Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 5 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (5-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


5 БОБ ШОШИЛМАЙДИГАН СЕВГИ

Уйимиз яқинидаги светофор олдида яшил чироқ ёнишини кутиб турибман. Сўнгги пайтларда, шу жумладан ҳозир ҳам ўзимни хотиржам тутишга ва шошмасликка ҳаракат қиламан. Яшил чироқ ёнганини сезмай қолганимда орқада турган машиналар сигнал чалишади. Бу ҳолат шунчалик кенг тарқалганидан рафиқам иккимиз унга янги ном – ясичал сўзини ўйлаб топдик. Бу сўз яшилга сигнал чалиш сўзларининг қисқартмаси бўлиб, ҳайдовчининг олдида турган светофорнинг яшил чироғининг ёниши ҳамда орқангиздан жаҳл билан чалинган сигнал орасидаги сониянинг ўндан бирига тенг бўлган вақтинчалик оралиқни билдиради. Ясичал – бу сабрсизлик дегани. Бу йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан оддий ҳушмуомалаликнинг йўқлигини билдиради. Ясичал – эпидемия кўринишига айланган сурункали ҳолат, лекин энг муҳими – севиш қобилияти йўқлигидан далолат беради.

Кимдир мени шикоят қиляпти, деб ўйлаши мумкин, лекин ортимга қараб: “Ҳой, сигнал чалувчи! Қаёққа шошяпсан, бир лаҳза сусткашлик қилганимни жиноят деб ўйлаяпсанми? Америка президенти билан учрашувга кеч қоляпсанми? Ёки жароҳат олган болани касалхонага олиб боришга шошиляпсанми?” (Охирги ҳолатдагина қулоқни қоматга келтириб сингал чалган кишини оқлаш мумкин.) Ҳар доим ҳам шундай бўлиши эҳтимолдан йироқ.

Бундай ясичал – шунчаки одат бўлиб, замонавий оламнинг муқаддас нақлларидан олинган: вақт – бу пул, демак, шошқалоқлик – ўзига хос муқаддас хатти-ҳаракат. Агар шошқалоқлик севгининг йўлидан чиқиб қолса, ким йўл бериши керак: шошқалоқликми ёки севгими?

СЕВГИ ШОШИЛМАЙДИ

1-Коринфликлар 13 бобда ҳаворий Павлус севгининг хислатларини ҳамда унинг ажралиб турувчи жиҳатларини тасвирлаганида биринчи ўринда сабр-тоқатни тилга олган. Сабр-тоқат – шошқалоқликдан ажралиб турадиган фазилат бўлиб, биринчи ўринда тилга олингани ҳам севгининг шошмайдиган моҳияти эканини яна бир бор тасдиқлайди. Сабр-тоқат осонликча таслим бўлмайди ёки дарров ўзини йўқотиб қўймайди. Кўнгилсизликнинг илк белгиси пайдо бўлиши билан қочиб кетмайди, хулоса чиқаришга шошилмайди ҳамда ноқулай ёки қийин вазиятлардан қочмайди. Бу ерда севги кўзга ташланмайди. Ҳаворий Павлус ўз мактубида сабр-тоқат сўзини ишлатган, мана шунинг ўзи севгининг бу сифати узоқ вақт қийинчиликларга бардош беришга тайёр эканини англатади. Сабр-тоқат яқин инсонга бўлган севги, унга ғамхўрлик қилиш орқали амал қилади.

Тарихчи ва файласуф Южин Розеншток-Хюссининг таъкидлашича, “бизнинг замондаги энг катта васваса сабрсизлик бўлиб, умумий маънода ҳам, асл маънода ҳам кутишдан бош тортиш, қийналиш, азоб чекиш дегани. Афтидан, замонавий жамият атрофдаги инсонлар билан ишончли ва мукаммал муносабат учун тўлов тўлашга тайёр эмас”. Севги қийинчиликлардан қочишга шошилмайди. Севги бизни эшитишда камтар, гапирганда ва жаҳл чиққанда оғир-босиқ қилиб қўяди. Биз ўзимизни тушунарсиз ҳис қилганимизда севги ўзимизни англашга туртки беради. Севги сабр-тоқатли.

Масалан, Муқаддас Битикларда тасвирланган Худо биздан ғазабланишга шошилмаслигини эслайлик. Лекин Унинг жаҳли чиқмайди, деб ўйлайсизми ёки Худо бироз шаштидан қайтган, деб ҳисоблайсизми? Худони инсон қиёфасида тасаввур қилсангиз, Уни қандай тасаввур қиласиз? Табассум қилаётган ҳолдами? Ёки ғазабланган ҳамда жаҳлдор қиёфада кўрасизми? Эҳтимол, тез-тез қилиб турадиган хатоларингиз ва қоқилишларингиздан жаҳли чиқиб, кўзларини осмонга тикиб турадими? Тўғрисини айтсам, ичимда бир овоз Худо баъзан сабрсиз эканини айтади. Унинг Каломини англашга ва Унинг иродасига итоат қилишга эътиборсизлик қилганимга қараб туриб, бирон маротаба ҳам Унинг сабри тугаганига ишонмайман. Менга ўхшаган вайсақи киши ҳар қандай одамнинг сабр косасини тўлдиради. Лекин ҳаворий Павлус 1 Коринфликлар 13 бобда севгини сабр-тоқатли эканини таъкидлаган бўлса, демак, Худо – сабрли, шу жумладан менга нисбатан ҳам.

Ўтган асрнинг теологи, япониялик Косукэ Кояма Худонинг ер юзидаги шошма-шошарликсиз хатти-ҳаракатлари ҳақида доно сўзларни ёзган ва Унинг шошқалоқ эмаслиги сабабини шундай атаган:

Худо “секин” юриш қилади, чунки У – севги. Агар Худо севги бўлмаганида анча тезроқ ҳаракатланган бўларди. Севгининг ўз тезлиги бор: ички, руҳий тезлик. Бизга “секин” бўлиб туюлган бу тезлик бизга таниш бўлган технологик тезликдан фарқ қилади ва айнан шу тезлик бошқа барча тезликлар устидан ҳукмронлик қилади, чунки тезлик севги тезлигидир. Унинг мавжудлигини биламизми, йўқми, руҳий бўронни ёки хотиржамликни ҳис қиламизми, йўқми, севги қалбимизнинг тубида соатига уч миль тезликда ҳаракат қилади. Бу пиёдаларнинг тезлиги, шунинг учун Худонинг севгиси ҳам мана шу тезликда ҳаракатланади.

Севгининг тезлиги механик ёки технологик эмас, балки биологик тезликдир. Машиналар ҳамда технологик жараёнларда тез ҳаракатланиш ҳар доим яхши. Лекин севги масаласида бундай дея олмаймиз. Бироқ севгининг тезлиги доимий эканини ёдда тутиш лозим. Бу шошма-шошарликсиз, руҳий тезлик. Бир вақтнинг ўзида “шошилиш ва севиш” имконсиз. Кояма шундай деган: “Исо умуман шошилмаган! Уни қувиб ўтиб кетмаслик биз учун қийин… Исо танлаган йўл бизнинг назаримизда жуда узоқ, самарасиз ва машаққатли. Исо қийинчиликларни севги орқали енгади. Биз эса – пул орқали енгамиз”. Тезликни камайтириш ва пиёда кетаётган Исо билан ёнма-ён юриш ўрнига воқелар биз истаган тезликда ривожланиши учун Раббимиз қадамини тезлатишини хоҳлаймиз. Шунга қарамай, У белгилаган тезлик қандайдир фойдалилиги ёки биз айтгандек самарадорлиги билан эмас, ғамхўрлиги ва ҳушёрлиги билан ажралиб туради.

СЕВГИ УЧУН ВАҚТ ТОПИНГ

Йўлда жароҳатланган бегона кишига ёрдам берган самариялик инсон ҳақида Исо айтган машҳур масал атрофдагиларга ғамхўрлик қилиш учун етарли даражада шошма-шошарликсиз ҳаракат қиладиган инсоннинг ажойиб намунаси ҳисобланади.

Исо шундай жавоб берди: Бир одам Қуддусдан Ерихога бораётган экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, калтаклаб, чалажон қилиб ташлаб кетибдилар. Тасодифни қарангки, ўша йўлдан бир руҳоний кетаётган экан. У ҳалиги одамни кўрибди-ю, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. Ўша жойдан ўтиб кетаётган леви ҳам худди шундай қилибди. У ярадор одамни кўриб, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. Аммо ўша ердан ўтиб кетаётган бир Самариялик ярадор одамни кўриб, унга ачиниб кетибди. Унинг ёнига келиб, яраларига зайтун мойи, шароб суриб, боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди-да, меҳмонхонага олиб келиб, уни парвариш қилибди. Эртаси куни икки кумуш танга чиқарибди-да, меҳмонхона эгасига бериб: “Унга яхши қаранг, агар бундан ортиқ харажат қилсангиз, қайтишимда сизга тўлайман”, дебди. Сизнингча, ўша уч одамдан қайси бири қароқчилар қўлига тушган одамнинг яқини ҳисобланади? Тафсирчи: - Унга шафқат кўрсатган одам-да, - деб жавоб берди.

Луқо 10:30-37

Руҳоний ва леви маъбадда қурбонлик келтириб бўлганларидан кейин қайтиб келишлари мумкин эди, шунинг учун улар қурбонлик маросимини биринчи ўринга қўйишди. Уларнинг бутун фикрлари Худога хизмат қилиш билан банд эди, шунинг учун улар Худога содиқликларини сақлаб қолиш учун яраланган одамнинг ёнидан ўтиб кетишга шошилишди. Уларнинг йўлида учраган яраланган одамни улар ўзларининг Худога хизмат қилишлари учун тўсиқ деб ҳисоблашди. Қолаверса, уларнинг кунлик иш жадвали шунчалик тўла эдики, яраланган одамга ёрдам беришлари учун бир дақиқа ҳам бўш вақтлари йўқ эди. Эҳтимол, улар бошқа бир диний маросимни амалга оширишга кеч қолишдан чўчигандирлар.

Келинг, бу воқеа бизнинг замонимизда қандай кўриниши мумкинлигини тасаввур қилиб кўрайлик. Айтайлик, бу одам иш билан Лос-Анжелесдан Лас-Вегасга йўл олган. У кун бўйи йўл юриб, кун ботганда катта йўлдан қайрилиб, айланма йўлда адашиб қолди. Шу пайт унинг машинасини безорилар гуруҳи ўраб олишди ва уни исканжага олишди. Безорилар уни йўлнинг четига тўхташга ва юкхонани очишга мажбур қилишди. Жиноятчилар уни ўласи қилиб калтаклашди, у эса раҳм қилишларини ёлвориб сўради. Улар кулишиб, бирон қимматбаҳо нарса топиш умидида унинг юкхонасини ва чўнтакларини титишди. Ниҳоят, улар калтакдан ҳушидан кетган одамни машина ёнида қолдириб кетишди.

Бироз вақтдан кейин шу йўлдан жамоат микроавтобуси ўтиб қолди. Микроавтобус ёшлар билан тўла бўлиб, улар ретритга шошилаётган эдилар. Йўл четида эшиклари ва юкхонаси очиқ, чироқлари ёниб турган машинани кўриб, масиҳийлардан бири нима бўлганини сўради. Бошқаси унга жавоб бериб, машина ёнида ерда нимадир ётганини кўрганини айтди, лекин ҳайдовчи уларга кеч қолаётганликларини ва тўхтай олмасликларини эслатди.

Кўп ўтмай, масиҳий коллеж ўқитувчилари билан тўла бошқа микроавтобус ҳам йўл четига ташлаб кетилган машинанинг ёнидан ўтди. Қоронғи тушган, автобусдаги олимлар ўз режаларини шижоат билан муҳокама қилишар, илмий ишларини ёзишларига имкон берувчи узоқ муддатли таътил яқинлашиб келаётганидан қувонишар эди. Улар Лас-Вегасдаги масиҳийлар конференциясига кетишаётган эдилар ва имкониятдан фойдаланиб, ҳали тугалланмаган илмий ишлари ҳақида ҳамкасблари билан бўлишишга шошилишарди. Улар суҳбатга шунчалик берилиб кетишгандики, йўл четида қонга беланиб ётган одамни кўришмади.

Ниҳоят, Ларри исмли йигит ўзининг эски машинасида шу йўлдан ўтиб қолди. У Лас-Вегасда бироз дам олиш учун кетаётганди, лекин шубҳали машина олдига етиб келганида, нима бўлганини билишга қарор қилди. Олдинда дам олиш куни бўлгани учун у ҳеч қаерга шошмаётганди, шунинг учун у машинасини бурди, унинг машинасининг чироқлари шубҳали машина ёнида қонга беланиб ётган одамга тушди.

Ларри тезда машинасидан тушиб, жароҳатланган одамни кўздан кечирди ва унинг жуда оғир аҳволда эканини англади. У ўз машинасидан тез тиббий ёрдам қутичасини олиб, жароҳатланган одамга биринчи ёрдамни кўрсатди. Ўзининг майкасини ечиб, қонни тўхтатиш учун ундан боғлам сифатида фойдаланди. Жароҳатланган одамни ўзининг эски машинасининг орқа ўриндиғига ўтқазиб, йўлга тушди. Машинасининг ўриндиғида қон доғлари қолиши мумкинлиги унинг хаёлига ҳам келмади.

Аксига олиб, унинг йўлида биронта касалхона ҳам, тиббий бўлим ҳам учрамади. Жароҳатланган одамга ёрдам берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Ниҳоят, Ларри эски мотелни учратди ва бир хонани ижарага олди. У хонадаги ягона каравотга жароҳатланган одамни ётқизди ва унинг ёнида қолиб, унга қараб турди. Ларри ўша ердан полицияга қўнғироқ қилди, тезда етиб келган полиция унинг сўзларига қараб, баённома тузди. Жароҳатланган одам бир ўзига келар, лекин яна ҳушидан кетарди, бу аҳвол тонггача давом этди. Ларри унинг ёнида, ерда ётди.

Эрталаб Ларри мотел хизматчисининг олдига бориб, юз берган ҳодисани сўзлаб берди. Кейин ҳамёнидан охирги пулларини чиқариб, хизматчига берди ва шундай деди: “Менда бори шулар. Бунинг камлигини биламан, лекин кеча тунда мен олиб келган одамнинг аҳволи ёмон. Уни бошқа жойга олиб боришга чидай олмайди. Мен уйимга бориб, кийим-кечак ва пул олиб келгунимча, унинг шу ерда қолишига рухсат беринг. Мен қайтиб келишга ва барча харажатларни қоплаб, бу одамни олиб кетишга ваъда бераман”. Хизматчи мотел иш бошқарувчисига бу ҳақда айтганда, у ҳам рози бўлди.

Бу воқеа чуқур маънога эга, у кулфатга учраган одамга ёрдам беришни хоҳламагани учун ўзини оқлайдиганлар ҳақидаги оддий ҳикоя эмас. Исонинг матали шуни яққол кўрсатадики, айнан шошқалоқлик бизга тўхташга ва Худо бизнинг ҳаёт йўлимизга қўйган ҳолдан тойган, жароҳатланган, адашиб қолган ва умидини йўқотган инсонларга эътибор беришимизга имкон бермайди. Биз олдинга қараб шошамиз. Бизда мақсад ва тўлиқ жадвал бор. Шунинг учун муҳтожликда қолган инсонлар биз учун халақит берувчи ва ноқулайлик туғдирувчи ғов ҳисобланади. Албатта, ҳаммани севиш, маслаҳат беришнинг иложи йўқ, лекин Исонинг амрлари нима бўлади? Раббимиз ва Нажоткоримиз бизни йўлимизда учраган одамларга ғамхўрлик қилишга ўргатган. Инсонга яқин бўлиш унга севги кўрсатиш имконини беради.

КУТИЛМАГАН ҚАҲРАМОН

Энди Исо Ўз маталида тилга олган, Ериходан Қуддусга бориш учун хатарли, қолаверса, Қонли йўл деб аталган йўлдан кетаётган самариялик қаҳрамонга назар ташлайлик.

Яҳудийлар самарияликларни асл яҳудийлар эмас (яъни, улар маҳаллий аҳоли билан турмуш қурган яҳудийларнинг авлоди), яҳудийлар қонини булғаган муртадлар, деб ҳисоблашган. Яҳудийларнинг назарида самарияликлар бевафо, камситилган ва нопок эдилар. Лекин жароҳатланган инсонга нисбатан шошмайдиган севгининг исботини биз айнан самарияликнинг қилган ишида кўрамиз.

Самариялик киши жароҳатланган одамни кўриб қолди. Руҳоний ва леви жароҳатланган одамни кўрди, лекин аҳамият беришмади. Севги эътиборли бўлиш ва кўрган нарсага бефарқ бўлмаслиги билан ажралиб туради. Севги – қалбимизни жароҳатлайдиган нарсалардан юз ўгирмайди.

Самариялик киши жароҳатланган одамга ачинди. Унинг ёнидан ўтиб кетган яҳудий уламолар бегона одамнинг азобига эътибор беришмади. Улар яраланган одамга ачинишмади, ҳатто эътибор беришмади. Самариялик киши эса бундай қилмади: у нафақат ачинди, балки амалий ёрдам кўрсатди.

Самариялик киши яраланган одамга яқинлашди. Руҳоний ва леви айланиб ўтиб кетишди. Самариялик ўша кишининг ҳам яҳудий уламолари сингари муҳим ишлари йўқ эди, деб ўйлайсизми? Лекин унинг режалари жароҳатланган одамга севги кўрсатишига халақит бермади. Муҳтожликда қолган инсонни кўрганда севги ўз ишларини унутади. Севги бефарқларча ўтиб кетмайди. У Жароҳатланган одамга яқинлашди ва у индамай ўтиб кетди иборалари бутунлай бир-бирига қарши маънони билдиради. Севги яқинлашиш ва ёрдам бериш учун вақт топади.

Ҳикоя айтиш бўйича яҳудийлар анъаналарига кўра, ҳикоянинг қаҳрамони айнан руҳоний бўлиши керак. Бироқ биз бунинг аксини кўряпмиз: кўз олдимизда виждонсиз, эҳтимол қўрқиб кетган одам намоён бўлади. У чалажон одамга ҳукм/қўрқув назари билан қаради. Ким билади дейсиз, балки унинг хаёлига бу одам гуноҳкор бўлиб, шундай аҳволга муносиб ёки руҳий уламолар йўлдаги бундай нарсаларга эътибор бермасликлари керак, деган фикр келгандир. Унга яқин келиш ўрнига, руҳоний уни айланиб ўтиб кетди. Унинг юзида қочиш усули – шошилишнинг энг яхши усули акс этган. Инсонга эътибор бериш бошқа. Бунинг учун кўп вақт керак эмас. Шошқалоқлик шунчаки назар ташлаш билан чекланади. Севги эса диққат билан қарайди ва кўпинча, чора топиш учун кўпроқ вақтини сарфлайди. Руҳонийдан фарқли равишда самариялик киши жароҳатланган одамга ҳукм назари билан эмас, балки раҳм-шафқат назари билан қараган. У фалокатга учраган инсоннинг азобларини қалбан ҳис қилди ва бағритошлик қилмади.

Самариялик киши жароҳатни мой ва шароб билан ювди. Самариялик киши жароҳатланган одамга ёрдам беришга ва унга ғамхўрлик қилишга уринди. Унинг ёрдами шунчаки шошилиб қараш ва яраларни боғлаб қўйиш билан чекланмади. У жароҳаланган одамни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилди. Севги яқин инсонлари билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олишга шай бўлади.

Самариялик киши жароҳатланган одамни энг яқин меҳмонхонага олиб келди. Самариялик киши уни атрофдаги меҳмонхонага олиб келиш учун анча вақтини сарфлади. Меҳмонхонагача бўлган масофа қанчалигини ва бунинг учун қанча вақт керак бўлганини ҳеч ким билмайди. Севги ғамхўрликни вақт билан ўлчамайди. Самариялик киши ташаббус кўрсатиб, ярадор одам учун узоқ йўлни босиб ўтди.

Самариялик киши туни билан ярадор одамга ғамхўрлик қилди. Самариялик киши ярадор одамга қарашни бошқа биронтасига топшириши мумкин эди, чунки биринчи асрда ҳам бундай хизматларни қиладиган моҳир мутахассислар бўлган. Ярадор одамга биринчи ёрдамни кўрсатганидан кейин, у бу ишни бошқа кимгадир топшириши мумкин эди, лекин у бундай қилмади. Самариялик киши у билан меҳмонхонада қолиш ва унга ғамхўрлик қилиш учун етарли даражада сабрли бўлди. Кутилмаган бу тўхталишлар унинг режаларига таъсир кўрсатган бўлиши керак. Мисол учун, ўша тунда кимдир уни уйга қайтиб келишини кутгандир. Севги туфайли самариялик киши кун тартибидаги қайсидир режасини бекор қилишига тўғри келди?

Жароҳатланган одам қулай жойда дам олиши ва соғайиб кетиши учун самариялик киши ўзининг икки кунлик даромадини берди. Самариялик киши жароҳатланган одамнинг яралари битиши учун керагича вақтини сарфлади. Афсуски, кўпинча менга сабр-тоқат етишмайди. Атрофимдаги қийналаётган инсонлар тезроқ тузалишини истайман, чунки улар ўзларининг муаммолари билан мени кўмиб ташлашади, шундоқ ҳам ўзимнинг ишларим тиқилиб ётибди. Лекин бугун Худо мендан нима исташини англашим жуда муҳим. Ўз режаларимни амалга оширишим чиндан ҳам муҳимми? Худонинг назарида бу режаларим шунчалик муҳимми? Ўз ҳаётимга қайтишим ва уни назоратда ушлаб туришим яқинларимга бўлган севгидан ҳам муҳимми?

Эътибор беришимиз лозим бўлган яна бир тафсилот: афтидан, бу ҳикояда тилга олинган меҳмонхона эгаси иккинчи даражали инсон бўлмаган. Агар мен меҳмонхона хўжайини бўлганимда, эҳтимол, ўлим тўшагида ётган одамга меҳмонхонамда қолишига рухсат бермаган бўлардим. Лекин меҳмонхона эгаси тошбағир бўлмаган, ахир у руҳоний ёки левидан кўра кўпроқ фойдали иш қилди.

Самариялик киши қайтиб келишни режа қилди. У қароқчилар қўлида жароҳатланган одамнинг аҳволини ва қандай тузалаётганини ўз кўзлари билан кўриш учун қайтиб келишни режалаштирди. Қолаверса, самариялик киши ярадор одамнинг меҳмонхонада яшаши билан боғлиқ бошқа барча харажатларни ҳам тўлашга тайёр эди. У ярадор одамнинг соғлигига эътиборли бўлди ва яқин инсонига чин юракдан ғамхўрлик қилишда сабрли бўлди.

Исо тафсирчидан: “Сизнингча, ўша уч одамдан қайси бири қароқчилар қўлига тушган одамнинг яқини ҳисобланади?”, деб сўраганида, тўғри жавоб учун ҳеч қандай шубҳа қолмаганди. Лекин тафсирчининг “самариялик одам” деб айтишга тили бормади. Шунинг учун у “Унга шафқат кўрсатган одам-да”, деб жавоб берди. Тафсирчи самариялик кишини одам сифатида кўрмаган, шунинг учун самарияликни яҳудий уламолардан ҳам шафқатлироқ бўлиб чиққанини тан олишни истамади. Исога: “Менинг яқиним ким?”, деб савол берган бу тафсирчи ҳақиқатни билиш ва ўзидан бошқа кимгадир ғамхўрлик қилиш эмас, балки ўзини оқлаш мақсадида сўраган эди.

АМАЛ ҚИЛИШ КЕРАКМИ ЁКИ ЙЎҚМИ?

Мен самариялик кишининг намунасига амал қиляпманми? Ёки аксинча, Худога хизмат қилиш билан боғлиқ кундалик режаларимни амалга ошириш учун шунчалик шошганимдан муҳтож инсонларга ғамхўрлик қилиш учун бўш вақтим қолмайдими? Эҳтимол, сиз билан бизнинг кундалик турмушимизда бундай вазиятлар бўлмас, лекин агар шундай вазият бўлиб қолса, мен индамай ўтиб кетишни маъқул кўрган бўлардим. Бизнинг ёрдамимизга фақат жисмоний азоб чекаётганларгина муҳтож эмас. Калтакланган одамнинг ўрнида руҳан эзилган одам бўлиши ҳам мумкин. Кундалик режаларимдан четга чиқмаслик учун наҳотки ўша одамга яқинроқ келиб қараш ўрнига индамай ўтиб кетсам? Худонинг хизматини ҳамда руҳий даъватимнинг муҳимлигини баҳона қилиб, шундоқ олдимда турган инсонларга севги кўрсатиш учун Худо берган имкониятдан фойдаланмаган пайтларим бўлганми?

Шуниси аниқ-ки, бу ҳақиқат такрорлаб туришга арзийди: севги шошқалоқлик қилмайди. Ахир, энг муҳим амр – Эганг Худони ва яқинларингни сев, деган амр бўлса ва ҳақиқий севги сарб-тоқатли бўлиб, шошқалоқлик қилмаса, бизнинг шошқалоқ ҳаёт тарзимиз ўйлаганимиздан ҳам қимматроққа тушаётганини тан олишимиз керак эмасми? Аввал айтиб ўтилганидек, Исонинг энг муҳим амри илк амр бўлиб қолаверади. Бундан муҳимроқ ҳеч нарса йўқ. Уни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Худо – севги. Тамом-вассалом. Севги нима эканини биламизми ўзи? Севишга қодирмизми? Севги – ҳаётимизнинг мақсади ва маъноси. Севгидан муҳимроғи йўқ. Бизнинг Худо назаридаги қадримиз ёки аҳамиятсизлигимиз севги орқали белгиланади. Севги абадийдир. Севги биздан шошма-шошарликсиз маромда ҳаёт кечиришни талаб қилади.

Жамоат журналида берилган бир мақола ёдимда, унда ёзилишича, шошилиш сўзи спортга оид силташ атамаси билан таъкидланган. Бироқ бу шошмайдиган севгига оид ҳаёт тарзига умуман мос келмайди. Биз, Масиҳнинг издошлари, У яшагандек яшашни билмаймиз. Биз эса Масиҳ билан муносабатимиз орқали қилган ишларимиз солиҳ ва мўл-кўл самара келтиришини истаймиз. Исонинг ҳаёти ва хизмат тарзига унчалик мос келмаган беҳуда бандликлардан халос бўлишимиз мумкинми?

Бундай ҳаёт тарзига эришиш учун ёлғиз уриниш керак эмас. Худонинг севгиси ҳақида шошмасдан ўйлаб кўрганимда, Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 1-боб, 10-11 оятлари ёдимга тушади: “Калом дунёда эди, дунё У орқали яратилганди, бироқ дунё Уни танимади. У Ўз юртига келди, лекин Ўз халқи Уни қабул қилмади”. Бу олам Исо орқали яратилган, лекин дунё Исони танимади. Исо бу дунёни Ўз бағрига олди, лекин ундан дўстона қутлов кутмади. Худо билан кундалик муносабатимда Исони таниб-билиб боряпман, деб айта оламанми? Масиҳни йўл, ҳақиқат ва ҳаёт деб тан оламанми ёки қолдириб бўлмайдиган ишларим туфайли Унинг менга бағрини кенг очиб турганини сезмайманми?

Биз масиҳийлар Исони қабул қилиш атамасини нима билан боғлаймиз? Ўтмишдаги бирон воқеа яққол тасаввуримизга келадими? Ёки Худо билан доимий ва шошмасдан мулоқот қилиш даъвати сифатида янграйдими? Бошқача айтганда, Исони қабул қилиш биз учун нима – диний келишувми ёки севги билан бағрига босишми? Мен Худонинг бағрида ором олишни ва бунга жавобан ўзим ҳам Уни қучишдек кучли истакни ҳис қиламан. Унинг барча ишларини кўра олиш ва уларни қувонч билан қабул қилиш учун ички тинчликка эга бўлишни хоҳлайман. Худонинг инояти билан берилган меъёрий ҳаёт тарзи билан яшашни ўрганаётган вақтимда Унинг ҳузурини ҳаётимда англашни истайман. Лекин аввалги масиҳийча тажрибам мен юқоридан туғилишга Худо билан бирга ўтадиган олис сафар деб эмас, балки ўтмишда содир бўлган ҳодиса сифатида қарашга ундайди. Шунинг учун Худо ҳақидаги тушунчамни кенгайтиришга ҳаракат қиламан. Худо мени нодонликдан, руҳий сўқирлик ва гарангликдан халос қилишига муҳтожман.

Яшаб ўтган умр йўлларига назар ташлаб, масиҳий муаллиф Генри Нувен шундай деган:

“Тўсиқлар – менинг ишим эканини англаб етгунимча, доимо ишда тўсиқларга дуч келишим тўғрисида бир умр шикоят қилиб келганман”.

Шошқалоқлик билан ҳаёт кечириб, биз Худонинг даъватини эшитмай қоламиз ва буни англамаган ҳолда Худо берган имкониятларни қўлдан бой берамиз. Биз Худога беҳуда хизмат қилишга шунчалик берилиб кетганмизки, ҳар қадамимизда Муқаддас Руҳ бизга белгилаган муҳим учрашувларни ўтказиб юборамиз. Фикримча, йўлимизда учраган инсонларга ғамхўрлик қилиш, далда бериш, қўллаб-қувватлаш каби оддий ишларда Масиҳдан ўрнак олишимиз учун ҳар бир кунимизда туғиладиган имкониятлардан маҳрум бўляпмиз. Биз шунчалик тез ҳаракатланамизки, ҳатто тўхташга ва кимнингдир ҳаётида иштирок этишга ҳамда Худонинг севгисини кўрсатишга улгурмаймиз.

Аслида ўзаро муносабатлар шошмаслик сабабли ривожланишини англаб етдим (яқинда бошқа мамлакатга қилган сафарим чоғида бунга яна бир бор амин бўлдим). Мен Доминикан Республикасида масиҳий етакчилар учун ўтказилган тўрт кунлик ретритда қатнашиб, уйга қайтиб келган пайтимда бу сатрларни ёздим. Дастурга киритилган, Худо билан ёлғиз сукунатда қолиш учун ажратилган тўрт соатлик ретрит бу етакчилар учун ноодатий тажриба бўлди. Худо билан ўтказилган шошма-шошарликсиз вақт уларга Худо ҳузурининг яқинлигини англаб етишларига ёрдам берди. Худо билан ёлғиз вақт ўтказиш уларга бир-бирларига севги назари билан қарашларига имкон берди, бунга ўзим гувоҳман. Бу масиҳий етакчилар ҳеч қандай махсус ҳаракатларсиз руҳий уюшмага айланишди; бу шунчаки Худо билан шошма-шошарликсиз вақт ўтказиш натижасида юзага келди. Етакчилар олдиларига масиҳийлар жамияти тузиш вазифасини қўйишмади; улар шунчаки Худони қидиришди, чуқур бирдамлик туйғуси эса мана шундай кутилмаган, бироқ исталган руҳий изланиш натижасида пайдо бўлди.

Севги сабр-тоқатлидир. Севги шошқалоқлик қилмайди. Худди Худо билан бўлганидек, атрофдаги инсонлар билан ҳам муносабатни ривожлантириш учун шошмаслик керак. Бир ойда икки маротаба ярим кундан вақтимни шунчаки Худо билан ёлғиз ўтказишга ажратиш орқали Унинг менга бўлган севгиси учун яна эшик очишимни ва Унга суянишга бўлган шайлигимни янгилашимни англадим. Бу яқинлик туйғуси қалбимга мустаҳкам ўрнашиб, ҳаётимни тўлдирди, уни тўлдирган Худонинг севгиси эса менга бошқаларни севиш лаёқатини берди.

Мен яна шуни англадимки, рафиқам Жем билан шошмасдан ўтказилган соатлар бизнинг ўзаро муносабатларимизни янада яхшилар экан. Доимий шошқалоқлик туфайли муносабатларимиз юзаки бўлиб қолганида, фақат амалий мақсадни кўзлаганида, беғубор ҳазил қилишни ёки самимийликни унутганимизда, бизнинг севгимиз ўз жозибасини йўқотади. Шунинг учун биз вақти-вақти билан куннинг бир қисмини узоқ ва шошма-шошарликсиз сайр қилишга ажратамиз, иккаламиз соҳилда ўтирамиз, шошмасдан овқатланамиз ёки машинада ҳеч бир мақсадсиз аста сайр қиламиз. Ҳар қандай муҳим ишларни унутамиз ҳамда бир-биримиздан завқланамиз. Суҳбатлашамиз. Тинглаймиз. Ҳеч қаерга шошмаймиз. Ҳеч қандай қарор қабул қилмаймиз. Худо бизга нима тайёрлаб қўйган бўлса, барчасини қабул қиламиз. Худонинг ажойиб иноятларидан биронтасини ҳам ўтказиб юбормаслик учун кўзларимизни, қулоқларимизни ва қалбимизни очиқ ҳолда ушлашга ҳаракат қиламиз.

ТЕЗ ЮРИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТРАССАДАН БОШҚА ЙЎЛГА ЎТИНГ

Худога қулоқ солиб, ҳар бир дақиқаси аниқ тақсимланган жадвалимдан четга чиққанимни ҳеч қачон унутмайман. Семинар ўтказаётган пайтимда жамоатга шошаётган эдим. Ўша куни ҳам ҳар доимгидек кўплаб учрашувлар белгиланган эди, чунки маърузаларим бир вақтнинг ўзида ҳам талаба, ҳам чўпон бўлишга уринган даврларим ҳақида эди. (Ҳар жойда ҳозир бўлиш хаёлидан халос бўлганим билан мақтана олмайман.) Тез юриш лозим бўлган трассада бир соатлар юрганимдан кейин манзилга деярли етиб келган эдим. Трассадан қайрилишим керак бўлган бурилишгача бир неча миль масофа қолганда ичимдан қандайдир овозни эшитдим: “Ҳозироқ трассадан четга чиқ”. Бу овоз қаердан келди? Худойим, бу Сенми? Жамоатда мени бир талай ишлар ва учрашувлар кутиб турибди. Бу таклиф менда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмаган бўлса ҳам мен овозга қулоқ солдим ва энг яқиндаги, деярли ҳеч ким фойдаланмайдиган бурилишдан қайрилдим. Энг яқиндаги бурилиш жойи фақат чапга томонга бўлиб, ўша жойдан қайрилганимда олд капоти очиқ турган машинага кўзим тушди. Унинг ёнида биронта ҳам машина йўқ эди, трассадан эса бу машина кўринмасди. Мен ҳайдовчидан “ёрдам керакми?” деб сўрадим. У аккумулятор ўтириб қолганини айтди. Юкхонамда эса бундай вазиятларда қўл келадиган сим бор эди ва мен бемалол бу машинани юргизишим мумкин эди. Қайси биримиз омадли эканимизни тасаввур қилиш қийин. Шошқалоқликдан воз кечиш орқали мен бошига ташвиш тушган одамга ёрдам бериш имконига эга бўлдим. Жамоатдаги идорада мени кутиб турган ишлар бундан ҳам муҳимроқ эканига ишонмайман.

Ҳар доим мана шундай ноодатий йўл билан бўлмаса ҳам бизга бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш имконияти берилади. Худо бизни трассадан қайрилишга даъват қилаётганига шубҳа йўқ. Бурнимизнинг остида бошқаларга ёрдам бериш имкониятлари мавжуд, уларни пайқаш учун бошимизни буришимиз шарт эмас. Айниқса, шошиб турганимизда, биз тўсиқ деб ҳисоблаганларимиз, аслида шошилмаслик шарти билан бошқаларга ёрдам бериш имкониятидир. Шошилмаслик маълум даражада бизни ҳамма нарсаларни назорат қилиш истагидан халос қилади ва шундай имкониятларни кўриш имконини беради. Саволни кўндаланг қўяман (аввало ўзимга): “нима қилишимиз” кераклиги ҳақида юзаки фикр қилганимиз туфайли Худонинг топшириғини айланиб ўтиб, кетишимиз мумкинми?

САМАРАДОРЛИК МАЪБУДАСИ

Тан олишим керак мен ҳаётдаги, одамлар билан ўзаро муносабатлардаги ва хизматдаги самарадорликнинг аҳамиятини бўрттиришга мойилман. Бунга мисоллар жуда кўп: масалан, самарадорлик маъбудасига сажда қилишим энг муҳим амр – Эганг Худони бутунг қалбинг билан сев, ўзгаларни ўзингни севгандек сев, деган амрга амал қилишимга халақит беради. Шу жойда Жераль Мэйнинг сўзлари ёдимга тушади: “Баъзи одамлар самара келтиришга шунчалик берилиб кетишадики, севги улар учун ҳашамат ёки ҳаттоки самарадорлик йўлидаги тўсиқ бўлиб туюлади. Агар четдан назар ташланса, ажойиб ишбилармонлик сифатлари билан ажралиб турадиган, дўстона муносабатлари билан мақтана олмайдиган одамлар учун бундай ёндашув ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини сезасиз”. Албатта, мен ҳиссиз меҳнаткаш бўлишни истамайман: “Ҳа, бу йигит умуман олганда ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайди!” Ўзаро муносабат чалкаш ҳамда доимий бўлмаслиги мумкин, лекин Хушхабарнинг моҳияти – севги муносабатларидир. Самарадорлик тилига таржима қилганда, севги ўз вақтини қурбон қилишга тайёр, деб айтиш мумкин.

Мисол учун, тартибли инсон сифатида мен учрашувга ўз вақтида ёки бироз эртароқ келишни маъқул кўраман. Бу нарса вақтни қадрлайдиган инсоннинг одати. Бу борада рафиқам жуда беғам. Тўйимиздан аввал жуда кўп марта шундай вазиятлар бўлганки, агар ҳозироқ йўлга тушмасак маросимга кеч қолишимизни билиб, кетишга тайёр бўлганимда, ўзим севган аёлим ҳақида ёқимсиз фикрлар пайдо бўлган. Мен бутун ҳаётим давомида менга ҳамроҳлик қиладиган жуфтим ҳақида эмас, балки маросимга (мен бошловчилик қилмайдиган, шунчаки қатнашадиган) кеч қолмаслик ҳақида ўйлаганман. “Мен ҳақман, у эса ноҳақ”. Унчалик ҳам севгига ўхшамайди, тўғрими? Хаёлимга мунтазам равишда шундай фикрлар бериб турадиган бу механизм мени ўзгаларга ҳақиқий ва самимий ғамхўрлик қилишимга катта тўсқинлик қилади.

Иккинчи Жаҳон Уруши даврида самарадорликнинг севги устидан беҳад миқёсда устун  келганлиги ҳақидаги фашистларнинг нохуш ҳисоботларини эсга олайлик. Улар газ камераларининг фаолиятини кучайтириш ва маҳбусларни йўқ қилиш жараёнини тезлаштириш имкониятлари билан фахрланганлар. Улар «чин юракдан» бажарадиган ишларининг «қойилмақом адо этилиши» муҳимлиги ҳақидаги фикрга қандайдир маънода ўзларини ишонтиришган. Албатта, буларни ўзаро таққослаб бўлмайди, лекин бизнинг шошқалоқлигимиз атрофимиздаги одамларга ёрдам бериш ўрнига зарар келтириши мумкинми?

Мен самарадорликка берилган пайтимда мақсадга эришиш йўлида севги ўзини ортиқча ҳис қилишини сездим. Орангизда маълум вазифага алоқадор бошқа одамлар билан дўстона муносабатда бўлмай туриб, ўша вазифани муваффақиятли бажарганлар борми? Агар севги сабр-тоқатли бўлса-ю, масиҳий сифатида мен сабрли бўлмасам, барча муаммоларимнинг асл сабаби шунда эмасми? Қандай қилиб сабр-тоқатсиз ёки меҳр-шафқатсиз ҳақиқий масиҳий бўлиш мумкин? Ҳатто итоат қилиш умуман самара бермайдигандек бўлиб туюлганда ҳам биринчи ва энг муҳим амрга итоат қилиш муҳимлигини бизнинг қалбларимиз яхши англаб етмайди. Баъзан хизматнинг муҳимлиги ва хизмат вазифаларига берилиб кетиб, шошқалоқлик оқибатида ҳақиқий хизмат қилиш имкониятларини қўлдан бой берамиз. Юқорида берган саволимни яна такрорлайман: Худонинг иродасини тор доирада идрок қилиб, шошқалоқлик билан Худо биз учун тайинлаган ишларни эътиборсиз қолдирмаяпмизми?

“Агар биз кўпроқ севги кўрсатсак, - дейди Мэй, - самарадорликнинг одатий мезонлари ўз ўрнини бўшатади. Агар кўпроқ севги кўрсатишни истасам, айрим ишларда самарадорликка унчалик эътибор бермаслигимга тўғри келади”. Кўпроқ севги кўрсатиш учун самарадорлигимни сусайтиштиримга тўғри келса-чи? Мен бунга тайёрманми? Агар ўз-ўзимга бўлган ишончим муваффақиятларимга ҳамда эришган натижаларимга боғлиқ бўлса-чи? Бу ҳолат тинч ва осойишта ҳаётга бўлган севги йўлидаги бартараф қилиб бўлмайдиган тўсиққа айланмайдими?

Бу китобда тилга олинган шошқалоқлик сурункали ва йўқ қилиб бўлмас ҳолга айланса, тез орада у ҳақиқий касалликка айланади. “Subversive Spirituality” китобида Пол Женсен вақтга нисбатан нотўғри муносабат туфайли келиб чиққан уч турдаги патология ҳамда уларнинг оқибатлари ҳақида айтиб ўтган:

  • Вақтнинг танқислиги – вазифаларимизни ва ишларимизни қилиш учун вақт етишмаслик ҳисси.
  • Вақтнинг кескин етишмаслиги ёки сабрсизлик – вақтнинг танқислиги ҳисси одатий ҳолга айланганда юзага келади, бунинг натижасида доимо шошилиш ёки қилаётган барчи ишларимизда иш суръатини оширишимизга тўғри келади.
  • Шошилиш касаллиги вақтнинг кескин етишмаслиги оғир ва сурункали ҳолатга айланганида юзага келади ва инсоннинг шахсиятини ҳамда ҳаёт тарзини ўзгартириб юборади.

Женсен вақтнинг бу патологиялари ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлайди, чунки “соғлом муносабат яратиш ва уни сақлаб қолиш учун вақт керак. Вақтнинг танқислиги муносабатнинг сифатига ёмон таъсир қилади; бу таъсир муносабатни бузиши ва ёлғизликка олиб келиши мумкин”. Шошқалоқлик текис жойда ҳам муаммо келтириб чиқаргани учун мен ўзгаларга ғамхўрлик кўрсата олмайман. Худонинг севгисига тўлиш ва уни атрофимдаги инсонларга самимий улашиш ўрнига уларга нима учундир ўзимча масиҳийлик хизмати деб атайдиган “хайрли ишларни” қилишга тўсқинлик қиладиган ғов сифатида қарайман. Хўш, менинг яқиним ким – тўсиқ ёки имконият?

Агар ўзгаларга бўлган севги – уларга ғамхўрлик қилиш имконияти бўлса, унда мен “вақтни секинлаштириш”ни ўрганиш орқали фақат ютаман. Рафиқам иккимиз бемалол тушлик қилиш, суҳбатлашиш ва бемалол завқланиш учун ойда икки марта бир оила билан учрашамиз. Ҳар бир дақиқаси режалаштирилган жадвал бизга халал бермайди. Бундай учрашувлар мажбурият юзасидан бўлмайди. Биз шунчаки тушлик қиламиз, суҳбатлашамиз, муаммоларимиз ва уларнинг ечимларини муҳокама қиламиз ҳамда биргаликда Худонинг ҳузурида бўламиз. Худо Руҳининг бошқарувига бутунлай очиқ бўламиз. Ҳатто биз кутгандек бўлмаса ҳам бу вақт марҳаматли вақт ҳисобланади.

Бу китобни ёзиш устида ишлар эканман, хонамнинг деразасидан ташқарига қараб, осмонда учиб юрган денгиз қушларига қарайман. Уларга қараб туриб, уларнинг қаергадир шошаётгани ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Улар гоҳ тўлқинлар ичра сувга шўнғийдилар, гоҳо шамол билан ўйнагандек, осмонда сузиб юрадилар. Улар ҳеч қаерга шошмайдилар, ташвиш қилмайдилар! Ҳаётимда сал кўпроқ севги борлигини англашим учун ўзимни бироз эркин қўйишимга нима халақит беради? Менинг ҳаёт тарзим жуда кам ҳолларда енгил шабадани эслатади, аксарият ҳолларда эса ҳақиқий тўфонни ёдга солади. Наҳотки, Исо мени шундай бўронга ғарқ бўлишга даъват қилган бўлса? У менинг хизматга бўлган садоқатим мана шундай ҳалокатли миқёсда бўлишини хоҳлайдими? Худонинг хизматида шундай бўронли фаолият олиб боришим учун менга бундай илҳомни У берганми?

Эҳтимол, кундалик ҳаётимдаги тартибсизликларни бироз тартибга солиш орқали Худонинг севгисини кўрсатишим учун Худо мен учун ато қилган, лекин шошганда эътиборсиз қолдирган имкониятларни кўра оларман. Кундалик ҳаётимда бирон яхши гап айтишим ёки бирон яхшилик қилишим мумкин бўлган вазиятлар жуда кўп бўлади, лекин мен ўша кун учун белгилаган ишларимни амалга оширишга берилиб кетиб, бу имкониятларни бой бераман. Севги сабр-тоқатли. Мен-чи? Севги меҳр-шафқатли. Мен ҳақимда ҳам шундай дейиш мумкинми?

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

  1. Тафсирчининг: “Абадий ҳаётга эга бўлишим учун мен нима қилишим керак?” (Луқо 10:25-27) деган саволига Исо қандай жавоб берди? Бу энг буюк амрни Исо билан муҳокама қилинг. Бу амрни амалда қўллашдан завқланиш лаёқатингизда сизнинг руҳий ўсишингизни У қандай кўради?
  2. Раҳмдил самариялик ҳақида Исо айтган матални қайта ўқинг (Луқо 10:30-37). Ҳикоя қаҳрамонларининг қайси бирида сиз ўзингизни кўряпсиз? Исодами? Руҳоний ёки левидами? Ўласи қилиб келтакланган одамдами? Самарияликдами? Сиз танлаган қаҳрамон нуқтаи назарида бу ҳикоя қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини тасаввур қилинг. Ҳикояда содир бўлган воқеага бошқа томондан назар солиш орқали биронта янги нарса сездингизми? Қайси тафсилотлар сизда кучли таассурот қолдирди? Нима деб ўйлайсиз, ҳикоядаги қаҳрамонлардан қайси бирининг ўрнида Худо сизни кўришни истайди? Нима учунлиги изоҳланг.
  3. Исо тафсирчига жуда оддий маслаҳат берди: “Боринг, сиз ҳам шундай қилинг” (37 оят). Самариялик киши калтакланган одамга нима қилган бўлса, сиз ҳам бориб, шундай қилинг, деган сўзлар сизнинг бугунги ҳолатингизда нимани англатишини Исо билан муҳокама қилинг. Исо сизнинг эътиборингизни кимга қаратмоқчи? Бу инсонга нисбатан севгингизни Исо қандай кўрсатишингизни кутяпти?
  4. Тафсирчи Исодан яқиним деган сўзнинг маъносини сўради (29 оят). Эҳтимол, бу борада унинг ўз қарашлари бордир. Исонинг жавоби қандай бўлди? Унинг жавобида сизни ажаблантирадиган, ўргатадиган/ёрдам берадиган нима бор?
  5. Бу уч кишидан қай бири унинг яқини эканлиги ҳақидаги Исонинг саволига жавоб беришда тафсирчи қандай муҳим сўзни ишлатди (37 оят)? Бу сўз сизнинг ҳаётингизда, муносабатларингизда ҳамда бугунги хизматингизда қандай аҳамиятга эга?

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак