Урусла Марк. Яна қароқчилар қўлидами? - (17-боб) Китоб Ўзбек тилида
Yana qaroqchilar qo‘lidami? (Urusla Mark) O‘zbek tilida Audiokitob
Томнинг янги саргузаштлари, Шоҳ ўғли
МУНДАРИЖА
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
17 боб
Тоғда
Том шу кечада йўлга тушди. Лора ҳам уйига кетмоқчи бўлди. Мирош ва аскарлардан бири уни ҳимоя қилиб, бирга кетишлари керак эди. Улар Никодимлар қалъасини олдига қўйилган душман постини олдидан шовқинсиз ўтиб кетиш учун отни туёқларини латта билан боғлаб қўйишди. Ҳақиқатдан, билинтирмасдан ўтиб кетишди. Афтидан, олов ёнида ўтирган қўриқчилар ухлаб қолган шекилли, уларни сал узоқдан ўтиб кетишганини сезишмади.
‑ Раҳмат, эгам! – шивирлади Том, ваниҳоят, бир қишлоқдан ўтиб, қалин ўрмонни ҳимоясига киргандан кейин.
Саёҳатчилар ҳар бири ёнган юраги билан, жимгина отни чоптириб кетишарди. Шоҳ уларни шундай тақдирлаган! Шоҳни ўғли шахсан улар билан бирга бўлганини, уларни билишини, уларга нисбатан қандайдир режалари борлигини билиш қандай ажойиб эди. Шунинг учун, ўрмонни ташқарисида йўллари бўлингандан кейин, ўзаро хайрлашиш ҳам улар учун унчалик қийин бўлмади.
Энди Том чапга буришга мажбур бўлди. Никодим хоним Томга йўлни жуда яхши тушунтириб қўйганди – хоним йўлни яхши билгани ғалати! Муқаддас тоққача бир кунлик йўл бўлиб, у жуда ҳавфли эди. Улар турган жойнинг атрофида қонун устози Каиафанинг жосусларидан ташқари, уни қўрқинчли ботқоқликлар, чуқур ўралар, тепаликлар, осмонни ўпувчи қоялар, тез‑тез тушиб турадиган туманлар ва даҳшатли бўронлар кутиб турарди.
Бу ер жуда совуқ эди. Том унга беришган қалин жунли пальтодан жуда хурсанд эди. Уни чап томонида қаердадир кучли тўлқинлар қирғоққа уриларди. Бироздан кейин йигит дарёни кечиб ўтиш учун, уни чап ёқасига етиб боради. Яхшиямки, сув унчалик баландда музлаб қолмаган экан, чунки сирпанчиқ тошлар жудаям кўп эди.
Қирғоқни нариги томонида қандайдир оқ нарса – томи қамишдан бўлган оддий уй кўринди. Бу ерда кимдир яшарди: у ойнадан печкада ёниб турган кўмир нурини кўрди. Ҳозир иссиқ олов ёнида ўтириш нақадар мароқли бўларди! Бироқ тонггача тоғни этагида бўлиш учун, йўлни давом эттириши керак.
Уни чап томонидаги йўнилмаган тошдан қилинган девордан бошқа нишон йўқ эди, лекин у ҳам бироздан кейин тугади. Қатъий қадам ташлаш учун, олдидаги қоронғуликка қараб юриш жудаям қийин эди. Баъзи‑баъзида унинг ақлли оти ҳам юришга иккиланарди. Ҳар сафар отдан тушиб, уни етаклашга сабаб топиларди – тик қиялик, тоғни ёрилган жойидан ўтган йўл ёки ботқоқлик. Бундай тўсиқлардан ўтаётган пайтда, бир йўналишни ушлаш қийин эди, чунки юлдузли осмон кўпинча узун булутлар билан қопланган бўларди.
Охири, туманга қарамасдан, орқа томондан қуёш чиқиб, дунё ёришгандан кейин, Том жуда хурсанд бўлди. Уни кўз ўнгида катта яйлов пайдо бўлди, уни беҳисоб учқур, кулранг катта тошлар тўлдириб турарди. Бу ерда одамлардан асар ҳам йўқ эди! Ҳамма нарса ёввойи, ёқимсиз ва деярли бегона эди.
Ғарб томонга узоқ йўл юргандан кейин, олисдан кичкина тутунли булут кўринди. Томга айтишлари бўйича яқин орада қаердадир қишлоқ бор. Ҳозир бу ерда ҳеч кимни учратиб бўлмасди, чунки бу ерлик одамлар Муқаддас тоғ этагига келишга жуда қўрқишарди.
Ҳа, тоғ ўша ерда юксалиб турарди. Шубҳасиз: тепаси булут билан ўралган тоғ, бу ерда энг баланд тоғ эди. Кўп йиллар олдин битта одам, бутун ҳаётини Қудратлининг овозини эшитишга бағишлаш учун у ерга чиқиб кетган. Узоқ йиллар давомида ўша одам у ерда бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмаганди. Бироқ кейин унга яна уч одам қўшилди. Улар кун давомида бирга бўлишиб, тунни кўп қисмини Қудратли билан суҳбатда ўткизганлар.
Узоқ йиллар давомида, бошига оғир мусибат тушганда кўпчилик ўша одамлардан маслаҳат ва ёрдам сўрагани бу тоғни зиёрат қилишарди. Кўпчилик дард ва қўрқувдан озод бўлишганди. Ўша одамлар бошқаларга етказган сўзлар, то ёзишни билган бир неча одам уларни йиғиб ёзмагунча, оғиздан оғизга ўтиб келарди. Бу сўзлар бутун бир ҳалқнинг руҳий ҳаётини асоси бўлиб қолганди.
У тоққа биринчи чиққан одамлар қазо қилгандан кейин, Қудратли у ерга яна ва яна янги эркакларни чақирарди. Бу воқеа авлодлар оша давом этарди. Бироқ тахминан уч юз йилдирки, ҳеч ким у ерда узоқ вақтга қолмаганди. Фақатгина баъзи кишилар – улар ҳам кўпинча ҳалқни орасида каттароқ лавозимни эгаллашидан олдин ўша тепаликка чиқишарди.
Устоз Гамалиилни айтиши бўйича, Томни дадаси ҳам ёшлигида бу тепаликда бўлган экан. Тоғда уч кун бўлгандан кейин уни кўзлари тасвирлаб бўлмас даражада порлаган.
У ерда Томни нима кутарди?
Нафас олиши қийинлашиб, йўлдаги тошга ўтирди. Бир соат олдин, у отини узун арқон билан тоғлар орасига, совуқ шамол кирмайдиган жойда, қийшиқ дарахтни томирига боғлаб қўйганди. Том иложи борича тезроқ тепага кўтарилишга ҳаракат қиларди. Аввалига у ботқоқликда ботиб қолмаслик учун, дўнгликдан дўнгликка сакраб, ботқоқли ўтлоқдан ўтишига тўғри келди. Йўлида тез‑тез тоғ даралари учраб турарди. Афтидан, улар тоғдан тушадиган сув оқими билан юзага келган бўлса керак. Бу ерда анчадан бери дараҳт ўсмаган. Фақат баъзи‑баъзида Том ерда совуқ шамолда туришга ҳаракат қилаётган, пачоғи чиққан ўсимликни қуриб қолган қолдиғини кўриб қоларди.
Бироқ энг даҳшатлиси, бу тепаликда бўлаётган бўронлар эмас, ҳар томондан келаётган овозлар эди. Улар тўхтовсиз равишда, қалбга оғирлик солиб жарангларди! Бир овоз шундай дерди: “Ҳаммаси беҳуда!”. Бошқаси норозилик билан: “Қонун букилмас! Унга бўйсунмаган ҳар бирини ўлдиринг! Аёвсиз!”. Бир жойдан яна: “Муҳтожлик ва ўлим – бизни тақдиримиз!” ёки “Биз унутилганмиз! Ҳеч ким биз ҳаққимизда қайғурмайди!”. Ва Томни гангиратган яна бир фарёд: ”Хурсандчилик? Бизни мамлакатимизда у нарса бошқа йўқ!”.
Бу нолаларни эшитиб у нима қилиши керак эди? У қандай йўл тутсин?
Музли шамол йигитни қулоқларига урарди, бироқ қулоқларини ёпганида овозлар янада кучаярди. Уни ёнида бўлган ҳўжайини, афсуски, бу пайти унга ҳеч нима демасди. Лекин йигит ҳам ҳеч қачон бунга ўхшаш ҳеч нима демаган! Бу билан уни нима иши бор?
“Лекин, ‑ деди ўзига Том, ‑ ахир бу оддий сайр ёки жисмоний машқ эмас‑ку, эгамнинг ўзи мени бу ерга чақирган‑ку. Шундай экан, шубҳасиз буни маъноси бор”.
‑ Мен шунчаки буни сенга бераман, шоҳни ўғли! – қайта ва қайта дерди Женни, бирон нарса қўлидан келмаса.
Ҳа, Женни!.. Бу вазифани бажариш вақтида уни йўқлиги қандай яхши! Азобни ўзгинаси! Худди, қароқчиларга ўхшаб. Ёки ундан ҳам ёмонроқ?! Бу овозлар! Бу овозлар ҳар тарафдан унга бостириб келаётгандай туюларди.
Ҳм, Том улар учун шармандалик дарахтида азоблар билан ўлган ва отанинг ажойиб шоҳлигида тирилганни ҳокимияти қанчалик буюклигини аллақачон билиб бўлган. Шундай қилиб, умид бор! Ҳеч ким унутилмаган! Том шоҳни ўғли учун ярим овозда ғолибона қўшиқни айтарди ва ҳалқи чекаётган азобларини ҳаммасини келтириб унга берди. Шунда, умидсиз ва ғарибларни овози озми‑кўпми камайди.
Бироқ ваҳшиёна овозлар янада баландроқ бўкиришарди: “У ўлимга лойиқ!”, “Ушланглар уни, адолатли жазо олсин!” ва “Қонун ўлим жазосини белгилайди”. Томга ҳатто қандайдир башаралар – аввалига Калники, кейин Кенгашни бошқа аъзолариники кўриниб кетди, улар беаёв ва хўмрайган эди.
Йўл янада қийинлашган ва кўпроқ қиялашганди. Бу тепалик унга жуда оғирдек туюларди. Оёқлари унга қулоқ солмасди. Ахийри, уни аҳволи ёмонлашди.
Агарда у бу тепаликка чиқмаса, уни ҳалқи билан нима бўлади? Қандай қилиб шоҳни хабари бу ерга келиши ва ҳаётига тадбиқ бўлиши мумкин? У ахир хуш хабар эди‑ку.
Шу орада туман кўриб бўлмас тарзда қалинлашиб кетди. Том олдинга бир қадам ҳам ташлай олмасди. Совуққа қарамасдан, у йўлдаги тошга ўтирди. Бу чарчоқ қаердан келди? Ёки бу очликмиди? У Никодим хоним берган озгина нонни еди. Бироқ қаттиқ чанқаганидан ютиш қийин бўлди. Тепаликка чиқиш осонлашмасдан, қўрғошин каби оғирлашганди. Йигитда ўйлашга базур ҳоли етарди. Тепаликка қандай чиқа оларкан? Оёқлари ҳатто орқага, отини олдигача ҳам олиб боролмайди, у бутанлай ҳолдан тойганди.
Бундай давом этиши мумкин эмасди! Шунда у баланд овозни эшитди:
‑ Том, бу юкни менга бер! Мен уни олиб юришни хоҳлайман!
О, ҳа, бу ишни ҳал қилишни ягона тўғри усули эди!
‑ Эгам! – бақирди Том, тўғри бўронга қараб. – Мен, сени номингдан одамларга азоб берган ҳаммани, сени олдингга, шармандалик дарахтига бераман! Уларни ҳокимиятини синдиргин! Уларни кечиргин! Уларни ҳукмларини бекор қил, қилган хатоларини тўғирлагин!
Шоҳни ўғли уларни қамраб олган барча ёвузликдан қудратироқ эди.
Бироқ яна нимадир етишмасди. Э, ҳа:
‑ Сени номингдан ҳалқингга ва бизга етказган ёвузликни кечираман!
Йигит ичидаги жангдан бир неча сонияларидан кейин яна қўшиб қўйди:
‑ Уларни устидан сени номингни эълон қиламан!
“Ахир бу кўпинча вазиятни ўзгартирган‑ку”, ‑ ўйлади йигит.
Бирдан шамоллар туманни тарқатишни бошлади ва қуёш кўринди, шунда Том ортида ям‑яшил қияликларни, ёрқин қояларни, узоқдаги оппоқ қишлоқларни ва олдинлари ҳеч кўрмаган, жуда узоқда нариги томонда бўлган, қуёш нурида чарақлаб турган кўк‑яшил денгизни кўрди. Аста‑секин тепадан ҳам кўм‑кўк осмон кўрина бошлади.
Ўзига ром қилувчи ажойиб манзара – худди шоҳни ўғли билан тоғда бўлган пайтидек. Буларни ҳаммасини у яратган!
‑ Қандай гўзаллик! Буларни ҳаммаси сени қўлингни иши! Сен билан фахрланаман! – шивирлади Том.
Лекин қалин туман секинлик билан уни яна ўраб олди, аммо энди у юра оларди. Уни юрагида, одамларни миннатдор ва қувончли юрак билан шоҳнинг олдига таклиф қиладиган қўшиқ қайта‑қайта янграрди. Унинг олдига! Том юқорида уни кўра олармикан? Хурсандчиликни олдиндан сезиш, уни кўтарилишини осонлаштирди.
Бир мунча вақтдан кейин, у тошли деворга дуч келди. Бу тепаликда деворни ким қурган экан? Девор йўлига тўсиқ бўлиб турарди! Агар деворни ўнг томонидан ўтаман деса, у томонда узоқда тоғлар ва қор босган адирлар кўриниб турарди ва тепаликдан жуда узоқлаштирарди. Тепаликка чиқиш йўли қаердадир чап томонда бўлиши керак. Вой, балки, йигит йўлидан адашгандир? Бу қандай содир бўлди?
Шундай қилиб, у деворни ошиб ўтишга ҳаракат қилди. Деворни туртиб чиққан жойлари кўп бўлгани учун, уни ошиб ўтиш қийин бўлмади. Лекин тошларни нотекислигидан қўллари қонаб кетди. Ошиб ўтиб, пастга юмшоқ гиламга тушгандек, майсазорга тушди, ‑ бу, узоқ тошли йўлдан кейин ҳақиқий совға эди!
Том, уни ўйлаши бўйича чўққи жойлашган томонга қараб йўлни давом эттириши керак. Йўл тошли ва қуруқ бўлса ҳам, олдингидек зерикарли ва узов эмасди.
Натижада, ёш саёҳатчи чўққига етди. Тўхтаб, атрофни кузата бошлади. Ер юзасида текис тошлар ётарди, эҳтимол бу ерда оддий уй бўлгандир. Сал орқароқда, Том, устида тоштахтаси бор қабрни кўриб қолди. Тоштахтада йўниб ёзилган бир нечта чизиқ ва белгилар бор эди. Улар нимани билдирарди? Умуман, ким бу тошни ўрнатиб, ерга кўмган? Бу нарса унга шоҳни ўғли азоб чеккан шармандалик дарахтини ёдига солди.
Том, тоштахта ушлаб туриши учун атрофига сепилган тошларни устига ўтирди. Тоштахтага суянди. Демак, бу тепаликда олдин кимдир, ҳатто бир нечта киши, кўп йиллар олдин яшаган! Мана шу совуқликда, мана шу жимжитликда, мана шу ёлғизликда! Ишониш қийин! Афтидан, улар жуда кучли ва оғир вазмин одамлар бўлган бўлсалар керак! Уларни бу ерда яшашга нима ундаган экан?
Туман баъзида, кам ҳолларда тарқаларди. Шунақа пайтлари пастдагидан кўра, чўққидан кўринган манзара янада чиройлироқ бўларди. Шунда Том, қуёшни иссиқ нурларида исиниб ўтирарди, у ҳам бир мунча вақт бу ерда бўла олармикан? Том баландликдан бўлган қўрқувини енгганидан жуда хурсанд эди! Тепаликдан қараганда дунё шунақанги бошқача эдики!
Уни дадаси ёш бўла туриб, тўлиқ уч кун ва уч кеча давомида нимани ўйлаган, нима қилган экан? Йигит жудаям билгиси келди! Шу ўринда шоҳ у учун, Томга нима тайёрлаб қўйганини ҳам билгиси келарди. Олдинлари қўшиқларда куйлагандек, уни юзини кўриш – бу ҳақиқатдан жуда ажойиб эди! Ёки шоҳни китобида тасвирлангандек, уни кучини ҳис қилиш – тоғларни қимирлатиб юборадиган даражада чақмоқ ва момақалдироқ билан тенг эди! Ахир қудратли шоҳ бундай нарсаларни гап‑сўзсиз қилиши мумкин‑ку!
Том у ерда узоқ ўтириб, диққат билан кутарди. На ичкаридан, на ташқаридан ҳеч нима қимирламасди – фақат шамол совуқроқ бўлиб кетаётганди. Наҳотки, шамол юзига теккизган бу қор учқунлари бўлса? Умуман бу ерда қанча вақт бўлиши керак эди у? Ортиқ кутишни маъниси бормиди?
Йигит қўлларини чўнтагига чуқурроқ солди. У яна водийга қайтиб тушишга ишончи комил бўлмагунча, шу ерда ўтираверади. Ахир шоҳ уни юрагини ва барча саволларини билади‑ку! У, унинг ўғли Том, охир‑оқибат нима қилиши кераклигини билиши керак‑ку. Масалан, жаноб Никодимни ва умуман бутун ҳалқни қачон қутқариши керак? Балки, жаноб Никодимга содиқ қолган қўшин билан қолганларни ўраб олиб, ҳужум қилиш керакмиди? Улар томондаги шоҳларни шоҳи билан улар енгилмас ҳисобланади. Ёки шунчаки, Том кенгашга бориб, узугини кўрсатиши керакми? Бу ҳам уларга таъсир кўрсатиши мумкин. Ёки...
Бу фикрларни ҳеч қайсисида у ҳўжайиннинг қўллаб‑қувватлаганини сезмади. Кўпинча шоҳни иродасини билганда, юрагида тинчлик келради, аммо бу ерда ҳеч қандай тинчлик йўқ эди. Уни қандай ниятлари бор экан? Йўқ, албатта шоҳ уни тақдир қўлига бериб қўймайди – Том буни аниқ биларди. Лекин иш қандайдир йўл билан қотиб қолган жойидан силжиши керак.
Балки, бирон нарсани хато қилиб қўйгандир, шунинг учун Том уни эшитмаётгандир, ҳис қилмаётгандир? Эҳтимол, жавоб унга қандайдир ўзи билмаган ҳолда келар? Йўқ, ҳўжайин унга ўз иродасини аниқ кўрсатади, ахир ўзи уни бу ерга чақирган‑ку!
Охири, йигит чиғаноғини қўлига олди. Унга қараб узоқ вақт олдиндан тузилмаган, лекин юракдан чиқаётган сўзларни айтди. Аввалига ёлворишли, кейин гапириш оҳанги таҳсинга айланмагунча, сокинлик билан гапирарди. Ҳа, унинг шоҳи бу тоғдан, бу ёлғизликдан, бу совуқдан кўра каттароқ, буюкроқ эди. Том ҳам уни бекорга чақирмасди. Бу ишонч унга кейинги соатларгача ҳам етди.
Книга на Узбекском языке: - Снова у разбойников (Марк Урусла)
Во второй части трилогии вас ждет рассказ о новых приключениях Тома, получившего от царя ряд особо важных поручений.
Увлекательная история для подростков, повествующая о том, каким должны быть отношения молодого христианина с Богом, с людьми, а особенно с врагами.
Рекомендована подросткам, а также тем, кто занят духовным воспитанием молодёжи.