Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 2 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (2-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Иккинчи боб

БИЗНИНГ АЖОЙИБ ЧАҚИРИҒИМИЗ

Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди.

1 Бут. 2:21

            Совуқ уруш вақтида Ленинградда собиқ дин ва атеизм музейига ташриф буюрувчилар дарҳол дунёнинг эволюцион тараққиёти гувоҳлиги кўргазмасига тушиб қолишардилар. Давомида музейнинг динга бағишланган секцияларида масиҳийлик тарихи фақатгина салбий томондан ёритилган, мисол учун, инквизиция  ва хоч юришлари гапириларди.

            Бу кўргазманинг марказида Исонинг хочга михлнган улкан тасвири осилиб турарди. Музей экскурсоводлари бу “экспонат”ни шу тарзда баён қилишарди: “Масиҳийларга азоб чекиш ёқади. Уларнинг бошчиси бўлмиш Исо хочда ўлгандан бошлаб, уларда азоб чекиш иштиёқи кучайиб кетди!”.

            Аниқ ва равшанки, биз ўзимизда азоб чекиш иштиёқини кучайтириш ниятимиз йўқ, шунга қарамай Инжил доимо бизга, масиҳийларга ҳақиқатан ҳам Худовандимиз ва Устозимиз изидан боришимиз кераклигини эслатади.

            Исо шогирдари билан бўлган охирги суҳбатида дунё уларнинг воизликларига қандай муносабат билдириши ҳақида огоҳлантирган эди. Исо ўзининг яқин издошларига (қ. Юҳ. 15–17) новдалар токка қандай боғланган бўлса, улар ҳам Унга шундай боғланиши кераклигини тушунтириб берган эди (қ. Юҳ. 14:31б).          Кейинчалик, Исо шогирдларини Ўз жонини фидо қилгучи даражада севгандек шогирдлари ҳам бир–бирларини шундай севиши лозимлигини эслатади. Ўшанда шогирдлар Унинг сўзларини тушунишмади, лекин Унинг башорати эртанги куниёқ амалга ошди.

            Кейин, У дунё нафратини масиҳийларнинг биродарларлик севгиси билан таққослади:

Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, илгари Мендан нафратланган... чунки Мени юборганни танимайдилар (Юҳ. 15:18–21).

Бир оз кейинроқ ўша суҳбатда Худо шундай деди: “...Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди” (Юҳ. 16:2). Бу билан Исо шогирдлари ҳам У каби жафо чекишини тушунишига имкон берди.

Ҳаётда ҳар бир одамга бир марта бўлса ҳам азоб–уқубатдан ўтишга тўғри келади. Балким, бу касалликдан жисмоний азоб чекиш ёки яқинлари ўлимидан азият чекиш, дўстлар хиёнати ёки шунчаки ёлғизлик. Қанақа азоб–уқубат бўлишидан қатъий назар, биз ҳаммамиз ундан қочишга уринамиз.

Гарчи Инжил мутлақо очиқчасига имонлилар ғам–қайғудан қочиб қутила олмаслигини огоҳлантирсада, эҳтимол, айнан шу сабабдан масиҳийлар бу мавзуни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Баъзи масиҳийлар, агар биз Исога тегишли бўлсак, У барча ёвузликдан ва барча азоблардан ҳимоя қилади деб ўйлашади.

Аслида Инжилда айтилиши бўйича, масиҳийлар одамлар бошига тушадиган азиятлардан кафолатланмаган, бунга қўшимча равишда улар Масиҳга эътиқодлари туфайли таъқибга учрайдилар. Бу борада Бутрусни биринчи мактуби асосий эътиборга эга. Мазкур дарсда биз Муқаддас Китобнинг бошқа парчалари сингари  ушбу мактубга тез–тез мурожаат қилиб турамиз.

Келинг ўйлаб кўрайлик, масиҳийлар бу дунёда қандай ўринга эга. Шайтон бу дунёнинг ҳокимидир. Биз улуғ бир самовий ватанга интилувчи келгидию мусофирлармиз (қ. Ибр. 11:8–16). Биз ўзимизга нисбатан “келгинди ва мусофирлар” концепциясини тадбиқ қилишимиз даркор (қ. 1–Бут. 2:11). Бугун дунёда кўплаб сиёсий қочқинлар бор. Улар учун кўп мамлакатларда “лагерлар” мавжуд. Қочоқлар аввал яшаган жойларига қайтиша олмайдилар ва ҳали ҳануз ўзлари яшай оладиган жойни топиша олмаяптилар. Умумий стандартлар бўйича, уларни мазкур ҳолати, одатдагидай, ачинарли, аммо яхши улушни топишга ўзлари қарор қилганлар. Улар фаровон келажак умиди билан яшашади.

Масиҳийларнинг ҳолати қочоқларга ўхшайди. Одам ўтмиш ҳаётидан юз ўгириб, гуноҳ дунёсини тарк этади ва Самовий Шоҳлик излаб жўнайди. Шунинг учун, орқада қолган ўтмиш дунёдаги одамлар бу одамни рад қилишса бунинг ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқ. Бундай одам Исо Масиҳнинг шарафли келиши ҳақидаги марҳаматли умид билан яшайди.

Агар масиҳий одам Исонинг дунё унинг янги ҳолатидан нафратланиши ҳақидаги огоҳлантиришига қулоқ солмаса, у ҳолда азоб–уқубат келганда, у дарров имондан ихслоси қайтади ва шайтон ундан охирги кучини ҳам олиб қўяди. Мана Тимўтийга иккинчи мактубда нима дейилади (3:12):       

Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар.

Қувғиннинг бир қанча турлари мавжуд. Кўпгина жойларда қувғин (ҳақорат, босим, камситиш) асосан психологик хусусият касб этади. Лекин, кўп ҳолларда у таҳдид ва қўрқитиш, моддий зарар ва ҳаттоки жиддий жисмоний зўравонлик шаклига олади.

Луқодан Хушхабарда (6:22) Исо қувғин тушунчасига нафрат, ҳайдаш, дилозорлик ва юз ўгириш киради деб айтади.

Биз қамоқда қамалиб, жамиятдан ажраб қолган, калтакланган ва ҳаттоки қатъий тартибдаги мамлакатларда ҳалок бўлган масиҳийларни унутмаслигимиз лозим ва шунинг учун китобимизда таъқиб қилинишнинг айнан шу вариантларини кўриб чиқамиз.

АЗОБ ЧЕКИШНИ ХАТО ТУШУНИШ

Қувғин ва унга боғлиқ бўлган азоб–уқубатлар мавзусига ўтишдан олдин, масиҳйлар орасида бу масалани тушунишда ҳали ҳам йўл қўйилаётган ва кенг тарқалган хатоларни аниқлаб олишимиз даркор.

  1. Азоб–уқубат  —  доимо ҳам гуноҳ учун жазо бўлавермайди

Кўпгина одамлар азоб–уқубат доимо қандайдир бир гуноҳнинг оқибати деб ўйлайдилар. Шу тарзда улар азоб–уқубат хоҳ муқаддас, хоҳ гуноҳкор бўлсин, ҳар бир одам ҳаётининг ажралмас қисми эканлигини билиб туриб билмасликка оладилар. Шунга қарамай, айни бир вақтда адолат борасида тегишлисини олиш ҳақида Инжил таълимоти мутлақо ҳақдир, чунки одам экканини ўради (қаранг Гал. 6:7–8) ва кулфат ҳақиқатан ҳам гуноҳнинг табиий оқибати сифатида келиши мумкин. Бундан ташқари, Худо Ўзидан узоқлашиб кетган фарзандини яна жалб қилиш учун азоб–уқубатга йўл қўйиб бериши мумкин (қ. Ибр. 12:3–12).

Бироқ, имонли одам ўзини алдамаса, у ўз азоб–уқубати гуноҳ оқибатими ёки “Исодаги солиҳ ҳаёти” натижасими, ё бўлмаса, бу дунёдаги табиий ҳолат эканлигини билади. Албатта, агар имонли бошидан ўтқазаётган азоб–уқубатлар ниманинг оқибати эканини билса, унда бу ҳақда бошқа ҳеч ким ҳукм қила олмайди.

Аюб Китобида ўз солиҳлигига қарамасдан азоб чеккан одамнинг яққол намунаси кўрсатилган ва дўстлари бу вазиятни умуман нотўғри баҳолашди. Ҳаётимизга турли кулфатлар келганда, агар бу қилинган хатоларимизга Худонинг жазоси эмаслигига амин бўлсак, биз уларни бошдан ўтказишимиз осон кечади.

Юҳаннонинг биринчи мактубида айтилади (3:18–21): “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим. Шу тариқа биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз ва Худо олдида кўнглимиз хотиржам бўлади. Агарда кўнглимиз бизни айбласа, Худо кўнглимиздан улуғ эканини биламиз. Чунки У ҳамма нарсани аниқ билади. Эй, маҳбубларим! Агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз”. Бутрус шунингдек, биз имонлилар сифатида ноҳақ азоб–уқубатларга чидашимиз борасида яққол гапиради (қ. 1–Бут. 2:19; 3:14).

  1. Азият чекувчилар қайғуриши ва ҳасрат чекиши мумкин

Имонлилар азоб–уқубат келганда қайғуриши ва ҳасрат чекиши ярамайди деган фикрни миямиздан чиқариб ташлашимиз лозим. "Имонлилар юзидан доимо хурсандчилик нурлари сочилиб туриши керак" — деган фикр Инжилга асосланмаган. Исо дўсти Лазар ўлганда йиғлаган, балким, Лазарнинг ўзидан кўра Мария ва Марфанинг дардига кўпроқ ҳамдард бўлгандир (қ. Юҳ. 11:33–35). Павлус бизга “йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар” деб буюради (Рим. 12:15), Бутрус васвасалар ғам–қайғу келтиришини тан олади (қ. 1–Бут. 1:6), лекин шу заҳотиёқ имонлиларни азоб–уқубатларга қарамай қувонишга чақиради, чунки Исо учун азоб чекиш бу улуғ имтиёздир (қ. 1–Бут. 3:12–19). Биз бошимиздан кечираётган оғриқни бундай ички қувонч доимо сусайтира олишга қодир деб ўйламаслик керак.

  1. Нафақат авлиёлар, балки оддий масиҳийлар ҳаёти ҳам азоб–уқубатга тўла

Яна бир нотўғри фикр мавжуд бўлиб, бу Исо туфайли азият чекиш фақат "авлиёлар"ни четламасдан ўтади —  деб ўйлаш. Бу фикр имон учун азият чекаётган масиҳийларда мағрурлик ҳиссини оқлаши мумкин ва ҳали имон учун азоб чекмаган масиҳийларда руҳий мағлубият ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Эътибор беринг, Ирод Ёқуб ва Бутрусни ҳибсга олди. Ёқубни калласидан жудо қилишди, Бутрус эса тирик қолди, бу Ёқуб руҳий устунроқ деганими? Юҳанно табиий ўлим билан қазо қилган ягона ҳаворийдир, бу у руҳан пастроқ деганими? Худо иродаси ва Унинг нияти ҳар бир имонлига нисбатан алоҳида, ажойиб бир йўлга эга. Биз Муқаддас Руҳ бошқарувида Худо билан юрар эканмиз, имондаги биродарларимиз орасида тақдирларнинг улуғ бир турлилигини гувоҳи бўламиз. Келинг, ҳар биримизга алоҳида эътибор бераётгани учун Худони олқишлаймиз.

  1. Азоб–уқубатларнинг ҳеч қандай қизиқрли томони йўқ

Яқиндагина эслаб ўтилганга хатога ўхшаш яна бир хато бу азоб–уқубатларни кўкларга кўтаришдир. Азоб чеккан имонлини бундай нотўғри муносабат оқибатида минбарга кўтаришади ва муқаддас санайдилар. Лекин, биз барчамиз Худонинг ҳамкорларимиз. Ҳар биримиз Худо иродасини бажо келтиришимиз даркор, бирга қувонишимиз ва “қаҳрамонларга сиғинишдан” қочишимиз керак (қ. Илова 2).

Биз ғам–қайғуни кўкка кўтармаслигимиз лозим, лекин шу ўринда азоб–уқубатни ҳам изламаслигимиз керак. Ҳеч қандай ҳолатда жабрдийдаликни изламаслик керак, бироқ, агар биз учун синов вақти келган бўлса, ундан бош тортмаслик жоиз.

  1. Қувғиндан қўрқмаслик лозим

Баъзи масиҳийлар шайтонга музлатувчи қўрқувни қалбга солишга йўл қўйиш билан хатога йўл қўядилар. Бу шуни англатадики, қувғин масаласига енгил–елпи қараш эмас, лекин Худонинг иродасига кўра бошимизга тушадиган қувғинлардан ўта олишимиз учун Худо бизга етарлича куч беришига ишонишимиз керак. Масиҳийлар жуда кўп ҳолларда қувғинларнинг ўзидан кўра, кўпроқ қувғин олдидаги қўрқувдан азият чекадилар. Шайтон доимо бизни ўтмиш учун азият чекишни ва келажакни ўйлаб сиқилишимизни хоҳлайди, аммо Масиҳ бизга ҳамиша ҳозирнинг ўзида иноят беради.

Вьетнамда бир жамоат чўпони миссионерлар билан жуда яқин ҳамкорлик қиларди. Ҳокимиятга коммунистлар келганда, у мамлакатни тарк этишига келишилди. Жўнаб кетиш куни келганда У: “Мен кета олмайман, чунки мен ўз халқимга керакман” — деди. Бир неча кун ўтиб, уни оиласи билан эвакуация қилинувчиларнинг бошқа рўйхатига киритишди, у яна: “Бошқа одамларни олинглар, чунки улар мен ва хотинимдан кўра кўпроқ қўрқишади” — деб жавоб берди. Эртанги куни у мамлакатдан жўнаб кетиши учун охирги имконият эди, лекин у: “Биз кета олмаймиз. Худонинг иродаси бўлсин” — деди. У азият чекишига тўғри келди, бироқ у Худовандига содиқ қолди.

Жамоатнинг илк оталаридан бири, Тертуллиан айтган: “Азоб–уқубатдан қўрқувчи одам, Азият Чекканга тегишли бўла олмайди”.

  1. Азоб чекиш руҳий мағлубият белгиси эмас

Кўп масиҳийлар азоб–уқубатларга салбий ҳодиса деб қарайдилар. Улар шогирдликнинг баҳосидан кўра марҳамат ва фаровонлик ҳақида гапирадилар. Улар масиҳийликка хизмат қилишдан кўра, ундан ўзига қандай қулайликларни ярата олишга эътибор қаратадилар.

Баъзилар, агар сизда етарлича имон бўлса, унда сиз таъқиб ва қувғиндан қутила оласиз, — деб таъкидлайдилар, лекин бу ёлғон таълимот. Ибронийларга мактуб 11–бобнинг охирги қисмига яхшилаб қарасак, бу афсона йўққа чиқади. Исо туфайли азият чекишни руҳий мағлубият белгиси сифатида қарамаслик керак деб Инжилда айтилади, лекин, аксинча улар ғалаба белгисидир. Луқодан Хушхабарни ўқинг (6:22–23). Келинг шуни айтиб ўтамиз, биз Худо марҳаматини олиш учун азоб–уқубат изламаймиз, бироқ биз қувғинга учраганимизда, уларнинг кетидан келаётган марҳаматларни олишимиз мумкин.

АЗОБ–УҚУБАТЛАР БОРАСИДА МУҚАДДАС КИТОБ НИМА ДЕЙДИ

Азоб–уқубат тўғрисидаги масиҳийлар орасида кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни ўрганиб чиққан бўлсак, келинг энди, азоб–уқубат борасидаги Инжил қарашларини кўриб чиқайлик.

  1. Масиҳийлар азият чекадилар

Инжил, масиҳийлар қувғин ва азоб–уқубатдан қочиб қутилиб кетолмайдилар, деб огоҳлантиришини гувоҳи бўлдик. Баъзи воизхонлар бу мавзуга оид ваъз имонга келганларни чекинтиради деб ҳисоблайдилар. Эътибор қилинг, Павлус кичик Осиё бўйлаб ўз миссионерлик юриши давомида янги имонга келганларга: “... Худонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз керак”, — деб айтарди (Ҳав. 14:22). Уларга азоб–уқубатдан қутилиб бўлмаслигини тушунтириб, у уларни келажакка очиқ кўз билан қарашга тайёрларди ва биз ҳам шунга тайёрланишимиз керак.

  1. Худо азоб–уқубатлар бўлишига йўл қўяди

Масиҳийлар азоб чекиши ҳақида айтилгани учун, бу қайғуларни Худонинг иродаси сифатида қабул қилишга тайёрланишимиз даркор. Бутрус биринчи мактубида бу ҳақда очиқчасига ёзади (2:19): “Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам–ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради”(Ҳав. 14:22).

Шунингдек, Бутруснинг биринчи мактубида (3:17) ўқиймиз: “Агар Худонинг иродаси билан азоб чекишимиз лозим бўлса, ёмонлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалдир”. Кейинчалик, ўша мактубнинг ўзида (1 Бут.4:19), Бутрус бу мавзуга қуйидаги тарзда хулоса қилади: “Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар”.

Павлус ўзининг уч карралик ибодатида Худо уни қийнаётган "ниш" орқали азоб–уқубатлардан қутқаришини сўраб, бизга бу муносабатларнинг намунасини кўрсатди.  Аммо, кейин бунга Худонинг иродаси бўлганлигини тушуниб, уни қутулиб бўлмайдиган синов деб қабул қилди (қ. 2–Кор. 12:7–10).

Кўпгина масиҳийлар Худонинг иродаси бўйича ҳаракат қилаётганига ишончи комил бўлмаганлиги учун улар қайғуни мағлубият деб ўйлашади, шунинг учун уларнинг азоб чекиши Худо иродаси билан бўляптими ёки йўқми, буни аниқ билшимайди. Агар биз Инжилни Худонинг иродасини тушуниш мақсадида эмас, бошқа мақсадда ўргансак, бу масалада адашишимиз мумкин. Улуғ Худоимизнинг иродасига мос ҳолда шу нарсани ёдда тутишимиз керакки, “Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади” (Рим. 8:28).

Агарда биз онгли равишда Худо иродасига бўйсунсак, У Ўз раҳнамолиги билан бизни таъминлайди. Биз ўз иродамизнинг оддий ҳаракати билан ўз азобларимиз ва қайғуларимизни Унинг қўлига топширишмиз мумкин. Имонлилар шубҳалар билан азият чекмасликлари лозим. Барча ишларимиз Худога топширилиши даркор (қ. Ҳикматлар 16:3).

  1. Худо иродаси бўйича азоб–уқубатлар аниқ мақсад ва мазмунга эга

Биз Худо иродасига кўра азият чекканимизда, чеккан азоб–уқубатларимиз аниқ мақсад ва мазмунга эга бўлади. Тез–тез қайғуга тушувчилар буни тушуна олмайдилар ва ўшанда улар Худонинг мурод–мақсадини ҳақиқат деб, имон билан қабул қилишлари керак. Муқаддас Китобда Худо Ўз халқига азоб–уқубат ва қувғинга бардош беришга йўл қўйганлиги тўғрисида бир қанча сабаблар келтирилган:

  • Имонингизни синаш ва поклаш мақсадида (қ. Бут. 1:6–7; 5:10; Рим. 5:34; Ёқ. 1:2–4).

·   Павлус билан бўлгандай манманликни йўқотиш учун (қ. 2–Кор. 12:7–10).

·   Ҳаётимизни муқаддасроқ қилиш учун (қ. Ибр. 12:3–10).

·   Биродарларга руҳий кучда мустаҳкамланиш учун ёрдам бериш (қ. Флп. 1:14).

·   Ҳозирда бизга номаълум бўлган мақсадларни бажо қилиш учун (қ. 1–Кор. 3:12).

·   Бизни бирдамликка чорлаш учун (қ. Юҳ. 17:23). Бундай бирдамлик катта руҳий куч беради (қ. Ҳав. 2:42–47). Баъзи мамлакатларда, мисол учун Эронда, таъқиб бошлангунча жамоат тарқоқлиги кузатилди. Қувғин вақтида масиҳийлар бирлашиши зарур эди, натижада улар имонда мустаҳкамланди, имонлилар сони эса ортди;

·    Руҳнинг катта ҳосилини келтириш учун (қ. Ҳав. 8:1–4). Кўпгина мамлакатларда биз доимо масиҳийларни таъқиб қила бошлагандан сўнг, жамоатлар ўсишини кузатамиз. Кимдир шундай сўзларни айтган: “Агар Ҳаворийлар Китобида берилган (1:8) амрни бажо келтирмасак, у ҳолда Худо Ҳаворийлар Китобида (8:1) тасвирланган вазиятни ҳаётимизда бўлишига йўл қўяди!”

  1. Биз "ўзимиз хоҳламаган тарзда қилган ёмонликлар" учун азият чекишимизга тўғри келмайди

Биз юқорида келтириб ўтган мактубнинг кўпгина лавҳаларида Бутрус биз "ўзимиз хоҳламаган тарзда қилган ёмонликлар" учун азият чекишимизга тўғри келмаслигини айтган. Исо шуни таъкидлайдики, агарда биз ўз солиҳлигимиз ва Унинг номи учун азият чексак, марҳаматлимиз (қ. Мт. 5:10–11). Баъзан, руҳий ҳаётни назорат қилишга бўлган ҳукумат уринишларига қарши чиқиб, биз мавжуд қонунларни бузамиз. Бу вазиятларда, албатта, биз бу учун жавоб беришга мажбурмиз, чунки ҳокимият вакили “беҳудага қилич олиб юрмайди” (Рим. 13:4).

Бундан ташқари, биз ўзимизга ўзимиз азоб–уқубат келтирадиган вазиятлар ҳам бўлади. Бизни ўраб турган дунёда одамларга нисбатан ҳиссиз ёки уларнинг ҳаёти бизга барибир бўлмаслиги керак. Бошқа динлар ҳақида ҳурматсизлик билан гапириш, ёки кўчаларда баланд овозда гапирадиган мосламаларни ўрнатиш, ёки жамоатдан ташқаридагиларни жалб қилишга чорловчи шовқинли йиғилиш ўтказиш, ёки муомаланинг аҳлоқсиз шаклида мурожаат қилиш ярамайди. Буларнинг бари имонлиларга ва жамоатга нисбатан ёв ва душманлик ҳиссини уйғотади.

  1. Ҳақиқат учун азият чекиш аслида марҳаматдир

Бу марҳаматлаш ички тинчлик ва қувонч шаклини олиши мумкин. Айнан “Бахтиёрлик амрлари” деб аталувчи  Исо таълимотидаги “марҳаматли” ёки “бахтли” сўзининг маъноси ётади (қ. Мт. 5:1–12). Бутрус бу ҳақда гапирган парчларни юқорида эслаб ўтганмиз (қ. 1–Бут. 2:19–20; 3:14; 4:14).

Яна бир янги аҳд муаллифи ҳаворий Ёқуб босим, ёки қувғин аслида марҳаматнинг яширин шаклидир ва унга қувонч билан жавоб қилиш лозим.(қаранг. Ёқуб 1:2–3). Бу мисраларнинг бир замонавий ўхшашлиги қуйидаги тарзда жаранглайди: “Дўстлар, сизни ҳар тарафдан синов ва васваса ўраб олса, буни пок инъомдек қабул қилинг. Билингизки, босим остида сизнинг имонли ҳаётингиз ўзининг ҳақиқий юзини очади ва ҳақиқий мазмунини намоён қилади”.

  1. Азоб–уқубат бизни самовий бахтга йўналтиради

Азият ва қувғин  юрагимизни бизга самода очилувчи бахтиёрлик учун онгимиз ва қалбимизни йўналтиради. Исо азият чекканларга самода мукофот ваъда қилган (қ. Мт. 5:12). Павлус "ҳозирги азоб–уқубатлар келажакдаги марҳамат билан таққослаб бўлмайди", — деб айтган (Рим. 8:17–18) ва Бутрус бу гапга қўшилган (қ. 1–Бут. 1:6–7; 4:13; 5:1–10). Бугунги кунда руҳий “қочоқлар” ҳолатида яшаётган имонлилар, умид билан абадий уйларини кутадилар.

  1. Таъқиб қилинувчилар Исо азобини бўлиб оладилар

Азоб–уқубат пайтларида имонлилар Исодан ўрнак олади (қ. 1–Бут. 2:21–25). Биз, шунингдек, бизники сингари башорат қилинган У чеккан азобларнинг иштирокчиларимиз (қ. Рим. 8:17; Флп. 3:10; 1–Бут. 4:13). Дунё Ундан юз ўгирганидек, биздан юз ўгирди. Уни ҳақоратлашди, У жисмоний оғриққа чидади ва жисмоний ўлимни бошидан ўтказди. Биз, Унинг издошлари зулматга чўккан дунёнинг яхши муносабатига умид боғлашимиз мумкинми?

Хитойдан қочиб келаётган бир чўпон Қизил Армия унга “рисоладагидай” муносабатда бўлганини журналистга гапириб берди. Чўпон юзининг ҳамма жойи чандиқ билан қопланган эди. Журналист унга аниқроқ саволлар бера бошлаганда, у: “Улар менга мен кутгандай муносабатда бўлишди, охир оқибатда улар менинг Худойимни ўлдиришдику!”

  1. Азобда ғалаба қилиш мумкин

Бир жудаям муҳим ҳақиқатни билишимиз лозим. Марҳаматга йўл бу имондир. Аюб билан бўлган воқеани эсланг. У ноҳақ азоб чекаяпман, деб ўйлаган. У дўстлари билан қилган баҳслари ҳеч нарсага олиб келмади. Охири, у Худога суянди (қ. Аюб 19:23–27). Кейин, у дунёдаги азоб–уқубатларнинг асл маъноси ҳақида ўй сура бошлади. Аюб ўз саволларига жавоб топа олмади ва у Олийқудрат ва Олийзеҳн Худога бўйсунишига тўғри келди (қ. Аюб 42:1–6).

Бутрус азият чекаётган имонлиларга маслаҳат бериб, Парвардигорга "жонларини берсин"лар деди (қ. 1–Бут. 4:19). Биз Худога ишонамиз, чунки У Ўз кучини Ўз иродасига мувофиқ йўналтиради, бизнинг бир лаҳзалик мижғовлигимиз эмас. Биз учун арзимасгина нарсани тайёрлаган севувчи Худога ишонамиз ва Уни севувчиларга барчаси эзгуликка хизмат қилади (қ. Рим. 8:18). Худода бизнинг қутқарилишимиз ўйи бор ва Унинг таълимотига қулоқ солишимиз туфайли У Ўз номини улуғлаш учун бизда ҳаракат қилади. Бундай имон билан биз барча ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтамиз.

Исо бизни азият чекишимиз ҳақида огоҳлантирган, лекин шу билан бир қаторда, У бизга марҳаматни ҳам ваъда қилди (қ. Юҳ. 16:33). У шунингдек Тинчлантирувчини, Муқаддас Руҳни бизга ваъда қилган. Қаттиқ қувғинга учраганларнинг гувоҳлиги Исо нима учун Муқаддас Руҳни Тинчлантирувчи деб атаганини кўрсатади. Лекин, эсда тутинг, имон Худонинг сўзида қурилади. Худо Каломида берган ваъдаларини азоб–уқубат вақтида эслаш учун уларни билишимиз керак. Агар имонимиз мустаҳкам бўлса, биз азоб уқубатни мардона енгиб ўтамиз. Бизнинг мустаҳкамлигимизни сири қувғинни донолик билан қарши олишдан иборат, муаммо йўқлигида ёки фаровонликда эмас.

Коринфликларга биринчи ва иккинчи мактубда Павлус ўзининг Исодаги ҳаётини айтиб беради. У тинчлик ва ҳамоҳангликдаги, қулайлик ва ҳурматга лойиқликдаги ҳаёти борасида гапирмайди. Аксинча, қийинчиликларга ва юз ўгиришларга бардош беради ва ҳаттоки тушкунликни бошидан кечиради. Шу билан бирга у барча синовлардан чиқиб кетади, чунки биз ўзимизда, яъни лойдан бўлган танамизда, самовий хазина — Исо Масиҳ ва Унинг хушхабарини олиб юрамиз.

Айнан, ушбу ўхшатилган лой идишлар Худо ғалабаси воситаси ҳисобланади. Биз буни қанчалар тез тан олсак, шунча тез бу билимни амалда қўллай оламиз. Унинг мақсади билан қанча тез ўз тасаввуримизни ҳис қилсак, шунча тез “ғолиб” бўламиз. Худди шундай, бир–биримизга танавий эмас, балки Исо орқали муносабат қила бошласак, янги ижод сифатида, оддий лой идишлар сингари, Исонинг самовий хазинасини ўзимизда олиб юрсак, биз руҳан улкан ғалабани қўлга киритганимизни англаймиз.

Азоб–уқубат ҳақидаги Инжил ҳақиқатларида масиҳийлар тушуниши лозим бўлган икки мутлақ қоида бор.

Биринчидан, азоб–уқубат Худо иродаси бўйича содир бўлишига амин бўлиш лозим. Ўшанда ҳаётимизда нима рўй бермасин, барчасини қабул қила оламиз (қ. Рим. 8:12–25).

Иккинчидан, биз каби заиф ижод ҳам ҳатто мушкул ҳолатларда мардона туриши мумкин. Ўз юрагингизни бунда мустаҳкамланг, ўшанда имонингиз қатъий, иккиланмас бўлади! Исо доимо Ўз халқи орасида яшайди деб эсланг.

БУГУНГИ КУНДАГИ ТАЪҚИБ ВА АЗОБ–УҚУБАТЛАР

Ҳозирги дунёда масиҳийлар турли шафқатсизликдаги азоблар ва таъқибларга рўбарў келади. Суданни бўлиш учун урушда имонлилар жисмоний зўравонликдан ва сунъий яратилган очликдан азоб чекадилар. Кўплар том маънода қулликда яшашади.

Эрон, Жанубий Судан ва шимолий Ироқ каби мамлакатларда масиҳий етакчиларини йўқ қилишнинг жисмоний усуллари тадбиқ қилинган, аммо Саудия Арабистонида масиҳийлар турмага қамалиш, қийнаш ва оммавий жазога маҳкум қилинади.

Чьяпада (Жан. Мексика) ўттиз бешдан ортиқ масиҳийлар Инжил таълимотини тарқатаётгани боис ўз уйларидан ноқонуний равишда қувиб чиқарилди. Улардан мингтачаси қаттиқ зўравонликка мубтало бўлди ёки ўлдирилди. Кўп уйлар бутунлай ёқиб юборилди.

Перу, Хитой, Судан, Куба, Вьетнам, Лаос, шунингдек бошқа мамлакатларда диний фаолиятлар, масалан, қонун билан тақиқланган яширин йиғилишларни ўтказганлари учун масиҳийларни қамоққа тиқадилар.

Индонезияда юзлаб жамоатлар ёқиб юборилган ва айнан, Амбон оролида кўплаб имонлилар мусулмон экстремистлари қўлида азобли ўлим топдилар.

Непалдаги масиҳийлар, жанговар индуистлар масиҳий жамоатларининг кўпайишини инобатга олиб қатъий чора кўриш илтимоси билан мамлакат ҳукуматига тақдим этган арзномага қизиқиб қолишди. Непал Миллий масиҳий иттифоқи президенти бутун дунё масиҳийларига ушбу арзнома ҳукуматда қўллаб–қувватланмаслиги учун ибодат қилишига чорлади.

Непалнинг шарқий қисмида маҳаллий аҳоли масиҳийликка ўта бошлагандан кейин маҳаллий индуистлар ва буддистлар бешта жамоатни яксон қилди. 1950 йилда мамлакатда умуман масиҳий йўқ эди, лекин энди, “Муқаддас Руҳнинг мустақил ҳаракати” туфайли, жамоатлар ўз қаторларида тўрт юздан мингдан ортиқ киши мавжуд.

1991 йилда Непал ҳукумати бошқа динга ўтишни таъқиқловчи қонунга эътибор бермай қўйишган, лекин бу воқеаларнинг эзгу йўли ҳар қандай вақт кесиб ўтилиши мумкин. Кўпинча масиҳийларни гувоҳлик туфайли ҳибсга олишади ва турмага тиқишади, шунингдек, бошқа шаклдаги ижтимоий ва иқтисодий чеклашларга дучор қилади, мисол учун уларга иш топиш қийин бўлади.

Эҳтимол, қийноқдан ташқари, таъқибнинг энг азобли шакли, қийноқдан ташқари, масиҳийларни ота–оналик ҳуқуқидан жудо қилиб, улардан болаларини зўрлик билан олиб қўйишни ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолатлар Филиппиннинг жанубий районларида, Покистонда ва Перуда рўй бериб туради.

Бошқа томондан, кўп ҳолларда масиҳийларга қарши оила аъзолари ва жамият танқидий муносабати билан уларга катта психолгик босим ўтказади. Бундай ҳолатларда масиҳий ўз қўшнилари ва собиқ дўстлари ҳужумига дучор бўлиши мумкин. Шундай бўлиши мумкинки, ўша масиҳий одамнинг оила аъзолари унга қарши гувоҳлик бериши мумкин. Бу кўринишдаги ҳужумларга фақатгина ўзини бутунлай Худога бағишлаган одамларгина қарши тура олишади. Эсда тутинг, Аюба Китобида унинг хотини унга “Худо шак келтириб ўлиши”га маслаҳат беради.

Унутманг, бу хилдаги ҳеч бир ҳодиса Худони довдиратиб қўя олмайди. Ибронийларга Мактубнинг 11–бобини яна бир марта кўриб чиқинг ва ўтмишда имонлилар қандай муаммоларга дуч келганини аниқланг. Бирлари қутилишга эришди, бошқалари йўқ дейилган, 33 дан 38 оятгача диққатингизни жалб қилинг.

Масиҳийлар бугунги кунда чидаб келаётган азиятларнинг барча кўринишларини аниқ санаб беришни иложи йўқ. Шунга қарамай, жамоат тарихидаги барча асрлардан кўра, йигирманчи асрда кўпроқ масиҳийлар ҳалок бўлгани маълумдир. Инжилда берилган умумий кўрсатмалардан ташқари таъқиб қилинган ҳар қандай вазиятда масиҳийларга ҳатти–ҳаракатнинг муайян намуналарини таклиф этиш мумкин эмас. Агарда биз бундай намуналарни таклиф қилиш имконига эга бўлганимиздаям, булар беҳуда бўларди, чунки, агар фақатгина ўзимизнинг заиф томонларимизни ҳисобга олсак, кучли душман учун яроқли рақиб бўла олмаймиз.

Тайёргарлигимиз Худо Каломини излашга, Унда имонда бўлишга, Муқаддас Руҳга ҳар куни бўйсунишга қаратилиши лозим. Биз, бошқа имонлилар биз учун қилган ибодатлари туфайли ҳам таскин топамиз. Биз олдин эслаган Ибронийларга мактубдан машҳур “имон ҳақидаги боб”да жойлашган қувғин тўғрисидаги оятлар тасодифий эмас. Ушбу мактубнинг 11–бобида “имон”сўзи йигирма тўрт марта учрайди. Ҳаворий Павлус айтиб ўтган, айнан имон ишонч комиллигини беради:

Мени қўллаб–қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан (Флп. 4:13).

Иш дафтари

            Муқаддас Китобда аниқ айтилганки, масиҳийлар инсонларнинг бошига тушадиган азоб–уқубатлардан кафолатланмаган, қўшимчасига улар Масиҳ учун ҳам таъқибларга дучор бўлишига тўғри келади.

  • “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар” (2 Тим. 3:12).
  • “Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди” (1 Бут. 2:21).
  • “Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган. <…>... чунки Мени Юборганни танимайдилар” (Юҳ. 15:18–21).
  • “...Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди” (Юҳ. 16:2).

АЗОБ ЧЕКИШНИ ХАТО ТУШУНИШ

Азоб чекиш ҳақидаги олтита кенг тарқалган хато фикр санаб ўтинг.

1.

2.

3.

4.

5.

6.

Бу фикрлардан қай бири ўйлашингизча энг кўп тарқалган? Нимага бундай ўйлаётганингизни тушунтириб беринг.

Муқаддас Китобда Худо ўз халқини азият чекишига йўл қўйиб беришини камида еттита сабаби кўрсатилган. Қуйида берилган оятларни ўқиб, маъно ва мазмунини тушунтириб беринг:

  • 1–Бут. 1:6–7; 5:10;
  • 2–Кор. 12:7–10;
  • Ибр. 12:3–10;
  • Флп. 1:14;
  • Юҳ. 17:23 ва Ҳав. 2:42–47;
  • Ҳав. 8:1–4.

“Қатъиятлилигимизнинг сири муаммолар йўқлигида ёки тўкин–сочинликда эмас, қувғинларни донолик билан қабул қилишдадир”. Муқаддас Китобда кўрадиган еттита азоб–уқубат ҳақида ўқинг ва нима сабабдан унга қўшилаётганингизни ва ёки қўшилмаётганлигингизни тушунтириб беринг.

Имонлилар ўз атрофдагиларининг маданий урф–одатларига эътиборсизлик қилиб, ўзлари ўзларини дучор қилганлиги ҳақида ўз тажрибангиздан мисол келтиринг. Агар сиз ўша одамларга учта маслаҳат бера олганингизда қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?

1.

2.

3.

Қуйида берилган парчада сиз учун “босим” ёки “қувғин”ни англатувчи гапларни тагига чизинг. Павлус қувғинга дучор бўлганида у нима қиларди?

“Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман! Захмат десангиз, мен улардан кўпроқ захмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга яқин юрдим. Яҳудийлар томонидан беш дафъа бир кам қирқтадан қамчи едим. Уч дафъа таёқ билан саваладилар, бир дафъа тошбўрон қилдилар, уч дафъа кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп дафъа саёҳатларга чиқдим. Дарёларда таҳликада қолдим, қароқчилардан таҳликада қолдим, ўз қондошларимдан ҳам, мажусийлардан ҳам таҳликага тушдим. Шаҳарда таҳлика, ёвонда таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! Меҳнат ва машаққат остида, кўп дафъа уйқусизликда, очлик ва ташналикда, кўп рўза тутиш азобларида қолдим, совуқ ҳавода ёлонғоч юрдим. Ташқи ҳодисалардан бошқа ҳар куни одамлар йиғилиб келади, бутун Масиҳ жамоатлари ҳақида ҳам ғамхўрлик қиламан. Қайси дармонсизлар билан мен толиқмаган эдим?! Қайси васвасага тушганлар учун юрагим ёнмаган эди?! Агар мақтаниш менга лозим бўлса, ўз заифлигим билан мақтанаман. Абадий ҳамд–санога муносиб Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси биладики, мен ёлғон гапирмаяпман. Мана Дамашқда подшо Аретаснинг вилоят ҳокими мени тутиш учун Дамашқ шаҳрини назорат остига олган эди. Аммо мени сават ичида девордаги деразадан туширишди ва мен унинг қўлидан қочиб қутулдим. Менинг мақтанишим ҳеч ҳам муносиб эмас, чунки энди Раббим менга кўрсатган рўъёларга ва ваҳийларга келаман. Масиҳга қарашли бир одамни биламан. Ўн тўрт йил олдин — баданда эдими, бадандан ташқарида эдими, биламайман, Худо билади — у одам ердан учинчи осмонга қадар кўтарилди. Ҳа, бу одам ҳақида шуни биламанки, — яна баданда эдими, бадандан ташқарида эдими, биламайман, Худо билади, — у жаннатга кўтарилди ва инсонга гапириш мумкин бўлмаган, тилга олиб бўлмас сўзлар эшитди. Бундай бир одам билан мақтансам бўлади. Лекин ўзим ҳақимда бўлса, заифликларимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман. Шу билан бирга, агар мақанаман десам, ақлсиз бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Фақат бирор киши мен ҳақимда ўзимда кўрган ёки эшитгандан ортиқ фикр қилмасин, деб ўзимни тутиб тураман. Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди. Буни мендан йироқлаштиргин деб, уч марта Раббимга ёлвордим. Аммо Раббим менга шундай деди:”Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади”. Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорлага, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан (2 Кор. 11:23–12:10).

Ролли машқлар:

Сиз — имонлисиз, душманлик муҳитида яшайсиз. Атрофдагиларга севги кўрсатишга ҳаракат қиласиз, лекин шунга қарамасдан улар сизнинг эътиқодингиз туфайли сизга нафрат билан қарашади, чунки эътиқодингиз уларникидан фарқ қилади. Яна устига уйингизда мулоқот учун имонлилар хуфиёна учрашишади. Бир куни, эрталабдан қўшниларингиз уйингизга бостириб киришга ҳаракат қилишади. Кейин милиция келиб иккала тарафни ҳам эшитиб кўради. Милиция сизга маҳкамага боришни (у ерда сизни дўппослашини биласиз) ёки  қўшнингиз устидан судга арз қилишнгизни таклиф қилади.

Сиз нимани танлайсиз? Нима учун?

Индивидуал вазифа:

  1. Азоб–уқубат ва қувғинлар ҳақида эсингизда қолган оятларни ўқиб беринг.
  2. Муқаддас Китоб қаҳрамонлари таъқиблар пайтида нима қилишган?

Муҳакама учун саволлар:

  1. Имонлилар ҳаётида ўзларининг имонсиз яқинларидан кўра кўпроқ азоб–уқубат кутиши керакми?
  2. Сизда қувғинлар ҳақида хато фикрлар бўлганми? Айнан қандайлари?
  3. Азоб–уқубат ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотининг қайси томонлари ҳақида авваллари ҳеч ўйлаб кўрмагансиз?
  4. Худо бизни севади ва ҳаётимизда фақат яхшиликка хизмат қиладиган нарсалар бўлишига йўл қўйиб беради, деган таъкид билан азоб–уқубат ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотининг қандай ҳамоҳанглиги бор?
  5. Дунёнинг муаммоли жойларида даҳшатли азобларни бошидан кечираётган масиҳийларни қанақасига қўллаб–қувватлашимиз мумкин? Улардан нималарни ўрганишимиз мумкин?

Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак