Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 2 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (2-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


 2 БОБ. ЎЗИБЎЛАРЧИЛИККА СОЛМАНГ, РЕЖАЛАШТИРИНГ

Кўпинча айтишадики, никоҳ ва оталик – бу ҳеч қандай тайёргарликсиз олинадиган юк. Аслида бутун тайёргарлик “йўл-йўлакай”, кўп хатоликлар ва муваффақиятсизликлар билан бир йўсинда кечади. Тасодифни қарангки, кўпинча энг яхши муносабатларни биз ўзибўларчиликка солиб қўямиз. Севги ҳаммасини жой-жойига қўяди деб умид қиламиз, “болаларимиз уларни яхши кўришимизни”, “нимаики қилсак, уларнинг фойдасини ўйлашимизни” шундоқ ҳам билишади деймиз.

Аслида эса, никоҳга тайёргарликнинг энг муҳим қисмини биз биринчи устозларимиз – ота ва онамиздан оламиз. Муаммо шундаки, уларнинг ахлоқий андазаи доим ҳам Худонинг тамойилларига тўғри келавермайди.

Агар мамлакатдаги йигит ва қизларнинг айтганларини инобатга оладиган бўлсак, бундай лоқайд муносабат иш бермаслиги яққол кўринади. Китоблар, видеофильмлар ва бошқа “маълумот етказувчи” усуллар сони ошиб бораётганига қарамай, боланинг тарбияси сирлигича қолмоқда ва кўп оилалар бу сирни ечишга ноқобил бўлиб қолишмоқда.

Мен ва Дик Дей дисфункционал оилалар ва ҳамтобеликка доир барча муаммоларнинг жавобини биламиз демоқчи эмасман. Ушбу бобда кўрсатилган режани мутлақ аниқ, бунуқсон формула деб бўлмайди. Шунга қарамай, тарбия борасида биз дисфункционал оилаларга салбий жараёндан чиқиш, ўртача фаолият олиб бораётган оилаларга эса Худога маъқул, яна ҳам ижобий ёндашувни ривожлантиришга кўп жиҳатдан ёрдам бера оладиган айрим асосий қоидаларни очишга муваффақ бўлдик деб ўйлайман.  

Мақсадимиз салбий тарбия ўрнини ижобийга алмаштиришга ҳаракат қилиб кўриш, шунда сиз, агар “Олти банддан иборат ота-оналар ижобий режасига” амал қилсангиз, анча кўп муваффақиятга эришасиз.  Режани рецепт сифатида кўриш мумкин:

Қабул қилишни олиб, унга эътироф қилишни қўшасиз.

Маълум бир миқдорда севги ва кўнгил яқинлигини қўшиб, аралаштирасиз.

Сўнг, севги билан эришилган ҳурмат (обрў-эътибор)га масъулият солиб, аралаштирасиз.

Бутун китоб мана шу, “Ота-оналар ижобий режаси” деб аталмиш олтита бандга асосланган. Ушбу бандлардан исталган бирини ўз оилангизда қўллашни бошланг ва болаларингиз билан муносабатингиз яхшиланади. Агар олтитанинг ҳаммасини қўлласангиз, болаларингиз учун ҳақиқий қаҳрамонга айланасиз. 

Бироқ эсда тутинг, ушбу олтита банд тўғри кетма-кетликда қўлланилиши лозим. Айрим масиҳий ота-оналар, яхши ният билан обрў орттиришдан бошлашади. Улар болаларидан ҳар бир ҳаракати учун ҳисобот беришни талаб этадилар. Уларнинг энг яхши кўрган сўзи – бу “масъулият”. Ота-оналар энг аввало ҳурматга эришишга ҳаракат қилиб, қабул қилиш, эътироф қилиш, севги ва кўнгил яқинлигини ўз-ўзидан маълум нарсалар деб билишади.  Бироқ 3-бобда бундай ёндашув кўп тўғри эмаслигини кўрамиз. Бундан ташқари, ҳурматга эришишдан бошлаш ижобий қаҳрамон ролига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиш деганидир.

Нима учун қабул қилишдан бошлаш лозим

Олти банддан иборат режа қачонки қабул қилишдан бошланса тўғри қўлланилган бўлади, негаки – бу болалар билан яхши муносабатнинг мутлақ асосидир. Бунда шартсиз қабул қилиш айни идеал бўлиб, бу болаларнинг нима қилиши ёки нима дейишлари, маълум бир нарсани қанчалик ёмон бажаришларидан қатъий назар, ота ва онаси барибир уларни яхши кўришини билиши даражасида уларга севги кўрсатишни назарда тутади.

Болалар ота-онаси уларни чиндан ҳам қабул қилганини кўрганларида, ўзларини бехатар ҳис қилишади. Улар қадрланаётганлари ва бу уларнинг қай даражада муваффақиятли бўлгани билан боғлиқ эмаслигини, қандай бўлса, шундайича бўлганлари учун, уларни шунчаки ўзларини яхши кўришларини билишади. Ота-оналарнинг кўпчилиги айнан ўша идеалга интилади десам, улар бу фикрга қўшилишади. Кўпчилик бу мақсадга эришдим, деб ҳисоблайди. Аслида эса кўпинча болаларини ишларига яраша қабул қиладилар, яъни шартли равишда.

Мухтасар қилиб айтганда, кичик Жонни ёки Женифер ўзини “яхши” (тўғри) тутса, ота-онаси уни қабул қилади. Бироқ агар хато қилса, бирон ишни бажармаса, ўзини ёмон ёки ақлсиздай тутса, қабул қилиш вақтинча бўлсада тўхтатилади. Ота-онанинг қабул қилмаслиги сезилмай бошланади, уларнинг ўзлари буни тушунишмайди, лекин бола ўша заҳотиёқ сезади. 

Менинг тўртта болани катта қилишда орттирган тажрибам шуни кўрсатадики, ота-онанинг қабул қилиши доимий машаққат талаб қилади. “Қабул қиламан” дея ўз-ўзингизга сўз бериб, кейин ниятимга яраша ваъдамни бажаряпман деб юра олмайсиз. Болаларимга ҳар кунги муаммо ва вазифаларини яхши ёки ёмон ечишларидан қатъий назар, уларни қабул қилишимни кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга соламан. Улар худди менга ўхшаган одамлар, уларда яхши ёки ёмон кунлар бўлиб туради. Бироқ мен уларни шартсиз қабул қилишда давом этавераман.

Футболчи қиз Кэти

Рафиқам Дотти билан ҳар доим фарзандларимизга уларни шартсиз қабул қилишимизни кўрсатиш учун имкон излаймиз. Гоҳида буни уддалай олаётганимиздан шубҳаланаман, бироқ кейин болаларимизнинг айрим сўзларига қараб, машаққатларимиз беҳуда бўлмаганини кўраман. Улар биз тасаввур қилгандан кўра кўпроқ эътибор билан эшитиб, кузатишади.

Мисол учун, олти ёшда қизимиз Кэти тенгдошлари орасида ҳақиқий футбол “юлдузига” айланди. Бир куни мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири олдидан, чигилёзди машқлардан кейин у майдондан югуриб келиб деди:

– Дада, гол урсам, менга бир доллар берасизми?

– Албатта, – дедим, табассум билан.

– Ура! – қувониб кетди Кэти. Олти ёшли бола назарида гол учун бир доллар пул Эн-би-си билан бир неча йиллик шартнома тузишдай гап.

– Шошма, – дедим унга, жамоаси олдига югуриб кетаётганида, –  гол урмасанг ҳам бераман.

– Ростданми?!

– Ҳа.

– Ура! – яна хурсанд бўлди Кэти ва майдонга қараб югурди.

Лекин мен уни яна тўхтатиб, сўрадим:

– Шошма. Биласанми, нима учун?

Олти ёшли қизим тўхтаб, менга қаради. Мана уч йил эдики унга шартсиз қабул қилиш нима эканини тушунтиришга ҳаракат қилардим, лекин бу борада ҳали кўринарли бир муваффақиятга эришмагандим. Бироқ бу сафар у менга қаради-да:

– Ҳа... ахир футбол ўйнайман-ми, йўқ-ми, барибир мени яхши кўрасиз, деди.

Қизимнинг ҳеч қандай сўзлари ўша пайтда мени бундан-да кўпроқ қувонтира олмасди. Кэти ўша ўйинда гол урдими, йўқми, ҳатто эслолмайман ҳам. Бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Унинг мен уни нима бўлса ҳам яхши кўришимни билиши – мана бу муҳим эди, ҳамма гап шунда.

Ҳурмат сенинг муҳим эканлигингни англатади.

Қабул қилиш – бола билан яхши муносабатга пойдевор бўлиб хизмат қилади, ҳурмат эса – бунинг тамал тошидир. Бола қабул қилинганини ҳис этганида, бу унга ўз қадр-қимматини билиш ва ишонч ҳиссини беради. Ҳурмат бунга  ўз қадр-қимматини билиш ҳиссини қўшади. Бола ўз-ўзига дейди:

– Мен муҳимман. Ота-онамга уларнинг ёнида бўлишим ёқади. Улар мен билан фахрланишади.

Болага ҳурмат қилишингизни кўрсатиш учун сиздан Мами Маккаллогнинг сўзлари билан айтганда “заҳматкаш изловчи” бўлиш талаб этилади.  Ота-оналар вазифасини панд-насиҳат, жазолаш, болаларни яхши хулқ-атвор доирасида сақлаб қолишга интилиш билан чегаралаб қўйиш керак эмас. Яхшиси бошқа йўналишга куч сарфланг. Энг аввало болани қандай ва нима учун чин дилдан мақтай олишингиз, қутлашингиз, нимада далда беришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Бу сизнинг талаб этилган пайтларда панд-насиҳат ёки интизомий чоралардан воз кечишингизни англатмайди. Болага барча ҳаракатларини кўриб турганингиз ва қўллашингизни тушунтириш орқали интизомга йўл тўшайсиз. Кейин эса хатоларни ёки нотўғри ҳаракатларни тўғрилаш мумкин бўлади. Буни ҳам дўқ-пўписа билан эмас, балки: “Назаримда, нотўғри иш тутдинг, лекин мен барибир сен томондаман” дея, хайрихоҳлик руҳида қилиш лозим.

Ҳурмат ҳақида Дик билан 7-8-бобларда кўпроқ сўз юритамиз. Ҳозирча бу туйғуни қабул қилиш қаторида ота-она бошқарувидаги севги томонини ташкил этувчи иккита асосий қурилиш блокларидан бири сифатида кўриб туринг.

 Чеклаш — масъулият ва ҳурмат ҳақида биз кейинроқ гаплашамиз. Аввалига иккита асосий тушунчани қисқача кўриб чиқишимиз керак. Бу тушунчалар болаларга сиз уларни чиндан ҳам қабул қилишингизни ва ҳурмат қилишингизни кўрсатади.

Севги: “Сени яхши кўришади”

Ота-оналарга улар болаларини яхши кўриши кераклигини эслатиш ноўриндек кўринади. Бироқ афсус билан айтиш лозимки, кўп болалар севги кўрмай ўсишаяпти ва бунинг оқибатлари кўп йиллардан кейин ўзини кўрсата бошлайди. Кўпинча йигит ва қизларнинг никоҳсиз жинсий яқинлик қилишига шунчаки болалигида кўрмаган севгини қўмсаши сабаб бўлади. 

Мен ҳар доим болаларни ҳаддан ортиқ севиш керак эмаслигига қаттиқ ишонардим. Улар илк кунлариданоқ севгига эҳтиёж сезишади. Уларни бағрингизга олишингиз, ўпиб эркалашингиз, қитиқлашингиз, яхши кўришингизни айтишингиз мумкин. Улар бундан ҳеч қачон зерикмасликлари аниқ. Телефонда ёки юзма-юз гаплашганда болаларимга ҳар доим: “Сени яхши кўраман” дейман. Буни гоҳида тўрт, гоҳ эса кунига беш марталаб қиламан. 

Табиийки, катта бўлганлари ва ёши тўлиб боргани сайин болалар худдики севгига бошқа муҳтож эмас ёки уни хоҳламаётгандек ўзларини тутишлари мумкин. Лекин кузатувларим асосида айтаманки, бундай катта болалар яна ҳам кўпроқ севгига муҳтож бўлишади. Қандай қилиб вақт топиш, севгимизни қандай кўрсатиш борасида муаммо туғилиши мумкин, лекин уларга севги керак эканлигига заррача ҳам иккиланманг.

Афсуски, ота-оналарда каттароқ болаларига нисбатан камроқ севги кўрсатишга майллик кўзга ташланади. Мен ўрганган бир тадқиқотга кўра, болалар ўсгани сайин ота-оналар сўзда ҳам, амалда ҳам уларга тобора кам меҳр кўрсатиб боришади. Бешинчи синф ёшидаги фарзандига “болажоним” деб мурожаат қиладиган оналар эллик беш фоизни ташкил қилади, тўққизинчи синф ёшидаги фарзандига эса бор-йўғи 36 фоиз оналар шундай мурожаат қилишади. Оталарга келсак, уларнинг 44 фоизи бешинчи синф ёшидаги фарзандига севги кўрсатишади, бироқ боласи тўққизинчи синфга ўтганда бу кўрсатгич 36 фоизга тушади.

Туйғулар амал-ишора орқали кўрсатилишига келсак, бешинчи синф ёшидаги фарзандини бағрига оладиган, ўпадиган, бошини силайдиган оналар 68 фоизни ташкил қилади, тўққизинчи синф ёшидаги фарзандига эса фақат 44 фоиз оналаргина мана шу тарзда севги кўрсатишади. Бешинчи синф ёшидаги фарзандига нисбатан оталарнинг бундай муносабати 50 фоизни, тўққизинчи синф ёшидаги фарзандига эса 26 фоизни ташкил қилади.2

Ҳеч қайси тадқиқотни “сўнгги хулоса” деб бўлмайди, лекин бу кўрсатгичлар шундан далолатки, фарзандлари ўсиб улғайган сари ота-оналар кун сайин уларга меҳр ва севгисини камайтириб боришади. Сизнингча, болалар ўн олти, ўн етти ёшга тўлганларида нима бўлади? Ўз-ўзидан маълумки, бу кўрсатгич яна ҳам камаяди.

Ачинарлиси шуки, бола айни ўсмирлик ёшига етиб, ўзини англашни, ўзида ижобий образ, яхши маънода ўзини ҳурмат қилишга интила бошлаган паллада ота-она томонидан унга жуда кам севги кўрсатилади.

“Фарзандларим шундоқ ҳам уларни яхши кўришимни билишади, буни ҳар доим айтавериш, кўрсатаверишга ҳожат йўқ” дейиш ҳеч нарсага ярамайди. Буни доимо айтиш ва амалда кўрсатиш лозим. Фарзандларга бўлган туйғулар очиқ намоён этилиши уларга сиз уларни яхши кўришингизни кўрсатади, буни тушунишлари эса оиладан ташқарида соғлом муносабатлар ўрнатишда уларга дадил ишонч бағишлайди. Қанча йигит ва қизлар ўзларига уларни яхши кўришларини исботлашга интилиб, жинсий ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечираётганларини айтолмайман. Бу айниқса қизларга тааллуқли.

Кўнгил яқинлиги “сен мен учун муҳимсан” деганидир

Маълум бир маънода кўнгил яқинлиги — ота-оналар ижобий режасида энг муҳим банд ҳисобланади? Нимага? Ўз-ўзидан маълум – агар уларнинг ёнида бўлмасангиз, қабул қилганингизни, ҳурматингиз ва севишингизни қандай кўрсатасиз? Масъулиятли бўлишга қандай ўргатасиз? Севги кўрсатиб, шу вақтнинг ўзида қандай қилиб ҳурмат қозонасиз?

Ҳозир ота-оналар ўзининг бандлигини оқлаш учун болалари билан ўтказилган вақтининг “сифатига” (мароқли ўтишига) урғу бериб, ўзларини оқлашга уринган бир пайтда, биз барибир шуни тушунишимиз керакки, “сифатли” вақт ўтказиш қанчалик муҳим бўлмасин, ўтказилган вақт миқдорининг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Агар фарзандларингиз билан кўп вақт ўтказсангиз, сифатга доир жиҳатлар ҳам ўзини куттирмаслиги тайин. Ахир бола билан ўтириб: “Ўғлим, кел беш дақиқа яхшигина вақт ўказайлик-да, сўнг кейинги учрашгунча тарқаб кетайлик” дея олмайсиз.

Мен собитқадам одамман ва ҳар доим бир вақтнинг ўзида тўрт ёки бешта йирик лойиҳада иштирок этаман, шу тариқа менга болаларни биринчи ўринга қўйишни ўрганишга тўғри келган. Кейинги бобларда мен болалар билан нима қилиш мумкинлиги ҳақида кўп фикрлар билан бўлишаман. Айримлари жуда содда, бошқалари ғайриодатий ва ҳатто ғалати кўриниши мумкин, бироқ мен уларни тажрибамда синаб кўрдим ва давом эттиришга қарор қилдим. Шуни истайманки, болаларим улар учун ҳар доим вақтим борлигини, биронта иш, бирор инсон мен учун улардан ва уларнинг онасидан муҳим бўла олмаслигини тушунишсин. Улар шуни ҳам билиб олишлари лозимки, уларга бўлган муҳаббатимнинг пойдевори, ҳаётимда уларни ҳар нарсадан устун қўйишимга сабабчи – бу менинг биринчи севгим Исо Масиҳ бўлади.  

Севги чекловлар билан бараварлаштирилади

Ота-она тенгламасида ҳурмат, қабул қилиш, севги ва кўнгил яқинлигини битта сўз, яъни севги билан ифодалаш мумкин. Тарозининг иккинчи палласига иккита бараварлаштирувчи омилни қўямиз: масъулият ва севги воситасида ҳурмат қозониш – оилада амал қилинган чекловлар ёки қоидалар. Бироқ эсда тутинг, биринчи ўринда севги туради. Айнан севги қоидаларни ёқимли ва фойдали қилади.

Юқорида кўрганимиздек, қабул қилиш болага ишонч ҳиссини беради. Ҳурмат унга ўз қадр-қимматини билиш ҳиссини бағишлайди. Масъулият болага ўзини назорат қилишда ёрдам беради. Болага ўз ҳаракатларини назорат қилишни ўргатиш билан биз унда масъулият ҳиссини оширамиз.

Ўрнак-намуна бўлиш ва оилада масъулият ҳиссини кўрсатиш – бу болалар тақлид қиладиган андаза, қаҳрамон бўлишга олиб келадиган дадил қадам демакдир. Қаҳрамон болаларнинг ўз ишлари учун масъул бўлишини кузатибгина қолмай, болалари олдида ўзининг масъулиятини кўрсатади.  

Дик ва мен иккимиз ҳам фарзандларимиз олдида масъулият кўрсатамиз, улардан энг яхши ота-она бўлишимизга ёрдам беришларини сўраймиз, қандай яхшиланишимиз мумкинлиги ҳақида қизиқамиз. Болаларимизда бизни ҳурмат қилган ҳолда нимада, қанақа хато қилаётганимиз, қайси  ҳаракатимиз оиламиздаги қоидаларга зид эканини бизга айтиш ҳуқуқи бор.

Фарзандингиздан масъулият талаб қилганда ўз масъулиятингизга тайёр туринг. Бир куни ресторанга тушликка боришга қарор қилдик, ҳаммамиз битта ресторанни назарда тутган эдик, фақат тўнғич қизимиз Келлидан ташқари. Бир ўзи қолганини тушунгач, Келли норозилик билдириб “овқат-повқат”, “беҳузур егулик” қабилида сўзларни ишлата бошлади.

Бундай сўзлари ва ёмон хулқи учун Келлига танбеҳ бердим, кейин эса ҳамма ўша айтилган ресторанга боришини келишиб олдик, сўнг биз Дотти билан Келлини у танлаган ресторанига олиб бордик.

Син, Кэти ва Хитер танлаган ресторанга яқинлашганимизда мен қисман ҳазиллашиб, қисман эса Келлига ёқиш учун:

– Қани, газакхонангизга жўнанглар-чи, дедим.

Кичик болалар французча жаркоп ва шницел буюртма беришиб, ундан ҳузур қилишга ошиқиб турганлари учунми, сўзларимга кўп эътибор беришмади. Бироқ, Келли танлаган ресторан томон йўл олганимизда, қизим менга деди:

 – Дада, ўзингиз ҳам “газакхона” дея туриб, менга танбеҳ бердингиз. “Газакхона” ёки “беҳузур егулик” дейишда нима фарқ бор?

Келлининг сўзларидан устимга совуқ сув югургандек бўлди. Биз тушлик қилиш учун борар эдик, бироқ тушликда ўз сўзларимни қайта-қайта ўйлашимга тўғри келди. Қаттиқ афсусландим ва бемантиқлигимни кўрсатгани учун Келлидан жуда миннатдор эдим. Уятни ҳис қилсамда, маълум бир маънода бу мен учун энг яхши сабоқ бўлди. Мен масъулият нима экани, ўзимни назорат қилиш, айниқса ўйлаб гапириш кераклигини билиб олдим. 

Ота-оналар билан ўтказиладиган семинарларда биз Дик билан одатда масъулият болани итоаткорликка ўргатишини, ўз интизомини ўстиришини алоҳида кўрсатамиз. Агар бола масъулият ҳиссини тўғри тушунмаса ота-она обрўсини қабул қилиши учун керакли интизом шаклланмайди.

Ҳурматга (обрў-эътиборга) иккита йўл билан эришилади

“Ҳурмат (обрў-эътибор)” етакловни назарда тутади ва ота-оналарга мана шу нарса тааллуқли – улар оилада етакчи. Ота-она обрўси ҳар хил йўллар билан намоён этилиши мумкин, жумладан у ҳукм ўтказиш, ёки келишув йўли билан амалга оширилади.

Ҳукм ўтказган ота ёки она шундай дейди: “Мен – бошман. Сен ёки мен айтгандай қиласан, ёки умуман қилмайсан”. Ҳукм ўтказувчи ёки авторитар ота ёки она қонун бўйича иш тутади. Ҳукм ўтказувчи ота ёки она назорат қилади, босим ўтказади ва манипуляция қилади. Фарзандлари худди ипнинг енгил тортилишига қараб ҳаракатланадиган қўғирчоқлардай бўлади.

Келишув йўлини тутадиган ота-она шундай дейди: “Сен учун яхшироқ бўлишини истайман. Кел, бунинг йўлларини кўрайлик... Ўйлашимча, мана шу энг яхши танлов, ҳаётга бўлган энг масъулиятли ёндашув”. 

Келишув йўлини тутадиган ота ёки она руҳий қонунни мунтазам андазалаштириб боради. Келишув йўлини тутган ота ёки она – ҳам етакчи, ҳам хизматчидир. У обрў билан йўналтирувчи, андазалаштирувчи, ўрнак кўрсатувчи шахс. Болалари чекловлар борлигини билишади, шу билан бирга улар ўша чекловлар доирасида эркин танлов ҳуқуқига эга эканларини ҳам билишади. Севги билан обрў орттирган ота ёки она болага ўз ихтиёрига кўра танлов қилиш, ўзини қандай тутиш, нима дейиш ва нима қилиш имконини беради.

Олти банддан иборат режада мен рецептга аналогия қўллагандим.  Ота-оналар ижобий режаси шунингдек 36-бетда тўғри фаолият олиб борадиган, соғлом оилани кўрсатувчи чизма кўринишида ҳам берилган. Бу ерда қабул қилиш база ёки пойдевор вазифасини бажаради, унинг устидан эса ҳурмат туради. Икки “девор” – севги ва кўнгил яқинлиги болага қабул қилиш ва ҳурмат қандай етказилишини кўрсатиб беради. Севги деб кўрсатилган ушбу бутун структура тўсин ва томни кўтариб туради, улар чекловларни – масъулият ва обрўни англатади.

Ота-оналар ижобий режаси – бу тўғри фаолият олиб борувчи соғлом оилани қуриш учун чизма. Олти банддан иборат режага кўрсатилган тартибда риоя қилсангиз фарзандларингиз назарида қаҳрамонга айланасиз, шунчаки завқ олиш учунгина эмас, балки уларнинг манфаати ва фойдаси учун ҳам. Сиз улар учун талабчан ва ҳатто хавфли дунёда яшашда керак бўладиган бир андаза каби бўласиз.

Бироқ яна бир марта такрорлайман – олти банддан иборат режа тўғри тартибда қўлланилиши лозим. Уй қуришда аввал том, сўнг пойдевор солинмайди. Бундай иш тутган одам алғов-далғовлик, тартибсизликдан бошқасига эришмайди. 3-бобда биз нима учун Севги ҳар доим Чекловлардан олдин туриши кераклигини батафсилроқ ўрганамиз.


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак