Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 23 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (23-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


3-ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

Ушбу китобнинг илк саҳифаларидан бери мен агар эр ва хотин оқил инсонлар тоифасига киришса, улар севги ва ҳурмат тамойилларидан омадсиз никоҳларини омадли, омадли никоҳни эса бахтли никоҳга айлантириш учун фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида сўз юритиб келаяпман. Мен таъкидлаган ғояга кўра, сиз турмуш ўртоғингизга ишонишингиз ва уни ўзи энг кўп эҳтиёжманд бўлган нарсадан мосуво этмаган ҳолда мазкур тамойилларга таяниб, биринчи бўлиб ҳаракат қилишингиз керак. Шунда сиз ҳам турмуш ўртоғингиздан ўзингиз эҳтиёжманд бўлган нарсани оласиз. Юқоридаги бобларда биз шунингдек, Худо нафақат эрларга ўз хотинларини севишни, хотинларга эса эрларини ҳурмат қилишни буюрганини, балки У буни бирор бир шартсиз қилиш зарурлигини амр этганини кўриб ўтдик.

Мабодо, сиз эрингизга бор ҳурматингизни намоён этаётган бўлсангизда, у сизга севги билан муносабатда бўлмаса, нима қилиш керак? Сиз хотинингизга бор севгингизни намоён этсангизда, у сизни ҳурмат қилмаса, нима бўлади? Агар сиз севги ва ҳурмат тамойилларини қўллашдан бирор натижа кўрмаётган бўлсангиз, уринишдан нима наф? 

Ғолиблик доираси сизнинг ана шу саволларингизга жавоб топиб беради. Маълум маънода, Ғолиблик доираси мазкур китобнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Ўқиб чиқсангиз, бунинг сабабини билиб оласиз.  

23-БОБ. СЕВГИ ВА ҲУРМАТ УЧУН ҲАҚИҚИЙ  АСОС

Менимча, турмуш ўртоқларни Танглик ва Қувват доиралари оралиғида ушлаб турадиган асосий муаммо инсонларнинг ҳатто севги ва ҳурмат уйғунлигидан фойдаланиб кўргач ҳам ижобий натижага эришмасликдан қўрқишлари билан боғлиқдир. Қуйида мен конференцияларимиз давомидаги юзма-юз учрашувларда оладиган ёки электрон манзилимга келадиган одатий жавоблардан айримларини келтириб ўтаман: «Эътиқодда олға юра олсамда, эрим барибир менга ёмон муносабатда бўлишда давом этишидан қўрқаман». «Хотиним менга ҳурматсизлигини намоён этишда давом этаверади, фақат энди у янада бақувватроқ супургига ўтириб олади». «Эрим менга севги йўқлигини намоён этишдан тўхтамайди, фақат энди у янада бадфеъл бўлиб кетади».

Албатта, ҳар доим ва ҳамма нарсада истиснолар бўлади – кимдир айнан мана шуларнинг бариси юз бериши мумкинлиги учун ҳам севги ва ҳурматни намоён этишдан қўрқади! Бир аёл бу борада шундай ёзади:

“Сизнинг эримдан кечирим сўраб, унга ҳурматимни намоён этиш таклифингиз жуда зўр. Мен буни қилишни истайман. Аммо қалбимда у буни ижобий қабул қилса, нима қиламан деган қўрқув бор, чунки бугун эга бўлиб турганимиз – ота-она сифатидаги ролларимизни ўзаро тушунишдан ортиқроғини қабул қилишга тайёрлигимга ишончим йўқроқ. Мен жудаям кучли нимадир қилиб қўйиб, кейин эрим менга бошқача муносабатда бўла бошласа, бунга тайёр эмасманми, деб ҳам қўрқаяпман.”

Кўпинча қуйидагича саволлар қулоғимизга чалинади: «Агар қарши томон буни истамаса, севги ва ҳурмат кўрсатишнинг нима кераги бор?» Бир оилавий жуфтлик конференциямизда иштирок этди. Хотин эрига ҳурмат билан муносабатда бўлишга уриниб кўришга ваъда берди, аммо эр унинг бу уринишларини қуйидагича изоҳлади:

“Ҳаммаси тумандек тарқаб кетди. У ўзининг эски қобиғига қайтди. У қачонлардир отаси билан бўлиб ўтган ўзаро муносабатлари туфайли менга ишона олмади. Илгари, у эркакларга нисбатан ўзининг салбий муносабати ва фикрларини очиқчасига айтарди. Ўз уйимда мен ҳали ҳам ўзимни етимдек ҳис қиламан. Баъзида ўзимни хотини йўқ эрдек тасаввур этаман. У ёнимда бўлганида унинг салбий муносабати, танқиди ва душманона кайфияти сезилиб туради. Менинг туйғуларим ҳар куни лойга қорилади, чунки хотиним мени доим ерга уради, ўзимни эркак эмас, балки паст мавжудот сифатида тасаввур қилишимга ҳаракат қилади. Мен хотинимни тушунишим керак, унинг ҳужумларига қандай муносабатда бўлишни билишим учун оқил бўлишим керак.”

Таслим бўлманг бу борада Худога ишонинг

Юқорида ўқиганингизга ўхшаш хатлар юракни эзади, аммо мен ҳар доим бир нарсани маслаҳат бераман. Сизга ҳеч нарса ўхшамаётгандек туюлгани учунгина таслим бўлманг. Турмуш ўртоғингизга шартсиз севги ёки шартсиз ҳурмат кўрсатишда давом этинг. Озгина бўлсада, ижобий ўзгаришларни кўришга ҳаракат қилинг. Эрингиз сизга гул совға қилмайди, аммо у водопровод жўмрагини тузатиб қўйди. Хотинингиз ҳалиям доим боши оғриб юришидан шикоят қилаверади, аммо энди буни олдингидек бақир-чақир билан билдирмайди, овози анча мулойим бўлиб қолган. Мовий ва пушти рангли кўзойнаклар эсингиздами? Биз аслида фойдамизга содир бўлаётган нарсаларни, шунингдек, турмуш ўртоғимизга қилаётган таъсиримизни кўрмаймиз.

Бунга ёрқин мисол сифатида тунги навбатчилик вақтида кутилмаганда мукофот пули беришганини хотинига айтиш учун ярим кечаси қўнғироқ қилган эр ҳақида бир аёлнинг ёзган мактубини келтириш мумкин. «Худога шукур!» - деган бунга жавобан аёл, шунда эрининг жаҳли чиққан. Сўнг эри иши оғирлигидан шикоят қилишга тушган. Хотин эрига қўшимча пулга эҳтиёжлари борлигини эслатмоқчи бўлган, шу боис бу пуллар учун Худодан миннатдор бўлишлари лозимлигини айтган. Эр ўз тақдиридан нолишда давом этган, хотин эса (ақл ўргатишга мойиллиги бўлсада) эрига бунақа нолийвериш яхши эмаслиги тўғрисида ақл ўргатишни истамаган. Бунинг ўрнига ҳурмат билан жим қолишни афзал билган. Шунда эри унга: «Сен жим ўтиришингни йиғиштир. Мен жиддий гапиряпман, ўзингга ўхшамаяпсан ва бу менинг жаҳлимни чиқараяпти. Бу ерда нимадир бор. Мен сенга жим ўтиришни буюрмагандим. Мени эшитишингни ва ўз гапларинг билан фикримни бўлмаслигингни сўрагандим. Шунинг учун яхшиси жим ўтирма!» - деган.

Аёл бизга ўзининг ҳурмат билан жим туриши натижа бермаётгани ҳақидаги фикрини ёзар экан, мен унга аслида бу жудаям натижа бераётганини айтдим. Ҳозирга келиб унинг эри ўзининг зарарли одатларидан аста-аста воз кечиб, очилиб бормоқда. Хотинининг жим туриши боис, у ўзини эшитиб кўрган, ҳамда эшитганлари ўзига ёқмаган бўлса ажабмас. Шу боис эр ўйланиб қолган. Аёлнинг сукути жуда кучли таъсир қилган. Мен аёлга Муқаддас Руҳ эрини фош қилиши учун сабрли бўлиши кераклигини айтдим.

Орадан бир неча ой ўтиб, у бизга яна мактуб ёзди: «Эрим билан муносабатларимиз жуда ажойиб. Биз умуман жанжаллашмаяпмиз». Эрининг руҳияти ўзгаргани учун аёл Худога шукурлар айтмоқда. Мактубини у қуйидаги сўзлар билан давом эттирган: «Буларнинг барчасига, шунингдек, менинг сўзларим ва ишларимдаги янгича муносабатим, сукут сақлашим ва ҳурматим орқали ҳам эришдик». Бу аёл бир қараганда ишлар кўнгилдагидек кетмаётгандек туюлиши борасида жуда яхши мисол вазифасини ўтайди. Ҳамма нарсага вақт даво, баъзида бирор бир ўзгариш бўлиши учун ойлаб кутишга ҳам тўғри келади.

Қуйида бошида ҳеч қанақа ўзгаришларни кўрмай, лекин охир-оқибат улар рўй бера бошлаганда, ҳайрон қолган бошқа бир аёл воқеаси. У ўзининг собиқ турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, унинг оиладаги ўрни ва мақомига етарлича ҳурмат кўрсатмагани учун кечирим сўраган. Аёл имонли, эри эса имонли эмас. Нариги томонда маълум муддат жимлик бўлиб турган, сўнг эр: «Раҳмат» - деган. Суҳбат шу билан якун топган, аммо орадан бир неча кун ўтиб, эр ярим кечаси кўзда ёш билан қўнғироқ қилган ва хотини ўзидан кечирим сўраганидан ҳайрон бўлганини айтган. Аёл унга жавобан эри кутганидек хотин бўла олмагани учун ҳам кечирим сўраши шарт бўлганлигини тушунтирган. Бу сафар ҳам суҳбат кутилмаганда узилиб қолади. Орадан бир ҳафта ўтиб, эркак яна қўнғироқ қилади. У ўзининг қилган ишларини мулоҳаза қилиб кўрганини ва энди афсусланаётганини айтади. У хотинига ўзи йўл қўйган барча хатоларни айтиб беради ва «аёл илгари ҳеч қачон эшитмаган илиқ ва самимий сўзларни айтади».

Бошқа бир ҳолатда хотин эрини ташлаб кетиб, ўзига уй сотиб олади. Мен бу эркакка хотинига кўпроқ севги намоён этиш учун қилиши керак бўлган ишларини тушунтирдим. Улар маълум муддат гаплашиб туришади, аммо эркак муносабатларида ижобий ўзгаришни кузатмайди. Бир куни аёл дабдурустдан шундай дейди: «Сен менинг уйга қайтишимни сўра, деб илтимос қилишимни кутяпсанми?»

Буларнинг барчаси юз бериши мумкин бўлган ҳолатларнинг айримлари. Агар ҳафталар, ҳатто ойлар давомида ҳам ижобий ўзгариш кўзга ташланмаса, таслим бўлманг. Буни мағлубият сифатида талқин этманг. Қилаётган ҳамма ишингизни бесамар, деб ўйламанг. Аксарият ҳолларда севги ва ҳурмат турмуш ўртоғингизга сиз ўйлаганингиздан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади. Бу инсоннинг кўнглида нимадир содир бўлади. Худо тўғри йўл кўрсатишига ишонинг ва У албатта тўғри йўлни кўрсатади.

Агар ҳеч нарса чиқмаса, нима бўлади?

Сиз никоҳингизда кўпроқ нимадан қўрқасиз? Эр сифатида сиз хотинингизга севгингизни кўпроқ намоён этгач, бунга жавобан ундан нафрат қайтишидан қўрқасизми? Сизнинг яқинлашиш, очиқ ва тушунувчи бўлиш истагингизга, тинчликпарварликка, садоқатга ва миннатдорликка интилишингизга хотинингиз ҳали ҳам ҳурматсизлик билан жавоб қайтариши мумкин. 

Аёл сифатида эрингизга ҳурмат кўрсатганингиздан кейин у сизга янада кўпроқ севгисизлик билан жавоб қайтаришидан қўрқмайсизми? Сиз ҳурматни намоён этишнинг «хорижий» тилини ўрганиб олдингиз, ҳамда эрингизнинг меҳнати, ўзининг зийраклигини ишга солиб, сизни ҳимоя қилиш ва таъминлаш, хизмат қилиш ва бошқариш истаги учун миннатдорчилик билдираяпсиз. Сиз унга елкама-елка турадиган дўст эканлигингизни тасдиқлашга уриниб кўрдингиз, шунингдек, жинсий алоқа борасида янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилдингиз. Аммо шунга қарамай, у ҳали ҳам севгини намоён этмаяпти. Сиз оқил масиҳий сифатида ишонч билан биринчи бўлиб қадам ташладингиз, аммо эрингиз ўзгаришга шошилмаяпти.

Масиҳга эргашиш учун имонли одамнинг йўлида турли синов ва қийинчиликлар кутиб турибди, шунингдек, Исо бунга қўшимча қилиб, «Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади» (Мат. 10:36) – деган эди. Ўз тажрибангизда бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Шундай экан, балки севги ва ҳурмат уйғунлиги иш бермаётганини тан олиш керакдир? Аммо, ҳамма гап шундаки, сиз шартсиз севги ёки ҳурматни намоён этар экансиз, сиз Худога ва Унинг сизга аталган иродасига эргашасиз. Умуман олганда, эрингиз ва никоҳингиз феъл-атворингизга боғлиқ эмас. Шунчаки хотинни севиш ёки эрни ҳурмат қилиш қийин бўлган вазиятларда сиз бўйсунишни ҳамда ишончни намойиш қилмоқдасиз. Шартсиз ҳурмат ва шартсиз севги албатта мукофотланади. Мен бу тамойилни Ғолиблик доираси деб атайман. Исо Масиҳ шундай дейди: «Агар сизни севганларнигина яхши кўрсангиз, сизларга қандай мукофот бўлади?» (Мат. 5:46). Эҳтимол, Исо Масиҳнинг бу сўзларида сизники каби муаммоли никоҳлар назарда тутилгандир.

Павлус ҳам Эфесликларга мактубнинг олтинчи боб, еттинчи  ва саккизинчи оятларида, айнан сизнинг никоҳингизни назарда тутганига ишонаман: «Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади». Мактубнинг матнида қулларнинг ўз хўжайинларига хизмат қилиши ҳақида сўз бормоқда, аммо ҳаворий бу оятни эркин инсонларни тилга олиш билан якунлайди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу амр барча имонли инсонларга тааллуқли. Агар бир нечта оят олдинроққа мурожаат қилинса, ушбу тамойилнинг ота-оналар ва фарзандлар (қаранг: Эф. 6:1-4), шунингдек эрлар ва хотинлар (қаранг: Эф. 5:22-33) ўртасидаги муносабатларда эсга олинганини кўриш мумкин. Павлус агар биз ҳамма ишимизни Худо учун қилаётгандек бажарсак, Раббимиздан мукофот олишимизни таъкидлайди. Никоҳда сиз қилаётган ҳамма нарса, Ҳатто буни турмуш ўртоғингиз кўрмаётган ёки эътиборсиз қолдираётган бўлсада, аҳамиятга эга! Ғолиблик доирасининг мазмуни қуйидагича:

Эрнинг севгиси хотиннинг ҳурматидан қатъий назар марҳаматлайди, Хотиннинг ҳурмати эрнинг севгисидан қатъий назар марҳаматлайди.

Мен никоҳ масалаларига оид ушбу Муқаддас Китоб ҳақиқатларини ўргатишни энди бошлаган пайтларим одамлар бу таълимотни қандай қабул қилишларини билмас эдим. Қизиғи шундаки, кўпчилик Ғолиблик доираси ҳақидаги маълумотни қучоқ очиб кутиб олди. Ўзларини ожиз сезиб юрган инсонлар бирданига ўзлари қилаётган ҳамма ишга Худо бефарқ эмаслигини, зеро ҳеч нарса шунчаки беҳудага куч сарфлаш эмаслигини англаб етишди. Бу фикр нафақат омадсиз никоҳларни даволайди, балки у муваффақиятли никоҳларнинг янада юқорироқ поғонага кўтарилишига ёрдам беради. Ғолиблик доирасининг муҳим тамойили шундаки, уни нафақат омадсиз, балки муваффақиятли никоҳларга ҳам қўлласа бўлади. Аммо барча эр ва хотинлар севги ва ҳурмат тамойилини биринчи навбатда қўллашлари керак, ҳамда Исо Масиҳга итоатлари боисидан қилишлари керак бу ишни. Йўқса, омадли никоҳ учун ўзларини мақтаб, манманликка берилишлари ҳеч гап эмас.

Барча турмуш ўртоқлар бир нарсадан огоҳ бўлишлари керак. Тик турган киши  йиқилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Айнан шу боис муваффақиятли бўлиб туюлган никоҳлар бирдан қулайди. Агар биз Исо Масиҳдан кўзимизни узсак (ёки ҳеч қачон Унга боқмаган бўлсак), уйни қум устида қураётгандек бўламиз, оқибатда ёмғир ёғганда ва шамол эсганда уйимизни буюк вайронагарчилик кутиши ҳеч гап эмас (қаранг: Мат. 7:24-27).

Муваффақиятли никоҳ борасида Ғолиблик доирасининг яна бир афзаллиги шундаки, сиз бир-бирингизга нима учун айнан мана шундай муносабатда эканингизни тушуна бошлайсиз ва севги ҳамда ҳурмат тамойилларини бошқа жуфтликларга ҳам тушунтира оласиз. Бошқа эр-хотинлар ҳам севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақида билиб олишгач, эвазига сиз оладиган мукофот ошгандан ошади. Аммо бу мукофот айнан нима? Унинг айрим қисмларини биз шу ерда тириклигимизда оламиз, аммо боқий дунёда бизни энг катта мукофот кутиб турибди.

Осмоннинг мукофоти - мангу фароғат

Мияси шол бўлиб қолган бир инсоннинг бу ҳақдаги фикрларини эшитган эдим. У жуда ақлли эди: «Худо мени даргоҳига олиб кетмоқчи... У мени шунга тайёрлаяпти. Мени мангу мақсадлар учун тайёрлашмоқда. Аммо мен ҳали тўла тайёр эмасман. Мен ўлгач, Худо билан юзма юз бўлганимда У менга қараб: «Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан» - дейди. Мен хурсанд бўлиб кулиб юбордим, ёноқларимдан ёш оқиб тушди.

Исо Масиҳ бизни Ўзининг «Яхши» - деган жавобини эшитишимиз учун тайёрлайди. У бизга: «Баракалла! Сен яхши ва ишончли хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун сенга катта ишларни ишониб топшираман. Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл» (Мат. 25:21) дебди.

 «Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл» - деган сўзларнинг мағзини чақишга ҳеч уриниб кўрганмисиз?

Бу чексиз қувонч бўлади. Ўзингизнинг битирув оқшомингизни, тўй кунини, туғилган кунларингизни, фарзандингиз туғилган кунни, ёзги таътилларни, ишхонада мансаб пиллапояларидан юқорилаганларингизни, нафақага чиққан кунингизни, дўстларингиз билан кўнгилхушликларни, ота-онангизнинг кутилмаган совғаларини, оила аъзоларингизнинг Исо Масиҳни қабул қилишганини, соғ-саломат кунларингизни эсланг. Агар сизда ҳар куни, ҳар соатда мана шу воқеаларнинг бутун қувончи ва шодлигини тўлалигича ҳис этиш имкониятига эга бўлганингизда нима бўларди? Тасаввур қилаяпсизми, сиз «хурсандчиликка шерик бўл»ганингизда бу тўлиқлик ва тўкислик миллиард марта кўпроқ бўлади.

Агар сиз ана шу қувонч онларининг илк дақиқаларини адоқсиз ҳис эта олсангиз нима бўларди? Мавлуд байрамига велосипед хоҳлаганингиз, аммо ота-онангиз уни олиб бериш ёки олиб бермасликлари ҳақида ҳеч нарса демаган кунларни бир эсланг. Сиз ноаниқлик ҳолатида кун санайсиз ва ниҳоят Мавлуд байрами тонги кириб келади. Шунда сиз арча тагида яп-янги велосипедни кўрасиз ва фақат «во-о-ҳ!» - дея оласиз, холос.

Ёки олмос кўзли узукка маҳлиё бўлиб қолган аёлни кўз олдингизга келтиринг. У ҳам «во-о-ҳ!» - дейди. Бир куни мен Уолл-Стритдан келган инвесторлар билан учрашганимда улардан биргина «во-о-ҳ!» - деган сўз билан ифодалаш мумкин бўлган ҳолатни бошдан кечиришганми йўқми, шуни сўрадим. Улардан бири кутилмаганда юз минг долларга чек беришганида шуни ҳис этганини айтди. Мен беихтиёр ютиниб қўйдим ва: «Ана бўлмасам!» - дедим.

Сизни олдинда энг улуғ ва энг буюк «во-о-ҳ!» - дейдиган ҳолат кутиб турганини ҳис этаяпсизми? Худо сизни муносиб тақдирлаш учун кўз узмай кузатиб турибди. «Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади» (1 Кор. 4:5). Бизни нималар кутаётганини унутмаслик учун Эфесликларга мактубнинг олтинчи боб, еттинчи ва саккизинчи оятларини ёдда тутинг: «Инсонларга эмас, балки Раббингизга хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. Билингларки, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади». Имонли инсонлар пиллапоя орқали осмонга кўтарилиб Исо Масиҳ билан юзма-юз бўлган ҳолатни кўз олдингизга келтиринг. Эрлардан бирига У: «Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен ўзингга ҳурматсиз муносабатда бўлган хотининггга севги билан хизмат қилдинг. Унга берган ҳар бир севгингни бугун қайтариб оласан». Бир аёлга У шундай дейди: «Яхши, меҳрибон ва садоқатли хотин экансан. Сен ўзингга севгини намоён этмаган эринга ҳурмат билан хизмат қилдинг. Мен ҳаммасидан хабардорман. Кўрсатган ҳар бир ҳурматинг учун муносиб мукофотни оласан».

Шундан сўнг Исо Масиҳ сизга жаннат деб аталган жойга киришни буюради (қаранг: Луқ. 23:43). У сизни «Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ-саломат етказади» (2 Тим. 4:18). У ерга Исо Масиҳ билан бирга кирганингизда муқаддас ҳаяжонни ҳис этасиз. Сиз Худонинг «...улуғвор ҳузурида бекаму кўст ва шод-хуррам» бўлиб турасиз (қаранг: Яҳудо 1:24). Шу онда сизга тасаввурга сиғдириб олмайдиган қимматли совға олиб келишади ва сиз ҳаяжондан «во-о-ҳ!» - деб юборасиз. Кўрадиганингиз энг юксак орзуларингизданда юксакроқ бўлади. Кутилмаганда шу заҳотиёқ сиз севги ва шон-шараф тахтига чиқасиз. Сиз  «У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласиз», ҳамда бу ерни ҳеч қачон тарк этмайсиз (Кол. 3:4)1.

Осмонни таърифлаш таърифлаб бўлмайдиган нарса ҳақида сўз айтиш билан баробар. Ҳатто Павлус ҳам фақат «Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади» - дея олган холос (қаранг: 2 Кор. 4:17; шунингдек, Рим. 8:18).

Аммо, келинг Матто баён этган Хушхабарнинг йигирма бешинчи боб, йигирма биринчи оятига қайтамиз: «Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун сенга катта ишларни ишониб топшираман». Аммо «кичик иш» нимани англатади? Аслида, ушбу тушунча Павлус Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида таърифлаган тушунчани ўз ичига олади: «...эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин» (қаранг: Эф. 5:33). Турмуш ўртоғингизни ҳурмат қилиш ёки севиш борасида қарор қабул қилишингиз билан, ўзингиз учун охири кўринмайдиган дивидендлар тайёрлаб борасиз. Исо Масиҳ сизга битим таклиф этмоқда. Тириклигингизда бир неча ишларни бажаринг – боқий дунёда ортиғи билан мукофотини оласиз.

Худо муҳим деб билган нарса ростдан ҳам муҳимдир!

Эҳтимол, дунёвий нуқтаи назардан аёл ўзини қўпол ва ёмон тутадиган эрини ҳурмат қилишида маъно йўқдир. Эр учун ҳам ўзига нафрат ва ҳурматсизлик билан муносабатда бўладиган хотинини севишдан маъни йўқ. Аммо бу Худо учун аҳамиятли. Бир қарашда мева бермайдигандек туюладиган ана шу уринишлар Худо учун муҳим аҳамиятга эга, чунки У бундай хизматга яраша мукофот беради. Чунки бу дунёнинг донолиги Худо олдида ақлсизликдир (қаранг: 1 Кор. 3:19).

Мен, шунингдек, буларнинг барчасини тақводорлар дунёвийлик нуқтаи назаридан бемаънилик ҳисобланган нарсани қилишгани учун осмонларда содир бўладиган «во-о-ҳ» эффекти томондан таърифлашни ҳам ёқтираман. Тасаввур қилинг, миллионлаб фаришталар қўлларида улкан дастани ушлаб туришибди. Ҳар сафар сиз эрингиз ёки хотинингизга севги ёхуд ҳурмат кўрсатганингизда, фаришталар ана шу дастани  тортиб қўйишади. Шунда – «во-о-ҳ!» содир бўлади -  улкан тилла идишга хазина, сирли мукофот тушади. Бош фаришта тушунтиради: «У бу ишни яна қилди! У мана шу манман аёлга яна севги намоён этди!» Ёки сал бошқачароқ: «Бу аёлга баракалла дейиш керак! У мана шу мижғов эрига шу қадар ҳурмат кўрсатди! Қани, дастани тортинглар!»

Тан олиш керакки, бу тахминий саҳнада сал ошириб юборилгандек туюлиши мумкин, аммо биз ҳақиқатдан у қадар узоқлашиб ҳам кетмадик, деб ўйлайман. Худо азизларининг ибодатлари «олтин косалар»га йиғилади (Ваҳ. 5:8). Худо биз қилаётган ҳамма ишни кўздан қочирмай, кузатиб боради. Павлус айтганидек: «ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади» (Эф. 6:8). Худо яратган тизим панд бермай ишлайди ва ҳамма нарсанинг ҳисоби олиб борилади. Барча ҳисоб-китоб дафтарлари очилади ҳамда ҳар бир инсон қилган ишига яраша ҳукм этилади (қаранг: Ваҳ. 20:12).

Бу билан мен қандайдир йўллар билан ўзимизни қутқариш учун ишлаймиз, демоқчиманми? Албатта, ундай эмас. Павлус аниқ-тиниқ қилиб бир эътиқодимиз орқали Худонинг марҳаматига эришишимизни айтиб қўйган - «Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин» (Эф. 2:8-9). Лекин Эфесликларга мактубнинг иккинчи боб, ўнинчи оятига қаранг. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди. Нима учун? Худони ўз томонимизга оғдириб олишимиз ёки қутқарилишимиз учун озроқ тўлов қилишимиз учун эмас, балки Унга манзур бўлишимиз учун. Қачонки биз Унга манзур бўлсак, У бизни мукофотлайди.

Коринфликларга биринчи Мактубнинг учинчи боб ўн иккинчидан ўн бешинчигача бўлган оятларида Павлус қутқарилиш ва мукофот ўртасидаги аниқ чегарани таърифлаб берган. Ҳар бир масиҳий инсон ягона бўлган аниқ ва мустаҳкам асос – Исо Масиҳга таяниши керак. «Бу пойдевор устига кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматбаҳо тошлардан, яна кимдир эса ёғочу хашак ёки похолдан иморат қурмоқда. Ҳар кимнинг иши қандай эканлиги қиёмат кунида аён бўлади. Ўша куни ҳамманинг иши оловда синалади. Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади. Кимнинг иши ёниб кетса, у мукофотдан маҳрум бўлади. Ҳолбуки, у Исо Масиҳга тегишли бўлгани учун нажот топади, лекин у оловдан қутулиб чиққан одамга ўхшайди» (1Кор 3:12-15 оятлар).

Кимдир қизиқиш билан: «Менга мукофот керак эмас – мен шунчаки Парвардигорга эргашишни ва осмонга етишишни истайман» - деб айтиши мумкин. Аммо бир ўйлаб кўринг. Агар Исо Масиҳ сизни мукофотламоқчи эканлигини айтиб турган бўлса, сиз кимсизки «Менга мукофот керак эмас» - десангиз? Бу каби сўзларда гўёки сизнинг тушунчангизда мукофот муҳим эмасдек, ёлғон тавозе бордек назаримизда. Мукофотлар жуда муҳим, чунки Исо Масиҳ уларни муҳим деб ҳисоблайди. Мен Худонинг Ўғли билан баҳслашишни ақлдан эмас, деб биламан.

Ҳа, бизни мукофот кутиб турибди. Биз қилаётган ишларнинг бирортаси эътибордан четда қолмайди. Худо бизни қизиқиш билан кузатиб туради. Хотинини худди Исо Масиҳ Жамоатни севгандек севадиган эр, ҳамда эрини худди «Парвардигор»ни севгандек севадиган хотин абадийликда муносиб мукофот оладилар (қаранг: Эф. 5:22-33).

Ҳамма гап сизда ва Исо Масиҳда

Чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида турмуш ўртоқларга маслаҳатлар бериш ҳамда севги ва ҳурмат бўйича конференциялар ўтказиш жараёнида масиҳийлар орасида нафақат «никоҳ инқирози», балки «эътиқод инқирози» ҳолати ҳам кузатилмоқда, деган хулосага келдим. Ҳамма гап шундаки, барчамиз битта савол билан тўқнаш келамиз, яъни: «Мен Исо Масиҳнинг сўзларига ишонаманми ёки ишонмайманми?» Чунки, сиз токи севги ва ҳурмат тамойилларини Исо Масиҳ учун амалга оширмас экансиз, уларни рўёбга чиқара олмайсиз. Мабодо, сиз Исо Масиҳга ишонмасангиз, У ҳаётингизнинг чин маънодаги Парвардигори бўлмас экан, у ҳолда ҳеч нарсага эриша олмайсиз.

Кўпчилик эрлар ва хотинлар ушбу вазиятни токи ўзларида: «Сенга имон келтираман, Раббий! Имонсизлигимдан қутқаргин! Сенинг изингдан эргашмоқчиман ва Сенинг иродангни Сен учун бажармоқчиман» (қаранг: Map. 9:24; Эф. 6:7-8) – дейишга истак пайдо бўладиган даражада англаб етишлари лозим. Ушбу ҳақиқатни англаб етган бир аёл бизга шундай ёзади:

“Вақт ўтиши билан мен гап кўтаролмайдиган ва эркаклар билан мулоқотдан қочадиган бўлиб қолдим. Энди мен ўзимнинг тўкислигим Исо Масиҳда яширин эканини, хавфсизлик туйғуси ва ўзимни аҳамиятли деб ҳисоблаш ҳисси менга фақат Исо Масиҳ орқали келишини англаб етдим. Ҳамма гап менда эмас, балки Худода экан. Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим керак эмас... Мен ўзимни бўш қўйиб, Муқаддас Руҳга менда ва мен орқали ишлашга имкон беришим керак.”

Тўғри, шундай вақтлар бўладики, буни эплолмайсиз, аммо Ҳикматлар китобининг йигирма тўртинчи боб, ўн олтинчи оятида шундай дейилган: «Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди». Ҳеч ким мукаммал даражада сева олмайди, шу каби ҳеч ким мукаммал даражада ҳурмат кўрсата олмайди ҳам. Аммо биз бу ишни Худо учун қилсак, йиқилганда туриб кета оламиз. Муваффақиятли ва омадсиз жуфтликлар ўртасидаги фарқ шундаки, муваффақиятли жуфтликлар йиқилгандан сўнг ўрнидан туриб, муаммони ечиш учун уринишни давом эттиришади. Омадсиз жуфтликлар эса ҳаммасини осон ва тез қўлга киритишни исташади. Улар ҳозир омадга эришишни хоҳлайдилар. Улар ўз эҳтиёжлари қондирилишини исташади, холос. Улар низоларни хоҳлашмайди, улар шунчаки бахтли бўлишни исташади. Аммо бундай ёндашувни ғўрлик белгиси дейиш мумкин.

Етук эр тан олиб айтади: «Мен мағлуб бўлдим. Мен ноҳақ эдим. Ҳал қилиб олишим керак бўлган муаммоларим бор». Етук аёл шундай дейди: «Биласанми, мен доим сенга ҳурматсизлик қилгандим. Мен ҳар доим ҳаммаси севгига боғлиқ, деб ўйлардим. Мен ҳеч қачон «ҳурмат» сўзи ҳақида ўйлаб кўрмагандим».

Бир аёл суҳбатимиз вақтида шундай деган эди:

  • Шу сўзни яна такрорланг.

Мен такрорладим:

  • Ҳурмат.

У шундай деди:

  • Ҳа, худди шундай.

Худога шукрки, «ҳурмат» сўзини тушунган ва амалиётда қўллаган аёллар сони кўпчиликни ташкил этади. Бир аёл художўй бўлмаган эри бошқа аёл билан дон олишиб юрганини сезиб қолади ва эрига нисбатан ҳурмати шу ондаёқ сўниб қолади. Кейинроқ у Исо Масиҳни тан олди, улар ярашишди, ҳозир эса эр оилада руҳий етакчи даражасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда, аёл эса яхши хотин бўлиш ҳаракатида. Улар узоқ йўлни босиб ўтишлари керак бўлади, аммо улар тўғри йўлдан боришаяпти ва муваффақиятларга эришишмоқда. Аёл қуйидагиларни ёзади:

“Хотинлик бурчим ёки эримнинг менга ҳурмати боис уни ҳам ҳурмат қилганимдан кўра, Худога итоакорлигим боис эримни ҳурмат қилишим осонроқ. Менга эркакларнинг худбинлиги қанчалар нозик бўлишини кўрсатиб берганингиз учун сизга раҳмат. Мен ҳеч қачон унинг эр ва эркак сифатида ўз қадрини ҳис этиши хотиннинг ҳурматига боғлиқ бўлишини ўйлаб кўрмаган эканман. Баҳслашган пайтларимиз сизнинг сўзларингизни эсга оламан. Бир неча марта ҳиссиётларга берилмасдан ҳурмат билан гапириш учун ўзимни енгиб ўтишимга тўғри келди. Мен унинг ҳисларига тегиб кетмадим, суҳбатимизда қўпол ва ҳақоратли сўзлар бўлмади.”

Бошқа бир аёл эса эрининг жисман ва сўзлар воситасидаги ҳақоратларидан азият чеккан (мен буни мутлақо мумкин бўлмаган ҳолат деб ҳисоблайман ва аёлларга бундай вазиятларда ҳимоя ва ёрдам излашни маслаҳат бераман). Эри афсусланиб, кечирим сўраганидан кейин, аёл оиласига қайтган, аммо уни охиригача кечира олмагани боис эрига ҳурмат кўрсата олмаган. Бизнинг манбаларимиз билан танишганидан кейин, у, асосан келишмовчиликлар ва низолар ўрнига тинчгина, ўз қадрини сақлаган ҳолда, эрига ҳурмат билан муносабатда бўла бошлади. Уларнинг муносабатлари анча яхшиланди ва аёл шундай ҳикоя қилади:

“Ҳурмат билан муносабатда бўлишим орқали мен эрим Исо Масиҳни танишини истайман. Тан олишим керак, мен доим таълимотингизнинг айрим жабҳалари ҳақида мулоҳаза юритаман, аниғи шундаки, у тўлиқ Муқаддас Китоб тамойилларига асосланган ва Муқаддас Руҳ менинг нафрат, қўзғолончи феъл-атворим, қулоқ солмаслик ва шу каби камчиликларимни очиб бермоқда. Мен доим Раббимдан сизнинг тавсияларингизни ҳаётга тадбиқ этишимда куч беришини сўрайман, У мени қўллаб келмоқда!”

«Ё, Раббий! Қачон Сени оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?!»

Ғолиблик доираси турмуш ўртоғингизга худди Раббингизга бўлгани каби севги ва ҳурмат кўрсатиш орқали Исо Масиҳни севишингиз ва ҳурмат қилишингизга боғлиқ бўлади. Қиёмат куни ҳақидаги масалда  (қаранг: Мат. 25:31-46) шундай дейилади:

“Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар:

— Ё Раббий! Қачон Сени оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингни кўриб, бирон нарса ичирибмиз? Мусофир эканингни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингни қачон кўриб, кийинтирибмиз? Касал ёки зиндонда бўлганингда қачон Сени йўқлаб борибмиз? (37-39 оятлар).

Шоҳ уларга шундай жавоб беради:

— Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (40-оят).

Ушбу масалдан биз никоҳдаги турмуш ўртоғим учун қилаётган ҳамма нарсани мен шунингдек, Исо Масиҳ учун ҳам қиламан, деган асосий тамойилни оламиз. Эрнинг хотинига бўлган шартсиз севгиси, шунингдек, унинг Исо Масиҳга бўлган севгисини ҳам англатади. Худони яхши кўрадиган эр, хотинини ҳам севиши керак. Агар сиз хотинингизни севмасангиз, ўзингизга қуйидаги саволни беришингиз зарур бўлади: «Мен ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳни яхши кўраманми?»

Хотиннинг эрини шартсиз ҳурмат қилиши – Исо Масиҳни эъзозлашини англатади (қаранг: Эф. 5:21-22; 6:6-7). Худони эъзозлайдиган хотин эрини ҳам ҳурмат қилиши керак. Агар сиз эрингизни ҳурмат қилмасангиз, у ҳолда ўзингизга қуйидаги саволни беришингиз лозим: «Мен ростдан ҳам Исо Масиҳни эъзозлайманми?» Эр учун ҳам, хотин учун ҳам хулоса битта: охир-оқибат никоҳингизнинг турмуш ўртоғингизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳамма гап сизнинг Исо Масиҳ билан ўзаро муносабатларингизда.  

Тўғри, эҳтимол, сиз мукаммал севги намоён эта олмассиз, бенуқсон ҳурмат кўрсатишингиз ҳам имконсиздир, аммо бундан сиз Исо Масиҳни яхши кўрмайсиз, деган хулоса келиб чиқмайди. Аслида, сизнинг Исога бўлган севгингиз ҳаммасини бошидан бошлашингизга имкон беради. Сиз турмуш ўртоғингиздан ўз эҳтиёжингизни қондиришини кутмаган ҳолда тавба қиласиз ва гуноҳларингизни ўтишини сўраб илтижо қиласиз. Севги ва ҳурмат доирасида турмуш ўртоғингизга нима қилсангиз ҳам, аслида буни Танглик доирасидан чиқиб олиш, ёки эрингизни ёхуд хотинингизни сизнинг эҳтиёжларингизни қондиришга мажбур қилиш учун бажармайсиз. Охир-оқибат, сиз эрингизнинг ёки хотинингизнинг тимсолида Исо Масиҳни кўрганингиз учун ҳам уларга севги ва ҳурмат билан муносабатда бўласиз. Никоҳингиз аслида сизнинг Худога бўлган севгингиз ва ҳурматингизни намоён этиш ҳамда кучайтиришга хизмат қиладиган ўзига хос текширув, синов бўлганини англаган ҳолда қиёмат кунида Худонинг олдида турадиган вақтингизни ўйлаб лаззатланасиз.

Ҳар сафар севги ёки ҳурматингизни намоён этганингизда сизни осмондан кузатиб туришади. Миллиардлаб фаришталар дастани тортишади ва «во-о-ҳ!» содир бўлади.  

Йирик телевидение тармоғида вице-президент бўлиб ишлайдиган бир дўстим билан суҳбатлашиб қолдим. У бизнинг Ғолиблик доираси ҳақидаги таълимотимизни эшитганида шундай деди: «Э-ҳа, гап бу ёқда эканку! Демак, гап менда ва хотинимда эмас, балки мен ва Исо Масиҳда эканда? Ҳеч қачон бунақасини эшитмагандим!» Дўстим – имонли инсон, аммо у илгари ҳеч қачон масаланинг моҳияти ўзида ва хотинида эмаслиги ҳақида тасаввурга эга бўлмаган. Масаланинг моҳияти эса унда ва унинг Парвардигорида.  

Аммо Ғолиблик доирасида яна бир нарса бор. У ерда «комиллик, етуклик» деб аталадиган катта жабҳа борки, у Исодаги асл ички озодлик ва сиз фарзандларингиз, ҳамда атрофдаги одамлар, айниқса эрингиз ёки хотинингиз учун намуна бўла олганингизда тўлиб-тошадиган мўл-кўлчиликдан иборатдир. Бу мукофотларга китобимизнинг кейинги ва охирги бобларида тўхталиб ўтамиз.


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак