Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 8 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (8-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


8 БОБ ШОШИЛМАСЛИК ЗАРУРАТИ

Бир неча йиллар аввал рафиқам бир қийинчиликни бошдан кечирди, кейинчалик биз уни “азоблар ёзи” деб атадик. Яқинда рафиқам Жем чойшабни тўғрилаш учун озгина эгилганида ҳам, икки ҳафталар олдин худди шу чойшабни тўғрилаш учун эгилганида ҳам радикулит хуруж қилди. Севган инсонингиз жисмонан ёки ҳар қандай оғриқ билан азоб чекаётганини кўриш жуда оғир.

Деярли ҳар куни Жемни шифокор-хиропрактик* ҳузурига олиб борганим ёдимда (биз жарроҳлик амалиётини ўтказишни истамадик). Биз жуда секин ҳаракатланганмиз, чунки ҳар қадамда оёғидаги оғриқ азоб берарди. Ҳаётимиз шиллиққуртнинг ҳаракатлашидек секинлашди, чунки қимирлашнинг иложи бўлганида ҳам Жем жуда секин ҳаракат қиларди. Жисмонан шошилиш имкониятини йўқотганимиз учун азобнинг шошма-шошарликсиз маромига бўйсуниб яшадик.

*Хиропрактика – қўл терапияси (қўл билан таъсир қилиш) ёрдамида турли хил касалликларни даволашнинг энг қадимий усулларидан бири бўлиб, умуртқа поғонаси, бўғинлар ва ички аъзолар билан ишлашни ўз ичига олади.

Баъзида оғриқ қолдирувчи дориларнинг таъсири тугаганидан, Жем ярим тунда уйғониб кетарди. Белидаги кучли оғриқдан чалғитиш учун Забур саноларини овоз чиқариб айтиш билан бирга унинг белини уқалардим. Бу усул баъзан ёрдам берарди, баъзан эса йўқ.

Тахминан ўша кунларда мен Ж.Б.Филлипснинг масиҳий адабиётининг дурдонасига айланган “Your God Is Too Small” («Сенинг Худойинг жуда кичкина») номли китобининг нусхасини олдим. Бир куни Жем муолажа олиб бўлишини кутиб ўтирганимда, китобнинг кириш қисмидан қуйидаги сатрларни ўқидим (китоб ёзилган даврларни акс эттирадиган, эркакларга мўлжалланган сўзлар учун олдиндан узр сўрайман):

Катта ёшли эркак агарда ўз ҳаётий тажрибасидан воз кечишга тайёр бўлмаса, якшанба мактаби ўқувчисининг тушунчасида мавжуд бўлган Худонинг ғоясига амал қила олмаслигини тан олишимиз керак. Агар у ғайриоддий ирода кучи билан шундай қадам ташласа, ич-ичидан қандайдир янги бир ҳақиқат унинг етилмаган имонини фош қилишидан қўрқиб яшайди. Оқибатда эса, катта ёшли эркакдан садоқат ва ҳамкорликни талаб қиладиган жуда заиф Худога сажда қиляпман ва хизмат қиляпман, деган хулосага келади.

Рафиқамнинг азоб чекиши ҳамда менинг ожизлигим Худо ҳақида мурғак тасаввурда эканлигимни очиб ташлади. Жемнинг жисмоний азоблари мени қаттиқ жаҳлимни чиқарди ва Худонинг бизга ғамхўрлик қилишига ва ҳаётимизда мавжуд эканига шубҳа қила бошладим. Кўпинча, Унинг ҳаётимда мавжуд эканини ҳис қилмасдим. Ўша пайтларда мени турли саволлар қийнарди: “Қачонгача Худойим? Жем яна қанча азоб чекиши керак? Қачон тасалли ва таскин берасан?”

Бир неча ойдан кейин Жемнинг азоблари камайди, қуввати тикланиб, эркин ҳаракатлана бошлади. Ўша пайтларда бошимизга тушган қийинчиликларга ва Худога бўлган ишончимиз жиддий синовларга дуч келганига қарамасдан имонимиз сақланиб қолди. Бундай кучли азоблар пайтида бизга нима бўлгани ва нима учун шундай бўлгани ҳақидаги Каломнинг изоҳлари бизни қизиқтирмас эди. Шундай бўлса ҳам, азобларнинг келиши биз учун Худонинг севгиси ва иноятининг келиши бўлди. Шуни англаб етдикки, биз учун энг муҳими Худо биз билан бирга эканлигини англашимиз экан. Бизларнинг ҳар биримиз қийинчиликлар, муаммолар ва касалликлар пайтида буни ёдда тутишимиз керак эмасми?

ХУДОНИНГ ҚАТЪИЙ ШАФҚАТИ

Оилавий турмушимизнинг илк даврида биз билан содир бўлган қисқача воқеани айтиб берсам. Турмуш қурганимизда ҳеч нарсамиз йўқ эди, бирдан бошимга кўнгилсизлик келди, бунга ўзим айбдор эдим. Мен бутунлай руҳан чарчаган вақтларим ҳақида гапиряпман, чунки жуда кўп ишлаганим учун бўш вақтим бўлмасди. Тўғри, мен ҳозир сизларга айтиб бермоқчи бўлган ўша даврлар Худонинг Унга бўлган эҳтиёжим қанчалик катталигини англаш имкон берадиган қатъий ва кўп қиррали раҳм-шафқатини намоён қилганини энди англаб етдим. Бу ўта оғир даврлар эди, бироқ Худо бу даврни менинг ҳаётимга эзгулик олиб келиш учун ишлатди.

Мен тажрибали заҳматкаш сифатида бу иллатга қарши курашиш йўлларини ўз тажрибамдан ҳам, бу тобеликдан халос бўлишга интилаётган бошқа заҳматкашлар билан бўлган суҳбатлардан ҳам биламанки (ишонинг, буни тан олиш жуда аламли), нима қилиб бўлса ҳам Худо билан юзма-юз учрашмаслик учун жон-жаҳдимиз билан тиришамиз. Биз Худонинг хизматини қилиш орқали ҳеч қандай танқидга учрамайдиган ҳаёт тарзимизни оқлаймиз. Бу муаммо фақат жамоатда хизмат олиб бораётган ва “Мен Худога хизмат қиляпман! Худо учун камроқ ҳаракат қилишим кераклигини айтмоқчимисан?”, дейдиганларнинг муаммоси эмас. Мен буни шундай айтган бўлардим: “Худо учун ҳаракат қилаётганингга ишончинг комилми? Бу хизматни сенга Худо берганми? Агар сенинг юкинг ўта оғир бўлса, бу юк Исонинг айтган сўзларини инкор қилмайдими, ахир У “Менинг бўйинтуруғим яхши, юким эса енгил”, деган-ку?” Яхшилаб ўйлаб кўр, баъзан Худо бизга самарали кўринган, аслида эса У бизга тайёрлаб қўйган самарали хизматимизга халақит берадиган барча нарсаларни ҳаётимиздан олиб ташлайди.

Худога шукур, У бизнинг ҳаётимизга бир нечта устозларни берди, улар туфайли рафиқам иккимиз энг катта янгиланиш ва далда йилига – Худонинг марҳаматли йилига эга бўлдик. (Бу давр ҳақида иккинчи бобда айтиб ўтганман.) Ўша йили Жем дадасига яна саратон ташхиси қўйилганини билди. Унинг дадаси бу ҳасталик билан бир неча ўн йиллардан бери курашиб келди, энди эса, ёши етмишдан ошганда бу касаллик икки баробар кучайиб қайталади. Бир йил давомида Жем иккимиз бу қувноқ ва серғайрат инсонни аста-секин сўлиб бораётганини ва охири жуда кичкина бўлиб қолганини кузатиб турдик. Эҳтимол, шунга ўхшаш ҳолат сизларнинг яқинларингиз билан ҳам содир бўлгандир, унда сиз учун қадрли бўлган инсоннинг азоб чекаётганини кўриб туриш қанчалик оғирлигини яхши биласиз. Жем иккимиз эндигина йигирмадан ошган эдик ва бу иккимиз учун ҳам яқинларимиз орасидаги биринчи ўлим эди. Жемнинг дадасини ўлими биз учун оғир синов бўлди. Лекин ҳар биримиз ҳозирнинг ўзида бошимиздан кечираётган қийинчиликдан ҳам оғирроқ қийинчилик мавжуд эмас. Ахир сизнинг қийинчилигингиз энг оғир қийинчилик, чунки бу қийинчилик сизнинг бошингизга тушган, шундай эмасми?

 Орадан бир йил ўтиб, Жемнинг ҳомиласи нобуд бўлди. Бу иккинчиси эди, биринчи ҳомила беш йил аввал нобуд бўлган эди. Ўша пайтларда биз Жанубий Калифорниядаги йирик бир жамоатда талабалар гуруҳининг чўпони эдик. Навбатдаги ҳомила тушиш туфайли келган азоб ва хафагарчиликларни енгишга ҳаракат қилаётган вақтимизда кўпинча, ҳомиладорлигидан хафа бўлаётган қизларга далда ва тасалли беришимизга тўғри келган. Улар фарзандлари бўлишини хоҳламас эдилар, биз эса буни жуда-жуда хоҳлардик. Нима учун Худо бу қизлар воз кечишга тайёр турган бундай инъом билан бизни баракаламади?

Орадан бир йил ўтиб, Жем учинчи бор ҳомиладор бўлди, лекин тез орада маълум бўлдики, бу галги ҳомиладорлик осон кечмас экан. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Жемда қон кетиш бошланди. Уни текширган шифокор унинг бачадони деворларида ҳомиладан ҳам тезроқ ривожланаётган фиброма борлигини айтди. Иккинчи ёки учинчи уч ойликда ҳомиланинг тушишини олдини олиш учун Жем бутун ҳомиладорлик даврида фақат ётишига тўғри келди. Биз ҳамма дўстларимиздан ва танишларимиздан Жем чақалоқни дунёга келтириши учун ҳомила фибромадан тезроқ ривожланиши учун ибодат қилишларини илтимос қилдик. Бу қийинчилик ва ишончсизлик даври тўнғичимизнинг дунёга келишини нишонлаш билан тугади: узоқ давом этган тўлғоқдан кейин Шон дунёга келди, лекин барибир уни кесарь (кесиш) йўли билан олишди. Олти ойдан сўнг Жемдан чақалоқнинг ўлчами билан тенг келадиган фибромани олиб ташлашди. Ҳаммаси яхшилик билан тугади, лекин осон бўлмади. (Айтганча, Шон фибромадан тезроқ ривожлансин, деб кўп ибодат қилиб юборганмиз, шекилли. Шоннинг бўйи ҳар доим нормадан юқори юрган, ҳозир ҳам унинг бўйи деярли икки метр!)

Шон олти ойлик бўлганида, Жем жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўра бошлаган пайтда, оилавий ҳаётимизнинг илк саккиз йилида мени ўзим хизмат қилган жамоатнинг катта чўпони ҳузурига таклиф қилишди. Жамоатнинг моддий аҳволи қийинлашгани муносабати билан менга ортиқ маош тўлай олмасликларини, шунинг учун вазифамдан бўшашим кераклигини айтишди. Жамоатда бундай ҳолат бўлганини аввал ҳеч қачон кўрмагандим. Бир ойдан кейин мен ишсиз қолишим лозим эди. Бу кўнгилсиз ҳодисадан сал аввалроқ Жем иккимиз шу тумандан уй сотиб олган эдик. Биз ёш ота-она эдик. Тез орада эса моддий ёрдамсиз қолиш хавфи кутиб турганди.

Жамоатдаги ҳақ тўланадиган вазифамни йўқотишим менда бир қатор саволлар келтириб чиқарди: “Агар мен чўпон Алан бўлмасам, унда кимман? Агар маҳаллий жамоатда хизмат қилмасам ва шу кунгача бутун ҳаётимни бағишлаган ишим билан машғул бўлмасам, унда кимман? Бир қатор мана шундай хизматларим учун ҳақ тўлашмаса, унда мен нимага лойиқман?” Орадан олти ой ўтди ва Худо бизни кичикроқ жамоатда маош тўланадиган лавозим билан марҳаматлади. У ерда биз ёшлар ва талабалар учун васий эдик. Лекин бу янги жамоат мен аввал ишдан кетган жамоатдан бир соатлик масофада жойлашгани учун уйимизни сотувга қўйишга мажбур бўлдик. Кўчмас мулк бозорида нархлар тушиб кетган эди, уйимиз учун таклиф қилишаётган нарх эса биз қувонтира олмасди.

Бир неча ойдан сўнг Нортриж зилзиласи бўлиб ўтди. Бизнинг уйимиз Сими-Вэлли тепалигида жойлашган эди. Агар барча тафсилотларини айтмаганда, уйимиз зилзиладан озроқ зарар кўрди. Энди уйни сотиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди! Уйнинг қарзини тўлаш ёки бошқа жойдан ижарага уй олиш учун маблағимиз йўқ эди. Тўққиз йил давомида тўлаган пулларимиздан воз кечиб, уйни банкнинг ихтиёрига ўтказиб беришдан бошқа чорамиз қолмаганди. Бизда бор бўлган барча нарсаларимиз кичик юк машинасига бемалол сиғди.

Ўша йили биз учун инқироз йили бўлганди. Жемнинг дадасини ўлими. Туғилмаган фарзанднинг нобуд бўлиши. Яна биттасини эса навбатдаги ҳомиладорлик вақтида йўқотишдан қўрқиш. Кўп йиллик хизматнинг барбод бўлиши. Молиявий танглик. Биз шундай ўлим ва инқирозлар орасида қайта тирилишни ўтказиб юбормаслик учун бор кучимиз билан руҳий кўзларимизни очиқ сақлашга ҳаракат қилдик.

КУТИШ

Бу инқироз йилида биз ўзимизни худди қабулхонада ёки кутиш залида доимий кутиб турган инсондек ҳис қилдик. Эҳтимол, сиз ҳеч қачон кутиш азобини бошдан кечирмагандирсиз (ҳаммаси сиз кутаётган нарсага ва қанча кутишингизга боғлиқ). Кутиш сизга аламли, чидаб бўлмайдиган оғриқ келтирмайди, аксинча, жуда зерикарли ва сурункали оғриқ бўлиб, бу азоблар қачондир ўтиб кетармикан, деган хаёлга боришга мажбур қилади. Кутиш мен учун худди сабр қилиш сингари катта муаммо. Инглиз тилидаги сабр сўзининг қадимий шакли узоқ сабр-тоқат қилишни англатади. Сабр билан кутиш нимадандир узоқ муддат маҳрум бўлиш дегани, лекин энг ёмони биз ўйлаганимиздан ҳам узоқроқ давом этади.

“Қалбнинг қоронғи туни” асарига изоҳ беришда, Йоан Креста рассом учун ҳаракатсиз турган модел образидан фойдаланган. У шундай ёзган: “Агар модел нимадир қилиш ниятида қимирласа, рассом ўз ишини тугата олмайди ва расм бузилади”. Мен ҳам кутиш ҳолатига тушиб қолганимда, нимадир қилгим келади, нималигини эса аҳамияти йўқ. Лекин эҳтимол, Худо мени Ўз ишини охирига етказишини кутиб туришим учун шундай вазиятга солгандир. Бу вазиятда Рассом Ўзи истаган расмни чизиб бўлгунича тинч ўтиришим керак. Расм қандай чиқаётганини кўриш учун ўрнимдан турсам, мен Унинг ижодий ишини бузиб қўяман ва У тасвирлашни истаган гўзал манзара кўнгилдагидек чиқмайди.

Ҳаворий Павлуснинг баданидаги ниш туфайли бошдан кечирганлари ҳам кутиш учун яна бир намунадир. 2 Коринфликлар 12 бобда Павлус Худо у мақтаниши мумкин бўлган “ҳаддан ташқари ажойиб ваҳийлар” билан уни марҳаматлаганини (7–оят) ва “шунинг учун кибрланиб кетмасин деб, баданимга бир ниш, мени ниқталайдиган шайтон элчиси берилди”, деб тан олган. Берилди? Сизлар учун қандай эканини билмайман, лекин баданимдаги ниш мен учун марҳамат деб ўйламайман! “Буни (нишни) мендан олиб ташлагин, деб уч марта Раббимиз Исога ёлвордим” (8–оят). Сиз сўрамаган бўлармидингиз? Мен сўраган бўлардим, кун бўйи ёлворган бўлардим! Павлус Худога илтижо қилганида тўғри сўзларни ишлатганига, Унга Исонинг номи билан мурожаат қилганига ишончим комил, лекин Сарвари Оламнинг унга берган жавоби… кутишда давом этиш бўлди. Аслида Худо Павлусга: “Йўқ. Мен бу нишни олиб ташламайман. Мен сенга ундан ҳам яхшироқ бир нима тайёрлаб қўйдим”, деган. Қизиқ, ҳаворий Павлус ўша пайтда Худониинг режасини муносиб равишда қадрлай олдими? Худонинг: “Менинг иноятим доим сенга етарли. Агар илтимосингга кўра, нишни олиб ташласам, сен учун тайёрлаб қўйган марҳаматимдан маҳрум бўласан. Шунинг учун Мен сенинг устингга марҳаматимни ёғдираман. Етарлича иноят бераман, лекин нишни олиб ташламайман, зеро Менинг қудратим ожизлигингда намоён бўлади”, деган жавобини эшитиб, Павлус хафа бўлдими?

Бизнинг руҳан ўсиш ва етакчиларни ривожлантириш ҳақидаги таълимотларимиз ҳаётимизда Худонинг қудратини намоён бўлишига имкон берувчи заифлик ҳақида гапирадими? Ёки ўз кучимиз ва соғлом фикрларимиз самарали ва таъсирли хизмат қилишимиз учун етарли деб ўйлаймизми? Негадир етакчилик ҳақида Худо ҳаворий Павлусга очиб берган йўл билан гапирганларини эшитмаганман. Павлус бу ҳақда “айниқса, ожиз бўлган пайтимда Масиҳнинг қудрати билан кучли бўламан”, деган (10-оят). Қачонлардир бу иборада мен берилган воқеалар кетма-кетлиги билан боғлиқликни кўрганман: аввалига бир муддат заиф бўламан, бироқ кейин қудратга тўламан. Ортиқ бундай деб ўйламайман. Менимча, бу иборада бир вақтнинг ўзида содир бўлаётган жараён назарда тутилган. Қачон ва кейин бир вақтнинг ўзида содир бўлади: мен ўзимни ожиз ҳис қилган пайтимда, иноят мени кучли қилади.

РУҲИЙ ҚУРҒОҚЧИЛИК

Худонинг инояти бизга кутиш пайтида ҳам руҳий қурғоқчилик вақтида ҳам ёрдам беради. Ўша инқироз йили жуда қуруқ келганди. Қурғоқчилик ҳақида гапирганда, мен Худодан юз ўгирган, Унинг ҳузурини изламаган, Унинг жонли қудрати ҳаётимизни тўлдирадиган ибодатдаги муносабатимиздан маҳрум қилувчи бандликка йўл қўйган пайтларимизни назарда тутмаяпман. Бундай қурғоқчиликнинг ўзига хос сабаби бор, биз – унинг ташаббускорларимиз, уни йўқ қилиш ўз қўлимизда. Мен айтаётган қурғоқчилик эса тушунарсиз сабаблар билан юзага келади. Бу қурғоқчилик биз Худони астойдил излаганимизда, Худо қалбимизни ўзгартишига имкон берувчи турли руҳий интизомларни қўллаганимизда пайдо бўлади, лекин охир оқибатда, биз ўзимизни жаннатмакон гўшага эмас, саҳрога тушиб қолганимизни кўрамиз. Астойдил руҳий изланишларимизга қарамасдан, барибир истаганимизга эришмаймиз. Қизиқ, худди шундай туйғулар Довудни ҳам қийнаганмикан, чунки у шундай илтижо қилган: “Эй Худо, менинг Худойимсан, интиламан Сенга. Қуруқ, толиққан сувсиз тупроқдай жоним ташнадир Сенга, вужудим орзуманддир Сенга” (Забур 62:2)?

Бизнинг ҳаётимизда ҳам Муқаддас Руҳ худди Исони олиб борганидек, бизни ҳам саҳрога олиб борадиган пайтлар бўлишига ишонаман. Бизнинг ташвишга тўла, умидсиз қалбимиз Муқаддас Руҳнинг чақирувини эшитади. Биз Унинг овозини дарров танимасак ҳам айнан ўша жойда У бизга гапиради. Саҳрога тушиб қолганимизда, қалбимизнинг кучи ва фаровонлигига етарлича эътибор бермаганимизда бу жойга тушиб қолдим, деб ўйлаймиз ва хатти-ҳаракатларимизни янада кучайтирамиз. Худо бизни саҳрога олиб бориш орқали Унга нисбатан ташналагимизни кучайтира олишини англаб етдим. У бизга агар бизнинг Унга бўлган ташналигимиз осонликча қондирилса, биз кучлироқ бўла олмаслигимизни кўрсатди. Бошқача айтганда, агар бизнинг ташналигимиз қанчадир вақт қониқиш ҳосил қилмаса ва биз уни беҳуда ҳаракатларимиз билан, янгиланиш ва тўлиб-тошиш ҳақидаги қуруқ ваъдалар билан қондиришдан воз кечсак, бизнинг Худога бўлган интилишимиз сезиларли даражада ўсади, ҳатто кучаяди. Шу жойда ҳаворий Павлуснинг сўзларини ёдга олмасликнинг иложи йўқ:

…Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмас даражада азоб-уқубат тортдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. Ўлим муқаррар эканлигига амин бўлган эдик. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлашимиз учун содир бўлди.

2 Коринфликлар 1:8-9

Муқаддас Каломга берилган айрим шарҳларда бу ерда тилга олинган ҳаворий Павлуснинг азоблари айрим одамларнинг қаршилиги ва рад қилишлари туфайли юзага келганини кўрсатмоқда. Бошқа манбааларда айтилишича, Павлус бедаво дарддан азоб чеккан. Менинг ҳаётимда ҳеч қачон униси ҳам, буниси ҳам бўлмаган, лекин мен учун ҳаддан ташқари бўлиб туюладиган ва қурбим етмайдиган ташвишларга қарши курашда бу оятлар билан қуролланишимга тўсқинлик қилмайди. Ишончим комилки, бугунги кундаги менинг азобларимни ҳаворий Павлуснинг азоблари билан таққослаб бўлмайди, аммо менинг азобларим ҳам ҳақиқий азоб бўлиб, менга “ҳаддан ташқари” азоб беради. Мисол учун кўпинча, Худо менга Исо Масиҳ орқали берган вазифаларни бажаришим қийин бўлади: мен шошма-шошарликсиз ҳаёт кечиришнинг афзалликлари ҳақида эълон қилишга даъват қилинганман. Менинг хабарим – иш ёки хизмат билан ўта банд бўлган кўплаб биродарларим ва опа-сингилларим муҳтож бўлган иноят хабаридир. Бу хизматим кучли қаршиликларга учраши, бу қаршиликлар мени кучдан қолдириши ва баъзан ҳаддан ортиқ бўлиб туюлиши ажабланарли эмас.

Нима учун Худо мен ўзим кучимдан ортиқ, деб ҳисоблаган узоқ муддатли қийинчиликларни бошдан кечиришимга йўл қўйди? Бундан Унинг мақсади нима эди? Ҳаворий Павлуснинг гувоҳлик беришича, унинг ташвишлари унинг ўзи ҳам хизматдошлари ҳам ўзларига эмас, балки ўликни тирилтиришга қодир бўлган Худога умид қилишларига ёрдам берган. Вазифа қанчалик қийин бўлса, мушкул вазиятларнинг босими қанчалик кучли бўлса, мен билан содир бўлаётган вазиятлар (менинг ўзим ҳам) унчалик аҳамиятга эга эмаслигини шунчалик чуқурроқ англаб етаман. Ҳаворий Павлусдан ўрнак олиб, Худо ҳаётимдаги ҳар бир қурғоқчиликдан – саҳрода ўтказаётган ҳар бир кунимдан, - Унга янада кўпроқ умид қилишни ўрганишим йўлида ишлатишини хоҳлайман.

Ҳақиқий саҳро Исроил халқи учун мактабга айланди: қуруқ, жонсиз ер уларнинг руҳан ўсишлари учун муҳим ва машаққатли босқичга айланди. Улар саҳрода жуда узоқ вақт яшадилар ва иқлимга мослашишга муваффақ бўлдилар. Лекин келажак авлодлар номидан Исроилга шундай амр берилган эди: “Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади” (Қонунлар 8:2). Қирқ йил! Худо Исроилликларни жуда олис йўл орқали ваъда қилинган ерга олиб борди. Бундан хулоса шуки, Худо Ўз халқига бу ерни беришга шошилмади, чунки халқ бу юртда Унинг иродасига амал қилиб яшашга тайёр бўлганига ишонч ҳосил қилиши керак эди.

Худди Исроил ўғиллари билан бўлгани каби бугунги кунда Худо бизни ҳам саҳро бўйлаб шошмасдан олиб ўтишининг ўзига хос сабаби бор: “Энди шуни билингларки, инсон фарзандини қандай тарбияласа, Эгангиз Худо ҳам сизларни шундай тарбиялайди” (Қонунлар 8:5). Худо Исроил халқи (шу билан бирга биз ҳам) У бераётган оғир синовлар Унинг севгиси ва содиқлигининг яққол даллилларидан бири эканини тушунишларини хоҳлаган эди. Мен кўпинча, бу ҳақиқатни кўздан қочираман. Муаммога учраганимда, бошимга тушган қийинчиликлар ўзимнинг хатоларим ёки иблиснинг ҳужуми туфайли келди, деб ўйлаб, Худо томонидан берилган тайёргарлик кўриш даври эканини унутиб қўяман. Бироқ Худо менинг хатоларим ёки иблиснинг ҳужумидан буюкроқ. Бошимга тушган қийинчиликлар Худо бу қийинчиликларнинг сабабини бартараф қилишга кучи етмагани учун эмас. Бошимга тушган қийинчиликлар менга яхши бўлиши ва Унинг улуғворлиги учундир. Ҳа, Худо бизни саҳро бўйлаб олиб юради, бундан мақсад эса бизни поклашдир.

ҚУРҒОҚЧИЛИКНИНГ МАРҲАМАТИ

Бир марта жуда қуруқ ёз бўлгани эсимда, ўшанда соҳилида жамоатимизнинг энг машҳур оромгоҳи жойлашган кўл қуриб қолганди. Тоғнинг мусаффо кўли қуп-қуруқ чуқурликка айланиб қолганди. Ўша йили бизнинг жамоатимиз ҳам, бошқа кўплаб жамоатлар ҳам севимли оромгоҳга сафар қилишни бекор қилишганди. Бироқ, кўлнинг қуриб қолиши оромгоҳ ишчиларига тўғонни таъмирлаш ва бира тўла йиллар давомида йиғилиб қолган хас-чўплардан тозалашларига шароит яратиб берди. Эҳтимол, Худонинг ҳаётимдаги йўл қўйган қурғоқчилик ҳам ниманидир тўғрилашим, таъмирлашим ва бира тўла қалбим тубида йиғилиб қолган хас-чўпларни тозалашим учун имконият эканини англашим учундир. Қурғоқчилик пайтида биринчи ўринда сув ҳавзаси қирғоқларидаги саёзликлар кўринади, қурқоғчилик кучайгани сайин кўлнинг марказига яқин чуқур жойлар кўзга ташланади. Қурғоқчилик пайтида муқаддасликнинг кўринишидан шунчаки рози бўлиш ўрнига мени муқаддас қилишга ҳаракат қилаётганига ишонаманми? Менга иккинчиси маъқул.

Саҳрода қилган ибодатим ҳамон ёдимда. Одатда, Худо томонидан қилинган тозалаш ишлари учун миннатдорчилик тоифасини ажратиш мушкул. Кўпинча, мен сувнинг аввалги даражасини ва кафолатланган қулайликни қайтишини исташимни Худога айтаман. Ҳа, мен шунақа узоқни кўра олмайдиган одамман. Қулай шароитнинг афзалликларини англаш билан бирга мен учун нималар ҳақиқатан муҳим ва фойдали эканини унутиб қўяман. Узоқ давом этган қурғоқчилик пайтидаги ноқулайлик ва норозиликлар қалбимизни обдон поклаши учун Худонинг Руҳига жуда яхши имкон беради. Қурғоқчилик менинг заиф томонларимни кўрсатади: очкўзлик, шаҳват, зиқналик, ҳасад. Сиз ўз рўйхатингизни тузишингиз мумкин. Қурғоқчилик сабр-тоқатимни ва қатъийлигимни намоён қилиш лаёқатимни синайди ва руҳий мушакларимни ривожлантиришимга ёрдам беради. Бу ажойиб, лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича қолади: саҳро – яшаш учун энг қулай иқлим шароити эмас.

Эҳтимол, сиз ҳам менга ўхшаган одамдирсиз, менинг ўзгаришга бўлган интилиш даражам ўзимни қандай ҳис қилишимга боғлиқ, бироқ қурғоқчилик табиий равишда бу даражани пасайтиради. Эҳтимол, қурғоқчилик “руҳий” ҳаракатимнинг қанчалик худбин эканини ҳам намоён қилади. Қурғоқчилик балки менда носоғлом ташналикни ҳам уйғотиши мумкин. Мен ҳар куни саҳро бўйлаб тентираб юрган ўша чанг йўлар Худо менга ишониб топширган хизматни давом эттиришим учун менга илҳом бағишлайдиган энг яхши вазият эмас. Эҳтимол, қурғоқчилик пайтида илдизи ер остига янада чуқурроқ сингиб кетадиган дарахт сингари руҳий илдизларимни Худода янгиланишга эришадиган даражадаги чуқурликкача ўстирарман (шу илмни танлайман!).

РУҲИЙ ХОМТОК

Каломдаги Худо бизни қийинчиликлар орқали олиб ўтадиган йўналишни тушунишимизга имкон берадиган яна бир метафора дарахтнинг шохларини хомток қилиш эди. Бизнинг ибодатли ҳаётимиз нафақат кутиш даври ва руҳий қурғоқчилик, балки руҳий хомток қилиш орқали ҳам жонланиши мумкин. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-боб, 2-ояти ҳаётимнинг иккинчи ярмида энг оғир дамларда мени руҳлантиришга хизмат қилиб келади. Бу оят биринчи марта эътиборимни ўзига тортган пайтни жуда яхши эслайман: “Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди”. Мен ўзимдан сўрадим: “Худо қайси новдаларни хомток қилиб тозалайди?” Исо ҳосил берадиган новдаларни хомток қилишини айтган. Гап ҳосил бермайдиган новдалар ҳақида эмаслигига эътибор беринг.

Сиз билан менинг ҳаётимдаги новдаларни хомток қилишдан буюк Боғбоннинг мақсади нима? Унинг мақсади бу новдаларни янада сермаҳсул қилиш. Бу ҳақиқат новда ҳали куртак чиқармасидан олдинги даврни назарда тутса ҳам кўпинча, новдада кичкина куртаклар пайдо бўлганида хомток қилинади. Ҳар қандай руҳий хомток, у қачон қилинишидан қатъий назар, ўзимизни ожиз, яланғоч, ҳатто ўғри талагандек ҳис қилишга мажбур қилади. Шундай савол туғилади: биз яна ҳосил бера оламизми?

Бир пайтлар ижарага олган уйимиз эсимда. Уйнинг аввалги ижарачилари ҳовлидаги атиргулларга умуман қарамаган экан. Мен ўзим новча одамман, лекин гулларнинг бўйи мендан ҳам баланд бўлиб кетганди. Аждодларимиз атиргул масаласида ўзларининг назарияларига амал қилишган, яъни “қанча кўп бўлса, шунча яхши”. Ўша пайтда соддалик билан келаси баҳорда атиргулларимизнинг гуллари ҳамма кўп бўлади, деб ўйлаган эдим. Бироқ баҳор келганида ҳар бир новдада ўнтадан кўп бўлмаган кўримсиз гуллар пайдо бўлди. Шунда бизнинг бечора гулларимиз ўзларининг барча ҳаётий шарбатларини инсон бўйи баробар новдалар учун сарфлаганини, ғунчалар учун эса озиқ етказиб бера олмаганларини англадим. Қишда уч яшар ўғлимни ҳамда ток қайчини олиб, атиргуллар олдига келдим. Новдаларни кесишни бошлаганимда ўғлимнинг кўзларида қўрқувни кўрдим. Унинг отаси атиргул новдаларини кесиб ташлаётган эди-да! Ишни тугатганимда ахлат қутиси атиргул новдалари билан тўлиб кетганди, ерда эса у ер бу ердан атиргул қолдиқлари кўриниб турарди. Биронта барг ёки биронта атиргул қолмади. Ўғлим атиргуллар бутунлай йўқ бўлди, деб ўйлади. Келаси баҳорда уни нималар кутиб турганини ўғлим тасаввур ҳам қилмасди: гулларга ачинмасдан кесиб ташлаганимнинг натижасида ажойиб гўзаллик пайдо бўлди. Очилган гулларнинг сонини ҳам, ажойиблигини ҳам тасвирлаб беролмайман.

Бугунги кунгача ўша гуллар ҳақидаги хотиралар қалбимда руҳан ўсишнинг муҳим ҳақиқатини тасдиқлайди. Менинг руҳий ҳаётим қуйидагича кўринишда бўлишини жуда истардим: Худога мурожаат – руҳий ўсиш – комиллик ва руҳий ҳосил бериш – руҳий ўсишда давом этиш ва ҳар куни янги руҳий ҳосил келтириш – буларнинг бари ҳаётимнинг охиригача давом этишини хоҳлайман. Гарчи буюк Боғбонинг қўлидаги катта қайчининг ёрдамисиз менинг ҳаётим ўзим истагандек сермаҳсул бўлмаса ҳам муқаррар руҳий хомток қилиниш даврини ҳисобга олмадим (бу ҳақда ўйлашни ҳам истамайман). Бошқача айтганда, қанчалик ажабланарли бўлмасин, руҳий ҳосил бериш ҳақидаги ибодатларимнинг жавоби руҳий хомток ҳисобланади. Худонинг Шоҳлиги учун ҳосил келтира олишим учун руҳан ўсишимга ёрдам беришини Худодан сўрадим. Яна Худодан Масиҳда кўпроқ бўлиш ва Уни яқиндан таниб билиш имконияти ҳақида сўрадим. Лекин бундай ибодат қилар эканман, Худониинг жавоби қандай бўлишини тасаввур қилишим ҳам қийин бўлди. Нима учун? Чунки мен тасаввур қилган жавоблар Худонинг оқил жавобидан бутунлай фарқ қиларди. Мисол учун, Масиҳдаги ҳаёт ҳар доим тасалли беришига, Худо ҳар доим ёнимда бўлишига, ҳар доим имонда мустаҳкам туришимга ишонишни истайман. Аммо руҳий хомток қанчадир вақт ўзимни кам ҳосил бераётгандек, баъзан эса умуман ҳосил бермаётгандек ҳис қилишга мажбур қилишини билдим. Гарчи кўпинча, бундай жозибали истиқбол камроқ тасалли берса ҳам бундай пайтларда руҳий хомтокнинг натижаси кўпроқ ҳосил бериш имконияти эканини ўзимга эслатаман. Шунинг учун вақтинчалик ҳиссиётларим мени алдаса ҳам, менинг асл ниятимни билгани учун Худодан миннатдорман.

Худо томонидан қилинадиган руҳий хомток ишлари ҳар доим бизга яхшилик, Унга эса шараф келтиради. Мисол учун, руҳий хомток туфайли биз эртапишар ҳосил эмас, балки камтарин, Худога онгли равишда итоат қилишнинг натижаси бўлган мукаммал ҳосил берамиз. Бироқ руҳий хомток қилиниш унчалик ёқимли жараён эмас. Гетсемания боғида жуда қийин ибодат қилган Исони эсланг. Унинг Худога қилган ибодатида ҳеч қандай назария ёки миш-миш йўқ эди. Отага мурожаат қилганида пешонасида қонли тер пайдо бўлгунича тирноқлари билан ерни тирнаб ташлади. У Ўз шогирдлари олдида руҳий ғайратни ифодаламади; У Отанинг иродасига итоат қилишга бор кучи билан ҳаракат қилди. Вақти-вақти билан биз ҳам курашамиз, чунки ҳаётимизда Унинг иродасига итоат этишимиз учун Худо кўпинча, руҳий хомток қилиш давридан фойдаланади. Бу ҳақиқатни ва Худо билан бундай муносабат намунасини бизга Исо кўрсатган.

РУҲИЙ ХОМТОК ҚАНДАЙ КЎРИНИШГА ЭГА?

Руҳий хомток деганда, мен нимани назарда тутяпман? Бир томондан, руҳий хомток ташқи йўқотишлардан иборат: муносабатларнинг бузилиши, мол-мулкдан маҳрум бўлиш, имкониятлардан айрилиш, хизмат вазифасидан, атрофдагиларнинг ҳурматидан, ижтимоий мавқедан айрилиш – бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бундай ташқи йўқотишларни биз руҳий ўсишнинг давоми сифатида қабул қилмаймиз. Ҳозирги нуқтаи назардан руҳий хомток руҳий ўсишдан жуда узоқ бўлган жараёндек туюлади ва ҳеч қандай руҳий ҳосил беришга умид қолдирмайди. Ҳосили кам бўлиб қолишидан қўрққани учун боғидаги мевали дарахтларнинг шохини кесишни истамаган деҳқоннинг ташвишларини сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Ахир куздаги ҳосилнинг камлиги даромаднинг кам бўлишини билдиради, баъзи деҳқонлар эса бурнидан нарини кўра олмайдилар. Биз масиҳийларда ҳам худди шундай муаммо бор, яъни руҳий ўсиш деганда кўпроқ илоҳий билимларни, сал кучлироқ таъсирни ва хизматимизни кўпроқ тан олишларини тушунамиз. Руҳий ўсишга оид таълимотимизда эса азобли руҳий хомток ҳамда Худонинг иродасига итоат этишдаги оғриқлар учун ўрин йўқ.

Лекин ташқи йўқотишлардан ташқари, руҳий хомтокнинг натижаси ички йўқотишларга ҳам сабаб бўлиши мумкин: умиднинг, режаларнинг ва кутишларнинг йўқолиши. Бундан ташқари, Худонинг ҳузурини ҳис қилмай қўйишимиз, Худо билан ўзаро муносабатларимизда ишончни ва аниқликни йўқотишимиз мумкин. Хуллас, бундай тажриба бизнинг Исо билан бўлган муносабатимизни янада мустаҳкамлайди ва натижада, ўзимиз орзу қилгандан ҳам кўпроқ ҳосил берамиз.

Йўқотишлар ва азобли айрилиқларни бошдан кечираётганимизда бизларнинг ҳар биримизда кўплаб саволлар туғилади: “Бундай қийин пайтда Масиҳда қолиш нимани англатади? Ҳаётда ҳамма нарсалар ёмон аҳволда бўлганда У билан муносабатни қандай сақлаб қолиш керак? Худо мендан узоқлашаётган пайтда Унга қандай яқинлашиш мумкин?”

Бу масалалар нафақат ҳаётимизда балки хизматимизда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Худодан хафа бўлган атрофимиздаги одамларга бу хафачиликларини енгишларига ёрдам бера оламизми? Уларни ташвишга солаётган масалаларга юзаки, саёз ва қониқарсиз жавоб бермаяпмизми? Инқирозли онларни бошдан кечираётган дўстларимизга қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун у ёки бу нарсаларни қилишни маслаҳат бермаяпмизми? Ўзларини яхшироқ ҳис қилишлари учун бу қийин вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга шошилтирмаяпмизми? Хомток қилиниши лозим бўлган дарахтга қараб: “Ўзинг учун кўпроқ ҳаракат қил”, дейиш шафқатсизлик, лекин биз унга: “Сабр қил. Бор кучинг билан чида. Қайта жонлан. Илдизингни янада чиқурроқ ўстир. Худо ўйлаган режасини охирига етказишига имкон бер”, дейишимиз мумкин. Муаммо шундаки, агар гап жамоатнинг унумдорлиги ҳамда рақамларнинг биз ўрганиб қолган ўсиши ҳақида бўлса, ҳар доим ҳам бундай маслаҳатларнинг натижасини дарров кўра олмаймиз.

Оғир дамларни бошимдан кечириб, менда шунчаки ақлий билим бўлиб келган ҳақиқатга янгича назар ташладим. Энг аввал, юқорида айтиб ўтганимдек, биз бир йил давомида аниқ, ташқи, сезиларли йўқотишларни бошимиздан ўтказдик, атрофимиздаги инсонлар бизга ҳамдардлик билдиришди. Баъзан биз дуч келган вазиятда Худога бўлган қаҳрамонона имонимиз туфайли одамларнинг олқишига сазовор бўлдик. Тўғрисини айтсам, ўзимни қаҳрамондек ҳис қилиш ва одамларнинг олқишини олиш менга жуда ёқди. Лекин 90-йилларнинг охирида руҳий хомток ташқи, кўзга кўринарли ҳолатдан ички, сезилмайдиган ва бошқалар кўра олмайдиган ҳолатга ўзгарди.

Қилаётган хизматимнинг истиқболи ҳақидаги тасаввурларим йўқолганда чуқур тушкунлик ва сиқилиш даврида Худони қандай тушуна олганимга ақлим етмайди. Мен ҳақиқатан Худонинг табиатини ва йўлларини тушунаманми, деб ўйланиб қолардим. Ахир, шу йиллар давомида маълум қарашларга амал қилдим ва ўз фикрларимни бошқалар билан баҳам кўрдим, лекин бу фикрлар шу кунгача мен тасаввур қилганимдек, шу даражада мукаммал ва бенуқсонми? Эҳтимол, шу пайтгача мен нотўғри йўлдан кетаётгандирман, руҳий устозларим хато қилишгандир? Қолаверса, қалбнинг ички руҳий хомток қилиниши ташқи хомток қилиниш каби жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмади. Бундан ташқари, мен ўзимни имон қаҳрамони сифатида ҳис қилмадим. Ушбу ички синовлар даврида аввалги эътибор ва одамларнинг қўллаб-қувватлашининг йўқлиги мен ҳис қилган яна битта – жуда муҳим йўқотиш бўлди.

Эҳтимол, бундай туйғулар сизга ҳам танишдир. Ёки назарингизда сиз босиб ўтган масиҳийлик йўлида бирон марта ҳам жаҳл билан “Бу қанақаси, ҳаммаси шуми?” дейишингизга тўғри келмагандир. Ўзингизнинг имонингиз ёки сизга яқин бўлган инсонларнинг имони ўсиш ва мустаҳкамланиш ўрнига аксинча, қуриб қолган ва сусайган пайтлар бўлганми? Сизнинг имонингиз бирон марта бўлса ҳам сиз банди қилинган, вақт ўтгани сайин торайиб борадиган, азоб-уқубатларингиз билан ёлғизликка ҳукм қилинган қамоқхона ҳужрасига ўхшаб туюлганми?

Баъзида Исога бўлган оддий ишончимни йўқотмаслигим учун Худо менинг хомток қилинган имон шохларимни яна бир бор хомток қилганга ўхшаб туюлади. Бундай қийин дамларда мен имонимни йўқотмадим. Кейинроқ, фақат имон ва унга ёндашиш ҳақидаги ўз тасаввурларимга бўлган ишончни йўқотганимни англаб етдим. Масалан, имон ва уни баҳолашга бўлган аввалги ишончимни йўқотдим. Ички руҳий хомток қилиниш жараёни туфайли Исо ҳар доим У билан муносабатларимдаги тажрибамдан устунлигини, Унга алоқадор бўлган ҳар қандай масиҳий анъаналардан устун эканлигини яна бир бор англадим. Ҳар ҳоим. Исо ҳеч қандай инсоний анъаналар билан, инсоний сўзлар билан ва инсоний тажрибалар билан чекланмаган. Мен англаган ҳақиқат диний эътиқодга бўлган ишончимдан халос қилди. Исо ҳақидаги юзаки тушунчам ўзимни хавфсиз ҳис қилишимга имкон берди, аммо Унинг ҳақиқий буюклигини ҳеч қачон англай олмаслигим ҳақидаги фикр мени чўчитади. Ҳаворий Павлус биз Масиҳнинг севгиси ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлишимиз учун ибодат қилган (Эфесликлар 3:18-19 га қаранг). Бироқ буюклигини англаб етишим менинг лаёқатимдан устун бўлган Зот билан муносабат қилиш имкониятини бериши учун Отага имкон беришга тайёрманми? Худони бундай кенг қамровда, обдон англаб етиш – У ҳақдаги нотўғри тасаввуримиз йўқолганидан кейин пайдо бўладиган тирилиш ҳосилларидан биридир.

ОДДИЙ ДАЪВАТ

Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-бобида ҳаворий Юҳанно айтган фикр мени ҳайратга солганини айтишим керак. У тозаланган, ортиқча новдалардан хомток қилинган новданинг ягона мақсади – дарахтда мустаҳкам туришдир, деб айтган. Ҳар қандай йўқотишлар бизни якдиллик туйғусидан маҳрум қилаётганида, Исо Масиҳ орқали Худо билан муносабатимизни аввалгидан ҳам мустаҳкамлашимиз керак. Бундай танлов қилиш ҳуқуқи бўлмаган дарахтлардан фарқли равишда биз, Худонинг фарзандлари, Худога итоат қилиш ёки итоат қилмасликни, Унинг айтганларига рози бўлиш ёки Уни инкор қилишни танлашимиз мумкин. Йўқотишларимизга сабабчи бўлган ва бу йўқотишларни ҳаётимиздаги руҳий хомтокка айлантирган Зотга содиқ қоляпмизми?

Қийин дамларда Худонинг марҳаматидан шубҳаланиш васвасаси пайдо бўлади, лекин XIX – аср охири XX – аср бошларида яшаб ўтган воиз ва хизматчи Ф. Б. Мейер ўзининг маслаҳатлари билан бизга ёрдам беришга тайёр:

Азоб-уқубатлар тарбия усули сифатида ҳар доим Худодан келади. Раббимиз шундай деган: “Менинг Отам – Боғбон”. Унинг қўлида боғбонлик қайчиси бор. Унинг нигоҳи оғир синовлар қандай ўтаётганини кузатиб туради. Жарроҳлик амалиёти бўлаётган вақтда У меҳр билан юрагимиз қандай ураётганини текшириб туради. Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзаси пухта ҳисоблаб чиқилган. Синовнинг оғирлиги Муқаддас Руҳнинг ўз вақтини кутиб турган инояти ва қудратига мувофиқ белгиланиб, улар оғриқ энг кучли бўлган пайтда устимизга қуйилади.

Мейер нима ҳақида ёзаётганини яхши билган. Ҳар гал бизни заиф ва кучсиз қилиб қўядиган кутиш даврини, руҳий қурғоқчилик ёки руҳий хомток қилиш даврини бошдан кечирганимизда, сабр қилишни ўрганамиз, Худо эса ҳатто энг қоронғи зулматда ҳам Унинг иноятини ҳақиқатлигини англаш лаёқатимизни мустаҳкамлайди. Худога диққат қилсак, ҳар қандай қийинчиликка қарамай, ҳатто шу қийинчилик туфайли ҳам иноятга тўлиб-тошамиз.

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

  1. Руҳий кутиш хонасида охирги марта қачон бўлганингизни ифодаланг? Худо сизга қандай намоён бўлган? Ўзингиз ҳақингизда нима ўйлагансиз? Нима деб ўйлайсиз, сизни бундай шошилмайдиган, лекин унчалик ҳам ёқимли бўлмаган вазиятга солиш орқали Худо сизнинг эътиборингизни нимага жалб қилишни истаган?
  2. Худо билан муносабатингиз қачон янгиланишдан тўхтади, сустлашди ва ҳаёт бахш этувчи кучини йўқотди? Сиз томондан қилинган нотўғри қарорлар ва нотўғри хатти-ҳаракатлар бу ўзгаришларга қай даражада таъсир кўрсатган бўлиши мумкин? Бу нарса Худо сизни Ўзи билан муносабатда чуқурроқ илдиз отишга даъват қилаётганини, сиз тушиб қолган одатий қулай маконни қуритаётганини қай даражада билдиради?
  3. Ҳаётингизда қандай йўқотишларни бошдан кечирганингизни эсланг. Бу руҳий хомток мўл-кўл ҳосил беришингизга қандай ҳисса қўшганини айтиб беринг.
  4. Ҳозирги кунда бошингизга тушган қийинчиликлардан фойдаланиб, Худога яқинлашишингиз учун У сизни қандай даъват қиляпти? Сизни ўзингиз тасаввур қилгандан ҳам кўпроқ севадиган Зотга қандай ибодат қилишни истар эдингиз?

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак