Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 11 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (11-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


11 БОБ АБАДИЙ ҲАЁТ

Эҳтимол, сиз шошма-шошарликсиз ҳаёт маромига амал қилиш баъзи ҳолларда бошқа вазиятларга қараганда осонроқ бўлишини пайқаган бўлсангиз керак. Яқинда мен Доминикан Республикасида чўпонлар ҳамда бошқа имонли етакчилар учун “Journey” дастури бўйича ретрит ўтказдим. Ретрит ўтказиш учун танланган жой Харабакоа яқинидаги конференция маркази бўлиб, бу жой тоғлар билан ўралган, баланд ўсимликлар билан қопланган эди. Мен ўзимни худди жаннатга тушиб қолгандек ҳис қилдим. Бундай ажойиб жойда ҳеч бўлмаганда тўрт кун шошма-шошарликсиз ҳаётга мослашиш анча осондек кўринди. Менинг тахминларимда бироз бўлса ҳам ҳақиқат бор эди.

Ҳатто мана шундай тинч шаҳарчада ҳам La Confluencia деб номланган жой бор эди. Бу жой мамлакатдаги иккита асосий дарёнинг кесишган жойи эди. Иккита дарёнинг сувлари биттасига қуйилганида унинг оқими шиддатли ва шовқинли бўлади (бир пайтлари менинг ҳаётим ҳам шундай эди, ҳаётимда иккита эмас, ундан ҳам кўпроқ дарёлар бирлашганда ўхшарди!). Ўша пайтлар хизматимдаги энг оғир дамлар бўлган бўлса ҳам учта ўсмир ўғилларим бўлган оилам билан мулоқотдан завқ олардим. Албатта, бундай ҳолатда шахсий тартибимда айрим қийинчиликлар ҳам юзага келиб, анчагина вақтимни ва кучимни олган. Шундай бўлса ҳам Худо бундай чалкашликлар орасида агар шошма-шошарликсиз ҳаётнинг фойдаси ҳақидаги ғоялар ҳозир, шу онда ёрдам бермаса, бошқа ҳеч нарса ёрдам бера олмаслигини кўрсатди!

Бундан ташқари, яна шуни англадимки, агар шошма-шошарликсиз ҳаёт кечиришнинг имкони бўлса, фақатгина қийинчилик ва муаммолардан ҳоли бўлгандагина бунга эришиш мумкин, демак, бундай шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзи ҳаётидаги оғир ишлар чуқур тинчликка, халқнинг эҳтиёжлари ҳақидаги ташвишлар эса Отанинг меҳрибон қўллари остида бўлишга айланган Исога эргашиш натижаси бўлиши мумкин эмас. Исонинг хизмати бошланиши ҳақида шундай дейилган: “Исо ҳақидаги гап-сўзлар эса тобора ёйилиб бораверди. Тумонат халойиқ Уни тинглаш ва дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди. У эса кўпинча кимсасиз жойларга кетиб, ибодат қилар эди” (Луқо 5:15-16). Исо Унга муҳтож бўлган кўп сонли одамларнинг талабларига қарамасдан шошма-шошарликсиз ҳаёт кечирган. Аввал айтиб ўтганимдек, У бизни ҳам баъзан жуда банд бўлиши мумкин бўлган шошма-шошарликсиз ҳаёт кечиришга чақиради.

Айнан мана шундай ўта бандлик пайтларида мен энг вазмин ҳақиқатни – абадий ҳаётни осонгина эътибордан четда қолдиришим мумкин.

ШОШИЛМАЙДИГАН АБАДИЙЛИК

Абадий ҳаёт ҳақида ўйлаганингизда сизни кўпроқ нима қувонтиради ёки энг хафа қиладиган нарса нима? Уни қандай тасаввур қиласиз? Худо ҳузурининг бирон жойида тушунарсиз бўлган қандайдир мавжудот сифатида абадий яшаймизми? Ёки абадий ҳаёт – шунчаки чексизликми? (Умид қиламанки, ҳозирги вазиятларимнинг аксарияти абадий давом этмайди, бироқ айримларини абадий сақланиб қолишини истайман.) Сиз кўпроқ боқийликка диққатингизни қаратасизми ёки ўткинчи ҳаётгами? Вақт ўтгани сайин мен воқеликларга, қувончга тўла чексиз ҳаёт, ҳақиқий ҳаёт учун миннатдор бўлишимни тушундим.

Мен биринчи марта Исо ҳақида эшитиб, Уни қабул қилганимда, абадий ҳаётни озодлик сифатида тасаввур қилганман, чунки абадий маҳкумлик менга таҳдид қилмасди. Менга вафот этганимдан кейин Худо билан абадий бирга бўлишимни айтишган ва ҳозирги кун у ёқда турсин, келажагим қандай бўлишини тасаввур қилмасам ҳам, мен, бу яхши истиқбол, деган қарорга келганман. Бизни кутаётган имкониятлардан биттаси қуйидагича: Масиҳда абадий ҳаётга эришиш орқали биз чексиз вақт манбаига эга бўламиз. Мен бекорчиликни тасдиқлайдиган ёки рағбатлантирадиган ҳаётий ҳолат тарафдори эмасман, мен “вақт етишмаслигини” фош қиладиган “абадий ҳаёт” истиқболи ҳақида гапиряпман. Бу учун бизда вақт йўқ, деган нотўғри ишонч туфайли неча маротаба яхши бошланишдан воз кечганмиз? “Вақтим йўқ” деган иборани айтиш орқали мени шошқалоқлик билан боғлайдиган риштани яна бир бор мустаҳкамлаган бўламан. Аслида, сайёрамизнинг ҳар бир аҳолисига ҳар бир кун учун бир хил вақт берилган, Масиҳда эса биз абадийликка эга бўламиз. Бошқача айтганда, Масиҳда менга Худонинг топшириғини адо этишим ёки Унинг таклифига жавоб қайтаришим учун етарлича вақт берилган. Бундай истиқбол абадий давом этади, демак, бу шошма-шошарликсиз ҳаёт дегани.

Лекин баъзида ҳаётдан иложи борича кўпроқ нарса олишга уриниш орқали, биз ўзимизга: ҳаётга фақат бир марта келамиз! деймиз. Ҳаммага маълумки, бу билан баҳслаша олмайсиз. Айрим имкониятлар ҳаётда бир марта берилади ва бизнинг қатъиятсизлигимиз қимматга тушиши мумкин. Бироқ бошқа томондан, агар Исода биз абадийликка эришган бўлсак, унда бизнинг “ҳаётга бир марта келамиз” деган сўзларимиз абадий давом этади, бу эса қўрқувни енгиб, таваккал қиламиз ва имкониятдан фойдаланамиз, деганидир. Шунинг учун бундай ноёб имкониятлар бизга руҳан ўсиш, ривожланиш ҳамда руҳий ўзгаришларнинг боқий йўлида олға силжиш учун кўплаб қулай имкониятларга эга бўлишимизни англашга ёрдам беради. Мисол учун, зарур бўлган тажрибага эга бўлмагунимизча, қийин синовлардан ўтиш учун ўзимизда жасорат топишимиз мумкин. Уларни англаб, Худога содиқ қолиш учун ҳаётий тажрибага эга бўлиш йўлида хато қилишдан қўрқиш керак эмас.

Шошма-шошарликсиз ҳаётни ўрганиш йўлида абадий ҳаёт унинг энг олий кўрсаткичи эканига ишонч ҳосил қилдим. Худо билан юриш учун шошилишга мойиллигим руҳий тасаввурларини торайтиради, қувончимни камайтиради ва вақтинчалик муаммоларнинг асирига айлантиради. Шошқалоқликка қарши курашишга қўшимча равишда, кундалик вазифалар менга босим ўтказади ва уларнинг ҳар бири муҳим ўринга чиқишга интилади. Кьеркегорнинг айтишича, “иш билан шафқатсиз муносабатда бўлиш жодугарнинг сеҳрига ўхшайди. Абадийлик қалбимиздан ўрин олиши учун зарур бўлган ёлғиз қолишларни ҳамда сукут сақлашларни болалик ҳам, ўсмирлик ҳам билмаслиги учун янгидан-янги ёш қурбонларни топишга ҳаракат қилиш орқали унинг қудрати кенгаймоқда”. Ишга берилиш жуда хатарли, бироқ шуни англаб етдимки, шошқалоқлик натижасида ҳаётим ўтиб кетар экан.

ХЎШ, АБАДИЙ ҲАЁТ НИМА ЎЗИ?

“Абадий ҳаёт ўзи нима?” деган саволга энг оддий ва тўғридан-тўғри жавобни Сирли оқшом пайтида Исонинг шогирдларига айтган сўзларидан топдим. У ибодатда шу сўзларни тилга олган: “Абадий ҳаёт эса Сени – ягона ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир” (Юҳанно 17:3). Абадий ҳаёт - шунчаки узоқ давом этадиган давр ёки порлоқ келажакнинг кафолати эмас. Абадий ҳаёт – Ҳаёт бўлган Зот билан доимий ўзаро севги муносабатидир. Бу мен ҳозирда ҳузур қилаётган ва то абад ҳузур қиладиган муносабатдир. Исога бўлган дастлабки имонимнинг олдида бутун абадийлик турибди, унда Содиқ бўлган Зотга нисбатан хантал уруғидан қудратли ва мустаҳкам имон ўсиб чиқади.

Абадий ҳаёт – бу Худонинг ҳузуридаги ҳаёт. Бу Ўз севгисини исботлаган ва бизни Ўз муҳаббати билан камтар қилган Зот билан мунтазам ривожланиб борадиган суҳбат. Абадий ҳаёт – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ билан абадий давом этадиган мулоқот. Абадийликда биз Исонинг қанчалик қизиқ, ақлли, истеъдодли, ёқимли ва мафтункорлигини билиш учун вақтимиз етарли. Мен улуғвор, доно, қудратли, раҳмдил, буюк деган сўзларни ишлатган бўлардим, лекин диний доираларда бу сўзлар ҳаддан ташқари кўп ишлатилгани учун бу сифатларнинг қадри бироз пасайган. Биламан, кўп жиҳатдан мен ҳаётни тасдиқловчи ҳақиқатни имон, умид ва миннатдорчилик билан идрок этиш лаёқатимни йўқотганман ва бундан хафаман.

Исо Отага қилган ибодатини қуйидаги сўзлар билан якунлаган: “Уларга Сенинг кимлигингни аён қилдим ва аён қилишни давом эттиравераман. Токи Менга бўлган севгинг уларнинг юракларида жо бўлсин, Мен ҳам уларда бўлайин” (Юҳанно 17:26). Исо биз Отани билишимизни хоҳлайди; ахир, Исо биз Худони кўра олишимиз учун келган (Юҳанно 14:7 га қаранг).

ОТАНИ ТАНИБ-БИЛИШ

Янги ўқув йили бошланишидан олдин мен дам олиш учун уч кунга Сан-Диегога бордим. Дўстим хушмуомалалик билан Мишен-Вэлли водийсига қараган уйини менинг ихтиёримга берди. Бу сафардан яна бир мақсад - янги ўқув йили дастурларига тайёргарлик кўриш эди. Лекин қанча уринсам ҳам биринчи икки кунда ҳеч нима қилмадим. Шунчаки қанча уринмай, диққатимни жамлай олмадим! Бундан кайфиятим тушиб, ҳафсалам пир бўлди. Иккинчи куннинг охирида ухлашга ётаётганимда, учинчи кун ҳам мана шундай натижасиз бўлишига шубҳам йўқ эди.

Тунги соат учда уйғониб кетиб, қайтиб ухлай олмадим. Ухламасдан ётар эканман, ҳалиям кайфиятим яхши эмаслигидан ва вақтни қанчалик аҳмоқона ўтказганимдан афсусланиб ўтириб, бирдан ибодат қила бошладим: “Худойим, Сенинг ёрдамингга муҳтожман. Хафачилик ва ҳафсаласизликни енгишимга ёрдам бер”.

Субҳидамдаги бу сукунатда хавотирли бир фикр мени ваҳимага солди: “Ахир, мен ўзимни Худонинг ҳузурига киришга муносиб ҳис қилмаяпман-ку. Қандай қилиб бошқаларни Худо билан мулоқот қилишган таклиф қилишим мумкин?” Мен қалбим билан ишонадиган Худо мен тилим билан эътироф этаётган Худога ўхшамаслигини тушундим.

Шунинг учун яна ибодат қилдим: “Исо, мен Отани яқиндан билишим керак. У аслида қандай бўлса, Уни шундай кўришим керак. Юрагимда ҳам тилимда ҳам менинг У ҳақдаги тасаввурим нотўғри бўлса керак ва у мени Худога яқинлаштириш ўрнига мени Ундан узоқлаштиряпти”.

Шу пайт юрагимда Филипп тоғда Исога айтган сўзларга ўхшаш сўз янгради: “Ҳазрат, бизга Отани кўрсатинг, шунинг ўзи бизга кифоя!” (Юҳанно 14:8). Филиппга (менга ҳам) жавоб бериб, Исо шундай деди: “Уч йил давомида Мен билан биргасизлар. Менинг қандай яшаганимни кўрдинглар. Қилган ишларимни кузатдинглар. Берган таълимотимни эшитдинглар. Мен айтган ва қилган барча нарсалар Отанинг табиатини акс эттиради. Ота Менга ўхшайди, Мен эса Отага. Мен ва Отам – бирмиз. Мен Ота учун Отада бўлганимчалик яшамайман, У шунча вақтдан буён Менда яшади. Наҳотки тушунмаган бўлсангиз? Мен Унинг номидан гапириш имтиёзига эгаман. Мен Унинг севгиси ва қудратида яшайман. Энди эса, Филипп (ва Алан), сен нимага даъват қилинганингни айтаман. Сен Менга ва Менинг айтганларимга ишонишга даъват қилингансан. Мен Отада қандай мавжуд эканимни кўргансан. Энди, Мен сени даъват қиламан: Мен орқали Отада яша. Ота сен орқали амал қилсин, сен орқали гапирсин, сенда ва сен орқали яшасин. Ота Менда ва Мен орқали Ўзини қандай намоён қилган бўлса, сенда ва сен орқали ҳам худди шундай қилсин. Ўшанда нимани истасанг, сўра. Бу Менинг иродам. Бу Отанинг иродаси. Қалбингнинг туб-тубида бу сенинг ҳам ироданг эканини биласан”.

Мен юрагимда Худони Исонинг шахсида намоён бўлган севгига тўла, қувноқ ва меҳрибон Ота эмас, балки рад қилувчи Ота – ёмон кайфиятдаги қаттиққўл дунёвий ота сифатида тасаввур қилганимни англаб етдим. Албатта, ўша пайтда Худо ҳақида менда пайдо бўлган салбий тасаввур билан қолишни хоҳламадим! “Бироқ, - дедим ўз мулоҳазамни давом эттириб, - абадий ҳаёт – бу Отани таниб-билиш, ҳақиқатан таниб-билишдир, Исо мана шу мақсадда ерга келган. Исо биз Унинг шахсида Отанинг ҳақиқий қиёфасини кўришимиз учун келган. Бундан-да ишончлироқ ваҳий мавжуд эмас”.

Хуллас, абадий ҳаёт – севувчи Самовий Ота билан ўзаро муносабатдаги шошма-шошарликсиз ҳаёт бўлиб, менинг ҳозирги жисмоний танада мавжудлигим абадий ҳаётнинг кичик бир сояси холос. Ўтган асрнинг ёзувчиси, квакер Томас Келли буни қуйидагича ифодалаган:

Биз энди фақат вақт билан яшамаймиз, балки абадийликда ҳам яшаймиз. Энди вақт олами биз англаб етган ягона ҳақиқат эмас. Иккинчи ҳақиқат вужудга келмоқда, у бизни жонлантиради, тўлқинлантиради, ҳаракатга келтиради, ғайрат бағишлайди, қалбимизни тўлдиради ва Унда мавжуд бўлган барча нарсаларга қўшиб, Ўз севгиси билан бизни қучади. Биз бир вақтнинг ўзида ҳаётимизни икки даражада – вақтинча ва вақтинча бўлмаган даражада яшаяпмиз. Улар бир-бирларининг ўртасида тебранувчи чегара билан битта қаторни ҳосил қилади.

Биз бу икки ёқлама воқеликда яшашни ўрганяпмизми? Биз вақт ҳамда боқийликни қандай тушунамиз: биттаси бошқасидан пайдо бўлади, деб тушунамизми (аввал вақт, кейин абадият) ёки иккита параллел воқелик деб тушунамизми? Менинг ҳаётим “мен абадий яшайман”, деган ҳақиқатга бўлган мустаҳкамланиб борувчи ишончни акс эттирадими? Ёки мен ўлиб кетсам, бутун олам вайрон бўлади, деган ишонч билан яшаяпманми? Сиз билан биз чиндан ҳам аллақачон абадиятга ўтганмиз!

ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТ КЕЧИРИШ

Исо абадий ҳаётни Отани таниб-билиш ва Унинг Ўзини эса Ота томонидан юборилганини тан олиш эканини таъкидлаган. Ибронийларга мактубининг муаллифи абадийлик нуқтаи назаридан ҳаётга шошма-шошарликсиз назар солиш ҳақида шундай деган:

Имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган ана шу одамларнинг ҳаммаси атрофимизни ўраб олган. Бу катта оломон бизни кузатиб тураркан, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик. Югуришимизга халақит бераётган ҳар қандай юкни, айниқса, тўсқинлик қилаётган ҳар қандай гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик. Исога кўз тикайлик. Ахир, бу имон мусобақасида У биз учун йўл очиб, бутун масофани биздан олдин югуриб ўтди. Исо келажакдаги шодликка эришиш учун шармандали ўлимни писанд қилмай, хочда азоб тортиб жон берди. Ҳозир эса У Худо тахтининг ўнг томонида ўтирибди.

Ибронийлар 12:1-2

Ҳаётим белгиланган тезликдан ошиб кетганида диққатимни Исога ва бурним олдида турган нарсадан бошқасига қаратишим жуда қийин бўлади. Лекин машқлар шуни кўрсатадики, диққатимни Исога қаратиш орқали мен тезликни солиҳлик даражасигача тушира оламан. Мен қаерда бўлмай, нима қилмай, агар Муқаддас Руҳ қалб кўзларимни очиб, Исони аниқ кўришимга ёрдам берса, менинг аҳмоқона, ташвишли ҳаётим секинлашади. Мен Исонинг шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзига тақлид қилиш орқали Ундан ўрганаман.

Ҳаворий Павлус орқали Худо ҳам бизга шу ҳақда айтади:

Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир. Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.

Колосаликлар 3:1-4

Исони Раббим ва Нажоткорим деб тан олганимда, мен Масиҳ билан бирга қайта тирилдим, шунинг учун ердаги нарсалар эмас, балки Тирилган Зот ҳамда самовий нарсалар ҳақида фикр қилишга даъват қилинганман. Шошқалоқликка берилиш билан дунёвий муаммолар эътиборимни тортишига имкон бераман. Масиҳнинг ҳақиқий ҳузури мен билан бирга эканини, Масиҳнинг ҳузури менда эканини, “Худо тахтининг ўнг томонида” ўтирган Зотнинг ҳузурини назардан четда қолдираман.

Ижозатингиз билан “самовий” ва “ерга оид” нарсалар ҳақида гапирсам. Бу иккита алоҳида тоифа эмас, балки бир хил ҳодисани икки хил тушунишдир. Абадий ҳаётимнинг ҳақиқийлигини англаб, уни ёдда сақлаган ҳолда онгим ва қалбим Исонинг ҳузурида хотиржам бўлса, мен Унда ҳамма нарсалардан роҳатланишим мумкин.

Менимча, биз ер юзида дунёвий ташвишларга берилиб кетганимиз учун самовий нарсалар ҳақида ўйлашимиз қийин, деган фикримга қўшилсангиз керак. Шунга қарамай, ҳаворийнинг “самовий нарсалар пайида бўлинглар” (Колосаликлар 3:1) ёки “самовий нарсалар ҳақида фикр қилинглар” (Колосаликлар 3:2) деган даъватига қайтадиган бўлсак, менимча, бу билан Павлус: “Ҳар доим Худо фикр қилгандек фикр қилинглар, У ҳис қилгандек, ҳис қилинглар” демоқчи бўлмаган. Менимча, у: “Масиҳ билан муносабатингизни англаган ва ёдда тутган ҳолда яшанглар”, демоқчи бўлган. Мен Исо ҳар доим мен билан, мен эса ҳар доим У билан эканимни унутмасликка чақирилганман. Унга ишониб, ҳаётимни Унинг меҳрибон қўлларига топширган вақтимда, ажойиб бир нарса юз беради. Ўлим – ҳақиқий, лекин шу вақтгача Масиҳда пинҳон бўлган ҳаётнинг зарурий бошланишидир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, менинг ҳаётим фақат дунёвий маълум нарсалар билан чекланмайди. Бир вақтнинг ўзида менинг ҳаётим “Масиҳ билан бирга Худонинг ҳузурида пинҳондир” (Колосаликлар 3:3): мен Худо билан муносабатда яшайман. Мен бир вақтнинг ўзида икки даражада яшашни ўрганишим мумкин!

Масиҳ – менинг ҳаётим, мен Исода ва У билан бирга яшаётганимни ёдда тутиб, шу воқеликда яшаш истагида қуйидагича ибодат қиламан: “Ота, Муқаддас Руҳ менга Сен билан ҳар кунлик мулоқот қанчалик муҳим эканини англаб етишимга ёрдам берсин”.

Яна бир эслатма. Руҳий етакчилик курсига келган етакчиларга кўпинча, қадр-қимматга эга бўлган барча нарсалар кичик нарсадан бошланишини тез-тез такрорлайман. Бу ҳақиқат Худонинг ҳузури ҳар доим биз билан бўлиши ва бизни ўраб туришини англашни ривожлантириш истагимизга ҳам тегишли. Бизларнинг кўпчилигимиз шижоат билан Худони билишга киришамиз, лекин тезда чарчаб, ҳолдан тойиб, таслим бўламиз. Кичик нарсадан бошлаш – уруғ экиб, ҳар куни унга сув қуйиб, униб чиққунича ва ҳосил бергунича парвариш қилиш демакдир. Бундай ёндашув, яъни “кичкина нарсадан бошлаш” – унчалик таъсирли эмас, лекин натижаси самарали бўлади.

АБАДИЙЛИКДАГИ ЭРКИНЛИК

Ҳаворий Павлус таъкидлаган яна бир муҳим ҳақиқат мени шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзининг ажойиб эканига ишонтиради. Келинг, Павлуснинг тажрибасидан ўрнак оламиз:

Бу ерда Эгамиз, деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутяпман. Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор. Биз ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз ўзгариб борар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.

1 Коринфликлар 3:17-18

Шошқалоқлик Эгамизнинг гўзаллиги ва улуғворлигини биздан яширадиган пардага айланиб бораётганини тушундим (эҳтимол, сиз ҳам буни англаб етгандирсиз). Худонинг улуғворлиги ҳақидаги тасаввурим нотўғрилиги сабабли Унинг сурати томон ўзгариб боришим қийин кечяпти. Тўғри, мен руҳий машқлар учун вақт ажратганман, лекин уларни шошқалоқлик билан тез бажарганман. Натижада эса, Худонинг улуғворлиги ҳақида мулоҳаза қилишни ва Унинг сурати томон ўзгариб боришни ушбу руҳий машқлар ортига яширдим. Ўта бандлик натижасида юзага келган шошилинч парда менга Қодир Худонинг қиёфасини кўришга тўсқинлик қилади.

Бир марта тезликни камайтирганимда, Ричард Рорнинг “The Naked Now” китобидан Раббийнинг улуғворлигини кўришни истаганлар учун фойдали маслаҳатларни кўриб қолдим. Биз турли диний оқимларнинг тарафдори бўлсак ҳам, бу нарса Исога қарашда якдил бўлишимизга халақит бермади. Қуйида Ричард Рорнинг фақат руҳий уйғониш ҳолатидагина бўлиши мумкин бўлган Худонинг улуғворлиги ҳақида мулоҳаза юритишнинг моҳиятини тасвирлайдиган бир қанча иборалар берилган. (Ричард Рорнинг қуйида берилган иборалари ажратиб кўрсатилган)

“Мен кўриниб турган нарсаларга абадийлик нуқтаи назари билан қарайман”. Биз бу “кўриниб турган нарсаларга” ҳақиқий ҳаёт деб аташга ўрганганмиз, лекин аслида ундай эмас. Юзаки даражадаги ҳал қилинмаган барча муаммолар – Худонинг халқига маълум бўлган абадий ҳақиқат олдида мукаммал эмас. Ҳозир, шу ерда мени қаттиқ ташвишга солган нарсалар, агар мен Самовий Отанинг абадий Шоҳлиги ҳақида кўпроқ билсам, ҳатто эътибор беришга ҳам арзимайди. Бу билимга эга бўлиш учун, бир вақтнинг ўзида иккита даражада яшай олиш учун кўриниб турган нарсаларга абадийлик нуқтаи назари билан қараш керак, бунинг учун эса мунтазам равишда ибодатда бўлиш ва самовий нарсалар ҳақида фикр юритиш лозим.

“Мен абадият нуқтаи назари билан қабул қилган ҳолда ўз бахтсизликларимга хотиржам қарайман”. Бу тавсиялардаги қайсидир нарсалар мени болаликдаги ва ўсмирликдаги ҳисларимни тан олишга ва улардан воз кечиб, ўзимни катта одамлардек тутишга даъват қиладиган руҳшуносларнинг маслаҳатларини ёдимга солади. Менда кўриниб турган нарсаларнинг юзаки тарғиботига қараганда анча чуқур манбаадан келадиган хотиржамликка эришиш имконияти мавжуд.

“Мен ўзимга четдан ачиниб қарайман, гўё “мен” бу “мен” эмас, балки “танадир”, деган экан авлиё Франциск. “Ўзига четдан ачиниб қараш” ёқимли туюлади. Агар бу нарса Худони инкор қилувчи бу оламда қаттиқ ўзгаришларга учраган ички “худбин”лигим бўлмаса, унда нима? Ўлиб кетсам автопилотда яшаш одатимдан қутулган бўлардим. Ҳаётдан қаттиқ қўрққан шахсиятимдаги мукаммал бўлмаган томонларни парвариш қилишни ўрганган бўлардим. Худонинг севгисини қабул қила оладиган ва уни қалбимнинг тубида сақлайдиган жой топган бўлардим.

“Мен ортиқ ўзимни ҳиссий ташвишларим билан солиштирмайман ва улар мени парчалаб ташлашларига йўл қўймайман”. Ҳа, туйғуларим ҳақиқат, лекин улар менинг ҳақиқий воқелигим эмас. Менинг туйғуларим жуда баланд, талабчан ва зерикарли, бироқ улар зиёфатни бошқармайди. Мен ташвиш тузоғига тушмаслигим мумкин. Мен уларни яширишим ёки инкор қилишимга ҳожат йўқ, улар шунчаки мен қабул қиладиган қарорларни бошқармайди. Мен Исо Масиҳнинг қудратли ва шу билан бирга меҳрибон ҳукмронлиги соясида яшашга ҳақлиман. Бир ҳақиқатни - ҳиссий шовқин ҳаётимдаги энг катта воқелик эмаслиги ва аслида, у умуман воқелик бўлиши мумкин эмаслигини англашни хоҳлардим.

Биз учун энг муҳим ҳақиқат нима экани ҳақида ҳаворий Павлус шундай ёзган:

Шунинг учун ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Тўғри, бу фоний баданимиз хазон бўляпти, аммо биз руҳан янгиланиб боряпмиз. Бизнинг ўткинчи, енгил азоб-уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради. Ахир, биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир.

2 Коринфликлар 4:16-18

Мен ҳаворий таъкидлаган сўзларга жавоб бўлиши мумкин бўлган ибодатни биламан: “Раббим, бу фоний баданим хазон бўлаётганига эътибор бермаслигим ва кўринмайдиган, бироқ бундан ҳар куни руҳан янгиланиб боришим ҳақидаги ҳақиқатга янада кўпроқ ишонишим учун куч бер. Бу янгиланиш менинг эмас, балки Сенинг хизматинг эканини ёдимда сақлашим учун ҳам куч бергин. Мен ҳар доим янгиланиш белгиларини кўрмасам-да, Сен ҳаётимни ўзгартиришга қодир эканингга шубҳам йўқ. Эй, Осмондаги Ота, тан олишим керакки, қийинчиликлар Сенинг ҳузурингдан келаётганини англаш лаёқатини йўқотганимда, бу азоблар мен учун осон ва вақтинчалик бўлиб туюлмайди. Бу азобларни бизни кутаётган абадий шон-шарафнинг чексизлиги билан, вақтинча эканлигини эса абадийлик билан таққослагандагина енгилроқ бўлади. Раббим, мен айнан ману шундай фикрга эга бўлишим керак. Мана шу уддалаб бўлмас вазифани бажаришга, яъни кўринмайдиган абадийликка қарашга мени ўргат. Мен ҳар доим ҳам хурсандчилик билан қабул қилмайдиган, Муқаддас Руҳ томонидан янгиланишга даққат билан қарашни ўрганишдан кўра, ўзимнинг кўзга кўринадиган азобларимга қарашим осонроқ.

ИСО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ МУЛОҚОТ

Агар сиз китобни мана шу саҳифасигача ўқиган бўлсангиз, унда бу китоб одамлар кўпроқ бемаъни ишлардан завқланиши учун ёзилмаганини аллақачон тушуниб етгансиз. Бу мен айтаётган шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзи эмас. Аксинча, мен ҳаёти, хизмати ва иши Исо билан шошма-шошарликсиз мулоқотга бағишланган инсонлар жамоасининг бир қисми бўлишга интиляпман. Бундай ҳаёт фақат ўзимиз учун эмас, балки атрофимиздаги одамлар учун ҳам ажойиб ҳаёт бўлади! Ахир, Қодир Худо билан шошма-шошарликсиз мулоқотда ўтадиган ҳаёт Унинг Шоҳлигини тасдиқлайди ва осмонда бўлгани каби ерда ҳам Унинг иродаси бажо бўлишини акс эттиради. Шунингдек, Чўпон билан шошма-шошарликсиз мулоқотимиз кўп инсонларни Унинг ҳузурига келишга, Уни таниб-билишга ва Унга эргашишга қарор қилишга ундаш орқали кўп ҳосил келтиришига ишонаман.

Мен ушбу бобни ва китобни ибодат билан якунлайман:

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ,

Сен билан хотиржам мулоқотда

шошма-шошарликсиз ҳаёт кечиришимиз учун

лаёқат ва куч беришингни сўраймиз.

Бизнинг кўзларимизни оч, токи Сенинг

Муқаддас Руҳинг кўрсатганларини кўра олайлик.

Қулоқларимизни оч, токи Сенинг

Руҳинг айтганларини эшита олайлик.

Севги ҳақидаги қўшиқларинг билан

қалбимизни хотиржам қил.

Онгимизни оч, токи биз

беҳуда инсоний муаммолар эмас,

самовий нарсалар ҳақида фикр қилайлик.

Бизнинг марҳаматларимиз атрофимизгилар

учун марҳамат бўлсин.

Буларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ

номи билан сўраймиз, Омин!

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

  1. Ҳаётингиздаги қайси вазиятлар ёки ҳолатлар кўп ҳолларда сизни шошилишга мажбур қилади? Уларга абадият нуқтаи назари билан қараш учун беш-ўн дақиқа вақт ажратинг. Бундай қарашдаги ўзгариш сизга ёрдам бердими (агар ёрдам берган бўлса, қандай)? Бундай вазиятлар ҳамда ҳолатларга қарамасдан ўзингизни Худонинг ҳузурида бемалол тасаввур қила оласизми? Агар йўқ бўлса, нима учун?
  2. Абадий ҳаёт – шошма-шошарликсиз ҳаёт деган хабарга муносабатингиз қандай? Қандай тушунмовчиликлар ёки қийинчиликлар сизга бу фикрни қабул қилишингизга халақит беради (агар шундайлар мавжуд бўлса)?
  3. Ҳаётингиздаги қайси вазиятларда диққатингизни Исога қаратсангиз, самовий нарсалар ҳақида фикр юритишингиз осон бўлади? Бу машқ сиз учун қайси ҳолларда қийин бўлади? Мана шу ҳамда бошқа вазиятларни Худо билан муҳокама қилиш учун ҳозирнинг ўзида бир неча дақиқа вақт ажратинг.

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак