Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (14-bob) Kitob O'zbek tilida
Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Мундарижа
Сўзбоши
I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган қаҳрамонлар талаб этилади
1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган қаҳрамонлар талаб этилади
2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди
3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг
II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори
4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори
5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади
6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси
III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити
7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити
8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш
IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин
9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.
10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи
V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак
11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак
12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т
VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши
13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши
14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради
Якуний мулоҳазалар
14 БОБ. ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА АСАБ БУЗИЛИШИ ВА ҲАТТО УНДАН ОҒИРРОҚ ҲОЛАТЛАР ЮЗАГА КЕЛИШИГА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ҲАҚИДА (ДИК ДЕЙ)
Сизни қандай тарбия қилишган, яъни ота-онангиз қандай тарбия усулини қўллаган? Бу саволга берадиган жавобингиз ота-оналик обрўсига муносабатингиз, унинг нима эканлиги ва уни қандай ишга солиш борасида сизга кўп нарсаларни кўрсатиб беради.
Пастдаги диаграммада тарбия соҳасида тўртта усул борлигини кўрасиз:
• Ҳукм ўтказувчи – “Ёки мен истагандек қиласан, ёки умуман қилмайсан!”
• Ижозат берувчи – “Истаганингни қилишинг мумкин”.
• Бепарволик – “Умуман олганда, нима қилсанг ҳам, менга фарқи йўқ”.
• Хайрихоҳ – “Мен тинглайман... Сен ҳақингда ғамхўрлик қиламан... Тушунишни истайман... Бу сафар шундай қиламиз, чунки...” ҚАБИЛИДАГИ СЎЗЛАР АЙТИЛАДИ
Ҳукм ўтказувчи ота-оналар тўла ҳокимликка эга
Ушбу усулларнинг ҳар бири ота-она обрўсини ишга солишга нисбатан маълум бир муносабатни акс эттиради.
Ўз ҳукмини ўтказувчи ота ёки она – бу “якка ҳоким” ва Уэбстер луғатига кўра, у учта тоифага бўлинади. Биринчи тоифа “диктатор” бўлади, у “ҳамма нарса устидан мутлақ ҳокимлик қилади”. Машъумлиги жиҳатидан сал пастроқда автократ туради – бу “ташқаридан тайинланган ёки ўзини-ўзи тайинлаган, ҳеч ким билан ҳисоблашмай, бошқалар устидан мутлақ ҳукм ўтказишга мойил одам. Автократнинг энг содда кўриниши – бу “ҳукм ўтказувчи, ўзбошимча шахс”.
Диаграммада кўрсатилганидек, автократ ота-оналар ўз фарзандларига мутлақо ҳукм ўтказиб келса, назоратчи функцияларида ҳаддан зиёд кучли, мадад бериш функцияларида эса ҳаддан зиёд суст бўлишади. Чекловлар меҳр-муҳаббатдан устун келади.
Баъзи оилаларда тарбияда ҳукм ўтказилиши оқибатида даҳшатли, ҳаддан ортиқ ҳолатлар юзага келади, бола оғир таҳқирланади. Бу фожиага олиб келиши мумкин. Вақти-вақти билан газета саҳифаларида калтакланган, оч қолдирилган, қулф остида айрим ҳолатларда йиллаб яшаган болалар ҳақида мақолалар пайдо бўлади.
Яқинда болалар таҳқирланишига қарши курашган жамият томонидан полицияга келган хабар натижасида еттита фарзандни ўстираётган ота-она 12 ёшли қизини ҳожатхонага қамаб қўйгани аниқланди. Ҳожатхонанинг эни бир ярим метрни, узунаси икки метрни ташкил қиларди. Ҳожатхона поли нажас билан булғанган, ҳар-ҳар ерда озиқ-овқат ўраладиган қоғозлар ётар, ҳамма ерда сувараклар ғиж-ғиж қайнарди. Кўринишидан 7 ёшга ўхшаган қиз бадбўй сийдик ҳиди сингиб кетган йиртиқ спорт костюмида ўтирар, кўкарган юзида калтак еганидан соғ жойи қолмаганди.
Тергов ишлари давомида қиз бир ойдан узоқ вақт эшиги қулфланган ҳожатхонада сақлангани, ўн йилдан бери вақти-вақти билан мунтазам равишда тазйиқларга учраб келгани аниқланди. Унинг олтита ака-укаси ва опа-сингилларига бу даражада бешафқат муносабат қилинмагани кўриниб турарди. Қизни топган полиция офицерларидан бири, шу вақтга қадар юзлаб одамларнинг таҳқирланганини кўргани, лекин бундай ҳолга тушган одамни биринчи марта кўраётганини айтди. 1
Табиийки, тарбияда “мутлақ назорат”га асосланган бундай ёндашув ақлга тўғри келмайди ва умуман ўринсиздир. Бу ота-оналар автократик бошқарувнинг ўта салбий ҳолатига бир мисол бўла олади, бироқ шу билан бирга, бунинг бу қадар очиқ бўлмаган, лекин жуда кўп болаларга катта зарар етказиб келган турлари ҳам учрайди.
Ўз ҳукмини ўтказган ота-оналар кўпинча “яхши” оилалар яратишади
Кўп автократ ота-оналар фарзандлари учун “яхши оилалар” яратиб беришади. Улар яхши едириб, кийинтиришади, бошқа болалар билан ўйнашга рухсат беришади, умуман олганда, ташқи томондан “яхши ҳаёт” кечираётганларидек кўринишади. Ҳамма нарса етарлидек гўё, мадад ва севгидан (меҳр-муҳаббатдан) ташқари.
Автократ ота-оналар эҳтимол, болаларига ҳеч қачон қўл кўтармас, ҳожатхонага қамамас, бироқ шундай бўлсада, ўз оиласида мутлақ ҳокимиятга эга бўладилар. Улар ўз ҳукмини ўтказишга жуда катта эътибор қаратишади, оилада соғлом муносабатлар яратишга эса кўп эътибор беришмайди.
Автократик оилаларда ўсган болалар атрофдаги воқеаларга нисбатан икки хил реакция кўрсатишади: ёки қочишади ёки курашишади. Болалар қочишни танлаганларида одатда ўз қобиғига ўралиб, ташқаридан қаралганда, қобил “итоатгўй” бўлишга ўргангандек кўриниш ҳосил қилади, шу вақтнинг ўзида уларнинг ичида ҳамма нарса қайнаб туради. Д-р Говард Хендрикс, Даллас Илоҳиётшунослик семинариясининг масиҳийлар илми профессори бир бола тўғрисида гапириб, отаси уни ўтиришга мажбур қилгани ҳақида ҳикоя қилганди. Бола ўтиришни истамасди, отаси эса: “Ўтир, бўлмаса мажбур қиламан!” деб бақирарди. Бола ўтирар экан, минғиллаб: “Ташқаридан ўтиргандек кўринсамда, ичимда барибир тик туравераман!” дерди.
Реал воқеликдан кетишнинг бошқа турларида болалар ўзларини эзилгандек ҳис қилиб, кескин қадам босишлари мумкин, чунки бундай шароитга бардош бера олмай қолишади. Бу каби ҳолатларда бола уйидан қочади, ёмонликка олса агар, ўз жонига қасд қилади.
Бола курашишга қарор қилса, ғазаб кўрсатади: шикоят қилади, жеркиб жавоб беради, хафа қилган одамга ташланади, таҳлика қилади, жанжаллашади. Мухтасар қилиб айтганда, бола исён қилади, чунки у бўйсуниб яшашга мажбур бўлган қоидалар ота-онасининг севгиси (меҳр-муҳаббати) билан суғорилмаган.
Сизнинг тарбия усулингиз қанақа?
Ҳукм ўтказувчи: кучли назорат ва суст мадад
Любовь – Севги
Ограничения – Чекловлар
Эркалатувчи: Кучли мадад ва суст назорат
Любовь – Севги
Ограничения – Чекловлар
Бепарво: суст назорат ёки мутлақо назорат қилмаслик; бола ўзини кераксиз ҳис қилади
Любовь – Севги
Ограничения – Чекловлар
Хайрихоҳ (ҳурмат): назорат ва мадад тўғри тақсимланган
Любовь – Севги
Ограничения – Чекловлар
Никоҳ масалалари билан шуғулланиб, оилалар учун маслаҳатлар бераётган пайтларимда кўпинча автократ ота-оналар билан иш олиб боришимга тўғри келар эди. Улар умидсизлик билан олдимга келиб шундай дейишарди:
– Боламиз билан нима қилишни билмаяпмиз. Ўзбошимча бўлиб қолди – умуман қулоқ солмайди, уйга берилган вазифасини бажармайди, уйга кеч қайтади. Айтинг, нима қилсак бўлади?
– Хўш, сизлар нима қиляпсизлар ўзи? – қизиқаман мен.
– Табиийки, жазолаймиз. Телевизор кўришни таъқиқлайман, пул бермайман, машинанинг калитини ҳам бермайман. Яъни “жазолайман” дедимми, бу билан жазони назарда тутаман!
Одатда бир қоидага амал қилардим: ота-оналарга бола билан нима қилиш ҳақида маслаҳат бермаслик. Лекин бундай ҳолатлар учун менда ҳар доим битта таклиф тайёр турарди:
– Ўз қоидаларингизни ва жазоларни юмшатиш ва бола билан яхши муносабат ўрнатишга ҳаракат қилиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
– Қоидаларни юмшатиш? Ўғлимни билмайсиз-да, – у бошимга чиқиб олади.
Ўша пайтда ҳар доим иккинчи саволни берардим:
– Айтинг-чи, сиз амал қилган режа иш беряптими?
Аксарият ота-оналар мен нимани назарда тутганимни тушунишарди. Уларнинг режаси иш бермагани кўриниб турарди, акс ҳолда менинг олдимга, офисга келишмасди, менга қайғуларини тўкиб-сочиш ва маслаҳат олиш учун пул тўлашмас эди ҳам. Айримлари маслаҳатимга қулоқ солишарди ва гоҳида ўз одатларидан воз кечишарди. Лекин кўпчилик аввалги амалини қилишда давом этарди. Ҳукм ўтказувчи ота-оналарнинг ўзгариши қийин. Улар “мутлақ ҳукмронлигини” ҳаддан ортиқ муҳим билишар ва одатидан воз кечишга ўзларида журъат ҳам, куч ҳам топа олишмас эди.
Яна бир ҳаддан ортиқ ҳолат – ҳамма нарсага эрк бериш
Бошқа томонда болани эркалатадиган ота-она туради, улар мадад беришга ён босиб, назоратга кўп аҳамият беришмайди. Диаграммада кўрсатилгандек, меҳр-муҳаббат чекловлардан оғир келади ва бу ҳолатда ҳам оилавий муносабатларда жиддий низолар келиб чиқади.
Болани ҳаддан зиёд эркалаган ота-оналар ҳақида эшитган ёки уларнинг ҳаракатларини кузатган бўлишингиз мумкин. Аслида-ку бола ҳамма нарсани қилади, ота-она эса унинг гулзордаги гулларни юлаётгани, мебелни синдириши, оилада тинчликни бузаётганини кўра туриб ҳам индашмайди.
Ота-онаси эрка қилиб ўстирган бола кўпинча ота-онасини ўзларига бўйсундириб олади: ухлаш керак бўлган пайтда, ухлашдан бош тортади, феъл-атворини кўрсатади, бечора онаси уни тинчлантириш учун исталган хоҳишларини бажаришга рози бўлмагунича, бола бақиради. Кичик золим сув сўрайди, онаси шоша-пиша сув олиб келади. Сув қўлига тутқазилгач эса у, онасининг дарров олиб келмаганини писанда қилиб, пиёлани суви билан ирғитади.
Онаси болага сув узатиб, уни огоҳлантиради: “Ичмасанг, бешгача санайман. Кейин сувни олиб кетаман”.
Табиийки, у бешгача санагандан кейин ҳам бола ичмай тураверади. Бироқ она кетиши биланоқ, у яна сув сўраб бақиради. Яна бояги ҳолат такрорланади, бола ўзининг айтганини қилдиради, чунки онаси уни ҳеч нарсада чегараламайди ва у буни билади.
Ҳамма нарсага эрк берилган шароитда тарбия олар экан, болалар одатда ўзлари истаган нарсаларга эришишади, лекин уларни автократик оилада ўсган болалардан бахтли деб бўлмайди, негаки бу ерда меҳр-муҳаббат ва чекловлар ўртасида мувозанат йўқ. Очиғини айтганда, чекловларнинг бўлмаслиги бола қалбида: “Агар улар мен ҳақимда чиндан ҳам ғамхўрлик қилганларида, ишларим ҳақида кўпроқ қизиқишарди..., гоҳида “йўқ” деб туришарди. Менимча, улар мени чиндан яхши кўришмайди”, деган фикрни уйғотади.
Ҳамма нарсага эрк бериш тарафдори бўлган авлод ҳамма нарсага
бефарқ авлодни тарбия қилди
1970-йили тарбия ва нашриёт фаолияти билан шуғулланган ёш, ҳеч ким танимаган руҳшунос “Жазолашга журъат топ” номли китоби билан дунёни лол қолдирди. Доктор Джеймс Добсон билдирган асосий фикр шундай: “Меҳр-муҳаббат ва юмшоқ туйғулар кўрсатган ҳолда фарзандларни жазолаш мумкин. Болаларни интизомга бўйсуниш, масъулиятли хулқ-атворга ўргатиш зарур, чекловлар ўрнатиш мумкин”.2
“Жазолашга журъат топ” китоби болаларни ҳамма нарсага эрк бериш шароитида тарбиялашга бевосита жавоб берган китоб бўлиб гавдаланди. Бундай тарбия Бенжамин Спокнинг “Бола ва болаларга ғамхўрлик қилиш” номли китоби ҳақида эълонлардан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб кенг ёйилган эди. Аммо ҳамма нарсага эрк бериш ғояси битта ёки иккита китоб орқали пайдо бўлолмасди. 1940-1960 йилларда болаларига ҳамма нарсага эрк берган ота-оналар Буюк турғунликнинг таъсирини бошдан ўтказишди. Шунингдек, улар Иккинчи жаҳон урушини ҳам кўришди, бу пайтларда улар кўп нарсалардан маҳрум бўлишган, гарчи пуллари бор бўлса ҳам.
50-йилларда замон яхшилангач, бу ота-оналар “болаларимизга ўзимиз кўрмаган ҳамма нарсани берамиз” деб қасам ичишган. Улар қўша-қўша бола туғишди, бу эса 1946–1964 йилларга тўғри келган ҳодиса, халқ тилида айтганда “болалар исёнига” олиб келди. Ўша вақтда туғилган болаларнинг ота-оналари кўп жиҳатдан уларни эркалатиб юборишди.
Тарбияси бузуқ боладан ахлоқи бузуқ одам етишишидан ажабланишга не ҳожат? “Болалар исёни” даврида яшаган авлод, яъни халқ тилида айтганда “ўзини ўйлаган авлод” ҳам улғайди, ота-она бўлди, ваҳоланки, кўп ҳолатларда улар бола тарбиялашда бепарволикнинг турли хилларига йўл қўя бошлади. Айрим оилаларда бу бепарволик дарҳол кўзга ташланиб турса, бошқаларида уни ажратиш қийин.
80-90 йиллар давомида оммавий ахборот воситалари очиқчасига “фаровонликни” тарғиб қила бошлади – мавқе, фарзандлар, данғиллама уйлар, “БМВ” автомобиллар. Кўп ота-оналар муваффақият концепциясидан таъсирланиб тезкор ҳодисалар ортидан улгурмоққа ҳаракат қилади. Натижада оилавий ҳаётга путур етказилади. Айрим ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда фарзандларига шу қадар кам вақт ажратадики, болага бўлган бундай қизиқишни бепарволик билан тенглаштириш мумкин.
“Болалар исёни” давридан келиб чиққан ота-оналарнинг ҳаммасини, бутун ўша авлодни қаторасига айбламоқчи эмасман. Ўша даврдан ўтган кўп ота-оналар болалари билан ишлаб, ота-оналик вазифасини яхши бажариб келмоқда. Шундай андаза ҳам бор. Агар сиз “болалар исёни” даври ота-оналаридан бўлсангиз ва сизни ҳаддан зиёд эркалатиб тарбия қилишган бўлса, ота-оналарнинг болаларга кўнгли яқин бўлиши ҳақидаги бобларни қайтадан ўқиб чиқишингиз ва турмуш ўртоғингизга, болаларингизга қанча вақт ажратаётганингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз зарур.
Шуни билиб олишингиз лозим: уйни яхши тутиб, болаларингизга энг замонавий кийим уст-бошлар олиб бериб ҳам улар учун тўғри маънода ҳам, (ёки) кўчма маънода ҳам ёпиқликча қолишингиз мумкин. Бепарволик ҳар хил кутилмаган йўллар билан кўрсатилиши мумкин. Болалар ота-онаси учун бефарқ эканлигини ҳис қилишса, бундан азобланиши ва ғазабланиши мумкин. Чиндан ҳам, ҳозирги янги авлод эҳтимол “азобланган, ғазабланган авлод” бўлиб етишиши ва оила қуриб, болали бўлганидан кейин номуносиб андазани яна ҳам оммалаштириши мумкин.
Номуносиб андаза қандай пайдо бўлишини ўз тажрибамдан биламан. Ота-онам ажрашган ва сўнг қайтадан турмуш қурган оилада ўсдим. Отам фирма вице-президенти лавозимида ишлагани боис, улар онам билан анча эркин ва ичкиликка мойил давраларга қўшилишиб юрарди. Охир оқибат улар ичкиликка қаттиқ боғланишди.
Ота-онам мени яхши кўришини билардим, лекин улар ўз ҳаёти билан шу даражада банд эдиларки, мени деярли сезмай қўйишганди. Оилада қандай бўлсада яшаш учун мен ўз хаёлларимга берилардим, хонамдан чиқмай, радио эшитардим, кўнглимга ҳеч нарса ёқмасди, айниқса ўқиш. Оилам шу даражада нохуш ҳолга келдики, коллежда биринчи йилги дастлабки икки семестрини фақат “икки” баҳога тамомладим. Лекин бу ҳеч кимни қизиқтирмасди – ота-онамни ҳам, ўқитувчиларни ҳам.
Ниҳоят, иккинчи семестр охирида ота-онам ичишни тўхтатишди ва улар йил давомида бирон марта баҳоларим ҳақида қизиқиб кўрмаганларини эслаб қолишди. Баҳоларимни кўргач, улар “севги акциясини” ўтказишга қарор қилишди: кейинги йил мени тайёрлов гуруҳига ўтказишди. У ерда мен биринчи курс таълимини тўлиқ қайтадан ўтишим керак эди.
Йигирма ёшлигим аллақачон ортда қолган, энди оилам ва тўрт нафар фарзандим бор эди. Ўша пайтда ҳаётимга Худо кириб келиб, мени ва оиламни нохушлик жараёнлари давом этишидан қутқарди. Шарлотта ва мен масиҳий бўлганимиздан сўнг болалигимда менга нисбатан қўлланилган бепарволик андазасини ҳеч қачон такрорламасликка қасам ичдик ва шундай бўлди ҳам.
Хайрихоҳлик билан ёндашиш
Меҳр-муҳаббат ва чекловлар (кўмак ва назорат) ўртасида тўғри мувозанат сақлаш учун ота-оналар хайрихоҳлик билан меъёрли ёндашувни қўллашлари лозим. Диаграммада кўрганимиздек, меҳр-муҳаббат ва чекловларнинг бир маромда қўлланилиши ота-она ва болалар ўртасида меъёрли ўзаро нисбат сақланишига хизмат қилади. Болалар меҳрни ҳис қилишади, шу билан бирга улар назорат остида эканликларини ҳам билишади, бу эса уларнинг ишончи сустланишига эмас, шаклланишига олиб келади.
Ҳурмат (обрў-эътибор) асосидаги тарбияга хайрихоҳли, меъёрли ёндашув ўз ичига қабул қилишни, ҳурмат-эҳтиромни, меҳр-муҳаббат ва кўнгил яқинликни олиши ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак. Ёқубнинг мактубида ёзилган, кўпчиликка таниш парча мазмуни бошқача ифода этилганда, тарбиянинг меъёрли андазасини қўллаган ота “...эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб келганда босиқ бўлсин”. (Ёқуб 1:19) Шунингдек, бундай ота-она ҳурмат қозонган инсонлар ҳисобланишади. Яъни, улар фарзандларидан қатъий талаб қила олишади (ота-оналар ўз фарзандлари олдида масъулиятли бўлиши шарти билан) ва ўз обрўларидан меҳр-муҳаббат билан тўғри фойдаланишади.
Китобнинг катта қисмида биз нима учун ота-она ўз фарзандлари билан муносабатини меҳр-муҳаббатга асослаши лозимлиги ҳақида тушунтирамиз, бироқ агар бу самимий ва самарали меҳр-муҳаббат бўлса, чекловлар ҳам унутилмаслиги керак. Чекловлар бу шундай ҳудудки, бола унинг доирасида мутлақо хавфсиз ҳаракат қила олади. Зарур чекловлар болага тажриба орттириш ва ўсиб ривожланиш имконини беради. Ота-она обрўсининг ўша ҳудудларисиз болада тўғри қарорлар қабул қилиш учун мустаҳкам асос бўлмайди. Маълум ҳудудларсиз фақат тартибсизлик ва саросима бўлади холос.
Ҳурмат (обрў-эътибор) деганда биз Жош билан Худодан берилган ҳудудларни назарда тутамиз. Биз уларни Муқаддас Китобдан топамиз. Худо қонун берди, шунингдек У бизни севиб, Масиҳ воситасида гуноҳдан сотиб олди. Ҳақиқат – Худонинг ҳақиқати имонли масиҳийни ва унинг оиласини қамраб олади. Худонинг ҳақиқати бизни тузоққа илинтирмайди, аксинча – бизни озод қилади.
Бироқ ҳақиқатнинг табиати шундайки, унда аниқ чегаралар мавжуд. Ҳақиқат чегаралар мавжудлигини назарда тутади, буни деворлар дейиш ҳам мумкин. Ўша деворлар бўлмаса агар ҳақиқатга эришиш амри маҳол. Ҳамма учун очиқ маълумотлар оқими бўлади холос ва ҳамма нарса ҳақиқат деб қабул қилинади.
Атрофи ўраб қўйилган яйлов сурув учун яхшидир,
шу жумладан болалар учун ҳам.
Ажойиб кунларнинг бирида мен тоғ қиялиги бўйлаб сайр қилаётиб Қўшма Штатларда усти ёпиқ аравада саёҳат қилаётган бир одамни учратдим. У Жулиан яқинида дам олиш ва хачирлари ўт чимдиб ейишлари учун тўхтаган экан ва мен у билан гаплашиб қолдим. Билсам, у уй жониворларини кўпайтириш бўйича катта мутахассис экан. Унга савол бердим:
- Бу ерда хачирларингизга ўхшаш жониворларни кўпайтириш учун энг яхши муҳит қанақа: очиқ яйловларми, атрофи ўралган яйловми ёки молхонами?
- Шак-шубҳасиз, атрофи ўралган яйловлар, – деди у ҳеч иккиланмай.
- Нима учун? – қизиқдим мен.
- Чунки ҳайвонлар очиқ яйловга чиққанларида, адашиб қолишлари мумкин, бундай ҳолатларда улар кўпинча ёввойи ҳайвонларга ўлжа бўлишади. Очиқ яйловларга ишонч йўқ. Хачирларни молхонага қўйсангиз, тинмай ем беришингизга тўғри келади. Улар ўзлари юриб, озиқлана олмайди. Атрофи ўралган яхши яйловга қўйсангиз, улар нимаики керак бўлса, ўша ердан топишади, шунда ўзлари билгандек иш тутади.
Суҳбатдошим хачирларни аравага қўшгач, усти ёпилган арава ғилдираги ғичирлаб йўлга равона бўлди, ўша суҳбатга Муқаддас Китобда ажойиб аналогия бор деб хаёл қилдим. Худо бизга барча керакли нарсларни берди – маҳсулдор яйловларни, сокин сувларни инъом этди (Заб. 22). Шунингдек, У деворларни ҳам ўрнатди – бу эркинликнинг мукаммал қонунлари ва бизни Масиҳ орқали озод қиладиган ҳақиқат (Ёқуб 1:25; Юҳ. 8:32 ларга қаранг). Атрофи ўралган яйловлар нафақат мол учун, балки фарзандларимизни тарбия қилиш масаласида ҳам аҳамиятлидир, айниқса ҳамма нарсага эрк бериш ғояси ва фалсафасини тарғиб қилаётган жамиятда.
Шу сабабдан ҳам чекловлар бўлиши зарур, болаларга барқарорлик ва ҳурмат (обрў-эътибор) берадиган муайян чекловлар. Шу вақтнинг ўзида мувозанат ҳам керак. Ўсмирлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг бирида айтиладики, автократик назорат шароитида ўсган болаларга аксарият ҳолатларда ота-онасига қарши адоват, ёши катта одамларга нисбатан хурофот, жамиятга қарши ҳаракатлар, мисол учун ўғрилик, ёлғон, уруш-жанжал ва вайрон қилиш, жамиятдан бегоналашиш ҳисси, анъанавий ахлоқий нормаларни рад этиш, одамлар билан муроса қилолмаслик каби сифатлар хос бўлади.
Спектрнинг бошқа томонида ҳамма нарсага эрк берилган шароитда ўсган болалар туради. Бу шароитда ўз хулқи-атвори учун деярли жавоб бермайдиган ўсмирлар келиб чиқади. Улар орасида бошқа одамларга ёрдам бериш учун жон куйдирадиган ёки ўқувчига уйга вазифасини бажаришда, меҳнатга яроқсиз қарияларга майсазорда ўт юлишга ёрдам берадиган, ё бўлмаса, тўшакка михланган беморга хайрихоҳлик қилиб, илтимосини бажаришга иштиёқ билдирадиганлар кам учрайди.
Ҳамма нарсага эрк берилган шароитда тарбия олган ўсмирлар аксарият ҳолларда ота-оналарининг нормалари билан яшашдан бош тортишади. Улар кўпроқ ўғриликка, ёлғонга, ичкиликбозликка мойил бўладилар, ўз инжиқлиги измига жумладан ичкиликка, жинсий ахлоқсизликка ва гиёҳвандликка берилади. Улар беахлоқ жинсий яқинликни тарғиб қиладиган фильмларга ўрганишади. Умуман айтганда, ҳамма нарсага эрк бериш беҳаёликка, жамиятга қарши ҳаёт кечиришга олиб келади, бу йўлнинг охири фожиадир.
Бундан келиб чиқадики, болага чекловлар керак, бироқ улар олдинги бобларда айтилган фазилатлар, яъни қабул қилиш ва ҳурмат-эътирофга асосланмоғи лозим.
Хайрихоҳ ота-оналарни қандай аниқлаш
Биз бола тарбиясида йўл қўйишни истамайдиган учта андазани кўриб чиқдик: ҳукм ўтказиш, эркалатиш ва бепарволик. Биз эришишга умид қилган хайрихоҳ, ҳурмат қозонган ота-оналар борасида нима дейиш мумкин? Хайрихоҳ ота-оналар қандай бўлади? Ҳурмат (обрў-эътибор), меҳр-муҳаббатга асосланган муҳитни яратиш учун улар нима қилишади?
Самарали, ҳурмат қозонган ота-она бўлиш йўллари ҳақида кўп-кўп китоблар ёзилган. Бир мутахассис бир нарсага урғу беради, бошқаси эса бунга зид фикр билдиради. Хайрихоҳ ота-оналар борасида Павлус ўз мактубларининг бирида берган изоҳдан яхшироғини билмайман. У шундай ёзади: “Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг” (Эф. 6:4).
Павлус “фарзандларингизнинг ғашига тегманг” деб нимани назарда тутади? Муқаддас Китобнинг “Нью интернэшнл вершн” нашрида бу ибора “оталар, фарзандларингизнинг ғазабини келтирманг” деб таржима қилинган. Ж.Б.Филлипс ушбу оятни шундай таржима қилади: “Оталар, фарзандларингизни тўғрилашга кўп тиришманг ва уларга илоҳий амрларни бажаришни қийинлаштириб қўйманг”. "Ливинг Байбл" таржимасида эса “Фарзандларингизни кўп урушаверманг, қистаманг бу билан уларнинг ғазаби ва нафратини ўстирманг” дейилади. (курсив муаллифдан)
Бола тарбиясида қўлланиладиган турли салбий андазаларни ҳисобга олган ҳолда, Эф. 6:4 дан шундай маъно келиб чиқади: "Автократик ҳамда мутлақ эрк бериш ёки бепарволарча тарбиялаш билан боланинг ғашига тегманг, аксинча, Худонинг Каломидан келиб чиқиб, меҳр-муҳаббат ва ҳурмат (обрў-эътибор) асосида фарзандларингиз билан ўзаро муносабат ўрнатинг”.
Бу сўзларни яна ҳам соддалаштириб, 3-бобда айтилган нарсалардан шундай хулоса қилишимиз мумкин:
“Тўғри муносабатларсиз қоидалар исёнга олиб келади”.
Яхши, бироқ Эф. 6:4 да ёзилганлар билан нима қиламиз, ахир “Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг” дейилган? Ҳурмат қозонган, хайрихоҳ ота-оналар “вазият кескинлашган пайтларда” фарзандларини қандай жазолаши лозим? Қуйида асосий тамойилларнинг айримлари берилади: Болаларнинг ёмон хулқ-атвори учун тўловни кўп катта қилмасликка ҳаракат қилинг.
Бола зоти қандайдир ёмон иш қилса, одатда биздан ҳамдардлик кутади, буни эсда тутишимиз лозим. Табиийки, бола ёмон иш қилса, уни жазосиз қолдирмаслигимиз керак. Чоралар кўрилиши шарт, бироқ қанақа? Бола унинг қилмишига муносабат билдирганингизда нима эшитиши ва нимани кўриши лозим?
Агар бола сизни баланд овозда гапиришга, ғазабдан қизаришга ёки сизга яна қандайдир таъсир ўтказа олаётганини кўрса, у диққат-эътиборингизни тортиш учун энг самарали йўл бу ёмон хулқ-атвор деган хулосага келади.
Бошқа томондан, агар қилмишига вазминлик билан ёндашсангиз, уни узоқ койиб ўтирмасдан, уришмасдан, вазиятни ҳеч қандай ғазабсиз қабул қилсангиз, тўлов анча камаяди. Энг яхшиси, болага бундай хулқ-атворнинг нотўғри эканини вазминлик билан тушунтириш ва агар лозим топилса, уни маълум бир вақтга оиланинг қолган аъзоларидан ажратиш маъқул. Бир ўзингиз бўлган пайтда эътиборни тортиш анча қийин бўлишини эсда тутинг. “Бурчакка қўйиш” ота-боболаримиздан қолган усул, бироқ фарзандларингиз кўп бўлса агар, бу усул анча яхши фойда бериши мумкин.
Айрим болаларга нисбатан бундай иш тутиш бу қадар осон эмаслигини биламан, бироқ ёмон хулқ-атворга дучор бўлганингизда, шуни билингки, болалар табиатдан шундай яратилган, – улар доим ҳам ўзларини яхши тутавермайди. Вақти-вақти билан ножўя ишларни қилишади, чунки бола-да. Шундай экан, боланинг ёмон хулқ-атвори боис ваҳима қилмасликка одатланинг; бунинг ўрнига диққат-эътиборингизни унинг ижобий сифатларига қаратишга ҳаракат қилинг. 7-бобда бу ҳақида айтилганидек, уларнинг камчиликларини топишга эмас, балки хулқ-атворидаги яхши фазилатларни кўра билишга ҳаракат қилинг. Кўпчиликка таниш, эски бир қўшиқда айтилганидек “Ижобий фазилатларни кўришга, салбий сифатларни бартараф этмоққа” жон куйдиринг.
Бу борада муваффақиятга эришиш учун жазо қўллаш тизими керак, у болага ўрганиш ва улғайиш имконини беради. Назаримда, Муқаддас Калом бизга ижобий самара берадиган иккита андазани ўргатади, руҳшунослар бу андазаларни яқинда кашф этишди. Уларнинг бири “феъл-атворга хос муқаррар оқибатлар”, иккинчиси эса “мантиқий оқибатлар” деб юритилади. Иккала андаза ҳам оддий сабаб туфайли ўзаро боғлиқдир.
Дарбадар ўғил феъл-атворга хос муқаррар оқибатлардан азоб чеккан
Дарбадар ўғил ҳақида масал феъл-атворга хос муқаррар оқибатларни ифода этувчи ажойиб манзарани ҳосил қилади. Ёш йигит уйдан кетишга ва ўзи истаганидек яшашга қарор қилиб, отасидан ўзига тегишли меросни беришни талаб қилади. Отаси бунинг нимага олиб келишини билсада, ўғлига ўша пулни беради ва кетишига, ҳаётнинг барча қийинчиликларини бошидан кечиришига ва феъл-атворининг тобланишига йўл қўяди.
Феъл-атворга хос муқаррар оқибатлар устун келади ва ёш, дарбадар ўғил охир-оқибат оч қолиб, чўчқалар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлади, чунки унинг егулиги қолмаган эди. Масалнинг мазмуни “Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олди”, деган сўзларга тўғри келади (Лқ. 15:17). Феъл-атворига хос муқаррар оқибатлар йигитнинг эсини киргизиб қўйди. У уйига, отаси олдига қайтишга қарор қилди. Уйида уни қабул қилишди ва ўша кундан бошлаб яна ҳам кўпроқ яхши кўришди (Лқ. 15:11-32).
Қизиғи шуки, отаси уни нафақат қўйиб юборди, балки тегишли мол-мулкини ҳам ажратиб берди. Кўп оталар ўғлини қўйиб юборишса-да, лекин тегишли мол-мулкини ишониб топширмаган бўларди, беҳуда сарфлаб юбормаслиги учун. Нима деб ўйлайсиз? Бунақалар кам! Дарбадар ўғилнинг отаси эса ўғлининг истагига бажонидил рози бўлди. У феъл-атвор шакллантиришни пулдан устун қўйди. Жамиятимизда биз кўпинча феъл-атвор шаклланиши эмас, кўпроқ масаланинг иқтисодий томонлари ҳақида ўйлаймиз. Ота-она сифатида биз бир-биримизга савол беришимиз керак: фарзандларимизга назаримизда муҳим бўлган қанақа қарашларни сингдириб келаяпмиз?
Эсимда, Жонатан кичкиналигида унга муҳим сабоқ бериш учун феъл-атворга хос муқаррар оқибатлар назариясини ишга солгандим. Уйимизда пол билан бир баландликда очиқ камин бор эди (ўчоқсимон печка) ва мен ҳар доим Жонатандан хавотир олардим. Шарлотта ёки мен мабодо уни қаровсиз қолдирадиган бўлсак, у олов хавфини тушунмай, каминга кириб, баданини куйдириб олиши мумкин эди.
Бир куни кечқурун шамлар ёқиб, стол атрофида кечки овқатни еб ўтирганимизда, Жонатан ёнаётган шамга қўлини чўза бошлади, Шарлотта уни қайтармоқчи эди ҳамки, мен: “Индама”, дедим.
Жонатан бармоғини оловга тутди-ю, шу заҳоти бақириб тортиб олди. Қўли куймаган бўлсада, лекин бу унинг олов нимага қодир эканини тушуниши ва буни ҳисобга олиши учун етарли бўлди. Айримлар Жонатан бармоғини оловга тутишига йўл қўйишимни бешафқатлик дейиши мумкин, лекин мен бундай ҳисобламайман. Мен унинг даҳшатли, катта оловнинг зарарини эмас, шамдаги оловнинг зарарини эслаб қолишини афзал билдим. Ўша пайтдан бери кичик Жонатан оловдан ўзини узоқ тутади, менда эса у камин олдига келиб қолиши мумкинлиги борасида хавотирлар анча камайди.
Мантиқий натижалар олдиндан яратилади
Жазолашга оид Муқаддас Китобда кўрсатилган бошқа андаза мантиқий натижалар деб юритилади. Бу бор йўғи шуни англатадики, ота-оналар ўз фарзанди билан бирга, агар фарзанд масъулият кўрсатмаса ёки ўзини ёмон тутса, унга қарши маълум бир чоралар қўлланилиши ҳақида келишиб олишади. Мисол учун: “Агар овқатингни охиригача емасанг, сенга ширинлик берилмайди” ёки “Агар итингга овқат бермасанг, биз ҳам сенга овқат бермаймиз”.
Маълумки, мантиқий натижа билан боғлиқ ҳолат Адан боғида, Одам Ато ва Момо Ҳаво ўртасида юз берган эди. Эгамиз уларга ҳамма нарса берди, лекин огоҳлантириб, биргина дарахтнинг мевасидан емасликни буюрди. Бу яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти эди. Агар бу дарахтнинг мевасидан ейишса, шубҳасиз, ўлишар эди (Ибт. 2:15-17).
Илон васвасага солгач, Момо Ҳаво тақиқланган мевадан олиб еди, сўнг эса Одам Атога ҳам берди. Эгамиз нима бўлганини кўргач, уларга жазо ҳам беради. Одам Ато ва Момо Ҳаво устидан ўлим ҳукмронлик қила бошлади, жазонинг бошқа аломатлари ҳам ёғилиб келди: аёлнинг ҳомиладорликда ғоят азоб чекиши, одамнинг пешана тери билан нон ейиши ҳамда жаннатдан қувилиши (Ибт. 3:1-19).
Худо Одам Ато ва Момо Ҳавонинг ҳаракатларига маълум чегараларни белгилаб қўйди. Одам ва хотин ўша чегарани бузганларида бунинг учун жазоланишди. Аммо Худо Ўзининг севгисини намоён этиб, улардаги барча, яъни жисмоний, ҳиссий, ақлий, ижтимоий, жинсий ва руҳий эҳтиёжларни қаноатлантириб бўлгандан кейингина ўша чегараларни ўрнатди. Чегараларни ўрнатар экан, Эгамиз одамга ва хотинга Унинг кўрсатган севгисига ишонч ва итоаткорлик орқали муносиб жавоб бериш имконини берди.
Ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилиши кўп жиҳатдан шунга ўхшашдир. Ота-оналар болаларининг ҳаракатларини чегаралаш учун масъулдирлар. Сизлар меҳр-муҳаббат пойдеворида олдиндан ўрнатадиган ўша чегаралар фарзандларингизда ҳатти-ҳаракатлари ва хулқ-атвори учун масъулият шакллантиради.
Ҳурмат (обрў-эътибор) андазалари
Властный – ўз ҳукмини ўтказувчи
Положение и власть – Мавқе ва қудрат (М/Қ)
Я говорю – Мен айтаман
Ты делаешь – Сен қиласан
Реакция – Реакция
Контактная – Хайрихоҳли
Ответ – Жавоб
Я хочу сделать тебя лучше – Сени яхшироқ инсон қилиб ўстирмоқчиман
Тебе вибирать – Ихтиёр ўзингда
Ответств....(ОЗВ) – Ўзаро муносабатлардан келиб чиқадиган масъулият
Қатъият кўрсатиш зарур
13-бобда Жош ўғли Син мактаб ҳовлисини ташлаб, вазифасини бажариш учун уйга кетганда, қанчайин юраги ачингани ҳақида ёзади. Бироқ Жош қатъийлик кўрсатди, бу эса мантиқий натижаларни қўллашда жуда муҳим ўрин касб этади. У билар эдики, агар ўз сўзида қатъий турмаса, ўғлига ўз мажбуриятларига масъулият билан ёндашишга ва ўз феъл-атворини шакллантиришга ёрдам беролмайди. Агар Жош ўғлининг ўрнига ахлатни ўзи олиб чиққанда ёки Син “эсли бола” бўлиб бу ишни мактабдан кейин қилганида, бундай ёндашув боис ўзи ҳаётда жуда керакли сабоқни ўзлаштириб ололмасди.
Тўнғич ўғлим Дик ҳайдовчилик гувоҳномасини олган куни у билан, агар қоидани бузиб, жаримага тортилса, бир ой машина минмаслиги ҳақида келишиб олишга қарор қилдик. Дик биринчи марта қоидани бузган кунни яхши эслайман. У тортиниб хонамга кирди-да:
– Дада, мени жаримага тортишди, – деди.
Дик нимани кутганини билмадим-у, лекин мен:
– Машина калитини олиб кел, – дедим.
Дик миқ этмай калитни узатди. Бундан ташқари у жарима ҳам тўлади ва бир ой машина ҳайдашдан маҳрум бўлди. Унга панд-насиҳат бериб ўтирмадим, воқеа қандай рўй берганини тушунтиришни сўрамадим ҳам. Мантиқий натижалар олдиндан белгиланган ва Дик бошданоқ белгиланган тўловни тўлашини билар эди.
Кечириш ва кечирим сўраш
Юқорида кўрсатилган ҳолатларда мантиқий натижаларни белгилашда ҳаммаси кўнгилдагидек ўтган. Бироқ барча ота-оналар биладики, баъзида ҳамма нарса ҳам бу қадар енгил ўтавермайди. Жаҳл чиқадиган, жанжал юзага келадиган пайтлар бўлади ва бундай ҳолатларда оилада кескинликлар келиб чиқади. Қаҳрамон бўлишни истаган ота ҳар доим кечиришга ва кечирим сўрашга тайёр бўлиши лозим.
Биз учун энг қийин нарса – бу “Илтимос, мени кечир” дейишдир. Шундай бўлсада, агар хотинингиз ва фарзандларингиз олдида масъулиятли бўлишни, ҳар доим ўз ҳокимиятингизни беҳуда ишлар билан эмас, севги билан кўрсатишни истасангиз, бу сўзларни кўп-кўп ишлатишимиз шарт.
Бир куни тўнғич ўғлим Дик оиласи билан бизникига меҳмонга келди. Биз ўша пайтда таътилда эдик, узоқ юртда олиб борган хизматимиздан сўнг дам олаётгандик. Уларнинг кетар чоғида биз ўша ерга яқин жойлашган паркка бориб, у ерда катта, оилавий зиёфат ва шу билан бирга хайрлашув кечасини ўтказишга қарор қилдик. Шарлотта сумкага мазали овқатларни солди, Дик ва унинг хотини Бетти набираларимизни чақирди ва биз бирга парк томон йўл олдик.
Байрам жуда зўр ўтиши кутилганди, бироқ шу орада бир муаммо пайдо бўлди. Шарлоттанинг эски, қадрдон дугонаси бундан бир неча соат аввал қўнғироқ қилиб, унда саратон касаллиги аниқлангани, у энди Сан-Диегога даволангани кетаётганини айтди. У Шарлоттадан Жулиандан Сан-Диегога келишини ва уни аэропортда кутиб олиб, даволангани клиникага олиб боришини илтимос қилганди.
Шарлотта нима қилишни билмай сарсон эди: у суюкли дугонасига ёрдам беришни истар, лекин шу билан бирга биз алоҳида уюштирган, хайрлашув кечада болалари ва набиралари билан вақт ўтказишни ҳам хоҳларди.
Паркда жойлашдик ва Шарлотта имкон бўлгунча биз билан бирга ўтирди, сўнг унинг кетадиган вақти келди. Мен майсазорда унинг олдида ўтирган пайтимизда унга бир нарса дедим, лекин у жавоб бермади. Мен саволимни такрорладим, бу гал ҳам у индамади. Учинчи марта сўрадим, бу сафар эътиборини тортиш учун баландроқ овозда гапирдим. Бу ўз таъсирини кўрсатди. Шарлотта менга юзланди-да, кескин оҳангда:
– Нега бақирасиз? – деди.
– Нима қилишим керак эди? Икки марта савол бердим, сен эса жавоб бермаяпсан. Хаёлинг нимада? – дедим унга.
Шарлотта нима учун ўзини бундай тутганининг сабабини билишим керак эди. Унинг ўй-хаёли дугонасида эди. У олдинда кутаётган сафар ҳақида ўйларди. Шунингдек, оилавий зиёфатни ташлаб кетишга мажбур бўлгани ҳам уни чуқур ўйга ботирганди. Агар ихтиёри ўзида бўлганида эди, у ҳеч қаерга бормасди. Унинг ўша оилавий зиёфатимизда қатнаша олмаётганидан, эҳтимол ўзим ҳам бироз ўйга ботгандирман.
“Домино эффекти” ҳаммамизни ранжитди
Бир неча дақиқа ўтиб, Шарлотта кетганидан кейин, вазият тўсатдан кескинлашди. Тушкун кайфият Дик ва унинг хотинига ўтди ва орада “домино эффекти” юзага келди. Шу орада Дик ва Бетти жанжаллашиб қолишди, сўнг эса уларнинг болалари бир-бири билан баҳслашиб, уриша бошлашди. Табиийки, бундай вазиятда Дик ва Бетти болаларига бақиришди, кейин эса бошланди...
Худди бошлиқ қўли остидаги ишчига бақиргач, ишчи уйга келиб хотинидан аламини олган, хотини болаларини уришган, болалари итни тепган, ит эса мушукка ташланган сценарийни эслатувчи вазият юзага келди.
Бироз ўйлаб, нима бўлганини тушундим. Шарлоттанинг саволимга жавоб бермагани назаримда бепарволикдек кўринган эди ва мен ўша ҳолатга нисбатан муносабат билдирдим. Унинг нима учун хаёли қочганини билганимдан кейин, бу ерда ноҳақ эканлигимни тушундим. У билан кўришган заҳотим, ундан кечирим сўрайман.
Шарлотта уйга қоронғи тунда қайтиб келди ва кейин билсам, у ҳам худди мендек ўйланган экан. Йўлга чиқиб у нима бўлгани, жуда хунук воқеа юзага келганини тушунибди. Шу орада машина ғилдирагининг дами чиқиб кетгач, авария хизмати ходимлари муаммони бартараф этгунларига қадар, Шарлоттада бу ҳақда яна ҳам чуқур ўйлаб кўриш учун вақт пайдо бўлибди.
Шарлотта қайтиб келган маҳал биз меҳмонхонада ўтиргандик, ўша пайтда хаёлимга келган энг биринчи фикр ундан кечирим сўраш бўлди. У ҳам биринчи навбатда мендан кечирим сўрамоқчи бўлиб келган экан ва шу аснода биз бир-бирмизга рўбаро келдик, – у мендан, мен эса ундан кечирим сўраш учун. Бундай ҳаракатлар оиламизнинг бошқа аъзоларига ҳам таъсир қилди шекилли ва бу ижобий самара берди.
Дик ва Бетти бир-биридан кечирим сўрашди, бу жараёнга ҳатто болалари ҳам қўшилишди.
“Мени кечир, илтимос” деган сўзларнинг қудрати
Кейин биз бутун оиламиз билан ўтириб, нима бўлганини эсладик, бу туфайли қандай сабоқлар олганимизни айтиб, кулишиб ҳам олдик. Тушунаман, бу воқеа жазо ва мантиқий натижалар билан кўп боғлиқ эмас, лекин у аччиқлик қилинса ўртада нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Ғазабни сўндирадиган, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўядиган камтар жавоб – бу “мени кечир, илтимос” дейишдир (Ҳикм. 15:1). Бу сўзлар сизга фарзандларингизни жазолаганингизда кўп асқатиши мумкин.
Эсда тутинг, “пушаймондаман” ва “мени кечир, илтимос” дейиш ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор. “Бундан пушаймонман” деган сўз бир одамга тааллуқли. “Мени кечир, илтимос” дейилганда эса, бу билан икки ва ундан кўп одамларга мурожаат этилади. “Мени кечир, илтимос” – бу ўзаро таъсир қилувчи ибора бўлиб, муносабатларнинг тикланишига хизмат қилади, чунки бу ерда ўзгадан жавоб талаб этилади.
Тан оламан, “мени кечир, илтимос” дейиш маълум бир даражада таваккалчилик билан баробар. Кечирим сўраш билан сиз ўзингизни ожиз қиласиз, негаки суҳбатдошингиз сиздан юз ўгириши ва: “Йўқ, кечирмайман”, дейиши мумкин. Буни ўз ўғлингиз дейиши мумкин, чунки у бола-да, нима бўлаётганини яхши тушунмайди. Бироқ бу сиз қўл урушингиз лозим бўлган таваккалчилик, чунки унда сиз ўз фарзандингизга етказишни истаган ожизлик даражаси акс эттирилади.
Кичик болаларни жазолаганингизда улар: “энди қилмайман ... энди қилмайман” деб такрорлашни яхши кўришади. Улардан бировнинг олдига бориб “мени кечиринг, илтимос” дейишни сўрасангиз, буни қилгиси келмайди. Фарзандларингизга бошданоқ уқтиринг: қилмишдан пушаймон бўлиш яхши, лекин бориб кечирим сўраш бундан минг карра афзалдир.
Кескин вазиятларда магнитли текширув
Фарзандларим билан муносабатим кескинлашган пайтларда, энг яхшиси бу чекиниш ва уларга Худонинг назари билан қарашга ҳаракат қилиш деб ҳисоблайман. Худонинг назарида улар жуда қимматли. Бу мени, ҳатто вазият жазо беришни талаб қилган пайтда ҳам, болани қабул қилишга ундайди. Шунда мен фарзандларимнинг қилмишларини кўра билиб ҳам, уларга ижобий муносабатда бўла оламан.
Бундай чекинишни “магнитли текширув” деб атайман. Иккита магнит бир-биридан ажратилган ҳолатда умумий магнит майдонига эга бўлмайди, яъни бир-бирига таъсир кўрсатмайди. Агар икки бўлак магнитни бир магнит майдонига қўйсангиз, улар ё бир-бирига ёпишади, ёки бир-биридан узоқлашади.
Инсон эмоциялари ҳам магнит бўлакларига ўхшайди. Сизда магнит кучи йўқ, аммо сизда ва фарзандингизда эмоциялар бор. Битта оилада яшаш сизни ва фарзандларингизни “битта ҳиссий майдонга” солади, бу эса икки бўлак магнитни бир-бирига тортишиши билан баробардир. Икки ҳолатдан бири рўй беради: сиз ё фарзандингиз билан дўстлашасиз, ёки бир-бирингиздан узоқлашасизлар.
Фарзандларим билан муносабатда кескинлик юзага келган пайтларда мен холис саволларни бераман: “Нима учун муносабатларимиз яхши эмас?” “Нима учун ўз фарзандимдан узоқлашяпман?” “Нима учун фарзандим мендан узоқлашяпти?”
Оилангизда вазият кескин тус олган ёки яна ҳам ёмон нарсалар рўй берган пайтда ишонинг, кимнингдир бехатарлиги хавф остида, фарзандингизни қабул қилишингиз ҳам хавф остида.
Билиб олинг, “магнитли текширув”ни ўтказиб туриш сизнинг вазифангиз, асло фарзандингизнинг эмас. Ёшингиз катта бўлгани боис, сиз орқага қадам ташлай оладиган, вазият чегарасидан чиқадиган ва нима бўлаётганини кузата оладиган ягона одамсиз. Бундан ташқари, ичингиздаги ғазабни жиловлай олишингиз ва агар зарурат туғилса, кечирим ҳам сўрашингиз лозим.
Магнитли текширишлар менга ҳар доим вазиятдан чиқишга ёрдам берган. Магнитли текшириш менга фарзандларимни қабул қилиш ва ўзаро ишонч шакллантириш ва агар зарур топилса, чегараларни белгилашда фойда беради. Қабул қилиш ва ўзаро ишонч шакллантириш, меъёри билан чекловлар ўрнатиш – булар аслида таълим-тарбиядир. Шунингдек, бу эр-хотинларга ва одамлар битта магнитли майдонга тушадиган, шунга ўхшаш бошқа муносабатларга ҳам тааллуқли.
Қулоғи бор ота-оналар эшитсин
Оилаларга маслаҳат берган вақтларимда олдимга ота-онаси билан бирга 13 ёшли қиз келди. Отаси масиҳийлар мусиқасини тарғиб қилган таниқли ваъзхон эди. У бутун мамлакат бўйлаб санолар айтар, имон ҳақида ваъзлар ўқир эди.
Улар билан гаплашиш чоғида мен бир қатор насиҳатларни бериб ўтдим ва бу отасининг илоҳиётга доир чиройли эшитиладиган диссертация ўқиб беришига замин яратди, у Муқаддас Китобдан оила тўғрисида ўргатган доктриналарни баён эта бошлади. Бу менда таассурот уйғотиш, хотини ва қизини қўрқитишнинг жуда яхши йўли эди. Бироқ бу киши Жошнинг яхши кўрган иборасини билмаган чоғи: “Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди”.
Отаси сўзини якунлагач, қизи унга қараб, бироз хаёлга чўмгандай бўлиб, паст овозда: “Дада, қанийди ўз сўзларингизни ўзингиз эшитсангиз, масъулият билан иш тутсангиз эди” – деди.
Қизча ҳурматсизлик қилмади, у бузғунчига ҳам ўхшамасди, шунчаки оиласи бир бўлишини жуда истарди, лекин отаси уни эшитмасди. Бу одам оилада ўз ваколатини сақлаб қолиш ҳақида ўйларди ва буни “ҳурмат (обрў-эътибор)” деб ҳисобларди. Қизи унга одам хизмат қилсагина чин маънода ҳурмат қозонишини етказишга уринарди. Хизмат қилган етакчи оиласининг фикрига қулоқ тутади ва ҳамиша ўз ҳукмини ўтказиш ҳақида эмас, кўпроқ оиласида соғлом муносабатлар ўрнатилиши ҳақида жон куйдиради. Бироқ бир вақтда ҳам етакчи, ҳам хизматчи бўлиш учун ҳокимиятга эга одам суюкли инсон бўлиш нима эканини тушунмоғи, ўзининг ишончли ва аҳамиятли эканини ҳис қилмоғи лозим, негаки у Худонинг иноятидан бошлаб ҳурмат-эҳтиромга эга бўлган ва қабул қилинган.
Энг буюк етакчи ҳам, хизматчи ҳам кўп маротоба қуйидагича айтади: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин”. Хайрихоҳ ота-оналар эшитади, сўнггина иш тутади. Чунки фақат шу орқалигина фарзандларингиз учун қаҳрамон бўла оласиз!
Сиз 223-бетдаги диаграммага қараб автократ етакчи билан хизмат қиладиган етакчи ўртасидаги фарқ-тафовутларни кўришингиз мумкин. 235-бетда сиз иккаласига кўрсатилган ҳиссий таъсирни кўришингиз мумкин. Сизнинг ота-онангиз қайси тоифадаги етакчиларга ўхшашади? Ўзингиз қайси тоифага яқин ота ёки онасиз? Қайси тоифадаги ота-она бўлишни истайсиз?
Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл)
Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.