Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс) 14 bob

Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (14-боб) Китоб Ўзбек тилида

Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida AudiokitobHayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob

                     

МУНДАРИЖА

Кириш

I БЎЛИМ. ХОЧ

Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз

Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз

Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция

II БЎЛИМ. ЖАМОАТ

Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима

Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди

Олтинчи боб. Тирик жамоат

Еттинчи боб. Масиҳий оила

III БЎЛИМ. НИЗО

Саккизинчи боб. Душманни билиш

Тўққизинчи боб. Душман стратегияси

Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари

Ўн биринчи боб. Руҳий жанг

IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР

Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар

Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ

Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб

Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат

V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК

Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш

Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги

Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат

Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят

VI БЎЛИМ. Ғалаба

Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар


Ўн тўртинчи боб

ХУДОНИНГ МАДАДИ: МУҚАДДАС КИТОБ

Энг аввал шуни билингларки, пайғамбар китобларида учрайдиган башоратларнинг бирортаси ҳам бировнинг хусусий тавсирига боғлиқ эмас. Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар.

2 Бут. 1:20–21

Бошини ҳайратомуз қимирлатиб, Даниэл креслода ўтирарди. У ўзининг Хитой Халқ Республикасига дастлабки узоқ муддатли сафаридан қайтиб келди ва энди ўзининг Сингапурдаги эркин ҳис қилувчи шинамликдаги уйида хулоса қилиб, ўз таассуротларини ва олинган маълумотларни беришга ҳаракат қилди.

  • Даниэл, сафаринг давомида нима билдинг, — деб ундан сўрашди.

Даниэл бошини қимирлатишда ва жилмайишда давом этиб, ахийри сўз бошлади.

— Эҳтимол, якуний деб бир уй жамоатига қилинган ташрифни айтишимиз мумкин,–ўйланиб жавоб берди у. — У жамоат, охирги йилларда бир неча маротаба қувғинга учраган юзлаб аъзоларни  ўз ичига олади. Мен улардан бундайин даҳшатли шароитларда қай тарзда ғолиб масиҳийлар бўлишнинг уддасидан чиққани ва ҳатто қисман ўсганини сўрадим. Улар уч нарсани санаб, тезда жавоб қилдилар. Биринчиси: Худо Каломига итоат қилиш. Иккинчиси: Худо билан мулоқот, яъни ибодат. Учинчиси: биродарлар ва опа–сингилларга муҳаббат.

Бу гуруҳ ҳар ҳафта Инжилдан бир бобини ёд олади. Бариси Инжил нусхасининг етишмаслигидан бошланди, шунга қарамай, Каломга бундай ёндашиш қандай  марҳаматлаш олиб келишини тушунгандан сўнг, улар мисраларни ёд олишда давом этяптилар.

ПАНД–НАСИҲАТЛАРНИНГ АСОСИЙ МАНБАИ

Инжил — бу Худонинг Ўзи ҳақида ва одамлар билан мулоқот қилиш хоҳиши ҳақида ёзма ёзма равишдаги очиқликдир. Бу нафақат Худонинг шахсияти ҳақидаги очиқлик, балки шунингдек, Унинг дунёни қутқариш борасидаги мураккаб режаси ҳақидаги очиқлигидир. Агар У Ўзини очиб бермаганда, одамлар ҳеч қачон буюк Худойимизни тушунишмаган бўларди.

Албатта, Худонинг энг ажойиб очиқлиги, бизнинг орамизга келган Унинг Ўғли Исо Масиҳ бўлди. Лекин, ҳаттоки бу очиқликни англашимиз ёзилган Худо Каломи, Инжилга боғлиқ.

Охирги асрда Шайтон Инжилни аҳамиятсиз қилиш мақсадида ҳақиқий тарғибот кампаниясини ўтказди. У масиҳийлар Худо Каломига ишончни йўқотишини жуда–жуда хоҳларди. Бироқ, унинг барча тиришишларига қарамасдан, ҳеч ким ва ҳеч қачон бу Китобни ишончсиз деб исботлашни уддасидан чиқишмади. У инсониятга маълум бўлган ягона ва мутлақ ҳақиқат бўлиб қоляпти.

Инжил — бу имонимизнинг Худо тарафидан берилган асосидир. Кўп маротаба масиҳийлар унинг таълимотидан четга чиққанлар ва бундан озор чекдилар. Лекин, одатда, масиҳийлар Инжил таълимотини билмасалар ва тушунмасалар ундан ўзларини олиб қочадилар.

Одамлар унинг нимага ўргатишини билган тақдирдагина, Жамоат Худо Каломининг ҳақиқий очиқлиги бўлиши мумкин. Худо Каломини ўрганиш масиҳийлар ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб гавдаланади. Масиҳийлар Муқаддас Китоб таълимотини рад этганда, тушунмаганда ёки ундан шубҳаланганда ва унинг қоидаларидан чиқиб кетганда, ўз руҳий кучларини йўқотадилар.

Дастлаб Инжилий қоидаларга асосланиб ташкил қиланган кўплаб масиҳийча ташкилотлар худди шу сабабдан ўз руҳий таъсирини йўқотишди. Фақатгина Худо Каломи нуфузига ва унинг таълимоти қоидаларига содиқлик, Исо Масиҳнинг ҳақиқий танасида намоён бўлиши лозим бўлган руҳий ҳаётни тиклашга қодир. Инжил Худо Каломи дея аталиш ҳуқуқига эгалигини аниқ билдиради: “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади” (2 Тим. 3:16–17; яна қ. 2 Бут. 1:21). Исо Масиҳ деди: “Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар...  Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради” (Юҳ. 5:39).

Жамоатда нимани ўргансак фақат Инжилга асосланган бўлиши керак. Эҳтимол, сиз бизнинг китобимизда ҳар қайси қоидани Инжилга юзланиб тасдиқлашимизни пайқагандирсиз. Яна бир карра келтирилган парчаларни кўриб чиқинг ва бу сабоқлар фақатгина Инжилий таълимотда сизга ўгит берганига ишонч ҳосил қиласиз. Инжил нимага ўргатишини билмасдан, Жамоат ҳақиқатдаги ҳаётга умид боғлай олмайди.

МУҚАДДАС БИТИКНИНГ НУФУЗИ

Эркинликдаги дунёда масиҳийлар Инжилнинг муҳимлигини тан олишади, бироқ бундай эркинликда улар озмунча унинг қадрига етмайдилар. Лекин, агар уни енгил тушуниш мумкин бўлмай қолсачи? “Каломини юрагингизда сақладингизми”? (қ. Заб. 118:11). Инжил қўлингизда бўлмай туриб, Худога содиқ қола олишингиз учун, Инжилий таълимотнинг асослари ҳақида ёрқин тушунчага эгамисиз?

Исо Худо Каломига тўла–тўкис боғлиқ бўлишнинг энг асл намунасини кўрсатди. У ҳар доим Муқаддас Битикни ўқирди. Мисол учун, шайтон Уни чўлда васвасага солганда, унинг ҳар бир ҳамласига Исо Муқаддас Битикдан жавоб келтирарди (қ. Мат. 4:1–11). Исо ўз таълимотини Эски Аҳд Битикларига асослади ва кўпинча тарихий мисоллар сифатида қўллаб, уларга мурожаат этарди. Айтиш мумкинки, Исо Ўз илоҳий нуфузи билан бир маротаба бўлса ҳам унинг ҳар бир Китобидан лавҳалар келтириб, Эски Аҳдга содиқлигини исботлади!

Айниқса, Исо Ўз ўлими ва қайта тирилишидан кейин Битикдан қандай фойдаланганини таъкидлаш қизиқарлидир. Эммаус йўлида Ўзининг икки шогирди билан кета туриб, У, “...Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади” (Лқ. 24:27).

Ҳаворийлар Китобидан дастлабки жамоат ҳаётида Битик марказий ўрин эгаллагани равшан бўлади. Ҳаворийлар уни Элликчилар воқеасини тушунтириш учун қўллашган (қ. 2:16–21), Исога Масиҳ деб ном берилиши (қ. 2:25–28), Исо воизликлари (қ. 8:29–35), таъқиб қилишганда қандай йўл тутиш кераклигини аниқлаш (қ. 4:23–26), қувғин пайтидаги жамоатнинг аҳволини аниқлаш (қ. 7:1–53) ва мажусийлар ичидан чиққан имонлиларга ўз муносабати (қ. 15:13–21).

Том маънода ўз ўринларининг исботи сифатида Эски Аҳд Битикларини Янги Аҳд масиҳийлари ва Битик муаллифлари қандай қўллашгани борасида юзлаб мисоллар мавжуд. Бу Инжилий таълимот учун ҳаддан зиёд муҳим ва бугун Инжил имонлилари орасида худди шу нарса кузатилиши қувонч бағишлайди. Инжил ҳақиқатда илоҳий билим манбаидир.

Эски Аҳд Китоблари минг йиллар давомида яҳудий халқи томонидан тузилган ва Исо бу Битикларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Илк жамоат Янги Аҳд Китобларини уларга аста–секин қўша бошлади ва Муқаддас Руҳ уларнинг нуфузини тасдиқлади.

I ва II асрларда Исо Масиҳ келганидан сўнг, нуфузли эски аҳд Битигига юзланиб, Исонинг Ўзи ва Инжилий йирик арбоблар қилганидай, ўз таълимотини тасдиқлаш мақсадида дастлабки жамоат етакчилари Инжилдан ва Павлус, Юҳанно, Бутрус Хушхабарлари ва мактулбаридан лавҳалар келтира бошлашди. Янги Аҳднинг барча Китоблари секин–аста мустаҳкам нуфузга эга бўлдилар, айнан шу пайтда эрамизнинг юзлаб бошқа руҳий китоблари нуфузли бўлиб саналмасди.

III асрга келиб, Жамоатнинг руҳий етакчилари бугунги кунда Янги Аҳд дея номланувчи барча Китобларни бир бўлиб тан олишди ва қабул қилишди. Жамоатларнинг халқаро йиғилишида ҳам шунингдек, ушбу Китоблар “қонун”га айланиши, ёки бошқача қилиб айтганда, Янги Аҳднинг расмий тан олинган мазмунига айланганлик фактини тасдиқлашди, бироқ биз ҳаммамиз, аслида бу танлов Муқаддас Руҳ томонидан қилингани ва одамлар уни фақатгина тасдиқлаганини тушунамиз.

Шайтон Инжилнинг муҳимлигига шубҳа қилмайди. Тарихнинг бутун асри давомида у уни шунчаки барбод қилишга уринади. У уни янги аҳд замонида римликлар қўли билан, Зулмат асрида варварлар, ўрта асрларда испан конкистадорлари, XVIII асрда француз радикаллари, Иккинчи жаҳон уруши даврида нацистлар, совет коммунистлари ва ўтган асрда хитой инқилобчилари қўли билан яксон қилишга уринди. Ўтмишнинг турли даврларида улкан гулханларда ёнган Инжиллар тўғрисида эшитиш мумкин эди.

Шунга қарамай, у ҳалиям ҳамма вақтларда ва барча халқларда кенг мутоала қилинувчи Китоб бўлиб қолмоқда. Шайтон Инжилни нафақат яксон қилишни, балки у шунингдек, одамларнинг унга бўлган эътиқодини ҳам барбод қилишга уринди. Бир авлод кетидан бошқаси келиб, унга қарши қаратилган сохта фан далилларини кашф қилишяпти.

Бироқ, шайтоннинг Инжилга қарши энг самарали қуроли бефарқликдир. Шайтонга Инжил китоб жавонларида қандай чанг босиб ётиши ёқади ва шундайин у экстремистларнинг уни ёқаётган гулханидан роҳатланади.  Шайтон ҳаттоки Инжилни яхши ва ажойиб китоб деб санашларига ҳам рози бўлади. Унинг учун энг қўрқинчлиси, одамлар уни барбод бўлаётган дунё учун Худо Каломи эканлигини тан олганда содир бўлади.

МУҚАДДАС БИТИКНИНГ ҲОКИМИЯТИ

Инжил фойдасига энг кучли далиллардан бири унга турли тоифаларнинг, яъни варварлар, фашистлар ва коммунистларнинг ғазабнок нафрати дея ҳисоблаш мумкин. Лекин нима учун уларнинг бари Инжилдан шунчалар ҳадиксирайди? Нима сабабдан шунчалар яккаҳоким идора тартиби бу Китобнинг тарқалишини тўхтатишга интилишади?

Совет Иттифоқи пайтларида бир куни икки ёш скандинав аёлларини Инжилнинг нусхасини одамларга тарқатаётган вақтда тутиб олдилар. Милицияда уларга жуда қўпол ва дағал муносабат қилишди, уларни автомобили билан бирга бутун мол мулкини мусодара қилишиб, ўзларини эса мамлакатдан чиқариб юборишди. Бошқа бир ҳолатда, бир инглизни худди шундай “жиноят” учун турмага тиқишди. Нимага? Чунки, репрессив ҳукумат ўхшаши йўқ бўлган Инжил кучидан даҳшатга тушишади.

Аввалроқ биз масиҳийликни яксон қилиш мақсадида репрессив ҳукуматлар қўллайдиган турли усулларни муҳокама қилдик. Одатда таъқибларнинг бошида улар Исо таълимоти уларнинг қарашларига тўла мос келишини айтишади ва бунинг асосида ёш имонлиларни масиҳий бўлиб қола олишлари ва айни бир пайтда уларнинг мафкурасини тарафдори бўла олишларини айтиб ишонтиришга уринадилар. Лекин улар шунингдек, мунтазам равишда халққа Инжилда кўплаб қарама–қаршиликлар мавжудлиги ва уни ҳеч қачон мутлақ ҳақиқий Китоб сифатида ҳисоблаш керакмаслигини сингдиришга уринадилар.

Улар кўпинча, гўёки Инжилда тўлиб тошган “бувининг эртаклари” устидан куладилар ва фақат имонга асосланиши мумкин бўлган таълимотни ақлга мувофиқ равишда тушунтирилишини талаб қиладилар. Жудаям озчиликни ташкил этувчи масиҳийларгина бундайин ҳужумларга шайдирлар.

Бир куни хитой бош университетида бир гуруҳ масиҳий талабалар масиҳийликка душман бўлган домлаларни бахс орқали берк кўчага киргизиб қўйишди, аммо оқибатда ҳукумат уларга “тарғибот”ини ман қилди ва зўровонлик билан имонлиларни ўз талабларига бўйин эгишга мажбур этдилар. Масиҳийлар бундай вазиятга тушганда, Инжилни жиддий ва синчиклаб ўрганишга тўғри келади.

Шунга амин бўлиш мумкинки, Битикни эркин ўрганиш фурсати жуда қисқа бўлади. Яқинда Инжил, китоб дўконлари пештахталаридан ва жамоат дўкончаларидан ғойиб бўлади.

Ҳукумати репрессив тартибли мамлакатлар тез–тез севимли усулини қўллайди яъни, Инжил дўкон пештахталарига қўйилади, бироқ уни сотиб олиш учун эса, ҳокимиятнинг асосий “рухсати” лозим бўлади. Бу шуни англатадики, агар кимда ким “рухсат” сўрашга ботинса, миршаблар уни шубҳа остига олинганлар рўйхатига киритиб қўяди.

Ҳукумат томонидан назорат қилинадиган босмахоналар Инжилни босмадан чиқаришмайди. Бирдан бир мустасно ҳолат бўлиб Хитой ҳукуматининг Amity Bible Press босмахонасида Муқаддас Битикнинг босилишига берган рухсати саналади. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, бу босмахона Инжилнинг йигирма беш миллион нусхасини нашрдан чиқарди. Унинг катта қисми фақатгина расмий рўйхатдан ўтган жамоатларга сотилади. Бугунги кунда уй жамоатларининг Инжилга бўлган эҳтиёжи қирқ миллион нусхага етди.

Бир қанча мамлакатларда ҳали ҳам Инжилнинг кўп етишмаслик ҳоллари мавжуд ва чўпонлар кўпинча жамоатга келадиганлар орасида муҳтож бўлганларга қимматбаҳо нусхаларни қандай тақсимлашни билишмайди. Веьтнамдаги бир уй жамоати Инжил мисраларини ўта жонкуярлрик ила ёд олган имонлиларга Инжилни беришга аҳд қилишди. Шунинг учун Инжилни 118–инчи Забурни бехато айта олганларга тарқатишди — ҳаммаси бўлиб у бир юз етмиш олтита оят.

Биз “Очиқ эшиклар” миссиясида Инжил етишмаслиги ниҳоятда сезилган мамлакатларни таъминлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз ва бунга ҳайрон бўлмаслик керак, чунки Худонинг қутқарувчи кучи фақат унда.

Чегарасиз Муқаддас Китоб

Яхши таниш бўлган хитой чўпони Вань Минь–дао (Wang Ming–dao) ахийри қамоқдан озод бўлганда у шундай деди: “Қамоқда ўтказган бутун йигирма йилим давомида менда Инжил йўқ эди. Бахтимга, йигирма бир ёшимдан йигирма тўрт ёшимгача уйда яшадим, уй юмушларини бажарган кезларимда Инжилни ўрганар эдим. Мен кўплаб парчаларни ёд олдим. Қамалган вақтимда бу мисралар бирин кетин юрагим тубидан чиқиб, мени мустаҳкамларди. Агар Худонинг бу сўзлари бўлмаганда, нафақат мен, балки кўплаб мен билан бирга бўлган бошқалар бутунлай мағлубиятга учраган бўлардилар”.

Хитойнинг жанубий қисмидан бўлган чўпон Лам (Lamb) худди ўша маҳал узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётганди. “Мен Инжил мактабида Битикдан нега шунчалар кўп мисралар ўқиш кераклигини ўшанда тушундим, — деди у. — Инжил мисраларини мунтазам такрорлаш орқалигина мен соғлом ақлни сақлаб қолдим”.

  1. Муқаддас Китобни ўқиш, уни ўрганиш ва у ҳақида фикр юритиш

Жамоат энг яхшиси, фақатгина Худо Каломини эсда сақлаш ва жиддий ўрганиш воситасида мушкул вазиятларга тайёр бўлиши мумкин. Масиҳийларга Инжилни тўлиқлигича билиш талаб этилади. Унинг мазмунини эсда сақлаш Инжилда ифодаланган Худо фикрини тушунишга ҳам ёрдам беради.

Инжилни ўрганишга қай йўсинда ўтилади? Биринчидан, у сиз гапириб бермоқчи бўлаганларга эмас, ўзингизга зарурийлигини тушуниш билан Инжилни ўрганишга чоғланинг. Иккинчидан, Инжилга юмшоқ юрак билан яқинлашинг. Инжилни сиз эшитишингиз лозим бўлган нарсаларни гапиртиришга мажбур қилманг, балки уни Худонинг Ўзи томонидан айтилган нарсаларни очиш учун ўрганинг. Инжилни ўрганиш одамни тарбия қилиш учун эмас, балки уни қайта тарбиялаш учундир.

Қайта ва қайта Муқаддас Битик Худо Каломи ҳақида фикр юритишга ундайди. Бунинг учун эса вақт ва интизом лозим бўлади, натижада эса биз руҳий мукофот ва марҳамат оламиз. Фикр юритмоқ — Инжилий мисралар ва лавҳалар борасида мақсадга қаратилган ҳолда ўйлаш ва қай тарзда уларни ўз шахсий ҳаётимизга тадбиқ этиш мумкинлигини тушуниш демак. Муқаддас Битикни тадбиқ қилиш учун биз ўзимизга учта муҳим савол беришимиз керак:

  • Инжилни илк тингловчиларига бу нимани билдирарди?
  • Унда вақтга бўйсунмайдиган қандай қоида яширин?
  • Қаерда ва қай тарзда мен бу қоидани амалда тадбиқ қила оламан?

Қуйида Инжилий мисра ёки лавҳалар устида фикр юритиш учун олтита аниқ йўналишлар:

  • Уни тасаввурингизга келтиринг! Ўз фикрий нигоҳингиз олдида унда тасвирланган саҳнани фараз қилинг.
  • Уни талаффуз этинг! Уни овоз чиқариб ҳар сафар турли сўзларни урғулаган ҳолда қайтаринг.
  • Уни қайтадан айтиб беринг! Қайтарганларингизни ёзиб олинг.
  • Уни ижро қилинг! Персонаж номини ўз исмингизга алиштиринг.
  • У ҳақда ибодат қилинг! Мисраларни ибодатга айлантиринг ва у ҳақда Худога айтинг.
  • У таҳлил қилинг! Унга қуйидаги саволларни беринг:
    • Бу оят менга тавба қилишим керак бўлган гуноҳларни фош қиляптими?
    • Бу оят мен ибодат қилишим мумкин бўлган ваъдани кўрсатяптими?
    • Бу оят мен ўзгартиришим лозим бўлган муносабатни кўрсатяптими?
    • Унда, мен бажаришим керак бўлган бирон бир буйруқ борми?
    • Унда, мен риоя қилишим керак бўлган намуна мавжудми?
    • Унда, унинг ёрдами билан ибодат қилишим мумкин бўлган ибодат борми?
    • Унда, мен йўл қўймаслигим керак бўлган хатоларга кўрсатмалар борми?
    • Унда, мен ишонишим керак бўлган ҳақиқатлар борми?
    • Унда, мен Худога миннатдорчилик билдиришим кераклиги ҳақида нима бор?
  1. Инжилни ёдлаш

Оятларни ёдда тутиш жуда муҳим. Ҳар бир масиҳий Битикнинг калит оятларини ёддан билиши керак, мисол учун Юҳанно Хушхабари (3:16; 5:24), Эфесликларга Мактуб (2:8–9).

Ҳафтасига ҳеч бўлмаганда биттадан оят ёд олиш яхши бўларди. Кунига биттадан оят унданда яхшироқ. Мисол учун, мулоқот гуруҳингизда сиз Инжилни бутун боблари билан эсда тутиш режасини ишлаб чиқишингиз мумкин. Бир бобни икки ёки уч одамга тақсимлашингиз мумкин. Сўнгра, бир оз вақт ўтиб, гуруҳ аъзолари бу бобни кўчириб олишлари учун учрашишлари мумкин. Малакани ошириш билан бу жараённи мунтазам назорат қилиб, ҳаттоки кичик жамоатда Юҳаннога биринчи мактуб ёки Филиппиликларга Мактуб каби Битиклардан парчаларни ёд олиш мумкин. Ёд олишни ҳозироқ бошлаш муҳимдир. Бу тиришишга арзийди, агар ҳаттоки сиз ҳечам Битикнинг фойдали эканлигига шубҳа қилмаган бўлсангиз ҳам. Роппа–роса бугундан бошланг!

Бир ёш масиҳий Вьетнамнинг шимолий қисми, ҳокимият коммунистлар қўлига ўтган жойда яшарди. У агар яна озод дунёга чиқса, ниҳоятда диққат ва тиришқоқлик билан Инжилни ўрганишга онт ичди. Кейинроқ, у истиқомат қилган туман жанубий Вьетнам жангчилари томонидан озод этилди ва у ўз қасамини адо этишга киришди. У Битикдан оятларни ёд олиш билан биргаликда, Инжилий илоҳиёт асосларини тушунишга интилди. Бир неча йил ўтиб, мамлакатнинг ўша тумани яна коммунистлар зулмига ўтди, лекин бу сафар ёш йигит қийинчилакларга шай эди. У Ғарбга қочгандан кейин, ёдланган Инжил оятлари унинг учун қандай юпатиш ва далда бўлгани ҳақида гувоҳлик берди. Бу оятлар ёрдамида у ва бир қанча имонли биродарлари Худога топина олдилар ва бир–бирини қўллаб–қувватладилар.

Ҳаммасидан ҳам кўра, Инжил оятлари мусиқа билан эсда қолади. Хотира Инжил оятларининг катта миқдорини қўшиқ воситасида сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, Муқаддас Руҳ мусиқага солинган Инжил оятларини руҳимизни ёндириш ва биз Инжилга мурожаат қилишимиз керак бўлган вазиятда унинг мазмунини эслатиш учун қўллаши мумкин.

Албатта, шунчаки ёдлаш — фақатгина бошланиши. Имонлилар шуни тушунишдики, ёдланган оятларнинг кейинчалик ёзиб олиниш шарти билан парчаларни ёдда тутишга кетан уриниш кенг миқёсда одамга унинг мазмун ва моҳиятини тушунишига ёрдам беради. Агар сиз уларни ёд олишга уриниб бу сўзлар ҳақида ўйласангиз, уларнинг мазмуни анча равшанлашади.

Ҳар бир гуруҳда ёд олиш дастурининг муҳим иштирокчилари болалар бўлиши керак. Кўп ҳолларда болалар катталарга нисбатан оятларни анча яхшироқ эсда сақлайди ва оқибатда улар тарафидан ёдланган оятларни келажак авлодага етказа олишади.

Ёдланган лавҳаларни ойига бир марта бўлса ҳам такрорлаш жоиз. Жамоат катта парчаларни ёд олгандан кейин, унинг ҳар бир аъзоси биргаликда бир бутун парчани ҳосил қилиш учун ёд олган қисмини ёзиши керак. Шу тарзда, гуруҳингиз хотирада парчани ҳосил қилиш учун зарурат туғилиб қолса, бутун парчани қандай тузишни билади. Ҳақиқий ҳолларда турли ҳуснихат ва турли қоғоз варақлари одатда беозор қоғозлардай туюлади ва шубҳа туғдирмайди. Машинада ёзилган матн ёки принтерда терилган матннинг мавжуд камчилиги қидирув ўтказилганда ўзига жалб қиладиган “аҳамиятлилигидир”дир.

Гонконгдан Хитойга келувчи бир кекса аёл ўзининг бор бўш вақти давомида уйида ёдлаган Инжил оятларини ёзиб келарди. Унинг Хитойдаги дўстлари унинг ёзганларини жонкуярлик ила йиғар ва хазина каби асрар эди.

Дунёнинг баъзи минтақаларида ёзишни ҳам, ўқишни ҳам билмайдиган имонлилар бор. Лекин, улар ҳам Инжилни ёдда сақлаш дастурида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Саводсиз кишилар битта оятни ёд олиши учун уни бир неча маротаба ўқиши мумкин. Улар, оғзаки анъана минг йиллар давомида маълумотни авлоддан авлодга қандай етказган бўлса, бошқаларга ўшандай етказиши мумкин. Бу маънода аудиокассета Битикни сақлаш ва қўллашнинг муҳим шакли бўлиб қолди.

Забур куйчилари маслаҳатига амал қилиб ва Худо Каломини қалбимизда сақлаб, биз келгуси руҳий жанглар учун энг бой куч манбаини қўлга киритамиз. Жамоатдан қувилган масиҳийлар бу қоидани анча яхши тушунса керак. Кўп йилларни қамоқда ўтказишига тўғри келган имонлилар Инжилдан оятлар ёдлашнинг ҳаддан зиёд муҳимлигини айтишади.

Собиқ Совет Иттифоқида чўпон Иван Антонов Хушхабар ёйиш туфайли ҳаммаси бўлиб қамоқда йигирма тўрт йил ўтириб чиқди. У 1998 йил ноябрда озод этилди. Орқага назар ташлаб, у шундай дейди: “Энг асосийси Худо Каломини ўрганиш ва эсда сақлаш. Қамоқ ва лагерларда бўлганимда, менда Инжил йўқ эди, лекин хотирамда сақлаганларимни эслай олардим. Ҳар куни Эски ва Янги Аҳддан икки бобдан такрорлардим.

Бунга мувофиқ, мен истар–истамас Мисрдаги Юсуфни эслардим. Мўлчилик пайтида у омборга буғдойдан мўл ҳосил йиғди. Очарчилик келганда, у буғдойни омбордан тарқата бошлади ва одамлар очлик ўлимидан қутқарилди. “...”

Бу Муқаддас Ёзув юрагим учун озиқ бўлган эди... Худо доимо мени эрта тонгда уйғотарди... Шу тарзда менда ибодат қилишга, осойишталикда ва тинчликда ўй суришга вақт бўлар эди”.

Бошқа бир рус биродар, Вениамин Маркевич, лагердан озод этилганидан кейин эслайди: “Қамоқда мен Инжилнинг ёд олинган бобларидан катта тасалли ва далда топдим. Бу оятлар қалбим озиғи бўлди ва менга шайтонга қарши курашишимга кўмак берди... “қарши тура олиш” учун махсус куч керак бўлганда, бу кунлар ўша “ёвуз кунлар” бўлди”.

ИНЖИЛНИ САҚЛАШ

Мулоқот гуруҳингиз эслаб қолиш дастурига қўшимча равишда Инжилнинг босма нусхаларини сақлаш учун бирон нарса қилишни бошлаши мумкин. Инжил ҳар доим бемалол топилиши мумкин бўлган Китоб деб ўйламанг. Ҳар қайси имонлида ҳар куни ўқиши лозим бўлган Инжилнинг камида бир нусхаси бўлиши даркор.

Агар сиз эркин жамиятда яшасангиз, Инжилни ўзингиз билан бирга Исога бўлган эътиқодингиз далили сифатида очиқчасига олиб юришингиз мумкин. Агарда қувғин вақтлари келганда, Инжилингиз топиб олинса, мусодара қилишади. Сиз уни қандай сақлаш ва уни ҳукумат вакиллари қўлига тушиб қолмаслигини биласизми? Баъзи имонлилар айрим ҳолларда уни қўнғир қоғозга ўраш кифоя эканлигини билиб олдилар. Бошқа бирлари эса унинг муқовасини олиб ташлаб, бир нечта китобчаларга ажратишади.

Имонга келмаган одамларнинг орасидан баъзилар юпқа китоблардаги Инжил қисмларини билиб олиши мумкин. Ҳар бир масиҳий оиласи ҳеч бўлмаганда Инжилни битта нусхасини сақлаш ҳақида қайғурмоғи лозим. Кўп китобларни фош қилиши ва мусодара қилиши жуда осон, лекин ҳатто топилмай қолган битта Инжил ҳам имонлилар гуруҳида Инжил таълимотини тоза сақлашга ёрдам беради.

Эсда тутингки, масиҳийлар, ўзларига душманлик вазиятлар тушганда Инжил оятларини эсда тутиш ва Муқаддас Битикнинг босмадан чиққан нусхасини сақлашга интилиш жуда муҳим. Агар сиз мулоқот гуруҳида ҳозироқ иккала дастур бўйича ҳам иш бошласангиз, гуруҳингиз аъзолари орасида руҳий ришталарни мустаҳкамлашга ёрдам беришига, йиғилишда жиддий муҳит яратишига ва Худо Каломига бўлган ўзининг бағишловини чуқурроқ ҳис этишига имкон беришини фаҳмлайсиз.

Инжил нусхалари шароитга қараб чекланиб қолса, сиз сақлаб қола олган Худо Каломининг нусхаларини тарқатишни бўйнингизга олишингиз керак. Агарда Инжил ўқишга имкони бўлмаган бошқа масиҳийлар ҳақида билиб қолсангиз, уларнинг унга бўлган эҳтиёжини қондира оласиз. Мана жуда қийин вазиятларда қувғинга дучор бўлган жамоат масиҳийлариа томонидан эришилган Инжилнинг “яширин” тарқатилиши бўйича тажриба:

  • Инжилни бутунича эмас, “қисмларга ажратилган” ҳолда тарқатиш енгил кўчади.
  • Инжилнинг нусхаларини ундан нусха кўчириб оладиган ва бошқа имонлилар орасида тарқатадиган одамларга беринг.
  • Репрессив тартибдаги кўп мамлакатлар ҳукумати мамлакат ичидаги барча почта корреспонденциясини назорат остига олишга қодир эмас. Битикнинг кичик ҳажмдаги нусхаларини почта орқали юбориш мумкин. Юборилаётган нусхалар ҳар қандай китоб дўконидан харид қилиш мумкин бўлган оддий қоғозга қўлда ёзилган бўлиши керак.
  • Инжил аудиоёзмалари, айниқса матнлар мусиқага солинган бўлса, анча шубҳадан йироқ бўлиши мумкин.
  • Компютердан фойдаланувчилар Инжилни дискетларга ва лазерли дискларга сақлашлари мумкин.

Яккаҳокимлик тартибидаги мамлакатларда Муқаддас Битикнинг кўпайтирилиши ва тарқатилиши хавфли ва хатарли бўлиши эҳтимоли бор. Лекин, Инжил оятларини эсда сақлаш ҳоллари каби бу фаолият ҳам улкан руҳий мукофотни ваъда қилади. Худо Унинг Каломини тарқатиш орқали ифодаланган содиқлигингизни матҳаматлайди.

Ҳатто бугун ҳам сиз эркин вазиятда яшаб турган бир пайтда, репрессив тартиб шароитида яшовчи масиҳийларга Инжилни етказишда қатнашишингиз мумкин. Уларда таълим олишга ва Худо Каломини тарқатишга қанчалар фаҳр билан интилишига амин бўласиз!

1980 йилда Хитойнинг жанубий қисмидаги хитой масиҳийлари “Очиқ эшиклар” миссиясига Инжилнинг бир миллион нусхасини юборишини сўраб мурожаат этишди (бу тадбир “Марварид лойиҳаси” номи билан машҳур бўлди). Имонлилар Худо Каломини қўлга киритишни шу қадар жонкуярлик билан истардики, бу мавзуга қўшиқ яратишган ва уни ҳар куни куйлашарди:

 

Худованд, жўнатгин Ўз Каломингни,

Ўз қимматбаҳо нурингни.

Ҳақиқат, севги унда мужассам,

Таълимот ва ҳаёт нони ҳам.

Биламан, Худойим йўлим ёритиб

олға бошлагай, Само уйига.


Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)

Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.



AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак