Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 7 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (7-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


7 БОБ ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

Мен учун хотиржамлик – бош оғриғи. Тез-тез менда бехосдан хавотир ҳисси пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда Ибронийларга мактубнинг 4-бобида келтирилган оят мен учун далда бўлади: «Хуллас, Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда. Худонинг фароғат диёрига кирганлар, Худо каби ўз ишларидан дам оладилар, чунки Худо ҳам дунёни яратиб бўлганидан кейин дам олган эди. Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда, биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз» (Ибронийлар 4:9-11). Бу оятни яна бир марта ўқиб чиқинг. Маъносини тушундингизми? Муҳими – ишондингизми? Мен бунга ишонаманми? Қандай тушуниш керак, чиндан ҳам Худо биз учун “Шаббат кунига ўхшаган фароғат” тайёрлаб қўйганми, агар бунга ишонсак, уни қандай тасаввур қиламиз?

Хотиржамлик нима эканлиги Худога яхши маълум. Унинг Ўзи ҳам “барча ишларидан дам олган”, бизга ҳам мунтазам равишда ҳафтанинг ҳар еттинчи куни дам олишни буюрган. Афсуски, бугунги кунда жуда камчилик имонлилар Унинг иноятини қабул қилгани ҳамда Унинг хотиржамлик суръатига амал қилиши билан мақтана оладилар. Қолаверса, Худо бу инъомни Ўз халқига беришга тайёр. Агар биз, Шимолий Америка аҳолиси, бу инъомни олишни истасак, меъёридан ортиқ ишлаш, ортиқча тиришиш ҳамда турли одатлардан воз кечишимиз лозим. Бундан ташқари, дунёни яратиб бўлганидан кейин “барча ишларидан дам олган” Зотдан ором олишни ўрганиш учун Худога мурожаат қилишимиз керак.

Бироқ, баъзи имонлилар “фароғатга кириш” иборасига бугунги кундаги воқелик эмас, балки ҳар биримиз учун тайёрлаб қўйилган ҳаёт йўлимизнинг ниҳояси сифатида қарашади. Аслида, Ибронийларга ёзилган Мактубда ҳозирги замон ҳақида айтилган бўлса ҳам бундай тушунча қуйидагича хулосага олиб келиши мумкин: “Ҳозир ишлайман, кейин дам оламан”. Бошқа фикрлар ҳам бор: “Занг босиб ётгандан кўра, Худо учун ёнганим афзал”. Бунинг замирида, беҳуда ишлашга тайёрлик тушунилади. Мен бу шижоатни яхши тушунаман, лекин ростини айтсам, иккиласидан ҳам узоқроқ бўлишни маъқул кўраман. Мен Исонинг енгил ва яхши бўйинтуруғи остида, оғирлик қилмайдиган, ҳолдан тойдирмайдиган бўйинтуруқ остида яшашга ҳаракат қиламан.

Шанба кунги дам олиш иккинчи даражали эмас; аксинча, биринчи ўринда туради, самарали меҳнат эса яхши олганимизнинг маҳсулидир. Лекин йигирма биринчи асрнинг ғарбий жамияти бошқача фикрда. Ҳордиқ – меҳнатдан олдин келади, деб ҳисоблаш ёқимли. Чўпон ва Муқаддас Каломнинг “The Message” номли замонавий таржимаси муаллифи Южин Петерсон бунинг аксини таъкидлайди:  

Яҳудийларнинг кун ботиши/тонг отишидаги тартиби бизни иноят суръатига ўргатади. Биз ухлашга ётамиз, Худо эса ишга киришади. Биз ухлаётганимизда У Ўз аҳдининг бир қисмини бажаради. Уйқудан турганимизда биз Худонинг ижодий ишига қўшилиш ҳақидаги даъватини эшитамиз ва бунга имонимиз ҳамда ишларимиз билан жавоб қайтарамиз. Бироқ бизнинг ҳар қандай фаолиятимиздан аввал иноят туради. Иноят биринчи ўринда. Биз ўзимиз яратмаган оламда уйғонамиз, ўзимиз топмаган нажотга эришамиз. Кечқурун: Худо бизнинг ёрдамимизсиз яратиш ишларига киришади. Эрталаб: Худо бизни Ўз меҳнатининг самарасидан баҳраманд бўлишга, Ўзи бошлаган ишни баҳам кўришга ва давом эттиришга чақиради. Худонинг ижоди ва Унинг аҳди – ҳар тонгда бизни қарши оладиган мукаммал иноят ҳаракатидир.

Яҳудийларнинг вақт ўлчамига кўра, кун оқшомдан бошланади, яъни қуёшнинг ботишидан бошланади, демак, иш вақтидан эмас, дам олиш вақтидан бошланади. Ғарб олами вакиллари учун кун одатда, қуёш чиқишидан бошланади ва ҳаммамиз аҳиллик билан ишга киришамиз. Петерсоннинг сўзларига кўра, дам олиш ва меҳнатнинг кетма-кетлиги ўзи учун гапиради. Биз дам олишни шон-шуҳрат учун меҳнат қилгандан кейингина инсонга бериладиган шароит сифатида қабул қилишга мойилмиз. Хўш, агар бизнинг сермаҳсул меҳнатимиз дам олишдан бошланса нима бўлади? Дам олиш иккинчи эмас, биринчи ўринда бўлса-чи?

Дам олишнинг ёки шаббатнинг муҳимлигини дунёнинг яратилиш тарихидан ҳам кўриш мумкин. Бир неча кун давомида Худо осмон билан ерни яратди, ёруғликни қоронғуликдан, осмонни ердан ва ҳавони сувдан ажратди. У қуёш, ой, юлдузлар ва кўплаб турли ўсимликлар ҳамда ҳайвонларни яратиб, ер юзини ва уммонларни тўлдирди. Олтинчи куни эса У инсонни яратди, унга баракали бўлиш, кўпайиш ва Ўзи яратган барча нарсалар устидан ҳукмронлик қилишни буюрди. Лекин инсон буйруқларни бажаришга киришишидан олдин еттинчи кунни дам олиш куни сифатида ўтказиши керак эди. Ўша пайтгача улар ерга ишлов бергани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, демак, бизнинг ҳаётимиз Адан боғидаги меҳнатдан эмас, Худонинг фароғатидан бошланган экан.

Йигирманчи асрнинг машҳур теологи Абрахам-Жошуа Хешель “Шаббат куни ва унинг замонавий инсонлар учун аҳамияти” ҳақидаги китобида таъкидлашича, “шаббат куни ҳаётнинг ўзи учун мавжуд. Зеро, инсон қадоқланган ҳайвон эмас, шаббат куни эса иш самарадорлигини ошириш учун берилмаган. Шанба кунлари айтиладиган мадҳияда шаббат “энг охирига қўйилди, лекин энг аввал ўйланган эди” дейилади; У “осмон билан ерни яратди”. Ибронийларга мактубнинг 4:11-оятида Худо бизни “фароғат диёрига” киришга чақиради. Бу иборанинг қарама-қарши маъносини эътиборсиз қолдира олмайман. “Ҳаракат қилиш” ёки “фароғат диёрига кириш” мумкинлигин тан олинг, лекин бизга Худонинг фароғат диёрига киришга ҳаракат қилишимиз кераклиги айтилган. Ҳаммамизга маълумки, хотиржам бўлиш биз ўйлагандек осон эмас. Ташвишланишимиз учун бир қатор сабабларимиз бор. Одамларни қилаётган ишларига қараб ҳукм қилишга мойил бўлган жамиятда яшаганимиз учун дам олиш ёки ҳеч нима қилмаслик ўзимизнинг “мен”имиздан ихтиёрий воз кечиш билан тенгдир.

Агар мен ҳеч нима қилмасам, ҳеч нимага эришмасам ёки ҳеч нимани амалга оширмасам, ўз қадримни қаердан биламан?

Бирон нима ишлаб чиқариш ёки қилиш бутун дунё учун қандай аҳамиятли бўлса, жамоат учун ҳам шундай аҳамиятлидир. Чўпонлар ҳамда бошқа масиҳий етакчилар билан суҳбатлашганда, уларнинг кўпчилиги шижоат билан ишлаётганини кўраман. Худога хизмат қилишда ғазабланишгача боришимиз мумкин. Худо учун қилган ишларимнинг ҳаммаси У мендан истаган хизмат бўлмаса нима бўлади? Масиҳнинг бўйинтуруғини оғирлаштираётган бўлсам-чи? Исонинг айтишича, Унинг бўйинтуруғи юмшоқ, юки эса енгил (Матто 11:29-30). Аммо менинг хотиржам яшашим ва меҳнат қилишга лаёқатсизлигим хизмат бўйинтуруғини янада оғир ва мушкул қилиб боряпти.

БЕҲАЛОВАТ ХУДО ХАЛҚИ

Чиқиш 17:1-7-оятларда берилган воқеада Исроил халқи кўрсатган салбий намунадан нимани ўрганишимиз мумкинлигини ёдга олайлик. Исроил ўғиллари саҳрони кезиб юриб, сувсиз жойга келиб қолишди. Улар сувсизликдан ташна бўлиб, Мусога нолишди ва сув беришини талаб қилишди. Улар Худо улар учун қайғурмаётганидан шикоят қилишди. Худо эса Мусони халқнинг ҳамда оқсоқолларнинг олдига чиқишни ва қўлидаги ҳасса билан қояга уришни буюрди. Мусо ҳамда Исроил халқи билан бирга бўлиш ваъдасига кўра, Худо уларга сув берди. Лекин исроилликларнинг қилган иши учун Мусо ўша жойни Массах (“васваса”) ва Марива (“айблаш”) деб атади.

Исроилликлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар, чунки улар Худони синаб, Унга ишонмадилар. Улар Худога эргашиш ўрнига, Уни айблашди. Айнан мана шундай сабаб билан сиз билан биз ҳам бугунги кунда Унинг фароғат диёрига кира олмаймиз. Биз Унга ишониш ўрнига ўз кучимизга ишонган вақтимизда Уни синаган бўламиз; Унинг фароғатига кириш ва Унга ишониш ўрнига биз Унга қарши борамиз, У билан курашамиз ва Уни синаймиз.

ДУНЁНИ ЯРАТИШ ЖАРАЁНИ ЗАМИРИДА ШОШИЛМАСЛИК ЁТАДИ

Шанба – шиддатли ва машаққатли ҳаёт суръатига қарши Худонинг малҳами бўлиб, яратилиш жараёнида бўлганидек, ҳафтада бемалол бўлган бир кунни бизга инъом қилади. Яратилишнинг еттинчи куни – ҳаётимизга, оиламизга, жамоатимизга ҳамда жамиятимизга катта зиён келтирадиган шошқалоқликдан, ишга муккасидан кетишдан ҳамда заҳмат чекишдан халос бўлишга имкон берувчи (эҳтимол, мунтазам равишда ёлғиз қолиш туфайли) вақт ҳисобланади. Шанба кунида шошилиш эса – бошқа иш кунларидан фарқли ўлароқ, нуқсон ҳисобланади. Шанба бизга кундалик оворагарчиликлардан тин олишга ҳамда Худони ва яқинларимизни севиш лаёқатини қайтаришга имкон берувчи солиҳ ҳаёт тарзи ҳақида сўзлайди.

Руҳий устоз ва руҳшунос Жеральд Мэй шанба кунини “бўш макон, вақт ва руҳ куни” деб атаган. У ўз фикрларини шундай давом эттирган: “Бугунги кунда шанба кунги дам олиш ҳақидаги жамоат маърузалари озодликдан кўра кўпроқ чеклашга, бўш макондан кўра кўпроқ сиқиб қўйишга ўхшайди. Ишлаш заруратидан халос қилиш ўрнига, шанба ишлашни таъқиқлашга айланиб қолган”. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бор-йўғи бир неча ўн йиллар аввал олимлар йигирма биринчи аср техник воситалар ҳамда инсониятнинг жисмоний меҳнатини тежайдиган технологияларнинг фаол ривожланиши туфайли мисли кўрилмаган бўш вақтлар асри бўлади, деб башорат қилишган эди. Улар келажакни (ҳозирги бизнинг давримизни) башорат қилиб, ишлаб чиқаришдаги инсон ҳаётининг аксарият қисмини эгаллаб турган муаммолар анча кам вақтни олади ёки умуман инсоннинг тўғридан-тўғри аралашувини талаб қилмайди, деб айтишганди.

Лекин ҳақиқат шуки, бугунги кунда биз аввалгидан ҳам кўпроқ шошиб, камроқ дам оляпмиз. Замонавий технологиялар чиндан ҳам маълум турдаги ишларни анча қисқа муддат ичида бажариш имконини яратди. Бироқ, шанба куни дам олишга кўпроқ вақт ажратиш учун бу инъомдан фойдаланмадик. Бунинг ўрнига баъзиларимиз кўпроқ пул топиш, бизга ҳеч қандай роҳат бағишламайдиган нарсаларни кўпроқ сотиб олиш учун янада кўпроқ ишлашни афзал кўришди. Биз кўпроқ дам олиш ўрнига шошилишни танладик ва шундай давом этяпмиз. Биз бўш вақтдан кўра кўпроқ пулни ташлашга мойилмиз. Аслида, замонавийликнинг ҳеч ким олдиндан башорат қила олмайдиган асосий муаммоси айнан мана шу.

Биз афзал кўрган нарса – дам олишдан кейин ишлашни ҳамда “фароғат диёрига кириш” ҳақидаги яҳудийларга қилинган даъватни ҳисобга олиб, руҳий ҳаёт устивор бўлиши лозим бўлган вақт тақсимоти - барча масиҳий етакчилар дуч келадиган энг катта муаммо, деган хулосага келиш мумкин. Аммо руҳий ҳаётнинг сифати – атрофдагиларни жуда кам қизиқтирадиган жиҳатлардан биридир. Бу муаммо кам ҳолларда муҳокама қилинадиган мавзуга айлангани учун иккинчи даражали муаммога ўхшаб туюлади, бизнинг ҳаёт суръатимиз қанчалик муҳимлигини унутиб қўямиз.

Калифорния университетининг антрополог олими профессор Аллен Жонсон муҳим ва ўта қатъий гапларни айтган:

Биз қанчалик кўп ишлаб чиқарсак ва истеъмол қилсак, вақтнинг етишмаслигини шунчалик кўпроқ ҳис қиламиз. Бу зарарли доира қуйидагича ҳаракатланади. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш – ҳар бир инсон меҳнат унумдорлигини ошириши кераклигини билдиради; меҳнат унумдорлигини ошириш эса – тизимдаги мувозанатни сақлаш учун кўпроқ маҳсулот истеъмол қилишимиз кераклигини англатади. Бўш вақтимиз истеъмол қилишга кетади, чунки ишлаб чиқаришга ҳам истеъмол қилишга ҳам сарфланмаган вақт беҳуда совурилган вақт сифатида қабул қилинади. Вақт аҳамиятининг ўсиб бориши (доимий етишмаслиги) субъектив равишда ҳаёт суръати ёки тезлигининг ўсиши сифатида сезилади. Биз мунтазам равишда ишда орқада қолиб кетиш ёки ишга кеч қолиш хавфига дуч келамиз; бўш вақтни эса уни шунчаки беҳуда совуриш, деб ҳисоблаймиз.

Биз ҳаётнинг қадрини ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилиш нуқтаи назари билан ўлчайдиган жамиятга айланиб қолдик. Агар шанба – ҳафтада бир марта мана шу иккита ажойиб машғулот учун бағишланишнинг имкони бўлмаган кун бўлса, нима учун замонавий жамият бу кунни вақтни беҳуд совуриш, деб ҳисоблашини тушуниш қийин эмас.

ШАНБА КУНИ ДАМ ОЛИШ УЧУН ЭШИК

Имон – шанба кунларининг аҳамиятини англаш учун асосдир. Ибронийларга мактубининг муаллифи таъкидлашича, Худонинг фароғатига кирганлар ўзлари эшитган сўзларни имон билан барчага эълон қилишган (Ибронийлар 4:2 га қаранг). Бошқача айтганда, имон – Худонинг фароғатига кириш учун эшикдир. Ишдан бироз танаффус қилиш учун сиз Худонинг садоқатига ишонишингиз лозим. Руҳий хотиржамликни танлаш орқали биз ўзимизга эмас, Худонинг ғамхўрлигига ишонамиз, ўшанда шанба куни дам олиш инъомидан тўлиқ роҳатланамиз. Чўпон ҳамда бир қатор китоблар муаллифи Марк Бьюнкенен бу боғлиқликни қуйидагича ифодалайди: “Шанба тўғридан-тўғри имон билан боғлиқ. Шанбага амал қилиш – бизни ташвишлантирган барча нарсаларни: пулни, ишни, жамиятдаги мавқени, обрў-эътиборни, режаларни, лойиҳаларни, - бир сўз билан айтганда, ўз кучимиз билан ушлаб қолишга ҳаракат қиладиган барча нарсаларни, ҳатто ҳаётимизни ҳам Худонинг қўлига топширишни билдиради”.

Шанба – Худонинг инъоми бўлиб, маҳсулдорлик учун эмас, балки муносабатлар ва сажда учун қадрлидир; шанба туфайли, ҳаёт – Худонинг бизга берган туҳфаси эканини, аслида биз бунга лойиқ эмаслигимизни англаб етамиз. Лекин замонавий жамият бизда мавжуд бўлган барча нарсаларни ўзимиз ишлаб топганмиз, деб қабул қилишимизни талаб этади. Генри Нувен “Spiritual Direction” китобида биз яшаб турган жамият инсонни унинг эришган натижаларига, молиявий аҳволига ҳамда у ҳақдаги бошқаларнинг фикрига асосланиб ҳукм қилишини батафсил ифода қилади. Агар бизнинг шахсиятимизни айнан мана шу омиллар белгиласа, бизнинг бунчалик шошимизнинг ажабланарли жойи йўқ. Хоҳлаймизми, йўқми, биз шундай хаёлга борамиз: “Аъло натижаларга эришиш орқали мен янада яхшироқ бўламан. Менинг моддий ҳолатим қанчалик аҳамиятли бўлса, мен ҳам шунчалик аҳамиятли бўламан. Қанча кўп одамлар мени яхши кўрса ва қадрласа, мен бетакрор бўламан”. Бундай фикрлаш шанба дам олиш куни деган фикрни сездирмасдан, аста-секин йўққа чиқаради. Бироқ, тиним билмай ишлашни тўхтатиш ҳамда шанба кунига амал қилиш ўз тақдиримизни белгилашимизга қандай таъсир қилади? Лекин менинг аҳамиятим маҳсулдорлигим билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлса, унда шанба кунида ҳеч нима қилмаганимда ўзимни қандай баҳолайман?

Биз инсон шахсияти шанба кунги дам олиш ҳолатида шаклланишини ва куч тўплаб олишини, ана ундан кейингина унумдорлик намоён бўлишини англаб етмаганимиз учун ўз шахсиятимизни эришган натижаларимизга қараб белгилашга ҳаракат қиламиз. Биз мутлақо тескарисини қиляпмиз, гап сўзларимиз бунинг яққол исботидир. Барчамиз “Мен ишга бошим билан шўнғимоқчиман”, деган гапни эшитганмиз, лекин ўзимиз буни бирон марта ҳам айтмаган бўлишимиз мумкин. Бундай дейдиган одамлар ўзларининг қанчалик ҳақ эканлигини англаб етмайдилар! Уларнинг сўзларидан маълумки, биз эс-ҳушимизни йиғиб олишимиз учун Исо билан бирга шанба куни ором олишимиз шарт.

Мен академик таътил олиб, бу таътилни қуйидаги оғриқли саволларга жавоб топишга сарфладим: “Агар мен одамларга маслаҳат бермасам, ваъз ўқимасам, чўпонлик хизматини қилмасам, ҳаётимда бошқаларга яхши таъсир қиладиган воқеалар содир бўлмаса, унда мен кимман?” Мени ташвишга солган бу саволлар имонимнинг ҳақиқий манбаи нима эканини кўрсатди, яъни ўзимнинг аҳамиятимни ҳис қилишим Исонинг хочда амалга оширган ишига эмас, балки кўпроқ ўз ҳаракатларимга боғлиқ эканини кўрсатди.

Шу йил Тилден Эдвардснинг “Sabbath Time” китобини ўқидим. Мени қийнаётган, ҳаётимда жуда кўп кўнгилсизларга сабаб бўлган ва тушунишим мушкул бўлган саволлар ҳақида унинг фикрлари билан танишиб чиқиш мен учун жуда муҳим эди. Сермаҳсул ёзувчи ва ақлли руҳий устоз бўлган Эдвардс қуйидаги фикрларини биз билан бўлишган:

Шанба куни дам олишнинг аҳамиятини тушуниш ва шу кунлари дам олиш соғлом ва солиҳ турмуш тарзига амал қилишга ёрдам беради, бу эса ғарб оламида қисқа танаффуслар орқали яхши натижаларга эришиш усули ҳисобланади. Ҳолдан тойдирувчи ҳаёт тарзи ўрнига биз чинакам масиҳийча ҳаёт тарзида яшаб, хизматда алмаша оламиз ва шанба кунлари дам оламиз. Бундай ҳаёт тарзи бизга масиҳийча ҳаёт тарзи ҳақида кўп нарсаларни намоён қилиш мумкин.

Эдвардс бир-биридан тубдан фарқ қилувчи икки хил ҳаёт тарзини тасвирлайди: биринчиси, қисқа танаффуслар билан натижага эришиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши билан ажралиб туради (1 расм), иккинчиси эса, хизматда алмашиш ва шанба куни дам олиш суръатини ифодалайди (2 расм).

Талабга кўра ишлаш; муносиб дам олиш

Ғарб оламидаги қисқа муддатли танаффуслари билан қабул қилинган ўта бандликнинг шафқатсиз доираси Каломдаги иш куни ва шанба кунини алмаштириш билан бир хил. Бу шафқатсиз доиранинг асоси бизни ишлашга, ишлашга ва кейин яна ишлашга мажбур қилувчи ташвишланишдир. Вақт ўтиши билан бундай ташвишланишлар умидсизликка олиб келади ва бизда умуман ҳеч бир иш қилмайдиган жойларга қочиб кетиш истаги туғилади. Бу ҳалокатли доирада биз ишга нисбатан атрофимиздагилар (ёки ўзимиз) талаб қиладиган нарса сифатида, дам олишга эса муносиб бўлиш шарт бўлган нарса сифатида қараймиз. Ишлаш ҳамда дам олишга нисбатан бундай тасаввурда деярли иноят бўлмайди.

Қолаверса, шошқалоқлик бизнинг ҳаёт тарзимизни охири йўқ “мажбуриятлар” сериясига айлантиради. Ҳаёт – мажбурият, оила – мажбурият, иш – мажбурият ва ҳоказо. Лекин биз масиҳийлар, шанба куни дам олиш ва жамиятда юзага келган анъаналарни бузиш орқали бундай охири йўқ “мен мажбурман” деган фикрдан халос бўлиб, “мен истайман”, деган муқаддас фикрга келамиз. Худо бизга туҳфа қилган “мен истайман” деган фикрга қайтиш учун биз доимо шошиб юришдан ва мажбуриятлар босимидан халос бўлишимиз мумкин, лекин бунинг учун биринчи ўринда чин юракдан буни хоҳлашимиз керак, чунки бу истак Худонинг ҳаёт тарзини бизга қайтаришга ва бизни Унинг хизматига чиндан жалб қилишга қодир. “Мен мажбурман” деган фикрни хаёлимиздан чиқариб ташлаганимизда, “мен хоҳлайман” деган фикр қалбимиздан ва онгимиздан ўрин олади. Ўшандагина қилаётган ишларимизни нима учун қилаётганимизни ёдга оламиз. Ёдга олганимизда эса ҳафта охиридаги шанба кунида дам олиш нима учун муҳимлигини англаб етамиз.

Бу ҳақиқатнинг Муқаддас Каломдаги тасвири Қонунлар 5-бобида берилган. Унда Мусо Ўнта Амрни ўқиб бериб, исроилликларга уларнинг Мисрда қул бўлганликлари ҳамда қаттиққўл нозирлар қўли остида бўлганликлари учун шанба кунига бемалол риоя қила олмаганликларини эслатади (Қонунлар 6:12-15 га қаранг). Агар биз иш жадвалимизда шанба кунлик дам олишга вақт ажрата олмасак, худди қуллардек йўл тутган бўламиз. Худо шанба кунини иш куни сифатида яратмаган, аксинча, бу кунни мажбуриятлардан озод бўлиш куни сифатида яратган. Биз эса кундалик ҳаётимизда ва хизматимизда қачон дам олишни ўзимиз ҳал қила олмайдигандек тутамиз.

ЭЗГУ ИСТАКНИ ЁДГА ОЛИШ

Руҳий эркинлик ҳақидаги фикр менга қандай қилиб масиҳийча хизматим менинг ваҳийимга айланганини ёдимга солди. Биронта инсонни бурч ёки мажбурият юзасидан Худонинг хизматчисига айланганини ҳеч қачон эшитмаганман. Билишимча, жуда кўп масиҳийлар Худодан топган ҳаётларини атрофдаги бошқа инсонлар билан бўлишига ҳаракат қилишади.

Чўпон бўлиш ҳақидаги қарорни ўз ихтиёрим билан қабул қилганман, ҳеч ким менга таҳдид қилмаган ёки мажбурламаган. Бу қарорга келишимга айбдорлик ҳисси ҳам уят ҳисси ҳам туртки бўлмаган. Шунчаки, ҳаётимдаги ажойиб ўзгаришларни бошқалар ҳам кўришларини хоҳлаганман. Мен бошқа инсонларнинг ҳаётида ҳам Худонинг иродаси бажо бўлишини истаганман. “Хизматда ўз изимни қолдириш” каби аҳмоқона фикрлар мени қизиқтирмасди. Мен фақат одамларга Масиҳни танитиш ва У билан чуқур муносабатда бўлишлари учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаганман. Лекин баъзида кундан-кунга кўпайиб кетаётган чўпонлик “ишларим” ва “мажбуриятларим” туфайли илк истакларим эсдан чиқиб кетарди. Қолаверса, чўпонлик лавозимида узоқроқ қолганим сайин, мажбуриятларим рўйхати кўпайгани сайин, келаётган мактубларнинг сони кўпайгани сайин, кун тартибим янада тиғизлашгани сайин, бундай “мажбуриятлар” босими остида ўзимни ёмонроқ ҳис қилардим. Менинг Худога хизмат қилиш ҳақидаги эзгу истакларим ҳар кунги чўпонлик “мажбуриятлари” остида қолиб кетди. Лекин Худо билан шошма-шошарликсиз ўтадиган соатлар менга кундалик оворагарчиликлар юки остидан аввалги эзгу истакларимни халос қилишимга ва уларни қайта уйғотишимга ёрдам беряпти.

Қисқаси, шошқалоқлик Худо даъватининг асл моҳиятини йўқотишга олиб келади.

Тилден Эдвардс бундай ҳаёт тарзи инсонни “уйқуга, спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ёки телевизорга, хуллас кундалик югур-югурлардан тўхтатиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсаларга” берилишга мажбур қилишини таъкидлаган. Тан оламан, менинг заҳирамда ҳам ишлардан қочиб, паноҳ топишим учун бир-иккита шундай нарсалар бор. Энг аввало, ўзининг ажойиб дастурлари билан, жозибадор фильмлари ҳамда қизиқарли спорт кўрсатувлари билан телевидение биринчи ўринда туради. Бу теледастурлар сизни тетиклаштиради, завқ беради, дўстларингиз билан муҳокама қилиш учун ажойиб сабаб бўлади. Лекин баъзида телевизор қаршисида ўтириб, хаёлот дунёсига ғарқ бўламан, қўлимда бошқарув пульти билан барча каналларда бўлаётган дастурларга нигоҳим қадалганча туриб қоламан. Экран қаршисида ўтириб, руҳий илҳом, бошқарув ёки руҳий титроқни изламайман. Очиғини айтганда, онгли равишда хаёлот оламига бериламан. Бироқ бундай туйғу Худонинг тинчлигида бўлиш билан бир хил эмас.

Бирон марта ҳам телевизор қаршисида бир икки соат ўтириб, “Қойил! Ҳеч қачон ўзимда бундай ғайратни ҳис қилмагандим!”, деганимни эслай олмайман. Аксинча, ўзимни янада ҳолдан тойган ва тушкунликка тушгандек ҳис қиламан.

Нотўғри йўллардан яна биттаси (бу борада ёлғиз эмасман) – овқатдан тасалли излаш. Кечқурун ўн бирда ошхонага йўл оламан ёки музлатни очаман, лекин бундан мақсад олдимда турган мушкул ишдан аввал куч йиғиб олиш эмас. Мен тунги навбатчиликда ишламайман! Бироз ширин, қарсилдоқ, тузли ёки ёғли нимадир еб, ўзимизни овутганимиз билан қалбимизда тинчлик бўлмайди, оқибатда яна ошхонага йўл оламиз.

Муқаддас Калом бўйича ҳам, ҳаётий кучнинг тикланиши бўйича ҳам шанбадаги ҳордиқ ва хизмат/ишнинг ўрин алмашиши 2-расмда кўрсатилган.

Берилган - иш; берилган - дам олиш

Расмда бу доиранинг асоси имон экани кўрсатилган. Биз имон орқали иноятни ҳаётнинг асоси сифатида қабул қиламиз; биз иш – талаб эмас, балки бизга юқоридан берилган эканини, дам олиш ҳам худди шундай берилганини, аслида эса хизматимизга яраша эмаслигини тан оламиз. Дам олиш ва иш Худо томонидан берилган. Худо Ўз севганларига уйқу берганда, эрта туриб кеч ётишдан маъно йўқ (Забур 126:2 га қаранг). Биз – Худонинг ижодимиз, Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратган ва бу ишларни биз учун олдиндан тайинлаган (Эфесликлар 2:10 га қаранг). Лекин жамиятимизнинг маданиятли намунаси бўйича яшаганимизда, дам олиш – кучни янгилаш учун имконият эмас, балки кўпроқ беҳушликка ўхшайди.

Бир ойлик академик таътилимни Нью-Мексико штатидаги Пекос номли католик черковида руҳий васийлик санъатини ўрганишга бағишлаб, бундай солиҳ ҳаёт тарзи бўйича шахсий тажрибага эга бўлдим. Биринчи марта бенедикт-роҳибларининг турмуш тарзи, хизмати ва ибодатлари билан танишиш имкониятига эга бўлганимдаёқ, барча керакли ишларни бажариш учун кун давомида етарлича вақт бўлишини англаб етдим. Шошилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Роҳиб, ёзувчи ҳамда жамоат арбоби Жоан Читтистер бундай меъёрий ҳаёт тарзининг сабабларидан бирини шундай ифодалайди:

“Дам олиш – бенедиктлар руҳий ҳаётининг ажралмас қисмидир. Бу дангасалик ҳам худбинлик ҳам эмас. Дам олиш – ҳаётнинг изчиллиги, теранлиги, давомийлиги ва сифати билан бевосита боғлиқ”.

 Шундай қилиб, мен соғлом ва носоғлом дам олишнинг фарқини тушундим.

Соғлом дам олишни носоғлом дам олишдан қандай фарқлаш мумкин? Носоғлом дам олиш бизни кучимиздан айирса, соғлом дам олиш бизга куч бағишлайди. Лекин бу фарқ ҳар доим ҳам қилаётган ишимиз билан белгиланмайди. Мисол учун, мен ўғлим билан видео ўйин ўйнасам, биз вақтимизни завқли ўтказиш билан бирга ижобий қувват ҳам оламиз. Агар бу ўйинни бир неча соат бир ўзим ўйнасам, оқибатда зерикишни ва бўшлиқни ҳис қиламан. Бўш вақтимда турмуш ўртоғим билан соҳил бўйида сайр қилиб, ғайратим ошганини ҳис қилишим, дўстона муносабатдан ва табиат гўзаллигидан завқланишим мумкин; ёки Худо шу кунда қилишим учун тайёрлаб қўйган вазифалардан қочиб соҳилга кетишим ва қалбимда бўшлиқни ҳис қилишим мумкин. Дам олишимизнинг соғлом ёки носоғломлиги вақтимизни қандай ўтказишимизга эмас, кайфиятимизга қараб белгиланади.

Аввал айтиб ўтганимдек, бенедикт биродарлар ва опа-сингиллардан уларнинг турмуш тарзи барча эзгу амалларни бажаришга – ишда ҳам ибодатда ҳам, Муқаддас Каломни ўрганиш ва мулоҳаза қилишда ҳам, ёлғиз қолиш ва муносабатда ҳам - улгуришларига имкон беришини билиб олдим. Улар туфайли менинг шошқалоқлигим баъзи фойдали ва зарур ишларни бажариш учун вақт етмаслиги ҳақидаги нотўғри тасаввуримдан келиб чиқишини тушундим. Исо Ўз бўйинтуруғини юмшоқ, юкини эса енгил деганини нотўғри деб ҳисоблардим (Матто 11:30). Соғлом дам олиш – даъват бўлиб, Худонинг даъватини шошмасдан ва ташвишланмасдан бажариш лозим. Авлиё Бенедиктнинг низоми бундай доно ёндашувга хос маромни яратишга имкон беради, бу эса менинг кундалик ҳаётимда баъзида ҳаддан ташқари банд кунларим бўлишига йўл қўйса-да, уларни қоидага айлантирмайди. Ҳаётимда бутунлай хотиржам бўлишни истамадим.

Жоан Читтистер ўз фикрини қуйидагича давом эттиради:

Бўш вақтнинг икки жиҳати бор: кўнгилхушлик қилиш ва дам олиш. Авлиё Бенедиктнинг низоми кўнгилхушлик ҳақида гапирмайди, чунки у аллақачон олтинчи асрдаги черков календарига киритилган. Жамоатларда ва диний жамоаларда бошланган кўплаб байрамларнинг вазифаларидан бири жамиятнинг имтиёзли қатламларига ҳам, деҳқонларга ҳам кўнгилхушлик қилиш ва роҳатланиш имкониятини бериш эди. Жамоат байрамлари пайтида оддий хизматчилар ишдан озод қилинган. Касаба уюшмалари ҳамда жамиятни саноатлантириш пайдо бўлгунича оддий ишчилар кўнгилхушлик қилиш учун вақтни черков ажратар эди.

Ёшлигимда ва ўсмирлик пайтларимда ўйинлар ҳаётимнинг табиий қисми эди, лекин йиллар ўтгани сайин бу ўйинлар мен учун ўз жозибасини йўқотди. Ҳозирда менда ёшликдаги хушчақчақликнинг ярми ҳам қолмаган. Яқинда оила аъзоларим билан оқшомни “маълум иборалар” ўйинини ўйнаш билан ўтказдик. Аввалига мен кучайиб борадиган қаршиликка учрадим: “Менинг муҳимроқ ишларим бор. Негадир яхши ўйнай олмаяпман. Афтидан, буни ўйнаш қўлимдан келмайди, шекилли”.

Лекин бирдан Худо кўзларимни очди ва жавобларим қанчалик аҳмоқона бўлганини тушундим. Оила даврасидаги оқшом! Ўша пайтда рафиқам ҳамда учта ўсмир ўғилларим билан бемалол ҳордиқ чиқаришдан ҳам муҳимроқ яна нима бўлиши мумкин? Ўз хонамда бу ўйииндан ҳам муҳимроқ ва яхшироқ нима бўлиши мумкин? Ҳеч нима! Унда нима учун оила даврасида бироз дам олмаслигим керак? Натижада, барчамиз бутун оқшом маза қилиб кулишдик, ҳазиллашдик, ишонч билан айта оламанки, ҳар биримиз жуда ажойиб дам олдик. Мен бенедикт биродарларимдан яхши сабоқ олдим. Шубҳа йўқ-ки, бу ҳаётда биз учун жуда қадрли бўлган барча нарсалар қурилиши учун айнан мана шундай лаҳзалар ишончли асос бўлиб хизмат қилади.

Ўйиннинг аҳамияти ҳақида гапириб, ёзувчи Стюарт Браун унинг моҳиятини “аниқ мақсаднинг йўқлиги (ўйиннинг ўзидан бошқа)” ҳамда ўйинчининг “чекланмаган вақти” борлиги ва “ўзига жиддий эътибор бермаслиги” ҳақида айтади. Навбатдаги ипотека қарзи ёки олинган уйнинг қарзи натижаси бўлган ишдан фарқли равишда ҳақиқий ўйин – моддий манфаат келтирмайдиган машғулот ҳисобланади. Ўйинчиларнинг олдида қандайдир мақсадга эришиш вазифаси қўйилмайди. Аксинча, ўйин ўз унумдорлигимизни ошириш учун охири йўқ мойиллигимизни – кимлар учундир одатни – “тўхтатади”.

ШАНБА КУНГИ ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

Ибронийлар 4:7 оятда халқ Унинг овозига самимий ва ҳамдардлик билан жавоб қайтаришлари учун Худо “бугун” деб аталган махсус кунни тайин қилганини Довуд орқали эслатганини кўришимиз мумкин. “Бугун” – биз Худонинг шаббат иноятини, дам олиш иноятини қабул қилган кундир. Афсуски, гап дам олиш иноятига бориб тақалганида, биз “бугун” деган сўзни “қачондир” деган сўзга айлантиришга мойилмиз. Қачондир ҳаётимда хотиржамлик бўлади. Коллежни тамомлаб, ишлашни бошлаганимдами? Турмуш қуриб, оилали бўлганимдами? Ҳаётда ҳам ишда муваффақиятга эришганимдами? Нафақага чиққанимда… ёки ўлганимдами? “Унинг фароғатига” қачон кирамиз? Бизнинг “қачондир”имизга эришиш имконсиз бўлиб қолади, чунки ҳар сафар “ҳозир эмас” дейиш учун янги янги баҳоналар ўйлаб топаверамиз. Баъзан “ҳозир эмас” сўзи вақтинчалик характерга эга бўлади: “Ҳозир дам олишга умуман вақтим йўқ”; баъзида эса “ҳозир эмас” сўзи ҳиссий характерга эга бўлади: “Дам олиш – бу ҳашамат, менинг чўнтагим бундай ҳашаматни кўтармайди”; ниҳоят, “ҳозир эмас” сўзининг ижтимоий характери: “Ҳеч ким дам олаётгани йўқ!”.

Нима учун биз Худонинг фароғат туҳфасини олишга шошилмаймиз? Сусткашлигимизнинг сабаби нима? Шахсан менда бунинг сабаби – кўпинча, бу туҳфани олиш учун қўлимни узатишни истамаслигим. Ўзининг “Шаббат” номли китобида Уэйн Мюллер шундай деган: “Шанба – воз кечишни талаб қилади. Агар биз ишни охирига етказгандан кейингина тўхташга рози бўлсак, ҳеч қачон тўхтамаймиз, чунки иш ҳар доим топилади. Агар ишни тугатмагунча дам олишни инкор этсак, ўлгунимизча дам олмаймиз. Шанба – кунларимиздаги шошқалоқликни бекор қилади, чунки бошлаган ишимизни охирига етказиш заруратидан халос қилади”. Шанба – бизнинг устимиздан иш эмас, балки Худо ҳукмронлик қилаётганини ҳар ҳафта ёдимизга солиб туради. Биринчи ўринда биз Худога хизмат қиламиз, кечиктириб бўлмайдиган ишлар ёки белгиланган учрашувлар рўйхатига эмас. “Бугун” – ҳафта кунларининг бири бўлиб, ишдан тўхташимиз ва Худонинг ишлари бизнинг ишларимиздан муҳимроқ эканини эслашимиз учун берилган.

Худо инъом қилган фароғатга “бугун” киришга шошмаслигимнинг иккинчи сабаби ўта чарчаганлигимдир. Бу бемаъниликдек туюлади, лекин Томас Мертон бу ҳақда шундай дейди:

Шундай вақтлар бўладики, тирик қолиш учун шунчаки қўл қовуштириб, ҳеч нима қилмасдан ўтиришимизга тўғри келади. Доимо иш билан банд бўлишга ўрганиб қолган киши учун ҳеч нима қилмасдан шунчаки дам олиб ўтиришдан ҳам мушкулроқ нарса бўлмаса керак. Бундай ҳолда дам олиш – жуда оғир иш бўлиб, кишидан беқиёс жасорат талаб этади, лекин кўпинча, кишининг бунга қурби етмайди.

Шу ерда, ҳозирнинг ўзида Худонинг фароғати маромига эришиб, Худонинг назарида қанчалик аҳамиятли эканимни эсга оламан. Бугунги кундаги хизматимнинг энг муҳим қисми – масиҳий етакчиларга ҳамда хизматчиларга сукут сақлаш ва Худонинг ҳузурида ёлғиз қолишлари учун имконият яратишдан иборат. Аниқ сони эсимда йўқ, лекин Худо билан ёлғиз қолишнинг биринчи кунидаёқ кучли ҳаяжонни ҳис қилган ва турли сабаблар билан бир неча соат “ҳеч нима қилмасдан” фақат Худонинг ҳузурида бўлишни афзал кўрган кўплаб истеъдодли ва шижоатли етакчилар ёдимда қолган. Бундай қадам чиндан ҳам жасорат ва имон талаб қилади, лекин бу қадамни босгандан кейин Худонинг ҳақиқийлигини, У бизнинг ҳаётимизда фаол иштирок этаётганини билиб оламиз!

Худо шанба кунги дам олиш Исроил халқининг ҳаётида муҳим ўрин эгаллашини таъминлади. Худо шанба деб атаган дам олиш куни ҳақида аллақачон айтиб ўтган эдик, бунга қўшимча равишда дам олиш учун бошқа имкониятларни ҳам Худо Ўз календарига киритган. Мисол учун, ҳар ойда бўладиган янги ой шодиёнаси худди шанба куни каби эди, чунки бу кунда ҳеч қандай иш қилинмаган. Шундай қилиб, ҳар ҳафта келадиган шанбага ҳар ойда бўладиган янги ой шодиёнасини қўшамиз (бу кунлар йилига икки ёки уч марта тўғри келади). Бундан ташқари, яна учта катта байрамлар мавжуд бўлган: Фисиҳ (“Хамиртурушсиз нон байрами”), Ҳосил байрами (Шавуот, “Ҳафталик байрам”) ва Чайла байрами (“Ҳосил йиғиш байрами”). Бу уччала байрам Қуддусга бир неча кунлик зиёратни ўз ичига олган бўлиб, ана шу етти ҳафтанинг биринчи ва охирги кунлари шанбага таққосланган, яъни ҳеч қандай иш қилинмаган (Левилар 23:7-8 га қаранг). Ушбу байрамларни жорий қилиб, Худо Унинг халқи “экиш ва ўриш вақтида” дам олишлари кераклигини қайта-қайта такрорлайди (Чиқиш 34:21). Худонинг бу амрига етти йилда бир марта бир йил давомида ерга дам беришни қўшамиз, бу эса шу йили ерга уруғ экиш, узумзорларни кесиш ва ҳосил йиғиш таъқиқланишини билдиради (Левилар 25:2-6); яна юбилей йили (ҳар эллик йилда бир марта) – яна ерга бир йил дам бериш (Левилар 25:8-12). Қаранг, Худо Ўз халқининг календарига ҳафталик, ойлик ва йиллик дам олиш вақтини киритган. Агар Худо Ўзининг халқи Унинг ҳузурида бўлиши учун шунча имконият берган бўлса, биз Худо билан ёлғиз қоладиган вақтимизни бироз бўлса ҳам узайтиришимиз учун қандай қурбонликларга тайёрмиз?

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

< >Шанба куни дам олиш учун ҳаётингизда, оилангизда ва хизматингизда бироз вақт ажратишингиз учун Худо сизни қай йўл билан даъват қиляпти?Онгингиздаги қайси фикрлар “Унинг фароғатига киришга ҳаракат қилишга” халақит беряпти?Ҳаётингизда шанба кунги дам олиш қадрини эришган натижалар билан эмас, балки дам олиш, сажда қилиш, севги, ҳатто ўйин каби нарсалар билан ўлчаган вақтларингиз ҳам бўлганми?


Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак