Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (13-боб) Китоб Ўзбек тилида
Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
I БЎЛИМ. ХОЧ
Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз
Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз
Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция
II БЎЛИМ. ЖАМОАТ
Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима
Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди
Олтинчи боб. Тирик жамоат
Еттинчи боб. Масиҳий оила
III БЎЛИМ. НИЗО
Саккизинчи боб. Душманни билиш
Тўққизинчи боб. Душман стратегияси
Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари
Ўн биринчи боб. Руҳий жанг
IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар
Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ
Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб
Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат
V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК
Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш
Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги
Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат
Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят
VI БЎЛИМ. Ғалаба
Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар
Ўн учинчи боб
ХУДОНИНГ МАДАДИ: МУҚАДДАС РУҲ
Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир.
Луқо 11:13
Душманлик муҳитига қарамасдан, имонлиларнинг Масиҳда тўлиб–тошиб яшашга уринишлари, агар уларнинг ҳаётидаги барча синовларни Худо олдиндан мўлжаллаб қўйганига ишонишмаса, аянчли якун топиши мумкин. Бу замон бошланишигача абадият Худованди, душман бизга қарши режалаштирган барча ҳужумларини биларди ва олдиндан бизга ғалаба қилиш имконини таъминлади. Ўтган бобда биз барча вазиятларда тура олишимиз учун Худо таъминлаган қурол–аслаҳанинг ҳамма мудофавий турларини кўриб чиқдик. Келгуси уч бобда Худо Ўз жамоатига шайтон устидан ғалаба қилиш учун берган ҳужумкор қуролларнинг уч турини кўриб чиқамиз: булар Муқаддас Руҳ, Муқаддас Китоб ва ибодат.
МУҚАДДАС РУҲ
Жамоатнинг бутун тарихи давомида унинг энг муҳим моҳиятларидан бири Учбирлик таълимоти эди. Муқаддас Китобнинг тирик Худоси ягона Худодир, аммо У Ўзини Учбирлик кўринишида, ёки қиёфасида намоён қилди: бу Ота Худо, биз Исо Масиҳ деб атовчи Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ Худо қиёфалари. Ушбу жуда муҳим таълимот бўлиб, ўзида инсон тафаккури ила англаш мумкин бўлмаган, лекин имон ва эътиқод орқали тушуниш имкони бўлган руҳий сирни тасвирлайди.
Ҳайрон қоларлиси шуки, ер юзи бўйлаб кўплаб имонлилар бу таълимотни ҳеч қачон тушунмасдан, ҳаттоки билмасдан, Учбир Худонинг қўлини ўзида сезиб кўришди ва Уни англашди.
Имонлиларнинг кўп қисми Ота Худони бутун борлиқнинг Ҳукмдори сифатида ва самода абадий ва илоҳий қудрат сифатида тан олишади. Масиҳийлар орасида бутун борлиқ Худоси Ўзини Каломда (Инжилда) ва сўнгра Нажоткоримиз (Исо Масиҳ) жисмоний танада дунёга келиши орқали кўпроқ драматик қиёфада, ҳамда Муқаддас Руҳ орқали теранроқ, шахс даражасида ўзини зоҳир қилгани ҳақидаги ҳақиқат кенг тан олинган бўлиб саналади.
Имонлилар Учбирликнинг учинчи қиёфасини хаммасидан ҳам кўра оз биладиган кўринади. Бироқ, Инжилга мувофиқ, айнан Муқаддас Руҳ ҳаммасидан кўра, бизнинг Масиҳда яшашга уринишимизга кўмак беради. Исо Масиҳни ўз Худойимиз деб қабул қилганимиздаёқ ҳаётимизга Муқаддас Руҳ кириб келади ва ўзини бағишлашга имкон бериб, ичимизда яшай бошлайди.
Муқаддас Руҳ фаолияти ва қиёфаси тўғрисида тушунмасликни ва мужмал таълимотни, эҳтимол, икки муҳим хато орқали тушунтириш мумкин. Биринчидан, шундай одамлар борки, улар Исо Масиҳнинг Муқаддас Руҳ Уни “улуғлайди” деган сўзларини, Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилган таълимотнинг асосий мавзуси Масиҳнинг Ўзини англатади, деб тахмин қиладилар. Шу сабабдан, бундай одамлар Муқаддас Руҳни фаҳмлай олмайдилар. Кўриниб турибдика, улар Инжилнинг ҳақиқатига эргашишни хоҳлашади, лекин шу билан биргаликда, улар афтидан Янги Аҳддаги Муқаддас Руҳнинг қиёфаси ва корига бўлган кўплаб изоҳларни назардан четда қолдиришади. Бу парчаларни ёзишда янги аҳд муаллифларини Муқаддас Руҳ бошқарганмиди? Шубҳасиз, бошқарган эди. Шуни хулоса қилишимиз мумкинки, Муқаддас Руҳ бизни, Ўзининг Масиҳни олқишловчи жамоатдаги хизматини англашимизни ва тушунишимизни истайди. Бундан ҳам кўра, масиҳийлар Муқаддас Руҳ улар учун нималарга қодирлигини тушуна бошлаганда, улар учун Масиҳни юксалтирувчи ҳаёт билан яшаш анча енгиллашади.
Иккинчи сабаб, Муқаддас Руҳнинг хизмати ўзгаришларга бой ва олдиндан билиб бўлмайдиган бўлиб кўрингани учун, масиҳийча таълимотда кўп ҳолларда Муқаддас Руҳнинг фаолияти ва шахсига зарурий аҳамият берилмаслигидир. Ҳаворийлар Китобидан келиб чиқиб, биз Муқаддас Руҳ маълум андаза, шаблон бўйича ҳаракатланмайди дея хулоса қилишимиз мумкин. У, бизга бир хил бўлиб кўринган вазиятга ҳар сафар турли равишда муносабат билдиради! Бундай хилма хиллик натижасида Муқаддас Руҳ фаолиятини олдиндан айтиб бўлмайди ва шу сабаб ҳам анъанавий жамоатларда уларни ҳар сафар ҳам ҳисобга олавермайди.
Исо, У бизни ёлғиз ташлаб кетмасликни, аммо ёрдамга биз билан асрлар оша бирга бўладиган Юпатувчи юборишини айтди (қ. Юҳ. 14:16–18). У шунингдек, Муқаддас Руҳ бизга ўргатади деди (қ. Юҳ. 14:26). Кейинчалик, Исо Уни ҳақиқат Руҳи дея атади (қ. Юҳ. 14:17). Муқаддас Руҳ имонли кишининг ҳаётида шу қадар ҳақиқийки, Унинг вазифалари ва хусусиятларини санаб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмасди:
- У — бизнинг меросимиз гарови (Эф. 1:14)
- У бизни юпатгувчи (Юҳ. 14:16)
- У дунёни фош қилади (Юҳ. 16:8)
- У ўргатгувчи (Юҳ. 14:26)
- У ёдингизга туширади (Юҳ. 14:26)
- У Исо ҳақида гувоҳлик беради (Юҳ. 15:26)
- У бутун ҳақиқат йўлига бошлайди (Юҳ. 16:13; Рим. 8:14)
- У Исодан олиб, бизга маълум қилади (Юҳ. 16:14; Лқ. 2:26)
- У Исони улуғлайди (Юҳ. 16:14)
- У бизга қувват бергувчи (Ҳав.1:8)
- У биз орқали сўзлагувчи (Ҳав. 4:31)
- У бизга келажак ҳақида хабар бергувчи (Юҳ. 16:13)
- У биз ҳақимизда гувоҳлик бергувчи (Рим. 8:16)
- У бизни мустаҳкамловчи (Рим. 8:26)
- Биз учун шафоат қилади (Рим. 8:26)
- У руҳий инъомлар ҳадя этгувчи (1 Кор. 12:4–11)
- У янгиловчи (Тит. 3:5)
- У ваъда қилгувчи (Эф. 1:13)
- У самара бергувчи (Гал. 5:22)
Келтирилган рўйхатдан шу нарса ойдин бўлдики, биз кенг тарқалган хато ва камчиликлардан қочишимиз ва Муқаддас Руҳни рад қилмаслигимиз бир томондан керак бўлса, иккинчи томондан — Унга ички ва ҳиссий кечинмалар манбаи каби интилмаслигимиз лозим. Масиҳий учун Муқаддас Руҳнинг вазифаларини ўз ҳаётига тадбиқ қилинишини кўриш мутлақ зарур ва у душманлик муҳитидалиги ёки эмаслиги муҳим эмас.
Муқаддас Руҳнинг юқорида санаб ўтилган вазифалари ва сифатларини ҳисобга олмасдан, биз бу ҳалокатга учраган дунёга таклиф қиладиган ҳеч вақойимиз йўқ ва бизда унга таклиф қила оладиган куч ҳам мавжуд эмас. Ҳар бир масиҳий ўз олдига шундай мақсад қўйиши даркорки, унга кўра ҳар бир киши биз ҳақимизда Руҳ орқали қадам ҳаракатланаётганимизни кўра олсин учун Муқаддас Руҳнинг кенг қамровли раҳнамолиги остида қадам ташламоғимиз зарурийдир. Павлус имонли галатларга уларнинг ҳаёти Худо мўжизаси ила Исода юқоридан туғилиши билан бошланди ва улар фақатгина Худонинг кучи кўмагида бундай ҳаётни давом қилишни кутиши мумкин. Бу айниқса эҳтиёж қувғин ва таъқиб шароитида равшан. Муқаддас Руҳ вазифаларининг ушбу рўйхатини оғир вазиятга тушганда Ундан нима кутиш мумкинлигини билиш ва эслаш учун ёдда тутиш эҳтимол арзигулик иш.
Кунлардан бир кун миссиямизнинг Хитойдаги курьери чегарада унга иғвогарлик тусидаги сўровлар бера бошлаганда, хатарли вазиятга тушиб қолди. У не деб жавоб қилишни билмас эди. Ўшанда у Муқаддас Руҳ зарур бўлиб қолса унга керакли сўзларни беришлиги борасидаги Инжилий ваъдани эслади ва бир дақиқалик саросимадан сўнг, суҳбатни бошқа йўлга бурган Хитой тарихидан бир далилни эслади. Кейинроқ у Хитой тарихи курсидан бунинг батафсил баёнини авваллари эшитганини эслай олмаслигини айтиб берди. Муқаддас Руҳ уни қутқариб олувчи сўзлар берди!
Инжил нимага ўргатишини ёдда сақланг: “...Сизларда бошлаган хайрли ишини то Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман” (Флп. 1:6). Бу агар имонли бўлсак, Муқаддас Руҳ бизда фаол ҳаракат қилишини билдиради. У айнан нима қилишини тушунаяпсизми?
МУҚАДДАС РУҲНИНГ КУЧИ
Жамоат раҳбарлари учун Муқаддас Руҳнинг барча вазифалари қанчалар муҳимлигига аҳамият беринг. Жамоат мушкул вазиятга тушиб қолганда, Муқаддас Руҳ раҳнамолигидаги раҳбарлик айниқса муҳим. Шарқ мамлакатларида қабул қилинган ва жамоатнинг ҳамма амалиётини бошқариш бир киши қўлида бўлишига қаратилган жамоат бошқарув тури репрессив тартиб шароитида мутлақо номақбулдир. Биринчидан, бундай жамоат бошқаруви, ҳаммасидан кўра, Инжилий қонуниятларга асосланмаган, иккинчидан, ҳокимиятлар учун асосий фигурани олиб ташлаш жуда енгил бўлади ва шу алпозда бу жамоатнинг фаол ҳаётига тўсқинлик қилади.
Устоз ва чўпон бошқарадиган жамоат бошқарув услуби, жамоат ҳукмрон тартиб билан бир қаторда яшашга, унга қарши чиқишга ёки ҳуфиёна тарзда ишлашга ўтиб кетишига қарор қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўзгариши лозим. Бир қаторда яшовчи ва ҳатто қарши чиқувчи жамоат, чўпонларга эга бўлиши мумкин, лекин уларнинг фаолияти мунтазам равишда назорат қилинади.
Чўпонлар ҳокимиятнинг диққат марказида бўлиши мумкин бўлган бир пайтда, жамоатнинг оддий аъзолари беморларни бориб кўриши, ёш ва янги имонга келган масиҳийларга таълим бериш жавобгарлигини олишлари мумкин. Чўпон ўз қавмига далда бериб, уларни тинчлантириб, панд–насиҳат бериб, жамоат аъзолари билан эркин учраша олмайди, лекин жамоатнинг бошқа аъзолари бундай вазиятда ўз биродару сингилларини ушбу эҳтиёжларини қондира оладиларми? Агар Муқаддас Руҳ бағишланганларни топса, У уларни қўллаб–қувватлайди ва бу кунгача бажаришга уринмаган раҳбарлик мажбуриятини олишга йўналтиради.
Бир мамлакатда диктатура, яккаҳокимлик ўрнатилганда, ҳукумат амалдорлари юқори ҳамда ўрта синф масиҳий етакчиларининг рўйхатига аллақачон эга эди. Тўнтарилишгача бўлган вақтда иш кунлари тўлиқ ишловчи ҳар бир жамоат хизматчиси “кўз остига олинган” ҳисобланарди.
Вьетнамда жамоатда ҳаттоки иш куни тўлиқ ишламайдиган, лекин оддий аъзолик ҳуқуқи билан етакчилик амалини эгалловчи масиҳий етакчилар “кўз остига олинган” деб юритиларди. Бу одамларда ҳуфиёна ишлаш имкони йўқ эди. Уларга Худога бўлган эътиқодини ё очиқчасига тан олиш ва бу тан олишнинг барча оқибатларини қабул қилиш ё бўлмаса, руҳий мағлубиятга бардош беришига тўғри келди.
Бундайин мусибатли аҳволга тушган имонлилар учун бутун дунё бўйича ибодат қилиш лозим. Фараз қилингки, мамлакатимиздаги масиҳий ҳаёти ўз етакчиларидан айрилиб қолди! Табиий равишда кескин бурилишдан кейин келувчи саросима ва ғулғула пайтида, масиҳийларнинг кичик гуруҳи бошқа жойга кўча олади ва у ерда ҳуфиёна жамоат ташкил қила олади, шунга қарамай улар ўз одатий иш усулларини ташлашига тўғри келади.
Бундай гуруҳларда ким етакчи бўлади? Ким уй ва оила жамоатларига йўлбошчилик қилади? Бундай вазиятларда Худо Муқаддас Руҳ воситасида Ўз жамоати учун етакчиларни ўтмишда қандай қилган бўлса, шундай кўтаради ва таъминлайди. Уй жамоатларидаги мулоқот гуруҳи аъзолари Руҳ бошқарувини ва Руҳ хизматчи сифатида танлаган имонлилар бошқарувини қабул қилишга тайёр бўлиши керак.
Ҳаворийлар Китобидаги янги аҳд мисолларни ва ҳаворий Павлус томонидан ўз мактубларида ҳавола қилинган моделни яна бир кўриб чиқинг. Муқаддас Руҳ раҳнамолигидаги кичик жамоат йиғилишида имонлилар бошқаруви, ҳаммасидан кўра юпата олувчи, қўллаб–қувватловчи ва қолган имонлиларни назорат қилгувчи бир қанча одамнинг осойишта ҳамкорлиги ила юзага келади.
Мулоқот гуруҳидаги имонлилар Худо олдида ўзларини муқаддас эканликларини (1 Бутрус 2:5), мулоқот учун уларга Исодан бўлак ҳеч воситачи керак эмаслигини (1 Тим. 2:5) фаҳмласалар, уларни доимо Муқаддас Руҳ бошқаради, улар Исо Масиҳга нисбатан тўғри ҳаракатда бўлади. Инжилда Масиҳ Бош, биз барчамиз эса — Унинг Танасини қисмларимиз, дейилган (қ. Эф. 1:22–23). Миянгиз қўлингизга нима қилишни буюришини тушунтирадиган қўшимча етакчи керакми?
Оддий имонлилар Худога бевосита сиғиниши мумкинлигини қачонки фаҳмлай бошласалар, қачонки улар Муқаддас Руҳ раҳнамолигида Тавротдан ёзилган ёки ёд олинган парчани тушунсалар, ўшанда улар ҳар қандай вазиятда ва ҳар қандай муҳитда энг тўғри ва синалган йўлда тик турадилар. Бир ҳаяжонли очиқликдан иккинчисига саёҳат шундай бошланади. Бу сингари масиҳийлар Муқаддас Руҳнинг бошқа одамлар ҳаётига таъсир ўтказиш мақсадида ўзларидан фойдаланишига ва уларга хизмат қила бошлашига йўл қўяди. Ердаги ҳеч қайси бир ҳокимият бу хилдаги руҳий жамоатни бузишга қодир эмас!
Хитойда бир масиҳий аёл шахтада хавфсизлик хизматини бошқарарди. Бир куни мутлақ кутилмаганда у гарчи ташвишланишга ҳеч қандай ҳожат бўлмаса–да, Муқаддас Руҳ уни бошқаларни огоҳлантиришга ундаганини сезди. Ҳаммаси осойишта ва одатий туюларди, бироқ у ички овозга бўйсуниб, сирена тугмасини босди.
Хавф сигнали оқибатида барча шахтёрлар зудлик билан эвакуация қилинди ва улар шахтанинг кираверишига йиғилган бир пайтда, бир қанча лаҳза давомида унга даҳшатли хато қилгандек туюлди ва бир дақиқа ўтиб, улар турган ер силкина бошлади ва бошланган ер қимирлашдан шахтадаги ишчилар қисми ўпирилиб кетди.
Бу опанинг зийраклиги ва унинг Муқаддас Руҳга итоат этиши туфайли барча кишиларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бундан ташқари, тўрт юзта кончи Худо уларни мўжизали равишда муқаррар ўлимдан асраб қолганини тан олиб, ўз ҳаётини Исога топширди.
БАРЧАНИНГ ФОЙДАСИ УЧУН ИНДИВИДУАЛ ИНЪОМЛАР
Бу каби, Муқаддас Руҳ туфайли мумкин бўлган руҳий кучдан фойдалана олишимиз учун, биз ҳар бир кимсанинг ҳаётидаги Муқаддас Руҳнинг фаолияти борасидаги таълимотни тушунишимиз лозим бўлади. Келинг, У билан боғлиқ бўлган муҳим тушунчаларни эслаб кўрайлик:
- У — Худо (Ибр. 1:2)
- У — абадий (Ибр. 9:14)
- У имонлининг ичида яшайди (1 Кор. 3:16; Рим. 8:9)
- У ҳеч қачон имонлини ташлаб кетмайди (Юҳ. 14:16)
- Унинг ҳозирлиги Унинг инъомлари орқали намоён бўлади (Гал. 5:22–23)
- У душманга қарши тура олиш учун куч беради (Ёқ. 4:7; Лқ. 9:1–2)
Бу асосларни мустаҳкам эгаллаб, имонли ҳар қанақнги вазиятда ғалаба қила олади. Ҳар бир имонли, Бутрус қуйидагиларни айтиш билан нимани назарда тутганини тушуниши лозим: “Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар. Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлинглар” (1 Бут. 2:5). Сўнг у қўшимча қилиб: “Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар...” (1 Бут. 2:9).
Мазкур таълимотда таъкидланган мазмун оғир вазиятга тушган масиҳийлар учун улкан маъно касб этади. Улар ҳатто жамоат фаолиятининг одатий шаклларидан ажралиб қолса–да, ўз шахсий оилаларида ва кичик йиғилишларда жамоатнинг барча вазифаларини адо этадилар. Бунга гувоҳлик, Исода нажот топиш учун имонга келмаганларга қилинадиган ваъз, янги имонга келганларни сувга чўмдириш ва Қутлуғ кечада иштирок этиш киради.
Шунга қарамай, Муқаддас Руҳ ўзларини руҳий етакчи бўлиш ҳуқуқига эгалигига шубҳаланаётган имонлилардан фойдалана олмайди. Шунинг учун, биз Исо Масиҳ жамоатнинг Боши бўлган Инжилий таълимотда мустаҳкам туришимиз шарт. Бу ўринни У на алоҳида кишиларга, на ташкилотларга берган, шунинг учун фақатгина У Худо ва одамлар ўртасидаги воситачи бўла олади.
Бу масалани тўлиқ тушунмаслик оқибатида, турли муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шундай муаммолардан бири, бизнинг Хитойдаги вакилимизга ўн йил давомида Худога топина олмаслигини баён қилган хитойлик имонли орқали яққол намойиш қилинган. Лол қолган ходимимиз Олий Қудрат Соҳибига бемалол топиниш учун шунча узоқ пайт бу имонлига нима тўсқинлик қилгани ҳақида сўраганда, у бунинг сабаби ўз “руҳонийси”нинг ҳибсга олинганида деб жавоб қилди! Бу одам Исо Масиҳ орқали Худо ҳузурига кира олишга тўла ҳуқуқи борлигини англамаганлиги қанчалик қайғули.
Исо жамоат Боши сифатида уни Муқаддас Руҳнинг кучи билан таъминлашда давом этяпти (қ. Ҳав. 2:33). Муқаддас Руҳни Имонлиларнинг ҳар гуруҳи эҳтиёжларини қондиришига ишониш мумкин. Бутун гуруҳни мустаҳкамлаш учун У ҳар бир аъзосига руҳий инъомлар беради (қ. Рим. 12:3–8). Масиҳ Танаси аъзоларининг мулоқоти учун зарур бўлган барча инъомларга бир киши эга бўлиши анча шубҳа туғдиради. Одатда ҳар бир имонли томонидан тўғри қўлланилса, барча гуруҳ аъзолари учун ҳақиқий ёрдам бўлиши мумкин бўлган руҳий инъомларга эга.
Ўз гуруҳида Муқаддас Руҳ ёрдамида фойдалана олишга шай туриш учун Муқаддас Руҳ инъомлари ҳақида Таврот ўргатадиган асосий парчаларни имонлилар яхши билиши талаб этилади. Павлус Эфесдаги жамоатга қуйидагиларни айтган: “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик. ‘...’ Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради” (Эф. 4:7, 11–12).
Коринфликларга у тушунтирарди: “Эй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида бехабар қолишингизни истамайман. ‘...’ Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади. Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади. Бировга мўжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми келади. Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади. Руҳ ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди” (1 Кор. 12:1,7–11).
Агар Муқаддас Руҳга орамизда эркин бўлишига йўл беришни хоҳламасак, биз шунчалар муҳтож бўлган етакчилар билан у бизни таъминлай олмайди. Бутрус ҳар биримизни қатъий чақириб: “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир–бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар” (1 Бут. 4:10).
МУҚАДДАС РУҲНИНГ САМАРАЛАРИ
Руҳ билан ёритилган иш ва каломни ўрганиш жараёнида Муқаддас Руҳ самараларини намоён қилиш жуда муҳим. Галатияликларга мактубда (5:22–23) биз ўқиймиз: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса — муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр–тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир...”.
Муқаддас Руҳ самаралари рўйхати бевосита одам феъл–атворига боғлиқ бўлади. Бу мевалар Руҳ марҳамати ила намоён қилинади ва Унинг инъомларидан жиддий равишда фарқ қилади. Одамнинг ўзига хос қобиллигини намоён этилишидан олдин, унинг феъл–атвори шаклланиши керак.
Павлус ўз рўйхатини севги билан бошлайди, чунки ўз мазмуни бўйича қолган барча самаралар ундан униб чиқади.
Уч самарадан биринчи гуруҳи — муҳаббат, севинч ва хотиржамлик — масиҳийнинг Худога интилишини ифодалайди. Уч самарадан иккинчи гуруҳи — сабр–тоқат, лутфкорлик ва хайрихоҳлик — имонлининг бошқа кишиларга қараши ва муносабатини кўрсатади. Учинчи гуруҳ эса — садоқат, мулойимлик ва ибо — масиҳийнинг ўз–ўзига талабини ифода этади.
Одамни тарбия қилиш учун, унда Руҳ самараси кўриниши жуда муҳим. Руҳ имонлида Ўз самараларини ўстира бошлаганда, бутун шуҳрат Худога тегади.
Руҳ самаралари Руҳ ва Калом тўкинлик билан марҳаматланган муҳитда униб чиқади. “Руҳ бўйича иш тутиш” Муқаддас Руҳ билан бирга қадам ташлаш дегани. Ундан ўзиб кетмаслик ва орқада қолмаслик керак, аммо аста‑секинлик билан бориш лозим. Солиҳлик ҳаётининг мазмуни ҳам шундан — Муқаддас Руҳ билан тирик алоқадан иборат.
Руҳ самараларининг якуний рўйхатини Эфесликларга Мактубдан топамиз (5:9): “... Нур* ҳар хил эзгулик, одиллик ва ҳақиқат меваларидан иборат”. Агар ҳаётимизда бу каби самаралар бўлса ва Муқаддас Руҳга, У бизга берган инъомларни қўллаб, бизни ўзгартирса, масиҳий гувоҳлигимиз бизга нафақат омон қолиш, балки — у бизни ғолиб бўлишимизга имкон беради.
Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)
Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.