Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 2 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (2-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


2 БОБ ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

Тахминан йигирма йиллар олдин менинг ҳаётга ҳамда хизматга бўлган муносбатимни тубдан ўзгартириб юборган воқеа содир бўлди. Ҳал қилувчи ўша пайтгача мени фақат кўрсатгичлар қизиқтирган бўлиб, атрофимга иложи борича кўпроқ одам тўплашга уринганман, лекин биргаликда Исо Масиҳга эргашиш учун Худога содиқ масиҳийлар гуруҳини тузиш хаёлимга ҳам келмаганди. Ҳозир эса ўша пайтдаги хизматим беҳуда ва мағрурлик бўлганини ҳақли равишда айта оламан. Менинг асосий вазифам кун жадвалимни имкони борича кўпроқ тадбирлар билан, жамоатимиздаги ўриндиқларни эса иложи борича кўпроқ одамлар билан тўлдириш деб ўйлаганман. Албатта, мен буни ҳеч қачон тан олмасдим, бироқ ҳар қандай синчков кузатувчи ҳам бошқача хулосага келиши эҳтимолдан ҳоли эди. Мен ўзимдан хурсанд эдим ва йиғилишга келадиган талабалар сони ортганида ўзимнинг муҳим инсон эканимга ишончим ортарди. Талабалар сони камайиб қолганида ёки кўпаймаганида хафа бўлардим ва ўзимнинг ҳеч нимага арзимаслигимдан қийналардим. Ўша вақтларда жамоатимиз хизматчилар орасида қуйидаги сўзлар кўп бора янграрди: “Биз одамлар сонини ҳисобга оламиз, чунки одам сонининг аҳамияти катта”. Бундай ҳисоб-китоб тажрибали хизматчилардан бошқа кимгадир ўз назарида руҳан ўсишига ёрдам берганига ишонмайман. Тағин билмадим…

Бир катта жамоатда ёшларга чўпонлик қилиш хизматимни бошлаганимда Худо билан сукунатда ва ибодатда ёлғиз қолиш кўникмасини ўргандим, бу эса менга Худони эшитишга имконини берди. Бир қанча руҳий адабиётларни ўқиб чиққанимдан кейин, бу усулнинг муҳимлигини билдим ва унинг ажойиб самарадорлигини таъкидлаган муаллифларнинг фикрига тўлиқ қўшилдим, бироқ бундай қоидани ўзимда ҳеч қачон синаб кўрмагандим. Кундалик ташвишлар ва доимий шошқалоқлик туфайли шунчаки нимадан бошлашни билмасдим. (Сўнгги йигирма йилда худди шундай муаммога йўлиққан бир нечта биродарларни кўрдим.) Бироқ, Худо билан узоқ вақт ёлғиз қолиш руҳий ўсишим учун замин яратди.

Ўша куни “узоқ вақт ёлғиз қолиш” атиги бир соату ўн беш дақиқа вақтимни олди. Ретрит раҳбари Уэйн Андерсоннинг фикрича, бу вақтни академиклар бошқариши мумкин эди. Эҳтимол, у ҳақ бўлгандир. Бу вақт ичида жуда кўп қизиқ нарсалар содир бўлди, айниқса, охирги ўн ёки ўн беш дақиқада. Қалбимдаги чалкашликни бостиришим учун бир соат вақтим кетди. Худо нима учун жим ва ҳаракатсиз турганидан ажабландим. Менимча, ёниб тугамаётган бутани, очилган осмонни кўришга, ҳеч бўлмаса, ички овозни эшитишга умид қилган бўлсам керак, вақт ўтаётганидан асабийлашардим, чунки мен аҳмоққа ўхшаб ҳеч нимани эшитмай ўтирардим! Ниҳоят, мен сукунатдан завқланиб, сокин вақтни ҳис қилдим. Тўғрисини айтганда, ретритни ташкил қилганлар ана шуни мақсад қилган эдилар.

Худо билан биринчи учрашув вақтида муҳим бир нарса содир бўлди. Худо менга бир нозик масалада ҳал қилинмаган муаммо, яъни гуноҳ борлигини эслатди. Бу гуноҳни мен билан бирга ретритда иштирок этаётган дўстим Крисга иқрор бўлишим керак эди. Аввалига, ўзимни худди Исони эшитмаётгандек тутдим. Биринчидан, ўзимнинг камчилигимни кимнингдир олдида эътироф этишни истамадим. Иккинчидан, Криснинг устози сифатида “Чўпон Алан” унинг олдида ноқулай ҳолатда туришини хоҳламадим. Бироқ, Худо билан ёлғиз қолишдан олдин агар мен қандайдир муҳим нарса эшитадиган бўлсам, уни ибодат дафтаримга ёзиб олишни ва кейин албатта, ўшани бажаришни Унга ваъда бергандим.

Шунинг учун, уйга қайтар эканман, бу васваса ҳақида Крисга қандай айтишни билмай, ўзим билан курашиб келдим. Ярим йўлга келганда журъатимни тўплаб, айбимга иқрор бўлдим. Гапимни тугатганимда Крис бир оғиз ҳам гапирмади. “Э, йўқ! Нималар қилиб қўйдим? Наҳотки, дўстимнинг ишончини ва ҳурматини бир умрга йўқотган бўлсам?” деган хаёл онгимда чақнади. Бироз сукунатдан кейин Крис унга ишонганим учун миннатдорчилик билдирди, кейин ўз ҳаётидаги айрим қийинчиликлар ҳақида айтиб берди. Бу ишончли суҳбат руҳан ўсишимизга ва Худо билан муносабатимиз мустаҳкамланишига туртки бўлди. Биз Худога итоат қилиб, бир-биримиз олдимизда қилган ишларимизни эътироф этганимиз учун Ўз сўзига содиқ Худо бизни ажойиб инояти билан шифолади ва ўзгартирди, шошқалоқлик билан хизмат қилган вақтимизда бундай нарса хаёлимизга ҳам келмаганди.

Бир неча кундан кейин якшанба куни, мен ёшлар хизмати етакчилари билан ҳафтада бир марта бўладиган йиғилиш ўтказдим. Улар билан олдимизда турган бир нечта тадбирлар тафсилоти ҳақида гаплашиб, мен уларга тинч жой топиш ва Худони эшитиш учун ўн беш дақиқа У билан юзма-юз қолишларини таклиф қилдим. Менинг бу таклифим етакчиларни ажаблантирди, лекин уларга бу таклиф жуда ёқди.

Бу руҳий амалиёт менинг ўзим учун ҳам янгилик эди. Жамоат атрофида айланиб юрар эканман, диққатимни бир жойга тўплай олмасдим, доим нимагадир чалғирдим, хаёлларим эса ҳар томонга олиб кетарди. Бир қанча вақтдан кейин Худо менга: “Тезликни камайтир” деди. Ўшанда ҳаётим ҳам, хизматим ҳам тиғиз вақтга айланиб қолганини тушундим. Машина ҳайдаганда ҳам шошардим; пиёда юрганда ҳам шошилардим; ишларимни тезроқ тугатишга ҳам шошардим. Исо эса қилаётган ҳамма ишларимда секинлашишимни таклиф қилди.  

Бироз тинчланиб олгач, Худонинг кейинги насиҳатини эшитдим: “Агар барча ташвишларни ўзингга олсанг, ишонч ҳақида гапирма”. Чўпон сифатида кўпинча, ўзим амал қилган ҳақиқатлар ҳақида ваъз қилардим. Нутқимда ҳам, хатти-ҳаракатларимда ҳам бир қатор ташвиш бўларди. (Баъзан ҳозир ҳам бўлиб туради). Исо эса саросимага тушмасликни, аксинча, Унга ишонимни таклиф қилганди.

Ишхонага келганимда Худонинг овозини яна бир бор эшитдим: “Вақти-вақти билан уй вазифаларини тўхтатиб, рафиқангни учрашувга таклиф қил”. Гап шундаки, курс ишларидан топширадиган қарзларим бор эди, бироқ рафиқам Жем дам олиш кунлари ёнимда бўлмади. Мен яна Худога итоат қилишга қарор қилдим ва жума кунги Исо билан учрашувим ҳақида айтишни унутмаган ҳолда бутун оқшомни рафиқам билан бирга ўтказдим. Вақти-вақти билан ўқишдан қолдим, лекин ҳам ҳаётдаги, ҳам хизматдаги иттифоқдошим билан самимий суҳбатлашиб ўтказадиган оқшом муҳимроқ эди.

ХУДО БИЛАН УЧРАШУВ

Кейинги учрашувда Худо билан ёлғиз ўтказилган ўн беш дақиқалик вақт мобайнида нималарни ҳис қилганимизни бир-биримизга айтиб бердик. Мен жума кунга ретрит ҳақидаги таассуротларимни дўстим Брайнга айтган эдим. У ҳар шанба Худо билан сокинлик ва тинчликда вақт ўтказишга қарор қилганини айтди. Унинг айтишича, Худонинг ҳузурида бўлган вақтда у икки марта бир хил қиёфани кўрган, лекин унга аҳамият бермаган. Аммо якшанба куни Худо билан ибодатда ўн беш дақиқа ёлғиз қолган вақтда Худо унга ўша ваҳийни эслатган: ваҳийда ичидаги ҳаво аста секин чиқиб кетаётган пуфакни кўрган. Пуфакдаги ҳаво чиқиб бўлганида, Брайн уни қайта-қайта пуфлаб шиширган. Бу ваҳий Брайнга хизматда ҳам, ўқишда ҳам фақат ўз кучига ишониб қолганини кўрсатган. Худо Брайнга Унинг қудратига таяниши кераклигини эслатган.

Бошқа талабалар ҳам Худо билан ёлғиз ўтказилган ўн беш дақиқалик вақт давомида олган ваҳийлари ҳақида айтиб беришди. Айрим тафсилотлари ёдимдан чиққан бўлса ҳам уларнинг гувоҳликлари қандайдир ажойиб қудратга тўла эканини ҳеч қачон унутмайман. Ахир, биргаликда режалар тузишга ёки муаммони ҳал қилишга сарфланган дақиқаларни Худо билан сокинликда мулоқот қилишга сарфланган дақиқалар билан таққослаб бўладими? Исо билан мулоқот бесамар кетмади. Бу вақт бизнинг масиҳийча ҳаёт ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартириб юборди ва “Исога эргашган” ҳаётга айланди.

Ёлғизликда ва сукунатда Худонинг ҳузурида бўлиш машғулоти туфайли ҳаётим анча тартибга келди. Энди, Худо ҳақида гапириш ёки Унга хизмат қилиш ўрнига, вақтимнинг асосий қисмини Исони таниб билиш ва У билан мулоқот қилишга ажратадиган бўлдим. Бу албатта, чўпонлик хизматимда ҳам ўз таъсирини кўрсатди ва мен талабаларни шунчаки Худо билан осуда мулоқот қилишда менга қўшилишларини таклиф қилдим. Биз биргаликда Исога эргашишни ўргандик. Биз Раббимиз учун нимадир қилиш ҳақида кўп ўйламасдик, чунки асосий эътиборимизни Исо билан мулоқотда бўлишга ва У билан ҳамкорлик қилишга қаратаётган эдик. Биз биргаликда Масиҳнинг издошлари бўлишни ўргандик, лекин ҳаётимда ҳам хизматимда ҳам қийин даврлар бўлганини яширмайман. Кўп жиҳатдан, эски ҳаёт доимий тадбирлар ва охири йўқ маслаҳатлар билан бизни чарчатган эди. Аслида, худди сичқондек ғилдирак ичида югуриш шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзини ўрганишни бошлашдан анча осонроқ экан.

Ўша йили рафиқам иккимиз хизматимизда бир қанча ўзгаришлар қилдик. Биз асосий эътиборимизни худди биздек талаба бўлган ва Худони таниб билишда бизга қўшилган тахминан ўн нафар ўсмир йигит ва қизлардан иборат уй гуруҳларига қаратдик. Уларнинг ҳаммаси турли тадбирлар, йиғилишлар ва семинарларга тайёргарлик кўриш билан жуда банд эдилар. Икки соатлик йиғилишимиз мобайнида Худо билан ёлғиз қолиш учун тез-тез ярим соатлик танаффус қилардик. Йиғилиш ўтказиладиган жойга қараб, биз ё жамоат биноси бўйлаб ёки кўчада жимгина сайр қилардик. Баъзан Худо ҳар биримизга Муқаддас Битиклар орқали гапираётганини эшитардик, баъзан эса биргаликда Худонинг ҳузурида турганимизда Муқаддас Руҳнинг овозини эшитардик. Ҳар бир талаба бу руҳий машғулотни мустақил равишда бажаришини таклиф қилмоқчи бўлдим, лекин аввалги бетартиб ҳаётим ёдимга тушиб, уларни шошилтирмасликка қарор қилдим. Биз ҳаммамиз Исонинг: “Кел ва Менга эргаш” деган сўзларини амалда қўллашни биргаликда ўрганишимиз лозим эди.

Етакчилар йиғилишининг асосий мақсади Масиҳ билан вақт ўтказиш машғулотига айланганидан кейин Худонинг овозига итоат қилишни ва талабалар орасида имонлилар сони кўпайиши учун ибодат қилишни бошлаганимизда, Худо билан бирга шошма-шошарликсиз қадам ташлаш унчалик ҳам осон эмаслигини англаб етдик. Мисол учун, ўртамизда турли келишмовчиликлар ва зиддиятли вазиятлар келиб чиқди. Қанчалик ғалати бўлмасин, биз бир-биримизнинг ҳаётимизга аралашишга ўрганмаганмиз. Авваллари ҳамма ўз ишини қиларди, энди эса, уй гуруҳларининг ҳафталик йиғилишларида аксарият вақтни кимнингдир қийинчиликларига ёрдам беришга ва ўзаро муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилишга сарфлайдиган бўлдик. Баъзан ўз хафачилигимизни ва гуноҳимизни муҳокама қилиш учун гуруҳнинг икки ёки уч аъзоси қўшимча учрашишларига тўғри келди. Баъзан кутилмаганда васвасага дуч келган, бироқ хизмат билан банд бўлгани учун буни ҳатто ўзи ҳам билмаганлар учун талабалар ибодат қилиш мақсадида йиғилишган.

Йил охирида рафиқам ва бир гуруҳ талабалар билан бирга уч йилда бир маротаба ўтказиладиган масиҳий элчиларининг Олийгоҳлараро конференциясида қатнашиш учун бутун мамлакат бўйлаб, Иллинойс штатининг Урбана шаҳрига йўл олдик. Семинарларнинг бирида конференция иштирокчиларига беш-ўн дақиқа сукут сақлаб, биргаликда Худони тинглашни таклиф қилишди. Айтганча, залда тахминан ўн саккиз минг киши бор эди. Бир неча дақиқа ичида Жем иккимиз деярли бир хил очиқлик олдик ва бундан жуда ажабландик, чунки Худодан бунақасини кутмаган эдик!

Кейинроқ Жемнинг айтишича, ваҳийда Худо унга бир хонани ва ўша хонада Жем иккимизни ўраб турган жуда кўп етакчиларни кўрсатган экан. Аввалига, у ўзини қизлар орасида, мени эса эркаклар орасида кўрибди, кейин эса иккимизни ҳам кўп сонли талаба етакчилар орасида кўрибди. У кўрган ваҳийда биз бемалол гаплашиб турган эканмиз. Мен кўрган ваҳийда эса, мен тўртбурчаклар чизилган катта харитага ўхшаш нарсани кўрдим. Пастки чап бурчакдаги тўртбурчакдан бошқа барча тўртбурчаклар кумуш рангга бўялган эди. Бу кўчалар, дарёлар ва барча тафсилотлар билан тасвирланган топографик ҳарита эди. Худо менга келажакда бизнинг хизматимиз ўз таъсирини қандай кенгайтиришини кўрсатган эди.

Ўша йили Жем иккимиз ўттиз ёшга ҳам тўлмаган эдик ва бошқалар билан бўлишадиган ҳаётий тажрибамиз ҳам йўқ эди. Вақт ўтиши билан бизнинг ваҳийларимиз Исонинг шогирдларини тайёрлаш учун даъват бўлганини англадик. Бироқ, аввалига биз ўзимиз Унинг издоши бўлишимиз, ундан кейингина бошқаларни биз танлаган қоидага қўшилишларига ёрдам беришимиз лозим эди. Бу ваҳий аввал ўз хоҳишимизга кўра, биз маҳкум бўлган ғилдиракли айланани тарк этишга, ўз кучимизга яраша Исонинг бўйинтуруғига қўшилишга, ана ундан кейин буни қилишда бошқаларга ёрдам беришга даъват қилди. Танловимиз нафақат ҳаётимизни ва хизматимизни, балки фикрларимизни ҳам ўзгартириб, ҳақиқий мақсадимизни англашимизга имкон берди.

ОЛОМОННИНГ МОҲИЯТИ

1900-йиллар ўрталаридаги масиҳийлик адабиётининг йирик намоёндаси ва файласуфи Элтон Трубладнинг “Оломоннинг моҳияти” китоби менда чуқур таассурот қолдирган бўлиб, ундаги боблардан бири асар номи билан аталади. Мазкур китобда у донолик билан қуйидагиларни қайд этган:

«Исо оломоннинг далдасига таянишдан воз кечган, чунки уларнинг фикри ўзгарувчанлигини биларди. У минглаб оломон орасидан бир кишининг ўзига хослигини сезмай ёки кўрмай қолиши мумкин эмасди. Исо шунчаки кўп инсонларнинг фикри барқарор эмаслигини биларди. Бошқача айтганда, бу барқарорлик бутунлай бошқача эди. Исонинг катта оломондан узоқлашиши Унинг севгиси етишмаслиги билан эмас, балки оломоннинг хатти-ҳаракатларидан норозилиги билан изоҳланади. Бизда Масиҳнинг Ўз атрофидаги оломонга бўлган севгиси ва уларга ачинганини исботловчи кучли далиллар бор. Бу ҳақда ҳеч бўлмаганда қуйидаги ибора гувоҳлик беради: “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36). Одамларнинг азоблари ва довдирашлари Исога шунчалик таъсир қилганидан ибодат қилиш ва яқин шогирдларига таълим бериш учун одамларни қайта-қайта ташлаб кетиш Унга осон бўлмаган».

Тан олишим керак, Исодан фарқли равишда, мен жамоатнинг фикрига мутлақо бефарқлигим билан мақтана олмайман. (Бундай васвасага тушиш учун жамоатнинг тўлақонли хизматчиси бўлиш шарт эмас.) Одамларнинг мени мақташлари менга ёқади ва ҳамма мени тан олишларини инкор қилмаган бўлардим. Оломонга мурожаат қилишнинг муқаррар имтиёзларидан бири тез суръатларда уларнинг ишончини қозонишдир. Лекин муаммо шундаки, бундай машҳурлик инсонларни Исони таниб билишга яқинлаштирмайди, шунчаки шахсий мақсадларни амалга оширишга ва ўз эҳтиросларини қондиришга имкон беради, холос.

Бошқа томондан, худди Исо сингари, асл мақсади ва интилишлари нима эканини ҳар доим ҳам билавермаслигини тушунган инсонларга ёрдам беришни истайман. Ҳеч бир инсон илтижо билан Исога мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эмас, лекин Раббимиз бизнинг ҳаётимизни қандай кўришини билиш учун ҳаммаям Ундан кўрсатма олишга шошмаяпти. Бундай шогирдлик учун вақт керак, чунки у шошма-шошарликсиз ўзгаришни талаб қилади. Мен ўзим ҳам Исо билан яқин муносабатда бўлиш истагини дарров ҳис қилмаганман. Янги имонга келган масиҳийларни бундай яқин муносабат қилиш кераклигига ишонтиришга уриниш ҳеч қандай фойда келтирмайди, айниқса, қисқа муддатда. Ҳатто уч йилдан кейин ҳам Исода мақтанишга арзирли ҳеч нима бўлмаган. Зеро, Унинг Ўз шогирдларининг ҳаётига бўлган таъсири ердаги йиллар билан чегараланмаган ва ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Масиҳийча хизматлар ёки йиғилишлар ҳақида сўз юритамиз. Жамоатда йиғилганида, масиҳийлар Худони янада кўпроқ таниб билишга интилишади, деб ҳисобланади. Лекин жамоат остонасига қадам қўйган ҳар бир киши шу мақсадга амал қиладими? Агар одамларнинг ҳаракатга келишларининг сабаби бошқа бўлса, улар нима учун бу сабабни ўзгартиришлари керак? Ўз ташвишлари билан бўлган инсонларни ўзидан кечиб, ўз хочини кўтариб, Исога эргашишга даъват қилишдан нима фойда? Бундан ташқари, агар менинг хизмат қилишдан мақсадим иложи борича кўпроқ одамларни атрофимга тўплаш ва уларни ушлаб қолиш бўлса, қўл остимдаги сурувни хавфга қўймасликка ва уларни хафа қилмасликка интиламан. Ва албатта, ҳеч қачон уларни ўзидан кечишга даъват қилмайман, ҳатто бу марҳаматли ҳаёт учун ягона йўл бўлса ҳам.

Исонинг ортидан қолмай, Унга эргашган оломон ҳақида ўйласам, Исонинг илҳомлантирувчи таълимотлари ёки Худонинг Ўғлини яхшироқ билишга бўлган интилиш уларни жалб қилмаганини тушунаман. Улар Исонинг ортидан фақат ўз эҳтиёжларини қондириш учун эргашган. Эзилган оломон Унинг ваъдаларига ҳам, марҳаматларига ҳам қизиқмади, бу аччиқ ҳақиқат Исога жароҳат етказди. Бу оломон худбин ва ўзбошимча, беқарор ва ўзгарувчандир. Бугунги кунда оломонни етакчиларга жалб қилаётган нарса эртага уларни узоқлаштириши мумкин. Оломон сизни бугун шарафлаши, эртага эса лаънатлаши мумкин. Шунинг учун, агар улар истаган нарсаларни ёки улар ўйлаётган нарсаларни ваъда қилсангиз, атрофингизга оломон тўплашнинг кераги йўқ.

Инсон табиатининг бу хусусиятини билиб, Исо ўн икки шогирдни танлаб, уларни Ўзига яқинлаштиришдан аввал ибодат қилиш учун тоққа чиқиб кетган ва бутун кечани Худога ибодат қилиб ўтказган. Ўн икки шогирд уч йил давомида Устозларидан айрилмадилар ва бу уларнинг ҳаётларини ўзгартирди. Улар Худони инсон танасида кўрганларидан бахтиёр эдилар. Ҳаммамиз ҳам мана шундай хизматни хоҳламаймизми? Имонлиларни шунчаки жамоат ўриндиғида ўтиришларига эмас, Исонинг оёғи остидан жой олишларига ёрдам беришни истамаймизми?

ОЛОМОННИНГ ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ

Энди эса, биз бор кучимиз билан атрофимизга оломон тўплашга ва иложи борича уларни мамнун қилишга ҳаракат қилаётган бир пайтда Исо оломондан иложи борича кўпроқ узоқлашишга урингани ҳақида ўйлаб кўрсак. Ўз хизматининг бошида Исо оломонни Ўзига жалб қилган, лекин кўп ўтмай, У бундан азият чеккан. Бунинг сабаби, У инсонларни севмагани учун эмас, балки ҳар бир киши Исо муҳим деб ҳисобламаган нарсани олишга ҳаракат қилганларида эди. Оломон Исо улар учун Нажоткор, Раб ва Худо эмас, балки ризқ берувчи ёки истакларни амалга оширувчи сеҳргар бўлишини исташган! Оломон маънавий ўзгариш учун эмас, қоринларини тўйдириш учун Исога эргашган. Уларни руҳий озиқ эмас, фақат дунёвий овқат қизиқтирган. Исо уларнинг истакларини қондирган вақтда улар Исони олқишлашди.

Агар Исо Ўзи истаганида, атрофига ўн минглаб одамни тўплаш Унга муаммо эмасди. Ҳеч ким Исодек ишончли, таъсирли нотиқ бўлмаган, Ундан бошқа ҳеч ким У қилган мўъжизаларни қила олмаган. Лекин нима учундир эргашувчиларнинг сони Исони қизиқтирмаган, У бир нечта шогирдларни тайёрлаш ва уларга таълим беришга Ўзини бағишлаган.

Исодан фарқли равишда мен ҳар доим кўпчиликни ҳайратга соладиган ва одамлар мени олқишлайдиган қандайдир оламшумул ишларни қилишни хоҳлаганман! Мен оломоннинг ўзгарувчанлигини биламан, лекин шунга қарамай, вақти келиб Исонинг содиқ издошлари бўладиган кичик гуруҳнинг ривожланиши учун ўзимни бағишлашим қийин.

Агар оломон Исонинг сўзларига қандай муносабатда бўлганини эсласангиз, уларнинг беқарорлиги ва ўзгарувчан бўлганлиги аён бўлади. Мисол учун, Исо хизматни бошлаганида оломон Унинг руҳий қудрати ва таълимотига тан берган (қаранг: Луқо 4:14-15). Лекин У анъанани бузганида, барча одамлар “ғазабга тўлди” ва Уни жарликка итариб юбормоқчи бўлишди (қаранг: Луқо 4:24-30). Исонинг донолик билан берган таълимоти ва мўъжизали тарзда шифолаши ҳақидаги гап-сўзлар оломонни Унга жалб қилаверди (қаранг: Луқо 5:15). Ҳаворий Луқонинг таъкидлашича, ўша вақтларда Исо кўпинча “саҳрога бориб, ибодат қилган (халқ Унга эргашмаганми?) (Луқо 5:16). Бошқа сафар, одамлар Исонинг шаҳарга келишини ҳаяжон билан кутиб олишди ва Унга яқинроқ бўлиш учун Уни “қисиб қўйишди” (қаранг: Луқо 8:40-42). Лекин Исо қизига шифо бериши сўраган синагога бошлиғига қизи ўлмаганини, шунчаки ухлаб ётганини айтганида, оломон Унинг устидан кулди (қаранг: Луқо 8:53). Оломоннинг олқишни тўхтатиб, нафратга берилиши учун бир лаҳза кифоя.

Кейинроқ, Исо бу наслнинг гуноҳкорлигини айтган (Луқо 11:29 га қаранг). Бошқа сафар, оломонга мурожаат қилиб, шундай деган: “Менга эргашган одам Мени ота-онасидан, ака-ука ва опа-сингилларидан, ҳатто ўз жонидан ортиқ севиши керак, акс ҳолда, у Менинг шогирдим бўлолмайди. Ўз хочини кўтариб, ортимдан юрмаган одам ҳам Менинг шогирдим бўлолмайди” (қаранг: Луқо 14:26-27). Исо худди ўша оломон қуршовида Ерихога яқинлашганида, йўл бўйида ўтирган сўқир одамнинг баланд овоз билан: Исо, Довуднинг Ўғли! Менга раҳм қил!” деганини эшитди. Оломон уни овозини ўчиришга уринди, лекин Исо бундай қилмади (қаранг: Луқо 18:35-40). Оломон Исо билан бирга эди, лекин Унга эргашмади. Ва албатта, айнан оломон Исони озод қилишга эмас, хочга михлашга Пилатни кўндирди (қаранг: Луқо 23:18-24). Яқиндагина баланд овоз билан Раббимизни “Ҳамдлар бўлсин!”, деб олқишлаган ўша оломон, энди шовқин-сурон билан: “Уни хочга михла!”, деб талаб қилди.

Келинг, сиз чўпон бўласизми, уй гуруҳи етакчисими ёки жамоатнинг бошқа хизматчиси бўласизми, сизнинг хизматингиз нимага қаратилгани ҳақида мулоҳаза қиламиз. Сизнинг хизматингиз оломонни жалб қилишга қаратилганми ёки Масиҳнинг шогирдларини тайёрлашгами? “Муваффақият”ни қандай баҳолашингизга қараб, буни аниқлаш осон. Сиз учун “муваффақият” сонми ёки сифатми? Сиз нима ҳақида гапирасиз: жамоат аъзоларининг сонини кўпайтириш ҳақида, жамоат лойиҳаларида ўз таъсирингизни кўрсатувчи далиллар ҳақидами ёки баҳолаш осон бўлган бошқа натижалар ҳақидами? Ёки Исонинг даъватига жавоб берувчи маълум инсонларнинг ҳаёти ҳақида қайғурасизми ва Хушхабар уруғлари ҳақиқий самара бериши ҳамда улар Масиҳга ўхшаб боришлари учун юракларини тайёрлайсизми?

Қолаверса, оломон шошилишни маъқуллайди. Ҳа, биз вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, лекин натижани ўша заҳотиёқ баҳолаш мақсадида ўзгаришга уринамиз. Кўпроқ инсонларни жалб қилишга мўлжалланган масиҳийча лойиҳалар “муваффақиятли” ҳисобланади ва жамоатимиз ҳамда хизматимизнинг аҳамиятини исботловчи восита сифатида хизмат қилади. Биз руҳий ўсишни кўришни истаймиз. Буни ким ҳам истамайди? Аммо Америка жамиятининг назарида, хизматнинг самарадорлигини аниқловчи ва исботловчи ҳар қандай ўсиш муҳим аҳамиятга эга. Жамоат аъзолари сонининг кўплиги, жамоат биносининг кўплиги, кўп пул, кўп жамоат дастурлари – мана шулар Илоҳий марҳаматнинг яққол исботи. Ҳеч бўлмаганда арзимас бўлса ҳам ўсиш билан мақтана олмайдиган одам Худонинг ишончини оқлай олмаган омадсиз, деб ҳисобланади. Инсонларга Худо билан яқин муносабат ўрнатиш учун узоқ вақт сабр-тоқат билан ёрдам бериш осон вазифа бўлмагани учун кўпинча, янги имонга келганларга бизнинг берадиган кўмагимиз маълумотлар билан чекланади. Бундай “ўсишни” баҳолаш осон ва қилган ҳаракатимизнинг натижасини тезроқ кўриш мумкинлигини англатади. Бироқ, солиҳлик шунчаки оддий қоидаларни билишдан иборат эмас; солиҳлик – мана шу қоидаларга мувофиқ ҳаёт кечиришдир. Бундай таълимот кўп вақт талаб қилади.

Умуман олганда, бизнинг барча хизматларимиз келувчилар сонини кўпайтиришга қаратилган, лекин яхши нотиқ ҳамда ўзига жалб қилувчи тадбирлар билан келувчилар оқимини кўпайишини узоқ кутишга ҳожат қолмайди. Исода бундай муаммо бўлмаган. У қийналганларга чиндан ҳам ёрдам беришни истаган. Унинг назарида оломон чўпонсиз қўйлардек эди, лекин бу қўйлар қайсар бўлиб, чўпонга қулоқ солишни хоҳламас эди. Улар Исони халқнинг истагини қондирувчи мўъжиза яратувчи инсон сифатида кўришни хоҳлаган. Исо Унга қулоқ солиш ва Ундан ўрганиш учун Унга ишонишга, Унга эргашишга тайёр бўлган инсонлар билан Худонинг ҳақиқатини ва севгисини бўлишишга ҳаракат қилган.

ШОГИРДЛИК ВА РУҲИЙ ЕТАКЧИЛИК

Қандай руҳий етакчилик инсонларга Исонинг содиқ шогирди бўлишларига ёрдам бера олади? Бундай етакчилик қандай кўринишга эга? У қандай амал қилади? Масиҳнинг шогирди бўлишни истаган барчага ҳаворий Павлус шундай маслаҳат берган: “Мен Масиҳдан ўрнак олганим каби, сизлар ҳам мендан ўрнак олинглар” (1 Коринфликлар 11:1). Лекин масиҳийларни менинг ҳаёт тарзимдан ўрнак олишга таклиф қилишга ҳаққим борми? Руҳий етакчилик фақат тарғиботлар билан чекланиши керакми ёки ўзим тарғиб қилаётган ҳаёт тарзига тўла мос келадиган ўрнак бўлиши керакми? Ҳаётим мен яшаётган жамият босими билан эмас, балки Худо уни Ўзи истаганидек шакллантириши учун қўлимдан келганча ҳаракат қиляпманми?

Агар етакчилик кенг кўламдаги таъсир, деган фикрга қўшилсак, демак, руҳий етакчиликни руҳий таъсир, дейиш мумкин. Менинг ҳаёт тарзим Худо менга ишониб топширган инсонларга қандай таъсир кўрсатаётганини ва менинг қўл остимдагилар қандай ҳаёт кечираётганликларини мунтазам равишда таҳлил қилиб туришим лозим. Менинг ҳаётим муносиб ўрнак бўла оляптими? Руҳий етакчилик қайсидир маънода руҳий намуна бўлиб, мағрурлик билан “менга қаранг!” деган гапга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Руҳий етакчилик – “Худди мендек, Масиҳдан ўрнак олинглар”, деган таклифдир. Масиҳ шахсининг қайси жиҳатлари менда акс этади, агар шундай жиҳатлар бор бўлса, улар мендан ўрнак олиш истаги пайдо бўлиши учун етарли даражада сезиладими? Лекин, эҳтимол, менинг ҳаётим бошқаларга салбий таъсир қилаётгандир, агар шундай бўлса, улар қайсилар? Одамлар Масиҳдан юз ўгирадиган ёмон ўрнак кўрсатмаяпманми?

Масиҳнинг Руҳига тўлиш мени Унинг чексиз қудрати билан тўлдиришига ва Унинг издошларига ижобий таъсир кўрсатишимга имкон беришига ишонаманми? Агар бунга ишонсам, ўзим Унга қандай эргашаётганимга етарли даражада эътибор беряпманми? Ижобий руҳий таъсир ҳақида гап кетганда, ўзимни ўрнак бўлишга муносиб инсонлар қаторига қўша оламанми? Хулқим эътиқодимга мос келадими? Агар ундай бўлмаса, демак, менинг ҳаёт тарзим мукаммал эмас. Мен самимий ва тартибли инсон бўлиб кўринишни эмас, балки чиндан ҳам шундай инсон бўлишни хоҳлайман. Қолаверса, етакчининг ўз заифликларини яширишга уринмасдан виждонан тан олиши унинг қўл остидаги шогирдлар ҳам учун фойдали бўлади.

Шунинг учун, Масиҳнинг бўлғуси ҳақиқий юмушчилари бўлишимизга имкон берадиган шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзининг имтиёзлари ҳақида гап кетганда, энг кўп тилга олинадиган оятларга қараш ва Раббимизнинг Ўзи шогирдлик ҳақида нима ўйлашини билиш мароқли бўлади.

ИККИ БУЮК ТОПШИРИҚ

Етакчилар тайёрлаш институтининг асосчиси ва ҳамкасбим Пол Женсен икки ёқлама топшириқни нима деб аташи ҳақида ёзган. Гап албатта, Исонинг Ўз издошларига берган амри ҳақида бормоқда: “…боринглар, барча халқларга … ўргатинглар…” (Матто 28:19).

Женсен ушбу топшириқни Матто Хушхабари 28–бобнинг охирида берилган вазиятга боғлаган ҳолда кўриб чиқишга чақиради. У Раббимиз берган топшириқ ҳақидаги тасаввуримизни кенгайтиришни хоҳлайди, шунинг учун 16-20–оятларни диққат билан ўқишни маслаҳат беради (аслида, Буюк топшириқ 18–оятдан бошланади, деб ҳисоблангани маъқул):

Ўн бир шогирд Жалила ҳудудига, Исо тайин этган тоққа бордилар. Шогирдлар Исони кўрганлари заҳоти, Унга сажда қилдилар, баъзилари эса иккиланиб қолдилар. Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.

Женсеннинг таъкидлашича, агар биз Исонинг сўзларига Калом бўйича кенгроқ назар билан қарасак, қуйидаги “ғаройиб хулоса”га қўшиламиз:

Олдимизда икки топшириқ бор: сирли (Худо билан шахсий муносабат) ва очиқ (дунё билан) муносабат. Биринчи топшириқни бажариш учун Исо шогирдларига тоққа чиқишни буюрди. Айнан ўша жойда улар Исо билан учрашишлари, Уни кўришлари, Уни улуғлашлари ҳамда Унинг шартсиз севгисини ҳис қилишлари мумкин эди, айниқса, шубҳада турган бир пайтда. Унинг биринчи топшириғини бажармай туриб, иккинчи топшириқни бажариш, яъни барча халқларни Масиҳнинг шогирдига айлантиришнинг иложи йўқ.

Буюк топшириқни бажаришга киришганимизда, Худонинг ҳузури бизни қоплаб олганини ҳис қиламизми, бу топшириқ берилган ўша тоғда У билан учрашганимизда, шубҳаларимизни очиқчасига тан олиб, буюклиги учун Уни улуғлаймизми? Масиҳийларга Исони яқиндан таниб билишларига ёрдам беришда ўз тажрибамизга ва имтиёзларимизга таянмасдан, Унинг иродаси ҳамда амрларига итоат қилишни унутиб қўймаймизми? (Тўғрисини айтсам, авваллари Исонинг топшириғини бажаришда У билан маслаҳат қилишга ҳаракат қилмасдим. Беҳуда уринишлар кўп, лекин натижа кам бўлган.)

Бу топшириқни бажаришга киришганимизда, нима учун бизда уни тезроқ амалга ошириш истаги пайдо бўлади? Афтидан, кўпчилик одамлар Исо шогирдларини жўнатаётганида, боринглар, деган сўзга урғу берган, деб ҳисоблашади. Лекин оятнинг асл нусхасида бу ибора: “Сизлар борганингизда, барча халқлардан шогирд орттиринглар”, деган маънода берилган. Асосийси, Исонинг даъватига жавоб қайтарган барча халқлар Унинг шогирди бўлсин. Буюк топшириқ амалда қандай бажариляпти?

Энг аввало, шогирдлик Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиришдан бошланади. Даллас Уилларднинг айтишича, бу “Учбирликнинг ҳақиқатига чўмиш”ни англатади. Менинг болалигим баптистлар жамоатида ўтган. Бу жамоатда шогирдлик масаласи одатда, янги имонга келган инсон чўмдириш вақтида қанчалик ҳўл бўлиши керак, деган баҳс мунозаралардан иборат эди. Бундан ташқари, маросимдан кейин улар тўғридан-тўғри Исонинг шогирдлари сафига қўшилади, деб ишонганмиз, шунинг учун янги имонга келганларни бу босқичдан ўтишга қатъий ундаганмиз. Тан олишим керакки, Исонинг шогирдларини тайёрлашда шошқалоқлик қилмаслик бундай ҳаёт тарзининг асосига эга бўлишлари учун уларга Худонинг ҳузурида бўлишни ўргатган бўлар эди.

Исо биз нафақат бориб, одамларни сувга чўмдиришимиз, балки У бизга буюрган барча нарсаларга амал қилишни ҳам ўргатишимиз лозимлигини таъкидлаган. Баъзан мен янги имонга келганларга қандай итоат қилиш кераклигини ўргатяпман-у, Кимга итоат қилиш кераклигини ўргатмаётгандек ҳис қилганман. Эҳтимол, ўша пайтларда мен ўзим ҳам Исога итоат қилиш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмаганман. Худога қандай қулоқ солишни ўргатиш анча осон. Лекин нима учун Унга қулоқ солиш зарурлигини ўргатиш анча мушкул. Бу муаммони ҳал қилиш шахсий ёндашув ҳамда шошилмасликни талаб қилади. Шахсий устозлик ҳамда уй гуруҳлари – шогирдликнинг энг яхши усулидир. Лекин мен ундан ҳам самарали усулини биламан: эндигина Масиҳга эргашишни бошлаган янги имонлиларга Худога итоат қилиш қанчалик марҳамат эканини тушунтираман. Уларга итоаткорлик қандай ажойиб ўзгаришлар қилишини ва янги, “танавий” қалб нима учун ўз Яратувчисига қулоқ солишни исташини тушунтираман.

Охирида, Исо шундай деди: “Зотан, Мен дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Биз буни унутиб қўймаяпмизми? Масиҳ даъват қилган ишларни бажариш хоҳиши бизда сусайиб қолмадими, Буюк топшириқни Раббимиз билан бирга бажараётганимизни унутиб қўймадикми? Биз ёлғиз эмасмиз, Худо бизни ташлаб кетмаган, қолаверса, Усиз ҳеч нарса қила олмаймиз.

“Барча халқларга ўргатиш” топшириғи Исо томонидан Унинг ердаги хизматининг сўнггида берилган, лекин у қаердан бошланган?

ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИ, 61 БОБ: СОЛИҲЛИК ЭМАНЛАРИ

Исонинг хизмати Унинг Ўз шаҳри Носирадаги синагогада бошланган, У ўша ерда ўрнидан туриб, Ишаё пайғамбарнинг китобидан оят ўқиган:

“Эгамизнинг Руҳи Мени қамради, йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун Эгам Мени танлади. Зиндондагиларга эркин бўласиз, деб айтмоқ учун, кўрларга, кўзларингиз очилади, деб хабар бермоқ учун, асирларни озод қилмоқ учун, Эгамизнинг марҳамат йилини эълон этмоқ учун Эгам Мени юборди”.

Луқо 4:18-19

Исо: “Сизлар эшитган бу калом шу бугун бажо бўлди” (21–оят), яъни, бошқача айтганда: “Мен шуларни амалга ошираман. Шуларни қилиш учун келдим” деганидан кейин, Исо Ишаё пайғамбарнинг кейинги: “Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин”, деб ёзилган оятини ўқимади (Ишаё 61:2). Лекин Уни тинглаётганлар учун яққол аломат бўлган оятни ўқишда давом этганида, У қуйидаги оятни ўқиган бўлар эди:

“…энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар, Солиҳлик эманлари” деб аташади.

Ишаё 61:3

Менинг фикримча, бу шогирдликнинг  кинояси (метафора) холос. Ишаё пайғамбар эзилган ва азоб чеккан инсонлар Масиҳ орқали ўз эҳтиёжларини қондиришади, демаган. У Худонинг эзилган, қийналган, қул бўлган ва умидсиз фарзандларини солиҳлик эманларига айланишини башорат қилган.

Ишаё пайғамбар вақти келиб Шоҳликнинг келишини, унда камбағал ва камтар инсонлар Худонинг инояти билан мустаҳкамланиши ва кучга тўлиши ҳамда бу иноятни қийналаётган бошқа инсонлар билан бўлишишини олдиндан кўрган. У раҳм-шафқат Шоҳлиги, тасалли, марҳамат, буюклик, руҳий очиқлик келишини ва Худода мустаҳкам ўрнашиши ҳақида; Худонинг фарзандлари “қадимги вайроналарни қайта тиклаши, азалий вайрона ерларни қайта ўнглаши, насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуришини” башорат қилган (Ишаё 61:4). Биз, Раббимиз томонидан экилган солиҳлик эманлари сифатида, бу дунёнинг ҳайратига, завқига ва ажабланишига сабаб бўладиган нарсалардан фарқли равишда Унинг буюклигини ифода қиламиз. Самовий Отамизнинг буюклиги жуда сокин, аммо жуда кучли бўлиб, чуқур илдизга эга.

Эманлар кўп йил умр кўради. Кўчат катта бўлиб, соя берадиган бўлгунча йигирма йилдан ўттиз йилгача вақт керак бўлади, лекин шошма-шошарликсиз ўсувчи бу дарахтлар икки юз йилдан кўпроқ яшайди. Эманларнинг узоқ умр кўриши сабабларидан бири уларнинг пружинасимон илдизлари ер остига беш метргача кириб боради, бу эса қурғоқчиликка ҳам бардош беришини англатади. Эманлар чиндан ҳам мустаҳкам, бақувват ва кучли дарахт ҳисобланади, лекин бунга эришиш учун уларга кўп вақт керак бўлади. Бизнинг ҳам Масиҳда ўсишимиз ҳамда янги имонга келганларга Раббимизни таниб билишларига ёрдам беришимиз учун кўп вақт кераклигини тушунамизми? Агар буни тушунсак, бошқаларга Исонинг эътиборли ва итоаткор шогирдлари бўлишига, вақти келиб Унинг улуғворлиги билан порлашига ва Муқаддас Руҳнинг самарасини беришларига ёрдам бериш учун нима қиляпмиз? Нима қилсак ҳам, шошқалоқдан воз кечишимиз ва сабрли бўлишимиз лозим, деб ҳисоблайман. Ишонинг, масиҳийликда бу унчалик ҳам кўзга кўринган усул эмас.

Исо билан биргаликдаги йўлимизнинг бошида биз солиҳлик эманлари бўлиб кўринмаймиз. Биз кўпроқ У Ишаё китобидан ўқиган камбағал, азобланган, қул бўлган ожиз одамларга ўхшаймиз. Бироқ, Исо бизнинг ҳаётимизни тубдан ўзгартирмоқчи. У бизни ажойиб, узоқ яшайдиган, мустаҳкам илдизга эга бақувват эман сифатида кўришни истайди. Биз Унинг кўчатларимиз. Раббимиз бизга ғамхўрлик қилади. Бизнинг У билан муносабатимизни мустаҳкамлаш ва яхшилаш учун У барча ишларни қилади. Ишонинг, бизни буюк ўзгаришлар кутмоқда! Бу қанча вақт ва меҳнат талаб қилади? Ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, шошқалоқлик ҳеч қандай ёрдам бермайди.

ХУЛОСА

Ер юзидаги умримизнинг поёнида қайси хотираларимиз қалбимизни қувончга ва миннатдорчиликка тўлдиради? Қайси хотираларни ғамгин ёки ачиниш билан ёдга оламиз? Умримнинг поёнида менинг сўзларимни ёки қилган ишларимни ёқтирган инсонларни ҳаяжон билан хотирлайман, деб ўйламайман. Ўз ҳузури билан оилаларимизни, уйларимизни, иш жойларимизни, мактаб ва жамоат биноларимизни жонлантирган Исога эргашишни мен билан бирга ўрганган инсонлар ҳақидаги хотиралар мени қувонтиришига ишонишни истардим. Уларнинг Раббимизга содиқлигини, руҳий самарадорлигини ва Раббимиз каби бошқа инсонларнинг ҳаётига таъсир кўрсатувчи лаёқатларини эсга олиб, чин қалбимдан қувонаман.

Исонинг шогирди бўлиш – У ҳар бир кунни синовга айлантирадиган ҳаётий олис сафарга чиқишни англатади. Бу синовдан ўтиш учун бизни Ўз суръатига қараб ўзгартириши учун Раббимизга имкон беришимиз лозим. Масиҳнинг даъватига диққат қилганларни Унинг издошига айлантириш учун ҳам вақт керак бўлади. Бу жараён диний таълимотлар бериш билан чекланиб қолмай, биздан онгли ва аниқ мақсадли ҳаракат талаб қилади. Одамлар билан бундай мақсадли иш учун вақт ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу учун ўзимиз вақт ажратишимиз керак. Шошмайдиган вақтни.

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТАДИГАН СОАТЛАР

  1. Сиз олиб бораётган ёки иштирок этаётган хизмат ҳақида мулоҳаза қилинг. Оломонни жалб қилиш ва уларни мамнун қилиш учун кўп вақт ажратяпсизми? Ўзини Исога бағишлаган имонлиларнинг ҳаёти ва хулқ-атвори ўзгаришига ёрдам бериш учун қанча вақт ва кучингизни шахсий устозлик қилишга сарфлаяпсиз? Сизнингча, қайси ҳаракатлар “абадий қоладиган” ҳосил келтиради?
  2. Ишхонадаги, уйдаги ва жамоатдаги ишларингиз кўплиги сизга Исо билан тўлақонли муносабат қилишингизга қай даражада халақит беряпти?
  3. Кундалик қилишингиз лозим бўлган ишлар билан тўлдирилган жадвалингизга Исо билан учрашишга, сиз билан ҳамфикр инсонлар ҳамда Масиҳнинг издошлари билан гаплашишга вақт ажратиш учун қандай ўзгартиришлар киритиш мумкинлини ўйлаб кўринг.

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак