Урусла Марк. Яна қароқчилар қўлидами? - (23-боб) Китоб Ўзбек тилида
Yana qaroqchilar qo‘lidami? (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Томнинг янги саргузаштлари, Шоҳ ўғли
МУНДАРИЖА
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
23 боб
Ҳалққа хабар
Бу ерда Донат уйқудан турганда, хонасига қуёш нурлари тушиб турарди. У кўп ухлаган бўлиши керак. Қандайдир хурсандчилик садолари эшитиларди. Бу фанфараларнинг овози бўлиши керак! Ҳақиқатдан! Бу нимани билдираркин?
Шу пайти хонага Никодим кириб келди ва унга тушунтирди:
‑ Донат, ташқарида сени ва бизларни президент қароргоҳига кузатиб қўйиш учун байроқ кўтарган отлиқ қўшинлар турибди. Кенгаш ярашишни ва шоҳнинг хабарини ҳаммага эълон қилишингни сўраяпти.
Уларни яна кутишарди, улар яна отда шаҳар кўчалари бўйлаб юришарди. Ўтган кечада шаҳарнинг тошли йўлларида от туёқларининг тақиллашларидан бошқа ҳеч нима эшитилмаганди. Донат шаҳар кўчасида одамлар олдида биринчи марта юрганида, улар фақат пичирлашишга журъат этишганди. Лекин бугун бу учинчи марта қайтарилганда, ҳаммаси бошқача тус олди: оломон уни кутиб оларди, бунинг устига президент қўриқчилари ҳам уни фанфар садолари остида президент қароргоҳига кузатиб боришарди! Икки томонда турган одамлар қувонч билан шундай деб ҳайқиришарди:
‑ Каиафа ўлди! Меросхўр шу ерда! Зулмдан қутулдик!
Донат одамлар яна ҳис‑туйғуларини очиқ айта олишидан хурсанд эди. Бироқ у ўзини бутунлай яхши сезмасди – ахир ундан меросхўр сифатида нимани кутиш мумкин эди? Кейин нима бўлишини уни ўзи ҳам билмасди. Унда нима қилсин, бу нарса ҳам унинг ташвиши эмас! Том бу ерда фақат шоҳнинг топшириғи бўйича эди. Шукурки, шоҳ кейин нима бўлишини билади.
Йигит Кенгаш томонидан қандай кутиб олинаркин? Донат бу қандай бўлишини тасаввур қила оларди: Буюк китобнинг Залини қуёш нурлари тўлдириб турибди. Эҳтимол, китобнинг ортидаги деворда осилган катта парда очиқ бўлса керак. Очиқ ойналар орқали тоза ҳаво кириб тургандир. Кенгаш аъзолари ўринларидан туришаяпти. Улар Донатга аввалгидан‑да кўра кўпроқ қизиқиш билан қарашаяпти, баъзилар донг қотиб, яна баъзилари эса – юзларида қотиб қолган савол билан. Донат билан нима бўларкин? Улардан қасдини олармикин? Улар ахир шерли узук соҳиби, меросхўр устидан ҳукм чиқаришмоқчи эди‑ку? ... Олдинда уни ажойиб жой кутарди... Балки...
Бироқ ҳаммаси яна Донат ўзига тасаввур қилгандан ўзгача тус олди: улар деярли мақсадга етиб, олдида китоб Залининг катта майдони очилганида, бу ерда ташқаридагидан кўра кўпроқ одамларнинг нигоҳлари унга тушди. Улар ўзлари билан болаларини ҳам олиб келишганди ва болалари у томон югуришарди. Йигит бу мамлакатда болаларни ҳали кўрмаганди, шу сабабдан уларга хурсандчилик билан бошини чайқади. Лекин бу нимаси? Уларнинг ҳаммаси ҳам хурсанд эмасди! Ҳаммаси ҳам оёқларида туришмаганди. Баъзи бир қариялар, мункиллаган одамлар полда чўккалаб, кўчадаги ўриндиқларда ўтиришарди. Баъзилар касалларни кўтариб олиб келишганди. Бу одамларнинг ҳаммаси нимани хоҳлашади? Улар Донатга катта умид билан қарашарди.
Наҳотки шаҳарга Лора ва Мирош орқали Қудратли касалларга шифо бергани ҳақида хабар етиб келган бўлса? Оҳ, йўқ!
Том қўрқиб кетди, ахир у шоҳнинг ўғли эмас‑ку! Устига‑устак энди уни Кенгашда кутишарди. Охир‑оқибат у бу ҳалққа отадан хабар етказиши керак эди! Бунинг устига ҳамма эшитиши учун баланд овозда гапириши керак! Баҳайбат залнинг энг охирги бурчагигача. Хабарни! Оҳ, хабар нафақат айтилиши, лекин ҳаракатда ҳам кўрсатилиши лозим эди. Шоҳнинг ўғли айнан шу нарсани топшириқ қилиб берган. Бу топшириқ ўзини бор кучида намоён бўлиши керак! Лекин буни шоҳнинг элчиларисиз ҳеч қандай иложиси йўқ!
Шундай қилиб, Донат қўли билан белги бериб, отдан тушди. Шовқин дарҳол тинди. Худди ҳамма нафас олишдан тўхтагандай.
‑ Ўзинг мени хабарим бўлгин! – чиғаноқдан овоз эшитди Том.
Том тез‑тез бир оғиз гапирмасдан, шоҳини эшитарди. Баъзида шоҳ уни юрагига керакли фикр ёки маслаҳат юбориб, гапириб турарди. Унинг овозини эшитиш учун диққатни жамлаш ва бегона овозга эътибор бермаслик керак эди. Кейинги дақиқада унинг пешанасини силагандай, енгил шабада эсди. Буни бошқалар ҳам сезишдимикин? Донат ҳайрат билан атрофига қаради.
Унинг олдида, чойшаб устида, жулдур кийимли, озиб кетган бир бола ётарди. Унга қараб, ориққина оёқлари фалаж эканлигини билса бўларди. Донат унинг ёнига ўтирди‑да, майинлик билан пешанасидан қўлини юргизди ва деди:
‑ Болакай, ота сени севади!
‑ Уни отаси йўқ! – деди бўғиқ овоз билан ёнида турган аёл.
‑ Лекин, барибир, бор, ‑ жавоб берди Донат ва уларга шунақанги ёрқин кўзлар билан қарадики, уларни ишонишдан бошқа чораси қолмаганди. – Бу ўша, сизлар Қудратли деб атайдиганни ўзи, у сизларга ота бўлмоқчи!
Донат болага қараб давом этди:
‑ Сен уни фарзанди бўлишни истармидинг?
Бола катта, умидга тўлган кўзлари билан бошини қимирлатди.
‑ Шу онда, у сенга уни юрагига маҳкам ёпишиб олишинг мумкинлигини айтмоқчи. У ерда сен муҳтож бўлган ҳамма нарсани топасан.
Ҳозир бола унга ориқ қўлларни узатгани, Донатни бироз ноқулай аҳволга қўярди. Лекин Донат уни чин дилдан бағрига босишдан бошқача йўл тутолмасди. У бола мухаббатга қанчалик кўп муҳтожлигини сезди. Донатни ўзи буни унга бера олмасди, лекин бирдан олдинлари ҳечам бундай бўлмаган бир нарсани сезди, яъни оёғи бу ерни босгандан бери шоҳнинг ўғли ўзининг бутун кучи ва севгиси билан шу ерда эди ва бу севги ҳамда меҳрибонлик у орқали болага ўтарди.
“Уни устидан менинг исмимни эълон қил, мен унга шифо бермоқчиман!” – дарҳол овоз эшитди Донат. Ўнг қўли билан болани бағрига босиб турарди, чап қўли билан эса – болани оёқларига тегди‑да, катта ишонч билан унинг устидан ҳўжайинининг исмини эълон қилди. Кейин яна бир неча бор қайтарди. Жудаям таъсирли равишда. Атрофида бўлаётган нарсалар Донатни эсидан чиқиб кетганди.
Шунда бирдан бола ўз оёқларига турди – ҳақиқатдан, у тура оларди! Боланинг юзида қулоқларигача табассум пайдо бўлди! Аёл ва яқинда турган одамлар унга қараб бақиришни бошладилар:
- У шифо топди! Меросхўр шифо бера оларди!
Узоқдан хурсандчилик овозлари эшитиларди. Донат ён атрофга назар ташлади ва завққа тўлган Фолькмар ва бошқаларни кўрди. Шунингдек, Никодимнинг ёнида ҳам кўпчиликни кўрди. Афтидан, уларнинг ҳар бири кимгадир ғамҳўрлик кўрсатаётганди.
Шуниси ҳам аниқ эдики, шоҳнинг ўғли кўринмас равишда ҳақиқатдан шу ерда эди ва ўзининг шифо берувчи, севувчи оқими билан бу ҳалқни отасининг юрагига олиб келарди. Қандайдир кўр одам Томни олдига келиб, уни қўлини пайпаслади.
‑ Менга қўлингни теккиз, Қудратлининг кучи сенда! – ғўлдиради у.
Уни ҳам кўзлари очилди. Атрофидаги ҳамма ҳайрон қолди, Донат ҳам ҳайратланишда улардан қолишмасди. Кўплар келиб кетишар, шоҳ уларнинг ҳаммасига қандайдир тарзда тегар ва ёрдам ҳадя қиларди.
Бироқ, бу воқеалардан кейин шифо топганларнинг баъзилари Донатга таъзим қилишни бошлашди, у эса қўрқиб кетди. Бунга ҳечам йўл қўймаслик керак! Том отга ўтирди‑да, мусиқачиларга белги берди. Улар фанфараларда иложи борича баланд мусиқа чалишарди. Йигит ва дўстлари президент биносининг майдонини олдига келишганида, Том ҳалққа гапирмоқчи бўлганини билдириб, қўлини кўтарди. Шу онда оломон тинчланиб, Донат уларга айтмоқчи бўлган гапларини диққат билан тинглашни бошлашди:
‑ Бу шифолар учун мадҳларни бизларга бермаслик керак. Биз буларни ўз кучларимиз билан қила олмасдик. Сизларга қуйидаги хабарни етказишни топширган Қудратлига мадҳлар айтинг:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар!
У сизларни ўзига чақираяпти”.
Бу сўзлар яна юраги тош бўлиб қолган қалбларга кира олишга кучи бор эди. Кўпчилик, ҳатто майдонга катта қизиқиш билан келган баъзи Кенгаш аъзолари ҳам йиғлашни бошлашди. Уларни ҳам Қудратлининг севикли фарзандлари деб аташгани учун, қувонч билан бир‑бирларини қучоқлашишарди. Улар ҳақиқатдан, Қудратлининг фарзанди эканлигини, ваниҳоят у ҳалққа гапира бошлаганини, Қудратлида уларни ўзига чақирувчи юраги борлигини англашди!
Энди Донат, Никодим ва уларни тутинган акалари учун иш кўп эди. Кунига одамлар уларни олдига ўз муҳтожликлари билан, ўларига тегишлари учун қабул қилиниш чанқоғи билан келишарди. Кундан‑кунга хурсандчилик ошар, мадҳия қўшиқлари баландроқ жарангларди. Шунингдек, чекка жойларда ишлаётган дўстлари, Мирош, Карл ва Педро шоҳ уни излаган кўпчиликка текканини бошидан ўтказишди ва бундан шуни билса бўлардики, бу ҳалқ учун янги давр бошланди.
Бу мамлакатнинг одамлари улар анчадан бери билмаган отаси билан ўзлари гаплашишга журъат қилишди. Улар уни энди фақат Қудратли эмас, Меҳрибон ҳам деб чақиришарди. Ҳалқ унинг овозини эшитишни ўрганди. Улар ўзлари учун унинг юрагини ва юзини очганди, ўзларига бўлган шифо берувчи ва яраштирувчи таъсири учун улкан миннатдорчилик билдиришарди.
Улар буларни ҳаммасини узукнинг меросхўридан ва унинг дўстларидан совға сифатида олишди. Донат ўз ҳалқи учун ҳақиқатдан ҳамсовға эди!
Донат ҳалқнинг орасида буюк лавозимни эгаллаши учун, ҳалқ жони билан хабарчиларни ўзида қолдирарди. Бироқ Кенгаш вакиллари унга буни таклиф қилишганда, у бунга рад жавобини берди. Гап шундаки, ўша куни эрта тонгда шоҳ уни севги билан орқага, ўзининг шоҳлигига чақирди.
‑ Менинг олдимга қайт! Сени ҳаётинг билан каттароқ нарсани қилмоқчиман, Донат! – деди шоҳ.
Шу қаторда, шоҳ дўстларининг юрагига ҳам бу ердаги вазифаси тугаганини солди. Улар бажонидил бўйсунишди.
Донат ўзининг тутинган ака‑укалари билан шаҳардан кетишаётганида, хайрлашув кўз ёшлари бўлди, айниқса Мирош билан Лорада. Бироқ ота, унинг ўғли ва барча ака‑ука, опа‑сингиллар билан бўладиган учрашув янада кўпроқ роҳат бағшларди.
Энди Донат унинг ҳалқи хавфсизликда эканлигини биларди. Энг асосийси, унда яна отанинг юрагига тўғридан‑тўғри йўл бор эди! Бунинг устига у яхши чўпонга эга бўлди – шу вақтдан бошлаб Никодим Қудратли ва Марҳаматли номидан бу халқни бошқаради.
Якун.
Китобнинг орқа томони:
Том, собиқ қароқчи‑бола ҳақидаги воқеа давом этаяпти: боягина шоҳнинг қасрига қароқчилар тўдасидан одамлар келди. Аввалига, менимча, уларга хушфеъллик дарсларини бериш керак. Том бажонидил бу ишни ўз зиммасига олди. Лекин ҳаммаси у ўзида тасаввур қилгандан бошқача бўлди!
Йигит ўзи ва ҳаёти ҳақида, шунингдек, шоҳ ҳамда унинг ўғли ҳақида ҳаяжонли ва қизиқарли нарсаларни очишга муваффақ бўлди. Ниҳоят, у янги топшириқ олганда, воқеалар ўзгача тус оларди...
Бу китобдаги Томнинг, шоҳни ўғли сифатидаги қизиқарли ва саргузаштга тўла ҳаёти, ҳар хил ёшдаги одамлар турли вазиятларда ўзларини бошқара олишлари, ўзларини масиҳий ҳаётида ўсишлари учун ҳаётга яқин тарзда ёзилган.
Бу нашрнинг биринчи “Қароқчилардагидай эмас...” китоби, немис тилидаги босмада 100 000дан зиёд нусхалари сотилди. Муаллиф, “Эммануил Равенсбург” жамиятининг аъзоси, бу китоб орқали Оталик севгисини намоён қилувчи, тирик Худони англашнинг чуқур қувончини китобхонларга етказиб беришга муяссар бўлди.
Книга на Узбекском языке: - Снова у разбойников (Марк Урусла)
Во второй части трилогии вас ждет рассказ о новых приключениях Тома, получившего от царя ряд особо важных поручений.
Увлекательная история для подростков, повествующая о том, каким должны быть отношения молодого христианина с Богом, с людьми, а особенно с врагами.
Рекомендована подросткам, а также тем, кто занят духовным воспитанием молодёжи.