Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (19-боб) Китоб Ўзбек тилида
Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
I БЎЛИМ. ХОЧ
Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз
Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз
Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция
II БЎЛИМ. ЖАМОАТ
Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима
Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди
Олтинчи боб. Тирик жамоат
Еттинчи боб. Масиҳий оила
III БЎЛИМ. НИЗО
Саккизинчи боб. Душманни билиш
Тўққизинчи боб. Душман стратегияси
Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари
Ўн биринчи боб. Руҳий жанг
IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар
Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ
Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб
Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат
V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК
Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш
Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги
Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат
Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят
VI БЎЛИМ. Ғалаба
Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар
Ўн тўққизинчи боб
КЕЧИРИМ ВА ИНОЯТ
Агар сиз бошқаларнинг айб–гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб ва гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.
Мт. 6:14–15
1999 йилнинг 23–январида ҳинд штати Ориссада, 58 ёшли Австралиялик баптист миссионери Грэм Стейнс (Graham Staines) ва унинг икки ўғли автомобил ичида бўлган пайтда, тахминлар бўйича, ҳинд фундаменталист гуруҳлари уларнинг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Грэм Стейнс ўттиз тўрт йил мобайнида мохов одамлар билан ишлади.
Ҳиндистондаги юз миллионлаб одамлар Грэм Стейнснинг беваси Глэдис Стейнс, ўз телевизион чиқишида оиласининг қотилларини Инжил номидан кечирганини кўрди. Бу чиқиш кўп одамларни йиғигача олиб борди ва бир хушхабарчи имонлининг гувоҳлигига кўра “эҳтимол, узоқ вақтлик миссионерлик ишидан кўра Ҳиндистонда Хушхабар учун кўпроқ ишни амалга оширди”.
Қотилларни кечириш истаги ҳақида гапираётиб, Глэдис Стейнс шуни қўшиб қўядики, кечирим уни, кутилгандан акс ҳолда, юрагида сақланиб қоладиган қайғу ва изтироблардан қутқарди. Ушбу фожеа вақтидан бошлаб, унинг уйига доимо одамлар келади ва қандай қилиб масиҳий бўлиш ҳақида сўрашади.
***
Квидад Хуарес Мексикада жойлашган шаҳар бўлиб, оммавий ахборот воситаларида “кўз ёши” ва “ўлим қироллиги” деб ном олганди. Лекин, 1999 йилнинг майида “Ҳаёт 99” деб аталган улкан фестивалда у “тинчлик ва умид” шаҳрига айланди.
Фестивални ўтказиш пайтида кўчада Масиҳ ҳақида гувоҳлик берувчи командалардан бири одатдагидан бошқача вазиятга тушиб қолди. Бу командада Самуэл исмли бир ёш мексикалик таржимон бўлиб ишларди. Тасодифан, команда аъзолари Самуэлнинг онаси ва опаси яқинда ўлдирилган ва у бу қотилликнинг гувоҳи бўлганини билиб қолишди. У фожеани тўхтатишга интилган, аммо бунга эриша олмаган эди. Самуэл қотилни билишини айтди.
У қотилдан ўч олиш истаги билан ёнарди, лекин кейинчалик у масиҳий бўлгандан кейин, унинг ҳаётга нисбатан муносабати ўзгарди. У йигирма киши ўқийдиган Инжил ўрганиш гуруҳини бошқарарди. “Ҳаёт `99” фестивалининг охирги кечасида у онасини ва опачасини ўлдирган одам, Исо Масиҳни ўз Нажоткори, деб тан олиш учун олдинга чиққанини кўрди. Самуэл одамлар тўдасидан ўтиб, унинг қўлини сиқди ва Худо Шоҳлигига киргани билан уни қутлади. Самуэл бу одамни кечира олди.
***
Корри тен Боом (Corrie ten Boom) Равенсбрюк даҳшатини кўп эсларди. Собиқ нацистга нисбатан ўз юрагида, Худонинг меҳр–шафқатини кўрсатадиган чин масиҳий муносабатни топиш жуда қийинлигини англарди. Ҳисоб бўйича лагерда тўқсон беш мингдан ортиқ аёл ўлдирилган эди ва у ерда на севги, на кечирим бор эди. У қўриқчиларнинг ифодалаб бўлмайдиган шафқатсизлигини ва доим ишлаб турувчи крематория печкасининг тутунини эсдан чиқара олмасди.
Кейин 1947 йилда Корри Мюнхендаги жамоатда чиқиш қилди, йиғилиш тугагач у билан гаплашишга чиққан концлагернинг энг даҳшатли одамларидан бирини кўрди. У бу аёлга қўл тутди. “Мен масиҳий бўлдим, — тушунтирди у. — Барча шафқатсизликларим учун Худо мени кечирганини биламан, бироқ мен сизнинг оғзингиздан ҳам буни эшитмоқчиман. Кечиринг мени, илтимос”.
Коррининг юрагида қарама–қарши ҳиссиётлар курашарди. Марҳаматли Худо Руҳи уни кечиришга, алам ва дарғазаблик руҳи эса бу одамдан юз ўгиришга ундарди. “Исо, менга ёрдам бер. Мен унга қўлимни бера оламан. Мен буни қила оламан”.
Улар қўллари учрашганда, иккови ҳам гўё илиқ ва кўз ёши ила шифо топганларини ҳис этдилар. “Мен сизни кечираман, биродар, бутун қалбим билан”, — деди Корри. Кейинроқ у аёл шундай гувоҳлик берди, ўша куни унинг юрагига Худо севгисини солган “бу Муқаддас Руҳнинг кучи эди”. Муқаддас Руҳ яна тантана қилди.
КЕЧИРИМНИ АНИҚЛАШ
Кечирим — масиҳийнинг қурол–аслаҳалар рўйхатидаги энг қудратли воситалардан бири. Қандай қилиб кечириш мумкинлигини ёки нима учун кечириш кераклигини дунё тушунмайди. Кечирим — одам одамга бўри бўлган дунё учун табиий ҳол эмас. Бундан ташқари кечиримда оғриқни енгишга тўғри келади, чунки ҳар бир кўнгилли ҳаракат ортида сотқинлик ёки оғриқ ётади. Лекин кечиришни истамаслик янада кўпроқ оғриқни туғдиради ва одамларга кучли ҳиссий, ижтимоий ва жисмоний зарар келтиради.
Бир осиёлик масиҳий адвокат шундай дейди: “Масиҳийлик бошқа динлардан нимаси ила фарқ қилади ёки масиҳийларнинг ўзлари нимаси билан фарқланади ва барча динлар бир хил нарсани тарғиб қилмайдими деб сўраганда, мен жавобан: бизни кечириш қобилияти ажратиб туради, деб айтаман”.
Сиздан ҳаттоки кечирим сўрамаган ҳолда ҳам кечириш лозим. Исо хочда айтган илк сўзлари кечирим сўзлари эди: “Ота! Уларни кечир, чунки улар нима қилаётганини билишмайди” (Лқ. 23:34). Исони хочга михловчилар Ундан кечирим сўрамади, лекин Исо уларнинг кечиримга муҳтожлигини сезди.
Кечирим фақатгина Муқаддас Руҳ кучида ҳақиқатан мумкин. Кечиримда Худонинг севгиси анча равшан намоён бўлади. Биз Худога ўхшаш бўлишга ва У билан ҳамма нарсадан монандлик касб этишга чақирилганмиз.
Кечирим нималигини тушуниш учун нима кечирим бўлмаслигини англамоғимиз даркор.
- Кечирим бутунлай унитиш дегани эмас. Чуқур яралар доимо ҳам одам хотирасидан кетавермайди.
- Кечириш ярашиш дегани эмас. Ярашиш учун ҳар иккала кишининг ҳам хоҳиши керак, аммо жафо чеккан томон хафа қилувчи тараф билан уни кечирмасдан ярашиши мумкин.
- Кечирим бу бепарволик ёки бефарқлик эмас. Кечирим ёмон ёки масъулиятсизли ҳулқни оқлаш эмас.
- Кечирим хафагарчиликларни хаёлидан чиқариб ташлашни англатмайди. Аксинча, кечирувчи одам хафачиликка жиддий қарайди ва уни аҳамиятсиз ва майда нарса деб ҳисоиламайди.
- Кечирим ноаниқ “сабр” маъносига баробар эмас. Акс ҳолда яхши бўлса биз кечиримга ўхшаш бир нарса, ёмон ҳолда — шунчаки кўзимиздан жиддий муаммоларни йироққа олиб ташлаймиз.
- Кечириш айбдордан унинг гуноҳини олиш ёки оқлаш эмас. Одамни айбсиз деб эълон қилиш — қозининг имтиёзи ва фақат угина айбдорни қилмишлари оқибатидан ҳалос қилиши мумкин, масалан жазо тарзида.
Кечирим — бу азият чеккан кишини хафалик ҳиссидан озод этувчи шахсий ташаббусдир. Битик қисман бўлмаган ёки ўзидан соқит қилинган кечиримни талаб этмайди — кечирим тўлиқ ва баркамол бўлиши ва озор берувчига нисбатан салбий ҳиссиётдан йироқ бўлиши, ҳамда у билан ўзаро алоқани ўстириш ва тиклаши лозим.
КЕЧИРИМНИНГ ТАВСИФИ
Мана Инжил таълимотига кўра кечирим тавсифи:
- Кечиринг, чунки сизни Худо кечирган
Эски Аҳдда гуноҳларни кечирилиши талаб қилинадиган кўплаб йўл–йўриқлар мавжуд, чунки фақат Худо гуноҳларни кечириши мумкин. Довуд қандай ҳаёжон билан хитоб қилганини эшитиб кўринг: “У барча айб–гуноҳларингни кечирар...” (Заб. 102:3). Биз шунингдек, ҳаттоки одам, мисол учун, қулликка сотгани учун ўз акаларини кечирган Юсуф воқеаси каби келтирилган хафагарчиликлар оқибатида қаттиқ азият чеккан одамлар тарафидан қилинган кечиримларга мисолларни кўрамиз. Бу ҳаракати билан Юсуф ҳақиқий озодликка эришган. У ўз ўғилларидан бирини Манаше деб атади, бу “мени унитишга ундаган” деган маънони англатади.
Янги Аҳдда биз Исо, Худо қўзиси, дунёга гуноҳларимиз учун қурбон бўлгани келганини кўрамиз. Унинг тўкилган қони воситасида ўз гуноҳларимизнинг бир марта ва абадий кечирилишига эришамиз. Бу “раҳм–шафқат Хушхабари”. Кечирим — бу неъмат. Биз унга лойиқ эмасмиз, лекин Худонинг Ўзи раҳм–шафқатига кўра барбод бўлаётган дунёга кечирим эҳсон қилади.
Давомида, кечиришга қарор қилганларга кечиримнинг таъсири ҳақида ўқиймиз. Натажада улар “душманларини севиш” ва “таъқиб қилаётганлар учун ибодат қилиш” чақириқларини бажаришга қобил бўлади.
Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар (Кол. 3:13).
Охир оқибатда кечирим имон ҳаракати. Бошқа одамларни кечира туриб, Худо менга нисбатан адолат талабини яхши бажаришига ишонаман. Кечира туриб, мен бу муаммога нуқта қўйишга ҳуқуқим борлигини англайман ва барча масалаларни ечишни Худога топшираман. Мен адолат ва меҳр мурувватни тортиб кўрувчи тарозини Худованд қўлларига қолдираман. Бу ҳақда Филип Янси (Philip Yancey) What’s So Amazing about Grace? китобида Худонинг ажойиб инояти ва раҳм–шафқати ҳақида гапиради.
- Кечиринг, чунки сизнинг келажакдаги кечиримингиз шунга боғлиқ бўлади.
Бизга бошқаларни нафақат кечириш амр этилган. Масиҳнинг таълимотидан бизга шу маълумки, келажакдаги кечиримимиз бизнинг хафагарчилиликларга бўлган муносабатларимизга боғлиқ.
Биз Худо ибодати деб атайдиган шогирдларнинг ибодатида, Исо биз бошқа одамларни кечиргандай, Самовий Отамиздан шундай кечирим сўрашни ўргатди. Исо таълимоти давоми сифатида ибодатдан кейиноқ бир қизиқарли огоҳлантириш келади:
Агар сиз бошқаларнинг айб–гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб ва гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди (Мт. 6:14–15).
Бу мутлақ ва икки маъноли бўлмаган тасдиқ ва уни бошқача талқин қилиб бўлмайди. Келажакдаги кечиримимиз тўғридан-тўғри бизнинг бошқа одамларни кечиришнинг раел ҳаракатлари ва кечиришга тайёр бўлишимизга боғлиқ бўлади.
Бутрус Исодан гуноҳ қилган биродарни неча маротаба кечириш кераклиги ҳақида сўради. Кўринишидан, ўзини анча олийҳиммат қилиб кўрсатиб, Бутрус етти мартагача кечиришга тайёрлигини ифодалайди. Ўшанда Исо барчага маълум бўлган ва қизиқарли жавоб беради: “...Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман” (Мт. 18:22).
Кейин Исо ўзига раҳм сўраган ва натижада кўп қарзи кечирилган одам ҳақида матал айтиб беради. Лекин бу сафар бу одам ўзидан озгина қарздор бўлган бошқа бир одамни учратиб қолибди ва унга раҳм қилишни ва кечишни истамабди. Маталда шоҳ бу одамни зиндонга ташлайди ва барча қарзини тўламагунча уни азоб берувчиларнинг қўлига топширади. Давомида шундай хулоса келади: “Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шундай йўлни тутади”.
- Кечиринг, чунки кечирим шифо ва руҳий тикланиш олиб келади
Исо таълимотига биноан, бизга ёмон муносабат бўлганларни кечиришимиз шарт деганда ҳеч қанақанги шубҳа бўлиши мумкин эмас. Ўшанда бизнинг чегараланган инсоний онгимиз кучли ғалаён кўтаради ва ғазабланади: “Нимага? Нима учун?”
Филип Янси биз нима учун кечиришимиз кераклиги ҳақида учта асосий амалий жавобни таклиф этади.
Айблаш, оғриқ, ўч олиш истаги ва дилини қайта оғритишнинг ёпиқ доирасини фақатгина кечирим бузиши мумкин.
“Кечирмоқ” сўзининг янги аҳддаги маъноси том мазмунда “озод бўлиш, ўзини озод қилиш, четга ўтиш” маъноларини беради. Оғриқнинг тўхтовсиз давомийлигини бузишнинг ягона усули тўхтаб кечиришдир. Фақат ўшандагина тинчликни ва тушунишни тиклаш учун ўзаро янги муносабатни қура бошлашимиз мумкин. Рус ёзувчиси Солженицин ҳисоблашича, биз ҳайвонот дунёсидан айнан кечириш фазилатимиз билан ажралиб турамиз. Фақат одамлар бу энг “ғайритабиий” ҳаракатни қилиши мумкин ва табиатнинг шафқатсиз қонунлари устидан юқори туриши мумкин.
Фақат шубҳагина кечиримдан кўра мушкулроқ бўлиши мумкин. Бир куни муаллима ўз талабаларига машғулот учун бўш полиэтилен пакетлар ва картошка солинган алоҳида пакет олиб келишга юборди. Ҳар бир талаба картошкага кечиришни рад қилаётган кишининг исмини ёзиш ва бу картошкани тоза пакетга жойлаши керак эди. Баъзи талабаларда пакет анча оғирлашди.
Сўнгра улар ҳафта давомида бу “кечирилмаган картошкали” пакетни ўзи билан олиб юриши, кечалари эса кровати ёнига қўйиши, сафарга чиққанда олдига қўйиб олиши ва ишда эса иш столи ёнига жойлаши лозим эди.
Бор йўғи ҳафта ўтиб талабаларга бу кечирилмаган ҳафагарчиликлардан иборат руҳий юкни ўзида олиб юриш қандайин оғир ва кечириш ва унитиш ноқобилликлари туфайли уларга қанчалар эътибор берилаётгани маълум бўлди. Асл ҳаётда картошкалар охир оқибатида чирий бошлайди ва сасиб кетади. Бунда аниқ ўхшатиш кўриниб туради! Бу бизнинг оғриқдан ва салбий тарафдан ажрашни истамаётганлигимиз учун тўлашимиз зарур бўлган нархдир. Кўпинча биз, кечирим бизни хафа қилган киши учун нолойиқ совға деб ҳисоблаймиз, аслида бу ўзимиз учун ҳам совға!
Биз берадиган кечирим, ҳатто айбдор киши уни биздан сўрамаса ҳам, уни боғлаб турувчи кишанларни узади ва ундан юракни сиқадиган айбдорлик ҳиссини олиб ташлайди. Қайта тирилган Исо Бутрусни Худо Ўғлига хиёнат қилганлиги учун бутун умр ўзини айбдор ҳис қилмасдан яшаши учун уч босқичли кечиримдан олиб ўтди.
Кечирувчининг айбдорга бераётган кечирими, у билан бир даражада бўлишига олиб келади.
Кечирим жараёнида бизга қарши гуноҳ қилган одамдан бизнинг ҳеч қандай фарқимиз йўқлигини тушунамиз ва айбор билан бир тахтага турамиз.
Аслида, Худонинг ер юзига келиши, Уни биз билан бир даражада тушганини айтади. Худо, Ўзи шунчалар кучли севган ижоди учун нимадир қилиши керак эди. Орамизда, ерда яшаб туриб, Ўзи гуноҳсиз бўлсада, Ўз тажрибасида одам бўлиш нималигини тушунди. Лекин, У биз билан бир қаторда турди. Худо гуноҳи йўқни бизнинг гуноҳларимизга жавоб берувчи қилди...
Кечириш, ғолиб ва ҳамма нарсани енгиб ўтувчи жангчи–хизматчилар ҳаётининг асосий таркибий қисмидир. Бизни “ғолибдан ҳам кўра юксак қилгувчи” йўлга олиб борувчи хоч йўли шундайдир.
Камбоджалик ёш масиҳий Чем, мактабдан бери биладиган қизил кхмерлар солдатларидан бири унинг кўз олдида онасини дубинка билан уриб ўлдирди.
Ойлар мобайнида Чем бу фожеа ҳақидаги даҳшатли хотиралардан қаттиқ озор чекарди. Аммо секин–секин Худо унга ўзи устидан ғалаба қилишига ёрдам берди.
Ўн йилдан кейин Чем Пном Пеннинг марказий кўчаси бўйлаб кетарди. У онасини ўлдирган ўша одамни кўриб қолди. У одам Чем яқинлашаётганини кўриб бўлиши мумкин бўлган ўчдан ниҳоятда қўрқиб кетди.
Чем кўзёшидан нам кўзлари билан унга қараб деди: “Исо Масиҳ номидан сени кечираман!” Чем Исода ҳақиқий эркинликка эга бўлди.
РАҲМ–ШАФҚАТ ВА ИНОЯТ
Жангчи–хизматчининг тайёргарлик даражаси энг асосий тавсифини биз охирига қолдирган эдик. У раҳм–шафқат ва иноят кўрсатиб, масиҳий ҳаётида яшаш қобиллигини ўзида гавдалантиради.
Раҳм–шафқат — бу лойиқ бўлмаган ва ҳеч қачон лойиқ бўлмайдиган одамларга нисбатан эзгулик ёки яхшиликни намоён этишни билдиради. Худо раҳм–шафқатини кўрсатиши ҳар доим қандайдир иш ёки нимагадир асосланган хизмат бўйича ниманидир олишга тескари қўйилади. Ҳар сафар гап раҳм–шафқат борасида кетса, шу нарса кўзда тутиладики, яъни бу эҳсон хизматга мувофиқ олинмаган. Ҳеч қандай ҳолатда олувчи хизмат қилганига яраша олмайди. Раҳм–шафқат фақатгина эҳсон қилувчининг меҳри туфайли содир бўлади.
Бундан ташқари, раҳм–шафқат мутлақ ва тўла–тўкис текин амалга оширилади. Ҳеч ким ва ҳеч қачон раҳм–шафқат учун тўлашни сўрамайди. Ҳаттоки агар сиз жуда хоҳласангиз ҳам, буни қила олмасдингиз. Раҳм–шафқат бизга текин келади ва қандай вазият бўлмасин текин бўлади. Бу шунчаки нолойиқ хайрихоҳлик — кўпроқ камситилган ва рад этилган одамларга нисбатан.
Исо Унинг Шоҳлигида хизмат қилган буюк бўлишини эслатиш мақсадида самодан тушди. Ҳокимият зинапояси юқорига интилади, раҳм–шафқат зинаси эса пастга қарайди. Бу ҳақда доктор Дональд Барнхаус жуда зўр айтган: “Юқорига йўналтирилган севги топиниш демак; ташқарига интилган севги яқинлик деб; пастга қараган севги раҳм–шафқат деб аталади”.
Исо раҳм–шафқатли муносабатларга ўргатди ва раҳмдиллик ила яшади. Ҳаворий Юҳанно, Исонинг шуҳрати “иноят ва ҳақиқатга тўла” эди, — дейди (Юҳ. 1:14). Исо келди ва иккиюзламачи диний даҳолар тарафидан қилинган талаблар, қоидалар, буйруқлар, шартлар орасида ноодатий ва кутилмаган тарзда хизмат қилди.
Раҳмдиллик ва иноят борасида фикр қилиб, ҳаворий Юҳанно давом этади: “Унинг камолотидан биз ҳаммамиз иноят устига иноят олдик” (Юҳ. 1:16). Юҳанно ва бошқа шогирдлар машҳур кишиларга айланди. Улар Унга ўхшай бошлади. Бу одамлар
Унинг бардоши, ҳар нарсани қабул қилувчилиги, севгиси, илиқлиги ва улар ҳаётида бутунлай акс этган ҳамдардлиги билан нур таратиб турарди.
Шу тарзда, раҳм–шафқат ва иноят масиҳийликнинг дунёга энг зўр совғасидир. Бу куч ўчдан кўра қудратлироқ, ирқчилик ва нафратдан кўра кучлироқдир. Лекин, раҳм–шафқат ва иноятга муҳтож бу дунё бахтига қарши жамоат Филип Янси “аксилиноят” деб атаган муносабатни намойиш қилади.
Чарлз Суиндолл иноятнинг душманларини санаб ўтади:
- Ташқаридан келувчи: қонунчилик, ўзига ишониш, анъаналарга, ҳийлалар, атрофдагиларга қаттиқ талаб қўйиш, негативизм, назорат, рақобатчилик, танқид, ўзидан нолиш, майдалик ва бошқалар ҳисобига яшашга уриниш.
- Ичдан чиқувчи: калондимоғлик, рашқ, таҳқирлаш, алам, кечирмаслик руҳи, ҳимоясиз ҳис қилиш, айбдорлик ва уят, миш–миш, иккиюзламачилик ва бошқа кўп нарсалар ҳисси
- Худо раҳм–шафқатининг амалий ишлари
Иноятдан келиб чиқувчи эркинликдан бошқа ҳеч нима бизни ичдан шу қадар ўзгартира олмайди. Ҳаётимиздаги Худо раҳм–шафқати мутлақ аниқ ва равшан натижаларга эга.
Худо томонидан таклиф қилинган эркинликка эга бўлганлар Худо раҳмдиллиги натижасида олган эҳсонлар учун ташаккур айтади: бу кечирим, ҳаёт, қувонч, мусиқа, гўзаллик ва дўстлик инъомидир.
Бошқалар қандай яшашини кавлаштириш ва танқид қилишга жуда кам вақт ва куч кетади. Худо раҳм–шафқати ва эркинлиги билан яшай бошласангиз, сиз анча майдаликдан тийила бошлайсиз. Ҳаттоки уларнинг танловини қўллаб–қувватламасангизда, улар керакли деб ҳисоблаган тарзда яшашига қўйиб берасиз. Иноят билан тўлдирилган масиҳий бу шундай одамки, у дунёга ва одамларга “раҳм–шафқат ойнаси” орқали қарайди.
Раҳмдил киши анча чидамли ва бошқаларни камроқ ҳукм қилиш истагини намоён этади.
Қачонки сиз ўз шахсий ҳаётингиз учун раҳм–шафқатга ва марҳаматга эга бўлиш билан банд бўлсангиз, фикрингизга қўшилмаган одамларни камроқ айблай бошлайсиз.
Худо раҳм–шафқати ва инояти етуклик сари қилинган улкан қадам ташлашга йўл беради. Сизнинг тинчлигингиз марҳаматни тушунишингиз туфайли кенгаяётгани билан бирга сизнинг етуклигингиз ҳам ортади. Сиз бошқа энди олдинги одам бўлмайсиз!
- Худо раҳм–шафқатини қабул этишни хоҳламайдиган жамиятдаги иноят
Худони тан олмаётган жамиятда масиҳий қандай қилиб раҳм–шафқатни ва иноятни тарқатиши мумкин? Ўтган бобларда келтириб ўтганимиздек, Илёс ғорларга яшинди. Бошқа тарафдан, унинг замондоши Авдий Ахав саройига хизмат қилувчилар билан бирга ишлади ва адолатсиз ҳукмдор қириб ташлаган пайғамбарларни ҳаётини сақлай олди. Эстер ва Дониёр мажусий шоҳларга хизмат қилишига тўғри келди. Исо Рим ҳукмдори ҳукмига бўйсунди. Павлус унинг ишини қайсарга кўриб чиқиш учун топширишини сўради.
Жамоат дунё учун энг муҳим ишни — Худо раҳм–шафқатини намоён қилиши керак. Исо ҳеч кимнинг Унга одамларни севишда ҳалақит қилишига йўл қўймади. Айнан бу соҳада Муқаддас Руҳнинг самаралари биз учун зарур. Исо айтдики, биз бир фарқ қилувчи хусусиятга эга бўлишимиз лозим — тўғри муносабат қилиш сиёсатига ва бошқа одамлар устидан руҳий устинликка эга бўлиш эмас, лекин уларни севиш хусусиятига эга бўлишимиз керак. Коринфликларга биринчи Мактубнинг 13–бобида Павлус биз севгисиз ҳеч нарсалигимизни тасдиқлайди.
Иноятнинг содиқлиги ва бошқа одамларга раҳм–шафқатли муносабат масиҳийлар ер ҳокимияти билан тўлиқ келишувда яшаши керак деганини англатмайди.
Замбиянинг собиқ президенти Кеннет Каунда қуйидагиларни ёзган: “Халқ учун саройда ўтирувчи масиҳий ҳукмдор эмас, балки халқ ичра танилган масиҳий пайғамбар зарур”.
Исо огоҳлантирадики, дунё бизни Уни қандай ёмон кўрган бўлса, биздан ҳам шундай нафратланади. Рим империясида илк жамоатнинг катталишиб кетиши, “Исо Худодир” шиори Рим ҳукумати номига қилинган тўғридан-тўғри қарши чиқиш эди. Низо пишиб етилганда, дадил масиҳийлар олий, само ҳокимиятига юзланиб, ҳукуматга қарши чиқдилар.
Асрлар давомида бир хил воқеалар содир бўларди. Айнан масиҳийлик қулликка барҳам берди. Ишчилар ҳаракати, овоз ҳуқуқи учун аёллар ҳаракати, бошқа кампаниялар сингари инсоний ва фуқаролик ҳуқуқлари учун шундай куч сарфлади.
Буларнинг барида биз илондек зийрак ва каптардек содда бўлишимиз лозим. Барча ҳаракатларимиз — ҳаттоки қарши ҳаракатларимиз ҳам — иноят ила ёритилган бўлиши даркор. Агар бизда раҳм–шафқатга қарши сифат пайдо бўлса, ўз қароримиз ҳақида чуқур ўйлаб кўришимиз керак.
Мамлакат билан жамоатлар ўртасидаги илиқ алоқалар мамлакат учун фойдали, жамоат учун эса зарарлидир.
Худо раҳм–шафқати ва инояти учун асл хавф мана шу ерда яширинган. Бутун дунёда бўлганидек, иноятсиз бошқариладиган ҳукумат жамоат тайёрлаб қўйган Худо раҳм–шафқати ва иноят улуғ Хушхабарини аста–секин йўқотади.
Барчасидан кўра яхшироқ тарзда жамоат қаршилик кучи сифатида, ҳукуматнинг истеъмолчи ҳокимияти сифатида ишлайди. Ҳукумат учун жамоат қанча “қулай” бўлса, дунё учун унинг хабари шунча кам мазмунли бўлади. Матто Хушхабарида Исонинг тоғдаги ваъзига асосланган қонунлар жамламасини қабул этган қандайдир ҳукуматни тасаввур қила оласизми? (Мт. 5–7).
Ҳукумат якшанба кунлари дўконлар ва театр ишини таъқиқлаб қўйиши мумкин, лекин у одамларни Худога топинишларига мажбур қилишга қурби етмайди. У жиноятчиларга жазо бериши ва ҳибсга олиши мумкин, аммо уларнинг нафратига шифо бера олмайди ва одамларга севги туғдира олмайди. Никоҳни бекор қилишни чигаллаштирувчи қонунлар қабул қилиши мумкин, лекин эрларни хотинини севишга мажбур қила олмайди, хотинларни эса эрларини ҳурмат қилдира олмайди. У камбағалларга пул ёрдам қилиши мумкин, аммо у бойларни камбағалларга мурувватли, ҳамдард ва адолатли қила олмайди. У оилавий эр–хотин хиёнатини таъқиқлаши мумкин, бироқ зинокорлик, ўғрилик, ундириш, алдов ёки калондимоғликка чек қўя олмайди. У одамларни эзгу ишлар қилишга чорлаши мумкин, аммо улар бундан муқаддас бўла олмайди.
Шундай қилиб, Жамоат Жамоат бўлиб қола қолсин, лекин у жамоат фаолият юритсин — севги билан, ҳақиқатда ва бирликда — ҳаммасидан аълоси — раҳм–шафқат ва иноят билан. Бу ҳар бир масиҳий учун амалдаги йўл бўлсин.
- Худонинг раҳм–шафқати билан одамларни қандай уйғотиш мумкин?
Биз раҳм–шафқатнинг шарафли эркинлиги ила бошқаларни уйқудан уйғотиш учун унга қандай тўлишимиз мумкин?
Ҳаммасидан аввал, бунинг учун ўз инсоний заифлигини тан олиш талаб этилади. Бошқача айтганда, ўзини бутун ростлик билан ифодалаш лозим: “Мен бор йўғи одамман. Мен сенда таассурот уйғотишга интилмайман”. Худо раҳм–шафқати одамларда айнан шу ҳолда уйғонади.
Кейинчалик, бунинг учун камтарона муносабат лозим бўлади. Худо эзгулиги катта қувонч ила камтарликни қабул қилади. Камтарлик қийинчилик билан шуни тушунишимизга имкон берадики, унга кўра ҳеч зот инсон бўлиб бунга эриша олмайди ва эзгу ишларни ўз кучи ила қила олмайди.
Фақатгина Худонинг олий раҳм–шафқати орқали биз Худонинг ажойиб иноятини намоён қила оламиз.
Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)
Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.




































































































































