Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) 10 bob

Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (10-bob) Kitob O'zbek tilida 

Боланинг назарида қаҳрамон (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб Djosh Makdauell. Bolaning nazaridagi qahramon (Audiokitob)

 

 

Мундарижа

Сўзбоши

I қисм. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

1. Ижобий ота-оналик режасига тўғри келадиган  қаҳрамонлар талаб этилади

2. Муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди

3. Ўзибўларчиликка солманг, режалаштиринг

II қисм. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

4. Қабул қилиш: ишонч ва ўзини ўзи ҳурмат қилишнинг пойдевори

5. Уларни қабул қилсангиз, улар ўзларини қабул қилишади

6. Қабул қилиш: Ҳикматлар 22:6 нинг асл маъноси

III қисм. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

7. Эътироф қилиш: ўз аҳамиятини тушунишнинг калити

8. Улар бирон нарсани тўғри бажараётганларини пайқаб олиш

IV қисм. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин

9. Севги: усиз бола ҳалок бўлиши мумкин.

10. Оддий қучоқлашнинг ғоят катта кучи

V қисм. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

11. Кўнгил яқинлиги: қаҳрамон бўлиш учун вақт керак

12. Севги шундай ёзилади: В-А-Қ-Т

VI қисм. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

13. Масъулият ва ҳурмат: чекловлар ўзини интизомга бўйсундиришни ва қатъийликни қандай ўстириши

14. Масъулиятли ота-она болада масъулият шакллантиради

Якуний мулоҳазалар


10 БОБ. СИЗ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ УЧУН ҚИЛА ОЛАДИГАН ЭНГ КАТТА НАРСА

Бир неча йил аввал авлиё Валентин кунига тўғри келган “Хайрли тонг Америка” дастурида, Дэвид Хартман оила руҳшуноси Бенжамен Солкдан интервью олди. Ўша кун севги мавзуси чуқур кўрилгани боис, Хартман суҳбатни:

 – Наҳотки, ҳар биримиз севиш қобилияти билан туғилган бўлсак? – деган савол билан бошлади.

 – Ҳа, – жавоб берди доктор Солк.

 – Бундай бўлса, нима учун дунёда севги бу қадар кам? – қизиқди Хартман.

 – Дэвид, — донолик билан жавоб берди Солк, — биз севиш қобилияти билан туғилган бўлсакда, ҳали қандай севишни ўрганиб олишимиз зарур.

Сўнг, Солк камерага юз бурди ва миллионлаб одамларнинг кўзига қараб қўшимча қилди:

 – Сиз, ота-оналар фарзандларингизга бера оладиган энг катта нарса, бу бир-бирингизни севишингиздир.

Фикрингизга қўшиламиз! Доктор Солк қисқа қилиб муаммони ҳам, унинг ечимини ҳам хулосалаб берди. Ҳамма севиш қобилияти билан туғилади, лекин қандай севишни ҳамма ҳам ўрганавермайди. Бола бундай севгини ҳаётида энг муҳим бўлган одамларнинг муносабатида кўрмаса агар, у ҳеч нарса ўрганмайди. Одатда бу одамлар унинг ота-онаси бўлади.

Шак-шубҳасиз, бехатарлик ҳисси болада энг аввало ота-онаси томонидан унга кўрсатилган меҳр-муҳаббатнинг таъсирида ривожланади.  Лекин, менимча бу ишда ота-онада бир-бирига бўлган муҳаббатнинг роли ҳам жуда катта. Ўтган авлод ёки ундан аввалги авлодлар даврида аксарият болалар ота-онасининг бир-бирига бўлган муҳаббати борасида ўзларини анча бехатар ҳис қилишган. Бугунги кунда эса вазият бошқача.

Афсуски, кўп болалар ўз оиласида ҳам, дўстларининг оилаларида ҳам бунинг мутлақо тескарисини кўриб ўсяпти. Эрлар ва хотинлар бир-бирига севги изҳор қилмай қўйишган. Бугунги жамиятда ажрашиш аксарият одамлар учун жуда енгил ечим бўлиб қолди. Эр ва хотин бирга қолган тақдирида ҳам улар ўртасида на самимий яқинлик, на севги кўрсатилади.

Бутун мамлакат бўйлаб минглаб болалар билан гаплашганман ва шуни биламанки, улар энг кўп қўрққан нарса бу отаси билан онасининг ажралиши. Ҳар гал маъруза ўқиш сафаримдан қайтганимда бир нарсани яна ҳам чуқур тушунаман: ўз фарзандларимга қолдирадиган энг катта хазиналаримдан бири бу уларнинг онасига бўлган муҳаббатимдир.  

Қандай қилиб бахтли оила қуриш

Эфесликларга мактубнинг олтинчи бобини Павлуснинг болаларга мурожаати очиб беради. У болаларни ота-онага итоат кўрсатиш, уларни ҳурмат қилишга чақиради. Сўнг Павлус оталарга алоҳида мурожаат қилиб дейди: “Эй оталар, фарзандларингизнинг ғашига тегманг. Уларни Раббимизнинг таълим–тарбияси билан ўстиринг” (4-оят).

Эфесликларга мактубнинг 6:1-4 да қандай қилиб бахтли оила қуриш ҳақида қисқа тафсилотлар берилганини кўрамиз. Болалар итоат қилишлари, ота-она эса, айниқса оталар – болаларини таълим-тарбия билан ўстириши: севги ва адолат кўрсатишлари лозим. Бир дақиқага Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобга қайтайлик. Болаларнинг ота-онага итоат қилиши, оталарнинг эса ўз фарзандларини севги ва донолик билан ўстириш қандай ҳаракатлар билан бирга амалга оширилиши лозим?

Масиҳ жамоатни яхши кўрганидай, эрлар ҳам хотинларини шундай яхши кўришлари лозим (25-оят). Улар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади. (28-оят) Бундан ташқари хотинлар ўз эрларини ҳурмат қилиши ва севги билан кўрсатилган бошқарувга бўйсунишлари лозим (22-24, 33-оятлар). Шундай қилиб, Павлуснинг сўзлари тўлиқ олинганда шунга асосланадики, болаларнинг отаси бор, отаси онасини яхши кўради. Уларнинг онаси ҳам бор. Онаси отасини яхши кўради.

Келли ёшроқ эди ва мен ундан кўпинча:

– Келли онангни яхши кўришимни биласанми? – деб сўрардим.

У жилмайиб, сўнг:

– Ҳа, биламан, – дерди. 

– Қаердан биласан?

– Буни ҳар доим онамга айтасиз, шундан биламан. 

– Овозимни йўқотиб, айтолмай қолсам-чи? Буни қандай билган бўлардинг?

– Онамни ҳадеб ўпишингиздан билиб олардим.

– Агар лабим ёрилиб, ўполмай қолсам-чи?

– Шунда Келли мен кутган жавобни берди ва:

– Онамга қилган муносабатингиздан, деди.  

Бу ҳар доим синов тоши бўлиб келган, яъни хотиним билан қандай муносабат қилишим. Уйдан кетаётиб уни юзидан ўпишим мумкин, болаларим кўзи олдида хотинимга кўрсатган муносабатим, – мана  шу нарса ҳақиқатни очиб беради.

Болалар учун менинг ҳаракатларим, яъни онасига уни яхши кўришимни кўрсатишим, сўзларимдан кўра кучлироқ таъсир қилади. Фарзандларим менинг сўзим ишларимга муносиб келмаганини дарров пайқаб олишади.   Эсда тутинг, муттаҳамни алдаш, аҳмоқни лақиллатиш мумкин, лекин болани алдаб бўлмайди!

Онасига севишимни қандай айтсам бўлади?

Мисол учун тўйимиз юбилейи олдидан (эсимда бўлса агар) онасига махсус совғалар ўйлаб топишда болаларим менга ёрдам беришлари учун узоқ йиллардан бери шундай иш тутаман.

Бир сафар болаларимни тўплаб уларга шундай дедим:

– Онангизга уйланганимдан жуда бахтиёрман. Мени унинг олдига олиб келгани учун Худога кўп раҳмат айтаман. Биласизларми, болажонларим, бу худди бир тушга ўхшайди, шу боис, бир куни уйғонсам-у, ҳаммаси туш бўлиб қолса-чи деб қўрқаман. Гап шундай: тўйимиз бўлганига шунча йил бўлди ва менга ҳозир сизларнинг ёрдамингиз керак. Онангизга: “Сени севаман! Раҳмат менинг хотиним бўлганинг учун” демоқчиман. Буни қандай айтсам экан?”

– Пляжга боринглар, онам пляжни яхши кўради, – таклиф қилди Келли.

– Яхши, онанг билан, Лагуна Бичга, биз яхши кўрган меҳмонхонага борамиз, – дедим. 

– Онамга қилич-балиқ олиб беринг, роса ёқтирадилар – қўшимча қилди Кэти.

– Ажойиб фикр! – дедим ва телефон гўшагини қўлимга олиб, ўзимиз яхши кўрган ресторан “Лагуна Бич” рақамини тердим. 

– Алло! Қилич-балиқдан махсус таом тайёрлаб, яхшироқ жойдан стол буюртма қилмоқчиман. Бундан ташқари, алоҳида таом тайёрлаш ва юзига рафиқам учун “Сизни севамиз” деган ёзув киритиш керак. 

Бошдан охиригача болалар менинг ёнимда ўтириб тинглар, оналарини чиндан ҳам яхши кўришимга амин бўлишар эди.

Четда қолиб кетишига йўл қўя олмаган Син қўшимча қилди:

  •  Янаги сафар онам билан спагетти егани боришингиз мумкин. Онам спагеттини ҳам яхши кўрадилар.
  •  Бу ҳам зўр фикр, – дедим ва дарҳол Лагуна Бичда жойлашган “Малермо” ресторанига қўнғироқ қилиб, кейинги кунга стол буюртма бердим.

Севги доғлари исталган жойда пайдо бўлиши мумкин

Шунингдек, болаларим Доттининг туғилган кунига ва Мавлуд байрамига совға олишда менга ёрдам беришларини ҳам ёқтирардим. Лекин катта байрамлардагина эмас, оддий кунларда ҳам Доттига севги изҳор қилишнинг янги ва янги йўлларини излашда давом этардим.

– Нима қилсам экан? — дердим болаларимга, — бирон нарса айтганини эшитмадингизми? Ўшани қилиб, яхши кўришимни кўрсатсам, дейман.

Бир неча йил аввал, авлиё Валентин кунида болаларим бир таклиф беришди: “Холмарк” фирма дўконига бориш ва дил изҳорлари ёзилган наклейкаларни сотиб олиш. Ўшандан бери ҳар доим, ўша куни мен бир йилга етадиган наклейка сотиб олишга ҳаракат қиламан ва уларни кийимлар турадиган жавонда сақлайман. Вақти-вақти билан, сабаб бўлса-бўлмаса у ердан бир нечта наклейка олиб, уйда Дотти кўрадиган жойларга уларни қолдираман. Битта наклейка Дотти ишлатадиган атир идишда, бошқаси унинг халати ёки ёстиғида бўлиши мумкин. Ҳар бир наклейка (мен уларни “севги доғлари” деб аташни яхши кўраман) кичик мурожаат вазифасини бажаради. Уларда: “Опера-концертига купон” ёки “Бу ҳафта сен танлаган ресторанда тушлик купони” қабилида сўзлар ёзилган.

Фарзандларимга бу ёқади, айниқса совутгични очиб, “севги доғларини” сут ёки сариёғ устида қолдиришим.

Оналари ошхонага кирганларида улар:

– Ойи, совутгичга бир қаранг, – дейишади. 

Дотти жилмаяди, чунки олдин ҳам буни эшитган ва улар нима учун совутгичга қарашни сўраганларини, у унда нафақат улар учун егулик, балки бошқа нарса ҳам кутаётганини билади. Сўнгра эса, дил изҳори ёзилган наклейкани олиб, уни севишим ҳақидаги ёзувларни ўқийди. Шу билан бирга болаларим ҳам бу мурожаатдан воқиф бўлишади. Улар оталари онасига:

Сени севаман. Севаман. Сенга садоқатлиман” деганларини кўришади.

Ҳеч нарса, бошқа ҳеч нарса боланинг ўзини бехатар ҳис қилишини бу қадар яхши таъминлаб беролмайди.

Улар билан боғланиш учун кўпинча ўзим қўл узатаман

Кўп вақтим йўлда ўтиши боис, телефон ҳисобимда ҳар доим вақт бўлади. Деярли ҳар кеча уйга қўнғироқ қиламан ва табийики, оиламнинг ҳар бир аъзоси билан гаплашгим келади. Одатда телефон гўшагини болаларимдан бири кўтаради. Гаплашиб бўлганимдан кейин, мисол учун, бу Кэти бўлса, ундан сўрайман:

– Қизим, роса гаплашдик. Энди эшит, ғаройиб онанг уйдами? Севгилиси қўнғироқ қилганини айта оласанми? 

Қаерда бўлмайин, узоқ Англиядами ёки Техасдаги аэропортдами, ҳар доим телефон орқали болаларим билан боғланиб, бу оналарига садоқатли эканлигимни кўрсатаман.

Қўнғироқ қилганимда ҳар сафар қуйидаги қоидани мустаҳкамлаб бораётганимни аниқ тушунаман:

Фарзандларим ўзларини бехатар ҳис қилишига ёрдам берган энг кучли омил бу мен оналарини яхши кўришимни билишларидир.

Доттини чақирганимдан кейин, мен билан гаплашиб бўлган бола онасига:

– Ойи! Ғаройиб дадам чақиряпти! – деб бақиради.

Болаларим бунга шу қадар ўрганиб қолишганки, эслатишимга доим ҳам ҳожат бўлаверамайди. Бир куни кечқурун уйга қўнғироқ қилиб, Син билан бироз гаплашдим. У жуда хурсанд эди, чунки ўша куни кечқурун баскетбол жамоасига ғалаба қозонишга ёрдам берган экан. Тўсатдан у:

– Дада, ғаройиб онам билан гаплашмайсизми? – деб сўради.

Буни эшитиб хурсанд бўлдим, негаки бу улар нимани назарда тутганимни тушунганини англатар эди. Улар мен чиндан ҳам ўзимни дунёда энг ғаройиб аёлга эр деб билишимни тушунишар эди.

Сафарга чиққанимда шундай иш қиламан: хотинимга совғалар юбораман, бироқ буни фарзандларимнинг бири орқали қиламан. Болага:

– Илтимос, мана шуни онангга тутқаз. Бу унинг учун ёқимли совға бўлсин, – дейман.

Ўтган ҳафта ўн бир ёшли қизим Кэти билан бирга Сан-Францискода бўлиб, у ерда катта дўконга кирдик. Дўконда бейсбол сувенирлари сотиларди ва мен Дотти учун Бостондаги “Ред Сокс” жамоаси билан боғлиқ эсдалик совғалар ва жамоа эмблемаси туширилган куртка сотиб олдим.

Дотти “Ред Сокс” жамоасига жон дилидан ишқибозлик қилади. Совғаларни қоғозга ўрашдан аввал Кэтига кўрсатдим. Болага хос завқ билан унга онасини қанчалик яхши кўришимни, нима учун бу совғаларни олганимни айтдим. Сўнг совғаларни Кэтига тутқазиб, уларни уйга олиб боришни, Доттининг қўлига шундай сўзлар билан етказишни илтимос қилдим:

“Бу дадамдан. Дадам сизни жуда яхши кўрадилар”.

Буларнинг ҳаммаси нима учун? Мақсадим шуки, болалар менинг қилган ишларимда, онасига уни яхши кўришимни кўрсатишимда иштирок этишсин. Шу тариқа, уларда мен оналарини яхши кўришимга шубҳа қолмайди, буни аниқ билишади, чунки севгимни билдириш учун қилган барча ишларимда ўзлари бевосита иштирок этишади.

Хотиним билан бундай гаплаша кўрма!

Доттига бўлган муҳаббатимни болаларга танбеҳ бериш орқали ҳам кўрсатаман. Бир неча йил аввал, тўнғич қизимиз ҳали ўсмирлик ёшига етмаган эди, ўшанда Дотти билан унинг ўртасидаги муносабатларда кескинлашиш, яъни “она билан қиз ўртасида тушунмовчиликлар” даври бошланди. Улар деярли ҳамма нарсада бир-бирида камчиликлар излайдиган бўлиб қолишди. Ҳозир муносабатлар бундай эмас ва улар бир-бирини жуда яхши кўришади, бироқ ўша пайтда Келлининг ёши ўн бирда эди ва у Доттига қўпол муомала қилиб, ҳар ишида гап қайтара бошлади.

Бир неча марта буни кузатиб, сўнг сабр косам тўлди. Келлини юмшоқлик билан елкасидан ушладим, сўнг ўзимга қаратдим ва кўзига қараб дедим:

– Қизалоғим, онанг билан бундай гаплашишинг мумкин, албатта, лекин хотиним билан бундай гаплашишингга мен ҳеч қачон йўл қўймайман! Мен бу аёлни яхши кўраман  ва уни нафақат бегоналардан, балки ўз болаларимдан ҳам ҳимоя қиламан! Хотиним билан иккинчи бундай гаплаша кўрма!

Келли киприк қоқиб, бир нарсалар деди-ю, кетди. Лекин бошқалар хотиним билан қандай гаплашишини хоҳлаганим ҳақида айтган қисқа гапим ақл бовар қилмайдиган натижаларни берди. Бу Келлига онасига гап қайтариш одатидан озод бўлишга ёрдам берди. Бир неча марта қаттиқ гапирган пайтларида эса у дарров ўзини қўлга оладиган ва менга қараб:

  •  Хотинингиз билан бундай гаплаша олмайман, тўғрими? – дейдиган бўлди.

– Йўқ, Келли. Бундай гаплаша кўрма, – дердим мен истеҳзо билан.

Фарзандларингизга танбеҳ беришда ҳам умр йўлдошингизга садоқатли эканлигингизни уларнинг онги-тафаккурига сингдириб боришингиз лозим.  

Бундан ташқари, болаларим билан бирга Ҳикматлар 31:28-31 ни ўқирдик. Бу ерда хотинини мақтаган эр, оналарини дуо қилган болалар ҳақида айтилган. Буни Доттининг олдида қилардим ва сўнг биз нима учун онасига миннатдор бўлишимиз ва уни мақташимиз лозимлигини муҳокама ва мулоҳаза қилардик. Бу кичик машқлар орқали иккита мақсад кўзланарди: биринчидан – болалар онасини борича қабул қилиш ўрнига, онаси ҳақида айтиш мумкин бўлган қандайдир муҳим ва ижобий нарсани ўйлашлари лозим. Мен айнан шундай қиламан. Иккинчидан эса – болалар онасини мақтаганимни эшитишади ва бу орқали ҳам хотинимга бўлган садоқатимни кўришади.

Жинсий яқинлик қаҳрамонлар учун ҳам муносибдир

Дик ва мен ўйлаймизки, фарзандларимизда бехатарлик ҳиссини шакллантиришнинг энг самарали йўлларидан бири – бу хотинларимизга очиқ бўлсада, лекин одоб билан севишимизни кўрсатиш. Она ва отанинг бир-бирига ўзаро боғлиқ эканини билдириб туриши ва ўз фарзандларига никоҳ мажбурияти доирасида жинсий яқинликнинг аслида ажойиб неъмат эканлигини тушунтиришини биз жуда соғлом ёндашув деб ҳисоблаймиз. 

Кўп ота-оналар шу даражада ёпиқ ёки қўполки, ўзлари гоҳида фарзандлари онгига жинсий яқинлик – бу жирканчли ёки жуда нари борса “оилада муҳокама қилинмайдиган” нарса деган фикрни сингдириб қўйишади. Бироқ фарзандларингизга жинсий яқинлик, никоҳ мажбуриятлари доирасида бўлса агар, – бу бир-бирингизга кўрсатиладиган севгининг бир қисми эканини тушунтиришнинг жуда кўп йўллари бор. Хотинингиз билан ўртангиздаги мажбуриятлар доирасида фарзандларингиз ўзларини бехатар ҳис қилишса, улар гоҳида қизиқарли фикр-кузатувларга эга бўлишади.

Дик ўтмишни, Шарлотта Уитен коллежида аёллар конференциясида иштирок этиш учун Марказий Ғарбга кетган вақтларни эсга олади. Шарлотта чамаси бир ҳафта уйда бўлмади ва Сан-Диегога кечги соат олтидаги рейс билан етиб келадиган бўлди. Дик чамаси тўқсон километр узоқликда жойлашган Сан-Диегога бориш олдидан бу вақтга келиб ўсмир бўлиб қолган Тимми ва Жонатанга деди:

– Ўғилларим, бир кеча уйда ўзингиз қоласизлар, майлими? Тўнғич акангиз кўп узоқда эмас ва агар бирор нарса бўлса, унга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мен онангизни кутиб олгани кетяпман, биз бу кеча Сан-Диегода меҳмонохонада қоламиз.

Тимми отасига юзланди, кўзлари ялт этиб, юзига табассум югурди, сўнг яширинча Дикнинг биқинига туртиб қўйдида:

– Боринг, дада, боринг! – деди.

Дик Тиммининг ҳамма нарсага ақли етиши, отаси билан онаси бу кеча меҳмонхонада нима билан шуғулланишини билишини жуда яхши тушуниб турарди. Шу билан бирга Дик Тиммининг ҳурматсизлик ёки ножўялик кўрсатмаётганини ҳам кўриб турарди. У шунчаки ота-онаси томонидан жинсий яқинликка бўлган муносабатни акс эттириб турарди. Тиммининг сўзлари жинсий яқинликка ишора қилар, лекин уларда ҳеч қандай ножўялик йўқ эди, негаки Дикнинг фарзандларига жинсий яқинлик, агар никоҳ доирасидан чиқмаса, – бу ажойиб неъмат эканлиги, уни кутиш лозимлиги уқтирилган эди.

Ҳар бир оила жинсий яқинлик масалаларига қандай ойдинлик киритиш йўлларини ўйлаб кўриши лозим. Ҳар бир эр ва ҳар бир хотин нима ўринли, нима ўринсиз бўлиши ҳақида аниқ бир қарорга келиши зарур. Ҳар бир эрдан, ҳар бир хотиндан фарзандларига жинсий яқинлик – бу эр ва хотиннинг бир-бирига билдирадиган ажойиб севги изҳори эканини тушунтириш учун алоҳида бир йўлларни ўйлаб топиш талаб этилади. Болаларингизга меҳр-муҳаббат кўрсатар экансиз, уларнинг кўзи олдида бир-бирингизга ҳам меҳр-муҳаббат кўрсатишни унутманг. Шунда улар ўзларини чин маънода бехатар ҳис қилишади.

Фарзандларингизга қандай қилиб меҳр-муҳаббат кўрсатасиз?

Бир-бирингизга меҳр-муҳаббат кўрсатишингиз жуда муҳим. Бу болаларингиз ўзларини бехатар ҳис қила оладиган муҳитни яратади. Кейин эса сиздан, улар ўзларини аҳамиятли ва керакли эканлигини ҳис қилишлари учун, уларни қучоқлаб ва ўпиб туришнинг муҳимлигини тушуниш талаб этилади.

Дик билан “Фарзандларингиз учун қандай қилиб қаҳрамон бўлиш” номли видеофильмлар сериясини ишлаб чиқишда биз ҳар хил эр-хотинлар билан камера қаршисида суҳбат қилдик. Мақсадимиз улар болаларига ўз севгисини қандай кўрсатишларини билиб олиш эди.

Бир аёл шундай деди:

– Мен ҳар куни қизларимга уларни яхши кўришимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Уларни ҳар куни қучоқлайман. Қизларимдан бири уни бағримга босишимни яхши кўради: олдимга келиб каравотимга чиқади ва биз маҳкам қучоқлашиб ётамиз.

Қизнинг ёши 11 да, лекин у онасининг қучоқлашишини жуда яхши кўради. Баъзида, онаси рухсат бермаганда, онасини:

  • Келинг, ойи, келинг,– деб қистайверади.

Шунда онаси уни яна ҳам қаттиқ қучоқлайди, қизга бу жуда ёқади. Шунингдек у онасига:

– Сиз – менинг энг яхши дўстимсиз, – дейди.

Шунингдек, бир ота билан гаплашдик.

У шундай деди:

– Ўйлашимча, мен фарзандларимга қила оладиган энг яхши нарса – бу улар даражасига тушиш, шунда уларнинг кўзига қарай оламан. Бу жуда муҳим – ерда ўтириб, улар билан биргалашиб ўйнаш, уларнинг ишларида иштирок этиш, ўйинчоқларини, ўйин-кулгу ҳақидаги тасаввурларини билиш. Тиззамга ўтқазиб уларга китоб ўқиб беришим, улар билан кўп-кўп вақт ўтказишим керак. Мен ҳам уларни қучоқлаб тураман, адолатсизлик ёки сабрсизлик қилган вақтларимда улар билан бирга йиғлайман, улардан кечирим сўрайман ҳам.

Ўша одамнинг хотини қўшимча қилди ва бундан ташқари у болалари олдида унга севги кўрсатиб  туришини айтди.

Яқинда кичик қизи:

– Ойижон, биласизми, турмушга чиққанимда ва ҳомиладор бўлганимда, менинг эрим ҳам мени ўпади, – дебди. 

Тўртта қизни катта қилаётган бошқа эр-хотин бизга қизлар учун, ўсиб келаётган даврларида отаси томонидан кўпдан-кўп меҳр-муҳаббат кўрсатилишининг қанчалик муҳим эканини етказишимизга ёрдам берди.

Дик уларнинг онаси Керрига савол бериб:

– Болалигингизда отангиз сизга шундай меҳр-муҳаббат кўрсатганми? – деб сўраганида, Керри:

– Йўқ – деб, бош чайқади.

Хайриятки, онаси ва қариндошлари уни жуда яхши кўрган экан. Улар кўп жиҳатдан ўша, қучоқлаш ва силашларнинг ўрнини тўлдира олишган. Лекин шунга қарамай, барибир у отаси кўрсатиши лозим бўлган муносабатларни қўмсаб яшаган.

Энди, Керрининг ўзи она бўлиб, тўртта қизни вояга етказар экан, эри – болалар шифокори Рик қизларини қучоқлаб ўпган пайтларда, Керри ич-ичидан аралаш туйғуларни кечиради. Бир томондан у ўзини бахтиёр ҳис этади, негаки эри болаларининг ўша ҳаётий эҳтиёжини тўлдириб келяпти, бироқ бундан бироз ўксиниб ҳам қўяди, чунки ўзи отасидан бундай севгини ололмагани ҳақида ўйлайди.

Рикдан, қизларини қучоқлаб, ўпганда, уларга яхши кўришини айтган вақтда нима ҳис қилиши ҳақида сўраганимда, у:

– Бу мен умримда ҳис қилган энг яхши туйғулардан бири, – деди.

– Ҳақиқий ота бўлиб етишганингизни ҳис қиласизми? – деган саволимга Рик:

– Албатта, – деди, – тўнғич қизимиз туғилганда, севги кўрсата оламанми, деб бироз иккиландим, лекин Керри мени қўллаб-қувватлади. Мен чиндан ҳам ўргандим. Бундан-да буюк ҳис бўлмайди.

Болаларга оиладаги севги ва Худонинг севгиси нима эканини ўргатишнинг бошқача йўлини Рольф Гербог “оилавий марҳамат” 1 деб атайди. Худди шу ном остида нашр этилган ўзининг ажойиб китобида у ота-онанинг ўз фарзандларини дуо қилиб (Саҳрода 6:24-26 да кўрсатилгандек) уларга Худони севишни ўргатиши, феъл-атворини шакллантириб, ўзига бўлган ишонч ва бехатарлик ҳиссини ўстириши қандай қилиб оиладаги барча аъзоларнинг ҳамжиҳат бўлиб ўсиши ва ўзаро мустаҳкам алоқаларни яхшилай олишини кўрсатади. Мана шундай “оилавий марҳаматни” ҳар кунги кечги маросимга айлантириб, сиз ҳам фарзандларингизга меҳр-муҳаббат билдиришнинг ажойиб, “руҳий” усулига эга бўлишингиз мумкин.

Ҳаммамизда бир силаб қўйишларига ҳар кунлик эҳтиёж бор

Дик Дей бу ҳақда гапирар экан, уни “силашнинг ҳиссий даражада таъсири” деб атайди. Эсингизда бўлса, гўдак болаларни қўлга кўтармасак ва қучоқламасак, улар нобуд бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган тадқиқотлар ҳақида гапиргандим. Қандайдир маънода ҳаммамиз, руҳшунослар “силаш” деб атайдиган қучоқлар, ўпичлар, меҳрли сўзларсиз ҳар куни оз-оздан ўлим гирдобига шўнғиб борамиз.

Худо бизни шундай яратган. Бу туғилишдан бошланади – бола ўз инстинктига бўйсуниб она кўкрагини излайди. Онаси кўкрак ўрнига сут солинган шишани бериши мумкин, бу ҳолда ҳаёт учун муҳим бўлган алоқа йўқолади. “Севги бутун умр давомида керак” – буни такрор ва такрор айтиш мумкин.

Керри ва Рик каби ота-оналар ер юзида минг-минглаб кўпайишини истардик. Барча тарбиявий дастурлар, бирга олинган тақдирда ҳам, қанча яхши ва фойдали бўлмасин, болаларга гиёҳвандликни рад этишга ёрдам беришда меҳр-муҳаббатини аямайдиган, жисман соғлом оилаларчалик кўп самара бера олмайди.

Иккаламиз бундай бахтдан бебаҳра қолганмиз, яни севги кўрсата олган, жисман соғлом оилада ўсмаганмиз, лекин биз оилаларимизга кўп-кўп севги кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Дик, Шарлотта ва фарзандларининг энг яхши кўрган иши, ҳатто бугунги кунда, ёшлари бир ёққа бориб қолган бўлсада – бу биргаликда каравотга ўтириб олиб, бир-бирларини қучоқлаб, бодроқ еб, телевизор кўриш ёки бошқа нарса қилиш. Дик кўпинча каравоти ҳа демай синиб кетиши мумкинлиги, шундай бўлишига ҳам рози эканини билдиради. Ўзининг айтишича, оиласини бирлаштириб турган севги олдида бу йўқотиш бу ҳеч нарса эмас.

Балки оилангизда бундай қилинмас, лекин агар синаб кўрмоқчи бўлсангиз, билингки, тотувликликнинг яхшиси шу. Яқинда Оқ уйнинг расмий сураткаши Дэвид Вальдес томонидан президент Буш, унинг рафиқаси ва барча неваралари билан каравотда ўтириб тушган сурати нашр қилинди.

Айрим ота-оналарни, айниқса оталарни ўсиб келаётган қизларини қай даражада эркалаш масаласи ўйлантириши мумкин, албатта. Бундай хавотирларга асос бўлсада, лекин бу ўринли тарзда севги кўрсатишга халақит бермаслиги керак, бундан сиз ҳам, фарзандларингиз ҳам ноқулай аҳволга тушмаслиги лозим. Меҳр-муҳаббат кўрсатишда муайян бир ёндашувни танланг ва сўнг ҳар куни уни ишга солинг, имкон қадар кунига кўп-кўп маротаба. 

Ҳой, сени яхши кўраман!

Шуни биламанки, болаларимга очиқчасига меҳр-муҳаббат кўрсатишим менга ажойиб кечинма, ота, ҳам эркак бўлиб етишганлик ҳиссини улашади. Бундан ташқари, болаларим билан яна шундай қилишни яхши кўраман: мисол учун, улар дарс тайёрлаётганларини кўрганимда, ўз ишимни тўхтатаман ва баланд пичирлаб:

– Ҳой, – дейман.

Ҳозир улар ўрганиб қолишди ва ҳеч қачон бир чақиришда жавоб беришмайди, чунки нима дейишимни билишади. Мен чақиришда давом этаман ва улар аввалига жилмаяди, гоҳида кулишади ҳам. Ниҳоят, ўзларини жиддий тутиб, менга қараб:

– Лаббай, дада, яна нима дейсиз? – дейишади.

Мен кўзимни қисиб қўяман ва овоз чиқармай, лабимни қимирлатиб:

– Ҳой, сени яхши кўраман! –дейман.

Бу ҳар доим иш беради. Болаларнинг кайфияти ёмон, мактабда асаби бузилган бўлиши мумкин, шундай бўлсада, улар ҳар доим кулиб жавоб беришади ва менга пичирлаб:

  •  Мен ҳам сизни яхши кўраман! – дейишади. 

Шунда мен яна ўз ишимни давом эттираман, бу телевизор кўриш, газета ўқиш ёки телефонда кимгадир қўнғироқ қилиш бўлиши мумкин, улар ҳам уйга вазифасини давом эттиришади. Билсангиз агар, мана шундай йўл билан меҳр-муҳаббат кўрсатиш сиздан кўп вақт талаб қилмайди, лекин самараси сизни ҳайрон қолдириши тайин. Бу орқали болалар уларни қабул қилганлари ва қадрлашларини тушунишади. Айнан шу нарса уларга ўзларини аҳамиятли ва ишончли ҳимоя остида эканлигини ҳис этиш имконини беради.

Нима қилишингиздан қатъий назар, меҳр-муҳаббат “юксак” ёки “ўринли” иборалар ёрдамида билдирилиши лозим деган фикр сизга халақит беришига йўл қўйманг. Охирги бир ярим йилдан бери тўрт ёшли, кичик қизим Хитер билан махсус маросим ишлаб чиққанмиз ва сафардан қўнғироқ қилганимда биз унга амал қиламиз. Бошланиши шундай: биз иккаламиз телефонда бир кулгили қўшиғимизни айтамиз ва охирида қизим бор овози билан:

– Ҳақ! – деб бақиради.

Кейин мен унинг овозига ҳар хил, тушунарсиз товушлар билан жавоб бераман, бу товушларни қоғозга тушириб бўлмайди, лекин шунга қарамай, Хитерга бу ёқади. Агар товушларни унутсам, у дарров:

– Дада, сиз қилинг, – дейди.

– Нима қилишим керак?

– Биласиз-ку, товушлар, – дейди.

Жажжи бола билан кўп ўйлашга ҳожат бўлмайди, истаган товуш билан унга бўлган меҳр-муҳаббатингизни кўрсатишингиз мумкин.

Бундан ташқари Хитер билан ким кимни кўпроқ яхши кўриши устидан баҳслашамиз.

– Сен мени яхши кўргандан кўра, мен сени кўпроқ яхши кўраман.

– Мен эса сизни бутун дунёдан ҳам кўпроқ яхши кўраман, – дейди Хитер.

Бу билан енггандек бўлади, лекин шу ерда мен астрономия фанига доир тушунчаларни ишга соламан:

– Бутун Коинотдан ҳам кўпроқ сени яхши кўраман, – дейман.

Ёши тўртда бўлганига қарамай, Хитер Коинот дунёдан анча катта эканини билади ва шу сўзларимдан кейин таслим бўлади:

– Ҳа, дада, бундан катта севги бўлмайди.

Тушунаман, бундай гаплар ақлга кўп ҳам тўғри келавермайди, лекин қандайдир маънода унинг мазмуни жуда чуқур деб ҳисоблайман.

Бу орқали ҳар сафар тўрт ёшли кичик қизимга дунёда отасининг унга бўлган меҳр-муҳаббатидан катта нарса йўқлигини эслатаман. Бу эса бутун Коинотга арзигулик нарса!


Книга на Узбекском языке: Как стать героем для своих детей (Джош Макдауэлл) 

Не нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое глаНе нужно обладать сверхъестественными качествами, чтобы стать героем для своего ребёнка! Вам понадобятся лишь любовь, целеустремлённость и реальный план. Джош Макдауэлл и Дик Дэй предлагают основанный на Библии план воспитания детей, который позволит вам стать героем в их глазах. Сочувствие, твёрдость, последовательность сделают вас примером для ваших детей. Авторы дают множество практических советов. Вы увидите: чтобы стать героем, нужно совершать немало забавных поступков. Но самое главное, вы научитесь поддерживать с детьми такие отношения, которые даруют вашей семье жизнь с избытком, а это - редкость в нашем тревожном и опасном мире.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак