Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 6 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (6-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


6 БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ “НИМАДАДИР ЎЗИНГГА ХОССАН”  ДЕМОҚНИ АНГЛАТАДИ  (ДИК ДЕЙ)

Бир неча йил аввал Калифорния штати, Ньюпорт-Бичда жойлашган йирик жамоатда оилаларга таълим бериш билан шуғулланганман. Энг қийин мижозларимдан бири – ёши ўттиздан ошган, қабул қиладиган инсонларга ва меҳр-муҳаббатга жуда эҳтиёж сезган бир аёл эди. Бирдан-бир муаммо шу эдики, у севги ҳақида ва ҳар қандай севги ва қабул қилишнинг манбаи бўлган Худо ҳақида гапиришни истамасди.

Жанет оилада ёлғиз фарзанд бўлиб ўсган. Отаси жуда талабчан, золим одам бўлиб, қизига ҳамма нарсани нотўғри бажариши, ўзи ҳам муносиб эмаслигини мунтазам қулоғига қуйиб келган. Золим деб ўз ҳукмини ўтказадиган, мутлақ ва чексиз ҳокимиятга эга, мағрур ҳукмдорни айтишади. Отаси мана шу изоҳга жуда мос кела туриб, охир-оқибат ўз ҳокимиятидан қабиҳларча фойдаланган, қизини хўрлаб, зўрлаган.

Бошданоқ шуни сездимки, Худони тилга олганим заҳоти ҳар сафар Жанет  асабийлашар, юзи буришарди. “Худо” сўзи отани назарда тутади, шу тариқа Жанетнинг кўз ўнгига ўз отаси келар ва у дарҳол болаликда кўрган даҳшатли кунларни эсларди, қалбида чуқур из қолдирган яралари хотирасига сузиб чиқарди.

Худди шу тариқа “севги” сўзи ҳам ич-ичидаги туйғуларни қўзғатиб юборарди, лекин бу туйғулар ижобий кечинмаларининг натижаси эмасди. Отасидан ҳеч қанча меҳр кўрмаган қиз, фақат хўрланиб таҳқирлангани боис, кейинчалик “сени севаман” деган ҳар қандай йигитнинг қучоғига кирадиган бўлиб қолди. Табиийки, ёш йигитлар бундай сўзларни ҳеч аяб ўтирмасди ва ўз мақсадларига осонликча эришиб, “севаман” дея билганини қилишарди. Шу тариқа, ҳатто “севги” сўзи ҳам унинг дилини тирмалайдиган бўлди.

Бутун умри давомида Жанет ҳеч нарса топмади, шу вақтнинг ўзида бошқалар, айниқса эркаклар ундан ўзлари истаганини олишарди.

Ўз оиласида Жанет золим ва ўз ҳукмини ўтказувчи отасининг таъқиқлари ва ҳайқириқларидан бошқа ҳеч нарса кўрмади. Охир-оқибат булар даҳшатли таҳқирланишга олиб келди. Жанетнинг дунёвий отасига ва самовий отасига қарши бош кўтариши, жуда осонликча, тўғри келган йигитга қалбидан жой бериб, қучоғига киришининг сабаблари ўз-ўзидан маълум. У тамомила йўлдан озган одамнинг ўта кескин ҳолатига бир мисол бўлиб хизмат қилади.

Мен Жанетга кўрсата оладиган биргина ёрдам – бизни яхши кўрган самовий Отамиз бу дунёдаги ожиз, ношуд ва беахлоқ отамизга мутлақо ўхшамаслигини тушунтириш эди. У билан яхши муносабатлар ўрнатиш учун қилганларим кўпгина масиҳий дўстларимга ҳаддан зиёд кўнгилчанликдек кўришини мумкин. Жанет билан уни суйган Зот ҳақида гаплаша бошладим. Юпатувчи, устоз-ота ролини бўйнимга олдим – уни ўзимга олиб келиш учун эмас, ўзим орқали самовий Отамизга олиб келиш учун. Охир-оқибат, унга қабул қилиниш ва иззату-шараф кўриш нима эканини кўрсатиб, мен Худо ҳақида ва Унинг севгиси ҳақида гапириш эркинлигига эришдим ва мени хурсанд қилган нарса Жанетнинг нафақат маслаҳатларимга, балки Худонинг севгисига ҳам жавоб бераётгани эди.

Исён: “Ёлвораман, менга эътибор беринглар, меҳр-муҳаббатга муҳтожман!” деганидир.

Одам уни қабул қилмаганларини ҳис этса, турлича исён қилади. Жанет – кескин ҳолатга бир мисол, бироқ қабул қилинмасликнинг оқибатлари ҳар хил кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Мисол учун, таълим беришда маълум бир вақтимни мактабларда ўтказардим. Вазифам асосан муаллимларга танаффус вақтида мактаб ҳовлисини кузатишга ёрдам беришдан иборат эди. Бу муаллимлар менга шуни айтишардики, ёмон хулқ-атвор ҳолатларнинг чамаси  80-90 фоизи улардан 9-10 метр яқинликда рўй беради. Кўпчилик учун бу ғалати туюларди. Уларнинг тасаввурида  болалар ёмон ишларни кузатиш қийин бўлган жойларда, ҳовлининг бир четида қилишса агар, бу мантиққа кўпроқ тўғри келар эди.

Бу нотўғри. Муаллимларга аслида бу болалар: “Ҳой, мен бу ердаман. Меҳр-муҳаббатга муҳтожман, агар меҳр беролмасангиз, ҳеч бўлмаса эътибор беринг. Нима қилиб бўлса ҳам бунга эришаман” демоқчи эканини тушунтирдим. Бу болалар ўз оиласида меҳр кўрмай ўсяпти, ҳатто хуш кўрмаслик нима эканини ҳам билишмайди. Буни билиш учун одам билан қандайдир муносабатлар бўлиши лозим, ота-оналари эса улар билан ҳеч қандай муносабат кўришмаган. Улар ўз фарзандларига мутлақо бефарқ бўлган. Ҳар қандай одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган энг оғир ҳақорат – уни худдики умуман йўқдек кўриш, унга ҳеч қандай аҳамиятсиз нарсага бўлгандек муносабат қилишдир.

Бундай феъл-атвор боғча ёшдан саккизинчи синф ёшига қадар болаларга хос бўлиб, тўққизинчи-ўн биринчи синф ёшдаги болаларда ҳам учраб туради. Катта синфларда бу бироз нозикроқ кўриниши мумкин, лекин барибир бўлади. Гап шундаки, ҳар қандай одам, айниқса бола қабул қиладиган кўнгли яқин одамга эҳтиёж сезади. Битта йўл билан бунга эришмаса, бошқа йўлни излайди, бу йўл атрофдагилар назарида “номаъқул” бўлган тақдирда ҳам. Нима учун шундай?

Жош билан ўйлашимизча, бунинг жавобини Худо одамни қандай яратганида ва у билан қандай мулоқот қилишида излашимиз лозим. Қабул қилишни бу қадар муҳим деб билишимизга сабаб шуки, бу назаримизда Худо инсон шахсини шакллантиришда қўядиган энг биринчи тош ҳисобланади. Худо, бизнинг самовий Отамиз Ўз фарзандларининг хулқ-атворини ўзгартиришни истайди, бироқ буни қилишдан аввал У бизга Ўз иноятини намоён этади. Иноят нима? Шартсиз қабул қилиш. Муқаддас Китоб жуда аниқ қилиб кўрсатадики, Худо бизни қабул қилиши учун, ўзгаришга ҳаракат қилишимизга эҳтиёж йўқ. У бизни боримизча қабул қилади, гуноҳларимиз ва ҳоказолар билан.

Ота-оналар бу қоидани қанча тез тушунишса, болалари билан муносабатлари шунча яхши бўлади. Ҳар биримизга Худо томонидан берилган асосий эҳтиёж – бу ишонч ҳисси, яъни бизни қадрлашлари, қабул қилганларини тушунишдир. Бу чин маънода ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг асоси ҳисобланади.

Натаниэл Бранден, ҳар кимнинг ўзи тўғрисида фикрига оид муаммолар ҳақида кўп ёзган руҳшунос шуни айтадики, инсон табиатига ўзини ҳурмат қилиш эҳтиёжи хос. Бироқ инсон ўша эҳтиёжни нима қаноатлантира олиши ва ўзини ҳурмат қилиш қандай мезонлар билан баҳоланиши ҳақида тайёр билим билан туғилмайди. Унга буни очиш лозим. Афсуски, эҳтиёжни ўзини ҳурмат қилиш билан қаноатлантиришга бўлган кўп уринишлар ўз-ўзини бузишдан бошқасига ярамайди.

Сохта тасвир ҳаётий жумбоқни ечишда ёрдам бермайди

Сиз ҳеч расмли топишмоқ тузганмисиз? Кўпчилик расмнинг барча бўлакларини сочиб, уни қандай тиклашни тушуниш учун, қути юзидаги тасвирга қарашдан бошлайди. Тасвирга қараб бурчаклардан бошлашингиз, сўнг марказ томонга тузиб боришингиз мумкин. Қути юзидаги тасвир расмнинг умумий тузилишини, унинг қисмларини қандай жойлаштириш лозимлигини кўрсатади. 

Ҳаёт ҳам асли – бир жумбоқ, бироқ кўпчилик ўша жумбоқни тузишга ҳаракат қиларкан, сохта тасвирдан фойдаланади. Худди кимдир қути юзидаги тасвирни алмаштириб қўйган ва улар бошқа бир схемадан фойдаланиб, расм бўлакларини йиғишга ҳаракат қилаётгандек.

Ота-оналар ва ёшлар гуруҳлари билан ишлар эканмиз, Жош билан камида тўртта сохта ҳаётий тасвирни аниқладик: одамнинг ташқи кўриниши, унинг эришган нарсалари, ўрни ва мулки.

Мен шу вақтга қадар ўз ташқи кўринишига оид муаммолар билан кўпми, камми шуғуланмаган биронта одамни учратмадим. Доктор Жеймс Добсоннинг “Яшириш ёки излаш” номли китоби “Инсон қадрининг тилла тангаси” деган бобни ўз ичига олади, яъни гўзаллик назарда тутилади. 1

Чиройлироқ бўлиш учун қанча ҳаракат қилишимиз ёки мамлакат миқёсида олганда, миллиардлаб доллар сарфлашимиздан қатъий назар, агар бу ерда инсон қадрига калит топмоқчи бўлаётган бўлсак, биз барибир сохта тасвирдан фойдаланяпмиз. Бундан ташқари, ташқи кўринишга ҳаддан ортиқ эътибор бериб биз бевосита, иккинчи сохта тасвирга қараб юрамиз, яъни ютуқларга интиламиз. Дэмбони эслайсизми – қулоғи катта филчани? Уни ташқи кўриниши боис рад этишади. У нима қилди? Парвоз қилишни ўргана бошлади.

Кўпчилик ўзининг ташқи кўринишидан кўп умид қилмай, бунинг ўрнини ютуқлари билан тўлдиради. Навбатдаги бобда биз боланинг ютуқларини қадрлаш лозимлиги, бироқ буни қачонки у эришган ютуқларининг ўз-ўзини ҳурмат қилиш билан ҳеч қандай умумийлиги йўқлигини тушунганидан кейингина қилиш зарурлигини кўрамиз.

“Тўрт” баҳо учун ўз жонига қасд қилмоққа тайёр эди

Бир куни талабалар шаҳарчаси руҳонийси ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган талабани менинг олдимга олиб келди. Йирик университет талабаси бўлган бу йигит медал олишга умид қилган ва ўн тўрт йил ўқиб биринчи марта “тўрт” баҳо олганди. Ўзимни эсладим – биринчи марта “тўрт” олганимда, буни нишонлаганман. Қаршимда турган йигит эса “тўрт” баҳо боис ўз жонига қасд қилмоқчи эди ва нияти қатъий эканлиги шундоқ кўриниб турарди.

Миллати япон бўлган бу йигит оилада тўнғич фарзанд эди ва агар осиё маданияти ҳақида бирон нима билсангиз, унинг қанчалик босим остида яшаганини тушунасиз. У ўзининг қадрини деярли тўлиқ эришган ютуқларига асослар ва энди, “тўрт” олиб “йиқилгач” унинг ўз жонига суиқасд қилиши ҳақида таҳликалари жиддий кўриниш олган эди. Хайриятки, уни бу ниятидан қайтара олдим.

Мулкдорлик ва обрў-эътибор ҳам – сохта мақсадлар

Ташқи кўриниш ва ютуқлардан ташқари бошқа бир сохта тасвир бор, бу мулкдорлик. Илк болаликданоқ телевизор кўриб ўсамиз – ҳар куни минглаб йўллар билан “Сотиб ол! Эга бўл! Эришгин!” деган тушунчалар фикр-онгимизга сингдирилади. Бир тадқиқотга кўра, ўрта мактабни якунлагунга қадар одам эллик минг уч юзга яқин реклама роликларни кўриб улгураркан. 2

Стефен Эйр “Дунё аждаҳоларини енгиб” номли ажойиб китобида реклама ишлаб чиқарувчи мутахассислар ўнлаб усуллар билан бизни қанча кўп нарсага эга бўлсак, ўзимизни шунча енгил ҳис қилишимизга ишонтириши ҳақида ёзади: яъни яхши автомобиль, яхши уй, яхши кийим, яхши тиш пастаси бўлса агар, ҳамма муаммоларга барҳам бериларкан.

 Мэдисон-авенюдаги карнайлар муваффақиятга, руҳий оромга, бахтга -  ҳамма нарсага эришиш мумкин – бунинг учун сотиб олиш ва эгалик қилиш лозимлиги ҳақида жар солади. Оммавий ахборот воситалари эга бўлган мулкимиз ўзимизни англашимизни белгилаб беришини тинмай онгимизга сингдиради. Бизга “Менинг кимлигимни мулким, бойлигим кўрсатади” деган ғоя уқтирилади. Биз “истеъмолчи” деган ёрлиққа кўникиб бораяпмиз”. 3

Хусусий мулкка эга бўлишдан ташқари биз обрў-эътибор сохта тасвири ортидан эргашамиз. Ҳаммамиз гўё “инсонни инсон қилган унинг ўзи” номли ўйинда иштирок этиш қобилияти билан туғилгандекмиз. Исо Ўз шогирдларига уч йил таълим бериб, улар ўзларини бу дунёда тўплаган  молу-давлати ёки эришган ютуқлари боис қанчалик “юқори кўтарилганлари” билан баҳоламаслиги кераклигини ўргатди. Йўқ, Исо  шогирдларига доимо “осмонда хазина тўплаш” ҳақида гапирган (Матто 6:19-21).

Марк Хушхабарида шундай бир манзарани кўрамиз: Исо шогирдлари билан сафар қилади. Кун давомида йўл юриб, улар манзилига етишади ва Исо улардан:

 – Йўлда кетаётиб нималар ҳақида баҳслашдингиз? – деб сўрайди.

Тўсатдан орага сукунат тушади. Шогирдлардан ҳеч ким ўрталарида ким энг катталиги ҳақида баҳслашганларини тан олгиси келмади. Шунда Исо ўрталарига ўтириб, деди:

 – Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин (Марк 9: 33-35).

Мана шундай, биргина ўткир фикр билан Исо Ўз шогирдларига ҳаммаси бирдек қадрга эга эканликларини тушунтирди. Уларнинг обрўси “катта” сўзи билан белгиланмайди. Аксинча, Исо хизматкор тасвирини солди. Бу хизматкор биринчи эмас, энг охирида туриб ўзига ишонч ҳосил қилади. Ҳақиқий етакчи, ҳақиқий буюкликнинг образи мана шудир.

Уларга хизмат ҳақида сабоқ бериб, Исо бир болани олиб, уларнинг ўртасига турғизиб қўйди ва уни қучоқлаганча, шогирдларига деди:

 – Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади (Марк 9: 37).

Исо нимага Ўз фикрини етказиш учун болани мисол қилди? Чунки шогирдлар ютуқларига асосланган ҳолда, ўз қадри ҳақида баҳслашар эди. Исо эса уларга ҳеч қандай ютуққа эришмаган одамни кўрсатишга қарор қилди.

Бу билан Исо айтадики:

 – Сизлар Менинг олдимга худди кичик болалардек келишингиз лозим – эътирозларсиз, муғомбирлик қилмасдан. Ўз ишларингизни, ютуқларингизни  кўрсатманг, Менга ва Самодаги Отамга сизларни яхши кўришимиз учун далиллар келтирманг. Сизларни шундоқ ҳам яхши кўрамиз, назаримизда тўла ишонч билан Бизга юз бурган болалардайсиз.  

Қадрингиз ютуқларингиз ёки обрў-эътиборингизга эмас, қилаётган ишингиз ёки эга бўлган нарсарингизга эмас, балки кимлигингизга, Худонинг суратида яратилган шахс бўлганингизга асосланади.

Худо севгисининг чуқурликларини ўлчаш

Исо Ўз шогирдларига (ва бизга) нима деганини яхшироқ тушуниш учун, Худо Ким эканлигининг туб моҳиятига етмоғимиз зарур. Исо берган сабоқни ўрганиб олишга бошқалардан кўра кўпроқ ошиққан шогирди Юҳанно ҳаворий бўлди. Хушхабардан ташқари у масиҳийлар жамоатига учта мактуб ёзган ва ўша мактубларининг бирида оддий, бироқ ўта чуқур ҳақиқатни кўрсатади: “Худо – бу севги” дейди (1 Юҳанно 4:17). Юҳанно бу ерда “севги” дея, юнонча “агапэ” сўзини ишлатади, яъни шартсиз, тўлақонли севги. Шундай севгики, мукофот изламайди, унга эҳтиёж сезмайди ҳам. 

Бундан тушунса бўладики, Худонинг табиати ўз изоҳига кўра севги бериш эҳтиёжини билдиради. Худонинг севгиси – “агапэ” уни қабул қилувчи бўлишини назарда тутади ва Худо унга Ўз севгисини ёғдиради. Бу худдики Худо бизни Ўз эҳтиёжларини қаноатлантириш учун яратгандек туюлиши мумкин. Бироқ агар шундай бўлса, бизда дилемма, яъни хулоса қилиниши мумкин бўлган бир-бирига зид икки ҳолат пайдо бўлади, негаки бу ҳолда Худонинг Ўзи эҳтиёжманд бўлиб қолмоқда. Бу дилемма Худо севгига бўлган эҳтиёжини Ўзининг табиати – Учлик орқали қаноатлантиришини тушунишимизда ўз ечимини топади. Унинг табиати комил севгини талаб этади. Бу эса Худо – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳда тўлиқ аксини топади. Аслида Худо Ўзидан бошқа ҳеч кимга эҳтиёж сезмайди, шунга қарамай Ибтидо китобида У:

 – Энди инсон зотини яратайлик, (яъни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ) улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин, - дейди  (Ибтидо 1: 26).

Гап шундаки, Худо бизга муҳтож бўлмаган, У бизни истади ва ҳамон бизни истайди. Биз абадий бор Худонинг суратида яратилган, лекин имкониятлари чегараланган тирик жонмиз. Бу Худо бизни Уни ва бошқа одамларни, энг аввало ўз фарзандларимизни севишга қодир қилиб яратганини англатади. Бироқ қандайдир мазмунли муносабатларни тузмоқ учун иккита нарса керак: танлов ва ишонч.

Худо бизни яхшилик ва ёмонлик ўртасида бирини танлаш қобилияти билан яратди. Ер юзида яшаган илк эркак ва аёл синовга бардош бера олмагани боис, ҳозиргача биз бунинг баҳосини тўлаб келяпмиз. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога ва Унинг сўзларига ишонмаганлари боис ёмонликни танлашди. Инсонда муҳрланган Худо сурати илк гуноҳ оқибатида булғанди, лекин охиригача йўқолмади. Худо одамни шартсиз севги билан севишда давом этиб, бунга далил сифатида Ўзининг Ягона Ўғлини хочдаги ўлимга юборди.

Худода мен билиб олганларимдан кўра кўпроғи бор

Оилавий таълим амалиёти билан ўтказган йилларим менга масиҳийлар учун, улар Худонинг феъл-атворини ва Унинг назарида ўз қадриятларини яхшироқ тушунишлари мақсадида учрашувлар ташкиллаштириладиган жой топиш зарурати борлигини кўрсатиб берди. Охир-оқибат мен мураббийлик ишини ташлаб, Жулиан маркази, яъни масиҳийлар дунёқарашини ривожлаштириш ва барча ёшдаги одамларга ўз маданиятини тушунишда ёрдам берувчи нотижорат ташкилотга асос солишда ёрдам бериш учун, Калифорния штати, Сан-Диегодан шарқда, тоғли ҳудудда жойлашган кичик шаҳар Жулианга кўчиб бордим.

Бунинг юзасидан биз Худо ҳақиқатининг барча жабҳалари, яъни Калом таълимоти, руҳшунослик, тарихий ва илмий ёндашувларни умумлаштирувчи ўқув курсини таклиф этдик. Мақсадимиз шахсни ҳар тарафлама ривожлантириш, ақлий, ижтимоий, шахсий соҳаларда, ўзаро муносабат ва руҳий самарадорликни ошириш эди.

Тез орада Жош ҳам оиласи билан Жулианга кўчиб келди ва факультетимизда муаллимлик қила бошлади. Ўн йиллик меҳнатимиз давомида биз Жулиан маркази ишбилармонлар, уй бекалари, талабалар, масиҳий хизматчилар, Хушхабар элчилари ва оддий ёш имонлиларнинг Масиҳ йўлида кечган ҳаётини қандай ўзгартириб келганига гувоҳ бўлдик.

Дастур илоҳиётшунослик, фалсафа, тарих, санъат, руҳшунослик ва ижтимоий соҳани ўз ичига оларди. Уч ойлик интенсив курслар давомида биз шунингдек ўқувчиларнинг бошқалар ва ўзлари билан бўлган муносабатларига ҳам алоҳида урғу берардик.

Дастурдан алоҳида ўрин олган “саҳродаги тажриба” номли қисм тоғда юриш, буюмларни рюкзакка жойлаш, қийин шароитларда ҳаёт кечириш ва талабаларнинг кескин вазиятларда жон сақлаш қобилиятини ўстиришга йўналтирилган тестларни ўз ичига оларди. 

Семинарияда олинган билимлар махсус дастур қилиб олинган бўлиб, илоҳиётшуносликка оид бутун қисмни ташкил этар ва Худонинг шартсиз қабул қилиши ҳақида тушунча билан суғорилган эди. Назаримда, ўттиз ёшимда масиҳий бўлганимдан кейин бу буюк ҳақиқатни анча яхши билиб олгандек эдим. Ўша вақтда тўрт нафар кичик фарзандим бор эди. Масиҳга келгач мен фарзандларимни Худонинг шартсиз қабул қилишга доир олий идеаллари асосида тарбиялашга қасам ичдим. Биринчи тўртта боламизни мен Шарлотта билан Каломда ёзилган ушбу буюк қоидани қандай тушунган бўлсак, шунга кўра катта қилдик. Шунга қарамай, йиллар ўтиб, мен Худо ҳақида яна айрим нарсаларни билиб олишим кераклиги аниқланди.

Илоҳиётнинг тан ва қон шаклига қандай келиши

Тўртинчи фарзандимиз туғилгандан кейин ўн олти йил ўтиб Жонатан туғилди. Ўша пайтда ёшим қирқдан ошган эди. Жонатан жуда кичик бўлиб туғилди, вазни икки килограммга ҳам етмасди. Қирқдан кейин бола кўришни – тасодиф, ё бўлмаса “режада бўлмаган марҳамат” дейишлари мумкин. Менга келсак, масиҳий ота-она сифатида болани илк кунлариданоқ тарбиялаш имконини бериш учун Худо бизга Жонатанни юборган деб ўйлагим келади.

Жонатанни туғруқхонадан уйга олиб келганимиздан кейин ҳар куни кечқурун у ётган хонага келиб, уни кузатиб, бу менинг фарзандим эканлигидан қувонардим. Эҳтимол Иброҳим ҳам, ўғли Исҳоқ туғилганда худди шу туйғуларни ҳис қилгандир.

 – Нақадар ажойиб, бу болага қаранг-а, сариқ сочларига қаранг. Бу менинг болам! Раҳмат, Худойим! – дердим мен.

Ҳафта ортидан ҳафта ўтиб, бу ҳар куни кечқурун, йиллар давомида такрорланди. Орадан олти йил ўтди. Жонатанда биз кичик “ворисни” кўрар эдик.

Жонатан олти ёшган тўлганда, Шарлотта билан менга Кореяда “Кэмпус крусейд фор Крайст” томонидан ташкиллаштирилган ва Хушхабарни ёйишга қаратилган йирик ҳаракатда иштирок этиш насиб этди. Ҳаракат жуда катта натижаларни берди. Охирги кеча Иойдо майдонида ибодат қилиш ва Худога санолар айтиш учун 2,7 миллионта масиҳий йиғилди – бу бир вақтнинг ўзида, битта жойда ташкиллаштирилган энг йирик масиҳийлар йиғилиши эди. Икки ярим миллион овознинг “Ҳамду саноси” кўзларимни ёшга тўлдирди.

Ўша кеча бўлиб ўтган ҳодисалар менда жуда катта таассурот уйғотди, лекин ҳаётимни деярли ўзгартирмади. Бироқ Кореяга ушбу ташрифим вақтида, Қўшма Штатларга учиб кетишимдан йигирма тўрт соат аввал, ҳаётимда кескин ўзгариш рўй берди.

Кореядан кетишимдан бир кун аввал эрталаб ёмғир ёғди ва биз Шарлотта билан Сеул четида жойлашган болалар уйига бордик. Нима учун бордик? Ворисга эҳтиёжимиз йўқ эди. Ахир беш нафар фарзандимиз бор, тўрттаси – ўғил. Демоқчиманки, оила кунини нишонлаш учун бизда бола етарли эди. Ўзимдан кейин қолдирадиган арзимас бисотим болаларимдан ортмасди.

Йўқ, болаларимиз етарли эди, бироқ на оила, на меҳр кўрган болага ҳам оила, ҳам меҳр-муҳаббат беришни истардик. Охир-оқибат директор олдимизга бешта болани олиб келиб:

– Қайси бирини истайсиз? – деди.

“Қайси бирини?” Бу аслида танлов эди. Устимиздан совуқ сув қуйилгандек бўлди – фақат биринигина олишимиз мумкинлиги, қолган тўрттаси шу ерда қолишини тушундик. Иккитаси ҳали гўдак эди ва биз Худо бизга беришни истаган болалар булар эмас деган қарорга келдик. Биз учинчи оилани яратишни эмас, иккинчисини кенгайтиришни, яъни Жонатанга ака ёки опа топишни истардик. Натижада номзодлар сони иккитага қисқарди: биз тўрт ёшли қиз, беш ёшли бола ва олти ёшли қиздан бирини танлашимиз мумкин эди. Бир дақиқа ўтмай тўрт ёшли қиз тиззамга чиқиб, тирмашиб ўтириб олди ва юрагимга ўз тилида нималарнидир айта бошлади. Олти ёшли қизча эса ўзини ёшгина онадек тутарди. У қўғирчоқларини олиб қўймагунларича улар билан ўйнай бошлади. Бу қизча ҳам жажжигина, ўзига хос бир хилқат эди.

Кейин беш ёшли ўғил болага эътибор қаратдик, у атрофидаги юз бераётган воқеаларга алоқаси йўқдек жим турарди. Шарлотта билан узр сўрадик ва хонадан чиқиб, ибодат қилдик. Кейин йиғлаб юбордик. Яна ибодат қилдик. Йиғладик, ибодат қилдик, яна йиғладик.

Яхшиямки, ташқарида ёмғир ёғаётган экан. Ҳовлига чиқиб юзимни ёмғирга тутдим. Акс ҳолда директор америкаликлар ҳаяжонга ўта берилувчан экан, деб ўйлаши ва болаларидан биронтасини ҳам бермаслиги мумкин эди.

Ибодат вақтида Худо бизга қайси болани танлашимиз кераклигини кўрсатди. Буни фақат Худо қила олади – У Шарлоттага ҳам, менга ҳам битта болани кўрсатди, гарчи иккимиз ҳам ким нима қарор қилганини билмаган бўлсакда. Биз ўз танловимизни топишга уриниб, иккиланиб турдик.

Умидсизликда ўз усулимизда “қуръа ташлашга” қарор қилдик. Биз белги берилиши билан бармоқларимизни кафтимизга қўйиб, бу билан кимни танлашимизни кўрсатишга келишдик. Битта бармоқ тўрт ёшли болани, иккита бармоқ беш ёшли, учта бармоқ эса олти ёшли болани билдирар эди. 

Биз бир вақтда танлаб, қарасак иккимиз ҳам иккита бармоғимизни қўйибмиз. Гарчи Шарлоттанинг назарида менга тўрт ёшли қиз ёққандай туюлган, мен эса рафиқам олти ёшли қизни танлади деб ўйлаган бўлсамда, Худо юрагимизга беш ёшли болани солганлиги танлов вақтида аён бўлди.

Директор табассум қилди-да, бола асраб олиниши ҳақида ҳужжатларни расмийлаштиришга кетди. Танлов қилингач, мен қолган ҳамма нарса осон кечади деб ўйладим, бироқ ҳақиқий қийинчиликлар мени олдинда кутар эди. Бир пайт юрагимга бир савол санчилди: “Бу кичик болага мен худди “ворисимиз” Жонатанга бўлгандек чуқур меҳр боғлай оламанми? Кейин сокин бир овоз эшитилди: “Дик, никоҳ ва оила масаласи бўйича мураббийлик қилганингда доимо нимани таъкидлайсан? Севги – бу танлов. Бу туйғуга боғлиқ эмас – сиз ё шунчаки севгини танлайсиз, ёки севмасликни”. 

Шунда тушундимки, имон қадамини босишим ва танлов қилишим керак. Мен шунчаки бу болага содиқ бўлишни, унга умрим охиригача меҳр қўйиб,  Жонатан ва бошқа фарзандларим қаторида яхши кўришни танлашим керак эди.

Ҳужжатларга имзо қўйдик ва эртаси кун уйга қайтдик. Хаёлан ўша, бўлган воқеага қайтар эдим ва онгимда аста-секин аналогия шаклланди.

“Ворис” ва “танланган”

Жонатан биз учун “ворис” эди. Иброҳим қариганда Исҳоқни дунёга келтиргани каби, Жонатан ҳам бизнинг ҳаётимизда кеч туғилди. Энди эса бизда “танланган” – кичик Тимми пайдо бўлди. Биз уни шундай атадик. Бошимда ҳамма нарса бирикиб, аналогия аниқ кўриниш олди. Илк маротаба назаримда мен семинарияда яхши ўрганган илоҳиёт, тирик тан ва қон шаклига кирган эди. Илоҳиёт бўйича билар эдимки, Худо – бу Ота, Исо Масиҳ – Ўғил (“ворис”), мен эса, Дик Дей – “танланганман”. Мен Худони танламадим, У мени танлади. Бу бошқа имонлиларга ҳам тааллуқлидир.

Хўш, менинг инсоний, чегараланган аналогиям қанақа? Мен ота ролини ўйнайман, Жонатан – “ворис”, кичик Тимми – менинг “танлаганим”.

Бу ҳақида ўйлар эканман, қабул қилишнинг янги истиқболини кўрдим. Худо мени танлаб олди ва шартсиз, мангу севги билан севди. Мен Тиммини танладим ва худди шундай, шартсиз, мангу севгини бўйнимга олдим. Худонинг шартсиз севгиси ҳақида билиб, ўзимни дадил ҳис қилганим боис, фарзандларимда ҳам худди шундай туйғуни шакллантира оламан.

Бу китоб кўп ажойиб ҳақиқатларни кўрсатади ва фарзандни қандай тарбиялаш ҳақида кўп қимматли, амалий маслаҳатлар таклиф этади. Шу вақтнинг ўзида китобда айтилган ҳамма нарсанинг мукаммал асоси – бу Худо томонидан берилган ҳар бир боланинг қадр-қимматлик ҳиссидир.

Масиҳийлар кўпинча Исо Масиҳга имон келтиргач, ўзларини У билан тенг қилиб, қадр-қимматга эга бўлишига ишонишади ва адашишади. Тасаввурларида улар бунга қадар мутлақо қадрсиз, бузилган гуноҳкорлар бўлиб, уларни дўзах кутган. Ҳақиқатдан йироқ яна нима бўлиши мумкин? Бизнинг қадримиз Масиҳ билан бирлашишда камол топмайди, бизнинг қадримиз таъминланади, яъни юракда ва қалбда ишонч ҳосил қилади, Масиҳ билан бирлашиш воситасида камол топади.

Бу кимгадир илоҳиёт нуқтаи назаридан бироз нотўғридек кўриниши мумкин, бироқ келинг бирга ўйлаб кўрайлик. Агар фақат масиҳийлар қадр-қимматга эга бўлса, Африкада оч қолганлар ёки ҳали туғилмаган чақалоқлар ҳақида ғамхўрлик қилишнинг нима кераги бор? Улар ўзларини Масиҳ билан бирлаштиришмайди. Жавоби шуки, ҳар бир одам гарчи гуноҳкор бўлсада, ўз қадр-қимматини йўқотганича йўқ, негаки у Худонинг суратида яратилган. Тўғри, бу сурат кўп булғанган, бузилган, унга доғ тушган, лекин барибир сурат, ва қадр-қимматини сақлаб қолган. Одамнинг қадр-қимматига Худо Ўз ижодини режалаштирганда асос солинган. Худо буни нажот орқали таъминлаб, гуноҳдан сотиб олиш орқали исботлади. Худо бизга муҳтож эмас. Лекин барибир, илтифотли бўлгани боис, бизни яхши кўради. Бунга Унинг бизга муҳтож бўлгани эмас, балки илтифот қилгани сабабдир.

Худонинг суратидай қилиб яратилган ота-она сифатида биз имкон борича бу суратни болаларга кўрсатишимиз лозим. Бизнинг асосий вазифамиз – фарзандларимизга улар ҳам Худонинг суратида яратилгани ва абадий қадр-қимматга эга эканликларини мунтазам кўрсатиб келишдир.

Тимми Америкага келиб, оиламиз аъзосига айлангач, бизга ва янги маданиятга мослашиши учун кўп ойлар керак бўлди. Бир куни ундан сўрадим:

– Тимми Кореяга қайтишни истармидинг?

  •  Йўқ, асло, –  деди у.

– Нега, – сўрадим мен, нима дейишига қизиқиб.

Жавобини ҳеч қачон унутмайман. 

– Чунки бу ерда ўзимни ўзгача шахсдай ҳис қиламан, – деди у.Ҳар бир фарзанд ўз оил

Яхши айтилди, шундай эмасми? Қабул қилишнинг ғоявий мазмунини тушунтириб беришимиз мумкин. Қабул қилишни руҳий атамалар билан тушунтиришимиз мумкин, лекин ҳамма маъно: “Бу ерда ўз оиламдаман, ўзимни ўзгача ҳис қиламан”, дейилишидадир.

асида бу сўзларни айта олсин.


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак