Урусла Марк. Яна қароқчилар қўлидами? - (18-боб) Китоб Ўзбек тилида
Yana qaroqchilar qo‘lidami? (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Томнинг янги саргузаштлари, Шоҳ ўғли
МУНДАРИЖА
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
18 боб
Шоҳнинг амри
Аста‑секинлик билан кеч кирди. Томни тепасида эса ёқимсиз, совуқ туман каби булут турар, ўткир совуқда тошларни устида ўтириш ҳам азоб берарди. Йигит у ёқдан бу ёққа юрди‑да, кейин тўхтаб туманга қараб бақирди:
‑ Авва! Ҳозир мен сенга муҳтожман!
Кейин бироз қулоқ солди. Шамолни овозидан бошқа ҳеч нимани эшитмади. Авваллари, хоҳлаганда отани олдига бора олган пайтлари қанчалик имтиёзли вақтлар эди! Ўшанда буни тез‑тез қилмагани аҳмоқлик! Бу ерда ёлғизликда, бутун дунёдан узоқда бўлиш жуда даҳшатли! На бир дўст, на бир тирик жон! Бу тошлоқ чўлда ҳатто бир ўсимлик ҳам йўқ!
Шоҳнинг ўғлидан ҳам бир сўз йўқ! У йўл‑йўриққа, юпатишга ва озгина иссиқликка жудаям муҳтож эди! Зудлик билан! Нимага бу ерда бу нарса йўқ! Буни тушуниш жуда қийин эди! Энди секин қоронғулик тушаяпи. Бу кеча у бу ерда қолишга мажбур, чунки пастга тушиш жуда ҳавфли эди! Афсуски, аллақачон еб улгурган бир бурда нон ва шоҳнинг китобидан бошқа ҳеч нарса олмаганди.
Китобни ўқишга қийналарди, лекин эсига тушиб қолган қўшиқ унинг ҳис‑туйғуларига тўғри келди: ташлаб қўйилган, ҳеч бир ёрдамсиз, деярли кучи қолмаган. Қўшиқнинг сўнггида шундай мисралар бор эди:
“Лекин қайғуларим ҳақида шоҳга илтижо қиламан.
Умидингни узма юрагим! У сенга ёрдам беради!”
Том бу сўзларни ичида қайтариб, ҳўжайинининг меҳрибонлиги ҳақида ашула айтди. Ярим овозда куйлаган ҳолда қабрни устида чўккалаб ўтирар, юрар ва ётарди. Совуқ бўлганда эса телпагини бошига киярди. Бу уни совуқдан асрарди.
Шундай қилиб, қийин бўлса ҳам Том тоғда уч кунни ўтказди. Лекин шунга қарамай, нима бўлса ҳам, ота буни хоҳлагандай, қанча керак бўлса, шунча қолишга рози эди.
Ахир бир пайтлари ҳўжайин, охиригача тура олиш бу эркакларга хос иш деб айтмаганмиди? Бироқ учинчи кунни туш пайтига келиб, Томни кучи бутунлай тугади. У пастга тушиши керак, қандай бўлмасин пастга, водийга тушишга ҳаракат қилиб кўриши лозим. Эҳтимол, жудаям узоқда бўлган пастдаги водийда егулик ва ўриндиқ топилиб қолар. Жудаям узоқликда бўлган пастликда! Бу заиф ҳолатида умуман у ерга етиб бора олармикан?! Амри маҳол.
Лекин энди, шамол булутларни ҳайдаган бир пайтда, йигит катта тошларни ўтиб, пастга тушишга жазм қилди. Қуёш ҳам уни баданини сал иситарди, чунки танаси музлаб қолганди. Қалби ҳам нафақат музлаб қолган, балки вайрон бўлиб, умидсиз бўлиб қолганди.
Уни фақат бир оғир савол қийнарди: нимага Авва бу ерда унга жавоб бермади, яқинлигини билдирмади, нимага? Қийинчилик билан кўтарилиб, гандираклаб, юзаси нотекис тошларни ушлаб, уларни устидан кетди. Ваниҳоят, жарликдан ўтиб олди, қийшиқ йўл пастга олиб борарди. Шу пайти бирдан шовқин эшитилиб, кўзлари қоронғилашди ва у беҳол йиқилди.
Бир пайт оғзида ширин суюқликни сезди.
‑ Яна бир марта ич, бу сенга керак! – майин овоз эшитилди.
Ўрнидан туришга кучи йўқ эди, бу ундан талаб этилмасди ҳам. У ёш болага ўхшаб, фақат ютиши керак эди. Музлаб, чанқоқликдан ёрилиб кетган лаблари тўйимли суюқликни сезди. Ичимлик булоққа ўхшаб ўзи оғзига қуюларди. Қўллари эса қандайдир илиқ ва майинликни сезарди. У тепасида севгига тўлган кимдир қараб турганини кўрди. Бу аёл кишини юзи эди. Балки, бу тушдир?
Ўзини ингичка қўлларида эчкини сути қуйилган мэшни ушлаб турарди. Аёл бу сут унга янги куч бағишлашини тушунтирди. Йигитни оти борлигини билиб, уни дам олишини айтди ва бориб жониворни топиб келди. Том фақатгина ўзини яхши ҳис қилгандан кейин, отига ўтириб йўлини давом эттириши мумкин. Лекин аввал йигит яна озгина уникида яшаши керак. Аёл тоғнинг этагида яшарди ва уни ўзиникида меҳмон бўлишга таклиф қилди.
Том шу заҳотиёқ яна тоққа чиқиб кетишни хоҳлаганди, лекин кучсизлик яна баланд келди. У яна хушидан кетди. Уй бекаси иссиққина қўйни терисини келтириб, уни устини ёпиб қўйди. Аёл эгилиб, яна бир бор сутдан йигитни оғзига томизди. У ичиб, озгина куч кирганини сезди. Кейин у яна ҳаракатсиз ётишга мажбур эди.
Аёл паст овозда қўшиқ айтишни билишди. Бу ҳолат йигитга бошқача таъсир қила бошлади, чунки у ўзини ҳимоялангандай ҳис қиларди. Ҳўжайин шу ерда эди! Уни севгига тўлган тинчлиги йигитни тўлдирарди. Ниҳоят, йигит ҳўжайини уни ташлаб қўймаганини аниқ билди! У содиқ! Буларнинг ҳаммасини ўзини мазмуни бор эди.
‑ Раҳмат! – ҳайратда шивирлади Том. – Бу ерда бўлганинг учун раҳмат!
Бу сўзлардан кейин у яна оёққа тура олди.
Бир мунча вақтдан кейин – катта қийинчилик билан бўлса ҳам – Том отига чиқа олди. Аёл отни юганини ушлаб, жимгина олдинда кетарди. Йигит ҳайрон эди: бунчалар узоқ йўлдан юрмаса ҳам бўлар эди‑ку! Бу ерда тоғни тепасидан пастга қараган тор, лекин мустаҳкам йўл бор эди. Тепага кўтарилаётганда уни сезмаган экан. Қунт билан қатор‑қатор тошлар терилиб йўл қўйилганди. Аёлнинг тери сандал кийилган майин оёқлари охисталик билан қадам ташларди. Том отини белига эгилганча, аёлни оёқлари атрофида узун оқ‑ҳаворанг кийим ўралаётганидан бошқа ҳеч нарсани кўрмасди.
Пастда Том одамлар яшайдиган қандайдир қишлоқни кўрди. Чиройли бир уйга яқинлашганда, аёл уни тезда уйнинг бир хонасига олиб кирди. Хонани полида тоғорани эслатувчи катта ўра бор эди. У ерга девордаги кенг доирасимон тешикдан сув келарди. Том сувни татиб кўргандан кейин, хайрон кўзларини кўтарди – сув илиқ эди! Аёл тушунтира бошлади:
- Бу ерга яқинроқда иссиқ булоқ чиқади. Уйга яқинлашган сари сув бир мунча илиқлашади. Сувни шифобахш хусусияти бор ва сенга фойдали таъсир қилади. Бироқ бу ерда кўп қолиб кетма, бу юрагинг учун оғирлик қилади! Стулда тоза кийим бор. Ўзингни кийимингни эса тозалаб ювиб қўяман. Мен сени у ерда – яшаса бўладиган хонада кутаман!
Ёқимли иссиғлик Томни танасини қамраб, уни донг қотган ҳолатдан олиб чиқди. Бу тушга ўхшарди. Иложи бўлса ҳаётини охиригача бу ерда қолган бўларди! Бироқ аёл уни огоҳлантирибди. Аёлни гаплари ишонарли, ўзини тутиши эса йигитни ҳайрон қолдирганди. Шундай қилиб, йигит кучини йиғиб ўрнидан турди.
Миннатдорлик билан, ҳайрон бўлиб Том у аёл билан бир стол атрофида ўтирар, аёл узатаётган назокатли овқатлардан камгина ерди, у учун махсус тайёрланган ичимликдан мазза қилиб ичарди. Бу ердаги ҳамма нарса жонга тетиклик бағишларди! Том орқасига суянди.
‑ Сени чарчаганингни кўриб турибман, эртага эрталаб гаплашишга кўп вақт бўлади, ‑ тушунгандек табассум қилди аёл, ‑ ҳозир эса, бориб ухлашга ётсанг бўлади.
Йигитга ҳали бундай юмшоқ тўшакда ухламагандай туюларди. Йўқ, ухлаганди! Отанинг тиззаларида – бу ерда шундай нарсани ҳис қилиши жуда ғалати! Эҳтимол, Том ўйлагандек шоҳ унчалик узоқда эмасдир. Кўнгли тўлган ва ўзини ҳимояланган ҳолда ҳис қилиб ухлаб қолди.
Эрталаб уйғонганида, атрофида янги гулларни, ёрқин пардаларни ва кўп ёқимли майда‑чуйда нарсаларни кўрди, шунда дарҳол ҳўжайинидан сўради:
‑ Бу сендан‑ку, шундай эмасми? Буни қабул қилсам бўладими?
Жавобан, у юрагида чуқур тинчликни ҳис қилди, шунингдек ваъда ва қандайдир каттароқ нарсани кутишни ҳам.
Ширин нонуштадан кейин, аёл унга уни исми София эканлигини айтди. У бу ерда анчадан бери яшарди. Узоқ йиллардан бери тоққа ҳеч ким кўтарилмаганди. Кечаги кунгача у аёл қора кийим кийиб юрарди. Аёл туриб кийимларини очди, у ерда қора кийимлар осилиб турарди. Кейин яна беркитиб қўйди.
‑ Лекин энди яна хурсандчилик кийимини кийиб юрибман! – тушунтирди София хоним ва Томни қаршисидаги баланд стулга ўтирди.
Аёл чиройли эди. Қорамтир узун сочлари юзига тушиб, ёрқин кўзларини безаб турарди. Табассуми эса, вақт ва қайғу қолдирган ажинларни яшириб турарди. Том қайсидир маънода гангиб қолганди. У ўтириб, узоқ вақт аёлга қарарди. Уни ёши нечада экан? Аёл унга кимнидир эслатарди. Гўёки йигит олдин уни қаердадир кўргандай, лекин бундай бўлиши мумкин эмасди!
Ҳозир уни навбати эди. Том унга нимани гапириб бериши керак? Йигитни бошидан жуда кўп нарса ўтганди. Аёл умуман уни тушуна олармикин? Бироқ аёлнинг ўзи йигитга бироз ёрдам берди:
‑ Кийимингга қараганда, узоқдан келганга ўхшайсан. Бизнинг тилда гапираяпсан! Бизнинг мамлакатимизга келишингни сабабини айтиб бермайсанми?
Том, айнан шуни хоҳлаётганди. Бирдан бу аёлга ҳамма нарсани айтса бўладигандай ҳис қилди. Бу аёлга ишонса бўладигандай туюлди.
Шундай қилиб, шоҳни топшириғи, у билан бирга келган дўстлари ҳақида, уларни бу мамлакатда душманлик билан қабул қилишгани ва қалъда кутиш билан ўткизган вақтлари ҳақида гапиришни бошлади. Йигит Никодим исмини тилга олганда, аёл хурсандчилигини яшира олмаётгандай туюлди. Наҳотки аёл бу оилани билса? Буни тагига албатта етади!
‑ Шундай қилиб, бир кун сен Муқаддас тоққа кўтарилиш чақириғини эшитдингми? – қизиқиб сўради София хоним.
Том бу чақириқни қандай қилиб эшитгани аёл учун жуда муҳим эди. Кейин, озгина ғурур билан йигит ўзини келиб чиқиши ҳақида айтиб берди. Бироқ, аёл бу нарсани фахрланишга арзимасдай қабул қилди. Шунинг учун, Том унга оғир кечган уч кун ҳақида айтди. Ростлик билан ўзини беҳуда кутган вақти, саволлар, ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида айтиб берди.
Шунда аёл ўрнидан туриб, ойнани олдига келди ва узоқда кўриниб турган, чўққиси булут билан ўралган тоққа қаради. Кейин орқага қараб, йигит томонга бир қадам қўйди.
‑ Мен сенга сени Буюк шоҳингдан бўйруқни беришим керак. У буни тўрт кун олдин, сен тоққа чиқиб кетаётганингни кўрганимда юрагимга солди.
Том донг қотиб, унга тикилиб турарди. Шоҳдан кўрсатма? Аёл уни шоҳини биладими? Шоҳ унга ҳам гапирамиди? Аёл уни овозини эшитамиди? Бу ҳол бу мамлакат учун жуда ғалати эди! У аёл бу нарсани жуда ғалати тарзда бошидан ўтказишига тўғри келгандир! Нима учун шоҳ унга бундай топшириқни берди? Нимага шоҳ тўғридан‑тўғри уни ўзига гапирмади? Том буни билишни хоҳларди, бу шоҳни кўрсатмаси эди‑да! Буни анчадан бери кутаётганди. Ҳозир эса бу ҳақиқатдан ҳам унданми ёки йўқми буни аниқлаши керак!
‑ У нима экан? Илтимос, айтинг! – шошилтирарди Том.
‑ Куч ва қўшин эмас, менинг майин нафасим орқали! – деди аёл.
Унинг майин нафаси? Том буни тушунмасди. Бунга қармасдан, шоҳнинг бу сўзлари уни юрагига тегди. Йигит сиқилганча, бошини қўлларига қўйиб, ўзини тўхтата олмай йиғлиб юборди.
О, у яна нотўғри ўйларди! Бу Томни ўзига хос нарса! Аввалгидек ўзига, мускулларининг кучига ишониши қолмади - да! У қандай қилиб яна қаршилик кўрсатиб, шоҳ ҳар доим қўллайдиган ва ғалабага эришадиган усулни унитиб, қуролга, қўшин кучларига ва инсоний кучларга ишониб қолди. Том узугини Кенгашга кўрсатганда, уни келиб чиқиши берадиган обрўга; жаноб Никодим ва уни оиласига содиқ бўлган қўшинга қандай ишониб қолди? Худди унинг ўзи шоҳнинг чексиз имкониятларини билмагандай! Ахир бунга жуда кўп марта амин бўлганди‑ку!
‑ Илтимос, мени кечиргин! – йигит юрагида илтижо қилди, – Ўзимнинг калтабинлигимдан афсусдаман! Ҳа, сен ўз иродангни амалга оширасан, менинг Аввам, менинг шоҳим! Мен сенга ишонаман – бу сенинг еринг, бу сенинг ҳалқинг! Мен эса сени қўлларингда фақат асбобман.
Том елкасидаги юкни шоҳга топширгандан кейин, енгиллик билан кўзларини кўтара олди. Шоҳда у учун ажойиб режалар бор эди! “Менинг майин нафасим орқали” – деди шоҳ унга. Бу билан нима демоқчи экан?
Аёл жимгина жойида турарди. Қовуштирилган қўллари уни ички юрак уруши ҳақида айтиб турарди. Шу пайтгача у ўзини ушлаб турганди. Бироқ энди юмшоқлик билан гапирди:
‑ Буюк шоҳни ҳалқимга бўлган хабарини билсам бўладими?
Ғалати – йигит шу пайтгача бу мамлакатда хабарни фақат биттагина одамга айта олди! Ҳозирги пайтгача ҳеч ким буни сўрамаганди. Ҳа, бу ерда уни айта оларди. Бу аёл уни тушунади.
Том ҳам ўрнидан турди. Чап қўли билан столга суяниб, аёл томонга бурилди. Бу учта иборани бақириб айтиш керак бўлган бўлса ҳам, уни қарийб шивирлаб айтди. Улар шунчалик бебаҳо эди:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар!
У сизларни чақираяпти!”
Аёл чайқалгандай бўлди. Қалбидан нидо чиқди. Аёл қўлларини олдинга чўзди, лекин кейин яна пастга тушириб, креслосига ўтирди. Энди йиғлаш навбати унга келганди. У жимгина ўтирар, кўз ёшлари юзидан оқарди. Бир пайтлари бўлгандек, Томни юрагига яна оғриқ келди. Ўша пайти нима бўлганди? Аҳ, дадасини оғриғи. Ғалати.
Ваниҳоят, аёл гап бошлади:
‑ Ҳа, ҳалқимиз муҳтож бўлган бу ўша хабар. Ҳалқимиз анчадан бери Қудратлининг юраги борлигини эсидан чиқариб қўйган!
Сўнгги иккита сўзни у деярли бақириб гапирди, худди бу сўзлар унинг изтиробини бир қисмидек.
‑ Уни хабарини тушуна олишим қандай яхши! Бу менга боғлиқ воқеа, ‑ ўйланиб бошини чайқади ва паст овозда қўшиб қўйди: ‑ шу ўринда сенга ҳам...
Аёл нимани назарда тутди?
Кейинги содир бўлган нарсалар Томни олдинги дунёсини бутунлай ағдар‑тўнтар қилиб юборди. Буни тушуниш ҳақиқатдан жуда қийин эди!
Книга на Узбекском языке: - Снова у разбойников (Марк Урусла)
Во второй части трилогии вас ждет рассказ о новых приключениях Тома, получившего от царя ряд особо важных поручений.
Увлекательная история для подростков, повествующая о том, каким должны быть отношения молодого христианина с Богом, с людьми, а особенно с врагами.
Рекомендована подросткам, а также тем, кто занят духовным воспитанием молодёжи.