Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 20 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (20-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


20-БОБ. МУНОСАБАТЛАР – ЭРИНГИЗНИНГ ЧИН ДЎСТЛИККА ИНТИЛИШИНИ ҚАДРЛАНГ

Ҳаётларида таъбир жоиз бўлса, «улкан жанг» бошлангани боис, улар менинг ёнимга ёрдам сўраб келишганида турмуш қурганларига бор-йўғи саккиз йил бўлганди..

  • Келишмовчиликлар нимадан бошланди? – сўрадим мен.

Аёлнинг айтишича, у ошхонада овқат тайёрлаётганида ёки уй йиғиштириш билан банд бўлганида, эри газета ўқиб ёки телевизор кўриб ўтирган хонасидан уни чақирарди: 

  • Азизам, мен билан ўтирсанг бўлмайдими?                                                                                               

Буни эри билан гаплашиб олишга қулай вазият, деб тушунган аёл, унинг ёнига келиб гап бошлашга уринади. 

  • Йўқ, йўқ, - дейди эр, - гапириш шарт эмас. Шунчаки ёнимда ўтир.

Аёл хижолатлик билан шундай дейди:

  • Ахир ўзинг мени чақирдингку. Наҳотки, мен билан гаплашишни истамасанг?
  • Йўқ, шунчаки ёнимда ўтиришингни хоҳлайман. Гапиришингни истамайман.
  • Наҳотки, мен билан гаплашадиган гапинг бўлмаса? – ҳайрон бўлади аёл. – Ахир ўзинг мени чақирдинг-ку.

Шу вақтдан бошлаб воқеалар тезлик билан ривожлана бошлайди ва сал фурсат ўтиб, жанжал авж нуқтасига чиқади. Бу ҳолат ҳар сафар такрорланавергач, улар вазиятни ўнглаш мақсадида ёнимга маслаҳат сўраб келишган экан.

Мен нуқсонларни «тузатмаслигимни», аммо бу ҳолатнинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилишимни айтиб, аёлга (бу вақтда эр мени диққат билан тинглаётган эди) эри фақат унинг ёнидагина куч-қувватга тўлиб-тошишини айтдим. Сўнг сўзимда давом этиб, шундай дедим: 

  • Агар у газета ўқиётган, телевизор кўраётган, ёки ҳовлида бирор юмуш билан банд бўлган вақтда стул олиб келиб, ёнига ўтирганча, унинг ишини кузатиб ўтирсангиз, у сиздан куч олаётганини кўрасиз. 

Аёлнинг юзида ҳайронлик аломати пайдо бўлганини сездим ва сўзимда давом этдим:

  • Эркаклар айнан шу йўл билан мулоқот қилишади ва ўз кечинмаларини ўртоқлашадилар. Аёллар бир-бирларига сўзлаб бериш, мавжуд тажрибаларига ўз таассурот ва кечинмаларини қўшиш орқали бошдан кечирганларини бўлишадилар. Эркаклар эса бошқачароқ яратилган. Улар бирор-бир фаолликни бир-бирлари билан бўлишган ҳолда ўз кечинмаларини ўртоқлашадилар. Эрингиз сиздан айнан шу нарсани хоҳлаган.

Суҳбатимиз сўнгида, мен уларга, Жамоатларимиздан бирида “Севги ва ҳурмат” мавзусида конференция ўтказишимни, агар исташса, севги ва ҳурмат уйғунлиги қандай таъсир кўрсатиши борсида тўлароқ маълумот олиш учун унда қатнашишлари мумкинлигини айтдим. Улар шундай қилишди ва иккинчи марта менинг қабулимга келишганида, аёл нима учун эри унинг шунчаки ёнида бўлишини истаганини тушуниб етган эди.

  • Сиз ҳақ экансиз, - деди аёл, - авваллари унинг гаплашишни истамаслигини кўтаролмас эдим, аммо қандайдир сирпли сабабга кўра бу вариант иш беряпти. Эрим ростдан ҳам шунчаки ёнида жимгина ўтиришимни истайди, бор гап шу. 

Қандай қилиб «бекорчилик» муносабатларни юзага келтириши мумкин?

Эрингиз сизга: «Азизам, кел, ёнимда ўтириб “Discovery” телевизион каналини томоша қил», деганида нима юз беради? Сиз унинг ёнига бориб ўтирасиз, у севимли каналини томоша қилиб, вақти-вақти билан экранда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни изоҳлаб, ёки уларга эътирозларини билдириб туради. Аммо вақтининг асосий қисмида у ҳозирги иши, яъни телевизор кўриш билан банд бўлади. Агар сиз рисоладагидай аёл бўлсангиз, унинг ёнида ўтирганча, ўйга толасиз: «Кийимларни ювишим, тушлик тайёрлашим керак, болаларнинг эртанги куни учун нонуштаси тайёр эмас...». Ниҳоят, сиз ўрнингиздан туриб, шу ишларни бажариш учун кетасиз, чунки эрингизнинг ёнида телевизорга қараб ўтириб ҳам «ҳеч нарса қилмаяпсиз». У шунчаки телевизор кўраяпти, сиз эса ёнида жимгина, ҳеч нарса қилмай ўтирибсиз. Сизлар гаплашмаяпсизлар, шу сабабдан жимгина ўтиришингиз қандай қилиб муносабатларни шакллантириши мумкинлиги ғалати.

Аммо аёллар улар билан айнан шу нарса давом этаётганини ёзишяпти. Бир аёл камон ёрдамида буғу овлайдиган эри билан овга боришга қарор қилибди. У эрига пистирма қуришда ёрдам берган ва улар соатлаб ўша ерда буғу ўтиб қолишини кутиб ўтиришган. Улар ҳеч нарсани кўришмаган, ҳеч нарсани отишмаган ва гаплашмасдан жимгина ўтиришган. Ниҳоят, улар пистирмани йиғиштириб, машинага қайтишган. Шу вақтгача эри бир оғиз ҳам сўз айтмаган. Аммо улар машина томонга боришаётганида эри унга ўгирилиб, шундай дебди: «Жуда ажойиб кун бўлдида!»

Бунақа жинниликда иштирок этишни истамаган бошқа бир аёл эса эрининг устахонасига кириб, у ўзининг навбатдаги лойиҳаси устида қандай ишлаётганини кузатиб ўтирган. У ҳеч нарса қилмасдан шунчаки жимгина кузатиб ўтирган. Эри унга қараб кулиб қўйган, бунга жавобан аёл ҳам табассум қилган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, эр яна хотинига қараб кулиб қўйган, хотин ҳам шундай жавоб қайтарган. Тахминан қирқ беш дақиқалар шу ҳолат давом этган. Ниҳоят, эр шундай деган: «Билмадим, нима қилаяпсан, лекин шу тарзда давом эт!»

Нега эркакларга хотинларининг ёнларида жимгина ўтириши ёқади? Бунинг сабабини аниқ билмайман, аммо тан олайлик, бу ажойиб ҳолат. Эсингизда бўлса, аёллар пушти рангга, биз эркаклар эса мовий рангга бурканганмиз. Агар сиз оламга фақат пушти ранг орқали боқсангиз, ўта муҳим ниманидир ўтказиб юборасиз, худди шу тарзда эркак ҳам оламга фақат мовий ранг орқали боқадиган бўлса, у ҳам ўта муҳим бир нимани ўтказиб юборади. Албатта, сизлар бир-бирингизни севишингиз керак, лекин шу билан бирга, жуда яқин ва содиқ дўстлар ҳам бўлишингиз керак.

(Мовий ва пушти рангларни солиштириш учун В Иловага қаранг)

Аммо Муқаддас Китоб ҳам севги, ҳам дўстлик бўлиши кераклиги ҳақида гапирганми? Сулаймон Қўшиқларининг бош мавзуси ақл бовар қилмайдиган жўшқин севги бўлиб, Парвардигор бешинчи бобда ушбу жуфтликка вақт ажратиб, шундай дейди: «Тўйгунингча егин, севгилим, севгидан ичиб, қониққин» (1-оят). Худди шу бобнинг давомида хотин эрининг қанчалар ажойиб ва мафтункор эканини эслайди («Ўн мингтанинг ичида ажралиб турар»), у ўзининг мақтов сўзларини: «Эй Қуддус қизлари, мана шундай йигит менинг севгилим, дўстимдир» деб якунлайди (16-оят).

Янги Аҳдда ҳам оилавий муносабатлардаги дўстлик ҳақида сўз боради. Юнонча сўз бўлган phileo – биродарларча ёки дўстона севгини англатади. Титусга мактубнинг иккинчи боб, учинчи ва тўртинчи оятларида Павлус (эрлар нима исташини биладиган ва кўпни кўрган) ёши катта аёллар келинларга ўз эрларига phileo севгисини кўрсатишни, хусусан, уларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишни ўргатишлари кераклиги ҳақида гапиради (қаранг: Тит. 2:3-4).

Маълум вақт Сара менга дўст бўлмаган эди

Юқоридаги бобларда мен эркаклардан хотинлари уларни севиши борасида тез-тез сўрашим, ҳамда улар ҳар доим тасдиқ жавобини беришлари ҳақида сўз юритган эдим. Аммо улардан шу туришларида, қандай бўлсалар шундайлигича хотинларига қанчалик ёқишлари ҳақида сўраганимда, кўпинча инкор жавобини беришар, ёки бунга ишончлари комил эмаслигини айтишарди. Мен бунга бекорга урғу бермаяпман, чунки менинг ҳаётимда ҳам худди шундай туйғуни бошдан кечирган даврим бўлган.    

Сара, менга нисбатан салбий туйғуларни ҳис қилаётганини сезиб қолган вақтда, ўртамиздаги муносабатлар қанчалик кескинлашганини тез-тез эслаб туришини тасдиқлайди. У мени, жумладан, тартиблилик борасида ўз қолипига мослаштириб қайта тарбиялашга уриниб кўрган эди. У стол устида қолган ҳар бир ушоқ, полда ётган ҳар бир пайпоқ ҳамда каравот устида қолдирилган ҳар бир ҳўл сочиқ борасида шикоят қилар, ахлат челагига тушмай қолган ҳар бир бўлак қоғоз парчаси уни асабийлаштирар эди. У ҳаммамизга, жумладан менга ва икки нафар ўғлимизга агар тартиблироқ ва йиғинчоқроқ бўлсак, бахтлироқ бўлишимизни уқтиришга уринарди. Ростини айтсам, у бунинг уддасидан чиқолмади. 

Бир куни Сара онасини кўриб келиш учун бошқа шаҳарга отланиб қолди ва ўзи билан қизимиз Жойни олиб кетди. Мен уйда ўғилларимиз Жонатан ва Дэвид билан қолдим. Бир ҳафтадан кейин Сара билан қизимиз сафардан қайтиб келишди. Ўғилларимиз билан уларни аэропортда кутиб олганимизда, унинг биринчи саволи шундай бўлди:

- Вақтни қандай ўтказдинглар?

Унга шундай жавоб бердим:

  • Ҳаммаси жойида.
  • Мени соғиндингларми? – ўсмоқчилаб сўради хотиним.

Ёлғон гапиргим келмагани учун тўғрисини айтиб қўя қолдим:

  • Биласанми, вақтимиз жуда ажойиб ўтди. Биз хоҳлаган жойимизда овқатландик. Биз хоҳлаган пайтимиз тўшак солиб ухладик.
  • ...

Сара ҳаммасини тушунди. Биз фақат хотиним уйга қайтадиган куни тўшак тўшаганимизни, шунингдек, биз уни унчалик ҳам соғинмаганимизни ҳам тушунди. Тўғри, биз уни хотин ва она сифатида ҳали ҳам севардик, аммо унинг танқид ва койишларини соғинмагандик.

Шундан кейин Сара, мен ва ўғилларимиз унга бетартиб одамлар эканимизга қарамай, қандай бўлсак, шундайлигимизча ёқишимиз ҳақида бир қарорга келди. У биз бир-биримизга ёққанимиз учун турмуш қурганимизни тушуниб етди. Биз дўстлар эдик, шу боис, унинг ўзи менга ҳам севги билан, ҳам дўстона муносабатда бўлиши кераклигини тушуниб етганди.   

Хотинлар,  сизларни «шунчаки жимгина ўтириш» учун таклиф қилишса, озгина сабрли бўлинглар

Эрига у ўзига ёқишини, уни ўзига дўст деб билишини кўрсатмоқчи бўлган аёл эрининг «шунчаки ёнида жимгина ўтириш» ҳақидаги ғалати таклифига сабр билан муносабатда бўлади. У эри билан бирга телевизор кўради, у қилаётган ишни кузатиб туради, ҳамда уни гапга солишга уринмайди. Эр хотинини ёнида ўтиришга таклиф этганида, у қайсидир маънода ўзаро муносабатларини яратиш устида ишлаётган бўлади. Балки улар хотинга аҳамиятсиз бўлиб туюлар, аммо улар жуда ҳам муҳим. Эркакларнинг мулоқот усули шунақа. Эркаклар юзма-юз туриб гаплашишдан кўра, елкама-елка туриб мулоқот қилишни ёқтиришади, менимча бу энг оддий мулоқот усулидир. Масалан, бир куни, турмуш қурганимизнинг биринчи йилида Сара билан уйда ўтирган эдик. Мен мутолаа билан банд, у эса кушеткада ўтирарди. Шунда у мендан сўради:

- Гаплашиб ўтиришни хоҳламайсанми?

Мен жавоб бердим:

- Сен шунчаки ёнимда бўлсанг, ўзимни яхши ҳис этаман.

Тадқиқотларнинг тасдиқлашича, эркаклар деярли ёки умуман гаплашмай, елкама-елка мулоқот қилишни маъқул кўришар экан. Тадқиқотлардан бирида олимлар турли ёш гуруҳларидаги эркаклар ва аёллар ўртасида тестлар сериясини ўтказишади. Улар иккинчи, олтинчи ва ўнинчи синф ўқувчилари, ҳамда йигирма беш ёшдаги инсонлар билан иш олиб боришади. Қизлар ва ўғил болалар жуфтлиги учун йўриқнома бир хил эди: хонага кириб, стулларга икки кишидан ёнма-ён ўтиришлари ва истак бўлса, суҳбатлашишлари мумкин.

Тестлар давомида қизлар жуфтлиги ёшидан қатъий назар ўзини бир хил тутган. Улар стулларини бир-бирлари томонга ўғириб олишган, ёки ўзлари бир-бирларига юзма юз ўгирилишган ва озгина олдинга эгилиб суҳбатлашишган. Ўғил болалар эса бошқачароқ йўл тутишган. Улар умуман бир-бирлари томонга ўгирилишмаган. Улар тўғрига қараб ёнма-ён, елкама-елка ўтиришган ва ҳар замонда бир-бирларига кўз қирларини ташлаб қўйишган.

Қизлар мулоқот жараёнида суҳбатдошининг юзини кўриб туриш учун стулларини бир-бирларига ўгириб олишгани, ёки ўзлари бир-бирларига ўгирилишгани боис, тадқиқотчилар қизлар жуда очиқ ва сирли суҳбатга киришини исташади, деган хулосага келишган. Амалда эса таклиф этилган барча жуфтликлар орасида энг очиқ ва шаффофи ўнинчи синфда ўқийдиган ўғил болалар бўлиб чиқишади.  

Бу натижалар мени ҳайрон қолдирмади. Мен эркаклар биргаликдаги, елкама-елка туриб бажариладиган фаолият туфайли ўзаро яқинлашишларини сездим. Маълум вақт ичида ўхшаш қизиқишлар ва манфаатлар – яқинлик туйғусини уйғотади. Бу гуруҳларда салбийлик ва шикоятлар кам бўлган. Бу йигитлар ўзаро муносабатларига диққатни қаратишмаган ва бир-бирларига нисбатан нимани ҳис этаётганликлари тўғрисида камдан-кам гапиришган. Улар дўст тутинишганда, бир нарсани аниқ билишган: ёнида зарур пайтда ёрдам қўлини чўзадиган дўсти бор.

Кўпчилик эркаклар ўзларининг болаликдаги ёки мактабдаги «қондош» дўстларини эслашади. Бир-бирига аралаштирилган икки томчи қон «бир умрлик» дўстлик ришталари боғланганини англатар эди. Дўстлар агар шундай зарурат туғилиб қолса, дўсти учун ўлимга ҳам тик боришга тайёр бўлишга қасам ичишарди. Улар ўз қалъаларини барпо этишар ва биргаликда жанг қилишга ёки ўлимни қарши олишга тайёр туришарди. Ҳатто ҳозир, ушбу сатрларни ёзаётган пайтимда ҳам, ҳар бир кичкина ўғил бола ўзининг «қондош дўстлари»га нисбатан ҳис қилган ҳиссиётлар кучини сезиб турибман.

Бу билан нима демоқчиман? Бир кун ўша бола улғайиб, эркак бўлди ва ёш аёлни учратди. У аёлга ўз никоҳига ўтишни таклиф қилди ва улар оила қуришди. Эр ўзининг эркакча фикрлашидан келиб чиқиб, энди хотини билан худди ўғил бола дўстлари билан бўлгани каби елкама-елка туриб бирга бўлишади, деб ўйлайди. Эрнинг хотинига илтимоси оддий жаранглайди: «Ҳой, кел, биргаликда нимадир қиламиз».

Бошида хотини у билан биргалашиб ҳаракат қилиши мумкин. Аммо вақт ўтиб, уч бола, уюм-уюм ювилмаган кийимлар, бошқа муҳим ишлар хотиннинг бутун диққатини банд этиб қўяди ва энди эри билан бирга балиқ овига боролмай, ёки ҳеч иш қилмасдан думаланиб, ётолмай қолади. Бундан ташқари, ёлғиз қолиш имкониятлари туғилганида хотин эри билан гаплашиб ўтиришни истайди. Хотин учун суҳбат мулоқот усули ҳисобланади. Ёнма-ён ўтириш ва гаплашмаслик – бемаънилик!

Шундан келиб чиқиб, аксарият оилаларда турмуш ўртоқларнинг асосий эҳтиёжларида фарқлар мавжуд бўлади. Тўққизинчи бобда кўриб ўтганимиздек, хотин эри билан яқинлашиши учун суҳбатлашиши керак эди. Аммо ушбу бобда кўраяпмизки, эркакларнинг табиий мойиллиги деярли гаплашмасдан елкама-елка ўтириш эҳтиёжидан иборат экан.

Кўриниб турибдики, оилавий ҳаётнинг бошқа кўплаб йўналишларида бўлгани каби бу ерда ҳам олиш ва бериш зарурати мавжуд. Шу боис вақти-вақти билан эрингиз сиз билан юзма-юз ўтириб суҳбатлашиш, сиз эса ўз навбатида у билан елкама-елка туриш учун ўзингизда куч топишингиз зарур бўлади. Эрингиз сиздан деярли ёки умуман гаплашмасдан ёнида ўтиришингизни илтимос қилса, уни ушбу лаззатдан бебаҳра этманг. Шунда сизнинг ёнида ўтиришингиз унга қанчалар куч ва қувват беришини кўрасиз.

Вақтни бирга ўтказинг, бирга бўлинг

Эркакларнинг ана шундай ғалати одатларига чидаб яшаш керакми? Эсимда, болалигимда Иллинойс штатидаги Преория шаҳарчасида яшаганимизда, мен велосипедда кўча бўйлаб юқорига ва пастга сайр қилардим. Мен велосипед ҳайдаб кетаётиб тез-тез бир жуфтликка кўзим тушарди. Эр йўл четида машинаси тагида уни ковлаш билан овора, хотини эса унинг ёнига паст стулча қўйиб олиб, сигарета чекар, тирноқларига лок қўяр, ёки сақич чайнаб ўтирарди. Атрофда бошқа бирорта аёл йўқ эди. Эри машинани тузагтунича бу аёл жимгина унинг ёнида ўтирарди.

Нимагадир ҳар доим мана шу жуфтлик эсимга тушаверарди. Аслида, йиллар ўтиб уларни эслаганимда, мен нималарнидир англагандек бўлдим. Кўчамиздаги кўплаб оилалар бузилиб кетди, аммо бу оила бутун умр бирга яшаб қолди. Қандайдир йўл билан бу аёл эри ишлаётган пайтда унинг ёнида жимгина ўтириш мулоқотнинг ижобий усули эканини англаб етган эди. Ҳатто гаплашмаётган пайтларида ҳам аёл эри билан яқин эди.

Агар эрингизга елкадош бўлиб, унинг ёнида жимгина ўтириш сизга ғалати туюлса, бизга кўп келиб турадиган мактублардан олинган қуйидаги парчаларга бир кўз югуртиринг:

“Шанба кунлари эрим бирор иш билан банд бўлганида мен унинг ёнида шунчаки ўтирсам, унга нималардадир ёрдам берсам, бу унга ёқади. Мен бу ишни қила бошладим, ҳамда бу нарса унга ЁҚАДИ! У ҳатто кўнглидаги гапларни мен билан кўпроқ бўлишадиган бўлиб қолди... Бу ўз-ўзидан осонгина бўлиб қолгани йўқ, мен уни ҳурмат қила бошлаганим боис, эрим ўзини суюкли ҳис этади, бунга жавобан эса у менга кўпроқ севги билан муносабатда бўлмоқда.

Сиз елкама-елка мулоқот усули ҳақида гапирганингизда мен нимани назарда тутганингизни аниқ билардим. Яқинда эрим менга баъзида шунчаки ёнида ўтиришимни хоҳлашини айтиб қолди. Эрим унинг ёнида дафтарларни текшириб ўтиришимга рози бўлди (ўқитувчининг иши уйда ҳам тугамайди), қолаверса, кир машина тўхтамадимикан деб, ёки бошқа бирор нарсани текшириш учун турадиган бўлсам, бу ҳақда унга айтишим кераклигини англаб етдим. Мени нима иш қилаётганимни ва тезда ёнига қайтишимни билганида у ўзини хотиржам ҳис этади.”

Мен ўнлаб йиллар мобайнида юракдан суҳбатлашмаган кўплаб оилавий жуфтликларга маслаҳатлар берганман. Хотин нима қилиши керак? Эрингизнинг елкама-елка дўстликка бўлган эҳтиёжини кўришга ҳаракат қилинг. Агар у сиздан тош девори ортига беркиниб олган бўлса, ёнида жимгина ўтирганча, ўз юмушингиз билан банд бўлинг. Умуман гапирманг, шунчаки ёнида ўтиринг. Уч ой мобайнида шундай қилинг, кўрасиз, нималар содир бўлишини. У гапира бошлашига мен деярли кафолат бераман. Бунда у сизнинг юзингизга қараб туриши шартми? Эҳтимол, шарт эмасдир. Бунинг натижасида у куч-қувватга тўладими? Ҳа! Менга ишонинг. Эрингизда сизда мавжуд бўлмаган эҳтиёжлар бор ва сиз уларни ўзингиз учун бир қадар нотабиий, ноодатий бўлган усулларда қондиришингиз керак бўлади. Сиз унинг ёнида елкама-елка турганингизда эрингизнинг сизга бўлган самимияти ва боғланганлиги мисли кўрилмаган даражада ортиб кетади! Буни тушунтириш мушкул, аммо оддий ҳақиқат шуки, сиз унга ёнида кераксиз.

Қуйидаги ҳолатларда эрингиз у билан елкама-елка дўстликни қадрлашингизни ҳис қилади.

  • Унга қилаётган ҳамма иши сизга ёқишини айтиб, буни амалда исботласангиз (у сиз ўзини севишингизни билади, аммо шахс сифатида сизга ёқиш-ёқмаслиги борасида тез-тез ўйлаб қолади);
  • Бўш вақтни бирга ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берсангиз, ёки шунчаки у қилаётган ишини кузатиб ўтириши учун ёнига келсангиз (ҳар сафар бу ишни қилиш шарт эмас, лекин сизнинг ёнида бўлишингиз вақти-вақти билан эрингизга куч ва қувват беради);
  • Биргаликда, елкама елка туриб бирор юмушни бажарганда унга очилишида ва сиз билан суҳбатлаша бошлашида ёрдам берсангиз;
  • Унга маълум вақт ёлғиз қолишига имкон берсангиз, бу кейинчалик унда яна сиз билан бирга бўлиш истагини уйғотади;

Кўпроқ вақтини сиз билан юзма-юз ўтказишини истаб, унинг дўстлари билан елкама-елка туриб мулоқот қилишига ҳалақит бермасангиз. Унинг дўстлари билан муносабатини ҳурмат қилинг, шунда у маълум бир вазиятларда ўзи билан елкама-елка туришингизни истаб қолади. 


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак