Урусла Марк. Яна қароқчилар қўлидами? - (9-боб) Китоб Ўзбек тилида
Yana qaroqchilar qo‘lidami? (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Томнинг янги саргузаштлари, Шоҳ ўғли
МУНДАРИЖА
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
9 боб
Қайғули хабар
Офтобда қорайган, бақувват, ёниб турган юрак билан Том ўз ҳўжайини билан қасрга қайтди. Ажойиб совға – “дам олиш кунлари”! У ўзини янги одамдек ҳис қиларди!
Кечқурун Том отанинг тахтли залига борди. У шоҳни бошидан кечирган нарсалари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчи эди. Ҳали узоқдалигида у мусиқа ва қўшиқ товушини эшитди. Қандай ажойиб! Эҳтимол, бу катта хор жамоасидир, катта оломон тўпланган бўлса керак, чунки залдан у олдинлари эшитмаган ажойиб садолар келаётганди. Йигит секингина ён эшикни очди. У ерда, ярим доира шаклида жойлашган, бирин‑кетин одамларнинг катта гуруҳи ўтирганди. Уларнинг қўлларида бурғу ва карнай, яна бирларида қавариқ ва юмалоқ ёғоч яшиклар бор эди, уларни қўлтиқларига, оёқлари орасига қистириб олиб, ингичка таёқчаларни бир орқага, бир олдинга олиб борар эдилар. Ҳамма олдинда турган одамга қарар, у эса ўзининг оппоқ таёқчаси билан мусиқани такти бўйича ҳаракат қиларди. Том уни танимасди, янги асбобларни ҳам билмасди, бироқ улар ёрдамида ўйнаётган мусиқа ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ эди. Бола ҳайронлигидан қотиб қолганди. У бу ерда кўп нарсани эшитди ва ҳар сафар мусиқа янада гўзалроқ эди!
Бир қиз унга қайрилиб, уни залга олиб кирди. Бу Женни эди. Бу ерда айнан у бўлгани қандай ажойиб! Уни кўрмаганига ҳам анча вақт бўлганди.
‑ Юр биз билан ва ҳаммасини бизни орқамиздан қайтар! – шивирлади Женни унга.
Ҳа, у ҳақиқатдан ашула айтиб, хурсандчилик қилгиси келарди, лекин бугун, бу ерда Женни ва бошқалар Томга умуман бегона бўлган нарсаларни қилишаётганди. Улар шунчаки туриб, ўзининг ажойиб шоҳига қарашмаётганди, улар доимо ҳаракатда, айлана бўйлаб ҳаракатланишар, сакрашар ва ҳар замонда шоҳ томонга қўлини кўтаришарди.
Бу томошани кузатиш йигитни қалбини чуқур таъсирлантирди. Бу нарса унга ниманидир эслатди. Йигитни ичида нимадир уйғонди. Кўзларига ёш келди, у бошқаларни орқасидан қайтара олмасди. Том бу ерларда янги ва жудаям ёш бўлганида бу нарсаларни қила оларди, лекин бу анча йиллар олдин эди. Лекин у пайтлари бошқа иложиси ҳам йўқ эди‑да. Ҳозир эса катта йигит бўлиб қолди, шунинг учун ўзини тутиб турарди. Энди бу нарсаларни қилгиси келмасди. Бунинг ҳаммаси чиройли, лекин унга тўғри келмасди! Шунинг учун, у шунчаки туриб, ажойиб мусиқа эшитарди.
Бироздан кейин ҳамма қўшиқ айтишни бошлашди, Том эса ўзи билган қўшиқ бўлганда қўшилиб турарди. Том буни шоҳ учун – уни хурсанд бўлишини хоҳлаб қиларди.
Қаср ҳўжайинини олқишлаш вақти тугаб, ҳамма тарқалишни бошлаганда, Том тўғри шоҳни олдига борди. Шоҳ уни қарши олиб, қўлини чўзди. Шоҳ уни кўрганидан жудаям хурсанд эди. Йигит бошидан ўтказганларини завқ билан шоҳга гапириб берди. Шоҳ юзида табассум ва қизиқиш билан эшитиб, сўнг унга деди:
‑ Том, мен сенга алоҳида бир гап айтишим керак!
Йигит шоҳни ёнига ўтиргандан кейин, шоҳ унга жиддий ва раҳмдиллик билан гапиришни бошлади:
‑ Болагинам, бу хабар сен учун қайғули. Кеча дадангни иккита қароқчи ўлдирди.
Том қаттиқ изтиробга тушди! Бу воқеа, Том кулбада, иссиқ сомон устида ухлаб ётганида юз берди! Ахир Том дадаси билан боғланиши мумкин эди! Эҳтимол, дадаси фикрини ўзгартириб, бу ерга келишга рози бўлармиди?! Бу ер хавфсизроқ эди. Бу ерда дадаси у билан – ўғли билан яқиндан танишиши мумкин бўларди. Бу ерда у энди ўзини ёлғиз ҳис қилмаган бўларди! Бу ерда дадаси шоҳ адолатли эканлигига амин бўларди! Қасрнинг эгаси Томни елкаларидан қучоқлагани яхши бўлди, чунки у чуқур изтиробда эди. Шоҳ уни яхшилаб йиғлаб олишига имкон берди. Бироқ Том ўзини йиғиб олди:
‑ Кечирасан, бу йигитга тўғри келмайди.
Том тезда кўз ёшларини артди.
‑ Йўқ, Том, эркаклар ҳам йиғлаши мумкин. Менинг ўғлим йиғлаган... Шунингдек мен ҳам йиғлаганман, дадангни ўйлаб йиғлаганман. Узоқ вақт йиғлаганман!
Бу жудаям ажойиб ва таъсирли эди! Шоҳ уни ҳеч нимага қарамасдан севарди! Лекин шоҳ юз берган воқеани олдидини ололмасдими? Ахир шоҳ бутун ҳокимият унга тегишли эканлигини айтаганига анча бўлган эди‑ку! Том шоҳга сўров билан қаради. Шоҳ унга қараб жилмайди:
‑ Ўзингни ҳар хил “агарда...” ва “балки...” деган нарсалар билан қийнама! Шундай бўлгани ҳаммасидан ҳам кўра энг яхшиси. Сен буни тушунишинг қийин, лекин менга ишон шундай бўлгани ҳақиқатдан ҳам энг яхшиси!
Томни ўпкаси тўлиб, бундай ўлим – энг яхшиси!? Буни тасаввур қила олмасди! Чунки энди ҳаммаси тугаган эди!
Шунда шоҳ эътироз билдирди:
‑ Ҳаммаси тугагани йўқ, Том, чунки даданг мен билан.
‑ Сен билан? Сен уни тирилтирдингми? Уни кўрсам бўладими? – ҳайрон бўлди Том.
Бу Том учун ҳар қачонгидан ҳам аълороқ совға эди. Дадасини кўриш учун ҳатто ўрнидан сакраб турди.
Шоҳ бошини қимирлатди:
‑ У ҳақиқатдан тирик, лекин танасидан ташқарида. Шунинг учун у янги тана олмагунча сен уни кўра олмайсан. Бу худуд сен учун ҳали ёпиқ.
Шоҳ жуда қатъийлик билан гапирди. Шунчалик қатъийлик билан гапирдики, Том дарҳол тушунди: бу ерда Том ўтиши мумкин бўлмаган чегара бор ва у яна ўз ўрнига ўтирди.
‑ Афсус! – хўрсинди Том.
Дадасини кўриб, уни бошидан ўтказганларини билишини ва дадаси уни шунчалик севгани учун ундан қанчалар миннатдорлигини айтишни хоҳларди. Акс ҳолда ота у учун бунчалик йиғламан бўларди. Ҳақиқатдан ҳам, афсус!
Шоҳ йигитни фикрларини ва туйғуларини билиб, уларни дадасига етказиб қўйишга ваъда берди. Сўнг давом этди:
‑ Сен уни кечирганингдан у жудаям хурсанд бўлганди. Сен билишинг муҳим бўлган яна бир нарса бор: мен дадангни бу ерда қабул қила олганим сабаби, ўзинг билганингдек, мени ўғлим у учун шармандалик дарахтида азоб чеккан!
Ҳа, бу қандай бўлгани Томни ёдида яхши сақланиб қолган – бунинг устига, бу воқеа шоҳ унга қилган қимматбаҳо совға – унинг китобида ёзилганди. Ўша пайтлардан бошлаб, ҳайратда қолиб, ҳурмат билан шоҳнинг ўғли чеккан азоблари ҳақидаги воқеани қайта‑қайта ўқирди. Энди бу даҳшатли воқеа кутилмаган ҳолда ҳатто уни дадаси учун қутқарилиш бўлди.
Узоқ сукунатдан кейин шоҳ давом этди:
‑ Айнан у иккала қароқчини уйига меҳмонга қилди таклиф қилди, чунки ташқарида об‑ҳаво ёмон эди! Қароқчилар дадангдан шаффоф тошни ўғирламоқчи бўлишиб уни ўлдиришди.
Том жуда ҳайрон бўлганди. Бу нима эди?! Наҳотки тош шунчалик бебаҳо бўлса? Шоҳ бошини қимирлатди:
‑ Йўқ. Улар кўпроқ билишни исташарди, бошқаларни устидан ҳокимиятга эришиш учун ҳамма нарсани билишни исташарди. Лекин бу тош фақат ёлғон гапира олади. Тош ҳатто уларни ҳаёти қақида ҳам ёлғон гапирганди.
Шоҳ бирпас сукунат сақлаб, сўнг қўшиб қўйди:
‑ Қароқчилар қоянинг орасидан тошни топиб олганидан кейин, у кимники бўлиши кераклиги устида бир‑бири билан жанжаллашиб қолишди. Шунда бири иккинчисига пичоқ тиқиб, ғордан чиқиб кетди. Лекин қароқчи ўлжани ишлатишга улгурмади, чунки ташқарига чиққандан кейин унга чақмоқ тегиб ўлди.
‑ Кейин нима бўлди? – сўради Том.
У кўпроқ билгиси келарди.
‑ Қолганини менга қўйиб бер! Бироқ мен сенга яна бир нарсани айтмоқчиман: даданг ўлар ҳолда ерда ётганида, охирги кучини тўплаб деди: “Бу унга арзимади! Бутун қудрат эгаси, энди фақат сен менга ёрдам бера оласан!”. Шу сўзларни айтиб у ўлди.
‑ Буни қаердан биласан? – шивирлади Том.
‑ Мен у билан бирга эдим, ‑ оддийлик билан деди шоҳ.
Қандай ажойиб – дадаси оғир дақиқаларида ёлғиз эмасди! Лекин барибир шунчалар сирли. Бироқ бу ерда яна бир шундай нарса бор эдики, йигит ҳайрихоҳлик билан жим бўлди.
Кейинги кунларда Том сукут сақлаб юрарди. У фақат жуда зарур нарсалар юзасидан гаплашарди. Уни юрагини саволлар қийнарди, қалбида дадасини ишларини қайтадан ўйлаб кўрарди, уни даҳшатли ўлимини. Ёки бу асло охири эмас, аксинча бошланиши эдими? Шунингдек, Том уни олдига бора олмаслиги қайғули эди. Дадасига кўп нарсани айтгиси келарди.
Яхшиямки шоҳ эркаклар ҳам йиғлаши мумкин деган экан, чунки Томни кўзига яна ва яна ёш келарди – айниқса, гуруҳдаги дўстлари қувончли қўшиқлар айтганларида. Бундай ҳолларда у кўпинча шоҳни олдига бориб, уни бағрида йиғларди.
‑ Ғам‑қайғуга тушишдан қўрқма. Бу тўғри нарса. Бундан кейин хурсандчиликка жой топилади! – ота уни тинчлантирарди.
Шу кунларда ота унга махсус совға бериб, севги билан унга деди:
‑ Болагинам, сўнгги пайтлари доимо ўзингнинг даданг ҳақида ўйлаб, мени ота деб чақиришинг сенга бир мунча ноқулайлиги рост. Алкаш‑чалкаш бўлмаслиги учун сен, мени ўғлим чақиргандай чақиришинг мумкин.
‑ Ў, қанақасига? – ҳайротомуз сўради Том.
Шоҳ уни қулоғига ғаройиб бир сўзни шивирлади: “Авва”!
Энди Том бу сўз ёрдамида отага мурожаат қилиши мумкин! Том бу сўзни дарров қайтарди ва шундай бир нарсани ҳис қилдики, гўё бу тўртта ҳарф орқали ўйлаганидан ҳам кўра кўпроғини айта оладигандай эди.
Томнинг дўстлари ҳам унга мулойимлик билан муносабат қилишарди. Улар Томга аввалгидек дўстона муносабат қилишарди, далда бергандай елкасига уриб қўйишар, баъзида Том буни хоҳлаганда уни ёлғиз қолдиришарди. Бу Томни қалбига кўпроқ тўғри келарди, саволга ёғдиргандан кўра, масалан: яхшимисан, ёки унга қаратилган сирли ташвишли нигоҳлар. Лекин кўпинча йигит ўзининг кароватида севгига тўла майда нарсалар топарди: чиройли атиргул, шиллиқ қурт учун қурилган уйча, қоғозда ёзилган бир неча ҳамдардлик сўзлари, ширин апельсин ёки бир қисм ёнғоқ. “Биз сени севишимизни яна ва яна эслашинг учун!” – деб, сирни очди Мирош. Том бу нарсаларни кўплари қизлардан келишини биларди. Лекин барибир буларни олиш ёқимли эди.
Бу худди ўз‑ўзидан бўлиб кетгандай. Ажойиб! Олдинлари Том фақат Женни билан бўлишни хоҳларди – ўйнашни, ишлашни. Лекин охирги пайтлари у ўзини ўғил болалар билан табиийроқ сезишни бошлади – Роберт, Педро, Карл ва бошқалар. Уларда ўзларни ичида ўзаро бир мунча қўполроқ муносабат услуби бор эди. Шунингдек, хазиллари ҳам қизлардан бошқачароқ эди, бир‑бирлари билан ким кучлироқ, ким тезроқ ва ким кўпроқ тиришқоқлигини синашарди.
Энди Женнининг қарашлари ҳам ўзгарганди, энди қизлар билан кўпроқ вақт ўтказарди. Олдинлари муҳим деб ўйлаган кўп нарсалар энди оддий, аҳамиятсиз туюларди. Бунинг устига бу нарсалар ҳақида ўйлаш учун уни вақти ҳам кам эди.
Книга на Узбекском языке: - Снова у разбойников (Марк Урусла)
Во второй части трилогии вас ждет рассказ о новых приключениях Тома, получившего от царя ряд особо важных поручений.
Увлекательная история для подростков, повествующая о том, каким должны быть отношения молодого христианина с Богом, с людьми, а особенно с врагами.
Рекомендована подросткам, а также тем, кто занят духовным воспитанием молодёжи.




































































































































