Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 4 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (4-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


4-БОБ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ ЭРКАКЛАР ЭНГ КЎП ҚЎРҚАДИГАН НАРСАГА ТАЯНАДИ

Иккинчи бобда мен аксарият эркаклар танқидни менсимаслик деб қабул қилишлари ҳақида сўз юритган эдим, эркаклар менсимасликни кўтара олишмайди. Аёллар эрларининг аслида кўринганларидек кучли ва йирик, оғриқларга бетаъсир эмасликларини англашлари керак. Аёллар ўзларини кичкина шаффоф шудринг, эркакни эса ҳар қандай жазони кўтара оладиган катта ва кучли айиқ, деб ҳисоблаши мумкин. Бир жуссадор эркак суюклисининг танқидларидан қаттиқ таъсирланиб: «Сен мени ёмон кўрасан» - деган экан.

Эрининг бу сўзларидан ҳайрон бўлган хотиннинг жавобини қаранг: «Мен сени ёмон кўраман, деб бақирганимда сен бунга ишонмаслигинг керак. Чунки сен йирик ва кучлисан. Сен ҳамма нарсага чидай олганинг учун шундай дейман». Аммо ҳақиқат шундаки, аксарият эркакларга бу умуман ёқмайди. Қоматининг баландлиги ҳамда вазнининг оғирлиги қандайлигидан қатъий назар, эркаклар менсимаслик бўлиб туюладиган ҳамма нарсада дарров ўзларини таҳқирлангандек ҳис этишади.

Эркакларнинг менсимасликдан қўрқиши Эстер Китобининг биринчи бобида алоҳида таъкидланган. Аммо у ерда эркаклар нимадан қўрқишган? Улар маликанинг ўзбошимча хатти-ҳаракатидан кейин подшоҳликдаги бошқа аёллар ҳам эрларига менсимаслик билан муносабатда бўлиб, уларни назар-писанд қилмай қўйишларидан қўрқишган. Оқибатда бутун подшоҳликда барча хотинлар томонидан эрларининг бошига ёғдириладиган нафрат ва жаҳлнинг охири бўлмай қолади (қаранг: Эст. 1:18). Тўғри, бундай вазият эркакларнинг Эстер Китобидаги ёки бошқа исталган вазиятдаги менсимаслик олдидаги қўрқувини оқламайди. Худди аёллар суюкли бўлмай қолишдан қўрққанлари каби эркаклар ҳам ўзларига менсимаслик билан муносабатда бўлишларидан қўрқишади. Эркакларнинг эҳтиёжи ва интилиши хотинлари уларини эъзозлашлари ва ҳурмат қилишларидан иборат.

Жанжал эркакларни ўзларига ҳурматсизликни ҳис қилишга мажбур этади

 «Decision Analysts, Inc.» ташкилоти эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари соҳасида тадқиқот ўтказганида, менда сўровда қатнашган кўп сонли эркакларга битта савол билан мурожаат этиш имконияти туғилди. Мана ўша савол: 

Энг намунали ўзаро муносабатларда ҳам баъзида кундалик масалаларда келишмовчилик чиқиб туради. Хотиним (бошқа яқин инсоним) билан келишмовчилик жараёнида мен кўпинча қуйидагиларни ҳис қиламан...

а) хотиним (яқин инсоним)да айни пайтда менга нисбатан ҳурмат ҳисси йўқ;

б) хотиним (яқин инсоним)да айни пайтда менга нисбатан севги ҳисси йўқ.   

Сўровда қатнашганларнинг 81,5% «хотинимда айни пайтда менга нисбатан ҳурмат ҳисси йўқ», деган (а) жавоб вариантини танлашганидан ҳайрон қолмадим1.

Мазкур тадқиқот мен узоқ йиллар давомида эр-хотинлар билан ишлаб англаб етган нарсани яна бир карра тасдиқлади. Келишмовчилик жараёнида эркакларнинг ўзларини ҳурмат қилишларига бўлган эҳтиёжи севгига бўлган эҳтиёждан кўра чандон ортиб кетади. Бундан эркакларга севги керак эмас экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Мен юқорида таъкидлаганимдек, эрлар юракларининг туб-тубида хотинлари ўзларини севишини ҳис қилишади, аммо хотинлари ўзларини ҳурмат қилишларига ишончлари комил эмас. Балки шунинг учун аксарият кўпчилик “б” вариантни инкор этиб, “а” жавоб вариантини танлагандир. Оилавий келишмовчиликнинг сабаби нима бўлишидан қатъий назар, бу жараёнда маълум бўладики, эркаклар ҳурмат ҳиссини севги ҳиссидан кўра кўпроқ қадрлашар экан. Туйғулари севги тўлқинига созлангани боис кўпчилик аёллар буни ҳатто тушунишмайди ҳам. Мен қачонлардир суҳбатлашган ёки маслаҳат берган деярли ҳар бир аёл: «Мени кимдир севишини, менга алоҳида муносабатда бўлишини, мени дунёдаги энг муҳим инсони деб билишини хоҳлайман» - дейишга тайёр. Ҳеч ким аёлларни шу нарсани хоҳлашда айбламайди, ҳем ким уларни манман ва фақат ўзини ўйлайдиган, деб атамайди. Аммо эркак ўзини ҳурмат қилишларини хоҳлаши ҳақида гап бошласа, жамиятимиз аксарият ҳолларда унга манман инсон ёрлиғини ёпиштиради.

Аёл эркакка ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлганида нима содир бўлишини ўйласангиз, лол қоласиз. Ҳозирги эр-хотинларнинг илк учрашиб юрган пайтларни эсланг. Балки ана шу учрашувлар пайтида аёл эркакни севгани учун ундан турмуш қуриш таклифини кутгандир. Охир-оқибат унга айнан севги куч берган. Аёлнинг севгиси ўта кучли бўлган ва у бунга шубҳа қилмаган. Аммо у эркакнинг қалбини ўзининг ноёб ва шаҳвоний завқ-шавқи билан забт этганини билмас ҳам эди. Эски мақолда бу ҳақда шундай дейилган: «Битта аёлнинг хурсандчилиги учун ҳар бир эркак борини беришга тайёр бўлади». Учрашувлар ва илтифот кўрсатилган кунларда у эркак учун айнан ана шундай аёлга айланди ва у тиз чўкиб оила қуришни таклиф қилди. Эркак аёлга нисбатан кучли севгини ҳис этарди, аммо бу туйғу аёлнинг ўзини ҳурмат қилишига ва ўзига завққа тўлиб муносабатда бўлишига ишончдан туғилган эди. Аёл унинг қалбидаги энг нозик торлани чертиб юборган эди, бу билан у эркакнинг ҳаётини гўёки ўзига бўйсундирган эди ва айни пайтда ҳам бўйсундиришда давом этмоқда.

Ишончим комилки, ҳурмат ва эъзозни бир хил тушунчалар деб ҳисоблашади. Эркак сифатидаги шахсий тажрибам ва бошқа эркаклар билан мулоқотларимнинг  кўрсатишича, бу борада биз маълум бир орият кодексига бўйсунамиз, ҳамда агар ушбу кодексни бузсак, жиддий ташвиш орттириб оламиз. Биз болаликдан қилиш мумкин бўлмаган маълум ишлар борлигини, айтиш мумкин бўлмаган маълум сўзлар борлигини англаб улғайганмиз. Хотин уйда эри билан бошқа бирорта эркак журъат этолмайдиган оҳангда гаплашади. Шу боис эр қандай қилиб бунчалик тажовузкор ва қўпол бўлиш мумкинлигини тушунмайди.

Эркак баҳсни тугатиш ва бошқа мавзуга ўтиш учун тез-тез атрофга аланглайди. У мавзуни давом эттиришни истамайди. Нега? Чунки, хотини ўзига ёғдираётган норози қиёфаси ва унинг салбий ҳаяжонлари, душманона сўзлари эркакни эзиб ташлайди. Буларнинг барчаси унинг ғашига тегади. Шу боис у жанжал чуқурлашиб кетмасидан жанг майдонини тарк этишни истайди. Эркак учун бу мавжуд вазиятдан чиқишнинг энг тўғри муносиб йўлидир.

Сиз танқид қилаяпсизми ёки девор қураяпсизми?

Жон Готман томонидан ўтказилган кенг қамровли тадқиқотнинг кўрсатишича, эрларнинг саксон беш фоизи келишмовчилик жараёнида вақт ўтиши билан хотинларидан девор ортига беркиниб олишади. Эркакларда босим тезроқ ривожланади, чунки унинг қон босими ва юрак уриши аёлларникига нисбатан анча баланд бўлади, улар бу ҳолатда анча кўп вақт қолишади.

Бундай инқироз вазиятида хотиннинг салбий танқиди чегарадан чиқиб кетиши мумкин, шу боис эр четроқда туришни афзал кўради. Аёл эса бундай портлашни бир-бирларига бўлган севгиларини мустаҳкамловчи восита деб ҳисоблайди, шу  боис унинг томир уриши меъёрида бўлади. Эркак эса бундай салбий сўз ўйинида ҳурматини йўқотиш эҳтимолини кўради, бу ҳол эса унинг юрак уришини тезлаштириб юборади.

Тинчланиб олиш учун эр хотинидан тош девор ортига беркинади ёки жим бўлиб олади, ёхуд бепарво қиёфага киради, ёки хонадан чиқиб кетади. Агар ундан нима учун бу вазиятда ўзини четга олгани сўралса, у тахминан шундай жвоб беради: «Мен бундай нарсаларга эътибор бермасликка уринаман». Аёл эрининг бундай ўзини олиб қочишини хотинини севмаслигининг исботи  деб қабул қилиши мумкин, аммо эр бундай деб ҳисобламайди. У шунчаки вазиятдан ўзига муносиб тарзда ва маъқул усулда чиқишни хоҳлайди, хотини эса эри ўзини четга суриб қўймоқда, деб ўйлайди. Атиги икки-учта эътироз учун қандай қилиб мана шундай девор ортига беркиниб олиш мумкин?

Готманнинг фикрича: «Бундай мулоқот, айниқса оилада келишмовчиликлар даражаси юқори бўлса, одамларни Танглик доирасига тортиб кетиши мумкин. Хотин қанчалик кўп норози бўлса ва шикоят қилса, эр шунчалик кўпроқ тош девор ортига беркиниб бораверади. Эр қанчалик кўпроқ узоқлашса, хотин шунча кўп норози бўлиб, танқид қилаверади»2. Готманнинг яна қўшимча қилишича, агар хотин тажовузкор бўлиб қолса, агар у эрига менсимаслик билан қарай бошласа, никоҳ жиддий хавф остида қолади. Агар бу Танглик доираси узиб ташланмаса, ҳаммаси ажрашиш билан тугаши мумкин.

Аёллар ўзаро жанжалли вазиятдан қандай чиқиб кетишади

Узоқ йиллар давомида юзлаб оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериш давомида тўплаган тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, эркаклар беркиниб олиш учун тош девор қуриш борасида жуда уста бўлишади. Уларнинг хотинлари, табиийки, уларни танқид ва тажовуз қилувчи, ҳамма нарсани жой-жойига қўйишни истовчи одамдир. Баъзида девор қурадиган аёллар ҳам учраб туради, аммо тажрибамнинг кўрсатишича, улар озчиликни ташкил этади. Менимча, аёл, эри ўзининг қалбига қулоқ солишига умиди сўнганидан кейин девор қуришга тутинади. У эри билан чин дилдан қоришиб кетишни истайди, аммо бунга умид йўқ. Эрининг томир уриши кўтарилиб кетганда, аёлнинг юраги бир маромда уришда давом этади, чунки унинг умиди сўнган (Г Иловага қаранг).

Аксарият ҳолларда, эрини севадиган аёл ўзини суюкли эмасдек ҳис этганида унинг олдига келади. Масалан, оилавий ҳаётларининг биринчи йилида эр икки марта кетма-кет, телефон орқали огоҳлантирмасдан, кечки овқатга кечикиб келади. Аёл ўзига ўзи: «Бошқа бундай давом этиши мумкин эмас. Нега у бунақа ҳиссиз? Наҳотки, мен унинг қадриятлари рўйхатида охирги ўринда турсам? У мени севмайди». Эри эшикдан кириб келиши биланоқ аёл унга ўзининг назарида севги изҳори бўлган қуйидаги сўзларни айтади: «Гаплашиб олишимиз керак. Ҳозироқ гаплашиб олишимиз керак. Илтимос, ёнимга ўтир, гаплашиб олайлик».

Эрига бундай ёндашувда аёл яқин дугонаси билан суҳбатда қўллайдиган усулларни ишлатади. Хотинлар ўзаро жанжаллашганда улар туйғуларини сўзлар ёрдамида ифодалашади. Улар юракларининг қаърида ётган сўзларни ташқарига чиқаришади, чунки улар ушбу суҳбат бир куни уларни яраштиришга сабаб бўлишини билишади. Вақти келиб аёллардан бири: «Тўғри, мен ноҳақ эдим» - дейди. Шунда иккинчиси қуйидагича жавоб қайтаради: «Йўқ, аслида мен ноҳақ эдим. Мени кечироласанми?» Биринчиси унга жавобан: «Ҳа, албатта, сени кечирдим. Илтимос, сен ҳам мени кечир» - дейди. Улар бир-бирларини қучоқлашади, озроқ кўз ёш тўкишади, ҳамда салдан кейин кулгули воқеалардан бирини эслаб, кулиб ўтиришади.

Бундай якунни мен тўлиқ доирани айланиб чиқиш деб атайман. Афсуски, аёллар бундай ёндашув дугоналари билан муносабатда бўлгани каби эрлари билан мулоқотда ҳам худди ўшандай самара беради, деб ўйлашади. Аёл муаммога дуч келганида, ўз туйғулари билан ўртоқлашиш учун беихтиёр эрининг ёнига келади. У ўз олдига якунда бир-бирларидан узр сўраб, бир-бирларини қучоқлаб қўядиган якуний мақсадни қўяди. Шундай қилиб, у ўзининг никоҳдаги ҳаётини қўллаб-қувватлайди, аммо бу нарса унга қимматга тушади. Унинг юраги вазиятга ечим топишга ва тинчланишга интилади. Эри унинг учун ер куррасидаги бошқа барча эркаклардан кўра қадрлироқдир. Тўғрисини айтганда, ўзининг қарши туриши билан аслида хотин эрига хушомад қилади. У қуйидагича дейди: «Оҳ, эрим менинг қалбимни кўришини истайман! У нега мендан ўзини олиб қочаяпти?»

Аммо аёл ўзининг энг яхши дугонаси билан эрининг ўртасида осмон билан ерча фарқ борлигини билмайди. Хотин эрига энг яқин дугонасига қараганда кўпроқ талаб қўяди. Аёл бунга тўла ҳаққи борлигини ҳис этади, чунки у эрини севадиган турмуш ўртоғи, умр йўлдоши ва ҳаётининг бир бўлаги сифатида, ўзининг ўйлашича, эрига сева оладиган эркакка айланишида «ёрдам бериши» керак. Аёл агар у эрига танқидий фикрларини айтса, у дарров ўзгаради деб ўйлайди. Агар эри ўзгариб, уни салгина кўпроқ сева бошласа, хотин уни янада кўпроқ севади.

Аёлнинг ўзига баҳоси эрининг унга муносабатига боғлиқ бўлиши мумкин

Одатда, аёл ўзига ўзи берадиган баҳо эрининг унга бўлган муносабатига боғлиқлигини билмайди. Дугонаси билан эса бошқа масала. Дугонасининг у ҳақдаги фикри муҳим, аммо эрининг у ҳақдаги фикричалик муҳим эмас.

Бундан ташқари, оилавий муносабатлари дугонаси билан муносабатларидан фарқли равишда аёлнинг бошқа аёллар билан доимий мулоқотлари мавзуси ҳисобланади. Аёлларда ўз никоҳларининг муваффақияти ҳақида бошқалар билан ўртоқлашишга мойиллик бўлади. Шу боис эри ўзининг уни ўзгартиришга бўлган уринишидан тош девор ортига беркина бошласа, бундан аёлнинг салбий кайфияти янада бузилиши мумкин. У ташвишга туша бошлайди, чунки энди дугоналарига никоҳи қанчалик муваффақиятли экани ҳақида гапиролмай қолади. Агар унинг ташвиши ва салбий кайфияти кучайса, у ўзини янада тажовузкорроқ ва сернафратроқ тута бошлайди, оқибатда эр ундан бутунлай ўзини олиб қочади ва беркиниб олади.

Ҳикматлар Китобининг йигирма биринчи боб ўн тўққизинчи оятида шундай дейилган: «Жанжалкаш ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра чўли биёбонда яшаган афзал». Афсусланарлиси шундаки, эри уни нотўғри тушуниши оқибатида аёл жанжалкаш ва баджаҳл бўлиб қолиши мумкин. Эр хотинининг ўзини севишини исташи ҳақидаги хабарини ўқий олмайди. Аксинча, уларда хотинининг ўзини ҳурмат қилмаслик истагини кўради.

У ёнидаги мулойим, юмшоқкўнгил ва софдил аёлни нотўғри тушунади. Аёл салбий чораларни қўллай бошласа, бу билан ўзига ҳам, никоҳига ҳам кўпроқ зарар етказади.

Қувонарлиси шундаки, айрим аёллар салбий чоралар самара бермаслигини яхши билишади. Бу ҳақда аёллардан бири шундай дейди:

Менинг гаплашиш кучим ва маҳоратим оилавий бахтимда ёрдам бермади. Мен эримнинг ёнига ўта кучли, вазиятни назорат қила оладиган, талабчан ва танқид кўзи билан қарайдиган аёл сифатида яқинлашдим. Мен унинг онаси ва ўқитувчиси, ҳатто унинг илоҳий руҳи ролини ўйнадим. Феъл-атворимдан келиб чиқиб, мен бошқаришга, раҳбарлик қилишга, назоратда ушлаб туришга, ташкилотчиликка, ҳамма нарсани тўғри бажаришга ва бошқаларни мен истагандек иш қилишга мажбурлашга ўрганиб қолганман. У менинг тилимдан қўрқарди.

Хотиннинг жаврашлари эр-хотинларни Танглик доирасига киритиб қўйиши мумкин

Эр хотини ўзига пастдан юқорига қараб эмас, балки юқоридан пастга томон қараётганини кўрганида уларнинг ҳар иккаласи Танглик доирасига тушиб қолишади. Танглик доираси кўп ҳолларда хотиннинг норозилигидан бошланади.

Бу тушунча кўп ҳолларда ўз фарзандларига танбеҳ берадиган она билан қиёсланади. Аммо изоҳли луғатдаги таърифга қарайдиган бўлсак, жавраш одатда ошкора ва ғазабнок қаттиқ танқид ёки танбеҳни англатади. Хотин иккинчи марта эрининг ёнига норозилик ва жавраш билан яқинлашса, бу шубҳасиз нафақат эрнинг ғашига тегади, балки унга нисбатан ҳурматсизликнинг намойиши бўлиб кўринади. Аммо хотинлар буни сезмасликка мойил бўлишади. Аёлга она сифатида атрофдагиларни тарбиялаш хосдир. Аёллардан бири айтганидек, афсуски, хотинлар эрларига ҳам оналарча муносабатда бўлишга интилишади:

Конференциянгизда иштирок этганимда хотиннинг севгиси ҳақидаги сўзларингизни тинглаб туриб, уларга осонгина қўшилардим. Аммо шанба куни сиз ҳурмат кўрсатиш ва унинг бўлмаслиги ҳақида гапирганингизда, мен ўзимга четдан назар солдим, ҳамда даҳшатга тушдим. Мен фақат эрим мени тушунмаслиги ҳақида ўйлабман-у, унинг камситилганлик ҳисларига эътибор қаратмабман. Бу нарса кўпроқ менга тааллуқли бўлса керак, деб ўйлайман. Кичик ёшдаги фарзандларим бўлгани учун доим уларни яхши билан ёмонни фарқлашга ўргатишга ҳаракат қиламан. Аммо худди шу нарсани эрим билан ҳам қилаётганимни ҳеч ўйлаб кўрмабман. Тўғрисини айтсам, эрим менинг хатти-ҳаракатларим қандай қилиб уни мана шу салбий туйғуларни ҳис қилишга мажбур этаётганини тушунтириб бера олишига кўзим етмайди.

Хотин эрини койир экан, у аслида эрига ўзгаришида ёрдам бермоқчи бўлади. Шубҳа йўқки, баъзида эрга ана шундай ёрдам зарур бўлади. Аммо эр хотинининг айтаётган гаплари ўзини ёмон ҳулқи учун койиш эшитаётган ёш бола қаторига тушириб қўяётганини ҳис қила бошласа, у ҳолда бунинг бари фалокат олиб келиши мумкин. Эр хотинининг қалбига қулоқ солмайди. У фақат хотинининг сўзларини эшитади, сўзлар эса хотин эрига юқоридан пастга томон қараётганини кўрсатиб туради. Ҳикматлар Китобининг 21:19 оятига кўра талқин қиладиган бўлсак, эр учун “уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ” эди. Аксарият аёллар ўз ҳурматсизликларини атайлаб намоён этишмайди, балки уларнинг эрларига хотинлари нафрат билан муносабатда бўлаётгандек туюлади ва улар ҳимояга ўтиб олишади, тош девор ортига беркинишади. (Танқид ёки девор барпо этишнинг аниқ вариантларини А Иловада кўришингиз мумкин)

Мен кўплаб ишбилармонлардан: «Ҳамкасбларингиз сизни кўпроқ яхши кўришини хоҳлармидингиз ёки ҳурмат қилишларини?» - деб сўраганман. Уларнинг ҳаммаси кулганча шундай жавоб беришган: «Уларнинг севгиси мени унчалик қизиқтирмайди, аммо ҳурмат қилишлари мен учун жудаям зарур». Бу қанчалик тўғри ёки йўқлигини билмадиму, аммо эркаклар оламни ўзларига бўлган ҳурмат билан муносабат кўзгуси  орқали кўришади, шу боис, хотиннинг майин овозда гапириши ва шунга мос юз қиёфаси никоҳ мустаҳкамлиги учун кўп нарса қилиб бериши мумкин. 

Сара бир куни бир аёл билан эри шаънига аччиқ сўзларни айтишдан тийилиш ҳақида суҳбатлашаётган эди. Бу аёл, гарчи ақлли иш қилаётганини билсада, эрига менсимасдан муносабатда бўларди. Аммо эри хотинида менсимаслик уйғотадиган ишларни қиларди. Аёлнинг фикрича, бутун муаммо эрида экан. Эри аёл кутганидек ошхонани тўғри тартибга келтирмайди, идиш ювиш машинасига идишларни тўғри жойлаштирмайди, ўзидан кейин йиғиштириб юрмайди, шу боис аёлнинг жаҳли чиқар ва норозилик билдирар экан. Бу аёл Саранинг гапларини эшитардию, лекин қалбини ғазаб ва хафагарчилик қамраб олганди.

Шунда Сара унга конференцияларимизга ўз эрларига нисбатан менсимаслик ҳисси билан келадиган кўплаб аёлларга берадиган саволини берди: «Бир куни ўғлингиз улғайиб сизга ўхшаган аёлга уйланса нима бўлади?» Саволдан аёлнинг оғзи ланг очилиб қолди.  У шошиб қолганди. Илк маротаба у ўзини ташқаридан кўрганди!  У кимдир ўғлига ўзи эрига қилгани каби муносабатда бўлишини истамасди. У бир куни ўғли уйланганида, хотини унга менсимаслик ва ғазаб билан муносабатда бўлса, ўғлининг руҳи синиб қолишини ва у ўзини хавфдан сақлаш учун жим ўтиришини ҳамда хотинидан узоқлашишини англаб етди. У ана шундай вазиятни кўз олдига келтирганидан кейин ҳамма нарсага бошқача назар билан қарай бошлади. У ўзини янгича қиёфада тасаввур қилди ва ўзгаришга ваъда берди.

Бу аёл бизнинг конференцияларимизга келадиган кўплаб хотинларнинг ёрқин бир вакилидир. Улар турли ҳислар ва туйғулар оғушида келишади. Албатта, улар ўз эрларини севишади, лекин ҳурмат қилишармикан? Йўқ. Шу боис биз ҳар доим аёллардан ўзларига қуйидаги саволни бериб кўришни сўраймиз: «Мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган ишим ҳурматимни намоён этадими ёки ҳурматсизлигимними?» Бундай ёндашув хотинга ўзининг ўта салбий хатти-ҳаракати оқибатида асл мақсадини нотўғри тушунишларининг олдини олиш имкониятини беради. 

Эркаклар ўзларини ҳурмат қилишларини хоҳлашлари ҳақидаги ғоя кўпинча аксарият аёллар учун янгилик бўлади. Семинарларда аёллар менинг Муқаддас Китоб уларга ўз эрларини шартсиз ҳурмат қилишни буюргани ҳақидаги сўзларимни ҳайрон бўлиб тинглашади. Мен уларнинг ҳолатини тушунаман. Улар севгига мосланган ва бизнинг жамиятимиз севги ҳақидаги фикрни зўр бериб сингдириши оқибатида улар ўзлари турмушга чиққан эркакни яхши билишмайди. Шу боис улар кўпинча: «Бу мен учун жуда ғалати» - дейишади. 

Ҳамма муаммо аслида мана шунда. Аёлнинг сўзларида ҳурмат маъноси акс этиб турмаса, маълум вақт ўтиб у билан суҳбатлашиш эр учун қизиқ бўлмай қолади. Сен билан бир хил тилда гапирмайдиган одам билан суҳбатлашиш кимга ҳам ёқарди? Шу боис эр жим бўлганча четга чиқишни маъқул кўради. Хотинларга эрлари улар кўрсатаётган ҳурматсизликни жиддий қабул қилишлари тушунтирилади, шунда аёллар бунинг нима аҳамияти борлигини сўрашади. Жавоб оддий – жуда катта аҳамияти бор.  

Аслида аёллар аллақачон эрлари нимани ҳис этишини билиб олишлари керак. Бир аёл эридан: «Сени севишимни айтганим маъқулми ёки ҳурмат қилишимни айтишимни хоҳлайсанми?» - деб сўраганида, эридан «Менга ҳурмат қилишинг керак» - деган жавобни олиб, шок ҳолатига тушиб қолган эди. У ўз қулоқларига ишонмади. Хотин ҳеч қачон эрига гарчи ўзининг севгиси ҳам керак бўлсада, у кўпроқ ҳурмат етишмаслигидан сиқилиб юришини ўйлаб ҳам кўрмаган экан. Кўплаб аёлларнинг буни тан олиши жуда қийин кечади, афсуски, бу жараёнда улар ҳайронликдан уятгача бўлган ҳисларни бошдан кечиришади. Ҳеч ким аёлларни уялтиришни ўйлаётгани йўқ. Аксинча, бизнинг мақсадимиз аёлларга уларнинг ташқи кўринишдан йирик ва кучли бўлган эрлари хотинлари уларга бериши мумкин бўлган нарса – ҳурматга жуда катта эҳтиёж сезишларини тушунтиришдан иборат. Эр хотини томонидан ўзига шартсиз ҳурмат кўрсатилаётганини ҳис этса, унга севгининг нафис туйғулари қайтади ва у хотинига аёл ҳар доим орзу қилган севгини бера бошлайди.

Айнан шундай. Менга ҳурмат керак!

Ҳамма эркаклар ҳам ўзларининг ҳурматга бўлган эҳтиёжларини билишмайди. Ҳатто турли вазиятларда одамларни баҳолай оладиган айрим етакчилар ҳам улар ўз никоҳларида қайсидир вазиятларда нима учун бошқача эмас, балки айнан шундай йўл тутишганини тушунишмайди. Бир куни мен АҚШ Сенатида ишлайдиган одам билан бирга нонушта қилдим, мен унга Севги ва ҳурмат тамойилининг ишлаш усулини тушунтириб берганимда, у шундай деди: «Сиз ҳамма нуқталарни жой-жойига қўйиб чиққанингиздан кейин мен ўзимни ростдан ҳам шундай ҳис этаётганимни сезяпман. Айнан шундай. Менга ҳурмат керак».

Йирик компаниянинг нуфузли ижрочи директори бизнинг конференциямизга келди ва эшитганлари ҳақида мулоҳаза қилиб кўриб, хотинининг сўзлари ва ҳаракатларига айнан ўзига нисбатан унинг ҳурматсизлигини ҳис этгани учун маълум бир тарзда муносабат билдиришини тушуниб етди. У хотинига шуни тушунтира бошлади, гарчи дастлабки пайтларда бу нарса вазиятни янада таранглаштирган бўлсада, вақт ўтиб бу икки инсон ўртасида бир-бирларини чуқурроқ тушуниш юзага келди.

Унинг тили билан айтганда: «бу таълимот менга ҳам, хотинимга ҳам ёрдам берди. Мен унга ўз туйғуларимни бамайлихотир тушунтириб берсам, иккаламиз ҳам нима бўлаётганини англаб етамиз ва мен тунд қиёфага кириб, ундан узоқлашишга ҳаракат қилмайман. Хотиним мени тушунган ҳолда ўзининг севгига бўлган эҳтиёжини қондиришимни сўраганида, унинг сўзларида мен аниқ бир маънони уқаман. Ҳаммаси адолатли».

Руҳшунослик соҳаси бўйича доктор даражасига эга танишим бор эди.  Мен уни Танглик доирасининг қандай ишлаши билан таништирганимда у шундай деди: «бу хотиним билан муносабатларимиз келишмовчиликлар даврига кираётганини ҳис этган нарсамку. Бир неча йил давомида мен ич-ичимдан шу нарсани ҳис этиб келган бўлсамда, аслида унинг нималигини билмаган эдим. Мен мос тарзда жавоб қайтарардим, аммо иккаламиз ҳам нега шундай бўлаётганини тушунмасдик».

Бу одамлар биз билан баҳам кўрган ҳар уччала ҳолат учун умумий бўлган жиҳат шундаки, улар ўзларининг ҳурматга бўлган эҳтиёжларини аниқ-тиниқ ифодалаб бера олишмаган, аммо буни англаб етганларида, улар ҳаммасини тушунишган. Оилавий ҳаётларининг илк даврида улар балки: «Мен бундай ҳурматсизлик қилинишига муносиб эмасман» - деб ўйлашган бўлса керак. Аммо кейинчалик улар ўзларидаги бу туйғуни бостиришган. Бу замонавий эркаклар учун хос бўлган ҳолат, чунки жамият ва маданиятимиз уларга ўз туйғу ва хафагарчиликларини намоён этмасликлари кераклигини уқтиради. Агарда улар бунга шаҳд қилсалар ҳам хотинлари буни тушунишмайди, чунки улар буни «кибр ва манманлик» деб қабул қилишади.

Эркак ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини акс эттиришга ботинолмаслигининг яна бир сабаби шундаки, хотинининг у ҳурматга муносиб эмаслиги ҳақидаги сўзлари бунга йўл бермайди. Эрнинг ўз туйғуларини акс эттиришга уриниши эскилик, ҳурматга бўлган эҳтиёжи эса манманлик деб қабул қилинар экан, эр тез орада ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини «Очилмасин» деган ёзув туширилган қутига тахлаб, кўз тушмайдиган жойга яшириб ташлайди. У ўша ерда чанг босиб ётаверади. Аммо бошқа бирорта аёл унга эътибор қила бошласа, эҳтиёж яна қутидан чиқиб келади. Эри ўзига бошқа маъшуқа топиб олган бир аёл шундай дейди:

“Мен эрим маъшуқани у гўзал ёки ақлли бўлгани, ёхуд бирор мавқега эга бўлгани учун эмас, балки у аёл дунёдаги ҳамма нарсани унутиб эримни тинглай олгани учун топганини тушуниб етдим. У аёл ўзини худдики бутун олам эримнинг қўлидадек тутарди. Эрим айтган ҳамма гап унга ақлли ва доно, қилган ҳар бир иши бехато бўлиб туюларди. Аёлнинг кўзига у дунёдаги энг чиройли, энг ақлли ва энг қувноқ инсон бўлиб кўринарди. Эримга унинг «худбинлиги»ни қўллаб-қувватлайдиган одам керак эди, ўша аёл буни қилди ва бундан кейин ҳам қилишга тайёр эди”.

Севги ва ҳурматни бир хил тушунча дейиш мумкинми?

Мен: «Севги ва ҳурмат – бир нарса» - деган аёлларни кўп кўрганман. Мен уларга шундай жавоб берардим: «Йўқ, булар бошқа-бошқа тушунчалар ва сиз буни биласиз. Масалан, сиз ўз бошлиғингизни ҳурмат қиласиз. Аммо уни яхши кўрмайсиз». Мен оилавий жуфтликларга маслаҳатлар берардим, ҳамда эрининг олдида аёл уни севишини, аммо ҳурмат қилмаслигини айтиши мумкин эди. Шунда мен бундай аёллардан агар эрлари уларни ҳурмат қилишларини, аммол севмасликларини айтишса, қандай ҳолатга тушишларини сўрардим. Бу саволдан улар даҳшатга тушишарди ва шундай жавоб қилишарди: «Менинг руҳим чўкиб қоларди». Мен бир аёлга қуйидаги саволни бердим: «Бундай вазиятдан чиқиб кетиш учун сизга қанча вақт керак бўлади». Унинг жавоби: «Бир умр» - бўлди.

Оддий аёл эрининг уни ҳурмат қилиши, аммо севмаслиги ҳақидаги гапини кўтара олмаган бўларди. Бу табу! Хотин эрини дунёдаги энг ҳиссиз эркак деб ҳисоблаган бўларди. Шунга қарамай, худди шу аёл эрига бамайлихотир уни севишини, лекин ҳурмат қилмаслигини айтаяпти. Аёл эри ўзини худди у билан бўлгани каби руҳи чўкиб қолишини, бундай сўзларни унутиши учун унга ҳам «бир умр» вақт керак бўлишини тушунмайди. Эркакларда ҳам, аёлларда ҳам эҳтиёжлар бўлиши айни ҳақиқат ва бу баҳсталаб масала эмас. Аёлга шартсиз севги, эркакка эса шартсиз ҳурмат керак.

Буларнинг бари очиқ-ойдин кўриниб турибди, шундай эмасми?

Сара билан мен семинарларда одамларга севги ва ҳурматнинг уйғунлигини ўргатганимизда, деярли ҳар сафар одамлар шундай дейишади: «Ҳа, тўғри, бу шундай очиқ-ойдин кўриниб турибди». Сўнгра эр ёки хотин қўшимча қилади: «Аммо нега менинг эрим(хотиним) илгари буни кўрмаган?» Саволни ким берганидан қатъий назар унинг жавоби битта: «Биз кўпинча очиқ-ойдин нарсаларни кўрмаймиз».

Курьер эшикни қоқиб, кута бошлади. Эшикни ўн ёшлардаги бола очди. Бола катта сигарани тутатиб турарди, бунақасини сотувчи ҳали кўрмаганди. Бир неча сония ҳайрон бўлиб тургач, сотувчи боладан сўради:

  • Онанг уйдами?

Ўн яшар бола оғзидан тутун бурқситганча жавоб қайтарди:

  • Ўзинг нима деб ўйлайсан?

Тўппа-тўғри. Агар сотувчи мантиқан ўйлаб кўрганида, боланинг онаси уйда йўқлигини тушунган бўларди. Айнан худди шу сабабдан, айниқса, бирор нарса бизни ҳайрон қолдирганида, ёки чалғитганида ҳар доим ҳам мантиқан фикрлайвермаймиз. Хотин ўзини суюкли эмас деб ҳис этганида, у эрининг гап-сўзлари ёки хатти-ҳаракатига ҳурматсизлик билан жавоб қайтараётганини англамайди, четдан қараган одамга эса бу аниқ кўриниб туради. Эр хотинининг ўзига ҳурматсизлик қилаётганини ҳис этганида, бу ҳол уни жунбушга келтиради ва эр ўзининг муносабати севги йўқлиги билан намоён бўлаётганини сезмай ҳам қолади. Уларни четдан кузатиб турнган бошқа бир аёл эса буни албатта кўради. Қуйида барча эр ва хотинлар учун оқилона фикрни келтириб ўтамиз: БИЗ, ТУРМУШ ЎРТОҒИМИЗГА НИМА ҚИЛАЁТГАНИМИЗНИ КЎРА ОЛАДИГАН ҲОЛАТГА ТУШИШИМИЗДАН ОЛДИНРОҚ, ТУРМУШ ЎРТОҒИМИЗ БИЗГА НИМА ҚИЛАЁТГАНИНИ КЎРАМИЗ.

Биз Танглик доирасининг айланишини қандай қилиб секинлаштириш ҳақида ўйлай бошлаганимизда, эрларга шартсиз севиш буюрилганини, чунки улар табиатан севмасликларини, хотинларга эса шартсиз ҳурмат қилиш буюрилганини, чунки улар табиатан ҳурмат қилишга мойил эмасликларини эсга олишимиз керак. Агар сиз севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳаётингизда, никоҳингизда ўз ўрнига эга бўлишини истасангиз, жумладан, хотинингиз сиз унинг ҳурматига муносиб бўлишингиз кераклиги ҳақидаги фикрни хаёлидан чиқариб ташлаши керак. Мен севишни ёқтирадиган, аммо ҳурмат қилишни ёқтирмайдиган кўплаб аёлларга маслаҳатлар берганман. Бундай аёллар севгисизликни ҳис этишса, вазиятни янада кучлироқ севиш орқали ўнгламоқчи бўлишади. Улар учун бу табиий ҳол. Бундай аёллар эрлари томонидан ўзларига севги билан муносабатда бўлишмаётганини ҳис этишса, улар эрларига ҳурмат кўрсатишлари қийин бўлади. Бу нотабиий. Улар гарчи буни хоҳламасаларда ўзларини ҳурматсизлик кўрсатган ҳолда тутишади. Улар шунчаки ўзларининг туғма ҳисларига қулоқ осишади. Ўзининг сўзларида қандай нафрат туйғуси борлигини англамаган ҳолда аёл шундай дейиши мумкин: «Эрим ҳурмат ҳақида жуда кўп ўйлайди. У ўта ҳиссиётга берилувчан. Менинг норозилигим ва нолишларим ўзим билан қолади. Тўғри, баъзида мен шунақа бўлиб қоламан. У бунга кўникиши керак. Бу унинг муаммоси.».

Аслида эса, бу эрнинг муаммоси эмас, балки хотиннинг муаммосидир. Агар эри қуйидаги сўзларни айтганида хотин нимани ҳис этган бўларди: «Сен севги ҳақида жуда кўп ўйлайсан. Сен ўта ҳиссиётга берилувчансан. Ҳар доим мен сенга нисбатан бемеҳр эканимни айтасан. Аммо бунга кўникишинг керак».

Албатта, эркакларга ҳам тегишли вазифа бор. Улар ўзларига нисбатан ҳурматсизликни ҳис этганлари боис, хотинларининг қалбида нима борлигини кўришдан тўхташлари мумкин. Сенга беписандлик муносабатда бўлишадиган шароитда яқинлик, садоқат туйғуларини йўқотиш осон. Аммо хотинингиз сизнинг туйғуларингизни сусайтиришни истайдими? Агар у сизни ростдан ҳам севса, бундай қилмайди. Ҳатто хотини ноҳақ бўлса ва ўзини жуда ёмон тутса ҳам, Худонинг ўз хотинини севиш ҳақидаги амрини бажаришни истамайдиган эркакни оқлаб бўлмайди. Ушбу китобни ўқиётган эркаклар ҳурматга сазовор инсонлар эканига ишонаман ва уларга қуйидагича мурожаат қилмоқчиман: Хотинларингизни яхши кўринг. Ҳар доим уларнинг хатти-ҳаракатларининг сабаби нималигини билишга ҳаракат қилинг. 

Агар эркак умуман обрўга эга ва хотинига боғланиб қолган бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва «ўзингни суюкли ҳис этиш» нималигига аниқлик киритиб олиши керак. Эр эҳтимол хотини ўзидан нафратланиши мумкинлиги борасидаги қўрқувни енгиб ўтиши зарур. Унинг танқиди аслида менсимасликнинг ифодаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Эхтимол, бу унинг ўз қалбидаги «Илтимос, мени сев» - деган оғриғини чиқариб ташлаш усулидир. Эр мана шу қалб нидосини ўқий олса, унга тушуниш ва севги билан жавоб берса, эр никоҳга барқарор ва адолатли ёндашувдан қувонч ҳис этади ҳамда унинг хотинига боғланганлик ҳисси янада катта куч билан қайтади. Мен жуда кўплаб аёллар билан бу борада суҳбатлашганман, улар уриниб кўришга тайёрликларини, аммо нимадан бошлашни билмаётганликларини айтишади. Қувонарлиси, мен хурсандчилик билан мени тинглашга, ўрганишга, ҳамда ўзининг хотинига ёндашувини ўзгартиришга тайёр бўлган исталган эркак билан бўлишадиган кўплаб йўл-йўриқлар мавжуд. (Бешинчидан ўн тўртинчигача бўлган бобларга алоҳида эътибор қаратинг.)

Эр-хотинлар иккиланиб қолганда

Бугун эр-хотинлар иккиланиб туришибди. Хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжига жавоб бера оладими ёки унинг ҳисларини қоралайдими? У эрини севишнинг энг яхши усули унга ҳурмат кўрсатиш эканини, бу эри учун жуда муҳимлигини тушунишни истайдими? Ёки у оилавий бахт борасидаги ўзининг аёлларга хос туйғулари ва ўзининг аёлларга хос тушунчаларига эътибор қаратиб қўяверадими? Шундан келиб чиқиб, унинг эҳтиёжларини эскирган тушунчалар ва эркакларга хос манманлик деб ҳисоблаган ҳолда, уларни қондиришни рад этадими?

Шу билан бирга, эрлар ҳам хотинларининг севгига бўлган эҳтиёжини эътиборга олишни исташадими, ёки уларнинг туйғуларини инкор этишда давом этишадими? Эр хотинига севгини намоён этишнинг аёлнинг танқид ва шикоятларига эътибор қаратмасдан, у нега ўзини суюкли эмас, деб ҳис этаётганини тушунишга қаратилган энг яхши усулини билиб олишни истайдими? Ёки эр хотинининг гўёки менсимаслигидан қочиб, ўзининг «тош девори» ортига беркиниб оладими?

Аро йўлда иккиланиб турган кўпроқ оилалар тўғри йўлни – «Севги ва ҳурмат» деган кўрсаткичли йўлни танлашмоқда.  Иродали, кучли ишбилармон аёллардан бири бизга эри билан қандай қилиб севги ва ҳурмат концепциясидан фойдаланишаётганини, ҳамда уларнинг муносабатларидаги Танглик доирасининг шиддатли айланиши қай тарзда секинлашиб тўхтаб қолаётганини сўзлаб берди. У шундай ёзади:

Эрим мендан ўзини олиб қочганида (аксарият ҳолларда менинг унга ҳурматсизлигим боис) мен ўзимни ёлғиз ва севгидан мосуво сезишимни кўриб турарди. Бунақа пайтда мен унга қарши, ҳар қандай жангчини ҳам шошириб қўядиган шашт билан жанг бошлардим... Шу орқали мен унга янада кўпроқ беписандлик ва ҳурматсизлигимни намоён этардим, унга кучли тарзда озор берардим, уни янада ўз қобиғига ўралиб олишга мажбурлардим, хуллас – Танглик доирасининг тўлиқ жараёни. Аммо ниҳоят у ўзининг хатти-ҳаракатлари ростдан ҳам севгининг намойиши бўлмаганини тан олди. У ўз хатоларини қисман тан олди. Менимча, у мен ундан ожизроқ эканимни (гарчи мен ҳамма, шу жумладан эрим билан ҳам ўзимни кучли одамдек тутишга уринсамда) ва унинг ўзи, кучи ва қўллаб-қувватлаши менга кераклигини тушуниб етди. Мен ҳурматсизлигим учун ундан кечирим сўрадим. Биз гаплашиб олдик ва энди муносабатларимиз аста-секин ўзгариб бормоқда. Оиламизда ўзаро тушуниш муҳити шаклланиб бормоқда.

Ушбу бобнинг айрим жойларида мен аёлларни ўз эрларига шартсиз ҳурмат кўрсатишга мажбурлаётгандек туюлиши мумкин. Аммо мен ҳеч кимни мажбур қилаётганим йўқ, мен шунчаки уларга ёрдам бермоқчиман, чунки Танглик доирасини секинлаштиришда аёлнинг ҳурмат кўрсатиши қанчалик муҳим роль ўйнашини мен яхши биламан. Тўғри, аксарият эркаклар кўп ёки кам даражада ўз севгиларини намоён этишга қодир эмаслар, аммо улар ўзгаришлари мумкин. Аслида уларнинг кўпчилиги ўзгаришга тайёр, ҳамда бу борада уларга ёрдам беришнинг энг яхши йўли – уларга шартсиз ҳурмат кўрсатишдир.

Конференцияларимизда ва маслаҳатлар жараёнида биз Танглик доирасининг ишлаш механизмини тезда ўзлаштириб оладиган эр ва хотинлар билан кўп суҳбатлашамиз. Улар унинг шиддатли айланишини имкон қадар тезроқ тўхтатишни исташади, аммо шу ўринда бир нечта мулоҳазаларни билдириб ўтишимиз керак. Бу одамлар жуда кўп вақт двомида Танглик доираси таъсири остида бўлишгани боис баъзида уларда бизнинг тамойилларимиз иш беришига шубҳа уйғониши мумкин. Бешинчи бобда биз одатий саволларга бир қанча жавобларни кўриб чиқамиз ва Танглик доирасини тўхтатиш учун фойдаси тегадиган бир қанча амалий маслаҳатлар бериб ўтамиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак