Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 5 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (5-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


5 БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ: ҲИКМАТЛАР КИТОБИ 22-БОБ, 6-ОЯТНИНГ АСЛ МАЪНОСИ

Ўғлим Син ўн икки ёшида бейсбол жамоасида ўйнарди. Мавсум бошланишидан бир ҳафта аввал унга ва жамоасидаги дўстларига қабул қилиш қандай кўрсатилиши ҳақидаги бир фикр хаёлимга келди. Мен ўн иккита талон сотиб олиб, уларни болаларнинг мураббийига бердим. Ўша талонларга маҳаллий ресторанда музқаймоқ олиш мумкин эди.

– Бу болалар учун – дедим мураббийга.

  •  Яхши, – деди у илжайиб, – раҳмат. Ҳамма ота-оналар шундай бўлсайди. Биринчи ғалабасидаёқ уларга топшираман.

– Йўқ, — босиқлик билан жавоб бердим мен, — биринчи мағлубиятидан кейин беришингизни хоҳлардим.

Мураббий таажжубланиб қаради. Сўзларим унинг ғалаба, мағлубият ва яхши ўйин учун мукофотлар ҳақидаги тасаввурларига тўғри келмасди.

Мен унга тушунтириб дедим:

– Сизни билмадим-у, лекин мен фарзандларимни тарбиялашда муваффақиятлари ва уринишлари учун мукофотламайман. Мен уларни уринишлари учун мукофотлашни истамайман, улар Худонинг суратидай қилиб яратилгани учун ҳам буни қилмайман. Ўғлим Худонинг суратидай қилиб яратилгани, унда чексиз қадрият, мазмун ва фазилат борлиги, булар унинг бейсбол ўйнашига ҳеч қандай боғлиқ эмаслигига ишонаман. Умрида ҳеч қачон бейсбол ўйнамаган тақдирида ҳам, барибир уни худди шунча яхши кўрган, қабул қилган бўлардим.

Мураббий менга узоқ тикилиб қолди. Охири: “Қойил, ана янгилик!” дея олди холос.

Мавсум бошланди ва дастлабки ўйинларни Син жамоаси ғалабалар билан бошлади. Учинчи ва тўртинчи ўйинларни эса ютқазди. Мураббий сўзида турди: ҳар бир ўйинчига музқаймоқ учун биттадан талон берди ва жамоа  ўз мағлубиятини “нишонлади”.

Ўша музқаймоқ учун Син менга камида беш марта раҳмат айтди. Бундан ташқари, кейинги икки ҳафта давомида жамоанинг бошқа учта ўйинчиси олдимга келиб, бундай муносабат учун раҳмат айтиб кетишди. Айниқса Жесси исмли йигитнинг сўзлари эсимда қолди. У деди:

– Раҳмат, жаноб Макдауэлл. Яхши қилдингиз! Ғолиб бўламизми, енгиламизми, сиз учун бунинг аҳамияти йўқ. Сиз барибир бизни яхши кўрасиз.

Бошқа ҳеч қандай сўзлар мени бундан-да бахтиёр қилолмасди. Синга ва унинг жамоадошларига уларнинг қадр-қиммати бейсбол ўйнашлари билан ўлчанмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бу уларнинг ҳар бири Худонинг суратида яратилгани, чексиз аҳамиятга ва фазилатга эгалигига асосланади. Ўн икки ёшли болага бундай сабоқни тушуниш осонми? Табиийки йўқ, айниқса исбот сифатида музқаймоқни ишлатсангиз.

Сиз беш миллиард ичида биттасиз

Шунингдек, хоҳлайманки, Син ва қолган фарзандларим Худо ҳар биримизни нафақат Ўз суратида яратгани, балки ҳар биримизга Ўзининг ноёб бетакрор хусусиятларини ато этганини ҳам тушунишсин. Ўйлаб кўринг: ҳозир ер шарида яшаётган беш миллиард одам ичида худди сизга ўхшагани йўқ. Фарзандингизга ўхшайдигани ҳам йўқ.

Талабаларга кўпинча савол бераман:

– Беш миллиард одам ичида сиз шахс сифатида ягона бўлсангиз, нима учун яна кимгадир ўхшашга интилишингиз керак?

Шунга қарамай, кўпчилик бошқа бировга ўхшашга интилади. Улар бошқаларга – уларнинг ташқи кўриниши, сочи, қадди-қомати, истеъдоди ва қобилиятларига ҳавас қилиб яшайди. Ўзингиз ҳақингизда соғлом фикрда бўлишни Худо сизни ноёб қилиб яратганини тушунишдан бошлаш лозим. Рекламада ишлатиладиган машҳур сўзларни шундай ифода қилиш мумкин:

“Худо чиқинди яратмайди”

Боланинг ноёблиги ҳақида энг яхши изоҳлардан бирини шоҳ Сулаймоннинг сўзларидан топимишиз мумкин: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди” (Ҳикматлар 22: 6).

Афсуски, кўп масиҳий ота-оналар бу оятни нотўғри талқин қилишади ва у: “Муқаддас Китобни оилада ўқинг, ибодат қилинг, болаларни жамоат қошидаги якшанба мактабига ва жамоатга олиб боринг, шунда улар катта бўлганларида имондан қайтмайди” деган маънони беради деб ҳисоблашишади.

Бироқ ушбу оятнинг асл маъноси “тўғри йўл” деган сўзларга асосланади. Муаллиф боланинг йўлини назарда тутади, Худонинг йўлини эмас. Бу сўзларнинг чуқур маъноси “ўша одамнинг ноёблигига мос етакловга эришишни” назарда тутади.

Бошқа жойда, Забур китобида худди ўша қадимги яҳудийча сўз “ёйларини тайёрлади” деб ўгирилган. Бугун, маълум бир стандартлар бўйича аниқ асбоблар тайёрланаётган бир пайтда, деярли ҳар бир одам ёйга эга бўлиши биланоқ, нишонни аниқ уришни ўрганиши мумкин. Бироқ Муқаддас Китобда кўрсатилган даврларда стандартлар бўлмаган. Ҳар бир ёйандоз ўзининг ёйидан фойдаланган, унинг кучи ва бошқа сифатларига ўрганган.

Ёйандозлар ўзларига ёй ясашган ва агар нишонни аниқ мўлжалга олишни истаса, ёйининг ўзига хос жиҳатларини билишлари лозим бўлган.

Худди шу тарзда, ота-она оилада ҳар бир фарзандининг ўзига хос сифатларини билиши лозим. Болани “тўғри йўлга солиш” уни ўз-ўзига қўйиб беришни ёки ўзи истаган нарсани қилишига рухсат беришни асло назарда тутмайди. “Рири” изоҳли Муқаддас Китобда Ҳикматлар 22:6 га шундай изоҳ берилган: “тўғри йўлга солиб тарбиялаш” “унинг йўлига мос равишда” деган маънони беради, яъни боланинг одатлари ва қизиқишлари назарда тутилади. Тарбияда боланинг ўзига хос тарафларини, майлликларини ва шунингдек жисмоний ва ақлий имкониятлари эътиборга олиниши лозим”.1

Ёйандоз ёйнинг “кераклигича тортилишини” топа билиши лозим бўлгани каби, сиз ҳам ҳар бир фарзандингизнинг кераклича тортилишини тушунишингиз зарур. Ота-оналар ҳар бир фарзанди ўзига хос эканини ич-ичидан ҳис қилишади, лекин шунга қарамай кўпинча ҳамма болаларини бирдек тарбиялайдилар ва хатога йўл қўйишади. Эҳтимол, бунга ҳамма болаларидан битта нарса кутилиши сабабдир. Ҳар бир оилада маълум бир мезонлар бўлиши керак, бу фикрга қўшиламан, бироқ болаларга нисбатан ҳеч қандай стандарт йўқ, чунки ҳар бир бола унга бўлган муносабатни турлича қабул қилади. Аслида:

“Норматив тарбия” – бола шахсини бузишнинг энг яқин йўлидир.

Нима учун бола тарбиясида илк ёш бу қадар муҳим

Тарбия жараёнидаги бу соҳада Дик ва Шарлотта менга жуда катта таъсир кўрсатишди. Тарбия руҳшуносликсини аввалига уларни ва болаларини кузатиш орқали ўргандим, сўнг, Дотти билан оила қургач, уни қўллай бошладим.

Инсон шахсининг ривожланиши соҳасида тан олинган, машҳур руҳшунос Эрик Эриксоннинг фикрига кўра, ҳаммамиз ҳаётимиз давомида саккизда “ёшдан” ёки ривожланиш босқичидан ўтамиз. Ҳаётнинг дастлабки икки йили бола ишониш ёшида бўлади – ота-онаси унинг энг зарур эҳтиёжларини қаноатлантиради. Бироқ айнан ўша даврда унинг ўзи ҳақида фикри, ўзига бўлган ишонч ҳиссига асос, пойдевор шаклланади.

Сўнг, бола ўзини таниб билиш ёшига ўтади. Бу босқичда у “мен”, “меники” каби сўзларни такрорлайди. Бола ўзини бир нарсанинг давоми эмас, мутлақо ноёб шахс эканини ҳис қила бошлайди. Айнан шу даврда ота-онаси унинг ноёблигини тан олиши, уни “тўғри йўлга солиши”, бошқача қилиб айтганда, боланинг ўзига хос шахс эканини тан ола бошлаши, бунинг устидан ишлаши, уни қувватлаши, ўргатиши лозим.

Мактабгача бўлган даврда, бошқа болалар билан мулоқот қила бошлаб бола ташаббус ёшига киради. Бунга қадар улар ҳар ким ўзи ўйнаб келган, лекин бир-бирига кўп боғлиқ бўлмаган. Мактабгача ёшда эса (учдан беш ёшгача) улар бошқа болалар билан мулоқот қилишни, биргалашиб ўйнашни, бирга ҳаракат қилишни, нималарнидир ўйлаб, режалаштиришни бошлайди. 2

Ушбу дастлабки учта босқичнинг барчаси боланинг ўзи ҳақида фикри шаклланиши учун ўта муҳимдир. Биз бола ҳаётида уч-беш ёшлик даврнинг муҳимлиги ҳақида кўп эшитамиз. Ота-оналарда фарзандларига улар ўзига хос эканлигини сингдириш, уларни шартсиз қабул қилиш орқали буни қувватлаш учун маълум бир ёшни танлашга ҳожат йўқ. Кўп йиллар аввал Дотти доктор Говард Хендрикнинг рафиқаси айтган шундай сўзларни эшитиб қолди:

Болалар ҳақида сўз борар экан, ота-оналар

табиат билан аҳл бўлишлари зарур.

Фарзандингизга ўхшаш бола ҳеч қаерда йўқ

Бола шахсининг моҳиятини аниқлаб олиш ва уни шунга мос равишда тарбиялаш жуда муҳим. Оиламизда биз фарзандларимизга ҳар хил жазо чораларини қўллаймиз. Мисол учун, Келлини жазолаш мақсадида уни ярим соат ёки кўпроқ вақт хона ўртасида стулда ўтиришга мажбур қилсак агар, бунинг ҳеч қандай фойда бўлмаслиги тайин. Келли бунга қаршилик ҳам қилмайди – хаёлий ўйинларга шўнғиб, вақтини мароқли ўтказади.

Бошқа томондан, Син учун хона ўртасида ҳатто йигирма дақиқа стулда ўтиришнинг ўзи “даҳшатли жазо” бўлади. Син жуда дилкаш бола бўлгани боис, ёлғиз ўзи узоқ ўтиролмайди. Агар Синдан ҳеч ким билан гаплашмасдан, ҳеч нарса қилмасдан, ёлғиз ўтириш талаб этилса, бу ўша заҳотиёқ унинг ахлоқи ўзгаришига олиб келади. Хитер ва Кэтига келсак, уларга мутлақо бошқа чораларни қўллаймиз.

Бу оилавий амалиётимизда қўлланиладиган мисоллардан ҳали биттаси холос. Агар фарзандларингизни ўргана бошласангиз, уларнинг ҳар маънода мутлақо ноёб эканига амин бўласиз. Лекин сиздан болаларда улардаги ноёбликнинг ажойиб жиҳатлари ҳақида ижобий тасаввур ҳосил қилиш талаб этилади, уларни фақат жазолаш мақсадида ишлатиш эмас.

Ўз ноёблигингизни тан олишингиз, Худо сизни қандай яратган бўлса, ўша ҳолингизда бахтли бўлишингиз лозим, бошқаларга тақлид қилишга уриниш эса ҳеч нарсага ярамайди. Мазкур фикрни Пенн коллежи талабаси Байрон Майчоу шеъридагидек, бу даражада ёрқин ифода этилганини бошқа ҳеч қаерда кўрмадим. Мен ўша коллежда бу мавзуда сўзга чиққанимда, у мени тинглаб, сўнг оддийгина “Мен” деган сарлавҳа остида шундай сатрларни ёзди:

Бутун умр бошқаларга мақбул бўлмоққа интилдим.

Бутун умр бошқалар учун спектакль қўйдим.

Бўлди бас. Бошқаларга тақлид қилиш билан вақт ўтказдим.

Менга ким тақлид қилади?

Болада ўзи ҳақидаги фикр тўғри шаклланиши, у ўзининг бетакрорлигини  қабул қилиши учун унга ҳар доим шундай сўзларни қулоғига солиб боринг: “Дунёда сен каби ноёб ҳеч ким бўлмаса, Худонинг ўша ноёб ижоди бўлишинг керак эмасми? Сен бўла оладиган энг яхши инсон – бу сенинг ўзингдир”.

Худо яхшироқ билади, кўпроқ севади

Болада унинг ноёблиги ҳақидаги тасаввурни мунтазам ўстириб борар экансиз, унга ўзига хос эканлигини, уни яхши кўришларини дилига солинг. Худо айнан шуни айтади ва биз Унинг Еремиё орқали айтган шундай сўзларини келтиришимиз мумкин: “Сени мангу севги билан севдим, сенга содиқ бўлиб келдим” (Еремиё 31:3).

Римликларга мактубнинг 8-бобида эса Павлус Худонинг ўзгармас севгиси ҳақида ишонтириб, йўлимизда қандай синовлар, қандай қийинчиликлар учрамасин, ҳеч нарса бизни ёки фарзандингизни Худонинг меҳр-муҳаббатидан жудо қилолмаслигини айтади (38-39-оятлар).

Мен кўп одамлар билан, Худо уларни ҳали масиҳий бўлмасларидан аввал яхши кўрганини тушунмаган ёшу кексалар билан гаплашганман. Биз ҳали зулматда яшаб, Унга душман бўлган пайтларимиздаёқ, У бизни севган ва биз учун Ўз жонини ато қилган (Эфесликларга 5: 8; Римликларга 5: 8 га қаранг). У билан шахсий муносабатларимиз бўлмаган пайтда бизни шунча яхши кўрган бўлса, Унинг фарзандлари бўлганимиздан кейин бизни бундан қанчайин кўпроқ севади? Исо буни тушунишимиз учун жуда яхши иборани ишлатиб, дейди: “Осмондаги Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим” (Юҳанно 15: 9).

Билл ва Глория Рейтер айтган қўшиқнинг сўзлари худди менга қаратилганини ҳис қилган кунимни эслайман:

“Мени яхши кўради.

Мени яхши кўради...

Мени яхшироқ билган,

мени кўпроқ севган” (курсив биздан)3

Худо биз тўғримизда ҳаммасини билади.

Забур китобининг 138-саносида шундай дейилган:

“Эй Эгам, мени Ўзинг синаб кўриб, билгансан,...

Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир.

Бирон сўз тилимга келмасдан олдин,

Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан” дейилган (1, 3-4-оятлар).

Мана шу сўзлар учун Худога кўп-кўп раҳмат айтаман.

Ҳофиз айтадики, Худо мени рафиқам Доттидан кўра, дунёдаги ҳар қандай одамдан кўра яхшироқ билади. У ўй–хаёлларимни узоқдан туриб англаб олади, шундай бўлсада, бирор бир чеклов ёки шартсиз мени қабул қилади.

Бу ҳаммага тенг тааллуқлидир. Бу ҳақиқатни ҳар қандай йўллар билан болаларга етказиш лозим, қанча кўп бўлса, шунча яхши. Мени ва сизни ҳаммадан кўра яхшироқ билган Худо бизни ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўради.

Худонинг севгисига, қабул қилишига тўхталиб ўтаяпман, чунки биламанки, кўп ота-оналар ўзи ҳақида яхши фикрда бўлмаслик, ўзини чин маънода ҳурмат қилмасликдан азият чекади. Шундай оилалар борки, уларда қабул қилиш жуда сустлиги, ёки бўлмаса хулқ-атворга асосланганини (шартли) кўрасиз. Бироқ, ҳатто ўзингиз ҳам кўп яхши бўлмаган муҳитда ўсган тақдирингизда ҳам, бу фарзандларингиз билан муносабатдаги муаммоларга барҳам бера олмаслигингизни сира англатмайди.

Агар бу китобдан ўзингизга бор-йўғи битта ҳақиқатни оладиган бўлсангиз, биз Дик билан умид қиламизки, бу ҳақиқат Худо сизни шартсиз қабул қилгани каби, сиз ҳам ўз фарзандларингизни шартсиз қабул қилишингиз учун сизга куч ато этиши ҳақида бўлади. Бу мукаммал бўлишингиз кераклигини англатмайди. Бу фарзандларингиз сизни ҳеч қачон ранжитмаслиги, уларнинг хулқ-атворидан норози бўлмаслигингизни ҳам англатмайди. Ҳеч бир инсон мутлақо сабрли бўлолмайди, ҳеч ким мутлақо шартсиз қабул қилишга қодир эмас. Бунга фақат Худо қодир. Бироқ бизга буюк ўрнак бўлган Эгамиз шу билан бирга болаларимизга қабул қилиниш, иззату шарафга ўз кучимиз билан эришишга уриниш керак эмаслигини кўрсатишимиз учун, уларни нисбатан шартсиз қабул қилишимизда бизга куч, мадад берадиган буюк манба ҳамдир.

Келлини ... ва Жим Беккерни қабул қилиш

Қизим Келли ўн уч ёшида менга уни нима қилиши ёки қилмаслиги учун эмас, балки борича яхши кўришимни кўрсатишим учун ажойиб имкон берди.

Бир куни машғулотлардан кейин мен уни мактаб дарвозаси олдида учратдим. Машиналар турадиган жойга бораётганимизда у мендан:

– Дада, Жим Беккер ҳақида қандай фикрдасиз? - деб сўради

Жим ва Тэмми Беккерлар жуда машҳур одамлар эди, лекин мен уларнинг дунёвий мактаб синфида муҳокама қилинаётганини билмагандим. Боладан мураккаб савол эшитганимда, кўпинча жавоб тариқасида, ўзимнинг саволимни бераман. Бу менга савол мазмунини тушунишга ёрдамлашади ва ўйлаб олишим учун вақт беради. 

– Нима учун сўраяпсан? – дедим мен.

– Ҳа! Бугун синфда Жим Беккерни ва унинг Жесика Хэн билан нима қилганларини бир соат муҳокама қилдик... Шунчаки, унинг ишлари ҳақида  фикрингизни билмоқчи эдим, - деди қизим.

Хаёлимдан турли хил жавоблар ўтди. Масиҳий ва масиҳий бўлмаган ота-оналарнинг кўпчилиги бунга жавобан:

– Менимча бу даҳшатли, разил иш. Уларга хизмат ўтказишларига йўл қўймаслик керак... у ҳатто ҳақиқий масиҳий ҳам эмас кўринади, - дейишлари мумкин деб ўйладим.

Ўз кенгашида худди шундай гапирган кўп чўпонлар ҳақида эшитганман. Уларнинг эътирозини тушунсамда, яна бир нарсани ҳис қилардим.

Жим Беккер ҳақида шундай фикр билдирган чўпон аслида ўз жамоатидаги ёшларга шундай дейди:

– Агар кўнгилсизликларга йўлиқсангиз, менинг олдимга чўпон деб келманг. 

Аслида у ўз кенгашидаги ёш қизларга шундай фикрни етказади:

– То ўзингизни пок сақлагунингизча, мен чўпон сифатида сизларни қабул қилиб, яхши кўраман, лекин агар никоҳсиз ҳомиладор бўлсангиз, сизларни лаънатлайман.

Жим Беккер ҳақида салбий фикрда бўлган, уни қоралаган масиҳий ота-оналар эса фақат битта нарсага интилиб, болаларига:

– Агар гиёҳвандликдан узоқ юрсанг, ичмасанг, никоҳсиз ҳомиладор бўлмасанг сени қабул қиламан ва яхши кўраман, - деган фиркни уқтиришарди.

Бироқ мен нима деб жавоб беришим керак эди? Ўн уч ёшли қизимга аниқ чегара белгилаб, гуноҳкорни ҳукм қилмаган ҳолда гуноҳ ҳақида фикр-қароримни қандай кўрсатишим мумкин? Нима дейишни билмай, роса ўйладим ва ниҳоят:

  •  Қизалоғим, Жим Беккернинг қилганлари – бу гуноҳ, – дедим.

Сўнг, Келлига нима учун бунинг гуноҳ экани, Жим Беккер учун Жесика Хен билан меҳмонхонада учрашиш нимани билдирганини тушунтира бошладим. Кейин эса давом эттирдим:

– Келли, яна бир нарсани тушуниб олишинг керак. Синфда ҳаммангиз шуни билиб олишингиз керак: Худо сени ёки мени қандай бўлса, Жим Беккерни ҳум шундай қаттиқ яхши кўради. Ҳамма шуни тушуниб олиши керакки, Масиҳ сен ва мен учун ўлгани сингари, Жим Беккер учун ҳам ўлган.  Агар Худо Жим Беккерни кечирмаса, бу ҳолда бизни ҳам кечиролмайди.

Биз машина олдига борар эканмиз, Келли маълум бир вақт ҳеч нарса демай келди. Мен эса бу вақтда фикримни ифода этиш учун керакли сўзларни топишга ҳаракат қилдим: сени яхши кўришимга сабаб ўзингни пок сақлаганинг эмас. Мабодо ҳомиладор бўлиб қолсанг, барибир отанг олдига келишинг мумкин, негаки Жим Беккерга қандай бўлса, сен – қизимга ҳам худди шу тарзда Худонинг иноятини етказишни истайман.

Нафасимни ростлаб, Келлини тўхтатдим, юзини ўзимга қаратиб шундай дедим:

– Қизим, кел бунга борича қарайлик. Ҳомиладор бўлиб қолсанг агар, менга нималардан ўтишга тўғри келишини тасаввур қиласанми? Мени қийнаб юборишади.

Жамоатимизнинг ярми мендан юз ўгиради. Бутун мамлакатда масиҳий етакчилар, ноширлар, мухбирлар ва воизлар менга ташланади.                    Келли раҳмга тўла, кўм-кўк кўзлари билан менга қаради-да:

– Биламан, дада, - деди.

– Қизалоғим, – давом эттирдим мен, – бир нарсани билиб олишингни хоҳлайман. Агар чиндан ҳам ҳомиладор бўлиб қолганингда, жамоатимизда одамлар нима дейишига эътибор бермасдим. Масиҳий етакчилар, ноширлар, чўпонлар ва ҳоказоларга ҳам эътибор бермасдим. Буларнинг ҳаммасидан юз ўгирардим, сендан эса ҳеч қачон юз ўгирмасдим. Сени бағримга олардим ва биз буни биргалашиб муҳокама қилар эдик.

Ўша пайтда ўн уч ёшли қизим қўлидаги китобларни ерга тушириб юборди, кўзлари ёшга тўлиб мени маҳкам қучоқлади-да:

– Биламан, дада, айнан шундай қилган бўлардингиз, – деди.

– Шундай, – дедим мен ичим қувончга тўлиб, – буни шунчаки эслатиб қўймоқчиман холос. 

Хаёлан эса ўз-ўзимга:

Ҳозир айтганларимни ёдимда сақлайман, – дедим.

Бу суҳбатдан кейин орадан бир неча йил ўтди. Ўша пайтдан бери қизимга ҳар хил баҳоналар билан уни қабул қилганим, нима бўлишига қарамай, унга ишонишим ва яхши кўришимни эслатиб туришни ўзимга қоида қилиб олдим. Кимдир мени катта таваккалчиликка йўл қўйганимни, Келли “тилимдан ушлаши”, ё бўлмаса бепарволик қилиб: “Фарқи нима, отам барибир мени яхши кўради” деган хаёлга бориши мумкинлигини айтар балки. Бироқ бу мени қизиқтирмайди, негаки қизимга ишонаман ва у билан муносабатларимиз яхши эканини биламан.

Бироқ, Худо кўрсатмасин, агар Келли, Кэти ёки Хитер билан ҳомиладорликка ўхшаш ҳолат юз берса, нима қилган бўлардим? Бу мен учун жуда катта зарба бўларди, фақат Худодан сўрай оламанки, агар чиндан шундай бўлса, У менга Ўзи ўйлагандек ота бўлиш иноятини берсин. Ишончим комил: У менга қизимни бағримга олиб, биргалашиб муҳокама қилишга куч ҳам, севги ҳам берар эди.

Тинкер Беллни ва унинг сеҳрли кукунини қабул қилиш

Фарзандингизнинг оғир тушкунлик даврида “Ойи, ҳомиладорман” деб айтган сўзларини қабул қила олишингиз, унинг улғайиши чоғида муқаррар юз берадиган оддий вазиятларда уни қандай қабул қилганингизга боғлиқ. Биринчи бобда мен Дотти билан учраша бошлаганимда унинг ота-онаси менда қандай таассурот уйғотгани ҳақида ёзгандим. Улар қизига кўнгли яқинлигини ўнлаб йўллар билан кўрсатишарди ва тез орада мен тушундимки, бу менинг кўзим олдида қўйиб берилаётган ўйин эмасди.

Айниқса Доттининг онаси болаларидан ҳайратланишини ажойиб тарзда намоён эта оларди. Севинчини у нафақат сўзда, балки амалда ҳам кўрсатар, ҳамма ишлари билан билдирар эди. У болаларининг дунёсига кириб, ҳаётга уларнинг назари билан қарай оларди. У болаларининг фикрига шерик бўла оларди, интилишларини тушунар эди.

Мисол учун, Дотти етти ёшга тўлган пайтда Питер Пэн ҳақида саргузаштларни ўқишни яхши кўрарди. Унга ўзининг хаёлий ғаройиб дунёсида яшаш, ўша саргузаштлардаги турли қаҳрамонлар ролини ўйнаш ёқарди. Бир куни, онаси уйда ўз ишлари билан банд бўлган пайтда, Дотти ертўлага тушиб, у ерда катта қутини топди. Қутига кир ювадиган кукун солинган эди. Кукунни қўлига олиб, у Питер Пэн ҳикояларида Тинкер Белл ишлатган сеҳрли кукунни эслаб қолди ва ўз-ўзига:

– Мен Тинкер Белл бўламан: ҳамма ерга сеҳрли кукунни сочаман, – деди.

Сўнг ертўлада у ёқдан бу ёққа юриб, тез орада кукунни кафти билан ҳамма ерга сочиб чиқди. Маълум бир вақт Дотти Питер Пэннинг ғаройиб оламига шўнғиб, завққа тўлди. Кейин эса атрофга қаради-да, бирдан нима қилиб қўйганини тушунди.

– Энди нима қиламан? - дейишга улгурди холос. 

Бир неча дақиқа ўтиб онаси келиб, қизи нима қилиб қўйганини кўрди. Ишлар билан банд аёл бундай пайтда ғазабини сочганида агар, ҳеч ким уни айбламас эди, бироқ Доттининг эслашича воқеа шундай бўлди:

– Онам ўзини мутлақо бошқача тутди. У менинг дунёимга кириб, Тинкер Белл ролида сеҳрли кукунни ҳар ёққа сочиб қандай завқ олганим, қандай қувонганимни тушунди. У ёнимга ўтирди-да, мени бағрига босди ва биз Питер Пэн ва унинг саргузаштлари ҳақида гаплаша бошладик. У менинг орзуларимга кирди ва мен уларни қайтадан ҳис қила олдим. Кукунни ҳамма ерга сочганимни кўриб биз роса кулдик, сўнг эса ертўлани йиғиштиришга киришдик.

Дотти ва унинг сеҳрли кукуни ҳақида бу кичик ҳикоя менга жуда ёқади – у кўнгил яқинлигини ҳамма нарсада намоён қилиш мумкинлигига жуда яхши намуна бўла олади. Табиийки, Доттининг онаси тартибсизликни рағбатлантирмайди. У ҳатто Доттига чиндан ҳам тартибсизлик қилганини билдириб, иложи борича тезда ҳамма ёқни йиғиштириш кераклиги тушунтирди. Лекин шу вақтнинг ўзида у Доттининг ўша пайтдаги ажойиб туйғуларини оёқ ости қилмади. Уни урушмади, унга бақирмади ҳам, бунинг ўрнига қизи учун жуда муҳим бўлган кечинмаларида унга шерик бўлди.

Сеҳрли кукун билан боғлиқ воқеа Доттининг хотирасида, онасининг фарзандларига кўнгли яқинлиги, улардан хурсандлигини кўрсата билгани ҳақида муҳрланиб қолган кўпдан-кўп ҳодисалардан бири. Онаси болаларига истагани, кўнгли тусаганини қилишларига йўл қўймасди. У ҳар доим нима яхши, нима ёмонлигини тушунтирарди, лекин қабул қилиш унда ҳамиша биринчи ўринда турар эди.

Дотти онасининг: “Оналик – мен бажарган энг олий вазифа. Онангиз бўлишдан бошқа нарсани хоҳламайман”, деган сўзларини қайта-қайта эшитиб катта бўлди.

Бола қабул қилинмаса, қўрқув остида яшайди

Дотти билан учраша бошлаганимдаёқ унинг қай даражада ўзига ишонган одам эканини пайқадим. “Сеҳрли кукун” билан боғлиқ воқеага ўхшаш ҳолатларни эшитиб, ундаги ишончнинг сабаби нимада эканини билиб олдим. Ота-онанинг болага кўнгли яқин бўлса, болада ўзига нисбатан ишонч шаклланади ва Дотти бунга ёрқин мисол бўла олади. Дотти билан турмуш қуриб, болали бўлганимиздан кейин, унинг болаларни қабул қилиш учун қанча машаққат чекканлари мени кўп лол қолдирган. У мен учун хулқ-атворда ёрқин намуна, андаза бўла олди. Уни кузатар эканман, болани қандай қабул қилиш лозимлиги ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим.

Болалар тарбиясида уларни қабул қилиш оиламизда қанчадан-қанча натижа берганини санаб кўрсата олмайман. Ота-она учун шартсиз қабул қилганларини кўрсатишни ўрганишдан муҳимроқ ҳеч нарса йўқ. Ваҳоланки, агар бола уни шартсиз қабул қилишларини ҳис қилмаса, унда ўзига бўлган ишонч шаклланмайди. Ўзига ишонмаган бола камдан-кам ҳолатлардагина ўзгага ишона олади. Ўзига ишонмаган боладан самимийлик кутманг. Мисол учун, мактабдан келганда у сизга мактабда нима бўлгани, ким нима қилгани, дўстлари нима деганларини айтмайди. Бола қабул қилинмаганини (унга кўнгли яқин инсон йўқлигини) ҳис қилса, ўзига ишонмаса, қўрқувда яшайди, у ўз-ўзига:

– Мени барибир рад этишади, шунинг учун гапирмаганим маъқул, – дейди.

Шу сабабдан ҳам бола билан ўзаро муносабат қуришда биринчи навбатда уни қабул қилиш лозим. Фарзандларингизга уларни шартсиз қабул қилганингизни қанча кўп кўрсатсангиз, улар шунча очиқ бўлишади, ҳаётида бўлаётган нарсалар ҳақида шунча кўп бўлишишга мойил бўладилар.

Юқорида айтиб ўтганимдек, шартсиз қабул қилиш осон иш эмас. Мутлақ, шартсиз қабул қилишга фақат Худо қодир. Мен сингари гуноҳкор одам маълум бир даражадагина қабул қила олади, лекин аминманки, мен ўсиб, Худо кўрсатган идеал сари яқинлашаяпман.

Гоҳида фарзандларимдан бири шундай иш қиладики, уни кўриб тилимни тийишга ва сайрга чиқиб кетишимга тўғри келади. Ахир менда болани ҳаддан ортиқ даражада қаттиқ жазолашга майллик бор ва баъзан бу менга жиддий панд беради. Кейин уйга қайтиб, жазони юмшатаман ва кечирим сўрайман. Ваҳоланки, шартсиз қабул қилганимни кўрсатишда мендаги ҳар қандай ожизлик Муқаддас Руҳнинг қудрати билан бартараф этилади. У мен ҳатто хаёлимга келтирмаган қобилиятлар билан мени бойитади.

Дастлабки бобларда айтганларимиздан хулоса шуки, тўғри муносабатлар бўлмаса агар, қоида ўрнатишлар исёнга олиб келади. Бироқ агар болани қабул қилиб, сўнг у билан тўғри муносабат ўрнатсангиз, исён бўлмайди. Аксинча, бола жавоб берганини сезасиз. У эҳтимол сиз истаган даражада итоатли, мўмин бўлмас, лекин эвазига унинг сизга ҳайиқмасдан ишонганини кўрасиз, негаки у нима бўлишидан қатъий назар, уни яхши кўришингизни тушунади.

Яхши кўришингизга бўлган мана шундай ишонч қабул қилишингизнинг асосидир. Худонинг бизга бўлган меҳр-муҳаббатида ҳам худди шуни кўрамиз. Кўп олимларнинг ҳисоблашича имонлилар жамоатининг табиати ҳақида энг чуқур фикрларни ҳаворий Павлус Эфесликларга мактубда ифода этган. Павлуснинг жамоат – умумий имонли биродарлар ҳақида ёзганлари оилага ҳам тенг тааллуқлидир. Эфесдаги масиҳийларга мактубининг бошида Павлус Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилгани, Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлгани ҳақида ёзади.  (Эфесликларга 1: 5, курсив муаллифдан)

Худо Ўзининг хоҳиш-иродасига кўра бизни Ўзига фарзанд қилиб олди, мажбур бўлгани учун эмас. Қабул қилиш – бу ҳар доим танлов. Навбатдаги бобда Дик Дей бу ҳақиқатни уйидан йироқда, аллақандай бир шаҳарчада қандай тушуниб етгани ва бу сабоқ уни ҳам, оиласини ҳам бир умрга қандай ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилади. 


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак