Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) 1 bob

Алан Фадлинг.  Шошма-Шошарликсиз Ҳаёт - (1-боб) Узбек тилида     

Shoshma-shosharliksiz hayot (Alan Fadling) Audiokitob Uzbek tilida.Книга на Узбекском языке

                         

Мундарижа 

КИРИШ

1 БОБ. БЕТАРТИБ ҲАЁТ

2 БОБ. ШОШМАЙДИГАН ШОГИРД

3 БОБ. САМАРАДОРЛИК: ШОШИЛМАСЛИК – ДАНГАСАЛИК ДЕГАНИ ЭМАС

4 БОБ. ВАСВАСАГА ШОШМАСДАН ҚАРШИ ТУРИШ

5 БОБ. ШОШМАЙДИГАН СЕВГИ

6 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ИБОДАТ

7 БОБ. ХОТИРЖАМЛИК: ЯРАТИШ СУРЪАТИ

8 БОБ. АЗОБЛАР: ШОШМАСЛИК ЗАРУРАТИ

9 БОБ. КОМИЛЛИК: КОМИЛЛИК ВАҚТ ТАЛАБ ЭТАДИ

10 БОБ. ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТНИНГ РУҲИЙ АМАЛИЁТИ

11 БОБ. АБАДИЙ ҲАЁТ


1 БОБ БЕҲАЛОВАТ ҲАЁТ

Мен тобеликдан даволаниш жараёнидаман. Гиёҳвандликдан эмас, йўқ, бироқ ундан зиёни кам бўлмаган тобеликдан, яъни, эсимни таниганимдан буён мени асир қилган шошқалоқликдан даволаняпман. Мен шосседа тезликка мўлжалланган қатор бўйлаб ҳаракатланишга, дўконда қисқа навбатни эгаллашга ва бошлаган ишини тезроқ тугаллашга интиладиган инсонлар тоифасиданман. Бундай шошқалоқликда қандайдир номутаносиблик бор. Лекин мен ҳам сиз каби доимо қаергадир шошадиган замонавий оламда яшаяпман. Агар шошқалоқлик юқумли бўлса, демак, бизнинг оламимиз эпидемияга чалинган, бироқ, шошқалоқликни секинлаштиришга мажбур қиладиган омиллар кузатилмаяпти. Афсуски, жамоат ҳам ушбу шиддатли пойгада иштирок этмоқда.

Мен даволанишни – тартибли ҳаётга эга бўлиш ҳаракатини йигирма ёшдан ошганимда бошлаганман. Ўша вақтларда Фуллер Илоҳиёт Семинарияси талабаси бўлиш билан бирга ёшлар гуруҳига чўпонлик қилардим ва энди уйланган пайтларим эди. Қанчалик ачинарли бўлмасин, ўша пайтларда менинг қадриятларим худди шу тарзда қўйилганини тан олишим керак. Кутилганидек, ҳеч қанча вақт ўтмай, бу аҳволда узоққа бормаслигимни англаб етдим. Мен бутун вақтимни бағишлашим лозим бўлган бу хизматга даъват қилинганимга шубҳа қилмаганман, лекин бу алфозда нафақат хизмат қилиш, балки яшай олмаслигимни ҳам тушундим. Менинг кучим ўттиз ёки қирқ йил у ёқда турсин яқин йиллар, ҳатто бир неча ойларгагина етиши мумкинлигига ақлим етганди. Пала-партиш ҳаёт тарзим мени йигирма ёшимдаёқ ҳиссий чарчоқлик синдромининг барча аломатларини намоён қилди*

Ўшанда Фуллер Семинариясидаги “Устозлик ва шогирдлик” курсига ёзилдим. Ёшлар гуруҳининг чўпони бўлганим бу танловимни тўғри эканлигини кўрсатди. Бу курсда маърузаларни тинглар эканман, кўпгина фойдали маълумотларни ўргандим ва чўпонлик маҳоратимни бойитдим, лекин ёдимда қолгани фақат бу эмасди, балки мажбурий дастурга киритилган иккита бир кунлик ретрит* машғулоти ҳам хотирамга муҳрланди. Бу машғулот менга барча алоқа воситаларидан воз кечиб, Худони эшитиш учун У билан сукунатда ёлғиз қолишга имкон берди. Худо билан ёлғиз қолишга биринчи уринишнинг ўзи ҳақиқий меҳнаткашликнинг барча белгиларини очиб берди, бу эса даволанишнинг биринчи ҳафтасида гиёҳванд инсонда бўладиган хуруждан кам эмасди. Мен кимнингдир муаммосини ҳал қилишдан, қаергадир шошишдан ёки кимгадир ёрдам беришга шошишдан ташқари, ўзимни яна нима билан банд қилишни билмасдим. Айни ўша пайтда ҳаётимдаги тартибсизлик аён бўлди. Худо билан ёлғиз қолиш У билан суҳбатлашишдан бошқа нарса эмас. Бу ретрит йўлимнинг бошланиши бўлди ва шу йўлда юрганимга йигирма йилдан ошди. Лекин ҳали кўзлаган мақсадимга етганим йўқ.

*Ҳиссий чарчоқ синдроми – бу ишдаги сурункали стресслар натижасида келиб чиқадиган ҳиссий, руҳий ва жисмоний чарчоқдир. Бу синдром асосан, бошқаларга ёрдам берадиган касб эгаларида учрайди (тиббий ходимлар, ўқитувчилар, психологлар, ижтимоий хизматчилар, қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари).

**Ретрит (ёлғиз қолиш, жамиятдан алоҳида бўлиш) инглизча сўз бўлиб, руҳий машғулотга бағишланган вақтни англатувчи сўз сифатида бошқа тилларга кириб келган. Ретритларлар якка ҳолатда ва бир гуруҳдан иборат бўлиши мумкин. Айрим ретритлар сукунатда ўтади, баъзилари эса руҳий анъаналар ва иштирокчиларнинг хусусиятларига қараб қизғин мулоқот билан ўтади. Ретритлар кўпинча, қишлоқ жойларда, тоғли жойларда ёки цивилизациядан олис бўлган жойларда ўтказилади. Монастрларни ўз ичига олган ретрит марказлар ҳам мавжуд).

 ИСО БЕТАШВИШ БЎЛГАНМИ?

Жон Ортбергнинг китобини ўқиш пайтида ёдимда қолган қисқагина маслаҳатни ёдда тутган ҳолда ўзимнинг олис сафаримни бошладим. Руҳий изланиш пайтида у дўсти ва устози бўлган инсондан ёрдам сўрайди. У эса: “Сен шошқалоқликдан бутунлай воз кечишинг лозим”, деб маслаҳат беради. Қатъийликни шошмаслик билан боғлаган ҳолда, қайси йўлдан юришим кераклигини англаб етдим. Ортберг ўзининг “Ўзгаришга чанқоқлик” китобида “шошқалоқлик – шунчаки жадвални нотўғри тузиш эмас, шошқалоқлик – юракнинг нотўғри ҳолатидир” деган. Унинг фикрига қўшилмаслик мушкул. Шошқалоқлик ва шошилмаслик ҳақида гапирганда, тезликни ўлчаш асбобининг кўрсаткичини эмас, нотинч, ташвишли ва безовта юракнинг ҳолатини назарда тутяпман.

Яқинда дўстим Билл кўплаб замонавий етакчиларнинг руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатган Даллас Уиллард билан суҳбат қуриш шарафига муяссар бўлди. Даллас Биллга оддий савол билан мурожаат қилди: “Исони қайси сўз билан таърифлаган бўлар эдинг?” Танловинг қайси сўзга тўғри келади. Устозми? Раббийми? Меҳрибонми? Танлов катта. Биллнинг ўйланиб қолганини кўриб, Даллас ўзининг жавобини таклиф қилди: беташвиш. Беташвиш? Жиддий айтяпсизми? Бу сўз рўйхатимдаги сўзларга яқин ҳам келмайди. Бу сўз Биллнинг рўйхатида йўқ эди. Сизнинг рўйхатингизда-чи?

Беташвиш сўзи менга маъқул, деб айта олмайман. Бу таърифда дангасалик, масъулиятсизлик ва худбинликни эслатувчи маъно бор. Айниқса, Билл менга бу ҳикояни айтиб берганида Исонинг беташвишлиги ҳақида жиддий мулоҳаза қилиб кўриш кераклигини англадим. Энг асосийси, мен Исони вазмин Қутқарувчи сифатида билишни истардим. Ўзим учун уч кунлик ретрит режалаштирдим ва асосий вақтимни Хушхабарни ўрганишга ва мени ташвишга солган савол: “Исони беташвиш бўлган деб аташ мумкинми? У шошқалоқ бўлмаганми?” деган саволларга жавоб топишга сарфладим.  

Муқаддас Калом устидаги изланиш соатлари кунларга уланганида, Исо замондошларига қараганда шошқалоқ бўлмаганига шубҳам қолмади. Ўттиз йиллик кутишдан сўнг хизматга киришганида У биринчи навбатда қилган иши – Муқаддас Руҳнинг бошқарувига итоат қилди ва қирқ кунни саҳрода ёлғизликда ўтказди. Қариндошлари Унга агар таниқли бўлишни истаса, Ўзини бутун оламга кўрсатиши кераклигини айтишди, лекин Исо уларнинг гапларига енгилмади (Юҳанно 7:4-6 га қаранг). Нима учун У синагога бошлиғининг ўлим тўшагида ётган қизини шифолашга шошилмади (Марк 5:22-43 га қаранг)? Нима учун ҳаста дўсти Лазар ўлгунича икки кун кутди (Юҳанно 11:1-43)? Исонинг тўғри вақтни танлаш лаёқати Унинг замондошларини ҳайратда қолдирар эди.

Исонинг тартибли ҳаёт тарзи йигирма биринчи асрдаги ҳаёт тарзидан кескин фарқ қилади. Мисол учун, менинг кўплаб буюк хизматчи дўстларим хизматга киришишдан аввал ўттиз ёшга тўлишини кутишмаган (Луқо 3:23 га қаранг). Билишимча, улардан ҳеч қайсиси бу тантанали ҳодисани чўлда қирқ кун рўза тутиш билан бошламаган (Луқо 4:1-2 га қаранг). Исони бошқарган Муқаддас Руҳ ҳеч қачон шошилмаган. Хўш, саҳрода нима содир бўлган? Исо рўза тутган ва иблиснинг ҳийлаларига қарши турган. Менимча, ёвуз шайтоннинг барча васвасаларидан мақсади битта бўлган: Исони Ота белгилаган вақтда Унга берилиши ваъда қилинган нарсаларни вақтидан аввал олишга ундаш бўлган. Бу ҳақда тўртинчи бобда батафсил гаплашамиз. Лекин назарида “бир кун минг йил каби” (2Бутрус 3:8) бўлган Раббимизнинг вақт ҳақидаги тушунчаси бизнинг тушунчамиздан фарқ қилиши ҳайратланарли эмасми?

Ишонаманки, Исонинг шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзи ҳамда хизматига тақлид қилиш ҳозирги масиҳийларнинг руҳий тасаввурларини кенгайтиришга ва ифодалашга қодир. Шунга қарамай, бизларнинг кўпчилигимиз Худога бўлган садоқатимизни У учун қилган хизматларимизнинг сони билан ёки ягона мақсад билан – Унинг Шоҳлигини кенгайтириш учун якшанба кунлари бўладиган хизматларда мунтазам қатнашиш билан ўлчаяпмиз. Тўғри, бизнинг қилган хизматларимиз Худони мамнун қилади, бироқ ўйлашимча, Унга бўлган самимий эътиборимиз ва дўстона муносабатимиз Уни кўпроқ қувонтиради.

Худо билан ёлғиз қолган ҳолда бу китобнинг биринчи боби устида ишлаганимга ажабланмаса ҳам бўлади. Муҳит жуда тинч эди. Хонанинг деразасидан дарахтлар билан безанган кенг майсазор кўриниб турарди, дарахтларнинг шоҳлари Худога ҳамду сано айтаётгандек, осмонга бўй чўзган. Қўл телефоним хизмат доирасидан ташқарида сукут сақларди. Авваллари буни халал берадиган тўсиқ деб ҳисоблардим, ҳозир эса бундан жуда хурсандман. Атрофни қоплаган осойишталик ва сукунат бетартиб ҳаёт тарзига нисбатан ички қаршилигимни кучайтирди. Мен арзирли сабаб бўлмаса ҳам ҳар доим шошилиш кераклигини ҳис қиламан. Шошқалоқлик менинг оғриқли одатимга айланди, ҳар доим фавқулодда вазият ҳолатида юрадиган бўлиб қолдим. Ташқи вазиятлар босими остида бўлмасам ҳам фақат ўзимнинг тасаввуримда мавжуд бўлган бошқа “муҳим иш”га тезроқ ўтиш истаги пайдо бўлади. Бу патология. Ва Худонинг инояти орқали шифо топишга муҳтожман. Қандай қилиб осуда ва тинч ҳаёт кечиришни Исонинг Ўзидан ўрганишим керак.

Худонинг Руҳи қалбимни олдинга қараб беҳуда югуриш эмас, Унинг қўлидан тутиб, У билан бирга юриш истаги билан тўлдирди. Ниҳоят, шошма-шошарликсиз ҳаёт кечириш тарзининг дангасаликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини англаб етдим. Ҳақиқатан ҳам, тартибли ҳаёт – дангасаликнинг бутунлай аксидир.

БУНДАЙ ШОШҚАЛОҚЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Менинг патологик шошқалоқлигим бир қатор сабаблар туфайли юзага келади. Эҳтимол, уларнинг айримлари сизларда ҳам бордир. Аввало, ёшлигимданоқ ишларни қанчалик тез бажарсам, шунчалик кўпроқ иш бажаришим мумкинлигига ишонтиришган. Албатта, бунда қайсидир даражада ҳақиқат бор. Лекин савол шуки, мен қилаётган ишлар Худо учун ёки ҳатто менинг ўзим учун шунчалик муҳимми? Албатта, телбалардек шошилиб ҳаракат қилсам, кўпроқ ишларга улгураман, лекин бу ишларни нима учун ва ким учун қилаётганимни унутиб қўйсам, бундан нима наф? Худонинг биринчи ва энг буюк амри ёдимда. Бу амр бизни “У учун иложи борича кўпроқ иш қилишга” даъват қилмайди. Биз ўз яқинларимизга Худонинг севгисини кўрсата олишимиз учун Уни бутун қалбимиз билан, бутун жонимиз билан ва бутун онгимиз билан севишимиз керак. Қолаверса, севги шошқалоқ эмас. Севгининг илк жиҳатини ҳаворий Павлус Коринфликларга йўллаган биринчи мактубининг машҳур ўн учинчи бобида тасвирлаган, бу – сабрдир. Сабр – шошқалоқликнинг акси. Эҳтимол, биздаги энг етишмаётган муҳим фазилат ҳам сабр бўлса керак. Ўзимнинг тезкорлигим ва шошқалоқлигим билан Худо мен учун нима қилмоқчи эканини ёки менга нима демоқчи эканини сезмай қоламан. Шошқалоқлик натижага қаратилган бўлади ва шунинг учун Унга етишиш йўлида қувончдан маҳрум қилади.

Банги одамдек тезликка тобе бўлиш жамиятимизда меъёрий ҳаёт тарзи ҳақидаги тасаввурларни ёмонлаштирмоқда. Биз шошқалоқликка дастурланганмиз. Маданиятли дунё тезлик, шошқалоқлик ва шижоатни қадрлайди. Биз кутишни ёқтирмаймиз. Бизнинг мақсадимиз – истаганимизни шу ерда, ҳозирнинг ўзида олиш. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Биз шунчалик интилаётган нарсага чиндан ҳам эҳтиёжимиз бор ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Сўнгги йилларда шошқалоқлик бизнинг ҳаёт тарзимизга айланди ва бунда рекламаларнинг хизмати жуда катта!

 Ҳатто замонавий инсоннинг нутқи ҳам унинг тезликка мойиллигидан далолат беради. «Секин» сўзининг маъносини луғатдан текшириш учун бир дақиқа вақтингизни ажратинг. Салбий қўшимчали таърифларнинг кўплиги тезда кўзга ташланади. «Секин» сўзининг компьютер луғати томонидан таклиф қилинган илк учта маъноси қуйидагича: пассив, осуда, тартибсиз, кўп вақт талаб қиладиган ва бемаъни. Уэбстер луғати* «секин» сўзи учун ўндан ортиқ таърифларни келтирган бўлиб, уларнинг биринчи ярми салбий маънони билдирса, қолган ярми бетарафлик маъносида берилган, фақат биттагина ижобий таъриф берилган – шошмайдиган. Тезкор сифатининг маъноси анча ижобийроқ.

---------------------------------------------------------------------------------------

*Уэбстер луғати - “Инглиз тилининг Америкада чоп этилган луғати” бўлиб, Ноа Уэбстер томонидан 19 асрнинг биринчи ярмида яратилган.

Энди шошқалоқлик ва зерикарлилик орасидаги боғлиқликни кўриб чиқайлик. Зерикарлилик бизнинг ҳаётимизга кириб келганига унчалик кўп вақт бўлмаганини биласизми? Бу тушунча бизнинг жўшқин фаолиятимиз давомида камдан-кам учрайдиган тўхталишларнинг ўрнини тўлдирувчи бўшлиқни белгилайди. Мен Калифорния штатининг Сакраменто деган жойида, чекка бир қишлоқда катта бўлганман. Ўтган асрнинг 60-йилларида одатий бўлган ҳаёт тарзини ҳозир фарзандларим зерикарли деб аташади. У пайтларда видео ўйинлар, DVD, уяли телефонлар ва шунга ўхшаш нарсалар йўқ эди. Ихтиёримизда битта кичкина телевизор бўлиб, битта федерал, бир ёки иккита маҳаллий канални кўрсатарди. Шанба куни эрталабки мультфильмлар бизга қувонч бағишларди, ахир мультфильмлар кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун берилмас эди-да.

Шошилмаслик дангасалик, бефарқлик, бепарволик ёки эҳтиётсизлик билан бир хил эмас. Бу тўртта сўз бизнинг дунёқарашимиздаги нотўғри тушунчаларни кўрсатади: “Тезкорлик самарали. Тезкорлик таъсирли. Тезкорлик менинг муҳим инсон эканимдан далолат беради”. “Ишлар қандай?” деган саволга нима деб жавоб беришимиз ёдингиздами? Одатда, “Ниҳоятда бандман”, “Ишларим бошимдан ошиб ётибди” ёки “Иш жуда кўп” деб жавоб берамиз. Кўпинча, бу иборалар ташвишни ёки чарчоқни енгил ифодаласа ҳам ич-ичимиздан агар ҳозир “Ҳа, амаллаб юрибман” ёки “Худога шукур, нолимайман, чунки бўйинтуруғим юмшоқ ва юким енгил” деб айтсам, одамлар мени иккинчи тоифали одам, деб ўйлашларига ишонамиз. Муваффақиятнинг яққол исботи сифатида иш билан банд бўлиш атрофдаги одамлар сизни қабул қилишлари учун туртки бўлади, деб ҳисоблаш албатта ёқимли. Бетартиб ҳаёт менда янада камроқ таассурот қолдиради. Агар яхшилаб ўйлаб кўрсак ва сал нарироққа назар ташласак, бундай ҳаёт чиндан ҳам самарали ёки самарасиз эканини билиш мумкин.

ИЛМИЙ-ТЕХНИК ТАРАҚҚИЁТ ВА ТЕЗЛИК

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, ўтган асрнинг 60-70 – йилларидаги илмий-техник тараққиёт кўпроқ бўш вақт бўлишини ва инсониятга меъёрий ҳаётни ваъда қилган бўлса ҳам фақат оловга мой сепган, холос. Замонавий технологиялар одамларни бой қилиш ва ҳаддан зиёд банд қилиш орқали ҳаёт маромини тезлаштириб юборди. Бугунги кунда маълум вақт ичида жуда катта ҳажмдаги ишларни бажаришга имкон берувчи технологияларга эгамиз. Бироқ бундай банд ҳаёт бизни ҳолдан тойдираётганини англаб етмаяпмиз. Биз анча самарали бўлдик, лекин аҳмоқона ҳаёт мароми ҳаётимизни янада мазмунли қилганини ҳеч ким исбот қилиб беролмайди. Қолаверса, вақтга нотўғри муносабат билан боғлиқ патологияни ўрганувчи психологиянинг янги йўналиши пайдо бўлди. Бунга қуйидагилар киради: кам вақт ичида иложи борича кўпроқ ишга улгуришга ҳаракат қилиш, ҳар қандай тўхталишлар ёки кечикишлар пайтида асоссиз ташвишланиш. Аммо одамлар учун энг катта хавфни шошқалоқлик касаллиги келтириб чиқаради.

Шошқалоқлик – замонавий муаммо эканини таъкидлаб ўтирмайман. 1800-йилларда яшаган чўпон Перси Эйнсворт шундай деган:

«Бу дунёнинг шовқин-сурони сизни ташвишли қадамлар ва нотинч юрак уриши билан ҳайратга солади. Бундай шошқалоқликда камдан-кам инсон нафас ростлаб олишга муваффақ бўлади. Бироқ, қалбингизда Масиҳнинг тинчлиги бўлса, бу сизнинг абадий тақдирингиз эканини англаган ҳолда ишда ҳам ташвишланмайсиз; қурбонлик қилиш муқаррар эканини англаган ҳолда, яқин кишингизнинг хизмати вақтида дам оласиз; Худонинг севгиси чексиз эканини билган ҳолда, биродарлар ва опа-сингиллар билан самимий муносабатда тинчликка эришасиз. Меъёрий ҳаёт мана шундай бўлади ва “Масиҳга ишонган” ҳар бир киши бунга эга бўлади».

Эйнсворт меъёрий ҳаёт ҳақида гапирган, мен уни шошма-шошарликсиз ҳаёт деб атаган бўлардим. Эйнсворт ҳикоя қилган шошма-шошарликсиз ҳаёт – менинг орзуимдаги ҳаёт. У ҳам худди мендек шовқин-сурондан қочишни ва тинчликка эришишни истаган, лекин 1909 йилда оламдан ўтган! Демак, юз йил аввал ҳам шошқалоқлик худди ҳозиргидек долзарб бўлган экан-да. Лекин бугунги кундаги технологиялар бизни янада тезроқ ҳаракат қилишга даъват қилмоқда. Бугунги кунда машинада беш юз миль, самолётда беш минг миль масофани босиб ўтишга кетадиган вақт юз йил олдин йигирма миль масофани босиб ўтишга кетган вақт билан тенг. Шошқалоқлик бундай жиддий муаммога айланиб қолгани ажабланарли эмас. Илмий-техника тараққиёти туфайли инсоният ўз руҳий тартибсизлигини жисмоний тезликка ўзгартирди.

Мени техника ёки транспорт соҳасидаги тезликнинг афзалликлари қадрига етмас экан, деб ўйламанглар. Мен интернетга киришим учун модем тезлиги орқали уланишни истамайман. Яна кўплаб қариндошларимни кўриш учун беш юз миль масофани аравада босиб ўтмоқчи ҳам эмасман. Уйимнинг остонасидан чиққан кунимдаёқ мени ер шарининг нариги чеккасига элтиб қўювчи самолётлар борлиги учун миннатдорман, акс ҳолда поездда ёки уммонда сузиш орқали ҳафталаб, эҳтимол ойлаб йўл юришимга тўғри келарди.

ВАН МИНДАО: ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ САЙР

Рональд Бойд-Макмиллан “Faith That Endures” китобида ўтган асрда қувғинга учраган Хитойнинг энг машҳур чўпони Ван Миндао билан қурган суҳбати ҳақида ёзган.

Илк учрашувимизда суҳбатимиз қуйидагича бўлди:

  • Йигитча, сиз Худо билан қандай мулоқот қиласиз?

Мен Калом ўрганиш ва ибодат қилишдан ташқари бир қанча руҳий қоидаларни айтдим. Ван Миндао истеҳзо билан деди:

  • Бу нотўғри. Худо билан мулоқотда энг асосийси – шошилмаслик.

Ван Миндаонинг сўзлари қалбимни тубигача титратиб юборди. Ҳаётимни ўзим пойгага айлантириб юборган бир пайтда қандай қилиб масиҳийча ҳаётни Худо билан юриш деб аташим мумкин? Тўғри, биз “мусобақада сабр билан чопамиз”, лекин ҳар доим ҳам “имонимизнинг илғори бўлган Исога кўз тикамизми” (Ибронийлар 12:1-2)? Худо бизни Ўзи билан бирга шошма-шошарликсиз сайр қилишга таклиф қилмоқда, биз эса жуда кўп ҳолларда Унинг ортидан бошимизни қимирлатамиз. Фарқини тушуняпсизми?

Кейинги гал Бойд-Макмиллан Ван Миндаодан Хитойда Хушхабарни ваъз қилгани учун йигирма йилга қамалгани ҳақида гапириб беришини сўради. Қамоқдаги камера Миндаога Худо билан шошма-шошарликсиз вақт ўтказишга мажбур бўлган жойга айланди. Яхшиямки, қамоқда Худонинг ҳузурида бўлишдан бошқа қиладиган иш йўқ. Ва тез орада Миндао аслида муҳтож бўлган нарса шу экани аён бўлди. Бойд-Макмиллан Хитойлик чўпондан ўрганганларига қуйидагича хулоса қилди:

«Қувғинга учраган жамоат Худо ҳеч қачон шошилмаслигини англаган ҳолда имонда содиқ қолди. Худо инсоннинг қалбини қуради. Биз эса шошқалоқмиз. Ишларимиз жуда кўп! Ишларимиз шунчалик кўпки, ҳеч қачон чин дилдан Худога яқинлашмаймиз. Аслида, Худо Адан боғини – мукаммал мулоқот жойини яратганида, айнан шуни хоҳлаган эди. Ван Миндаонинг озодликдан маҳрум қилиниши ва қамоқхона уни “сайр қилиш босқичига” қайтариши учун тезликни камайтириши ҳамда Худо билан тўғри мулоқот қилиш учун ўзини камтар тутишига имкон яратди».

ДОНИШМАНДЛАР НАЗАРИДА ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ҲАЁТ

Келинг, ҳозир шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзини ўзлаштиришни истаганлар учун ўтган асрда яшаган масиҳий муаллифларининг меҳнатлари ҳамда Муқаддас Калом қандай маслаҳатлар берганини кўриб чиқамиз.

Забур 45:11 ояти бизга тинчланишни таклиф қилмоқда: “Тўхтанг, билинг, Мен Худоман”. Ташвишланманг ва бунинг ортида Ким турганини эсга олинг. Ўн еттинчи асрнинг руҳонийси, ўзини ночорларга хизмат қилишга бағишлаган Венсан де Поль шундай деган: “Шошилган инсон Худони кечиктиради”. Аслида, менинг ҳаёт тарзим бунинг аксини кўрсатади. Менимча, “шошилган одам Худо учун кўпроқ иш қила олади”. Лекин Венсан де Польнинг айтишича, ўта шошилган одам аслида орқада қолади. Бироқ биз нима учундир шошқалоқлигимиз Худонинг режаларини амалга оширишни тезлаштиради, деб ишонамиз. Қизиқ, агар Ибром Худога ёрдам беришга шошилмаганида, воқеалар қандай ривожланган бўларди? Худонинг ваъдаси амалга ошишига ёрдам беришни истагани учун у Ҳожарнинг ўғлига ота бўлди (Ибтидо 16 бобга қаранг). Ибромнинг шошқалоқлиги Худонинг режалари амалга ошишига жиддий таъсир кўрсатди.

Ҳикматлар 19:2 оятда шундай айтилган: “Билимсиз истак яхши эмас, шошқалоқлар ҳам қоқилади”. Бу эса сабрсизлик ва шошқалоқнинг яна битта салбий томони бўлиб, худди хаёлпараст ҳайдовчига таниш бўлган васваса: “Афтидан, адашган кўринаман! Нима қилиш керак? Нима қилишни биламан! Тезликни ошираман!” Бундай бепарволик Худо биз учун режа қилган йўлдан оғиб кетиш хавфини келтириб чиқаради. Лекин биз нима учундир ҳамма нарсаларга ёпишиб олиб, Худога хизмат қилишда яхши самара келтирамиз, деб ўйлаймиз, лекин қоидага кўра, бунинг акси бўлади. Шошма-шошарликсиз ҳаёт бизга Худонинг ҳузури ва бошқарувига эътиборлироқ бўлишимизга имкон беради. Мен Худонинг инояти таъкидлаган ҳаёт маромида яшашни ўрганишни истайман. Ортда қолмасдан ва албатта, шошиб олдинга ўтиб кетмасдан яшашни хоҳлайман.

Чўпон ва бир қанча китоблар муаллифи Уэйн Мюллер олис масофага кўчиш вақтида бирдан тўхтаб, ерга ўтириб олган Жанубий Америка қабиласининг ғайриоддий одати ҳақида сўзлаган. Бундай ғайриоддий одатнинг сабабини сўраганларида, улар “руҳлари таналарига етиб олишлари учун вақти-вақти билан тўхташга мажбур” эканликларини айтишган. Эҳтимол, баъзиларимизга айрим пайтларда бекор қолиш фойда берар. Бундай танаффуслар шошиб юрадиган кўплаб инсонларнинг ўзларига келиб олишларига, уларнинг ортда қолиб кетган руҳларига эса ўз маконларига етиб олишларига имкон берган бўлар эди.

Ёзувчи Ж.Б.Филлипс ўзининг “Сенинг Худойинг жуда кичкина” деб номланган мумтоз масиҳийлик асарида Худонинг “ҳеч қачон шошмаслиги” ҳақида ёзган. Шошилиш Унинг усули эмас. Худонинг шошма-шошарликсиз ҳаракати бизга қандай иноят беришини англаб етганимизда, бизнинг ҳаёт тарзимиз ва хизматга бўлган муносабатимиз ўзгарадими? У билан қадамма-қадам юрганимизда нима содир бўлади? Бундай ҳаёт қандай кўринишга эга бўлади? Бу саволларга шу китобда жавоб беришга ҳаракат қиламан.

ИСО БИЛАН БИРГА

Шошилмайдиган Нажоткор билан мулоқот қилишнинг яққол афзалликларини қадрлайман. Мисол учун, меъёрий ҳаёт тарзи туфайли кўп жиҳатдан ўзимнинг хатти-ҳаракатларим нотўғри эканини кўра олдим. Бундан ташқари, “кўзланган мақсадга эришиш” лаёқати Худонинг ҳаётимизда қилаётган барча ишларини эътирозсиз қабул қилиш “Худонинг қудратли қўли остида ўзини камтар тутиш” лаёқатига йўл бўшатишини англаб етдим. Худо маълум ҳодисаларга йўл қўяди ва мен У билан ҳамкорлик қилсам ақлли иш қилган бўламан. Кўпинча, айнан шошқалоқлик ҳаётимни ва хизматимни қийинлаштиради, Масиҳнинг кўмагисиз бунга ажабланмаса ҳам бўлади.

Мен ўта шошқалоқлигим туфайли Худонинг кўплаб очиқликлари, марҳаматлари ҳамда тарбиясидан маҳрум бўлганимни тушундим. Менинг бошқарувчимга айланиш орқали шошқалоқлик мени муваффақиятдан маҳрум қилди, холос. Исонинг шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзига қараб, У билан ёнма-ён юриш, Унинг ҳаёт мароми бўйича яшаш У мен учун тайёрлаб қўйган фаровон ҳаётга эришишнинг ягона йўли эканини англаб етдим.

Шунинг учун ўзимга савол бераман: агар биз – шошма-шошарликсиз маромига амал қилган Нажоткорнинг шогирдлари бўлсак, бизнинг ҳаёт маромимиз қандай бўлиши керак? Масалан, Исо кўпинча, Ота билан ёлғиз қолиши ва У билан хотиржам вақт ўтказиши учун Унга муҳтож бўлган инсонлардан узоқлашган. Эҳтимол, биз – Унинг издошлари ҳам шундай йўл тутишимиз керакдир? Исонинг ҳаётига назар солиш ва Унга тақлид қилиш орқали илоҳий иноят билан уйғунлашган кундалик ҳаётимиз қандай бўлиши кераклигини тасаввур қилишимиз мумкин. Қисман, иноятли ҳаёт маромини руҳий бошқарувнинг моҳияти деб аташ мумкин. Менимча, руҳий етакчилар бу замонавий оламнинг шиддатли оқимида иноятли ҳаёт маромини ушлаб қола олиши керак; атрофдагилар ер юзида Худонинг Шоҳлигини яратишга берилган бир пайтда унинг ҳаёти таъсирли, самарали, лекин ўлчовли бўлиши лозим.

Мен бу дунёнинг шовқин-сурони ҳокимияти остида эмасман, мен шошилмайдиган Нажоткоримнинг инояти остидаман.

КИТОБГА ҚИСҚАЧА НАЗАР

Бу китобда биз Исо тимсолида акс этган шошилмайдиган Нажоткорнинг фазилатларини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. Китобнинг иккинчи бобида Унинг илк шогирдларни шошилмасдан танлаш ва уларни тўлиқ ва бутунлай Худога ишонишга ўргатиш услуби билан танишамиз. Отага сўзсиз итоат қилиш уларга Хушхабарни ваъз қилишда ўзлари ҳатто орзу ҳам қилмайдиган қобилият берди. Ўз хизматим ҳақида гапирар эканман, турли даражадаги руҳий комилликка ва таъсирга эга бўлган масиҳийларга – ота-оналар, устозлар, жамоат қатнашчилари ёки хизмат етакчиларига фойдаси тегадиган фикрлар билан бўлишмоқчиман. Учинчи бобда самарадорлик ва бекорчилик ҳақида сўз боради. Мен фавқулодда ҳолатда яшагандан кўра, шошма-шошарликсиз ҳаёт маромида яшаш самаралироқ эканини исботлашга ҳаракат қиламан. Умидсизлик – шошилмасликнинг классик тури ҳақида ҳам гаплашамиз. Саҳрода шайтон Исони шошилтириш учун қилган ҳаракатига Исонинг қаршилиги бизга шуни ўргатадики, шошилмаслик – ҳаётимизни яхши томонга ўзгартира оладиган сабр ва ишонч билан таққосланмайдиган хатти-ҳаракатлардан энг яхши ҳимоядир (4 боб). Исонинг меҳрибон самариялик ҳақидаги масалини диққат билан ўқиганимизда, шошилишни унутиш орқали муҳтожликда қолган яқинларимизга ғамхўрлик кўрсатишимиз мумкинлигини кўрамиз (5 боб). Олтинчи бобда Исонинг шошма-шошарликсиз ибодатгўй ҳаёти ва хизмат тарзи берилган. Ота билан ҳоли жойда ёлғиз қолиш учун тез-тез вақт ажратган Зотнинг Ўзи (Луқо 5:16 га қаранг) бизни Ундан ўрнак олишга чақиради. Исо бизни Унинг ҳаётига тақлид қилишга даъват қилади.

Еттинчи бобдан ўн биринчи бобгача Исо бизни Унга тақлид қилишга даъват қилган шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзининг турли жиҳатларини кўриб чиқамиз. Еттинчи бобда биз Худонинг илк инъомларидан бири ҳақида суҳбатлашамиз: яратиш чоғида У шанба кунини дам олиш куни қилиб белгилаган. Кейинроқ, Худо Ўз халқига Исо ҳам амал қилган шанба кунига амал қилишни амр қилган. Саккизинчи бобда қийинчиликлар бўйича ўз тажрибам ҳақида, бизни бу бузилган оламимиз ҳақидаги ҳақиқатлар билан бўлишаман, бу нарсалар бизга шошилмаслигимиз кераклиги ҳақида сабоқ беради. Бундан ташқари, ҳаётимизнинг шиддатли оқимини секинлаштиришга қийинчиликлар ва азобларчалик ҳеч нима ёрдам бера олмайди.

Тўққизинчи боб масиҳий комилликка бағишланади, унда ҳиссий ва кутилмаган реакцияларнинг номукаммаллиги акс эттирилади. Бироқ, руҳий камолотга бир кечада эришиб бўлмайди, ўз табиатига кўра, бу жараён анчайин узоқроқ кечади. Ўнинчи бобда ҳаётимизда Худонинг ҳузурини ҳис қилишни ва У билан янада оддийроқ ва яқинроқ муносабатни ривожлантиришимизга ёрдам берадиган бир қанча руҳий амалий тавсиялар таклиф қилинади. Ва ниҳоят, ўн биринчи бобда, бутун диққатимизни шошма-шошарликсиз кечадиган даврнинг юқори чўққиси – абадий ҳаётга қаратамиз. Масиҳ издошларининг сифати, агар ҳозирнинг ўзида абадий ҳаётда яшаётган бўлганимизда, ҳаётимиз мароми қанчалик даражада ўзгариб кетган бўларди? Абадий ҳаёт келажакка алоқадор қандайдир мавҳум ваъда эмас, аксинча, ҳақиқат экан, унда кундалик ҳаётимиз маромини ҳозирнинг ўзида қандай ўзгартиришимиз мумкин?

Ҳар бир бобнинг сўнгида мулоҳаза қилиш учун бир нечта саволлар, яъни “Худо билан шошма-шошарликсиз ўтказиладиган соатлар” номи остида эътиборингизга ҳавола қилинади. Китобнинг номини ёдда тутган ҳолда, кейинги бобга ўтишдан аввал бу саволларнинг ҳар бири ҳақида мулоҳаза қилиш учун вақт ажратишингизга умид қиламан. Агар бу китобни уй гуруҳларида ўрганаётган бўлсангиз, унда бу саволларни биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин. Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, буни амалда қўллаб кўриб, уни қанчалик марҳамат – сокин юрак, онг ва ҳаёт тарзи эканини англаб етдим.

Китобга қисқача назарнинг якунида, ижозатингиз билан, шошмай ҳаракат қилган Нажоткорга эргашишга тайёр бўлган инсонлар учун ибодат қилсам:

Эй, осмондаги Ота, бизга марҳаматли хизмат ва дам олиш намунасини берган Исо учун Сендан миннатдорман. Биз қанчалик даражада замонавий дунёнинг шошқалоқлиги қулига айланиб қолганимизни биласан. Биз ҳам Исодек шошма-шошарликсиз ҳаёт кечиришни ўрганишни истаймиз, лекин бу илм биз учун жуда қийин! Шунинг учун, Сендан илтимос, Сендан ўрганишимиз учун бизга Сени тинглайдиган қулоқ, диққатини Сенга қаратадиган юрак, Сенинг олдингда камтар турадиган онг бер. Эй, Қодир Эгам, шошқалоқсиз ҳаёт биз учун имконсиздек, лекин Сенинг қўлингдан келмайдиган иш йўқ. Омин!

ХУДО БИЛАН ШОШМА-ШОШАРЛИКСИЗ ЎТКАЗИЛАДИГАН СОАТЛАР

  1. Замонавий дунё нима учун тезликни қадрлаши ва секинликдан қочиши ҳақида яна бир бор ўйлаб кўринг. Бу мойиллик сизга танишми? Сизни шошилишга ундайдиган ташқи ва ички туртки нима? Қисқача ибодат қилиш ва меъёрий ҳаёт тарзи уни қанчалик самарали қилишини тасаввур қилиш учун бир неча дақиқа ажратишга ҳаракат қилинг.
  2. Исонинг беташвишлиги ҳақидаги фикрингиз қандай? Сиз бу фикрга қўшиласизми ёки бутунлай инкор қиласизми? Ҳаётга бўлган муносабатингизни ўзгартиришга тайёрмисиз? Бу ҳақда нима учун Исо билан гаплашиб кўрмайсиз?
  3. Бу бобда берилган намуналардан ташқари Исонинг шошма-шошарликсиз ҳаёт тарзини ифода қиладиган яна қандай намуналар ёдингизга тушди? Бу намуналар Исога эргашишда сизга ёрдам беряптими?

Книга на Узбекском языке: Жизнь без спешки  (Алан Фадлинг )

"Я нахожусь в процессе исцеления от зависимости. Не наркотической, нет, но не менее губительной: от спешки…" - с такого признания начинает свою книгу Алан Фадлинг и далее описывает собственный путь избавления от этого недуга, которым страдает современный мир, путь подражания ритму жизни Иисуса Христа.
Автор подтверждает, мы призваны работать. Продуктивность - не грех, но стремление всё больше повышать продуктивность нашего труда может сгубить нас. Как же найти баланс между нашим призванием работать и необходимостью отдыхать? В этой книге вы найдёте ответ на этот вопрос. По мнению автора, вечно спешащие люди лишь напрасно тратят силы, изматывая себя физически, эмоционально и духовно. То же самое происходит и с чрезмерно загруженными христианскими руководителями: они теряют духовные ориентиры, охладевают к молитве и упускают возможности, которые им предоставляет Бог. Автор предлагает брать пример с Иисуса Христа, Который, несмотря на интенсивное служение, вёл неторопливый образ жизни и уделял много времени уединенному общению с Отцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак