Пол Эстебрукс. Ҳаёт бўронларига бардош беринг - (Аудиокитоб) Китоб Ўзбек тилида
Hayot bo‘ronlariga bardosh bering (Pol Estebruks) O‘zbek tilida Audiokitob
МУНДАРИЖА
Кириш
I БЎЛИМ. ХОЧ
Биринчи боб. Бизнинг ажойиб Қутқарувчимиз
Иккинчи боб. Бизнинг ажойиб чақириғимиз
Учинчи боб. Қувғинларга бўлган реакция
II БЎЛИМ. ЖАМОАТ
Тўртинчи боб. Жамоат ўзи нима
Бешинчи боб. Худо ҳақоратланмайди
Олтинчи боб. Тирик жамоат
Еттинчи боб. Масиҳий оила
III БЎЛИМ. НИЗО
Саккизинчи боб. Душманни билиш
Тўққизинчи боб. Душман стратегияси
Ўнинчи боб. Шайтоннинг жонни вайрон қилувчи ҳаракатлари
Ўн биринчи боб. Руҳий жанг
IV БЎЛИМ. ИМКОНИЯТЛАР ВА MАНБАЛАР
Ўн иккинчи боб. Худо берган барча қурол-аслаҳалар
Ўн учинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Руҳ
Ўн тўртинчи боб. Худонинг мадади: Муқаддас Китоб
Ўн бешинчи боб. Худонинг мадади: Ибодат
V БЎЛИМ. ТАЙЁРГАРЛИК
Ўн олтинчи боб. Солиҳликда улғайиш
Ўн еттинчи боб. Мулоқот орқали намоён қилинган севги
Ўн саккизинчи боб. Сабр-қаноат ва насиҳат
Ўн тўққизинчи боб. Кечирим ва иноят
VI БЎЛИМ. Ғалаба
Йигирманчи боб. Тантанавор ғолиблар
Кириш
БЎРОНДА ТУРА ОЛИШ
Қуюндан кейин фосиқлар йўқ бўлади, солиҳлар эса абадий мустаҳкамдир (Ҳикматлар 10:25).
Масиҳийлар ташвишсиз ва осон ҳаёт ҳақидаги фикрлар ва умидлар билан ўзларини юпатиш керакмаслигини тобора тушуниб етяптилар, Исонинг Ўзи бу ҳақда айтган. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб Унинг издошлари Унинг сўзларини ҳақиқатлигини ўзларида синаб кўрмоқдалар:
Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33).
Шунинг учун синовларга тўғри жавоб қувғин ва азоблардан қочишга ҳаракат қилиш эмас, балки бу синовларда тура олиш хоҳиши бўлишдир. Ҳа, биз ҳаётимиздаги кўз ёшларнинг ҳақиқатлигини тан олишимиз керак, аммо шундай вақт келадики, Худо бизнинг кўз ёшларимизни артади.
Биз шундай дунёда яшаяпмизки, бу ўйин майдончаси эмас, жанг майдонидан иборат. Шунинг учун биз Эфесликлар мактуби олтинчи бобининг руҳий қурол аслаҳалар ҳақидаги сўзларига жиддий қулоқ солишимиз керак: “Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар” (Эф. 6:13, мен тагига чизганман. — П. Э.).
Шунингдек биз Исонинг бошқа сўзларини эслаймиз: “Энди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди.” Матто (7:24–25).
Исо бўронлар эсганда, бизнинг юзимизга тегмаслигини ваъда қилмаган, бироқ, У тош устига ўрнатилган уй барча бўронларда тура олишини айтиб ўтган. Тош устига ўрнатилган деганда шу назарда тутилганки, биз нафақат Исонинг сўзларига қулоқ соламиз, Унга бўйсунамиз. Худонинг Сўзига бу тарзда бўйсунишимиз ҳаттоки энг кучли қувғинларда ҳам тура олишимизга кафолат беради. Курсимизнинг мақсади — ҳар қандай вазиятларда тура олишимиз учун Муқаддас Китобдаги ҳаётий муҳимликка эга ҳақиқатларни топишдир.
Дунёнинг баъзи жойларида масиҳийларни таъқиб қилишига қарамасдан руҳан уйғониш содир бўлади. Худо Ўзини издошларининг имонини азобли оловлар орқали тозалайди. Жамоатларнинг тузилишлари ўзгаради ва одамлар ўзларининг қадриятларини қайта ўйлаб кўришади. Жамоат ўзининг асосий қадриятларига қайтади. Масиҳга ишонганларнинг янги шахсияти шаклланади. Шахс ўзгаришининг ҳақиқий маъносини Павлуснинг тасдиғида топиш мумкин: “...Бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз” (Рим. 8:37). Ғалаба қозонганлар ҳақида Илоҳиётчи Юҳаннонинг Ваҳий мактубида ҳам айтилган.
Кейинроқ, имон учун қувғинга учраган масиҳийларга эллик йилдан ортиқроқ хизмат қилиш мобайнида (биз уларга Муқаддас Китоб етказиб берардик ҳамда уларга руҳан далда берганмиз) миссиямизнинг ишчилари шунга амин бўлишдики, қувғинга учраганларнинг тажрибаси ҳар биримизга Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни кундалик ҳаётимизда қўллашни ўргатиши мумкин. Ҳаворий Павлус бу ҳақда Коринфликларга иккинчи мактубида гапирган (1:3–4):
Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз!
Қўлланмамизнинг ҳар бир дарси биз қувғинда деб атаган жамоат масиҳийларининг тирик гувоҳликларини акс эттиради. Улар, эркинликда яшовчи опа–сингил ва биродарларимиз билан ўзларининг гувоҳликларини бўлишишади, лекин бизнинг қарашимиз бўйича бу эркинлик кундан кунга торайиб боряпти. Бизнинг ўйлашимизча уларнинг гувоҳликларида барча масиҳийларнинг руҳий янгиланиши учун уруғлар яширинади.
Шунингдек биз, “охирги кунлар”да яшаётганлигимизга қаттиқ ишонамиз (қ. Мт. 24 ва Марк 13). Бу “охирги кунлар”да масиҳийлар ўзларининг имонини сақлаши тобора қийинлашади, шунинг учун биз Масиҳдаги ҳаётимизга ва Унинг ҳаётидаги тирилишнинг кучига янгича қарашимиз керак.
Калом бизга Худода фақатгина ягона мақсад борлигини ўргатади, яъни: У бизни Ўзининг Ўғли суратига томон ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Аммо “Унинг Ўғлини сурати” нимадан иборат? Бунга жавобни Исонинг сўзларидан топиш мумкин: “Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган” (Марк 10:45).
Шундай қилиб, жасорат билан айтишимиз мумкинки, Худо биз ҳам ҳаётимизда шундай қилишимизни хоҳлайди, жонимизни ҳақиқий камтарлик ва самимий хоҳиш билан бошқа одамларга ёрдам бериш учун беришимиз керак. Худо бизни Ўзининг оиласига Унинг Ўғлига ишонишимиз орқали олиб келади, кейин эса, Масиҳни ажойиб шахс қилган ҳислатларга эга бўлишимиз учун бизни тарбиялайди. Бизда Масиҳнинг қуллик юраги ва Унинг қурбонли руҳи бўлиши керак. Масиҳийлар ўзининг асосий чақириғини кўп унутиб қўядилар.
Масиҳийликнинг энг таниқли эмблемалари булар хоч, балиқ ва Муқаддас Руҳнинг рамзи ҳисобланувчи кабутардирлар. Унча таниқли бўлмаган рамзлардан бири бу сочиқ, Исо сочиқни камтар хизматида, яъни шогирдларининг оёқларини ювганда ишлатган.
Масиҳийнинг яна бир образи — жанг қилаётган жангчи. Даҳшатга соладиган тарихий воқеалар, яъни масиҳийлар қўлларида қуроллар билан бошқа одамларга ва ҳатто бошқа масиҳийларга қарши жанг қилишгани сабабли, биз бу рамзни ишлатганда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки одамлар жисмоний зўравонликни тушунишлари мумкин, бу эса, Муқаддас Китобга мутлақо зид ва тескаридир. Шунга қарамасдан, биз руҳий жангда фаол жанг қилаётган Масиҳнинг Янги Аҳд жангчиси образидан воз кеча олмаймиз, шунинг учун ушбу қўлланмада биз бу метафора — жангчи–қул образидан фойдаланамиз.
Амбонада (Индонезия) 1999 йилларнинг бошида “Хоч жангчилари” номли масиҳий ёшларнинг лагери ташкил қилинган эди. Бу лагерга ғазабланган мусулмон экстремистлари ҳужум қилишди, улар Рой Ронтон исмли ўн беш ёшли болани ушлаб олиб, уни сўроқ қила бошлашди. “Сен кимсан?” деган саволга у: “Мен Исо Масиҳнинг жангчисиман”, деб жавоб берди. Ўзидан кетган экстремистлар унинг чап қўлини кесиб ташладилар. Сўроқ давом этарди. “Сен кимсан?” Рой яна: “Мен Исо Масиҳнинг жангчисиман”, деб жавоб берди. Кейин улар унинг ўнг қўлини кесиб ташладилар. Улар болани “Оллоҳ Акбар” сўзларини айтишига мажбур қилганларида, у: “Менинг билишимча, Исо Масиҳ Ягона Раб”, деб жавоб берди. Кейин ғазабланган каллакесарлар унинг қорнини ёриб ва яна “Сен Кимсан?” деган саволга жавоб талаб қилишди. Охирги кучини йиғиб, Рой зўрға: “Мен — Исо Масиҳнинг жангчисиман” — деди. Унинг калласини кесиб, танасини чуқурликка ташладилар.
Шубҳа қилмайманки, агар биз ўша пайтда Рой билан гаплашганимизда, унинг жасорати ва Масиҳга нисбатан содиқлик борлигини кўрмаган бўлишимиз мумкин эди, аммо Рой шараф билан бу синовдан ўтди: У ўзини Раббининг олдига ғолиб сифатида кўтарди.
Ўйлаймизки, бу материалларни имон одамлари ўқишади ва ўрганишади, чунки ҳамма нарсани уддалай оладиган масиҳийча ҳаётда яшаш нафақат қийин, балки бундай ҳаёт кечиришнинг иложи йўқ. Имонсиз иложи йўқ!
Кўпинча ишонч, бу бир қарз ёки Худога қайтариш керак бўлган бир нарсадек туюлади. Аслида, ҳаттоки ишониш ҳам қўлимиздан келмайди ва биз Худога ҳеч нима бера олмаймиз. Биз Унга ҳамма нарсада — ҳаттоки имонда ҳам суянишимиз керак. Биз имонни Унинг бебаҳо инъомидек қабул қилсак, биз гуноҳ устидан ғалаба қозонамиз ва шараф билан барча синовлардан ўтамиз. Агар биз ўзимизнинг ожиз имонимизга суянганимизда, бу бизнинг кучимиздан ортиғи бўлар эди. Имон азоблардан озод қилмайди, аммо у азобларни енгишимизга куч беради.
Масиҳийларни таъқиб қиладиган бир мамлакатнинг жамоатдаги бошқарувчиси, қуйидагиларни сўзлаб берди: “Биз ҳаётимизни буғ ишлаб чиқарадиган қурилмадаги ҳаётга ўхшатишимиз мумкин. Тирик қолишимиз учун, катта босим остидаги буғда синалган имонимиз бўлиши керак. Бизнинг ёшларимиз Масиҳ зўр улушни ваъда қилгани ёки Унга ишониш “модага кирганлиги” учун эмас, аксинча, У учун ўлишга арзишини тушунганлари учун қабул қиладилар. Уларнинг шогирдлиги айнан шундай натижага олиб келиши ишонарли.
Бу қўлланмада биз қувғин ҳақидаги фактларни кўриб чиқамиз ва қувғиннинг натижаси эса азоблар ва қайғу. Бу қувғин ва қайғулар орқали шайтон бизда ғамгинлик ҳиссини уйғотмоқчи бўлади ва шу билан бирга қўрқитиб, охирида синдиришни хоҳлайди. Биз шайтоннинг ёлғонларини фош қилиб, Худо қай тарзда Унга ишонишни буюрганини — одамзод руҳи учун ўзгача бир ҳавони кўрсатамиз.
1980 йилларда “Очиқ эшиклар” миссия ишчиси Вьетнамдаги бир чўпонни – энг тез ўсаётган уй гуруҳларининг идеологини кўришга борди. Ҳокимият уни қамоққа тиқиш билан қўрқитишарди. Касбдошимиз буни билгач чўпон унга шундай деди: “Эртами — кечми мен буни содир бўлишини биламан. Агар мени қамоққа олишса, одамларим нима қилишни билишади, бу учун уларни тайёрлаб қўйдим. Мен бунга тайёрман”.
Чўпоннинг бу жавобида учта аспектни кўришимиз мумкин:
- Ақлий: “Мен буни... содир бўлишини биламан”.
- Амалий: “Агар мени қамоққа олишсалар, одамларим нима қилишни билишади, бу учун уларни тайёрлаб қўйдим”.
- Руҳий: “Мен бунга тайёрман”.
Бизнинг қўлланмада диний таъқиблар шароитида масиҳийларнинг ҳаётидаги бу уч аспектни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Назарий, руҳий ва амалий, яъни уч нуқтаи назардан китобнинг асосий тушунчалари — хоч, Жамоат, низо, имкониятлар ва тирик қолиш ресурслари, руҳий ғалабага тайёргарлик, ғалаба анализ қилинади.
Иловада темир парда қулагандан кейин Собиқ Совет Социалистик мамлакатларида яшовчи масиҳийларнинг ҳаётидан олинган семинарлар ўтказиш бўйича маслаҳатлар, адолатли уруш назариясини муҳокамаси ва дарслар келтирилган. Қўлланмага илова тарзида ўқувчилар учун иш дафтари берилган. Охирида яна бир таклиф: биринчи бобни ўрганишга киришишдан олдин, Ишаё Пайғамбар Китобининг 52 ва 53 бобиларини ўқиб чиқинг.
Иш дафтари
- Ҳикматлар Китобини (10:25) ўзингизнинг сўзларингиз билан гапириб беринг ва оят ҳақида ўзингизнинг вариантингизни ёзинг.
- Нима учун баъзи масиҳийлар тинч ҳаёт кечиришлари керак деб ҳисоблайдилар?
- Юҳанно Хушхабарини ўқинг (16:33): “Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар мен дунёни енгдим”. Бу оятни сиз қандай тушунасиз?
Эфесликларга Мактубининг 6:13ни ўқинг: “Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар” (биз томондан чизилган. — П. Э., Дж. К.).
Шунингдек биз Исонинг бошқа сўзларини эслаймиз: "Энди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди. Матто" (7:24–25).
- Масиҳийларнинг ҳар қандай вазиятда тура олишларининг сири нимадан иборат?
- Шахсий ҳаётингиздаги содир бўлган “бўронлар” ҳақида айтинг.
Исо бўронлар эсганда, бизнинг юзимизга тегмаслигини ваъда қилмаган, бироқ, У тош устига ўрнатилган уй барча бўронларда тура олишини айтиб ўтган. Тош устига ўрнатилган деганда шу назарда тутилганки, биз нафақат Исонинг сўзларига қулоқ соламиз, Унга бўйсунамиз. Худонинг Сўзига бу тарзда бўйсунишимиз ҳаттоки энг кучли қувғинларда ҳам тура олишимизга кафолат беради. Курсимизнинг мақсади — ҳар қандай вазиятларда тура олишимиз учун Муқаддас Китобдаги ҳаётий муҳимликка эга ҳақиқатларни топишдир.
6. Қувғин синовларида энг яхши таъсир кўрсатадиган бешта дарсни таърифлаб беринг.
1)
2)
3)
4)
5)
“У бутун ғам қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз” (2 Кор. 1:4–5).
- “Бизда Масиҳнинг азоблари кўпайиши” қандай содир бўлишини тушунтириб беринг.
Қўлланмамизнинг ҳар бир дарси биз қувғинда деб атаган жамоат масиҳийларининг тирик гувоҳликларини акс эттиради. Улар, эркинликда яшовчи опа–сингил ва биродарларимиз билан ўзларининг гувоҳликларини бўлишишади, лекин бизнинг қарашимиз бўйича бу эркинлик кундан кунга торайиб боряпти. Бизнинг ўйлашимизча уларнинг гувоҳликларида барча масиҳийларнинг руҳий янгиланиши учун уруғлар яширинади.
Калом Худода ягона мақсадга эгалигини кўрсатади: У бизни Ўзининг Ўғли суратига томон ўзгартиришга ҳаракат қилади.
- “Унинг Ўғли сурати” нимани англатади? (қ. Марк 10:45)
Масиҳийликнинг энг таниқли эмблемалари булар хоч, балиқ ва кабутар, Муқаддас Руҳнинг рамзи ҳисобланади. Унча таниқли эмас рамзлардан бири бу сочиқ, яъни бу сочиқни Исо камтар хизматида, Ўзиниг шогирдларини оёқларини ювганда ишлатган.
- Жангчи–қулнинг қайси ижобий сифатларини тушунтира оласиз?
Имон бизни азоблардан озод қилмайди, аммо у азобларда ғалаба қилишимиз учун бизга доим куч беради.
10. Сиз янги имонга келган одамга имонни қандай тушунтирасиз?
1980 йилларда “Очиқ эшиклар” миссия ишчиси Вьетнамдаги бир чўпонни – энг тез ўсаётган уй гуруҳларининг идеологини кўришга борди. Ҳокимият уни қамоққа тиқиш билан қўрқитишарди. Касбдошимиз буни билгач чўпон унга шундай деди: “Эртами‑кечми мен буни содир бўлишини биламан. Агар мени қамоққа олишсалар, одамларим нима қилишни билишади, бу учун тайёрлаб уларни тайёрлаб қўйдим. Мен бунга тайёрман”.
- Вьетнам чўпонининг қувғинларга тайёр бўлган уч аспектни қай тарзда кўрсатади:
- Назарий
- Амалий
- Руҳий
Книга на Узбекском языке: - Выстоять в бурю (Пол Эстебрукс)
Рабочая тетрадь "Выстоять в бурю" построена на основе одноименного учебного пособия и может быть использована для занятий в группах и индивидуально. Она поможет вам лучше усвоить материал учебного курса, составленного в помощь страдающим и гонимым за имя Христово.