Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 3 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (3-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


3 БОБ. ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҚОИДА ТЎҒРИ МУНОСАБАТЛАРСИЗ НАФ БЕРМАЙДИ

Фарзандлари учун қаҳрамон бўлишни истаган ота-оналар учун биринчи қоида умумий қоидаларга риоя қилишдан иборат:

Агар мулоқот бўлмаса, ҳар қандай қоида исёнга олиб келади.

Болалар қоидага бўйсунишмайди, уларга кўпроқ мулоқот керак. Албатта, сиз болани “ўзини яхши тутишга” мажбурлашингиз, қоидаларни жиддийроқ қилишингиз мумкин. Болани маълум бир даражада назорат қилиш, назарингизда тўғри бўлган йўлдан етаклаш қўлингиздан келади, бироқ бу ҳолда боладан меҳр, итоатли жавоб кўрмаслигингиз мумкин. Сиз унинг жавоб ҳаракатини кўрасиз холос. Кўринишидан у итоат қилгандай туюлса-да, аслида бунинг остида қўрқув, эътироз ва ғазаб ётади.

Агар бола билан ўртангизда севги ва ўзаро тоқат асосида қурилган муносабатлар ўрнатилмас экан, бутун жабҳада кўнгилсизликлар бўлиши тайин. Калом ота-оналарни фарзандларнинг ғашига тегмаслик, иғво қилмаслик ҳақида огоҳлантиради (Эфесликларга 6:4; Колосаликларга 3:32). Бу оятлар шуни кўрсатадики, тўғри муносабат қурилмасдан туриб қоидалар ўрнатилиши деярли ҳар доим ғазабга олиб келади, болани салбий ҳаракатларга иғво қилади.

Охирги ўн беш йил давомида биз Дик билан бутун мамлакат ва бутун дунё бўйлаб ота-оналар билан гаплашдик. Қаерга бормайлик, ҳамма ерда болалари исён кўтарган оилаларни, нима қилишни билмай ақлини йўқотаётган ота-оналарни учратдик. 1-бобда кўрганимиздек, биз осонгина ҳамма айбни яшаётган маданиятга ағдаришимиз мумкин. Бир эмас кўп айбдорларни топиш мумкин: агар фарзандларимиз телевизор қаршисида кўп ўтирмаганларида, ҳар хил киноларни кўрмаганларида, рок мусиқа тингламаганларида ва ҳоказолар...

Буларнинг оилага жиддий зарар етказишини инкор этмаймиз. Фарзандларимиз оилага мутлақо ёрдам бермайдиган маданиятда ўсишмоқда, бундан ташқари ҳозирги маданиятга ўрнашган кўп қадриятлар оилага фойда эмас, зарар етказади.

Хатоларимизни маданиятга ағдариш мумкин эмас

Бугунги кунда бегоналашиб қолган, ғазаб ва ҳаёсизликни кўриб, ёлғизликда ўсаётган исёнчи-болаларнинг бу қадар кўплиги ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак. Бироқ ота ва оналар муаммонинг негизи маданиятда эмаслигини тушуниб олишлари лозим. Ҳамма айбни маданиятга ағдариб, ўз ожизлигингизни оқлашингиз мумкин, лекин асл сабаб чуқурроқда ётади – ўз уйингиз остонасида.

Ота-оналар аввало болалари билан тўғри муносабат ўрнатмасдан туриб, қоидалар ишлаб чиқишга ҳаракат қилганларида, бу охир-оқибат исёнга олиб келиши муқаррар. Исён очиқ намоён этилиши, боланинг ҳатти-ҳаракатларида кўзга ташланиши мумкин, бироқ кўпинча у сезилмайди – бола ташқаридан итоатли кўринади, гарчи ичида норозилик, бегоналашиш ҳисси уйғониб бораётган бўлсада. Носоғлом қарашлар кучаяди, ўзини ҳурмат қилиш ҳисси йўқола бошлайди.

“Ўзаро тўғри муносабат ўрнатмасдан қоидалар ишлаб чиқиш исёнга олиб келиши” ҳақида ҳақиқатни биз бутун дунёда, ҳар қандай маданиятда кузатиб келяпмиз. Яқинда Филиппинда олти юзга яқин чўпон ва масиҳий хизматчилар олдида сўзга чиқдим. Чиқишдан кейин мен билан гаплашиш учун чамаси икки юз кишидан иборат навбат тузилди. Ўша кеча мен дуч келган асосий муаммолардан бирини бир чўпондан эшитдим. У бутун оиласи унга қарши бош кўтарганини айтди. Унинг ўн етти, ўн уч ва ўн ёшлардаги ўғиллари “жамоатда энг ёмон болалар” ҳисобланарди ва очиқчасига исён қилишарди. Чўпон нима қилиши кераклигини билишни истарди.

– Барча қоидаларни унутинг, дедим унга.

  •  Нима? – қайта сўради у, қулоғига ишонмай, – гап шундаки, улар ҳеч қандай қоидага бўйсунмайди, бу қоидалар уларга ҳатто керак эмас, деб ўйлашади.  
  •  Тушунаман, – дедим мен,  – лекин яна айтяпман, қоидаларни унутинг. Бу кеча мен айтган айрим фикрларни ўйлаб кўринг ва тўғри муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилинг. Бундан ҳеч нарса йўқотмайсиз.

Ўша вақтда мен филиппинлик чўпон ва хизматчилар билан бўлишган асосий фикр болалар билан иложи борича кўпроқ вақт ўтказиш лозимлиги ҳақида эди. Бола учун мутлақо ёпиқ бўла туриб, унга яхши кўришингиз, унинг эътиборини қозонганингизни айтишдан фойда йўқ ва бунга биз кейинги бобларда амин бўламиз. Улар ёлғонни дарров пайқаб олишади. Ҳар доим эсда тутинг: “Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди”.

“Сиз ҳеч қачон биз билан шуғулланмайсиз!”

Бир чўпон, дўстим бу тамойилни ўз вақтида тушунди. Бир куни Крисдан катта жамоатини қандай бошқараётгани ҳақида сўрадим. Жамоати мен яшаган жойга яқин турарди.

  •  Ўйлашимча, ёмон эмас, — паришонлик билан жавоб берди Крис, – ҳаммаси яхши.

Бироқ жавобидан сездимки, бир нарса бўлган.

  •  Крис, тўғрисини айт. Хотининг ва болаларинг билан бирга вақт ўтказяпсанми?

Шунда у менга ҳақиқатни айтди. Бир неча кун аввал унинг етти ёшли қизи уйга келиб:

  •  Дада, хизмат қилишни истамайман, дебди.
  •  Нима учун, қизим, сўради Крис.
  •  Сиз туфайли, – тушкунлик билан жавоб берди қизи, – ҳеч уйда бўлмайсиз. Биз билан шуғулланмайсиз.

Крис билан тасодифий учрашув унинг уйида уч соатлик суҳбатга айланиб кетди. Суҳбат давомида у ишини ўзгартирмоқчи экани, унга мамлакатнинг узоқ бир жойида маъмурий лавозим таклиф қилганларини айтди. Ана шунда болалар билан мулоқотга унинг вақти бўлармиш.

  •  Йўқ, адашяпсан, – дедим, – ҳозир бошлаш керак. Ҳафтада икки кеча уйда, кейин қизларингни мактабдан кутиб ол, ҳар бирига ҳафтада бир соатдан вақт ажрат. Крис, агар ҳозир бошламасанг, ҳеч қачон бошламайсан, агар ҳаётингни ўзгартирмасанг, оилангни йўқотасан. Агар ўзгара олмасанг, хизматни йиғиштир.

Крис хавотир билан менга қаради, лекин рози бўлди. Кетишдан аввал унга ота-оналар ижобий режасини тушунтирдим, агар ота ёки она уни аниқ бажариб бормаса, фойда бўлмаслигини алоҳида кўрсатиб ўтдим.

Орадан уч ой ўтгач, сафарларимдан бирида мен Крис чўпонлик қилган жамоатдан бир аёлни учратдим.  У юзи ёришиб олдимга келди-да:

  •  Жамоатимизга қилган яхшилигингиз учун қандай миннатдорлик  билдиришни билмаяпман, деди.

Ҳайрон бўлдим:

  •  Нимани назарда тутяпсиз? Ахир бу ерда сўзга чиқмаганимга кўп йиллар бўлди. 

– Йўқ, сўзга чиқдингиз, – тўғрилади мени аёл. Сўнг бир бошдан Крис мен билан бўлган суҳбатдан кейин уйга бориб маслаҳатим бўйича иш тута бошлагани ҳақида гапириб берди. У ўз оиласида соддадил одамга айланибди, натижада оилада ҳамма ўзининг қабул қилингани, ҳурмат топгани ва севилганини ҳис қила бошлади. Крис биринчи марта хотини ва болалари олдида масъулият кўрсатди, улар эса ўз навбатида унинг оила етакчиси сифатида обрўсини тан олдилар, айтиш жоиз – мажбур бўлганлари учун эмас, ўзлари истаганлари учун. Олти банддан иборат ота-оналар ижобий режасини ишга солиб, Крис ижобий ўзгаришларга эришди. Уйдаги ишлари ҳақида у жамоат билан бўлишди ва бу жамоатни тамомила ўзгартириб юборди – бошқа ота-оналар ҳам худди шундай йўл тута бошлади. 

Бу ўзларингиз учун

Крисга айтганларим сеҳрли формула, осмондан берилган қандайдир махсус ваҳий эмас. Бу Муқаддас Китобга асосланган оддий амаллар бўлиб, уларни ҳар қандай одам қўллаши мумкин. Биз Дотти билан уларнинг таъсирини биламиз – улар асосида биз болаларимизни тарбия қилдик.

Бир неча йил аввал болаларимизни Калифорнияда, Сан-Диегодан шарқда, чамаси юз эллик километр узоқликда, Кливленд миллий истироҳат боғи чегараси яқинида жойлашган кичик, қишлоққа ўхшаш шаҳарчага олиб боришга қарор қилдик. У ерда ҳамма бир-бирини билар, қўшнисидан бирон нарса яшира олмасди, десак ҳам бўлади.  

Энг бошданоқ у ерда ҳамма кўрдики, биз Дотти билан болаларимизни тўлиқ назорат қиламиз, бизда қоидалар бор ва биз уларга болаларимиз томонидан садо бўлган даражадагина риоя қиламиз.

Мисол учун, биз ҳар доим улар эшитган мусиқа, кўраётган фильм ва концертларни муҳокама қилардик. Охир-оқибат бошқа ота-оналар ҳам бизнинг танловимизга ишона бошлади. Болалари уларнинг олдига келиб:

– Фалон концертга борсам майлими? – деб сўрайдиган бўлди.

Уларнинг бир қисми шундай жавоб эшитарди:

  •  Агар Син ва Келли Макдауэллар боришса, майли, сизлар ҳам боринглар.

Кейин болалар бизникига келишар ва Келли чамаси шундай сўрар эди:

– Дада, дўстларим агар концертга борсам улар ҳам боришларини айтишяпти. Майлими борсам?

Гоҳида рухсат берардик, лекин кўпинча бундай ҳолатларнинг тенг ярмида “йўқ” дейишга мажбур бўлардик. Бу бизга катта масъулият юкларди, негаки бу ерда нафақат бизнинг, балки бошқа ота-оналарнинг фарзандлари ҳақида ҳам сўз борар эди, чунки ўша ота-оналар назарида боладан болалигини тортиб олаётган “мижғов” одамларга ўхшаб қолишимиз ҳам мумкин эди-да. 

Бир куни Син янги жамоат мактабида ўқий бошлаганида, бировлардан бир хабар эшитдик: ўқитувчиси биз тўғримизда, айниқса мен ҳақимда салбий фикрлар билдирибди. Бу аёл фарзандларига, айниқса тўнғичига ҳеч қачон вақти етмаган бир сайёр масиҳий воизнинг қизи эди. Ўқитувчи аёл унинг тўнғич фарзанди экан. Бу аёл мен сингари Хушхабар ёйиш сайёр хизмати билан шуғулланган одамнинг оиласида тўғри муносабатлар бўла олмайди деган тушунча билан ўсган. 

Табиийки, у ўзи болалигида бошдан кечган муаммоларни бизга ағдара бошлади. Унинг бизга бўлган муносабатидан ачинсакда, ҳеч нарса қилолмас эдик. Вазиятни ўғлимиз Син тўғрилади. Уни кузатар, унинг ўз ота-онаси ва опалари ҳақида сўзларини тинглар экан, бу аёл ноҳақ эканини тушунди. Охир-оқибат у бизнинг олдимизга келиб, Дотти ва мендан узр сўради, кейинчалик эса муносабатларимиз жуда яхшиланди.

“Уч” “бешга” айланганда

Бола билан мустаҳкам муносабат ўрнатишда эришиладиган энг яхши мевалардан бири унинг сиздаги қадриятларни қабул қилиши ва ўз ҳаётини “ўша қадриятлар” асосида қуриб боришидир. Бир неча йил аввал Келли имтиҳонда уч баҳо олди ва ҳафсаласи пир бўлди, негаки у аълочи эди. Бироқ вазиятни менга тўлалигича айтиб берганидан кейингина, мен бу унинг учун қанчалар ва нима сабабдан бу қадар оғриқли бўлганини охиригача тушуниб етдим.  

Бир чет эллик ўқувчи тарих фанидан худди ўша имтиҳонни бошқалардан икки ҳафта аввал топшириб, барча саволларни эслаб қолган экан. У гуруҳдаги айрим ўқувчиларга уларни етказди, шу қаторда Келлига ҳам, лекин Келли тайёр жавобни олишдан бош тортди, негаки у ўз баҳосини ҳалол олишга ошиқарди.

Келли имтиҳонга қаттиқ тайёрланди, бироқ имтиҳондан кейин менга:

– Дада, бу энг қийин имтиҳон бўлди. Яхши ёза олмадим чоғи, – деди.

Ниҳоят, баҳолар ўқиб эшиттирилди ва кутилгандек, Келли ҳар галгидек “беш” эмас, “уч” олди: синфда ўқиган бошқа уч нафар аълочи ҳам худди Келлининг аҳволига тушди. Бироқ қанчалик ғалати кўринмасин, “учга” ўқиган икки нафар ўқувчи имтиҳондан “беш” баҳо олибди. Табиийки, бу ўша, саволларни олдиндан билиб олган ўқувчилар эди. Ўша, “учга” ўқиган ўқувчилардан бири имтиҳонда барча саволлардан фақат биттасига жавоб бера олмабди.

Шундай бўлсада, менинг ва Доттининг назарида Келлининг “уч” баҳоси худди “бешдек” эди. Биз ундан фахрланардик — у бутун ҳаётидаги энг қийин имтиҳонда ҳалол меҳнати билан баҳо олган эди. Энг ёқимлиси шу эдики, унинг “уч” олишига биз ўрнатган қоидаларга бўйсунишни истагани эмас, балки ўзининг ички қоидаларига амал қилгани – ҳалолликни маҳкам ушлаб, қайси баҳога лойиқ бўлса, ўшани олишга интилгани сабаб бўлган эди. 

“Йўқ” дейиш қийин, лекин зарур

Бир куни Келли саккизинчи синфни якунлаганига бағишланган битирув кечасига борди. Кеча синфдошларидан бирининг уйида ўтказиларди. Кеч тушиши билан Келли бизга қўнғироқ қилиб, у ерда ўндан кейин ҳам қолишга рухсат сўради. Уни охиригача тингладим, сўнг бир нечта савол бердим. Келли тан олиб айтдики “давомида” ўғил болалар бўлади, спиртли ичимликлар ҳам бўлиши мумкин. У менга соат ўндан кейин қоладиган ўғил болаларнинг исмларини айтди ва мен айтишларича, Келли билан тенг, яъни ўн тўрт ёшда бўлганига қарамай, спиртли ичимлик топишни яхши уддалайдиган боланинг исмини эшитдим.

Келлини охиригача тинглаб, шундай жавоб бердим:

– Йўқ, Келли. Илтимос, соат ўнда уйга қайт.

Кейинги ярим соат ичида Келли яна уч марта қўнғироқ қилди, орада ҳатто йиғлаб ҳам олди. Ана шунда гап аслида нимада эканини тушундим. Тўрт ёки бешта қиз ҳам қолишни хоҳлар, лекин уларга ота-онасидан рухсат сўраш лозим экан ва ҳаммаси Келлининг отаси – Макдауэлл нима дейишига боғлиқ эди.

Ўз-ўзидан маълумки, улар Келлига босим ўтказишган. У менга хавотирга ўрин йўқлиги, ота-оналар шу ерда, болалар кўп, ҳеч ким биров билан якка қололмаслигини айта бошлади.

Келли дугоналари тўқиган сўзларни айтаётганини тушуна туриб, ўз қароримда қатъий қолдим.

– Кечир, Келли, лекин уйга келишинг керак. Агар катта синфда ўқиганингда ўйлаб кўрган ва барибир “йўқ” деган бўлардим. Сен эса бор йўғи тўққизинчи синф ўқувчисисан ва биз онанг билан тунги зиёфатлар сенга тўғри келади, деб ҳисобламаймиз.

Қулоғимга унинг йиғиси эшитилиб турсада, телефон гўшагини қўйдим. Кўнглини оғритишни истамайман, лекин бундай пайтда тўғри иш тутганимга ишонар эдим. Уйга қайтиб келгач, Келли бизни уйғотиб, тунда қолмасликка рухсат бермаганимиз учун раҳмат айтди.

 – Дада, аслида қолишни кўп истаганим ҳам йўқ эди, айниқса сиз рухсат бермаганингиздан кейин, лекин қизлар менга босим ўтказа бошлади. Ёрдамингиз учун раҳмат.

Дотти билан кўпинча қатъийлик кўрсатиб “йўқ” деймиз. Фарзандларимиз эътиқодимиз борлиги учун бизга раҳмат айтишади ва биз ўз эътиқодимизга амал қиламиз. Дикнинг ҳаётида шундай бир воқеа бўлган. Бир куни унинг ўн олти ёшли ўғли Жонатан зиёфатга боришга рухсат сўради, зиёфатда спиртли ичимлик ҳам қўйилиши маълум эди. Дик унга:

– Йўқ, мен бундай нарсаларни қўллай олмайман, – деди.

Кейинчалик Жонатан отасига рухсат бермагани учун раҳмат айтди.

Ота-оналар ўз эътиқодидан чекинмасдан, қатъийлик кўрсатишса, болалар бундан икки карра фойда кўрадилар. Биринчидан, бу уларга тенгдошлари билан муносабатда ёрдам беради. Улар:

– Ота-онам рухсат бермасликлари мумкин, – дея оладилар.

Иккинчидан, яна ҳам муҳимроғи – бу болага қадриятлар ва қоидалар борлиги, улардан қайтиш, муроса қилиш мумкин эмаслигини кўрсатади.

Бу билан, болалар бизнинг қарорларимизни ҳар доим қувониб, жон деб қабул қилади, демоқчи эмасман. “Йўқ” деганимизда, раҳмат айтилмайдиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Лекин барибир болаларимиз қоидаларга амал қилганларида, буни қўрққанлари учун ёки муғомибирлик билан қилишмайди, гарчи ичларида ранжиб ғазабланишсада. Болаларимиз улар билан бешикда ётганларидаёқ ўрнатган муносабатларимиз боис қоидаларга амал қиладилар.

Муқаддас Китобда шунча қоидалар бор!

Агар бу китобдан ҳеч бўлмаганда битта нарсани ўргансангиз, энг яхшиси шуни эслаб қолинг: тўғри муносабатлар бўлмаса, қоидалар исёнга олиб келади. Бола учун муҳими қоида эмас, балки муносабатлардир.

– Бироқ, Жош, — дейди менга кўпинча ота-оналар, — биз Муқаддас Китоб позициясида қолмоқчимиз. Муқаддас Китоб бизга қоидаларни беради. Мана, Ўнта муқаддас амрни олайлик.

Бу фикрга қўшиламан, лекин шу билан бирга, ҳатто ўнта амр ҳам Худонинг Ўз халқи билан муносабатлари контекстида берилганини кўрсатаман. Худо билар эдики, қонун аслида амал қилиб бўлмайдиган даражада, ўта оғир эди. Исроил жамоатини Ўнта амрни қандай бажариш эмас, балки Худо билан қурадиган муносабатлар қутқара оларди.

Исроил жамоати Канъон чегараси олдида ерни босиб олишга журъати етмай турганда, Мусо уларга мурожаат қилиб, улар Худога итоат қилмаган кунни эсларига солди. Ўшанда у Синай тоғида Ўнта амр ёзилган тош лавҳаларни Эгамиздан қабул қилганди. Мусо уларга тоққа чиқиб кетганида улар Худодан юз ўгирганлари, Хорундан олтин бузоқ ясашни талаб этганлари, бузоқ атрофида маст бўлиб, айланганларини эсга солди. Ўшанда Мусо бу манзарани кўргач, ўнта амр ёзилган тош лавҳаларни синдириб ташлади ва исён кўтарган халқи учун ўттиз кун ибодат қилди. Бу шафоат ибодати эди.

Эгамиз Мусонинг илтижосини эшитди ва жазони бекор қилди. Бунинг ўрнига У Мусога худди аввалгидек иккита тош лавҳа ясашни ва тоққа олиб келишни буюрди ва бу лавҳаларга ўша Ўнта Амрни ёзишини айтди. Хулоса тариқасида Мусо халққа қараб деди:

  •  Эй Исроил халқи! Эгангиз Худо сизлардан битта нарсани талаб қилади: Эгангиз Худодан қўрқинг, Унинг йўлидан юринг, Эгангиз Худони севинг, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга хизмат қилинг. Мен бугун сизларга бераётган Эгамизнинг амру фармонларига риоя қилинг, шунда бахтиёр бўласиз. (Қонунлар 10: 12-13, курсив бизники)

Исён қилганларига қарамай, Эгамиз Исроил жамоасига худди боласини суйган ота сингари муносабат кўрсатар эди, “бахтиёр бўлишлари учун” нимаики керак бўлса қилди. Ўнта амр уларга аллақандай бир юк эмас, ҳимоя ва барака сифатида берилди. Эгамизнинг қонуни мукаммал бўлсада  (Забур 18:8), биз учун “мураббий” вазифасини ўтади (Гал. 3:24), нуқсонларимизни кўрсатиб берди. Қонунга амал қилишга эса севги ёрдам беради (Римл.13: 10).

Кўпгина ота-оналар ўз фарзандлари учун, айниқса йигит ва қизларга тааллуқли “уларнинг фойдасига хизмат қиладиган” қоида ва тартиблар ўрнатаётганларига ишонишади, бироқ шу вақтнинг ўзида бу ота-оналар энг муҳим омил, яъни муносабат қуришни унутишади. Болага: “Сен учун ҳамма нарса қилаяпман" дейишингиз мумкин, бироқ то уни шартсиз қабул қилмас экансиз ва натижаси ўлароқ уларда ишонч, ўзининг назарида аҳамиятли қиладиган ҳурмат, юракдан ҳис этиладиган севги ҳосил бўлмас экан, бу сўзлар уларга заррача ҳам таъсир қилмайди. Агар бунинг устига болага у сиз учун қанчалик муҳим эканини кўрсатишга вақтингиз ҳам бўлмаса, у сиз ўрнатган қоидаларни ёруғ юз билан қабул қилишини хаёлингизга ҳам келтирманг. Аксинча, исён қилишига тайёр туринг.

Менга кўп ўсмирларнинг ота-оналари одатий муаммолар – гиёҳвандлик, жинсий ахлоқсизлик, ҳомиладорлик, жиноий муҳит, яъни инсон ақлига келадиган барча иллатлар билан мурожаат қилишган. Уларнинг ҳаммаси кулфатдан эзилиб кетган ҳолда: “Нима қилайлик?” деб сўрашарди.

Кўпинча, қанийди фарзанди туғилишидан аввал ёки ҳеч бўлмаса ҳали гўдаклигида менда бу ота-оналар билан гаплашиш имкони бўлганда эди, дейман. Чунки бу бошлаш учун энг яхши давр: кейинчалик ўз мевасини берадиган муносабатларга асос солишнинг айни палласи бўлар эди. Ўсмирлик даврида ҳам кеч эмас, бироқ анча қийинроқ бўлади. Муносабат ўрнатишга тўрт ёки беш йил вақт кетиши мумкин, ваҳоланки бу фарзандингиз учун энг қийин давр. Лекин барибир буни қилиш мумкин. Эсда тутинг: бола билан муносабат қуришни бошлашга ҳеч қачон кеч бўлмайди.

Пол ҳам болалар ҳақида баъзи нарсаларни биларди\

Олимлар ҳаворий Павлуснинг хотини бўлгани ёки бўлмагани борасида бир фикрга келмаган, бироқ нима бўлган тақдирда ҳам Павлус болани қандай тарбия қилишни яхши билган. Колосаликларга 3:20 да у ҳар қандай ота-она ўрганиши лозим бўлган сўзларни ёзади: “Эй фарзандлар, доим ота–онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади”. Бироқ фарзандни ота-онага қулоқ солишга нима ундайди? Кейинги оятда Павлус қўшимча қилади: “Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади”.

Сиз ҳеч ранжиганмисиз? Ранжиш фақат катта ёшлиларга хос деб ўйлайсизми? Ранжиш “ғазаб ёки норозилик ҳолатини, сабрсизликни ёки ўзини йўқотишни” англатади. Натижада нима бўлади? Бола ўзини йўқотади. Бошқача қилиб айтганда, у ўзига: “Нима кераги бор буларнинг ҳаммаси? Қилаётганимдан нима фойда? Барибир яхши бажара олмайман. Отам ҳам, онам ҳам мени ёмон деб ўйлашадими, майли ёмон бўла қолай”, дейди.

Болани ранжишдан қандай сақлаш мумкин? Барча қоидалардан воз кечиш, болани ўзига қўйиб бериш керакми? Йўқ, бу ҳолда баттарроқ бўлади, негаки бола сиз у ҳақида ғамхўрлик қилмаяпсиз деган хаёлга боради. Бу саволга ҳаворий Павлус Эфесликларга ва Колосаликларга мактубларда жавоб берган. Яъни у фарзандларни ота-онага қулоқ солишга чақиради, чунки шундай бўлиши лозим ва қўшимча қилади: “Ахир, Худо шундай амр қилган: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда ер юзида умрингиз узоқ бўлиб, бахтиёр яшайсиз”.

Сўнгра у давом эттиради: “Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг”. (Эфес. 6: 1-4)

Бироқ қоидаларнинг ўзи кифоя қилмайди. Фарзандларингиз ўзини яхши тутмаса, сиз табиийки қаттиққўллик қилишингиз мумкин. Бироқ агар уларни севги билан қабул қилсангиз, кўнгил яқинлиги билан ҳурмат ва севги кўрсатсангиз, фарзандингиз қоидаларингизни тушуна бошлайди. Буни қуйидаги тенглама билан ифода этиш мумкин:

Қоида – мулоқот = исён

Қоида + мулоқот = тушуниш (муроса)

Ота-оналар ҳар доим қуйидагиларни аниқлаб олишлари лозим:  “Бола билан бир-биримизни тушунишга қандай эришиш мумкин? Мен “йўқ” деганимда, унинг назарида қаҳрамон эмас, ваҳший бўлиб кўринаман. Нимада мен ноҳақман?”

Ота-она сифатида ноҳақлигингизга эътибор қаратишдан аввал, сизни нимада ҳақ бўлишингиз мумкинлигига қарашга чақираман. Навбатдаги бобларда шартсиз қабул қилишнинг мазмунини муҳокама қиламиз. То қабул қилмас экансиз, бола ўзини ўзи англашда ҳеч қанча ўсмайди, ўзини ҳурмат қилиш ҳисси йўқолади. Энг аввало болага, у ўзини қандай тутишидан қатъий назар уни яхши кўришингизни кўрсатишингиз лозим. Биринчи навбатда манбага, яъни Эгамизга мурожаат этиш зарур.


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак