Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 6 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (6-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


6-БОБ. АЁЛ ИККИЮЗЛАМАЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙДИ, ЭР ЎЗИГА ҲУРМАТ ЙЎҚЛИГИДАН НОЛИЙДИ

Бу аёл ўттиз саккиз йил давомида эри билан бирга яшаган, аммо унинг оилавий ҳаёти бахтли кечган, дея олмаймиз. Унинг эри Вьетнам уруши пайтида АҚШ денгиз разведкасида хизмат қилган, у ердан руҳиятида бир қатор бузилишлар билан қайтган.

Урушдан кейинги йилларда у муваффақиятга эришишга қаратилган кучли босим остидаги ҳаракатлар воситасида уруш ҳақидаги хотираларини унутишга уриниб кўрди. У қайсидир маънода муваффақиятга эришди. Масиҳий бўлсада, ўйнаш орттирди, ичкиликка ружу қўйди, соғлиғига путур етди.

«Эрим ишлай олмайди, - деб ёзганди аёл хатида, - қолаверса, у Худодан ҳам узоқлашди. Мен кўп йиллар давомида хотинлар ўз эрларини ҳурмат қилишлари ҳақидаги амрга риоя этдим. Буни Худо айтган экан, демак, бу ҳақиқат, лекин мен иккиюзламачи бўлишни истамайман...»

Шундай вазиятга тушиб қолган кўплаб аёллар менга улар ўз эрларини эшитишни ва уларни ҳурмат қилишни исташларини, аммо маъниси йўқ ишни қилиб иккиюзламачи бўлиб кўринишни истамасликларини айтишади. Мен уларга юмшоқ, аммо қатъий оҳангда гарчи эрлар ўзларига кўрсатилаётган ҳурматни ҳис этмасалар ҳам, хотинлар эрларини ҳурмат қилиши иккиюзламачилик бўлмаслигини таъкидлайман. Бу ўринда гап Муқаддас Китобда буюрилган амрни бажариб, аёллар Танглик доирасининг ҳаракатини назорат қилишни ўрганиб олишлари ҳақида бормоқда. Бутрус Худонинг Каломига қулоқ солмайдиган эрларини бўйсундириш учун аёлларни ибратли хулқ-атворли бўлишга чақиради (қаранг: Бут. 3:1-2). Табиийки, аёллар ичкиликка ружу қўйган, енгилтабиатли ва ёмон хулқли эрларига таъна ва танқид қилишади, панд-насиҳатлар беришади, ҳамда бу курашда ғалаба қозонишлари мумкин, лекин охир-оқибат улар урушда мағлуб бўлишади. 

Агар эр хотинига нисбатан қўпол муомалада бўлса, уни севмаса, ёки беэътибор бўлса, хотини, эрим мени севмайди ва уни ўзгартиришим керак, деган хулосага келиб қолиши мумкин. Улар, эрлари ўзгариши керак дейишганида мен аёлларнинг фикрига қўшиламан. Табиийки, эр хотинининг талабларини ва севгига бўлган эҳтиёжини тушуниши керак. Аммо, шу ўринда, битта муаммо юзага келади: эркак ана шундай хатти-ҳаракатга чақириқни эшитиши мумкин, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам унга лаббай, деб жавоб беришмайди. Шунда хотиннинг олдида танлов юзага келади. Аёлнинг ўзи ўзгариб, Муқаддас Китобда ёзилганидек, эрига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, ёхуд тунд қиёфада юришда, беҳурмат, салбий муносабатда бўлишда давом этиши мумкин. Аёл эрининг ўз ҳурматига муносиб бўлишини асосий муаммо ҳисоблаб, шуни талаб қилишда давом этиши мумкин. Эри ўзига ва туйғуларига эътиборсиз бўлгани учун аёл эрини ҳурмат қилмайди. Бундай вазиятда эрига ҳурмат кўрсатишни у иккиюзламачилик деб ҳисоблайди.

Эри ўзига яхши муносабатда бўлмайдиган аёлар учун уни ҳурмат қилиш нега иккиюзламачилик бўлиб туюлишини яхши тушунаман. Аммо эрига нисбатан ҳурматсизликни намоён этиши аёл учун ўз ҳаётидаги иккита асосий устунни йўқотишини англатади. Жуда камдан кам аёлларнинг юрагида ростдан ҳам нафрат ва ғазаб бўлади, аксарият ҳолларда эса уларда фақат салбий ҳиссиётлар устун келган бўлади. Уларнинг қалбидаги энг асосий истак – севги бўлиб, уни салбийлик тумани қоплаб олган бўлади. Оқибатда, эркакларга нафақат улар ҳеч қачон хотинларининг севгига бўлган эҳтиёжини қондира олмайдигандек, балки ўзлари ҳам шахс сифатида хотинидан ҳурмат кўрмайдигандек бўлиб туюлади.

Одатда, эркаклар бу фикрларнинг барчасини баён эта олишмайди, аммо у хотинининг севгига бўлган эҳтиёжини қондиришга ўзи масъул эканини ҳис этади ва ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини ҳам қондиришга ҳаракат қилади.

Бундай вазиятларда бу каби инсон шунчаки беркиниб олади. У ушбу улкан босимни кўтара олмайди. Аммо хотини ўзини ҳурмат қилмайдиган эркак туйғуларини баён эта оладими? Йўқ. Одатда, у йиғламайди, шикоят ҳам қилмайди. Шунчаки у тишини тишига қўйиб ўз туйғуларини ичига ютади. Балки у ич-ичидан аста-секин ўлиб бораётган бўлиши мумкин, аммо буни хотинига билдирмайди, чунки унинг: «Сен ҳурмат қилишимга арзимайсан» - деган жавобини эшитишдан қўрқади. Шу боис у жим туришни афзал кўради. Унинг жаҳли чиққан, асаби ўйнаб турган бўлсада, жим ўтириш учун ўзидан қочиб, беркиниб олади. Аёл яна битта жангда ғолиб чиқади, аммо натижада ўзининг суюкли эмаслигини янада кучлироқ ҳис эта бошлайди.

Аёл ўзини худди қопқонга тушиб қолгандек ҳис этади. У, эрининг севгисини ҳис этмайди, шу боис уни ҳурмат қилишни иккиюзламачилик деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, у, агар ҳурмат қила бошласам, эрим ҳаддидан ошиб кетади ва ҳамма нарсани ўзи билганича қила бошлайди, деб ўйлайди. Бир куни мен бир аёлга шундай савол бердим: «Эрингизга ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз охир-оқибат унинг умуман ўзгаришни истамай қолишига сабаб бўлишидан қўрқасизми?» Аёлнинг жавоби қуйидагича бўлди:

“Бу вариантни ўйлаб кўриб, шундай хулосага келдим, муаммо айнан шунда экан. Агар мен туйғуларимга (ёки нафрат эрмига таъсир кўрсатишнинг самарали усули бўлиб туюлган аввалги тажрибамга) ишонсам, ҳаётимда нимадир ўзгаришига шубҳам бор. Мабодо мен ўз хатти-ҳаракатларимга асос сифатида Худонинг Каломини келтириб, тақво йўлидан борсам, у ҳолда Худо Ўзининг ваъдасини амалга оширишига ишонаман. Бу ўринда хато қилиш мумкин эмас! Мен ноодатийлиги ва олдиндан билиб бўлмаслигига қарамай, Худога итоат йўлини танлашга қарор қилдим”.

Омин! Бу аёл тушуниб етди! Худонинг Каломига буйсуниш аёлни ожиз иккиюзламачига айлантирмайди. Аслида бу амр уни Худо ёрлақайдиган ва эъзозлайдиган аёлга айлантиради.

Бундай сиёсат энг қийин вазиятларда ҳам самара беради. Мен ушбу бобнинг аввалида мактубини келтириб ўтган аёл ўзининг иккиюзламачи бўлиб кўринишдан қўрқишини четга суриб қўйиб, эрига ҳурмат кўрсатишга уриниб кўрди. Қуйида унинг мактубининг давомини ўқийсиз:

“Энди мен Худодан эримга самимий ҳурмат билдириш йўлларини кўрсатишини илтижо қиламан. Мен унинг менга бўлган муносабатида ўзгаришни ҳис қилдим. Уни шартсиз ҳурмат қилишда давом этсам, ҳаётимда жуда кўп яхши ва ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонаман. Охир-оқибат шунда Худо ижобий натижага олиб боради. Фақат мен Худога қулоқ солишим керак, шунда У мени безовта қилаётган вазиятни Ўз назоратига олади”.

Тўппа-тўғри. Бизга ниманидир ёки кимнидир ўзгартириш буюрилмаган. Биз фақат Худога итоат этишимиз керак, холос, Худонинг Ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди. Мен бу жуда осон ва ортиқча уринишсиз амалга ошади, демоқчи эмасман. Бунинг учун жуда катта эътиқод, куч ва жасорат керак бўлади. Севги ва ҳурмат ҳақидаги бизнинг манбаларимизни ўқиган аёллардан бири шахсан ишонч ҳосил қилганидек, ҳаммаси мўъжизавий тарзда юз беради.

Эркак ўзига нисбатан ҳурматни ҳис этганида нима содир бўлиши жуда ажойиб.  Мен туйғуларим қанақалигидан қатъий назар эримга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишим кераклигини англаб етдим. Ҳатто туйғуларим жунбушга келиб, ғалаён солганда ҳам уни ҳурмат қилишни тўхтатмадим. Орадан маълум вақт ўтиб, айниқса ҳозир, айрим ҳислар ҳам уйғонди. Эрим ўзини айнан сиз айтгандек тута бошлади. Ўтган дам олиш кунлари қўшниларимизни меҳмонга чақиргандик, эрим овқат тайёрлашни зиммасига олди. Бу якшанбада эса у машинамни ювиб қўйди (илгари бирор марта бу ишни қилмаганди), Мавлуд байрами муносабати билан берилган мукофот пулидан менга беш юз доллар бериб, хоҳлаган нарсамга ишлатишим мумкинлигини айтди.

У ошхонани йиғиштириб қўйди, икки марта идишларни ҳам ювди. Ҳафтасига бир марта мен унга ўзининг оғир меҳнати билан уйда икита ёш бола билан ўтиришимга имконият яратиб бераётгани учун миннатдорчиилк сўзлари битилган хабар жўнатаяпман. Мен доим у ишдан қайтишига уйни йиғиштириб, кечки овқатни тайёрлаб қўйишга ҳаракат қиламан. Энди эса уни ишдан келганида жинси шим ва свитерда кутиб олмасликка ҳам уринаяпман. Мен чиройлироқ кўринишга эгаман ва ҳар доим кайфиятим ҳам яхши.

Худога бўлган севгимиз ва эътиқодимиз сабаб Худонинг Каломига ишонч ва қулоқ солишимиз ҳеч қачон бизни иккиюзламачиларга айлантириб қўймайди!  Эрталаблари соат белгиланган вақтда жиринглаганида ҳатто буни истамасакда, уйғонамиз. Шу ерда қилишни истамаган ишимизни қилганимиз учун бизни иккиюзламачи деб аташ тўғри бўлармиди? Йўқ, чунки хатти-ҳаракатларимизни масъулиятимиз юзага келтиради. Биз ҳурмат кўрсатишни истамаган пайтимизда ҳам ҳурматни намоён этишимиз иккиюзламачилик эмас, балки оқиллик нишонасидир.

Бир-бирингиздан узоқлашишни тўхтатинг

Хотини иккиюзламачи бўлиб кўринишдан қўрққани учун ўзига ҳурмат кўрсатмаётган эркакка қуйидагича маслаҳат беришим мумкин. “Таслим бўлманг! Воқеликдан қочиб, тош девор ортига беркиниб олманг. Аксинча, муносиб эркак бўлинг ва хотинингиз сизга сўзлар воситасида ўлим билан баробар зарбалар бераётган бўлса ҳам, унинг ёнига боринг. Ўзингизда эркакларга жанг пайтида бошқа эркаклардан зарбаларни муносиб қабул қилишда ёрдам берадиган иродани уйғотинг. Хотинингиздан ҳам зарбаларни қабул қилиб олишга тайёр туринг. Бундан ўлиб қолмайсиз (гарчи баъзида ўлиб қутулиш яхшироқ туюлсада)”.

Агар хотинингиз сизга жуда кучли озор етказган бўлса ҳам, ўзингизни муносиб тарзда тутиб, у томонга биринчи қадамни ташлашингиз керак. Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатиш учун сиз хотинингизнинг ёнига бориб сўзлар зарьасини қабул қилиб оласиз. Тўғри, бу оғир, ҳатто ҳақоратомуз, аммо шу йўл орқали хотинингизнинг қалбини забт этасиз! Муқаддас Китобда ёзилганидек: «Нодон ғазабини дарҳол билдиради, ақли расо эса ҳақоратланганини беркитади» (Ҳик. 12:16).

Мен илгари: «Ҳали унга кўрсатиб қўяман!» - дердим

 Ўзимнинг оилавий ҳаётимда ҳам шундай давр бўлганки, Сарага нима учун айнан шундай муносабатда бўлаётганимни англаб олишим керак эди. Қалбимда шартсиз ҳурмат қилиш копцепцияси шаклланганидан кейин унга тўғридан тўғри: «Сара, сен мени ҳурмат қилмайсан» - дейиш ноқулай  туюларди. Бундай фикрни билдиришни манманлик деб ҳисоблардим ва тан олишим керак, Сара бунга қандай муносабатда бўлишини билмас эдим. Балки, бирданига у жавоб тариқасида мен ҳурматга лойиқ эмаслигимни айтиб қолсачи? Тўғриси, у ҳеч қачон бунақа гапларни гапирмаган, аммо мен ўзимнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжимни баён этишни ўта хавфли иш, деб билганимни яхши эслайман. Ўз хабаримни шифрлаган ҳолда, рамзлар орқали етказиш мен учун осонроқ эди, яъни: мен ёки жаҳл қилардим, ёхуд жим бўлиб қолардим. Жаҳл отига минганимда: «Мен билан бундай муносабатда бўлишга унинг ҳаққи йўқ. Мен унга кўрсатиб қўяман!» - дердим.

Хуллас, очиқчасига гаплашиб олишга қарор қилолмаётгандим. Аммо, афсуски, шифрланган ёндашув ҳам иш бермаётганди. У вақтда мен буни тушунмасдим, аммо мени ҳурмат қилишини истаганим учун, унга севгимни намоён этмаслик орқали хотинимни мени ҳурмат қилишга ундамоқчи бўлардим. Бу бир инсоннинг кўзига мудом чўпни тиқиб олмоқчи бўлган ҳолда уни эҳтиёткорликка ўргатишга уринишга ўхшарди.

Аммо бир кун келиб, дилимдагини аниқроқ баён этишим кераклигини тушуниб етдим. Аммо Сара мени тўғри тушуниши учун ўзимни қандай тутганим маъқул? Мен ўзимни муносиб инсон деб ҳисоблаганим боис биринчи галда ўзгаришни ўзимдан бошлашим керак эди. Мен унинг ёнига бориб қуйидаги сўзларни айтдим: «Азизам, сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим. Нима деб ўйлайсан, ҳозир сенга муҳабатимни намоён этаяпманми ёки йўқми?» (Нимани гапириш, нимани эса гапирмаслик кераклиги борасида қўшимча ғояларни А Иловадан топасиз.)

Эътибор қилган бўлсангиз, хотинимга: «Сара, худди мени еб қўйишга тайёр бўлган, ўргимчак сингари менга беҳурматлик кўрсатаяпсан!» - демадим. Бундай ташланиб қолишлар муносабатларни яхшилашга хизмат қилмайди. «Сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим» - деган жумлалар эса қарши ҳамла эмас. Мен хотиним ўзини беҳурматлик билан тутаяпди, демадим. Мен фақат нимани ҳис қилишимни айтдим холос. Менинг янгича ёндашувим ўз туйғуларимни Сара айбдор, мен эса ҳақман, деган фикрни илгари сурмасдан баён этишмга имкон берди. Мен Сарага: «Туйғуларим менга панд бермайди демоқчи эмасман. Бу туйғулар сен туфайли пайдо бўлди демоқчи ҳам эмасман.  Мен фақат шунақа ҳис этаётганимни айтаяпман» - дейишим ҳам мумкин эди. Шунингдек, бу туйғуларни гуноҳ деб ҳам ҳисобламайман, шу билан бирга, Сара – бегуноҳ фаришта ҳам демоқчи эмасман.

 «Азизам, сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим» - деган гапни турли вазиятларда ишлатиш мумкин. Баъзида ўзимни оқил инсондек тутиб, Сара қилган иш, ёки айтган гапларда ўзимга нисбатан ҳурматсизликни кўрмаслика ҳаракат қилардим. Бошқа ҳолатларда эса Сара ўзи турмушга чиққан эркакка сал ижобийроқ қараши зарур бўларди.

Ҳаммасидан ҳам кейин мен қўшиб қўйган қуйидаги сўзлар ажойиб чиққанди: «Ҳозир сенга муҳабатимни намоён этаяпманми ёки йўқми?» Бу сўзлар Сарани ўйлантириб қўяр ва у кўпинча вазиятни яхши томонга ўзгартиришга қарор қиларди. Илгари эса мен доим уни ўзини ҳимоя қилишга мажбур этардим. Кўп маротаба Сара ўзини ҳимоя қилиш мақсадида: «Ҳар доим, ҳаммасига мен айбдорман. Ҳамма муаммоларга мен сабабчиман. Сен эса ҳар доим ҳақсан. Сен ҳеч қачон хато қилмайсан» - деган.

Менинг янгича ёндашувим Сарага тин олиш ва ўйлаб кўриш имконини берди. Мен ҳар доим ҳақман ва ҳеч қачон хато қилмайман, демаганман. Мен ўзимга тегишли айбни бўйнимга олдим, бу эса Сара учун гўё тоза ҳаводек бўлди. Сара тезгина унга: «Азизам, мен сенинг хатти-ҳаракатингда (сўзларингда) ҳурматни ҳис этмадим. Менинг сўзларимдан сен севгини ҳис этаяпсанми?» - дейишим ўзига ёқишини англаб етди.

Тўғриси, бу иккита гап сизга ғалати ва ҳаттоки аҳмоқона бўлиб туюлиши мумкин.  Сиз уларни биринчи ёки иккинчи  марта айтганингизда, улар сизни шаффоф бўлишга мажбур этади ва ҳатто ўзингизни қайсидир маънода камситилгандек сезишингиз ҳам мумкин. Аммо агар эр-хотинлар келишмовчилик пайтида ўзларининг энг ўткир муаммоларини ҳал қилиб олишни исташса, у ҳолда, ушбу услуб бу ишни тезроқ бажаришга ёрдам беради. Агар жуфтлик Танглик доирасининг шиддатли айланишини тўхтатишни истаса, бундай ёндашув муваффақиятга эришувни тезлаштиради. Биз ўзимизнинг мисолимизда бунга амин бўлдик.

Албатта, Сара: «Ҳа, мен сенинг севгинг сезилмаётганини ҳис қилдим, чунки сен мени севмайсан ва менинг ҳурматимга муносиб эмассан» - дейиши ҳам мумкин эди. Аммо аксарият ҳолларда бундай бўлмайди. Севги ва ҳурмат ҳақидаги ушбу оддий сўзларнинг кучи шундаки, эр ҳам, хотин ҳам ўз эҳтиёжларига ишончлари комил бўлади. Одатда, қуйидаги ҳолат содир бўлади. Сара шундай дейди:

  • Ҳа, мен сенинг сўзларингда севгини ҳис этмадим. Сенга ҳурмат билан муносабатда бўлмаганим учун мени кечир. Мени кечирасанми?

Мен унга шундай жавоб қайтараман:

  • Албатта. Сенга севги билан муносабатда бўлмаганим учун сен ҳам мени кечир.

У шундай жавоб қилади:

  • Албатта.

Шундай қилиб, ҳаммаси яхшилик билан якун топади. Ҳаммаси шунчалик оддий ва тез.

Бу нарса энг оғир кунларда иш беради.

Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Сара иккаламиз исталган пайтда ўзимизни ёмон тутиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Биз ўжарлик қилиб, бир-биримизга қовоқ осиб олишимиз мумкин. Ҳатто бир-биримизга овозимизни баландлатиб гапиришимиз ҳам мумкин. Мен ғазаб билан боқишим мумкин. Мен жим бўлиб олишим ва мулоқотдан қочишим мумкин. Сара бақир-чақир билан хонадан чиқиб кетиши мумкин. Биз ҳаво келаётган шлангни босиб, бир-бирмизни кислороддан тўсиб қўямиз.

Нима бўлганида ҳам, биз иккаламиз ҳали атрофни тун пардаси чулғамасидан севги ва ҳурмат кўрсатиш ёрдамидан фойдаланишга қарор қилдик. Агар мен ҳурмат кўрсатилмаётганини сезсам, бу ҳақда хотинимга айтаман, сўнгра менинг хатти-ҳаракатимда у, севги кўрсатмаслик ҳолатини сезган ёки сезмаганлигини сўрайман. Агар у севги кўрсатмаганимни сезса, бу ҳақда менга айтади, сўнгра ўзи менга ҳурматсизлик кўрсатмадимикан, дея сўрайди. Муқаддас Китоб шундай ўгит беради: «Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар.» (Эф. 4:26). Бу ўгит доимо иш беради, бунинг устига яхши иш беради.

Кейинчалик сизни муаммони очиқ ва ошкора муҳокама қилишга олиб борадиган ушбу иккита қисқа гапни чин дилдан айтишга ўзингизни мажбур қилишингиз керак. Агар сиз никоҳингизда ижобий ўзгаришлар бўлишини истамасангиз, бу ишни қилмайсиз. Аммо мен учун ҳурматсизлик туйғуси ўзим ким эканим билан узвий боғлиқ бўлади. Севги ва ҳурмат хабари мени ана шундай муҳокамага боришга рағбатлантиради. Шу боис мен Сарадан у менинг хатти-ҳаракатимда муҳаббатсизликни ҳис қилган ёки қилмаганини сўраганимда, у тўғрисини айтади. Бу иш беради.

Мен бунинг уддасидан чиққан эканман, демак сиз ҳам уддалайсиз.

Етук эркаклар сифатида биз ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз ва барча муаммоларни очиқ-ойдин муҳокамага қўйишимиз керак. Биз ўзимизнинг туйғуларимизни ва ҳурматга бўлган эҳтиёжимизни тан олишимиз керак. Аммо шу билан бирга, биз хотинларимизнинг туйғуларини, ҳамда уларнинг севгига бўлган эҳтиёжларини тан олишимиз керак! Бу жуда адолатли ва барқарор ёндашув бўлиб, аслида нима бўлаётганини аниқлашимизга имкон беради. Бу каби муҳокамалардан ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишдан қочиш (ёки ҳамма нарсани бақир чақир билан ҳал қилиш одати) ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва яхшиликка олиб келмайди. Бир аёл бизга шундай ёзади:

“Биз «хавфли» вазиятларни ортиқча баҳс ва хафагарчиликларсиз муҳокама қилиб олишни уддаладик. Бу жуда ажойиб бўлди! Аммо иккаламиз ҳам бир-биримизга: «Ҳа, ўтган йиллар мобайнида мен ўзимни айнан шундай ҳис этганман!» - деб айта олганимиздан кейин бунинг имкони пайдо бўлди. Шундай қилиб, биз биргаликдаги ўқиб-ўрганишнинг янги босқичини бошладик. Бу менга жуда ёқади. Мен никоҳимдаги ажойиб ўзгаришларни ҳис этаяпман. Бизни ташвишга солаётган асосий муаммони тушуниб етганимиздан кейин елкамиздан улкан тоғ гўё ағдарилгандек бўлди ва бу нарса суҳбатларимиз давомида юз ифодаларимизда ҳам ўз аксини топди”.

Албатта, бунинг учун жасорат керак. Бир эркак менга шундай ёзган эди:

“Мен хотинимнинг ўзимга нисбатан ғазаб ва нафратини ҳис этар ҳамда вақти-вақти билан бунга жавобан нима қилишни билмай қолардим... У жуда кўп нарса хоҳламаётганини билрдим, аммо мен ҳеч қачон у билан ушбу мавзулардан чин дилдан суҳбатлашмаганим боис гапни нимадан бошлашни ва кейин бу нарсани қандай амалиётда қўллашни билмасдим. Мен жанжаллардан чарчаганим сабабли кўпинча хотиним билан ҳар қандай суҳбатдан ўзимни олиб қочишга ҳаракат қилардим, чунки барибир ҳаммаси жанжал билан тугарди. Хотиним менинг мулоқотга киришимли эмаслигимни ўзига нисбатан севгимнинг йўқлиги ёки унга адолатсиз муносабатим сифатида қабул қиларди. Билмайман, нима учун мен бу борада бунчалик қийналганман”.

Бошқа бир эркак бу ҳақда шундай дейди:

“Бизнинг барча келишмовчиликларимиз унинг ҳиссий портлашлари ва менда ҳиссиётларнинг йўқлиги атрофида  айланарди. Мен хотинимни севаман ва унга қалбимда кучли туйғу бор, деб ҳисоблайман. Аммо мен туйғуларимга мени асир этишларига имкон бермайман. Мен севги ҳиссиётларда эмас, балки амалий ишларда акс этиши кераклигига ишонаман... Менга хотинимнинг ҳиссиётга берилувчанлиги ёқади ва Худо бизни Уни мадҳ этишимиз жараёнида бир-биримизга севги ва ҳурмат кўрсатишимиз учун бирлаштирганига ишончим комил. Аммо хотиним ўз хатти-ҳаракатини ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги билан оқлашга уринганида, мен унга қарши чиқаман. Мен уни айблашни истамайман, аксинча, мен хотиним ушбу муаммони ҳал этишини истайман.”

Бу эркакларнинг ҳар иккаласига айтадиган гапим қуйидагича: «Жаноблар, сиз Худо томонидан нафрат учун яратилмаганингиз тўппа-тўғри, аммо У сизни зарбаларни чидам билан қабул қилишга чақиради». Жон Готман никоҳ масалаларига бағишланган кенг кўламли тадқиқотларидан кейин  эрлар хотинларининг ғазабини енга олсалар, самарали натижаларга эришадилар, деган хулосага келади. У эркакларга, агар улар никоҳлари муваффақиятли бўлишини истасалар, келишувлардан қочмасликни маслаҳат беради. Агар улар муаммодан ўзлари олиб қочишса, ечилмаган низолардан қочишга уринсалар, хотинларининг янада кўпроқ жаҳли чиқади. Эркаклар ҳар доим аёл киши учун ичидагини тўкиб солиш жуда муҳимлигини ёдда тутишлари керак. Аёл эри билан ўз туйғуларини баҳам кўрганида, у мана шу нарса орқали ўзаро муносабатларни янада соғломлаштирган ҳолда, уларни мустаҳкамлаяпман ва яхшилаяпман, деб ўйлайди. У эрига озор етказишга ҳаракат қилаяпти ва унга шахсий ғарази туфайли ташланмаяпти. «Агар мана шу ноқулайлик вазиятида сиз унинг ёнида қолиб, сўзларини охиригача эшитсангиз, - дейди Готман, - у тинчланади. Агар ўзингизни ундан тош девор билан тўсиб олсангиз, у янада жаҳл отига минади ва келишмоқчилик янаям кучайиб кетади»1.

Мен эркак биродарларимга қуйидагича маслаҳат беришим мумкин: хотинлаингзидан ўзингизни олиб қочманг, уларга яқинлашинг, улар ҳам сизга яқинлашсинлар, майли, ана шу яқинлашиш пайтида улар сизга ўзларининг майда, заҳарли нишларини отсинлар. Агар сиз унинг зарбасини ўзингизга қабул қилишга тайёр бўлсангиз, бу бемазагарчиликни тўхтата оласиз. Хотинингиз ичидагини тўкиб солганидан кейин сиз унга севги билан қуйидаги сўзларни айтишингиз мумкин: «Азизам, мен сени севаман. Мен келишмовчиликлар яна юз беришини истамайман. Сен мен билан бу оҳангда гаплашганингда, сенга худдики мен сени севмайдигандек бўлиб туюлишини биламан. Кел, бу муаммони ҳал қилиб оламиз. Мен сенга кўпроқ севгимни бағишлашни истайман, умид қиламанки, сен ҳам менга мос равишда кўпроқ ҳурмат кўрсатасан». (Бошқа маслаҳатларни сиз А, Б ва В Иловалардан топишингиз мукин).

Ҳеч қачон севишдан тўхтамаган эр.

Ҳатто хотин ўз никоҳини барбод қилишга ҳам тайёр бўлганда, эр томонидан мана шундай муаммоларни ҳал қилишга тинмай уринишнинг энг ажойиб намуналаридан бири ҳақида ўша аёлнинг ўзи менга юборган электрон мактубда ҳикоя қилинган эди. У бизнинг конференцияларимиздан бирида қатнашиш учун эри билан олти юз миль йўл босиб келибди. Ўша пайтда уларнинг никоҳини бор-йўғи ингичка бир тола ушлаб турганди холос. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам бу ўзлари қачондир иштирок этган конференциялар орасида энг яхшиси бўлганини тан олишди. Аммо улар уйга қайтганларида хотин ҳали ҳам ажрашиш ниятидан қайтмаган эди. У оила ва эридан чарчаган эди. Аммо эри таслим бўлишни истамасди. Аёл хатида бу воқеанинг давомини шундай ҳикоя қилади:

“Биз бугун ҳам бирга яшаяпмиз, чунки эрим сўнгги ойлар давомида сиз ўз конференциянгизда айтганингиздек, «хотин ҳурмат кўрсатиш-кўрсатмаслигидан қатъий назар, эр уни севиши керак»лигига амал қилиб келди. У мени севиш азоб бўлган пайтда ҳам севишда давом этди, ҳатто УШЛАБ ТУРАДИГАН ҳеч нарса қолмагандек бўлиб туюлган маҳалда ҳам у никоҳимиз ва оиламиз учун маҳкам туриб берди.  

Ўтган октябрь ойида мен ундан бизни ташлаб кетишини илтимос қилдим. Мен ёлғиз қолишни истардим, ҳамда менга шундай туюлардики, уни бошқа севмай қўйгандим. У истамайгина бизни бир неча ҳафта ёлғиз қолдирди... Мен никоҳимдан ажрашсам, ўзимнинг ҳам, қизларимнинг ҳам ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини билардим. Мен унинг келиб туриши, ҳамда яқинда таъмирдан чиқарган уйимизни сотишга тўғри келиши ҳақида ўйлардим. Аммо менга барибир эди, мен унинг кетишини истардим! Бу вақтда эса у ибодат қилар, никоҳ ҳақидаги китобларни ўқир, аудиокассетларни тингларди ва нима бўлишидан қатъий назар мени севишда давом этишга қарор қилди.

Қизларим отасини қаттиқ соғина бошлашди ва биз у «кейинги танбеҳ эшитгунига қадар қайтишига» қарор қилдик. Хуллас, у ҳар куни оқшомда менинг қўлларимдан тутганча, мен ва никоҳимиз учун ибодатлар қиларди, мен эса у ибодатини тугатишини кутганча, шифтга термулиб ўтирардим. У ваннахонадаги тошойна олдида ёки менинг машинам ичида кичкина мактубча ёки кичик гул қолдирарди. У ўзи мени севишини ва никоҳимиз мана шу тарзда осонгина барбод бўлишига йўл қўймаслигини билдириш учун шу каби жуда кўп ишларни қилди.

 Буларнинг барчаси менинг асабимга тегарди. Мен шундай ўйлардим: «Наҳотки, у севмаслигимни ва у билан бошқа яшаш ниятим йўқлигини тушунмаса? Бунча уринишидан нима фойда?» Менда унга нисбатан ҳеч қандай туйғулар қолмаганди. Менинг эҳтиёжларим қаноатлантирилмагани боис, мен буларнинг барчасига барҳам беришни истардим. Қанчалар худбинлик қилганман-а...

Ҳиссий жиҳатдан мен на мен, на у тушуна олмайдиган бир нарсани бошдан кечиргандим, аммо мана шу оғир даврда ҳам у ёнимда қолиб, мени севишда давом этди.  Бошқа тафсилотларни гапириб ўтирмайман, аммо охир-оқибат мен таслим бўлдим. Ақли расо аёл бунчалик кўп севги ва садоқатдан воз кеча олмайди.

Ҳозир мен эримни жуда-жуда севаман. Мен севги – ҳислар эмас, балки англанган танлов эканини тушуниб етдим, қабул қилган қарорим эса тўғри бўлганди. Биз мавжуд статистикани исботловчи яна бир далилга айланмадик, чунки эрим менинг унга муносабатимдан қатъий назар, мени севишда давом этишга қарор қилганди. Орқага ўгирилиб қараб, эрим қанчалик сабрли ва менга севгили бўлганини (ишонаверинг, бу унга осон кечмаган), у Исо Масиҳ кучи билан никоҳимизни сақлаб қолганини кўраман. Биз қоронғу ер ости йўлидан чиқиб олдик дея олмайману, аммо ундан чиқиб олишга яқин турганимиз аниқ”.

Бу мактубни ўқиб бўлгач, фақат «омин» - дейиш мумкин. Унинг эри юзага келган вазиятдан чиқиб кетишнинг иложи йўқдек бўлиб туюлганда ҳам нима қилиш кераклигини тушуниб етди. Ҳатто ўзи никоҳлари барбод бўлмаслиги учун ибодат қилганида хотини шифтга қараб бефарқ ўтирганида ҳам (бу нафақат эрига ҳурматсизликни, балки Худога итотасизликни ҳам билдиради) курашдан тўхтамади. Энг асосийси – у курашда ғолиб чиқди, улар ғолиб чиқишди, ҳамда бугун улар бирга, чунки эр Танглик доирасининг шиддатли айланишини тўхтатиш учун ҳамма нарса қилишга тайёр эди. Охир-оқибат хотин ўзига юборилаётган хабарларни тушуниб етди ва у ҳам Танглик доирасини тўхтатишни истади. 

Никоҳ қанчалик умидсиз ва истиқболсиз аҳволга келиб қолгани муҳим эмас, агар эр ва хотин чин қалбдан исташса, улар Танглик доирасининг айланишини тўхтатишлари мумкин. Аммо бунинг учун худди ўша, таслим бўлмаган эр сингари керакли ҳамма нарсани қилишга тайёр туриш керак бўлади. Мен «керакли ҳамма нарсани қилиш» деганда «Масиҳнинг амрлари» чегаралари доирасида ғалаба қозонишни назарда тутаман (қаранг: 1 Кор. 9:21). Масиҳнинг амрлари доимий қурбонликларни ва кечиришларни англатади: «Севги кўп гуноҳларни ювади» (1 Бут. 4:8; Мат. 5:38-46). Аммо Масиҳнинг амрлари бошқа одамни «беҳисоб гуноҳлардан» қайтаришини ҳам англатиши мумкин (Иак. 5:20; Мат. 18:15). Севги мустаҳкам бўлиши керак. Никоҳингизга қандай ёндашув зарурлигини тушуниб етиш учун имонли ва доно маслаҳатчига мурожаат қилинг. 

Албатта, қилиш керак бўлган ишни қилиш учун сиз, эҳтимол боришни истамаган жойингизга боришингизга тўғри келар. Оилавий жуфтликлар билан маслаҳатлар ва конференция ҳамда семинарлар ўтказиш жараёнида мен ҳар доим жуда кучли озор ва ҳақоратларни бошдан кечирганликлари боис эрларини кечира олишларига ишонмайдиган аёлларни кўраман. Шунингдек, мен ўзларини кечиришмаганда нима қилишни билмайдиган эрларни кўраман. Улар ичларида ҳаммаси тугади, деб ўйлашади. Вақт ўтиши билан эса «Бундай аёл билан яшаб бўладими? Хотин масаласида омадим келмаган экан» - деган хаёлга боришади. Кейинги, еттинчи бобда мана шу икки вариантни кўриб чиқамиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак