Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 11 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (5-qisim 11-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


V ҚИСМ. КЎНГИЛ ЯҚИНЛИГИ: ҚАҲРАМОН БЎЛИШ УЧУН ВАҚТ КЕРАК

Биз яшаётган даврда, ҳаммамизда мажбуриятлар тўлиб-тошган, биз ўта банд бўлган бир пайтда, оилага етарлича вақт ажратилмаётганлиги учун айбдорлик ҳисси ҳам ҳаммага тарқалган. Навбатдаги икки боб сизга бу туйғуни енгишга, амалий ёрдам олишга кўмаклашади ҳамда фарзандларингизга қандай қилиб яқин бўлиш билан боғлиқ масалаларни чуқурроқ тушунишингизга хизмат қилади деган умиддамиз:

• нима учун икки ёшли боламга керак бўлган эътиборим топшириш муҳлати белгиланган қўлёзмаларимдан анча муҳим

• бир отанинг ўз ёндашувини ўзгартиришга қандай қарор қилгани ва бу унинг бутун оиласига қай тарзда таъсир кўрсатгани

• болангизнинг доимо ва ҳатто сиз учун умуман ўринсиз бўлган пайтда ҳам олдингизга кела олиши унга ўз аҳамияти ҳақида нимадан далолат бериши

• нима учун кўнгил яқинлиги ота-оналар вазифаси бажарилишининг калити ҳисобланиши

• нима учун бугунги кунда ота-оналар ўз фарзандлари билан кўп вақт ўтказмай қўйгани ва улар қандай танлов қилишлари лозимлиги

• нима учун фарзандларингиз билан “мароқли вақт” ўтказишнинг ишончли йўлларнинг йўқлиги

• нима учун кундалик ишлар “алоҳида аҳамиятга эга воқеалардан” муҳим эканлиги

• ўсмир фарзандингизнинг кун тартибидан қандай жой олишингиз

• жажжи болангиз ҳаётининг бир қисмига қандай айланишингиз

• ота-оналардан эшитиш мумкин бўлган энг ёқимсиз сўзлардан қандай сақланишингиз

• “эрта ётган, эрта туради” тамойили қандай қилиб бир отани қаҳрамон қилгани

• фарзандингизга “сайқал беришнинг” минг бир усули

• саволлар бериш нозик санъати – фарзандларингиз билан мулоқот қилишнинг калити

• нима учун дўстлар назарида қаҳрамон бўлишнинг муҳимлиги

• бебаҳо хотираларни сақлаб қолишингиз учун уларнинг ҳаётидаги ҳодисаларни ёзиб боринг.

11 БОБ. СЕВГИ ШУНДАЙ ЁЗИЛАДИ: В-А-Қ-Т

Чамаси 13 йил аввал ўғлим Син ва хотиним Доттидан мен вақтни бошқариш ҳақида бир нарса билиб олдим. Ўшанда ўғлим икки ярим ёшда эди. Улар берган сабоқни бир умга эслаб қолдим. Воқеа шундай рўй берди: бир куни ўз кабинетимда бир лойиҳа устидан қаттиқ ишлаётгандим. Бундай лойиҳаларни бошқа ишлар билан бир вақтда бажараман. Янги китобнинг боби устидан ишлаётгандим ва айни ўша пайтда олдимга Син кирди ва кўзларида умид билан:

– Дада, сиз билан ўйнагим келяпти, – деди.

“Тажрибали” ота сифатида (Келли билан икки йиллик тажрибамиз бор эди) мен Син айнан нима истаётганини тушунишим лозим эди: уни қучоқлашимни–ми, бошидан силаб, қўлида ушлаб турган янги тўпини кўрсатиши учун бир неча дақиқа вақт ажратишимни–ми? Мен эса муҳим боб устидан ишлаётгандим ва айни ўша пайтда ҳатто икки дақиқа ҳам вақтим йўқлигини сезиб турардим!

– Ўғлим, балки кейинроқ келарсан? Бобнинг айни ўртасига етгандим, – дедим.

Син “боб” нима эканини билмасди, лекин гап нимадалигини пайқади: дадаси банд, бу дегани у халақит бермаслиги керак. Хафа бўлмади, судралиб бошқа хонага кетди ва мен ўз ишимга қайтдим. Афсуски, қисқа вақтгагина ўзимни енгил тортдим.

Орадан бир–икки дақиқа ўтиб Дотти кириб келди ва “бироз гаплашиб олиш” учун қаршимга ўтирди. Хотиним ҳеч қачон мени “эговлашга” ҳаракат қилмайди, у кўпроқ юмшоқлик билан гапиради ва бу анча яхши самара беради.

– Азизим, Син менга бандлигингни, у билан ўйнашга вақтинг йўқлигини айтди. Биламан, китобинг муҳим, лекин сенга бир нарсани айтмоқчиман.

– Нима экан у? – деб сўрадим бироз сабрсизлик билан, негаки энди мени муҳим ишимдан хотиним қолдираётган эди.

– Азизим, ўйлашимча бир нарсани тушуниб олишинг керак: шартномалар сенда ҳар доим бўлади, шу қаторда материални топшириш учун охирги муҳлатлар ҳам. Бутун умр ёзасан, ҳар хил лойиҳалар устидан ишлайсан, лекин тиззангга ўтиришни, сенга саволлар бериб, ўзининг янги тўпчасини кўрсатишни истайдиган икки ёшли ўғлинг ҳар доим ҳам бўлавермайди.

– Азизам, айтганларингни тушундим деб ўйлайман. Ҳар доимгидек, жуда тўғри айтасан. Лекин ушбу бобни айнан ҳозир якунлашим керак эди.

– Яхши, Жош, лекин илтимос, айтганларим ҳақида ўйлаб кўр. Биласан, агар бугун фарзандларимиз билан бирга вақт ўтказсак, улар кейинчалик биз билан вақт ўтказишади.

Бола фақат бир мартагина икки ёшда бўлади

Мен бу ҳақда ўйладим. Ўйлаганим сари, Доттининг юмшоқ сўзлари ичимни тобора тирмалаб борди. У ҳақ эди. Менда ҳар доим материални топшириш учун муҳлат бўлади, ҳар доим бажариш лозим бўлган шартномалар, телефонда жавоб беришимни, учрашишимни талаб қиладиган одамлар, сафарлар бўлаверади. Лекин ўғлим икки ёшга бошқа қайтмайди ва яқинда бу ёши ортда қолади, у учга, тўртга, бешга киради. Шунда унинг учун кўпроқ вақтим бўлармикан?

Агар ўзгармасам жавоби қандай бўлишини билардим. Босиқлик билан, ортиқча шовқинсиз қарор қабул қилдим. Ўша вақтдан буён фарзандларимни шартномаларимдан, муҳлат ва дунёнинг беҳуда ишларидан устун қўядиган бўлдим. Ўша вақтдан буён муҳаррирлар буни билишади: фарзандларим ҳамма нарсадан устун бўлиши лозим.  Акс ҳолда, боламга ҳар сафар “китоб сендан муҳимроқ” дейишимга тўғри келади.

Икки ёшли ўғлим билан бўлган ўша воқеадан кейин тушундимки, кичик  бола билан мулоқотни худди кенгаш йиғилиши ёки врач кўригидек кейинга қолдиролмайсиз. Боланинг сизга бундай мурожаати узоқ давом этмайди, бу жуда қисқа давр. Сиз боланинг кўнглига қараб, унинг учун очиқ бўлишни истаган вақтда, бу билан унга ўша қисқа даврни сизга ажратишига рухсат берган бўласиз.

Кўпинча бола ўйнашни ёки бошқа бир нарса қилишни истаб қолади, бироқ бир неча дақиқа ўтиб, бошқа нарсага чалғийди. У ўйинчоқлари билан овуниб ёки телевизорда яхши кўрган кўрсатуви бошланмадимикан, дея чалғиши мумкин.

Баъзида шундай ота-оналар билан гаплашаман, улар “кичик болалари ўзлари бошлаган ўйинини охиригача етказишни истамаганлари” боис хафа бўлишади. Уларга бола билан бошланган ўйинлари, бирга қилган ишларини ярмида қолдириб кетишнинг ҳеч бир ёмон тарафи йўқлиги тушунишга ёрдам бераман. Ўйин – бу охирига етказилиши шарт бўлган нарса эмас, ўйин сизнинг ва болангизнинг кайфиятини кўтариш учун хизмат қилади, холос.

Тўғри, буларнинг ҳаммаси сабр-тоқат талаб қилади. Семинаримизда Дик Дей биз ота-оналар, болаларимиз бир нарса қилиб олгунча кутишга сабримиз етмагани боис, кута олмаслигимизни алоҳида кўрсатишни яхши кўради.  Дарров аралашамиз, уларнинг ибодатини ўзимиз якунлаб қўямиз ёки “кел ўзим шуни қилай” деб уларни жўнатиб юборамиз.

Боланинг кўнглига қарай олишингизни белгиловчи энг муҳим мезон бу сабр-тоқат. Тайёр бўлганларида, уларни охиригача тинглаш учун кутишни ўрганишимиз, ўзлари мустақил бирон нарса қилишларига имкон беришимиз ва агар буни яхши уддалай олишмаса ёки бошлаган ишларини охиригача етказишмаса, бундан хавотирга тушмаслигимиз лозим.

Менимча қуйидаги фикр Жон Уэслига тегишли:

“Болаларни қандай ўргатишни билмасангиз, болалар учун китобни олиб очинг ва то ўрганиб олмагунингизча уни қайта-қайта ўқинг”.

Жон Уэсли бор йўғи шуни айтмоқчики: агар бола билан мулоқот қилишни истасангиз, бола қандай фикрлашини билиб олишингиз ва унинг даражасига тушишни ўрганмоғингиз лозим. Сўнг сиз ҳаётга унинг назари билан қарай оласиз, кўнглида нима борлигини биласиз, шундагина ўртангизда мулоқот бўлади.

Ўсмирлар ҳам “режадан ташқари” вақтга муҳтож бўлади

Хайриятки, Син икки ёшида менга берган сабоқ орадан узоқ йиллар ўтган бўлсада, юрагимда сақланиб қолди. Мана яқинда, Мехикодан кўп узоқ бўлмаган жойда, ўзимиз яхши кўрган пансионатда болалар учун бир китоб ёзар эканман, бир куни эрталаб ўзимизнинг тилда айтганда, “илҳомим ёниб”, янги-янги фикрларга тўлиб, сўзларнинг ўзи оқиб келаётган бир маҳалда ўн олти ёшли қизим Келли олдимга келди-да:

  • Дада, мени маникюрга олиб боринг, – деди.

Аввалига: “Худойим-эй, шу етмай турганди ўзи” деган фикр келди хаёлимга.

Кейин эса ўз-ўзимга дедим: “Жош, кўнгил яқинлиги ҳақидаги ваъзларингни амалда кўрсат”.

Хаёлимга келган учинчи фикр шу эди: “Эгам, менга тинчлик руҳингдан ато эт”.

Кўряпсизми, мен қовоқ солишим, сабрсизлик қилиб:

– Хўп, бораман, – дейишим мумкин эди.

Ваҳоланки, ўша пайтда қизимнинг қўлига такси учун пул тутқазиб, ўзини жўнатсам ҳам бўларди.

Бунинг ўрнига мен:

– Қизалоғим, жон деб бораман. Албатта сен билан бораман, – дедим.

Ёзиб тугатилмаган бобни четга сурдим-да, кейин ҳам “илҳом” берилишига умид қилиб, қувончим ичимга сиғмай қизимни маникюрга олиб бордим.

Гап уни шахсан ўзим бир ёқларга олиб боришимда ҳам эмасди. Аслида у мен билан шунчаки вақт ўтказишни истарди ва биз йўлда, боришда ҳам, келишда ҳам роса мириқиб гаплашдик.

Ўшандан кейин Келли, адашмасам уч ёки тўрт марта менга раҳмат айтди. Нима учун, дейсизми? Унга:

– Қизим, мен учун шу даражада қимматлисан-ки, сен билан вақт ўтказиш учун, ҳатто муҳим бўлсада, лекин ҳар қандай ишимни ташлашга жон деб рози бўламан, – деганим боис.   

Қабул қилиш ва ҳурмат-эътирофнинг асл мазмуни шу! Бу шунчаки, яхши ота ёки она эканлигингизни кўрсатиш учун жар солиб айтиладиган баландпарвоз сўзлар эмас. Қабул қилиш ва ҳурмат-эътироф болага унинг жуда ҳам қадрли эканлигини кўрсатади. Мен ҳам қачонки меҳр-муҳаббат кўрсатсам ва фарзандларимга яқин бўлсамгина уларга нисбатан ҳурмат-эътирофимни, уларни чин маънода қабул қилганимни кўрсата оламан!

Кўнгил яқинлиги: “Сен чиндан ҳам қадрлисан!” – дейди

Фарзандларингиз олдингизга доимо бемалол кела олишса, шунинг ўзи уларга: “Сен жуда муҳимсан” дейди. Шундай бўлмаса бу уларга: “Ҳа, сени яхши кўраман, лекин бошқа нарсалар барибир сендан кўра муҳимроқ. Сен бу қадар муҳим эмассан” дейишни билдиради.

(Айниқса!) оталарга буни тушунишга ёрдам бериш мақсадида мен ота-оналар учун семинарларда кўпинча эркаклардан бирини чақириб, унга шундай вазиятни таклиф қиламан:

  – Тасаввур қилайлик, сиз ўзингиз ишлаган компания бошлиғининг қалин дўстисиз. Жума куни у билан учрашишингиз керак, олдиндан келишмагансизлар. Шундай қилиб, офисга келасиз-да, котиба қиздан бир оғиз сўз гаплашгани, бошлиқ олдига кириб чиқишга рухсат сўрайсиз. Лекин котиба қиз сизга:

– Афсуски, уларнинг вақтлари то келгуси сешанбагача тақсимлаб қўйилган. Бошқа пайт келганингиз маъқул, – дейди.

Ҳозироқ бошлиқни кўришингиз жуда зарур бўлгани боис, котиба қизга:

– Хўп дея қолинг, кўп вақтларини олмайман. Илтимос, кўришмасам бўлмаслигини айтсангиз, бўлди. Бир дақиқага холос.

Кейин, тасаввур қилинг, котиба қиз бошлиқ билан боғланади ва сизнинг шу ерда эканлигингизни етказади, исмингизни ҳам айтади.

Бошлиқ эса:

– Афсуски, ҳозир учрашолмайман, сешанба куни келсин, янаги ҳафта, – деб жавоб беради.

Шу ерда, бояги эркакка асосий саволни бераман:

– Ўша одам ўрнида ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз? 

Бу киши табиийки, ўзини бироз кераксиздек ёки мутлақо аҳамиятсиз эканини ҳис қилишини айтади. У: “Агар вице-президент ёки бошқа бир обрўли лавозим эгаси бўлганимда эди...” деган фикрга боради. Муҳими шуки, у ўзини мутлақо аҳамиятсиз эканини ҳис қилган ҳолда қайтиб кетади.

Сўнг, аудиторияга мурожаат қиламан: “Сизларнинг “кечирасан болам, кейинроқ келақол” қабилига жавобингиз боис фарзандингиз ҳам ўзини худди шундай ҳис қилади”.

Одамлар ўзларини аҳамиятли ҳис қилишлари учун сиздан вақт ҳамда машаққат талаб этилади. Бу эса кўнгил яқинлиги кўп ноқулайликлар туғдириши мумкинлигини англатади, айниқса ўша пайтда бирон иш билан банд бўлсангиз. Албатта, ўз ишингизни тўхтата олмайдиган пайтлар ҳам бўлади. Бундай ҳолатларда болага вақт ажрата олмайсиз. Лекин муҳими: сиз тўхтай оладиган кўп вазиятлар бўлиши, бунақа пайтларда сиздан истак бўлса, бас. Сизнинг тўхташингиз болага, сиз уни чиндан ҳам юқори қадрлашингизни ҳис этишга ёрдам беради. Машғулотингизни чиндан ҳам тўхтата олмаган пайт келганда эса, ҳар сафар: “Жуда бандман, сен билан ҳозир ўйнай олмайман, гаплашгани ҳам вақтим йўқ” деган сўзларни эшитгандан фарқли равишда, болага бу юқоридаги ҳолат каби салбий таъсир қилмайди.

Вақтим бўлмаса агар, мен – “жаранглайдиган мис-чолғуман”

Болаларга вақт ажратиш бу қадар муҳимлигининг асосий сабаби шундаки, агар улар ўзларини сиз учун аҳамиятли эканини ҳис қилишса, Самовий Отаси учун ҳам аҳамиятли эканини билишади. Шу билан бирга яна бир нарсани тушундим, Дик Дейдан бўлса керак, – ҳар бир эркак ўз фарзандлари учун Самовий Отанинг тимсоли бўлиб хизмат қилади. Билсангиз, Худо Ўз фарзандларига бўлган меҳр-муҳаббатини сиз орқали кўрсатади, лекин агар сиз очиқ бўлмасангиз, уларга бу меҳр қандай етиб боради?

Ушбу бобнинг номи: севги шундай ёзилади: в-а-қ-т. Қабул қилиш ва ҳурмат-эътирофда ҳам худди шуни ёзасиз. Сизни ҳеч қанчайин яхши кўришимни, шартсиз қабул қилишим ва қадрлашимни, ўзингизни “аҳамиятли” ҳис этишингизни хоҳлашимни айтсам-у, сиз учун вақт ажратмасам, бу ҳолда ўша, ҳаворий Павлус 1-Коринфликларга 13:1 да айтган “жаранглайдиган мис-чолғу” бўламан. Бошқача қилиб айтганда, сўзларим сохта бўлади.  

Афсуски, кўп ота-оналар бу тузоққа тушишади ва фарзандлари билан мулоқотда сохталикка йўл қўйишади. Кўпинча бу эътиборсизликдан келиб чиқади. Ота-оналар ўз фарзандлари учун кўп очиқ бўлмасликка мойилдирлар, бунга уларнинг ҳаддан зиёд банд бўлганлари сабаб. Ҳамма “тинимсиз ҳаракат” замон талаби эканини айтиб ҳазиллашади-ю, аслида бу кулгили нарса эмас. Ота-оналар “ишлари ҳаддан ортиқ кўплигини” айтиб нолишади, кейин эса иш жадвали, жамоатдаги ва жамиятдаги жадвали ҳақида айтишади. Айримлар иштирок этган жамоат ишлари жадвалининг ўзи киши ақлини шошилтирадиган даражада! Улар бир кунда шунчаки бир ишдан бошқасига етиб бориш учун бир неча соат вақтини йўқотишади.

Ота-оналар ҳаддан ошиқ банд бўлгани боис болаларига вақт ажратолмай кун ортидан кунини ўтказар экан, болалари буни кўриб, кичик хулосаларини тўплаб боришади. Охир-оқибат улар худди отаси, онаси сингари бўлишни орзу қилишади. Йиллар ўтган сари, Гарри Чапин ёзган “Бешикдаги мушук” номли қўшиқ ҳаётда ўз аксини топаверади. Болалар ўсиб, “худди биз сингари бўлади”. 

Кейин фарзандларимиз уйланиб, оила қуришади ва биз қандай қилган бўлсак, улар ҳам ўзларини худди шундай тутишади. Болалари, яъни сизнинг невараларингиз билан етарлича вақт ўтказа олмайди. Ўз хатосини тушунган ва айни кунда боласидан кўра неваралари билан кўпроқ вақт ўтказаётган буви ва бувалар билан кўп гаплашаман. Бугунги кунда, оилада муносабатларни мустаҳкам қиладиган энг асосий кучлардан бири – бу буви ва бувалар деб ҳисоблайман. Бошланғич мактаб ўқувчилари билан гаплашиб, улардан:

– Ким билан дилдан гаплаша оласизлар? – деб сўрайман.

Биласизми, улар нима дейишади? Кўпчилиги отаси ва онасини ҳатто тилга ҳам олишмайди, бувиси ёки бувасини кўрсатишади.

Ишончим комил, ҳар хил оилаларда бунинг учун ҳар хил сабаблар бўлади, лекин болалар улар билан кўпроқ гаплашишининг битта сабаби бу бува ва бувиларда улар учун кўпроқ вақт бўлишидир. Улар болалар учун нисбатан очиқроқ бўлишади.

Урушдан кейинги авлод яхшироқ ота-она бўла оладими?

Ўзим гувоҳ бўлган бир тадқиқотга кўра, 50 йил аввал ўрта ҳисобда олинганда бола ота-онаси ёки оиласининг бошқа аъзолари билан бевосита мулоқотда кунига уч-тўрт соат вақт ўтказган. Бироқ у пайтларда одамлар фермаларда яшашган, бутун оила жам бўлиб ишлашга тўғри келган. У вақтда қариндошлар бир-бирига яқин яшашарди.

Бугунги кунда, ҳаракатчанлик устувор бўлган замонда одамлар фермалардан шаҳарларга ёки аниқроғи шаҳар атрофларига кўчиб ўтишди. Оддий оилани оладиган бўлсак, ота ва она ҳар куни эрталаб ишга кетади ва кечқурун чарчаб, толиқиб уйга келишади, қолган вақтлари кейинги кунга тайёргарлик билан ўтади. Оқибатда болалар ота-онаси билан кунига бор-йўғи 15 дақиқа мулоқот қилади, айрим мутахассисларнинг айтишича, ўша 15 дақиқанинг 12 дақиқасида бола фақат танқид, насиҳат ва танбеҳ эшитади. Қарабсизки, бирга хушвақтчилик қилишга ёки ўртада чин маънода мулоқот учун уч дақиқа қолаяпти. 1

Урушни кўрган ҳозирги ота-оналар болалар билан қандай қилиб “мароқли” вақт ўтказиш тўғрисида гаплашишни яхши кўради. “Мароқли вақт” концепцияси бир ғояга асосланган бўлиб, унга кўра ота-оналар, гарчи кун тартиби ниҳоятда зич бўлсада “йиғила” олишади ва болалари билан ўтказадиган вақтдан бир дақиқани ҳам зоё кетказишмайди.

“Ю-Эс-Эй Тудей” (Бугунги АҚШ) номли газетада нашр этилган бир тадқиқотга кўра, туғилиш кўрсатгичи энг баланд давр, яъни 1946–1964 йиллар оралиғида туғилган авлоднинг айтишича, улар ота-оналик вазифасини ўзларининг ота-оналаридан кўра яхшироқ бажаришмоқда.2 Бироқ, қатор тадқиқотлар шуни тасдиқлаб берадики, бу ота-оналарнинг ўзлари болалигида ота-оналари уларга ажратган вақт солиштирилганда, ўз фарзандларига анча кам вақт ажратишади.

300 нафар еттинчи ва саккизинчи синф ўқувчилари билан ўтказилган сўров болалар ўрта ҳисобда ҳафтасига 7,5 дақиқа вақтини отаси билан “бевосита суҳбат”да ўтказишишини кўрсатиб берди. “Бевосита суҳбат” деб икки ҳамсуҳбатнинг юзма-юз гаплашишини, иккисининг ҳам бир-бирини тинглаши ва фикр алмашишини назарда тутаяпман. Бу кўрсатгичга кўра, ота билан ҳақиқий мулоқотга бир кунда бор йўғи бир дақиқа вақт ажратилмоқда. Ўйламанки, оналар билан боғлиқ вазият бундан анча яхши деб, янглишасиз. 

Бир неча йил аввал Қўшма Штатларда энг йирик мактаблардан бирида ўрта мактаб ёшидаги 600 та ўқувчи учун конференция ўтказдим. Ўша ҳафта менга энг кўп берилган савол шундай бўлди: “Жош, отам билан нима қилсам бўлади?”

– Нимани назарда тутаяпсан, – деб сўрадим

– Қандай айтсам экан? У мен билан ҳеч гаплашмайди, мени ўзи билан ҳеч қаерга олиб бормайди, мен билан бирга ҳеч нарса қилмайди ҳам.

Ҳафтада 16 марта, душанба куни тушдан то жума кунги тушга қадар сўзга чиқдим, ҳар бири ярим соатдан 42 та шахсий маслаҳат ўтказдим. Агар вақт бўлганда, бундай маслаҳатлар уч юзтадан ҳам ошар эди, лекин мен қўлимдан келганини қилдим. Мана шу 42 та суҳбатнинг ҳар бирида мен бир хил саволни бердим: “Отанг билан кўп гаплашасанми?”

Биргина ўқувчи “ҳа” деди, қолган қирқ биттаси “йўқ” деб жавоб берди.

Сифатга эришиш учун, сон бўлиши лозим

Ишончим комил, бугунги кунда одамларни чалғитган энг катта хатоликлардан бири бу “мароқли вақт” ҳақидаги уйдирма. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандларимиз билан мароқли вақт ўтказишни истаймиз. Лекин бу сиз олдиндан келишиб ёки қандайдир қатъий жадвал билан эришиладиган нарса эмас. Бунга қачонки фарзандларингиз билан кўп вақт ўтказсангизгина эришасиз, яъни сон ҳар жиҳатдан сифатни белгилаб беради.

Болалар билан кўп вақт ўтказишнинг ютуқли томонларидан бири шуки, сиз улар тақлид қила оладиган андаза бўла оласиз. Қачон шаҳарга бормай, қачон қандайдир ишлар билан кўчага чиқмай, болаларимдан бирини ўзимга шерик қилишга ҳаракат қиламан. Буни қилмасам агар, улар учун ўрнак-намуна бўлиш имконини қўлдан бой бераман. Улар мен билан бирга бўлсаларгина дунё билан ўзимни қандай тутишимни кўриш, бошқа ҳайдовчилар йўлимни “кесиб” ўтганларида ёки кимдир ғашимга текканда мен ўзимни қандай тутишимни кўра олишади.

Мени алдаганларида, вақтимни олганларида ёки ғашимга текканларида ўзимни қандай тутишим керак? Дейлик, пул тўласам-у, ўзимга тегишли буюмни ололмасам, бу ҳолатда нима қиламан? Қўпол сўз ишлатаманми ёки муштумзўрлик қиламанми? Ё бўлмаса, сабр қиламанми, кимдир мени “шилиб олганини” била туриб, буни енга оламанми?

Фарзандларим менинг ёнимда бўлиб, мени кузатишмаса, мен ҳис қилган хафагарчиликларга шерик бўлишмаса агар, улар буни ҳеч қачон билишмайди?

Ёзиб олинг ва эсдан чиқарманг: Фарзандларингиз учун қаҳрамон, яхши намуна бўлиш учун кўп вақт сарфлашингиз лозим. Ўша сондан уларни қабул қилганингиз ва ҳурмат-эътирофингизни кўрсатиб берадиган сифат ҳосил бўлади.

Дисней Ленд таассуротлари сизга ёрдам беролмайди

Бизни чалғитган яна бир ёлғон: “Фақат муҳим (эсда қоладиган) ҳодисалар аҳамиятли” деб ўргатади. Мен буни “Дисней Ленд таассуротлари” деб атайман. Бу билан эртадан кечгача вақтни оладиган ва сарф-харажатларни талаб қиладиган экскурсиялар англашилади. Мен ҳам илгари айнан шундай “эсда қоладиган” нарсаларгина муҳим деб ўйлардим ва шу мақсадда “илҳомланиб” оиламни Дисней Лендга ёки бошқа жойларга олиб борардим. Ниҳоят, Дотти ўйларимни тушунди чоғи, ўзига хос хотиржам оҳанг ва ўткир сўзи билан мени тўғрилади:

 – Азизим, уларнинг эсида қоладигани бу катта экскурсиялар эмас, улар сиз билан мунтазам ўтказган вақтларини эсда қолдиришади. Айнан шу нарса уларни шакллантиради, айнан шуни эсда сақлаб қолишади.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳар гал Дотти билдирган ҳар бир фикрни мулоҳаза қиламан. Мен улар ҳақида қайта-қайта ўйлаб, одатда Доттининг ҳақлигини тан оламан. Дотти катта тадбирларни тамомила тўхтатишни мутлақо назарда тутмайди. Дисней Ленд ҳозир ҳам жадвалимиздан жой олиб келмоқда, лекин аввалгидек аҳамиятли деб кўрилмайди. Катта тадбирлар керак, лекин улар ҳеч қачон ҳаётимизда мунтазам бўлиб турадиган майда ҳодисалар ўрнини боса олмайди, негаки айнан ўша ҳодисаларда қаҳрамонлар пайдо бўлади, ўша ҳодисалар орқали болалар қабул қилинганлари ва яхши кўрилганини ҳис қилишади. 

Жим Добсондан ўсмирлар ҳақида нима билиб олганим

Ўсмир болалари бор ота-оналарга яна бир уйдирма ҳақида айтишим керак. Кўпчилик: “Боланинг шахси шаклланадиган даври ўтиб кетди” дейди. Рим католикларининг “Болангиз етти ёшга кирмасидан, уни бизга беринг” деган шиори жамият онгига бу қадар устивор бўлиб келаётганидан ажабланасан киши. Табиийки, бунга сабаблар бор, негаки биринчи етти йиллик давр (айниқса дастлабки уч йил) чиндан ҳам бола шахсининг шаклланишида энг муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам биз Дик билан боланинг илк кунлариданоқ уни қабул қилишга, ўзаро ишонч ўрнатиш ва мустақилликка ўргатиш зарурлигига алоҳида урғу берамиз. 

Бироқ, яқинда ўтказилган тадқиқотлар бизга ҳар бир боланинг шахси шаклланиши учун бошқа давр ҳам борлигини кўрсатиб берди. Бу ўсмирлик даври бўлиб, у чамаси 11-12 ёшдан бошланади. Ёлғон шундан иборатки, унда ўсмир ёшига етган бола бундан буён ота-онасига аввалгидек кучли эҳтиёж сезмайди, чунки бу вақтга келиб бола улардан ажралади, мустақил бўла бошлайди деб ўргатилади. Яна ўша вазият: қандайдир даражада бу тўғри, лекин ёлғон ҳам аралашган.

Жеймс Добсон ўзининг “Ўсмирликка тайёрланинг” номли ажойиб китобини нашр этгандан кейин, қисқа вақт ўтиб у билан ўтказган суҳбатимни эслайман. Юқорида, мен болалари ҳали кичиклигида улар билан вақт ўтказиш тўғри бўлади, лекин катта бўлганларида бу у даражада муҳим эмас деб ўйлаган кўп оталарни учратганимни айтиб ўтгандим. Добсон бунга шундай жавоб берди:

– Йўқ, бу нотўғри. Тадқиқотларим шуни кўрсатиб бердики, болалар улғайганларида ҳам ота-онасига, айниқса отасига, аввал қандай бўлса, шунча муҳтож бўлишади, балки ундан кўпроқ ҳамдир.

Жеймс Добсон билан бўлган бу қисқа суҳбат менга фарзандларим билан иложи борича кўпроқ вақт ўтказишим ҳамда бошқа оталарни худди шунга давъат этишим учун янги бир туртки бўлди.

Биламан, бу доим ҳам осон бўлавермайди. Аслида, кўп ҳолатларда бу иложсиздек кўриниши мумкин. Ўсмирлар ота-онаси билан вақт ўтказишлари керак деганимда, кўп ота-оналар мендан хафа бўлиб, елка қисишади.

– Катта бўлиб қолган болаларимиз билан қандай вақт ўтказишимиз мумкин? – дейишади улар, – ўзларининг кун жадвали бўлса, дўстлари бўлса, ўз ҳаёти билан яшашади, ахир. Қачон қараманг, банд бўлишади, биз билан гаплашгани вақтлари бўлмайди.

Уларни тушунаман ва кичикроқ ёшдаги болаларни ўстираётган ота-оналарга кўп банд бўлмасликни, болаларига вақт ажратишни канда қилмасликни маслаҳат беришимнинг сабабларидан бири айнан шудир. Биласизми, агар фарзандларингизга ёшлигиданоқ вақт ажратишни бошласангиз, ўсмир бўлганларида улар билан вақт ўтказиш учун имкониятингиз анча кўпроқ бўлади.

Ушбу бобнинг бошида мен 16 ёшли қизим Келлини тилга олгандим, унинг ишимни бўлгани, уни маникюрга олиб боришимни истагани ҳақида айтдим. Кўп ота-оналар бундай илтимосни безбетлик ёки жуда борса беандишалик деб қабул қилган бўларди. Ўсмир ёшдаги бола биз – ота-оналарда у билан ғимирлаб юришдан муҳимроқ ишлар борлигини билмайдими?

Бунга “ҳа”, деса ҳам бўлади, “йўқ” деса ҳам бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, ҳеч бир ота ёки боласининг ҳар бир чақирувига, кунига 24 соат “лаббай” деб, мунтазир бўлиб туролмайди. Уларнинг ўз ишлари, бажариши лозим бўлган уй юмушлари, вазифалари бўлади, агар бу вазифаларини бажаришмаса оила пароканда бўлади. Шу вақтнинг ўзида, болаларимиз билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилишимиз учун чиндан ҳам кўп сабаблар бор. Ҳар бир ота ёки она ўзига шундай савол бериши лозим:

“Ота (ёки она) бўлганим мен учун энг асосий ва биринчи даражали аҳамиятга эгами?”

Ота-оналар ўз вазифасига муккасидан берилиб, уни ҳар куни узиб келиши шарт бўлган қарздек қабул қилиши лозим демоқчи эмасман. Мен фарзандларингиз назарида қаҳрамон бўлиш, уларни қабул қилиш ва ҳар қандай имкониятда муносиб  қадрлаш ҳақида гапираяпман. Агар севгига ва ишончга муносиб қаҳрамон бўлишни, болага ўзини бехатар ҳис қилишга, ўз қадрини билишга ёрдам беришни истасангиз, фарзандларингиз билан вақт ўтказиш - бунинг қатъий шартидир.

Иккинчи бобда айтганимдек, 6-банддан иборат Режамизда кўнгил яқинлиги энг муҳим бандга айланиши мумкин. Бола сиз билан етарлича мулоқот қилолмаса, уни қандай қилиб чин маънода қабул қила оласиз, қандай қадрлай оласиз? Боланинг ёнида бўлмасангиз, унга қандай қилиб меҳр-муҳаббат кўрсатасиз?

Қуйидаги сўзлар муболағадек кўриниши мумкин, лекин ўйлашимизча, у ҳақиқатга ҳаддан ортиқ мос келади: Агар ўз фарзандларингизга вақт ажратишни истамасангиз, бу ҳолда ушбу китобда ёзганларимизнинг ҳаммаси беҳуда.

У обрў топди-ю, аммо фарзандларини йўқотди

Қуйида биз ота-оналардан эшитадиган энг ачинарли сўзлардан айримларини келтирамиз:

“Оҳ, агар кўпроқ вақт ажратганимда эди..., агар болаларимга кўпроқ эътибор берганимда эди..., агар, ...агар...”.

Жамоатда болаларга яқин бўлишимиз лозимлиги ҳақида суҳбатимни бир йирик қурилиш фирма вице-президентининг хотини эшитди. Кейин мен ўша аёлни ресторанда учратдим. У суҳбатимни эшитгани ва сўнг йиғлаганларини айтди ва бунга қўшимча қилди:

– Сизга бир нарсани айтишим керак: яқинда эримни йўқотдим. У йилига бир миллион доллар топарди. У бутун ер юзи бўйлаб саёҳат қилар, ҳар доим нималарнидир қурарди, лекин болаларга ҳеч қачон вақт ажратмасди, ҳатто уйда бўлган пайтларида ҳам. Фарзандлари ундан юз ўгиришди ва катта бўлганларидан кейин у билан умуман алоқа қилишни исташмади. Ўлими олдидан у энг бахтсиз одам бўлиб ҳаётдан кўз юмаётганини тан олди ва менга:

– Обрў орттирдим-у, лекин оиламни йўқотдим. Қанийди, болаларимга кўпроқ вақт ажратганимда эди, – деб нолиди.

Ўша беванинг сўзлари менга Исонинг айтганларини эслатиб юборди:

“Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!” (Мт. 16: 26)

Болалар билан вақт ўтказаётганингиз сизга нажот олиб келмайди-ю, лекин сизнинг Каломда меҳр-муҳаббат кўрсатадиган, садоқатли ота-она бўлиш ҳақида берилган аниқ кўрсатмага қай даражада жиддий қарашингизни кўрсатиб беради. Ўша вице-президент бахтсиз одам бўлиб оламдан кўз юмди, чунки бутун дунёни эгаллаган бўлсада, ўз фарзандларининг севгисини йўқотган эди. У катта пул топди, лекин ҳаётида энг муҳим инсонлар учун ҳамиша ёпиқ бўлиб келди. У фарзандларига ҳар хил нарсалар олиб берар, туғилган кунларига “Сени яхши кўраман” деган ёзуви бор откриткалар юборарди, лекин бу билан уларни алдай олмади. У шуни уқиб олиши керак эди: муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди.

Ресторандан чиққанимдан кейин, бир куни жуда банд бўлиб турганим боис икки ёшли боламни олдимдан хайдаб юборганимни эсга олдим. Шунда бояги ота ҳақида ўйладим, у ўз оиласининг севгисини йўқотиб оламдан кўз юмди. Доттининг сўзлари яна ҳам чуқур маъно касб эта бошлади.

Агар ҳозир болаларингиз билан қизиқсангиз, кейинчалик улар сиз ҳақингизда қизиқишади.


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак