Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (18-боб) Китоб Ўзбек тилида
Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
I БЎЛИМ. ХОЧ
Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз
Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз
Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция
II БЎЛИМ. ЖАМОАТ
Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима
Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди
Олтинчи боб. Тирик жамоат
Еттинчи боб. Масиҳий оила
III БЎЛИМ. НИЗО
Саккизинчи боб. Душманни билиш
Тўққизинчи боб. Душман стратегияси
Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари
Ўн биринчи боб. Руҳий жанг
IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар
Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ
Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб
Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат
V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК
Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш
Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги
Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат
Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят
VI БЎЛИМ. Ғалаба
Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар
Ўн саккизинчи боб
САБР–ҚАНОАТ ВА НАСИҲАТ
Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизга яна кўпроқ далда берайлик.
Ибр. 10:25.
Исодаги бир опамиз Хитойда ўзининг диний эътиқоди туфайли йигирма икки йилга ҳукм этилган эрининг ҳибсга олинганидан кейин, олти бола ва қайнонаси билан ёлғиз қолди. Мана у ўзи ҳақида нималар айтиб берди.
“Чўпон бўлиб хизмат қилган эримни 1958 йилда қамашганда, менга уни бошқа ҳеч қачон кўрмаслигимни айтишди. Менга жуда қийин бўлди. Қўлимда олтита бола ва қайнонам қолганди. Юрагим тушкунлик ботқоғига ботган эди. Мен Худога нолишни бошладим. Келажак жудаям қоронғи бўлиб туюларди!
Бир куни Худо менга гапириб, шундай деди:
— Бунинг бари Мендан келди!
Мен жавобан:
— Агар бу Сендан бўлса, марҳамат, мени ва оиламни ҳимоянгга ол. Менга номингга иснод келтирмаслигимга ёрдам бер. Мен Сенга эргашишни ва мадҳ этишни истайман!
Ўшанда юрагимда тинчлик ҳукм сура бошлади.
Кўпинча одамлар менга панд берардилар, лекин бу йиллар мобайнида Худо доимо мен ҳақимда ғамхўрлик қилди. Аммо У мени синади ҳам. Энг қийин синовлардан бири оилани молиявий таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар эди. Мен кунига етмиш цент ишлаб топардим, бу пулларга катта оилани боқишни иложи йўқ эди. Лекин, Худо Илёсни қандай таъминлаган бўлса, бизни ҳам шундай таъминларди. У менинг Чўпоним ва Булоғим бўлишга ваъда берди.
Бир куни кечқурун қайнонам кейинги кунга ҳеч қандай озиқ–овқат қолмаганини айтди. У эрта тонгдан ўзининг қизини олдига боришни аҳд қилди ва ундан бизга ёрдам беришини сўрамоқчи бўлди. Шу оқшом мен Худодан У нимага эртанги кун учун озиқ бермаганини сўрадим. Ибодатдан кейин мен Унинг бундай деганини эшитдим: “Гарчи Мен қушлар ҳақида қайғурар эканман, сенинг учун ҳам қайғураман”. Мен бемалол уйқуга кетдим.
Эртанги куни эрталаб соат бештакам олтида эшик тақиллади. Эшикни очишим билан ёши олтмишлар атрофида ва ҳаётимда биринчи марта кўриб турган бир аёлни кўрдим. У сўради:
— сиз Элиснинг синглисимисиз? Мен зўрға сизларни топдим. Муқаддас Руҳ мана буни сизларга беришни ундади.
У пакетни стол устига қўйиб, эшик томон йўналди.
Мен ундан унинг исмини сўрадим, лекин у:
— менинг исмим йўқ. Фақат Худога раҳмат айтинг! — деб жавоб берди.
У чиқиб, ғойиб бўлди. Мен пакетни очдим. Озиқ–овқат ичида конвертни топиб олдим, унда эллик доллар ётар эди. Худо ҳеч қачон кечикмайди. Биз бирон марта ҳам оч қолмадик. Қайнонам айтди:
— Бундан чиқди, мен бугун қизимникига бормасам ҳам бўлар эканда.
Йиллар давомида бундай ҳолатлар кўп бўлди. Одамлар мунтазам почта орқали пул жўнатар, лекин қайтарадиган манзилни ёзмасди.
Иккинчи синов партия органлари тарафидан қилинган психологик босим бўлди. Модомики, эримни хитой компартиясининг динга қарши сиёсатига бўйсунмагани учун қамашган экан, мени ҳам контрреволюционер аёл, де6 ҳисоблашди. Менга яна эримни бошқа кўрмаслигимни айтишди. Ҳар куни ҳукумат ўз эътиқодимдан қайтиш ва эримдан ажралишимга мажбур қилишга уринарди.
Ҳар куни мени олти соатлаб сўровлар билан қийнар, кучли босим ўтказарди. Агар мен Худони билмаганимда, ўзимни ўлдириб қўйган бўлар эдим. Бошқа мен билган аёллар бундай шароитда ақлдан озишди ва ўзини ўлдиришди. Мен Худони ёрдамига тўла‑тўкис ишонардим. Азоб берувчи сўровлар пайтида мен шунчаки кўзимни юмардим ва ичимда ибодат қилардим.
Учинчи синов мушкул ишдан иборат эди. Менга қарши қўйилган айблов туфайли, менга фабрика ёки идорада ишлашга йўл қўйилмасди. Олти соатлик сўровдан кейин мен саккиз соатлик ишни ишлаб беришим керак бўларди. Мен ғишт ортилган, бетон плиталар ва цемент ортилган вагончаларни кунига саксон центга тортар эдим. Юк жуда оғир эди.
Мен ишда шундай толиқардимки! Ўзимни янаги иш сменасининг бошланишигача ҳорғин ҳис этардим. Мендан тер дарё бўлиб оқарди. Совуқ ва музлаб қолган кирлар туфайли вагончани қишда тортиш унданда қийин эди. Баъзан мен курак билан цементни иккинчи қаватга отишимга тўғри келарди. Мен фақатгина Худодан ёрдам сўраган мунтазам ибодатим боис тирик қолдим. У меҳр кўрсатди ва менга куч ато этди.
Тўртинчи синов тана даъватидан иборат бўлди. Эримни олиб кетишганда, менинг ёшим ўттиз тўққизда эди. Ҳукумат амалдорлари мени бошқа одамга турмушга беришга кўндирмоқчи бўлишди. Агар ҳукумат мажбурловига ён берганимда, менга янги кварталга кўчиб ўтишга рухсат берган бўларди. Менинг шахсий ишимни қайтадан ёзарди ва менинг учун қийин ишларга аралашиб юришга эҳтиёж қолмасди.
Менга совғалар, пуллар ва кийимлар билан эркак кишилар кела бошлади, бири эса ҳатто ажралиш ҳақида ариза ҳам тайёрлаб келди. Улар ҳаттоки ярим кечаси уйим эшигини бемалол тақиллатарди.
Мен уларга шундай дердим: “Мен масиҳийман. Ажраша ҳам олмайман, турмушга ҳам чиқа олмайман”. Худо мени шунчалар қаттиқ севадики, шу сабабдан бу барча васвасаларга, гуноҳларга ва бемалол ва шинам ҳаётда яшаш истагига қарши туришга куч берди. Ҳар сафар ибодат қилганимда, У менга керакли барча нарсани берарди... ҳаттоки мен сўрагандан ҳам зиёдроғини.
Йигирма бир йилу саккиз ой деганда эримни озодликка чиқаришди. Деярли йигирма икки йил — айрилиқ учун жуда узоқ муддат.
САБР–ҚАНОАТ
Агар руҳий курашда Инжил ва ибодат ҳужумкор восита бўлиб саналса, унда улар ҳақиқат ва тавба билан мусатҳкамланиши лозим. Доимо Худо олдида юриш ва Муқаддас Руҳ самаралари кўриниши учун биз сабр–қаноат деган сифатга эга бўлишимиз керак.
Римликларга Мактубда (5:3) ҳаворий Павлус дейдики, қайғу сабр–қаноат ҳасил қилади ва у ўз навбатида феъл–атворни шакллантиради. Римликларга мактубидан бир оз кейин Павлус шунингдек, шуни қўшимча қиладики, сабр–қаноатимиз туфайли, биз Битикда тасалли ва умидни топамиз (қ. Рим. 15:4). Ёқуб сабр–қаноат етуклик ва баркамолликка олиб келади деб тасдиқлайди (қ. Ёқуб 1:4).
Илоҳиётчи Юҳаннонинг Ваҳий китобида (3:10) Исо Филадельфиядаги жамоатни Унинг сабр қилиш ҳақидаги амрини бажо келтиргани сабаб, яъни сабр–қаноат қилгани учун мақтаган. Бу ҳеч нарса қилмай “ўтириб қолиш” эмас, балки “интилиб, меҳнат қилиш, Худо ҳеч қачон мағлуб бўлмаслигини аниқ билиб меҳнат қилиш”. Ғолиблик — бу ҳеч қачон таслим бўлмасликдир.
Душман доимо сабр–қаноатга қарши туришга уринади ва бу руҳий жангдан кейин кучли ҳорғинлик сезимини пайдо қилади, кейин эса руҳий апатия ёки биз “чекиниш” ёки “таслим бўлиш” деб атовчи маълум қалб ҳолати келади. Жуда кўплаб масиҳийлар ғалабага бир дақиқа қолганда таслим бўладилар.
Жон Беньян (John Bunyan) бу ҳақда ўзининг “Пилигрим саёҳати” китобида гапириб ўтади. У, саёҳат охирида ҳорғин саёҳатчи Сеҳрли мамлакат ерига киради ва ҳечам уйғонмаслик ва ўз йўлини тугамаслик учун шунчаки ухлаб қолади, деб айтиб беради.
Кучли таъқиб остига олинган Хитойлик нозик опамиз қуйидагиларни айтади: “Кема денгиз бўрони бўлаётгани боис, ҳаракатни тўхтата олмайди. У тўғри йўналиш бўйича кетаётганига амин бўлиши керак. Бундайин синовларсиз биз Худога қандай хизматда бўлиш кераклигини билмаймиз”.
Ҳаёт шундай кемага қиёс. Кучли бўронлар вақтида қувғиндаги жамоат аъзолари имонлилар ўзини мустаҳкам штурвалга боғлаб оладилар ва Худонинг содиқлигига ва Унинг Исо Масиҳдаги абадий севгисига қаттиқ умид боғлаши мумкин.
Ибронийларга Мактуб парчасида (10:19–39) бу мавзунинг тасвирини ўзида намоён этади. 36–оят бу парчада асосийдир: “Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр–тоқат керак...” бу оят — азиятлар, таҳқирлашлар, таъқиблар, ҳибсга олиниш, қамоқ жазоси ва мулкнинг мусодара қилиниши тўғрисидаги мунозаранинг бир қисмилигини таъкидлаш қизиқарли.
Кучли таъқибга учраган ва катта қийинчиликларга дучор бўлган Кубадаги бир чўпондан сўрашди: “сизга шундай қийин ҳаёт шароитида барчасини ташлаш ва таслим бўлишга хоҳиш борми?” Чўпон жилмайиб, оддий жавоб берди: “агар жанг бўлмаганда эди, ғалаба ҳам бўлмасди”. Яна кимдир шундай деган: “Ўлдирмайдиган барча нарса мени мустаҳкамлайди”.
Ўтган асрлар асосчи миссионерлари сабр–қаноатли бўлмаганида, хитойликларда ҳалигача хитой тилида Муқаддас Китоб бўлмас эди.
Роберт Моррисон (Robert Morrison) кичик шотланд тўқимачилар шаҳарчасининг камбағал туманида ўсиб улғайди. Якшанбалик мактаби мураббийи Исо учун боланинг юрагини эгаллашга уринишдан тоймади ва бу мураббийнинг сабр–қаноати туфайли ёш Моррисон Исо шогирдига айланди.
У Хитойда протестант асосчи–миссионерга айланди ва 1800 йиллар бошида Муқаддас Китобни хитой тилига таржима қилди. Лекин иш катта ҳаяжон ва ваҳимасиз битмади. Ўн олти йил давомида Моррисон даҳшатли вазиятларда яшади. Унинг хитойлик ёрдамчиси Ако, агар у “фош қилинса”, уни қийноққа солинишини билиб, азият чекмаслик учун заҳар олиб юрарди. Моррисон меҳнати натижасида Ако у орқали биринчи имонга келган одам бўлди.
Роберт Моррисон аввалига ўғлидан, кейин эса хотинидан айрилди. Лекин у буни ҳам кўтарди. Бугун Макаода эски протестант қабристонида унинг қабрини ўз қариндошлари қабрлари ёнида кўриш мумкин. Бугун унинг марҳаматли сабр–қаноати Хитойдаги кўплаб биродарлар ва опа–сингиллар ҳаётида самарасини беради.
Дороти Ай Чин (Dorothi Ai Ching) ҳозирги вақтда Шимолий Америка бўйлаб саёҳат қилади ва у лопатка билан ахлат ортган жой, яъни меҳнат лагерларида ўтказган айнан йигирма йил натижасида Худога хизмат қилиш даражасигача ўсди. Дороти, Худо сабр–қаноатни афзал кўришини яққол кўрсатган оғир ҳаётидан олган энг биринчи сабоқ деган хулосага келди.
Яна бошқа бир хитой имонлиси Гонконгдаги масиҳий радио дастури бошловчиси номига ўсмир ўғлининг масиҳийлик эътиқоди учун таъқибларга дучор бўлгани ҳақида ёзади. Бу имонли киши ўғлига қуйидагиларни айтди: “Масиҳ йўли мушкул, аммо бу абадий йўлда биз сабр–қаноатли бўлишимиз лозим”.
Ж. Ж. Эндрюс (J. J. Andrews) — кекса лютеран чўпони ва бизнинг Рангундаги дўстимиз, олдин Бирма дея аталган Мьянмада хизматга катта иштиёқ билан ёндашарди. Бир неча йил муқаддам вирус гепатитидан унинг қизи қазо қилди. Икки ойдан кейин юрак хуружидан хотини ҳам вафот этди. Ярим йил ўтиб, мутлақо кутилмаганда унинг ўғилларидан бири ҳаётдан кўз юмди. Эндрюс ўзини эзилиб ташлангандай ҳис қиларди. Ҳаётининнг ўша даврини эсаб, у дейди: “Мен ўзимни Аюб каби ҳис қилардим, фақат ҳеч ким мени юпатишга келмасди”.
Қўшни Банкокдан (Таиланд) бўлмиш ёш филиппинлик Вер Энрикес бу вазият ҳақида эшитди. У биродари Эндрюсни қўллаб–қувватлаш ва кўриш учун атайин келди. Эндрюс дейди: “Ҳаётимнинг оғир дамларида мени кўришга келгани учун унга раҳмат”.
Бир неча ой ўтиб, биродар Эндрюснинг уйи олдида ҳаётдан мамнун бўлган неваралари кулгиси янграрди. Эндрюс унитилмас сабоқ ҳақида айтиб бераётиб, жилмаярди: “Худо мени сабр–қаноатимни мукофотлади ва чилпарчин бўлган қалбимга шифо берди!”
Бир кун бир жамоат деворида бундай масиҳийча шиорни кўриб қолдик:
Баъзан Худо бўронни тинчитади, лекин баъзи ҳолларда У бўроннинг қутиришига йўл қўйиб беради... ва ўз фарзандларини тинчлантиради
ДАЛДА БЕРИШ
Сабр–қаноатли бўлиш — бу бўрон ва довул шиддати остида қолишга мажбур бўлганда, Худо бизга берувчи марҳаматдир. Худо бошқа марҳаматлари қаторига, бошқаларга қийинчиликни енгиш ва босимга чидам беришда ёрдам берганимизда керак бўладиган далда беришдир.
Бир қисқа маталнинг мазмунини ўйлаб кўрайлик.
Бир куни бир неча қурбақа ўрмон бўйлаб кетарди. Тўсатдан икки қурбақа чуқур ўрага тушиб кетди. Қолганлари ўра атрофида қотиб қолишди. Дугоналари қанчалик чуқурга тушганини кўриб, уларни тамом бўлишини айтишди. Шунга қарамай, иккала қурбақа ҳам уларнинг айтганларига аҳамият бермади ва бор кучи билан ўрадан чиқиб кетиш учун сакрашга интилди. Қолганлари улар тамом бўлганига ва бу фойдасизлигига ишонтиришда давом этарди. Ахийри, қурбақалардан бири ўз яқин дугоналари сўзларига ишониб, таслим бўлди. У ётиб қолди ва ўлди. Шунга қарамасдан, иккинчиси қўлидан келганча сакрашда давом этди. Қурбақалар яна тўп бўлиб бақириб, азият чекишни бас қилиб, тинчгина ўлишини масалаҳат берарди. Лекин, қурбақа яна катта тиришиш билан сакради ва охир оқибатда ўрадан чиқиб кетди.
У чиққандан кейин қолган қурбақалар шундай дейишди: “Сен бизни эшитдингми?” Ва шунда қурбақа қулоғи оғирлигини тушунтирди. У бу бутун вақт давомида дугоналари унга далда беряпти, деб ўйлаган эди.
Қийин пайтлардаги тасалли сўзлари ҳақиқатан ҳам одамни руҳини кўтаради ва унга тирик қолишга ҳамма нарсани енгиб ўтишга ёрдам беради. Бошқа томондан қийин вазиятлардаги айтилган вайрон қилувчи сўзлар уни ўлдириши мумкин. Одамларга нима гапираётганингизга эҳтиёт бўлинг.
Йўлингизда учраган одамларга ҳаёт сўзларини айтинг. Баъзан тасалли сўзлари одамни шунчалар қўллашига ишониш қийин. Ҳар қандай киши фалокатлар билан олишаётган одамнинг охирги кучини олиб қўядиган сўз айтиши мумкин. Унга тасалли сўзларини топувчи киши бахтлидир.
Бир неча йил муқаддам америкалик собиқ ҳарбий асирлардан душманнинг қайси усуллари уларнинг руҳини анча муваффақиятли тарзда туширади деб сўрадилар. Изланишлар шуни кўрсатдики, ҳарбий асирлар жисмоний қийноқлар ёки жудолик туфайли эмас, балки якка тартибда қамаш ва тез–тез камерадан камерага дўстларидан ажратиб ўтказиш одамни синдириши мумкин. Яна изланувчилар шуни аниқладиларки, аскарлар ўзлари тегишли бўлган кичик гуруҳларда бир–бирига боғланиб қолганлик орқали куч йиғадилар.
Бу кузатишлар, масиҳийлар Худога содиқ қолишига ёрдам берувчи бошқа имонлилар билан мулоқотга муҳтож бўлишини чуқурроқ тушунишга имкон беради. Худо билан ўзаро муносабатларимиз ҳаттоки жуда жонли бўлсаям, руҳий етукликка етишимизга ва сабр–қаноатни ўрганишимиз учун етарли эмас. Руҳ билан бирлаштирилган Тана ичида имонлиларнинг ўзаро муносабатини ўсиши, Нажоткорга нисбатан ўз содиқлигимизни сақлашда мутлақо зарур (қ. Ибр. 10:23–25).
Бутун Инжилнинг матни давомида Худо оиласидаги бошқа имонлиларга далда беришга такрорий чақириқлар эшитилади.
Римликларга мактубнинг 12–бобида Муқаддас Руҳнинг бошқа инъомлари ичида насиҳатгўйлик инъоми ҳам эслатилган. Кейинроқ Павлус Салоникаликларга биринчи мактубида (5:11) ёзган: “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундай кейин ҳам бир–бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар”.
Далда бериш — бу қачонки сиз бошқаларни руҳлантирганда ва уларга ёрдам берганингиздаги қўллаб–қувватлаш ва руҳини кўтариш амали. Ҳар биримиз ўзини паст олиб, бизга бундай тинчлантириш ниҳоятда муҳимлигини тушунишимиз керак. Умид — бу одам руҳи учун кислород.
Чак Суиндолл (Chuck Swindoll) тасдиқлашича, Ибронийларга мактубда қўлланган “далда бериш” сўзининг негизи Юҳанно Хушхабари 14–15 боблардаги Муқаддас Руҳ амалини тасвирловчи сўз билан бир хил. Муаллиф бундай хулосага келади: “бошқаларга далда берганимизда, Худо оиласида Муқаддас Руҳ қилган нарсага жудаям яқин нарсани эслатувчи ишни амалга оширамиз”.
Инжилнинг бошқа бир машҳур таълимотчиларидан бири бу фикрни тасдиқлайди: “Далда бериш ва юпатиш — энг олийжаноб инсоний қарздир.... Жонбоз устига бир челак совуқ сув қуйиш жуда осон, унинг руҳини тушириш осон. Бошқалар ҳафсаласини пир қилувчи, шахтини қайтарувчи одамлар билан дунё тўла, лекин бизнинг масиҳийча бурчимиз — бир-бирига далда беришдир. Қанчалар кўп ҳолларда мақтовлар ёки раҳматлар, тан олиш ёки рағбатлантиришлар одамнинг ёвузликка қарши чиқишига ёрдам берган”.
Биродар Андрей ўз хизматининг энг аввалида Шарқий Европа мамлакатларидаги имонли биродарлари билан қилган мулоқотида далда бериш сўзининг аҳамиятини тушунди. Улар унга шундай дердилар: “Андрей, сеннинг бу ерга ташрифингни ўзи энг яхши ваъзларингдан кўра афзалроқ!” Бугун у аҳолсининг асосий қисми мусулмон бўлган мамлакатларга борганда, худди шундай сўзлар эшитади. У кўпинча “Очиқ эшиклар” миссиясининг мазмунини далда амали сифатида очиб беради ва бу хизмат кўриниши келгуси муносабат учун турли мамлакатларга такрорий ташрифлар орқали ва зарурий материаллар билан таъминлаш ёки хизматчилар тайёрлашда ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Бизнинг ишчиларимиз Вьетнамнинг жанубий қисмидаги бир чўпонникига ташриф буюришди. Улар вьетнамча гапиришни билишмасди ва шунинг учун у уларга катта шубҳа билан муносабат билдирди. Ўшанда улар Муқаддас Руҳ раҳнамолигида қуйидагиларни амалга оширди. Жамоатда улар тиззалаб туришди ва инглизча овоз чиқариб ибодат қила бошлади. Тезда Вьетнам чўпони уларга қўшилди. Унинг юзидан ёшлар оқарди. Кейинроқ бу чўпон уларга ташрифлари муҳим бўлгани борасида мактуб ёзди.
Мана ўша мактубнинг таржимаси: “Мени шу нарса чуқур таъсирлантирдики, яъни биз сизлар билан бирга ибодат қила оламиз ва Исо номини улуғлай оламиз. Ҳаттоки турли тилларда сўзласакда, Худо севгиси ва Муқаддас Руҳ кўмаги ила бир-биримизни тушуна оламиз.
Сиз жамоатимизга Инжил бермоқчи эканлигингизни биламиз. Худо муҳтожлигимиз тўғрисида сизга хабар қилгани учун Унга ташаккур айтамиз..., У Инжилни олиб келишингизга ёрдам беради. Бу муҳтожлик борасида биз Унга айтдик ва энди Ундан жавоб кутяпмиз”.
Қамоқдаги масиҳийлар тарихида доимо далда борасида гапирилади. Қамоқларда ёки лагерларда масиҳийлар имондаги биродарлари ва опа–сингилларини учратишини эшитиш қандайин қувончли. Худонинг фарзандларидан иккитаси ёки учтаси жамоада бирга вақт ўтказиши мумкинлигини билиш қандай қувончли.
Валентина Савельева мамлакатга масиҳийча адабиёт киритгани учун совет лагерларида беш йил ўтирди. Лагерда ҳаёт шароити жуда оғир эди, у Худо унинг ибодатига қандай жавоб берганини айтиб беради: “Худо менинг муҳтожлигимни кўрди ва Ўз марҳамати ила Наташа исмли масиҳий опани юборди... Худованд энг мушкул вазиятда менга далда бериш ва енгиллатиш учун уни юборди. Биз биргаликда кўп ибодат қилдик ва доимо бир-биримизни қўллашга ҳаракат қилдик. Кечалари лагердан ташқарида, очиқ осмон тагида учрашганларимизни эслайман. Биз у ерда узоқ вақт қола олмасдик, чунки ҳарорат кўпинча минус қирқ градусдан пастга ошиб кетарди ва ишчи этикларимиз бизни исита олмас эди. Биз бир неча дақиқа қўшиқ айтар ва ибодат қилардик, кейин эса озроқ исиниш учун баракка қайтардик ва яна кўчада учрашардик. Баъзан сукут ила туриб қолардик ва шунчаки осмонга тикилардик....
Баъзида мен бир нарсани: Худованд шошилиб, мени Ўзига олиб кетишини, — истардим. Лекин, Наташа мени янги куч билан тўлдирарди. У ҳаётимга кучли ва ижобий таъсир ўтказди. Кўпинча мен Худо уни бу лагерга фақат мен учун юборганини ўйлаб қолардим”.
Ричард Уормбранд (Richard Warmbrand) Бухарест қамоқхонасида сақланувчи ўн саккиз кекса киши воқеасини айтиб беради. Бу “деразасиз, шипдан томчи оққан жойдаги ер остидаги хона эди. Ўлмаслик учун, музлаб қолган ҳолда, ҳар бири олдинда турган ўртоғига жипслашишга интиларди. Агар кимдир хушини йўқотса, бошқалари уни сувдан кўтарар ва туришга мажбур қиларди. Илиқлиқ, қўллаб–қувватлаш ва ҳаёт — буларнинг барини биз бир-биримиздан олардик”
Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)
Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.