни қўллаб–қувватламайди. Улар қўл олган муқаддаслар эмас, балки ота–оналар ўз болаларини чўқинтириш фикрига қарши бўладилар. Улар Қутлуғ кечани ўз уйида ўтказишга уринган оилалар устидан кулади. Улар отанинг Битик таълимотчиси ва тушунтирувчисидек “малакасини” шубҳа остига қўйишади. Масиҳий оиланинг фаол ҳаётига нисбатан бундай салбий реакция ҳам оилани, ҳам жамоатни фақатгина заифлаштиради.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак