Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 5 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (5-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


5-БОБ. АЁЛ ОСТОНАДАГИ ГИЛАМЧА БЎЛИШДАН ҚЎРҚАДИ, ЭР УНИНГ КЎНГЛИНИ ОЛОЛМАЙ САРСОН

Мен маслаҳат берган кўплаб аёллар шартсиз ҳурмат кўрсатиш ёндашувини синаб кўришни исташади, аммо у амалда натижа беришига унчалик ҳам ишонишмайди. «Бу каллаварам олдин менинг ҳурматимга лойиқ бўлиб олсин» - деган эскича қараш ўз ўрнини янгисига бўшатиб бергиси келмайди. Шунингдек, мен ростдан ҳам севадиган эр бўлишни истайдиган эркакларга маслаҳатлар берганман. Улар ҳам бу ёндашувни ўзларида синаб кўришга тайёрлар, аммо хотинларининг назарида яна қўпол ва каллаварам бўлиб кўринишдан қўрқишади.

Танглик доирасининг айланишини тўхтатишни, ёки ҳеч бўлмаса, уни секинлаштиришни истайдиган эрлар ва хотинлар берадиган саволлар одатда қуйидаги учта йўналишга оид бўлади:

  1. Аёл савол беради: «Ҳаммаси мен эрим учун остонадаги гиламчага айланиб қолишим билан тугамайдими?» Эр сўрайди: «Нима учун хотиним мен унинг кўнглини олиш учун уринишлардан чарчаганимни кўрмаяпти?»
  2. Аёл шундай ўйлайди: «Агар мен чиндан ҳам эримга нисбатан ҳурматни ҳис этмасам, мен иккиюзламачи бўламан». Эр шундай ўйлайди: «Ҳаракат қилгандан нима фойда, барибир хотиним мени ҳурмат қилмайди?»
  3. Аёл шундай ўйлайди: «Қачонлардир эримни кечира олармиканман?» Эр шундай ўйлайди: «Мен яна аҳмоқ бўлиб қолавераман... бу аёлни севиб бўлмайди».

Мен ушбу иккиланишларнинг тагига етишни ва эрлар ҳамда хотинларга гарчи бу фикрлар одатий ва табиий бўлсада, уларга қарши, эр-хотинларга дадиллик ва интилиш берадиган фикрлар мавжудлигини, ҳамда улар Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш учун севги ва ҳурматнинг уйғунлигидан фойдалана олишлари мумкинлигини кўрсатиб бермоқчиман. Маълум бўлишича, хотиннинг ҳар бир иккиланиши кўп жиҳатдан эрининг иккиланишларини акс эттирар экан.

Биринчи қадамни ким қўйиши керак?

Мавзуни ўрганишга киришишдан аввал эр-хотинлар битта масалани ҳал қилиб олишлари лозим. Биз Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш ҳақида гапирганимизда савол туғилади: биринчи қадамни ким қўйиши керак? Агар сиз аёл киши бўлсангиз, нимани ўйлаётганингиздан қатъий назар, ҳеч қачон: «Эмерсон ҳақ. Менга сенинг севгинг керак, шу боис мени севишни бошла, шунда мен ҳам сенга ўз ҳурматимни намоён этаман» - дея кўрманг. Бундай ёндашув билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз, чунки шунинг ўзи ҳам сизнинг эрингизга бўлган ҳурматсизлигингизни кўрсатиб турибди, демак сиз шунга мос равишда севги билан жавоб қайтмайдиган муносабатга эга бўласиз. Сиз эрингизни никоҳингиздаги ҳам севги, ҳам ҳурмат учун жавобгар ва масъул қилиб қўймоқдасиз. Оқибатда, у яна жим бўлиб олади ва ҳеч нарсага ишонмай қўяди.

Бошқа томондан эса, сиз эр сифатида ҳеч қачон: «Эмерсон ҳақ. Агар сен мени ҳурмат қилсанг, ҳаммаси яхши бўлади ва мен сени севаман» - дея кўрманг. Бу йўл билан ҳам ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, чунки бундай муносабатнинг ўзи севгининг йўқлигини намойиш этиб турибди, ўз навбатида, у ҳурматсиз муносабатни келтириб чиқаради. Сиз хотинингизнинг зиммасига никоҳдаги севги ва ҳурмат учун масъулиятни юклаб қўймоқдасиз. Хотинингиз ҳам жим қолади ва охирги умиди ҳам сўнади.

Хўш, унда ким биринчи қадамни ташлаши керак? Оилавий конференцияларимизда мен шу масалада Худога илтижо қилганимни, У вазият юзасидан шундай жавоб қайтарганини айтаман. Ўзини етукроқ ҳисоблшаган одам биринчи қадамни ташлаши керак. Кўрдингизми, турмуш ўртоғингиз биринчи бўлиб олдинга чиқиб, ўз севги ёки ҳурматини намоён этишини кутиб ўтириш шарт эмас экан. Буларнинг ҳаммаси қачон содир бўлишини жимгина кутиб ўтириш мумкинми? Ахир сиз четдан келган кузатувчи эмассизку. Эр ўзи хотинига севгини намоён этишни бошламасидан, хотини унга ҳурмат кўрсатишини кутиб ўтириши тўғрими? Хотин олдин эри ўзини чин маънода севганидан кейин унга ҳурмат кўрсатишни бошлашни кутиб ўтириши мумкинми?

Тўғри, одамлар севги ёки ҳурмат кўрсатсангу, турмуш ўртоғинг яна сенинг ташаббусинга салбий муносабат билдириши мумкинлигидан қўрқишади. Шу боис инсон турмуш ўртоғи биринчи бўлиб қадам ташлашини кутиб, вазиятни чўза бошлайди. Аммо сизнинг имкониятларингиз қандай? Агар сиз севги ёки ҳурматни намоён этмасангиз, Танглик доирасининг шиддат билан айланишига имкони яратиб берасиз, оқибатда Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш имкониятингиз ҳам узоқлашиб бораверади.

Вазиятга қуйидаги жиҳатдан қараш керак. Эр ўзича бақир-чақир қилиб: «Бу аёл мени ҳурмат қилишни бошламагунича мен уни севмайман!» - дейиши мумкин. Аёл эса ўз навбатида: «Бу эркак мени севмагунича мен уни ҳурмат қилишни бошламайман!» - дейиши мумкин. Эҳтимол, етук инсон вазифасини зиммангизга олиб, биринчи бўлиб қадамни босиш осон эмасдир, бироқ бу кучли инсоннинг хатти-ҳаракати бўлади. Бундай инсон камдан кам ҳолларда ютқазади. Шуни ўйлаб кўринг. Агар турмуш ўртоғингиз биринчи бўлиб қадам ташласа, бунга ижобий муносабатда бўлишингизни биласиз. Наҳотки буни билган ҳолда, сиз биринчи бўлиб қадам ташласангиз ҳам, турмуш ўртоғингиз шунга муносиб тарзда сизга яхши муносабатда бўлмайди деб ўйласангиз? Сиз яхши кўрган инсонингизнинг энг зарур эҳтиёжини қондиришга тайёрлигингизни намоён этганингизда бирор бир яхши нарса содир бўлади. Сиз турмуш ўртоғингизнинг энг катта эҳтиёжини қондириш орқали уни фаол ҳаракатларга ундай оласиз. (Буни қандай амалга оширишни А Иловадан ўқинг.)

Худди олтиничи ва еттинчи бобларда бўлгани каби, бу бобда ҳам биз Танглик доирасининг айланишини тўхтатишни истайдиган, аммо ҳаракат бошлашга қўрқиб турган эр ва хотинлар учун зарур бўлган учта йўналишни кўриб чиқамиз. Биринчи муаммо ҳақида биз конференцияларимизда тез-тез эшитиб турамиз. Аёллар шартсиз ҳурмат кўрсатишлари эрлари уларга нисбатан остонадаги гиламчадек муносабатда бўлишига олиб келишидан қўрқишади.

Остонадаги гиламча эмас, балки кучли аёл

Мен аёлларни шартсиз ҳурмат кўрсатишга чорлаганимда, улар баъзида мени уларни қуллик балосига гирифтор этишни истаган қўй терисини ёпинган шовинист деб ўйлашади. Мен бундай аёллардан сабрли бўлишларини сўрайман. Мен аёлларга эрларидан кўпроқ камситиш ва ҳақорат олишларида эмас, балки кўпроқ севги кўришларида ёрдам бермоқчиман холос.

Эрларингизга ҳурмат кўрсатишингиз кераклиги ҳақида гапирганимда мен сизларни иродасиз ва масъулиятсиз бўлишга чақирмайман. Мен сизлар умуман ўйлашни, ўзингиздаги етакчилик қобилиятларини намоён этишни, ҳатто эрингизнинг фикрига зид бўлсада, ўз фикрингизни билдиришни йиғиштириб қўйишингизни назарда тутмайман. Мен эр хотинига нисбатан юқорироқ мақомга эга, деган фикрни ҳам илгари сурмайман. Мен шунингдек, сизнинг дилгирликларингиз ва ожизлигингизни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман.

Мен ишонтиришга уринишимга қарамай, айрим аёллар келишмовчилик пайтида уларнинг ҳурмат кўрсатиб муносабатда бўлиши ўзларини ожиз одам ҳолатига тушириб қўйишидан қўрқишади. Бундай аёллар уларнинг эрлари ўзларининг камчиликларини англаб етмасалар севадиган инсонларга айланишлари мумкинлигига ишонишмайди. Уларнинг фикрича, уларнинг камчиликларини англаб етишининг ягона йўли, хотинларининг уларнинг лапашанг эканликларини очиб ташлайдиган танқидларини эшитишларидан иборатдир. Аёллардан бири тан олиб шундай дейди: «Мен эрим бошқа одамлар билан телефон орқали гаплашганида йўл қўяётган хатоларини тўғрилаш учун суҳбатига қулоқ солиб турардим».

Бошқа бир аёл эса эрига керагидан ортиқ ғамхўрлик қилиб юборганини тан олади: «Биз оналарда тарбиячилик механизми мавжуд, шу боис мен эримга доим бир нималарни ўргатардим. Хотин ва она роли ўртасида чегара тортиш жуда ҳам мушкул. Масалан, фарзанд туғилганида ота унга қандай қарашни билмайди, шунда биз уни ўргатишни бошлаймиз. Вақт ўтиб биз ҳамма нарсада унга ўргата бошлаганимизни сезмай ҳам қоламиз».

Одатда аёллар ич-ичларидан эрга ўргатиш яхшиликка олиб келмаслигини ҳис этишади. Аммо нимаям қилишсин? Агар аёл шундай йўл тутиб ғолиб чиқса, у эрини ўзгариб ўзи истагандек одам бўлишга мажбурлай олади. У салбий танқидларни ёғдиришда давом этади, чунки танқид аёлга куч беради. Аёл шу йўл билан кўнглидаги ҳамма нарсани айтиб оламан, деб ўйлайди. Аёл агар эрига яхши муомалада бўлса, у ўзини эшитмаслигини, эътиборсиз қолдиришини билади. Ўзининг ҳурматсизлиги билан аёл эрининг диққатини ўзига тортади ва бизнингча, бир хил муаммолар билан боғлиқ кичкина можароларда устун келади, яъни: эр кеч келади, у кўп ишлайди, фарзандларига кам вақт ажратади, у ҳиссиз ва бошқалар. Аммо барча муаммоларнинг илдизи бунда эмас. Ҳамма муаммолар севги ва ҳурмат йўқлигидан келиб чиқади. (Турмуш ўртоғингизга ўз ёндашувингизни баҳолаш учун В Иловага қаранг).

Жон Готман айтганидек: «асосий мақсад – салбий фикрлар даврийлигини бузиш бўлиши керак»1. Аёллардан бири шундай ҳикоя қилади: «Кўплаб одамлар ҳар доим мени энг бахтли, ҳаётдан баҳра олиб яшайдиган аёллардан бири деб ҳисоблашарди, аммо ёпиқ эшиклар ортида мен билан нимадир содир бўларди. Мен арзимаган вазиятларда ҳам бақирардим».

Афсуски, салбийликдан ўзига куч олишга интиладиган аёл мана шу танглик даврини синдириб ташлаши кераклигини билмайди ҳам. У ўз танқидлари билан эрини ўзини кўпроқ севишга рағбатлантира олмаётганини ҳис этиши мумкин, шу боис у келишмовчилик ва жанжаллардан кейин кечирим сўрашга тайёр бўлади. Эри уни кечириши мумкин, чунки у хотини ўзини севишини ва бўлиб ўтган воқеалардан кейин у ўзини ёмон ҳис этаётганини билади. Аммо кейинги ойда (ёки кейинги ҳафтада) Танглик доираси яна айлана бошлаганда хотини яна эски гапларини такрорлайверса, эр у ўзини ҳурмат қилмаслигини ва ҳатто ич-ичидан балки нафратланишини ҳис қилади. У иккиланиб қолади, аммо хотинидан ўзини ҳурмат қилиш қилмаслигини сўрамайди, чунки у салбий жавоб олишдан қўрқади. Бундай истиқбол уни шу даражада қўрқитадики, у бу каби саволлардан ўзини олиб қочади. Оқибатда, хотин ўз муносабатини ҳурматсизлик орқали билдиришга янада кўникиб бораверади ва ҳар доим эрини ўзгаришга ундайверади. Аммо вақти келиб уларнинг муносабатларида нимадир ўлиб бўлади. Хотин жангда ғолиб чиқади, аммо ич-ичидан енгилганини ҳис этиб туради.

Таваккал қилишдан қўрқсангизчи?

Тахмин қилайлик, аёл севги ва ҳурматга бағишланган конференцияда қатнашиб, эрига шартсиз ҳурмат кўрсата бошласа, нима бўлишни билиб олди. У олдинда умид учқунини кўради, аммо балки у «таваккал қилиш»дан қўрқар. Таълимотимизни эшитгандан кейин ана шундай иккиланиш ҳолатида қолган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганман. Бир аёл бизга шундай ёзганди: «Мен бу ёндашувни муносабатларимизни яхшилашнинг усули сифатида синаб кўрмоқчиман. Аммо эрим бунга қандай муносабатда бўлишини билмаганим учун таваккал қилишдан қўрқаяпман. Мен Худога таяниб, фақат Унга ишонаман».

Бу қадрли аёлга ва бошқа барча аёлларга, таваккал – сиз кутган мақсадга олиб борувчи йўл дейман! Агар хотин эрининг қалбида ўзига нисбатан меҳр борлигига ишона олса (гарчи, баъзида у хотинига севгини намоён этмасада), қуйидаги воқеалар шоҳидлик беришича, у никоҳини ўзгартира олар экан. Бир аёлнинг бизга ёзишича, у эри билан йигирма икки йил бирга яшаган ва фақат эндигина севги ва ҳурмат тўғрисидаги даъватни тушуна бошлаган. У шундай дейди:

“Мен эримга иккита хат ёздим ва уларда уни ҳурмат қилишимни айтдим. Натижада унинг менга бўлган муносабати юмшаганини кўриб ҳайрон қолдим. Йиллар давомида мен Худодан эрим менга севги билан муносабатда бўлишини ва мен истаган севги тилида мурожаат қилишини ўтиниб сўраган эдим. Аммо мен эрим билан унинг тилида гаплаша бошлашим билан у менга кутганимдек жавоб қайтара бошлади”. 

Севги ва ҳурмат ҳақидаги конференциямизда эри билан қатнашган бошқа аёл шундай ёзади:

Кейинги бир неча кун ичида эримда содир бўлган ўзгаришлардан ақлим лол. Сизда тасаввур пайдо бўлиши учун нима бўлганини айтиб берай.... ўтган январь ойида биз қаттиқ жанжаллашиб қолдик, май ойида жанжал яна такрорланди. Ўшанда у ўзининг менга муносабати борасида иккиланаётганини, келажакда бирга бўлиш бўлмаслигимизни билмаслигини айтганди. Ўшанда Танглик доираси шиддат билан айлана бошлаганди! Биз катта тезлик билан никоҳимизни барбод қилиш сари елиб борардик.

Менга айниқса, сизнинг эр ҳурматсизликни шу қадар кўнглига яқин олиши мумкинки, оқибатда унда нима учун ўзини ёмон ҳис этаётганини тушунтириб бериш учун куч ҳам, хоҳиш ҳам қолмаслиги ҳақидаги фикрларингиз қаттиқ таъсир қилди.  Эркаклар ўз туйғуларини ошкор қилавермасликлари сабабли, менимча, у ростдан ҳам қаттиқ қайғурган. У менга ўзига қаттиқ озор етказганимни айтганида, қачон ва қаерда бундай бўлганини тушунмагандим. Оқибатда, сўнгги ярим йил ичида менинг у билан тил топишишга бўлган барча уринишларим бекор кетди.

Хуллас, Янги йил арафасида мен унинг нонушта олиб юрадиган қутиси ичига табрик откриткасини солиб қўйдим. Шунчаки «у кўпинча менга самимий табассум учун сабаб беришини» ёздим ва «сенда шундай сифатлар борки, ўшалар учун ҳам сени ҳурмат қиламан» - деб қўшиб қўйдим. Мен Мавлуд байрами ва Янги йил учун унга миннатдорчилик билдирдим. Эртаси куни у ўрнидан туриб менга стулимни тўғрилаб қўйди! Ўтган шанба куни мени кинога олиб борди, фильм бошлангунча суҳбатлашиб ўтирдик. Янаги ҳафтада мюзикл томоша қилишга боришга таклиф этган. Хуллас, у анча очиқ ва киришимли бўлиб қолди...

Агар ҳамма муаммоларимиз мўъжизавий тарзда ечим топди, десам ёлғон гапирган бўлардим. Аммо ўртамизда бир ҳафта олдин ҳатто тасаввур ҳам қилмаган кўприк пайдо бўлди. Мен ҳали ундан «севаман» деган изҳорни эшитганим йўқ, аммо бу туйғу унинг қалбида учқун олаётганини биламан ва Худонинг инояти билан мен ана шу учқунни аланга олдираман.

Қуйида эрларига нисбатан ҳурматнинг кучини ҳис этган уч нафар аёлнинг мулоҳазалари берилган:

Мен Худонинг ушбу иноятини қабул қилиш шунчалик осонлигини ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим. Мен бир умр Худога ишониб яшаганман, аммо илгари бу нарсани менга ўргатишмаганди. Сизнинг таълимотингизда шунча маъно-мазмун бор-а! Агар мен эримни ҳурмат қилсам, у мени севади. Балки, у мен каби севмас, аммо ўзи билганича, ўзи хоҳлаганича севади. Ҳар куни ушбу таълимот билан танишиш имконини бергани учун Худога шукроналар айтаман.

Мен ҳаётимдаги энг муҳим ва асосий эркакнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжи ва унинг учун бу нарса муҳаббатдан ҳам юқори туриши ҳақида ҳеч нарса билмасдим.  Энди мен унга фақат ўз севгим ҳақида гапирмайман, балки унинг кўп жиҳатларини қадрлашим ҳақида ҳам гапираман. Бу унга ёқади!

Яқин дугонам менга қўнғироқ қилиб, Худо сиз ҳурмат борасида ўргатаётган нарсаларни эшитишимни хоҳлашини айтди. Биз эрим билан оила муаммоларига бағишланган кўплаб конференцияларда қатнашганмиз, анча-мунча китобларни ўқиб чиққанмиз, аммо бирор марта сиртдан бўлсада, сизнинг таълимотингизни эсга соладиган нарсани эшитмаганмиз. Менимча, эрни тушуниш ва бахтли никоҳ калити шунда яширинган. Худога итоат этганингда У сенга қиладиганлари лол қолдиради.

Бу аёлларнинг барчаси моҳиятни тушуниб етишди. Улар эрлари ўзларига юбораётган хабарларни ўқий олишди. Улар эр ўз хотининиг ғазаби ва менсимаслигидан қанчалик азобланишини тушуниб етишди. Энг асосийси, улар ўзларининг пушти рангли кўзойнак ва эшитиш аппаратларини созлаб олишди ва энди, хотин эрини ҳурмат қилганида, унинг учун остонадаги гиламчага айланиб қолмаслигини билишади. Аслида эр хотинининг оёғи остига қирмизи гилам тўшай бошлайди!

Аммо ўзларининг мовий рангли кўзойнакларини ва эшитиш аппаратларини созлаб олиб, севги ва ҳурмат тамойилларини ўзлаштириш борасидаги ишларда ўз улушларини бажаришлари керак бўлган эрлар ҳақида нима дейиш мумкин? Мен буни синаб кўришга тайёр бўлган, аммо ишни нимадан бошлашни билмайдиган кўплаб эркаклар билан суҳбатлашганман. Қуйида уларнинг муаммоларини яқиндан кўриб чиқамиз.  

Эрлар, фақат битта идеал – севги борлигини ёдда тутинг

Сўнгги йилларда мен ўзларининг аҳмоқликлари ва аёлларни тушуна олмасликлари ҳақидаги айбловларни эшитишдан чарчаган жуда кўп эркакларга маслаҳатлар бердим. Улар ростдан ҳам маълум бир нарсаларни тушунмасликларини тан олишади, аммо ўзларини неандертал ёки ғор одами деб аташганда камситилган ва ҳақоратлангандек ҳис этишади. Агар уларнинг ғорлари ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганида, улар жон деб ана шу ғорга кириб, беркиниб олган бўлишарди! Улар Муқаддас Китобдаги «Уришқоқ хотин билан кенг уйда яшагандан кўра, лой томнинг бир четида яшаган яхшироқ»лиги ҳақидаги фикрга қўшилишади (қаранг: Ҳик. 21:9, 19). Эркаклардан бири аниқ-тиниқ айтганидек: «Мен сўнгги йигирма йилни никоҳимда нималар содир бўлаяпти деган ўй-хаёллар билан яшаб ўтдим».

Мен бу эркакларга ачинаман, чунки сўнгги ўттиз йил ичида мен билан ҳам кўплаб шундай ҳолатлар содир бўлган. Аммо мен эркакларга аслида аёллари уларга яхши муносабатда бўлишларини эслатиб ўтмоқчиман. Шунчаки улар севгига муҳтож бўлганлари учун ҳам танқид қилишади, баҳслашадилар ва ҳурмат кўрсатишмайди. Вазиятни ўзгартиришга уриниб кўриш учун ўзида куч топа оладиган мард эркак хотинининг беҳурмат ва ҳатто ҳақоратли муносабатини кўрганида бунга тўғри ёндашишни ўрганиб олиши керак. У хотинининг салбий муносабати ва у ўзини севмаслиги ҳақидаги айбловлари билан нима қилишни билиши керак.

Яхши хабар шундаки, эрлар иккита масалага эътиборларини қаратишлари керак. Биринчиси:

  • Эркак ўзига қуйидаги саволни бериши керак: «Хотиним менинг унга бўлган севгимни ҳис этмагани учун менга беҳурмат муносабатда бўлмаяптимикан?» Агар у хотинининг қалбидан отилиб чиқаётган: «Илтимос, мени сев!» - деган чақириқни ўқий олса яхши бўлади. Уни ўқиш учун эса эр ўзидан, хотиним менга қарши нима демоқчи, нима учун у ўзини рад этилган ва ҳатто ташлаб қўйилгандек ҳис этаяпти, деб савол бериши керак.  Эр хотинининг хабарини тўлиқ ёки қисман тушуниши мумкин, аммо ҳамма гап хотинининг дилгир сўзларини қалбига яқин олиб, уларга жавоб қайтаришга уринмай, уни тушунишга ҳаракат қилишида. Эрнинг ўзига бериши керак бўлган иккинчи саволи қуйидагича бўлиши керак: «Ҳозир мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган ишим севишимни ёхуд севмаслигимни намоён этадими?»

Ибтидо Китобининг йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи бобларида Роҳила ва Ёқубнинг никоҳи ҳақида ўқиймиз. Биринчидан, улар бир-бирларини севишган. Ёқуб Роҳила учун етти йил ишлаб беришга тайёр бўлган ва бу йиллар унга «бир неча кун» бўлиб туюлган. Ёқубнинг амакиси Лобон Роҳиланинг ўрнига Леахни турмушга бериб алдаганидан кейин, Ёқуб Роҳилага уйланиши учун яна етти йил ишлаб бериши керак бўлган. Аммо Леах фарзандлар кўриб, Роҳила бола туғмаганидан кейин, Роҳиланинг опасига ҳасади келади ва Ёқубга: «Менга бола бер, агар шундай қилмасанг, мен ўламан» - деб зуғум ўтказади. Ёқуб Роҳилани юпатмайди, балки жаҳл билан: «Нима мен сенга бола бермаган Худоманми?» дейди. Ёқуб жаҳл қилиш ўрнига Роҳиланинг қалбидан отилиб чиқаётган ўтинчни ўқишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин эди. Роҳила ундан Худонинг ўрнини босишни сўрадими? Ёки у Леах фарзандлари туфайли Ёқубга яқин бўлгани, ўзи эса бефарзандлиги учун юрагидан отилиб чиққан дардни намоён этдими? 

Мен, эр сифатида, ҳар доим хотиним нимани ҳис этаётганини тушунишга ҳаракат қиламан. Фараз қилайлик, Сара шундай бир иш қилдики, мен ўзимни дилгир ва хафақон сезаман. Эҳтимол, уни севмаслигимда мени айблайди. Агар мен ўзимни ҳимоя қила бошласам, шундай дейман: «Оҳ, аёллар! Уларни тушуниш қанчалар қийин-а!» Ёки Танглик доираси исталган пайтда ишга тушиб кетиши мумкинлигини сезсам, аслида Сара нима демоқчи бўлганини тушунишга ҳаракат қиламан. Мен унга керакман. У ҳеч қачон мени камситишга уринмайди.

Дарҳақиқат, мен дил оғриғини ҳис этганимда, ўз табиатимга қарши бориб, шундай дейман: «Хўп, тушундим. Сара уни эркалашимни хоҳлаяпти». Мен яхши аёлга уйланганимга ишонаман ва бу шундай эканини аниқ биламан. У атайлаб ўзини беҳурмат ва менсимагандек тутмайди. У шунчаки мен яна унинг шлангини босиб, кислород келишини тўхтатиб қўйганимга ишора қилади ва энди у менинг ўзига бўлган севгимга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонч ҳосил қилиши керак.

БУ ЭР ҚАМОҚХОНАДА ХАБАРНИНГ ЯШИРИН МАЗМУНИНИ АНИҚЛАДИ.

Бир эркак хотинининг хабарларини қандай тушуниш кераклигини қийинчилик билан англаб етган. У ўзининг Худони англаш борасидаги тажрибасини шундай таърифлайди:

Шанба оқшомида мен жаҳл устида хотинимга улоқтирган ликопча унинг юзига тегиб, озгина жароҳатлади. У полиция чақирди, менинг қўлимга кишан солишиб, қамоққа олиб кетишди. Полицияда дам олиш кунларини ўша ерда ўтказганим яхши деган хулосага келишди, у ердан фақат гаров эвазига чиқишим мумкин эди. Гаров тўлагим келмади ва тўрт соат темир каравотда ўтирганимдан кейин миямга янги фикрлар кела бошлади. Мен илк маротаба қамоққа тушишимга сабаб бўлган ҳолат ҳақида ўйлай бошладим. Ўқишга ҳеч нарса йўқ эди, борадиган жой ҳам йўқ, кўзимга уйқу ҳам келмади. Шу боис мен икки кун давомида камерани қадамба қадам ўлчаб, Худога илтижо қилиб чиқдим. Ўша вақт давомида фақат битта оят менинг миямга уриларди: «Эрлар, хотинларингизни худди Исо Масиҳ Жамоатни севгандек севинг...»

Икки кун давомида Худонинг инояти билан барча жанжалларимизни бирма-бир эсга олдим, ҳамда ҳар сафар хотинимга нисбатан ёмон кўриб муносабатда бўлганимни англаб етдим. Мен гўё, тўхтатиб қўйиш мумкин бўлган видеофильмни айлантираётгандек эдим, бу вақтда эса Кимдир менга шундай дерди: «Кўрдингми, мана шу ерда сен унинг ёнига бориб, тинчлантиришинг мумкин эди, аммо сен ўзингнинг ҳақлигингни исботлаш билан ўта банд эдинг».

Қайсидир лаҳзада мен унинг ғазабга тўла юзини кўрдим. У бақирар, аммо мен сўзларни эшитмасдим. Хотиралар овозсиз эди, лекин аста-секин овоз қўшилиб, мен уни эшита бошладим. Аммо энди сўзлар ўшанда хотиним айтган сўзлар эмасди. Ўшандаги ҳақиқий айтган сўзлари ўрнига мен ўзимга зарур бўлган сўзларни эшита бошлагандим, яъни: «Мени севишингни хоҳлайман, нима учун мени СЕВМАЯПСАН? Мен қўрқаяпман, мен даҳшатга тушяпман, мени маҳкам бағрингга босиб, СЕВИШИНГни истаяпман...»

Шу жойида йиғлаб юбордим. Ўтган бутун вақт давомида мен фақат ўзимнинг истак ва эҳтиёжларим билан банд бўлгандим. Мен ўзимни ҳурмат қилишини, ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўз эҳтиёжларим қондирилишини талаб қилганман, ҳар қандай баҳсда ютиб чиқишга ҳаракат қилганман, буларнинг барчаси муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатган. Мен сўзларга шу қадар ўралиб қолган эдимки, оқибатда унинг қалбига, унинг эҳтиёжларига эътибор бермай қўйдим.

Мен Худони ана шундай англаб етдим, шу боис Муқаддас Китоб бизга хотинларимизни худди Исо Масиҳ Жамоатни севганидек севишни буюради. Ўшандан бери мен эркаклар билан суҳбатларда қамоқхонада бошимдан ўтганларни гапириб берсам, уларнинг юзи оқариб кетганини кўраман. Мен барчасини нотўғри тушунганимни англаганимда онгим қанчалик ёришган бўлса, уларда ҳам шу ҳолат юз бераётганини кўриб турардим. Бизга бу илоҳий амр КЕРАК, бироқ кўпчилик унинг бизга қанчалик кераклигини англаб етавермайди.

Нима бўлганда ҳам Худо мени икки кун қамоққа ташлаб, хаёлимни чалғитиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан ҳоли қолдирди, ҳамда ўзимга четдан назар ташлашимга мажбур қилди. Бу муддат якунида мен бўшашиб, яна руҳан тикланган эдим ва тезроқ уйга бориб хотиним билан Худо менга кўрсатган очиқликни баҳам кўришни истардим!  Қамоқдаги охирги оқшомим менга ўтган бошқа кунларимга нисбатан янада кўпроқ озодлик берди. Мен Худо менга тўғри йўлни кўрсатганини англаб етдим ва бутун оилавий ҳаётимда илк маротаба нимадир қилишга, агар Худо шуни лозим топса, бу борада бошқаларга ҳам ёрдам беришга тайёр эдим.

Гарчи, эр-хотин ярашган бўлишсада, суд эрга руҳшунос-мутахассисларга қатнаш мажбуриятини юклади ва у бу ишни бажонидил бажарди. Бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида у ўзи билан содир бўлган ўзгаришларнинг фойдасига ишонч ҳосил қилиб борди ва шундан кейин қавмбошининг марҳаматини олиб, бошқа эркакларни улар билан оилавий муаммоларини муҳокама қилишга таклиф эта бошлади. Эндиликда у хотини билан биргаликда ўзлари аввал учраган муамммолар юзасидан мурожаат этаётган оилавий жуфтликлар билан учрашишмоқда. У шундай дейди: «Мен ўшанда хотинимга етказган оғриқ учун бир умр афсус чекаман, ҳамда Худодан ўша воқеадан кейин никоҳимизни ўзгартириб юборгани учун умримнинг охиригача миннатдорман».

Бу инсоннинг бошидан кечирганлари менга ёқишига кўплаб сабаблар бор, аммо энг муҳими, унинг хотини бизда манбалар борлигини билиб, эрга шартсиз ҳурмат кўрсатиш ҳақида кўпроқ нарса билиб олиш мақсадида биз билан боғланди. Ўзининг электрон хабарида у ўша нохуш ҳодисани эсга олмаган. У фақат қуйидаги сўзларни ёзган эди:

Аёллик ролимда ушбу муҳим ҳаётий нуқтаи-назар ҳақида билиб олишимга ишончим комил. Эрим Муқаддас Китоб бўйича машғулотлар ўтказади, ҳамда хотинни севиш ва Худонинг инояти билан унга раҳбарлик қилиш масаласига урғу қаратади. Унда тақволи оила, жумладан хотинлар ва уларни ҳурмат қилиш масалаларига бағишланган кўплаб манбалар бор. Хотинларнинг бўйсуниши ҳақида етарлича фикрлар бор, аммо эрга ҳурмат кўрсатиш ҳақида ҳеч гап йўқ. Эрим билан (Худосиз) ҳаётимиз ёмон кечаётганди, аммо энди муносабатларимиз ҳаётимизда Худони ҳурматлашга ва олқишлашга  бизни даъват этмоқда.

Аёлнинг хатида эри унинг юзига ликопча билан ургани ва у қай тарзда қамоқхонага тушиб қолгани ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ. Унинг эри Муқаддас Китобни ўрганиш борасида нима қилаётгани мени қизиқтирди ва у билан боғланиб, нима учун шундай қилаётганини тушунтириб беришни сўрадим. Ана шунда у менга хотинига ҳақоратли муносабатда бўлганини, қамоққа тушганини ва икки кун давомида камерани қадамба қадам ўлчаш билан ўтказганида англаб етганлари ҳақида сўзлаб берди. Қандай аёл! Қандай эркак! Эр шу қадар ўзгардики, хотини ўзига тааллуқли вазифани бажаришни истади, энди эса улар бошқа оилавий жуфтликларга ҳам ёрдам бериш учун биргаликда ишлашмоқда. 

Эр буни тушуниши мумкинми? Агар жиддий келишмовчилик пайтида эр хотинини тинчлантириб, барча келишмовчилик ва низоларга қарамай, ўзи уни чин дилдан севишини айтса, хотинига уни севмаслиги ҳақидаги хабарни юбормайди ва ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Бир эркак қандай қилиб хотинининг хабарларини тушунишни ўрганиб олгани ҳақида бизга қуйидагиларни ёзиб юборган:

“Ўша тунда хотиним айтган гаплар ва сиз ўргатган нарсаларни ўйлаб чиқдим. Худо менга оқиллик беришини сўраб илтижо қилдим. Оғриқ босилгандек туюлди (бизда бунақаси тез-тез бўлиб турарди), аммо бу сафар ҳаммаси қандайдир бошқача эди. Илгари ҳеч қачон бошимдан кечирмаган осудаликни ҳис этдим, гўё Муқаддас Руҳ: «Тинчлан, воқеалар ривожини тезлаштирма, ўзингни бос» - деяётгандек эди. Мен У айтгандек қилдим. Ўша тунда мен ёмон ухладим ва кўп ўйланиб чиқдим. Айнан шу пайтда мен хотиним аслида нима демоқчи бўлганини англаб етдим. У мен билан никоҳда бошидан кечираётган оғриқни билдириб қўймоқчи бўлган экан...

Сўзларининг мағзини чақиш учун менга бутун тун керак бўлди; унинг сўзларида ҳурмат ёки севги изҳори сезилмасди, аммо айтмоқчи бўлганларининг маъноси чуқурроқ эди ва мен буни тушуна бошладим. Мен унинг айтмоқчи бўлган гапларининг мағзини чаққанимни, у қалбидаги оғриқни менга етказмоқчи бўлганини тушуниб етганимни унга айта бошладим. Суҳбатимиз бир соатлик мунозарага айланиб кетди, унинг якунида хотиним тиззамда ўтирганча, мени маҳкам қучоқлаб йиғларди. Шу орқали биз ғамдан ҳиссиётли тарзда қутулгандик. Бу қайғули ва оғриқли вақт эди, аммо у ШИФО олиб келди. Хотиним илк бор шундай қилди. Биринчи марта уни тушунаётганимни ҳис этди”.

Бу эркак никоҳида бурилиш ясаш учун нима қилди? У хотиржамликни йўқотмади. 

У оқиллик сўраб илтижо қилди. У тинчланди ва кўзойнагини созлади. У энди нафақат мовий рангни, балки пушти рангни ҳам кўришга уринарди, шу боис хотинининг дардини англай бошлади. Иккинчи бобда кўриб ўтганимиздек, хотиннинг хабарларини ўқишнинг калити аёл пушти ранг кўзойнак ва пушти рангли эшитиш аппарати, эр эса мовий рангли кўзойнак ва мовий эшитиш аппарати тақишида эканини англаб етишдан бошланади. Аммо эр-хотинлар ҳақиқатни кўришни исташса, ўз тушунишларини бир-бирларига созлашлари мумкин. Бир эркак шундай ёзади:

“Мен хотинимнинг хабарларини ўқишга қодир эмаслигимни Муқаддас Руҳ аён этаётганига («пешонасига зарба тушириш» иборасининг юмшоқроқ шакли) ишонаман. Мен фақат ўз кўзойнагим орқали қарайман ва унинг кўзойнагида ҳеч нарса кўрмайман. Мен «унинг кўзи билан» ҳеч нарсани кўра олмайман”.

Агар кўриш учун кўзларимиз, эшитиш учун қулоқларимиз бўлса, Танглик доирасининг айланишини вақтинча ёки буткул тўхтатиш мумкин.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак