Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 9 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (9-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


9 БОБ КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

Бу китоб устида ишлар эканман, асрнинг учдан бир қисмини масиҳий инсон сифатида яшаб қўйганимни тушундим; мактабда юқори синфда ўқиб юрган пайтимда қалбимни Исога топширганимдан кейин мана ўттиз уч йилу уч ойдан бери Исога эргашиб келаман. Ҳаётимнинг қайсидир даврларида Унга яқинроқ бўлганман, қайсидир даврларида эса узоқроқ. Мени қийнайдиган саволлардан бири қуйидагича: “Мана шу ўттиз уч йил давомида руҳий ўсиш менга ҳамроҳ бўлдими ёки йиллар ўтгани билан руҳий даражам ўсмай, бир жойда айланавердимми?” Мен Исога умид қилмаган, ҳатто Муқаддас Руҳнинг ишига қаршилик қилган, Унга итоат қилмаган ва бутун қалбим билан Унга эргашмаган вақтларимни алам билан эслайман.

Шубҳа йўқ-ки, ўсиш – вақт талаб қилади. Фақат шолғом бир неча ойда ўсиб етилиши мумкин, лекин инсон бундай ўсмайди. Она қорнида тўлиқ шаклланиши учун чақалоққа тўққиз ой керак бўлади, лекин жисмоний етук бўлиши учун йиллар керак бўлади, инсон ҳиссий, ижтимоий ҳамда руҳий камолотга эришиши учун ундан ҳам кўпроқ вақт керак. Бироқ нима учундир гап руҳий ҳаёт ҳақида кетганида, кўп одамлар руҳий ўсишни тезлаштириш мумкин, деб ҳисоблашади. Мисол учун, аксарият инсонлар руҳий комиллик тўғридан-тўғри Худога фаол хизмат қилиш, якшанба хизматларида, уй гуруҳларида мунтазам иштирок этиш ва кўпроқ Каломга оид илоҳий ва руҳий билимларни ошириш билан боғлиқ эканига ишонишади. “Practice Resurrection” китобида Южин Петерсон шундай деган: “Руҳий комилликка эришишни тезлаштириш, дастурлаш ёки қўл билан ясаб олишнинг иложи йўқ. Масиҳда улғайишни тезлаштирадиган воситк мавжуд эмас. Руҳий комилликка олиб брадиган қисқа йўлни излашдаги барча уринишлар бизни боши берк кўчага бошлайди”. Қолаверса, руҳий комилликка эришиш йўлидаги шошқалоқлигимиз бизнинг комил эмаслигимизни кўрсатади, холос. Биродар Лоренс Масиҳдаги жуда ғайратли сингил ҳақида ўз фикрларини айтган: “Назаримда, унинг эзгу истаклари жуда кўп, лекин иноятдан ҳам илгарилаб кетишга ошиқади. Ҳеч ким дарров муқаддас бўлиб қолмайди!” Сиз ҳам мана шу қадрдон синглимиздек, иноят имкон берганидан ҳам тезроқ олға интилишга уринмаяпсизми?

Барон Фридрих фон Хюгель, руҳий устоз Эвелин Андерхилл ва бошқа кўплаб инсонлар шахснинг руҳий камолоти ҳақида ўз устозларининг фикрларини айтиб беришган:

Ўн саккиз ёшимда бутун диққатимни руҳий билим олишга қаратган вақтимда доминиканлик роҳиб, бағрикенг ва доно устозим мени шундай огоҳлантирган: “Сен яхшилик қилишда, Худога хизмат қилишда ва Масиҳга бўлган севгида ўсишни хоҳлайсанми? Яхши, агар сен тирмашиб тоққа чиққандек, аста-секин, ишонч билан руҳан ўсиш ҳамда масиҳийлик йўлида юрган имонли киши дуч келадиган руҳий тушкунлик, зулмат ва бўшлиққа ҳафталар ёки ҳатто ойлар давомида сабр қилишга тайёр бўлсанг, ўйлаган орзуингга албатта етишасан. Ўзгармас ёрқинликка ҳамда доимий ранг-баранг баракаларга бўлган барча даъволар, хочнинг юкини ҳамда йўлнинг азобини бартараф қилиш ёки камайтириш учун қилинган барча уринишлар нодонлик ва ёшларча ўйламай қилинган тентакликдан бошқаси эмас”.

Фон Хюгель руҳий камолот ҳақидаги тасаввуримни кенгайтириб, солиҳликнинг ўсиши тез суръатларда амалга ошмаслигини эслатди. Бу югуриб бўлгандан кейин яна бир марта қисқа масофага югуришга тўғри келадиган марафон эмас. Солиҳликда ўсиш, яъни Масиҳга ўхшаб бориш – ҳар куни олға интиладиган, қадамма-қадам ўлчанадиган ўсишдир. Бизнинг шошқалоқликка берилган онгимиз ҳамда қалбимиз учун бу йўл зерикарли бўлиб туюлиши мумкин. Эҳтимол, биз Худо билан ўзаро муносабатимиз яқинлик ва фароғат ҳисси мунтазам давом этадиган бир ойлик асал ойига айланишини кутаётгандирмиз. Уйланганига бир йилдан ошган ҳар қандай эркак бундай кутишлар қанчалик ўзини оқламаслигини яхши билади. Аммо шу билан бирга никоҳнинг илк кунларидаги юзаки завқдан ҳам бой ва чуқурроқ бўлиши мумкин бўлган руҳий ўсиш ҳамда руҳий камолот учун кенг имкониятлар мавжудлигини англаб етамиз.

Солиҳликда ўсиш – биз истагандан кўра, секинроқ содир бўладиган жараён бўлиб, уни аниқлаш жуда мушкул. Руҳий комиллик табиати ҳақида жамоатнинг мендан анча катта ва тажрибали хизматчилари билан бир неча марта муҳокама қилганмиз. Биз руҳий камолотга қандай эришиш мумкинлигини, энг асосийси уни қандай шакллантириш ёки аниқлашни билишга уринганмиз. Бизнинг қандай хулосага келганимиз сизларга ҳам қизиқми? Ҳеч биримиз ушбу руҳий тоифаларнинг аниқ мезонларини аниқлай олмадик. Бироқ ҳаммамиз бир фикрга келдик: руҳий комиллик ўзлаштирилган билимлар миқдори билан белгиланмайди, бундан аниқроқ фикр айта олмадик. Ҳатто ҳозир, орадан кўп йиллар ўтган бўлса ҳам, руҳий ўсиш ҳамда руҳий камолот мезонларини аниқ айтиб бера олмайман, лекин бу мавзуда айрим тушунчалар билан бўлишмоқчиман.

Пол Херси ва Кен Бланшарнинг “Management of Organizational Behavior” номли китобида ташкилий қурилмалардаги ўзгаришлар ҳақидаги оддий фикрлар руҳий комиллик ҳамда унга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритишимга ёрдам берди. Мана улар нима дейишган:

Эришиш осон бўлган билимлар соҳасидаги ўзгаришлар ортидан инсоннинг ҳаётий ҳолати ҳам ўзгаради.

Ҳаётий ҳолат билимдан салбий ёки ижобий ҳиссий қуввати билан фарқ қилади. Инсоннинг хулқ-атворини ўзгартириш анча мушкул, бунинг учун аввалги икки даражани ўзгартиришдан кўра, кўпроқ вақт керак бўлади. Ижтимоий гуруҳларда ёки жамоаларда бундай ўзгаришларга эришиш энг қийин вазифа бўлиб, янада кўпроқ вақт ҳамда куч талаб этади.

Мен ушбу тоифаларнинг ҳар бирида руҳий ўсишни баҳолаш ҳамда руҳий комилликка эришиш имкониятлари ҳақида билганимда ҳайрон қолгандим: билим, ҳаётий ҳолат, бир инсоннинг хулқ-атвори ва жамоавий хулқ-атвори. Мен бир умр Протестант бўлганман, шунинг учун ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бизнинг жамоатимизда асосий эътибор Каломга оид билимлар олиш ҳамда хулқ-атворни яхшилашга қаратилган. Инсоннинг ҳаётий ҳолатини ўзгартиришга қандайдир эътибор қаратилганини эслай олмайман. Бироқ вақт ўтиб, Исо ҳаётий ҳолатга, юракнинг ҳолатига катта эътибор қаратган, деган хулосага келдим. Руҳий ўсиш йўлидаги яна битта тўсиқ шуки, янги билимларни ўзлаштирганимизда, бу билимлар ички қаршиликка учраши мумкинлигини билмаган ҳолда уларни дарҳол ўз ҳаётимизда қўллашга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир инсонда ўзи ривожлантирмоқчи бўлган фойдали руҳий амалиёт, хулқ-атвор ёки одатларга нисбатан яширин қаршилик мавжуд (агар онгли равишда инкор этилмаса). Бу эса унинг хулқ-атворида ижобий ўзгаришлар бўлмаслигининг сабабларидан биридир. Барча фикрлар, ишончлар, умидлар ҳамда истаклар Худонинг Руҳидан келмайди, уларнинг аксарияти биз ўсиб-улғайган, Худони инкор этадиган дунё томонидан шаклланган ички бузуқ интилишлардан илҳомланган бўлади. Агар инсоннинг қалби ва онги ўзгармаса, агар унинг барча ҳаракатлари фақат хулқ-атворнинг ўзгаришига қаратилган бўлса, инсон руҳан ўсмайди ва олға силжимайди.

Мен Исонинг таълимотлари ҳақида мулоҳаза қилишда давом этаман, айниқса, У айтган масаллар ҳақида ўйлайман. Мисол учун, уруғ сепувчи деҳқон ҳақидаги масалда Исо тўрт хил ерга – йўл четига, тошлоқ ерга, тиконлар орасига ва унумдор ерга тушган уруғлар билан содир бўладиган метаморфозни ифодалаган. Бу масалда Исо инсон қалби ҳақида, унинг ҳаётий ҳолати ҳамда Хушхабарга бўлган муносабати ҳақида гапиради.

Исо уруғ ўсиб чиқишининг ҳеч қандай имкони бўлмаган “йўл” ҳақида айтганидан кейин унчалик унумдор бўлмаган “тошлоқ ер” ҳақида гапирган. Раббимиз “каломни эшитганда уни севинч билан қабул қиладиган, аммо илдиз отмаган, қисқа вақт давомида ишонадиган, синов пайти келганда эса имондан қайтадиган” инсонлар ҳақида гапирган (Луқо 8:13). Дастлабки руҳий ғайрат ва жўшқинлик руҳан жуда тез ўсишга сабаб бўлади, бироқ қийинчилик ва синов пайтида бундай инсонлар эшитганларига шубҳа қила бошлайдилар. Бундай ҳаётий ҳолат сабр-тоқатнинг етишмаслигини англатади. Эҳтимол, улар фақат қувончни кутишгандир, лекин қийинчиликлар келганда эса ҳушёр тортиб қолишади. Унумдор тупроқнинг саёз қатлами уларнинг Хушхабар ҳақиқатига нисбатан муносабати юзаки бўлганини англатади.

Тиканлар орасига тушган уруғлар “каломни эшитадиган, бироқ умри давомидаги ташвишлар, бойлик ва ҳаёт лаззатлари томонидан бўғиб қўйиладиган ва ҳосили етилмайдиган” (Луқо 8:14) инсонларни билдиради. Бундай уруғлар униб етилмайди ва ҳосил бермайди, чунки унинг ёшлик эҳтиросларини ташвиш, очкўзлик ва шаҳват каби ёввойи ўтлар бўғиб қўяди. Юракнинг бундай ҳолати инсонга руҳан ўсишига, Худо Каломининг ҳосилини беришига ва Худонинг йўлини бошқа инсонларнинг ҳаётига олиб киришига тўсқинлик қилади. Бундай масиҳийлар уларнинг ҳаёти ўзларида мавжуд бўлган, ўзлари озиқланадиган нарсаларга боғлиқ, деб ишонгани учун хатога йўл қўядилар. Ҳаётга нисбатан бундай фикрлар уларнинг руҳан ўсишларига салбий таъсир кўрсатади.

Лекин унумдор тупроққа тушган уруғ ҳам бор. Бу уруғ “кўкариб чиқиб, ҳар бири юз баравар ҳосил берибди... Яхши тупроққа тушган уруғлар эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, уни эзгу, самимий юракда асрайдилар ва сабр-тоқат ила ҳосил берадилар” (Луқо 8:8, 15). Меҳрибон ва тоза юракка, уруғлар униб чиққан ва ҳосил берган ўша унумдор тупроққа яна бир бор эътибор беринг. Руҳий камолот вақт талаб этади; у шошмасликни, сабр-тоқатни талаб қилади. Руҳий самарадорликнинг бошқа йўли мавжуд эмас. Худонинг Каломига нисбатан ягона самарали жавоб – бегона ўтларга қарши кураша оладиган меҳрибон ва пок юракдан чиқади. Бундай унумдор тупроқ – умидсизлик пайтларида мустаҳкам турадиган инсон юрагидир, у сабр-тоқатли бўлиб, ҳеч қачон таслим бўлмайди.

Шуни ёдда тутиш керакки, Масиҳнинг ҳеч бир издоши ўз-ўзидан ўсмайди. Аслида, бу борада бизга ёрдам бериш учун Худо турли одамларни жалб қилади. Бу имонлилар бизга қандай далда беришади ва қўллаб-қувватлашади? Худо бизнинг ҳаётимизга қўйган инсонларнинг руҳан ўсишларида ёрдам бериш учун биз нима қилишимиз мумкин?

Ҳаворий Павлус бизга муҳим бир ҳақиқатни эслатади:

Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади, токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси бўлган жамоат имонда мустаҳкам туради. Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худонинг Ўғли Масиҳни таниб-биладиган, Унинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.

Эфесликларга мактуб 4:11-13

Бундай етакчилар Исо Масиҳнинг Ўз халқига берган инъоми бўлиб, улар ҳар биримизга Масиҳнинг Танаси бўлган жамоат қуриш инъомларимизни ривожлантиришимизда ёрдам берадилар. Бундай инъом учун йўлимда учраган тўсиқларни бартараф этишимда кўмак берган, менга йўл кўрсатган, шифо топишимда ва Худонинг халқига хизмат қилишимга ёрдам берган барча етакчилар учун миннатдорман. Худо танлаган хизматчилар менга Худога кучли ишончга эга бўлишимда ва Масиҳ билан ишончли муносабатларни ривожлантиришимда ёрдам беришди. Бундан ташқари, улар Масиҳни таниб-билишимда ҳам катта кўмак беришди. Худо бизни нақадар ажойиб инъомлар билан марҳаматлаган!

Шундай инъомлардан бири Ширли Картер Хьюсон бўлиб, у кўп йиллар давомида Нью-Йоркдаги англикан жамоатининг раҳбари бўлиб хизмат қилган ва имонга келган кўплаб инсонларга руҳий ўсишда ёрдам берган. Бундай руҳий ўсишга ёрдам берадиган шошилмасдан хизмат қилиш ҳақида у нима деганига эътибор беринг:

Павлус “Руҳнинг самаралари” ҳақида гапирганида, биз табиатда кузатадиган жараённи назарда тутганига ишончим комил. Яхши ҳосил берувчи дарахт кўп йиллар давомида яхши ишлов берилган ва яхши ўғит солинган ерда ўсиб чиққанлиги сабабли мўл ҳосил беради. Қуёш унга иссиқлик берган, ёмғир эса суғорган, майин шабада уни тебратган, боғбон уни ҳар доим зарарли ҳашоратлардан тозалаган, натижада дарахт куч тўплаб, яхши ҳосил бера олган. Агар боғбон фақат йилда бир мартагина дарахтни парваришласа, айтайлик ғайрат билан бир мартагина парваришласа ҳам бундай натижага эришишнинг имкони йўқ.

Доно етакчилар бу қоидани яхши билишади: улар доимий, узлуксиз ва сабр билан таълим беришнинг зарурлигини яхши англайдилар; улар одамларга Худонинг иноятига ишонишни ўргатиш – натижа бермайдиган вазифа эканини, ривожлантириш учун улар ўз ҳаётларини бағишлаган муносабат эканини яхши тушунишади. Агар масиҳийча бошқарув мана шу тамойилларга асосланган бўлса, одамлар сохта фаразларнинг таъсирига қарши туришни ва “Муқаддас Руҳнинг ишончли бошқарувига итоат қилишни” ўрганадилар.

Руҳий етакчилар ўз хизматларида одамлардан ўз мақсадига эришиш йўлида фойданланмаслигига, балки ўзлари уларга хизмат қилишларига, Худо берган инъомларини Худонинг Шоҳлиги учун ишлатишларига умид қиламан. Худо ҳар биримизни Исонинг ҳаёти билан бўлишишимиз учун Уни тўлиқ таниб-билишимизни жуда хоҳлайди. Бироқ етакчилар Исо Масиҳнинг Танасида нафақат руҳан қанчалик ўсишга, балки Худонинг халқи қанчалик даражада руҳий жиҳозланиши учун, ҳар бир имонлини ўзаро руҳий яратишда қатнашишга тайёрлаш учун масъулдирлар. Бу жуда ажойиб, лекин Худонинг ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайдиган мақсаддир.

Эҳтимол, бундай хизматнинг энг қийин қисми – биз етакчилик қилаётган барча инсонлар учун ибодат қилиш бўлса керак. Колосаликларга ёзган мактубида ҳаворий Павлус Эпафрасни тилга олган: “…Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар деб, Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда” (Колосаликлар 4:12). Етакчилик лавозимида хизмат қиладиганларнинг кўпчилиги ўз хизматларининг кўзга кўринадиган жиҳатларига, яъни таълим бериш, режалар қилиш, воизлик, ташкилий ишлар, маслаҳат бериш ва бошқа нарсаларга кўпроқ эътибор беришади, бироқ, ибодат каби камтарона хизматнинг таъсирига тўғри баҳо беришмайди. Мен маълум вазиятлар туфайли қилинадиган, яъни ўзимизни ёки бошқаларнинг вазиятини яхши томонга ўзгартириш учун қилинадиган ибодатлар ҳақида эмас, балки инсоннинг юрагида нималар бўлаётганига, унинг Исо ҳамда бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатлари қандай бўлаётганига эътибор бериб, у учун қилинадиган ибодатлар ҳақида гапиряпман. Агар биз худди Эпафрасга ўхшаб, Масиҳдаги биродарларимиз авваллари унчалик ишона олишмаган ва иккиланган вазиятларда ҳам мустаҳкам туришлари ва мукаммал бўлишлари учун мунтазам равишда ибодат қилсак, барча халқларга ўргатиш ҳақидаги Раббимизнинг топшириғини муваффақиятли бажарган бўламиз (Колосаликларга 4:12 га қаранг).

Южин Петерсон – Худонинг кўплаб имонли етакчилари учун берган инъоми бўлиб, у ҳам шунга ўхшаш фикрни билдирган. У жамоатларда бутун диққатини Худо халқининг руҳий ўсишларига ёрдам беришга қаратадиган етакчилар бўлиши кераклиги ҳақида кўп гапирган. Петерсон қисқа вақт ичида бартараф қилиши мумкин бўлган муаммоларни излаб, бир жамоатдан бошқасига ўтиб юрган чўпон ҳақида гапирган. Петерсон унга “шижоат, сабр-тоқат ҳамда шошмасдан Масиҳда ўсиш асрлар давомида жамоатнинг асосий вазифаси бўлиб келганини” эслатганида, ўша чўпон Петерсон билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган экан. “Унга бартараф қилиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиш зарур бўлган муаммолар керак экан. Лекин унинг сўзларини тинглаб туриб, шуни тушундимки, муаммо деганда, у қирқ кун ичида ҳал қилиш мумкин бўлган вазиятларни назарда тутган экан. Ахир, Исога ҳам шунча вақт керак бўлган-ку”. Кўп йиллик хизмат тажрибам давомида ўрганган нарсам – бу тушунча бўлиб, айрим жамоат дастурларининг тез фурсатларда эришган ва жуда тез муваффақият қозонган ҳар қандай нарсалардан ҳайратга тушмайман. Бунинг ўрнига, Масиҳда чуқур илдиз отган, мен улар билан Масиҳнинг ҳаётини бўлишиш бахтига муяссар бўлган имонлилардан жуда миннатдорман. Бу жараён учун узоқ вақт керак бўлди, лекин сарфланган вақт беҳуда кетмади.

Яқинда Шимолий Калифорниядаги узум етиштириладиган минтақага бориш имкониятига эга бўлдим. Сафар чоғида узумчилик фермалари ва шароб ишлаб чиқарадиган корхоналаридан бирининг соҳиби билан суҳбатлашдик. Брис бизга катта илтифот кўрсатиб, ўзининг шароб ишлаб чиқарадиган корхонасида шаробни синовдан ўтказиш хонаси бўлмагани учун шахсий учрашув ташкил қилишга вақт ажратди. Беш йил олдин у Франциядаги шароб ишлаб чиқарувчи корхонадан “қурғоқчил деҳқончилик” усулларини ўрганган эди. Қурғоқчил деҳқончилик деганда, сунъий суғориш ишлари бажарилмайдиган ва фақат табиий манбалар орқали суғориш назарда тутилади. (Биз буни “Худо юборган ёмғир орқали” деган бўлардик).

Унинг айтишича, ўсимликларни томчилатиб суғориш заруратидан халос этиш учун бир неча йилларга мўлжалланган режа ишлаб чиқди. Брис токнинг сунъий суғоришга “тобе” бўлиб қолаётганини назарда тутган. Унинг таъкидлашича, сунъий суғориш шароитида токларнинг илдизи худди пиёзнинг илдизи каби кичкина бўлади, чунки зарур бўлган намликка етиб бориш учун илдиз ерга чуқурроқ кириши шарт эмас. Брис токнинг ҳаёт бахш этувчи илдизлари ўсимликнинг ер устидаги ўлчамидан кам бўлмаслиги кераклигига ишонади, лекин токлар сунъий суғориладиган бўлса, унинг илдизи узун бўлмайди.

У яшайдиган жойдаги кам сонли одамларгина унинг намунасига амал қилган бўлса ҳам, у ўз тажрибасини амалга тадбиқ этишга тайёр эди.

Бундай ўзгаришнинг таъсири анча сезиларли бўлди. Брис сунъий суғориш тизимидан воз кечганидан кейин биринчи йилда унинг ҳосили қирқ беш фоизга тушиб кетди. Ҳосил аввалги суғориладиган пайтдагидек бўлиши учун бир неча йиллар керак бўлди. Бриснинг айтишича, ўтиш даври охирига етганидан кейин унинг ҳосили аввалгидек мўл бўлмаса ҳам узумнинг сифати сезиларли даражада яхшиланди. Узумларнинг пишиб етилиши даврида бошланган қаттиқ ёғингарчилик ўша йили амалга оширилган ўзгаришлар учун фойда бўлганини сезди. Бошқа кўплаб узумзорларда токлар қуриб қолди, лекин унинг узумлари ҳар доимгидек бошқа узумлардан эртароқ етилди ва у кузги ёмғир мавсумигача ҳосилини йиғиб олишга улгурди.

Мен бу воқеани ўзимга таниш бўлган имонлиларнинг ҳаётий тажрибаси билан таққосладим. Уларнинг кўпчилиги зарурий руҳий озуқани бошқа кимдир (чўпон, устоз, Калом ўргатувчи) таъминлаши керак, деб ҳисоблашади. Натижада, бундай имонлиларнинг “илдиз тизими” жуда заиф бўлади. Улар “сув ва озуқа излаб, илдиз отишни” ўрганишмаган (кўпинча, улардан буни талаб қилишмаган). Агар жамоат ёки хизматлар барча ҳаракатларини имонлиларнинг мустақил равишда Исодан руҳий мадад олишни ўрганишларига қаратганларида эди, кўплаб шикоятларга дуч келган ва “ҳосил”дан вақтинчалик маҳрум бўлган бўлар эдилар. Лекин уларнинг қўл остидаги имонлиларнинг ҳаётларида қандай ўзгаришлар юз бериши мумкин эди! Улар келгусида кимнингдир ёрдамига муҳтож бўлмайдиган даражада чуқур илдиз отишлари мумкин эди, қолаверса, уларнинг ўзлари бошқалар учун далда ва мадад бўлар эдилар. Маҳаллий жамоатларда ёки хизматларда “қурғоқчил деҳқончилик”нинг жорий қилиниши катта фойда келтириши мумкин.

Масиҳийларнинг бундай ўзгаришини “ишонувчан боланинг соддалиги, Худо фарзандларининг соддалиги”ни англаб етган имонлиларнинг таърифи билан таққослаш мумкин. Бу ҳақда Квакер ва ёзувчи Томас Келли шундай деган:

Бу соддалик – мураккабликдан юқори бўлган соддаликдир. Бу соддалик – доноликнинг бошқа томони бўлган соддаликдир. Бу соддалик – руҳий камолотнинг бошланиши бўлиб, Худо Шоҳлигини қидиришнинг оғир дамлари ўрнига келади. Лекин қанча-қанча одамлар тузоққа тушиб қолиб, қалбнинг болаларча ўсиш давридаги ривожланишдан орқада қолмоқда!

Мен руҳий ўсмирликнинг ўта фаоллигидан самарали ва шошма-шошарликсиз руҳий камолот хизматига ўтишимизга ёрдам берадиган етакчилар учун ибодат қиламан.

РУҲИЙ КАМОЛОТНИ АНГЛАБ ЕТИШ

Исонинг тоғдаги таълимоти руҳий камолотга тўғридан-тўғри даъват қилади: “Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар” (Матто 5:48). Албатта, бу сўзларни перфекционизмга даъват сифатида баҳолаш мумкин, лекин мен уларда менинг Самовий Отам бўлган Худо билан янгича муносабатга даъватни эшитаман. Исони англаб етишдаги руҳий камолот – Худони рози қилишга уриниб, Унинг ёрдамисиз эришмоқчи бўлган хулқ-атвор эмас. Аслида, руҳий камолот – бизни севувчи Ота билан мулоқот ҳамда У билан бирга ҳаёт кечириш натижасида юзага келадиган ёқимли ҳосилдир. Албатта, руҳий камолот мени ёки бошқа ҳар қандай инсоннинг инсоний меъёри билан эмас, балки Самовий Отанинг меҳрли баркамоллиги билан ўлчанади. Ва албатта, бундай руҳий камолотга бир лаҳзада эришиб бўлмайди.

Ибронийларга мактубининг муаллифи ўз огоҳлантиришлари билан бизга мурожаат қилмоқда:

Сизлар ўзларингиз аллақачон устозлик қилишингиз керак эди! Аммо сиз бошқаларга эмас, бошқалар сизга Худо каломининг илк асосларини ўргатишлари керак. Сизлар ҳали ҳам сутга муҳтожсиз! Қуюқ овқатни ҳазм қила олмайсиз. Сут билан озиқланадиган ҳар бири киши ҳали чақалоқ. У тўғри билан нотўғрининг фарқига бормайди. Қуюқ овқат эса улғайганлар учундир. Улар тажриба орттириб, яхшини ёмондан фарқлай оладилар.

Ибронийларга мактуб 5:12-14

Жамоатдаги тажрибамдан шуни билдимки, Каломни ўргатадиган устозлар Каломнинг илк асосларини сут деб, мураккаброқ ва чуқурруқ асосларини эса қуюқ овқат деб аташган. Гап фақат тушуниш ҳақида эмас, юқорида берилган оятдаги сут ҳам, қуюқ овқат ҳам “ҳақиқат каломи”га алоқадор*.

*Инглиз тилидаги таржимасида “солиҳлик ҳақидаги таълимот” деб берилган.

Қаттиқ овқат ея оладиган, уни ўзлаштира оладиган ва бунинг натижасида солиҳликда улғаядиганларни руҳан баркамол деб ҳисоблаш мумкин. Мунтазам равишда бажарилган руҳий машқлар етук масиҳийларга қайси нарсалар чиндан фойдали ва қайсилари хавфли эканини фарқлай олиш лаёқатини беради. Улар энди қўлига тушган нарсаларни оғзига соладиган гўдак эмас, балки қайси овқат фойдали ва яхши эканини биладиган етук инсонлардир.

Ибронийларга мактубининг муаллифи имонлиларни руҳий баркамолликка даъват қилиб, шундай дейди: “Ўлимга етакловчи ишлардан тавба қилиш ва Худога ишониш ҳақидаги таълимотнинг илк асосларини ўрганавермайлик” (Ибронийлар 6:1). Муаллиф яна руҳий баркамолликнинг илк асосларини бошқа жиҳатларини ҳам айтиб ўтган, шулардан иккитасига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман. Энг аввало, руҳий йўлимизнинг бошида биз ўлимга етакловчи ишлардан тавба қилишимиз лозим. Бу муҳим ва зарур бўлган ўзгариш нафақат Худога қандай қулоқ солишни, балки нима учун Худога итоат қилишимиз кераклигини тушуниб етганимизда содир бўлади. Пойдеворнинг яна бир асоси – Худога бўлган имондир. Ишончга лойиқ Отага ишониш лаёқатимиз ортгани сайин биз руҳан ўсиб борамиз. Бундай ишонч етук имонлининг фикрлари, умидлари ва мустаҳкам эътиқоди билан тўлади.

Ҳаворий Павлуснинг айтишича, донолик мукаммаликка тегишлидир, “аммо бизнинг донолигимиз бу дунёга ёки бу дунёнинг ўтиб кетадиган ҳукмронларига муносиб бўлган донолик эмас. Биз Худонинг пинҳон тутилган сирли донолиги ҳақида гапирамиз. Бу донолиги билан Худо дунё бино бўлишидан аввалроқ биз учун нажот режасини тайёрлаб қўйган эди” (1 Коринфликлар 2:6-7). Мукаммал тушунчага эришган киши вақти келиб замонавий жами ятнинг донолиги ёки “малакали мутахассислар” нинг қалқонидан халос бўлади. Руҳан етук имонли киши уни қабул қилишга тайёр бўлганлар учун янада кўпроқ очилиб борадиган Худонинг муқаддас донолигини қадрига етади. Руҳан етук имонлилар машҳур воизларнинг “осон эришиладиган” ваъдаларидан “бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этган” (Матто 11:25-26) Худонинг теран ва чексиз донолигини ажрата оладилар. Худо ҳаворий Павлус орқали шундай деган: “Ёш болалардай фикр қилманглар. Аксинча, ёмонликка келганда чақалоқдек бўлиб, ақл-идрокка келганда эса етук инсонлар бўлинглар” (1 Коринфликлар 14:20). Руҳан етук инсон болаларга хос соддалик билан улғаяди, лекин ёмонликка нисбатан ўз айбсизлигини сақлаб қолади.

ҲАЁТИЙ ҲОЛАТ ВА СОДИР БЎЛАЁТГАНЛАРНИ ТУШУНИШ

Хўш, Масиҳнинг руҳан етук издошлари ҳаётий ҳолатни ёки бўлаётган воқеаларни тушунишни қандай ажратадилар? Бу ҳақда ҳаворий Юҳаннонинг мактубида баён этилган.

Юҳаннонинг биринчи мактубида шундай ёзилган: “Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб-билдингизлар. Эй йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар. Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар” (1 Юҳанно 2:13-14). Руҳий оталар Масиҳни таниб-билдилар ва имон йўлида бироз одимладилар. Руҳан етуклик севувчи Отани шахсан ва теран англаш натижасида юзага келади. Бундай етук имонлилар ўз руҳий йўлларининг бошланишида турганларга ғамхўрлик қилиб, далда берадилар ва Самовий Ота уларни севишига ва уларга ғамхўрлик қилишига бўлган ишончларини мустаҳкамлашларига ёрдам берадилар. Бундай имон оталари янги имонга келган, ўлимга етакловчи ишлардан қайтишга ҳаракат қилаётганларни озодлик ва ҳаёт бахш этувчи Худонинг ҳузурида бўлишга илҳомлантира оладилар.

Филиппиликларга йўллаган мактубида ҳаворий Павлус шундай ёзган: “Ўша мақсадни кўзлайман-да, Худо мени Исо Масиҳ орқали чақириб, менга ато қиладиган самовий ютуқ томон интилмоқдаман. Биз ҳаммамиз, имон жиҳатидан етукликка эришганлар, шундай ўйлашимиз керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикрда бўлсангиз, Худо сизларга ноҳақ эканлигингизни аён қилади” (Филиппиликлар 3:14-15). Бошқача айтганда, содир бўлаётган воқеаларни тўлиқ ёки аниқ тушуниш Исо Масиҳнинг шахсиятига доимий диққат қилиш билан белгиланади. Сал аввалроқ Павлус ўзи учун фойдали бўлган нарсаларга муносабати ҳақида гапирган эди:

Аммо мен учун фойда бўлган буларнинг ҳаммасини Масиҳ туфайли зарар деб ҳисоблайман. Ҳа, ҳамма нарса қадрсиздир, чунки Раббим Исо Масиҳни таниб-билишдан афзалроқ ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайман. Уни деб, мен ҳамма нарсадан воз кечдим. Масиҳга сазовор бўлиш, бутунлай Унга тегишли бўлиш учун ҳамма нарсани ахлат деб билдим.

Филиппиликларга мактуб 3:7-8

Руҳий камолот – ҳақиқатан яхши бўлган Зотнинг кимлигини англаб етганимиздагина ҳар қандай яхшилик бизни қувонтиришини тушуниш йўлидаги узоқ ва аниқ мақсадли ҳаракатнинг самарасидир. Доимо Исо билан бўлиш ва Унинг марҳаматини қадрлаш лаёқати – баркамолликка интилаётган имонли кишининг ҳаётидаги шошмасдан пишиб етилган ҳосилдир.

Шундай қилиб, Ибронийларга мактубнинг муаллифи имонлиларни ҳаётдаги мавқелари бўйича яшашга чақириб, шундай дейди: “Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди” (Ибронийлар 12:2). Исо бизни имон йўлида илҳомлантирган ва Унинг Ўзи бизни руҳий камолотга етказади. Имонда баркамол инсонлар Исога кўз тикишади ва ўз тушунчалари, умидлари ва ҳукмларининг руҳий тасаввурларини аниқлаши учун Исога йўл берадилар.

РУҲИЙ КАМОЛОТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ҲАЁТ

Етук имонлининг ҳаётий ҳолати ҳамда содир бўлаётган воқеаларни тушуниши ҳақида фикр юритиб, унинг хатти-ҳаракатларини кўриб чиқамиз. Буни Исо ҳамда бой йигит ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бошлаймиз.

Ўзига тўқ бир йигит Исодан абадий ҳаётга эриши учун қандай яхши амаллар қилиш кераклигини сўраганида, Исо унга шундай жавоб берди: “Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол-мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда самода ҳазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг” (Матто 19:21; курсив меники – А.Ф.). Руҳий камолотга эришиш биз меҳр қўйган баъзи ҳузур-ҳаловатлардан ўзи ихтиёримиз билан воз кечишимизни талаб қилиш мумкин. Агар биз бойликка ёки қандайдир мол-мулкка қаттиқ боғланиб қолган бўлсак, Унинг инъомини олиш учун ундан воз кечишни ва қўлимизни бўшатишни сўраши мумкин. Руҳий камолотга эришиш учун севги билан Худога итоат қилиш йўлидан бориш керак.

Ҳаворий Ёқуб ўзининг доно маслаҳатларини бериб, биз айтган сўзларнинг қанчалик муҳим эканини таъкидлайди: “Одамларнинг ҳаммаси кўп хато қилади. Сўзлаётганида хато қилмаган инсон етукдир. У бутун вужудини жиловлай олади” (Ёқуб 3:2). Бизнинг гап сўзларимиз иноятга тўлганида ва Муқаддас Руҳга итоат қилганида имонда ўсиш намоён бўлади. Шу билан бирга бизнинг сўзларимиз назорат қилишни эмас, балки севгини; нафратни эмас, меҳрни; умидсизликни эмас, қувончни ифодалайди.

Бундан ташқари, ҳаворий Юҳанно ўзининг биринчи мактубида шундай дейди: “Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишининг қалби эса Худонинг севгисига тўлмаган. Шунинг учун у қиёмат кунидан қўрқиб яшайди” (1 Юҳанно 4:18). Қалби “Худонинг севгисига тўлган” киши руҳий камолотга эришган ҳисобланади. Масиҳнинг бундай издошлари Худо уларни севишига ишонишлари билан ажралиб туради ва бу ишонч уларнинг бошқаларга бўлган севгисида намоён бўлади. Лекин афсуски, жуда кўп имонлилар руҳий етуклик даражасини бошқаларга бўлган муносабат ёки уларни севиш лаёқати билан эмас, балки илоҳий билимларнинг ҳажми билан баҳолайдилар. Эҳтимол, бундай нотўғри баҳолашнинг сабаби қўрқувдир. Бизни чексиз севги билан севадиган Зот туфайли қалбимиз хотиржам бўлсагина бизнинг ҳаётимиз янада мукаммалроқ ва солиҳроқ бўлади.

ЖАМОАТЛАРДАГИ РУҲИЙ ЎСИШ

Масиҳий етакчиларнинг Исо билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга қандай ёрдам беришлари (ёки ёрдам бермасликлар) ҳақида мулоҳаза қилиб, турли жамоатлар ва хизматларда руҳий ўсиш деганда нимани ҳисобга олишларини аниқлаймиз. Аксарият замонавий жамоат етакчилари ўзларининг жамоатларига келувчиларга Масиҳда ўсиб улғайишлари учун қандай ёрдам бераётганликлари ҳақидаги саволга жавоб тариқасида руҳан ўсиш учун режалар, стратегиялар ёки дастурларни муҳокамага қўйишади. Бу ажойиб режалар амалда қандай қўлланяпти?

Қайта номлаш. Баъзи ҳолларда лавозимнинг номи руҳан ўсишга мос келиши учун жамоат аллақачон мавжуд бўлган лавозимларни (диний мактаб ёки уй гуруҳлари чўпони/етакчиси, ёшлар чўпони) ёки дастурларни (катталар учун якшанба мактаблари ёки шогирдлик) номини ўзгартириб қўяди. Етакчилар янги лавозимга, янги ташриф қоғозига ҳамда хоналарининг эшигида янги ёзувга эга бўлишади, гуруҳ ёки дастурлар эса янгича ном билан аталади. Эҳтимол, қайта номлаш орқали таркибнинг ҳам ўзгаришига умид қилишар, лекин аввалги лавозим ҳамда дастурларнинг ҳақиқий ўзгариши камдан-кам учрайди. Қайта номлаш ўзгаришлар бўлишига умид уйғотади, бироқ ҳеч нарса ўзгармагани сабабли, умидлар пучга чиққани тез орада маълум бўлади.

Ўқув дастурларини ўзгартириш. Жамоат руҳий ўсишга бағишланган бир қатор маърузаларни уй гуруҳларида, ёшлар гуруҳларида ёки Муқаддас Каломни ўрганиш гуруҳларида ўқишни таклиф қилиши мумкин. Чўпонлар ўз қўли остидаги имонлиларга руҳий ўсиш ҳақидаги китобларни ўқишни ёки ҳатто бундай китобларни жамоат дўконлари ёки кутубхонаси учун сотиб олишни ҳам таклиф қилиши мумкин. Қайта номлаш билан таққослаганда бундай ёндашув анча самарали кўриниши мумкин, лекин ҳақиқат барибир ҳақиқатлигича қолади: руҳий ўсиш ҳақидаги маълумотлар кетидан ўзгаришлар бўлиши мумкин, лекин бўлмаслиги ҳам мумкин. Муқаддас Каломни ўрганиш – руҳий ўсишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Аслида, имонлилар йиғилишларининг ахборот таркибий қисмига ортиқча баҳо бериш кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин: кўп руҳий билимларга эга бўлган имонлилар ўзлаштирилмаган ва амалда қўлланилмаган маълумотларга ўрганиб қолишади. Якшанба кунги маърузаларда руҳий ўсиш ҳақида эшитган, айнан мана шу мавзу муҳокама қилинаётган уй гуруҳига қатнашадиган ва ҳатто мана шу мавзудаги китобни ўқиётган фаол имонли кишиларни кўз олдингизга келтиринг. Буларнинг бари тушунарсиз эканини овоз чиқариб айтишмаса ҳам, ўрганган барча нарсаларини амалда қўллашнинг имкони йўқлигини тасдиқлайди. Кўплаб фойдали маълумотлар бизни эзиб қўйиши, биз фақатгина маъқуллайдиган, лекин руҳий ҳаётимизда қўлламайдиган фикр бўлиб қолиши мумкин. Масиҳнинг йўлидан юриш учун амалий тажриба вақт талаб этади.

Бошқа турдаги фаолиятни қўшиш. Баъзан мавжуд бўлган фаолият турига яна битта фаолият турини қўшишади ва бунга қизиққан одамларга маълум даражадаги машғулотлар, амалиётлар ва индивидуал таълимни тақдим этишади. Бундай усулни қўллайдиган жамоатлар руҳий ўсишни одамларнинг шахсий манфаатларига мувофиқ равишда жамоат фаолиятига жалб қилишнинг яна бир усули сифатида кўришади. Шу йўл билан руҳий ўсиш жамоат ошхонасидаги яна бир таомга айланади ва Каломни ўрганишда, элчилик фаолиятида, Хушхабарни ваъз қилишда, шафоат ибодатларида ҳамда уй гуруҳларидаги йиғилишларда қатнашчиларнинг вақти ва эътибори учун курашда муносиб рақобатга айланади. Одамлар ўзларига маъқул келганини танлашади ва ўзларига ёқмаган нарсаларини четлаб ўтишади. Бундай ёндашув (эҳтимол, билмасдан) истеъмолчиларнинг жамоатга бўлган муносабатига салбий таъсир қилади. Эҳтимол, руҳий ўсиш мавзусига қизиқадиган киши интроверт бўлиши, айтайлик, Хушхабарни ваъз қилишни танлаган инсонга қараганда кўпроқ мулоҳаза қилишга ва ёлғиз қолишга мойил бўлиши мумкин. Афсуски, бундай ёндашув руҳий ўсишга на умумий даъват сифатида, на ҳар бир имонлининг руҳий баркамоллик жараёни сифатида, на бутун жамоат униб ўсадиган замин сифатида қарамайди.

Шахсий ўзгаришлар хизматни ўзгартирмайди. Бу иборани Южин Петерсоннинг “Under the Unpredictable Plant” китобидан олдим, унда Худо билан яқин муносабат туфайли ҳаётларида руҳий ўзгаришлар бўлган етакчилар ҳақида сўз боради, бироқ бу ҳақиқат афтидан уларнинг хизматига ёки унга бўлган муносабатига таъсир қилмаганга ўхшайди. Албатта, шахсий ўзгаришлар ортидан ўқув дастурлар ҳам, яъни етакчилар ваъз қилаётган ҳамда ўргатаётган таълимотлар ҳам ўзгариши керак, лекин хизматга бўлган муносабат деярли ўзгармайди. Шахсий руҳий ўзгаришлар ҳамда қайта туғилиш хизмат усулларини ўзгартирмайди: шахсий ҳаётда инсон руҳий қадриятларнинг битта тизимига амал қилса, хизматда бутунлай бошқасига амал қилади.

Хизмат кўрсатиш тизимидаги руҳий ўзгаришлар. Бу ҳолатда етакчининг ҳаётида бошланган ўзгаришлар хизмат тизимида ҳам ўзгаришларга сабаб бўлади. Бундай ўзгаришлар таълимотлар, ваъзлар, уй гуруҳлари ёки бошқа хизматлар учун ўқув дастурларининг мазмунини ўзгартириш билан чекланиб қолмайди. Мен истиқболли ҳамда дастурий режалаштириш, жамоат сиёсати ва етакчилар ҳамда етакчилик гуруҳлари ўртасидаги муносабатлар тизимини белгилайдиган молиявий қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатадиган ўзгаришларни назарда тутяпман. Бу нарса жамоат раҳбарияти режалар тузадиган ва қарорлар қабул қиладиган етакчилар йиғилишларида руҳий машғулот учун етарлича вақт ажратганида, ўзларининг эмас, балки Худонинг иродасини бажаришга ҳаракат қилганларидагина содир бўлади. Шу жойда қуйидаги саволларни бериш жуда фойдали бўлади: “Ибодат ҳамда тузилган режаларнинг ҳаётингизга ва хизматингизга қандай алоқаси бор? Уларни яқин дўстлик ришталари боғлаб турадими, улар вақти-вақти билан учрашиб турадими ёки умуман бир-бирини танимайдими? Қарор чиқаришдан аввал ибодат қиласизми ёки ҳаммасини режалаштириб бўлгандан кейингина ибодат ҳақида ўйлайсизми?”

Мисол учун, жамоат кенгаши аъзолари йиғилиш бошланишидан аввал бир неча дақиқани ибодат қилиш ва Худога сажда қилиш учун ажратишга одатланишган, бу одатни кўпчилик етакчилар йиғилишининг аҳамиятсиз қисми деб ҳисоблашади ва фақатгина қарорлар қабул қилиш, келажак учун режаларни муҳокама қилиш ва бошқа нарсалар учун муҳим деб ҳисоблашади. Бундан улар: “Режалаштириш ва қарор қабул қилишдан олдин бироз ибодат қилиш ва Худони улуғлаш зарар қилмайди”, деб ўйлашади, деган хулоса келиб чиқади. Бироқ, агар жамоат руҳий ўзгаришлар бўлишини чиндан истаса, бундай йиғилишлар бутунлай бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоат кенгаши аъзолари Муқаддас Каломни биргаликда мулоҳаза қилишга кўпроқ вақт ажратишни бошлайдилар ва режалар тузиш ҳамда қарорлар қабул қилишда ҳақиқий бошқарув манбаи бўлиши учун Худога имкон берадилар. Улар жамоатнинг айрим аъзолари ҳамда муҳим эҳтиёжлари учун қилган ибодатларига Худонинг жавобини олиш учун вақт топишади. Жамоат кенгаши аъзолари Худога нисбатан бундай эътибор уларни янада донороқ, дадилроқ, якдилроқ ҳамда амалий муаммоларни ҳал қилишда ижодкор бўлишга ёрдам беришига ва режа қилган ишларни бажаришлари учун жасорат беришига умид қилишади. Агар уларнинг хизмат қилишдан мақсади Худонинг мақсадларини ва иродасини бажариш бўлса, биргаликдаги фаолиятларида Худонинг аралашувига катта эҳтиёж сезишади.

ХУЛОСА

Масиҳда ўсиш ҳақида гапирганда, биз кўпинча, “теран” деган сўзни ишлатамиз. Менимча, оддий имонли киши теран деганда илоҳиёт, Муқаддас Калом ҳамда имон ҳақида кенг ва пухта маълумотларни, бир сўз билан айтганда, олинган билимларнинг ҳажмини тушунади. Бироқ теранликни ўлчашнинг бошқа усуллари ҳам бор. Руҳий теранлик Худо ҳамда бошқа инсонлар билан муносабатнинг ривожланишидан далолат беради. Руҳий теранлик ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасида Худони қабул қилиш ҳамда У билан ўзаро муносабатни ифодалайди. Қалбнинг теранлиги эса Худо ҳамда инсонлар билан ҳиссий муносабатларнинг мустаҳкамланиши, шунингдек, Худога итоат қилиш орқали Унга бўлган севгини кўрсатишга тайёр экани ҳақида гапиради. Худо бизнинг ҳаётимизда мана шундай теранликларни очиб беришига тайёрмизми? Худо билан муносабатда, имондаги биродарлар билан муносабатда ёки имонсизлар билан муносабатда мана шундай теранликка эришамизми? Ҳаётнинг теранликларига эришишга ҳаракат қиляпмизми ҳамда билимнинг теранлиги билан кифояланиб қолмаяпмизми?

Руҳий ўсишни ва руҳий баркамолликни шошмасдан қабул қилиш эркинлик ва илҳом бағишлайди, чунки биз умримизнинг охиригача ўсамиз. Мен озгина шахсий ўзгаришлар билан кифояланиб, бир жойда қотиб қолмайман. Мен янгиланишга, Худонинг севгисини чуқурроқ тушунишга ҳамда ўз хизматим орқали бу севгини бошқа одамларга намоён қилишда янги имкониятларни очишга чақирилганман. Беш йилдан кейин ҳозирги ҳолатим билан таққослаганда руҳан анча кучли дарахтга айланишим мумкин. Илдизим секин-аста бўлса ҳам Худо мен учун белгилаб қўйган чуқурликка ишонч билан етиб боради. Менда янги новдалар ўсиб чиқади, чунки аввалги новдаларим хомток қилиб олиб ташланган, яъни Худо уларни тозалаган. Худо менинг ҳаётимни хаёлимга ҳам келмаган даражада самарали қилмоқчи эканига ишончим комил. Ишонаманки, “масиҳийча баркамоллик қандай қилиб Худо учун кўпроқ иш қила олишда эмас, балки Худо бизда ва биз орқали нималар қила олишидан иборат. Руҳий баркамоллик – ўзи учун беҳуда қайғуриш эмас. Руҳий баркамоллик камтарона итоаткорлик сабоқлари орқали хотиржамликни намоён қилади”. Менинг ибодатим шуки, руҳий баркамоллик ҳақидаги мана шундай тасаввур сизларнинг юракларингизда илдиз отсин ва Худо сизни етаклаган йўлдан оғишмай юришга ундасин.

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

  1. Ҳаётингизда руҳий баркамолликка тезроқ эришиш истаги қандай намоён бўлади? Худди мана шундай истак атрофингиздаги одамларнинг ҳаётида қандай кўринади? Бундай сабрсизлик руҳан ўсишингизга ҳисса қўшиш ўрнига аксинча, халал беришини тушунасизми?
  2. Қачон илк марта Исога ишониб, Унга эргашгансиз? Руҳан ўсишингизнинг биринчи босқичини таърифланг. Ҳаётингиздаги руҳий қурғоқчилик даврини таърифланг.
  3. Қуйидаги саволга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз: “Исога эргашиб, руҳан ўсаётганимни қандай қилиб билишим мумкин?”

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак