Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) 24 bob

Эмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (24-боб) Ўзбек тилида

Sevgi va hurmat (Emerson Eggerix) O‘zbek tilida AudiokitobЭмерсон Эггерих. Севги ва ҳурмат - (Аудиокитоб) Ўзбек тилида

 

 

МУНДАРИЖА

Кириш

МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади

БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ

1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири

2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур

3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди?

4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади

5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон

6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди

7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди

ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ

8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак

9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди

10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди

11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг

12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди

13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди

14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди

15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин

16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг

17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг

18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг

19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг

20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг

21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг

22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади

УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ

23. Севги ва ҳурмат учун асл асос

24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин

ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин


24-БОБ. ҲАҚИҚАТ ЧИНДАН ҲАМ СИЗНИНГ ОЗОД БЎЛИШИНГИЗНИ ТАЪМИНЛАШИ МУМКИН

Демак, Ғолиблик доираси  - бу яхши. Фалакнинг мукофоти беқиёс бўлишини тан оласиз. Дастлабки вақтда сиз осмону фалакда фақат «во-о-ҳ!» - дея оласиз холос, чунки сизнинг кечинмангизни тасвирлаб бериш мушкул бўлади. Ушбу завқ-шавқ, чексиз қувонч ва лаззат мангу давом этишини ўйлаш – ақлга сиғмайдиган даражадан ҳам кенгроқдир. Сиз никоҳингиз кўп жиҳатдан сизга ва турмуш ўртоғингизга эмас, балки сиз ва Исо Масиҳга боғлиқ эканини англаб етасиз.

Никоҳ – сизнинг Парвардигорга бўйсунишингиз, уни эъзозлашингиз, унга маъқул ишларни қилишингиз жараёнида шартсиз севги ва шартсиз ҳурматингиз текшириб кўриладиган синовдир. Бу қанчалик муҳим бўлмасин, биринчи навбатда сиз турмуш ўртоғингизнинг эҳтиёжларини қондириш учун севгингизни ёки ҳурматингизни намоён этмайсиз. Сизнинг биринчи ва энг муҳим мақсадингиз – Исога бўйсуниш ва унга маъқул келиш. Сиз шу ишни қила бошлаганингизда, аксарият ҳолларда (доим эмас албатта), эҳтиёжларингиз ўз-ўзидан қаноатлантирила бошлайди, ҳамда бу ажойиб қўшимча маҳсулот ва Худонинг сизни ёрлақашидир. Аммо сизнинг асосий мақсадингиз Худога итоат этиш ва унга маъқул келиш истаги бўлиши лозим.

Самолар кутиб туради – ҳозир нима қилиш керак?

Ғолиблик доирасида яна бир қатор афзалликлар мавжуд. У ерда сизга муаммоларни бугун ҳал қилиш имконини берадиган мукофотлар бор. Само кутиб туради. Вақт Худонинг измида, аммо сиз у қадар мукаммал бўлмаган эрингиз ёки хотинингиз билан турмушингизда ва тушунишингизда кўпроқ ёрдамга умид қилишингиз мумкин. Мен ўз ҳаётларида севги ва ҳурмат тамойилларини синаб кўрган, аммо улар кутилганидек яхши самара бермаётган турмуш ўртоқлардан келган кўплаб мактубларни мисол қилиб кўрсатишим мумкин. Кўпгина турмуш ўртоқлар борки, улар ўз ҳаётларида Танглик доирасининг айланишининг тўхташ ғоясини тушуниб етишган, лекин Қувват доирасининг ҳаракат тамойилини англай олишмаган. Яна бошқа жуфтликлар борки, улар Танглик доирасининг ўз ҳаётларига вайронкор таъсирини базўр тўхтатиб туришибди. 

Бир оилавий жуфтлик севги ва ҳурмат ҳақидаги таълимотимиз ёзилган кассеталарни тинглаб кўришгач, эр бизга мактуб ёзиб, хотинини Худо истаганидек севмаганини тан олди. У шунингдек, хотинида ҳам шунга ўхшаш муаммо мавжудлигини англаб етган. У мактуби давомида шундай ёзади: 

“Сиз – ёки Худо – нишонни аниқ урдингиз. Мен хотиним гапирган ва юрагимнинг туб-тубига жойлашган сўзларини ёзиб ола бошладим. Мен унга бу қайдлар ҳақида айтмаганман, уларни хотинимга қарши ишлатиш ниятим ҳам йўқ. Мен шунчаки, ҳар куни менинг шахсиятимга, қадр-қимматимга қанчалар ҳужум бўлганидан лол қоляпман. Мен хотинимни айбламоқчи эмасман, аммо ҳурмат ростдан ҳам жуда муҳим жиҳат ҳисобланади. «Ўз қобиғига ўралиб олиб, жим ўтириш» - эркак учун хос бўлган ҳолат. Илтимос, ибодатларингизда хотинимнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатларидан қатъий назар уни шартсиз севги билан сева олишни ўрганишимни сўранг.” 

Баъзида севги ва ҳурмат уйғунлиги тескари иш беради. Бир аёл эрига ҳурмат кўрсата бошлаганида, эри у ҳаммасини тўғри бажараётганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳурматни ўлчаб кўришга киришган. Аёл шундай ёзади: 

“Ҳозирги кунда, эрим нимададир менинг ўзига нисбатан ҳурматсизлигимни сезиб қолса (аслида бундай бўлмаса ҳам), ўтмишни эслаб, жаҳли чиқади. Мен кўпдан бери унинг бу қадар жаҳл отига минганини кўрмаган эдим. Ҳозир мен сизлардан олган маълумотларимни унга ҳам етказганимдан афсусланиб ўтирибман, чунки ҳар сафар уларни ўзимга қарши ишлатаяпти. Мен танқидга чидайман, унга лойиқ иш қилдим деб ҳам ҳисоблайман, аммо танқид билан бирга устимга шу қадар кучли ғазаб ҳам тўкилмоқдаки, бирор жойга қочиб кетиб, беркиниб ўтиргим келади.”

Бу аёлнинг туйғуларини тушунаман. Ўзим ҳам деярли у тасвирлаган вазиятда катта бўлганман. Отам кўпинча онамга ғазаб билан ташланиб қоларди. У ўзининг айбдорлик ҳиссини яшириш учун онам бехосдан қилиб қўйган хатони дастак қилиб олиб, ғазаб отига минарди. Аммо онам ҳеч қачон ўзини қурбон деб билмаган. Умримда бирор марта онам отам ҳақида ёмон сўзлар айтганини, ёки у билан жанжаллашганини кўрмаганман. Мен бу борада ўз норозилигимни баён этганимда, ҳар доим онам шундай дерди: «Отанг уч ойлик пайтида отасидан ажралиб қолган, шу боис у ота қандай бўлиши кераклигини билмайди».

Онам менинг юрагимда ўзига меҳрни кучайтириш учун отамнинг ғазабидан ўзини оқлаб, отамни эса қора қилиб кўрсатиш учун бемалол фойдаланса бўларди. Аммо у буни истамасди. Йиллар ўтиб, онам нега шундай қилганини тушуниб етдим. Онамнинг ота-онаси ҳаётда кўп қийинчилик кўришган. Онамнинг бир нечта опа-сингил ва ака-укалари ўлиб кетишган, отаси эса бир умр ногиронлик аравачасига михланиб қолган эди. Онам ўзидан қурбон ясаб олиши ҳам мумкин эди, аммо бу йўл билан бирор нарсага эриша олмаслигини яхши биларди. У ижобийлик томонни танлашни маъқул кўрган. У агар ҳар қандай низога ижодий муқобилини топа олса, ҳеч қачон ожиз ва нотавон бўлмаслигини биларди, шу боис ҳеч қачон ана шундай ҳолатга тушмаган. Қолаверса, айнан шу туфайли онам отамни Исога олиб келган йўлчи юлдузга айланди.

Баъзида ҳамма гап менда бўлади!

Турмуш ўртоқларининг ғазабидан ёки уларнинг ерга уриб ташлайдиган танқидларидан азият чекаётган кўплаб эркаклар ва аёллар ҳақида ўйласам, юрагим қон бўлиб кетади. Уларга ачинаман, шу билан бирга ачиниш билан уларнинг мушкули осон бўлиб қолмаслигини ҳам биламан. Улар Ғолиблик доираси орқали ички озодлик ва руҳият комиллигига эришишлари мумкинлигини англаб етишлари керак. Сўзларим оғир ботиши мумкин, аммо, илтимос менга қулоқ осинг. Мен шунчаки қўлингизни сиқиб қўймоқчи эмасман, балки сизга ёрдам бермоқчиман. Муамоларингизга жавобни «шартсиз» деган сўздан топасиз. Ғолиблик доирасида бўлишнинг калити шартсиз севги ва шартсиз ҳурматда яширин.

Биринчидан, сиз онгли равишда бир қарорга келиб, шундай дейишингиз керак: «Хотинимнинг хатти-ҳаракатига муносабатим учун ўзим жавобгарман». Ўзимни мисол қилиб оладиган бўлсам, Сара мени қандай бўлган бўлсам, шундай бўлишимга мажбур қилмаган. У шунчаки менга ўзлигимни англашимда ёрдам берган. Унга севгисиз муносабатда бўлганимда, қандайдир ечилмай қолган муаммоларим борлигини англаб етаман. Менинг феъл-атворимда ва қалбимда ҳали ҳам севги етарлича эмас, буни тан олишим зарур. Балки бунда хотинимнинг айби етмиш фоиз, меники эса ўттиз фоиздир (қайтараман, балки), аммо ҳамма гап ана шу ўттиз фоизни йўқтиши учун нима қиламан, деган саволда.

Турмуш ўртоқларингиз билан фоизлар ўйинини ўйнаманг. Муаммодан қочиш осон, аммо бунақада сиз маънавий-руҳий жиҳатдан улғая олмайсиз. Аслида, бундай хатти-ҳаракат натижасида инсон ўзини қурбон сифатида тасаввур эта бошлайди. Унда қурбоннинг менталитети шаклланиб бораверади. У ўзини қутқаришларини истайди. Ернинг ўзидаёқ жаннатда яшашни хоҳлайди. У турмуш ўртоғи ва бошқа инсонларни инкор эта бошлайди, чунки улар дардимга малҳам бўлишмади, деб ҳисоблайди. Қурбон бўлиш менталитетидан қутулинг! Сиз тушиб қолган вазият қанчалик оғир ва оғриқли бўлмасин, фақат Худога боқиб ва Унга ишонибгина ҳақиқий даво ҳамда юпанч топасиз. Ўзини бошқача тутиш - гуноҳ қилиш билан баробар. Буни тан олиш қийин, чунки аслида сизга қарши гуноҳ қилишган, ҳар ҳолда, сиз ўзингизга қарши кўпроқ гуноҳ қилишади, деб ҳисоблайсиз. Шунга қарамай, сиз қуйидаги тамойилни ўзлаштириб олишингиз керак:

“Турмуш ўртоғимнинг хатти-ҳаракати қанчалар асабга тегадиган ва жаҳлимни чиқарадиган бўлмасин, бу хатти-ҳаракатга жавобим учун ўзим масъулман.”

Қуйида Ғолиблик доираси борасида маълум ютуқларга эришаётган эркакнинг мактуби келтирилган: 

“Мен бугунга келиб хотинимнинг муносабати ва хатти-ҳаракатларини кўпинча нотўғри тушунган ва талқин қилганимни англаб етаяпман. У мен хоҳлагандек жавоб бермаганда хафа бўлмайман. Мен ҳозир қайта муносабатни яхшироқ тушунаяпман. Энди биз камроқ баҳслашаяпмиз ва жанжаллашаяпмиз. Конференциянгизда қатнашгунимизга қадар ишларимиз пачава эди. Ҳозир мен хотинимга севгимни кўпроқ намоён этсам, у ҳам менга анча дўстона муносабатда бўлаяпти. Мулоқотларимиз ҳар доим Танглик доирасининг чархпалагида якун топгани учун у ҳалиям айбнинг ўзига тегишли қисмини бўйнига олгани йўқ. Ибодатларимда у ўз вақтида буни қилишини сўрайман. У ҳалиям ўз туйғу ва ҳисларига урғу беради. Мен унга қалбимни тушунишида ёрдам беришга уринаман. Аммо у келишмовчиликлар учун айбни эркаклар ўз зиммасига олиши керак, деб ишонади, мен эса унинг бу ишончини енгиб ўтишга қийналаяпман.”

Ичкаридаги ташқарига чиқади

Қум заррасини кўз олдингизга келтиринг. Агар зарра кўзга тушса, олдин қичиштиради, кейин инфекция қўзғайди, агар бунинг олди олинмаса, кўриш қобилияти йўқолиши ҳам мумкин. Энди шу заррани чиғаноқнинг ичига солинг. У ўша ерни ҳам олдин қўзғатади, сўнгра секреция юз беради ва марварид пайдо бўлади. Қум парчаси кўриш қобилияти йўқолишининг асосий сабабчиси бўлдими? Қум зарраси марварид пайдо бўлишининг асосий сабабчисими? Йўқ. Агар шундай бўлганида ҳар икки ҳолатда ҳам бир хил натижа олиниши керак эди. Қум зарраси кўзнинг ички хусусиятларини ва чиғаноқнинг ички хусусиятларини очиб берган омил вазифасини ўтаган. Реал ҳаётда турмуш ўртоқ билан мулоқот асабга текканда, сиз ана шу асабни қўзғатишни ёки инфекцияга, ёхуд марваридга айлантиришингиз мумкин.

Яна бир мисол – ўз нурларини мой ва лойга йўналтирган қуёш. Бу жараёнда мой эрийди, лой эса қотади. Қуёш ҳарорати мой ва лойнинг ички феъл-атворини аниқлайди.

Турмуш ўртоғингиз баъзида қўзғатувчи вазифасини бажаради. Бу – бор гап. Биз бунга тўхталиб ўтирмаймиз. Эр ёки хотин иккинчи томонга босим ўтказади ва бир нималарни талаб қилади. Сиз қизиб кетасиз, ҳатто нафас олишингиз қийинлашади. Бунақа босим остида олдингизда ҳар доим танлов туради: бунга ёки мўминлик билан муносабатда бўлиш ёки гуноҳкорона муносабат билдириш. Турмуш ўртоқни айблаш осон: аслида сиз билан содир бўлаётган ҳамма нарсада у айбдор, шундай эмасми? Аммо, агар сиз айбловлар йўлидан кетсангиз, ўзингизни қурбонга айлантириб қўясиз, ҳамда Худонинг мукофотларидан бебаҳра қоласиз.

Сизга босим ўтказишганда ва атрофингизда ҳарорат ошиб кетганда, ўзингизга қуйидаги сўзларни айтишни унутманг: «Танловнинг ички эркинлигига эга баркамол инсон сифатида бу менинг масъулиятим эканини англаган ҳолда муносабат билдираман». Бундай яшаш осон эмас. Бир эркак менга аксарият ҳолларда ўзини эшик тагидаги гиламча сифатида ҳис этишини айтганди. Шунга қарамай, у шундай дейди: «Исо Масиҳ менинг хотинимга жавобимда иштирок этаётганини ва мўминона жавобим учун мени мукофотлашга тайёрлигини билиш одамни хурсанд қилади. Бошқача айтганда, мен ўз жавобим учун масъулман. Шуни англаганимдан, ҳеч нарсага қарамай, хотинимни севишим анча осонлашмоқда».

Ички эркинлик улкан етукликка эришиш имконини беради

Аниқки, юқорида мен айтиб ўтган гапларнинг барчаси юксак маънавий-руҳий комилликни талаб қилади. Сиз: «Менда у қадар силжиш бўлмади. Мен унчалик ҳам кучли эмасман» - дейишингиз мумкин. Аммо Исо Масиҳ кучли ва У ёрдам бериши мумкин. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг саккизинчи бобида Исо Ўзининг ким эканлигини ва нима учун одамлар Унга эргашишлари кераклигини тушунтириш мақсадида тафсирчилар ва фарзийлар билан мунозара қилади. Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар. (қаранг: 30-оят). Сўнгра Исо Масиҳ шундай деди: «Агар Менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади» (31-32 оятлар). Шунда норозилик сўзлари янграй бошлади. Яҳудийлар Исони тушунишмади. Чунки улар ўзларини Иброҳимнинг наслидан ва асло ҳеч кимнинг қули бўлишмаган деб ҳисоблашар эдилар. Исо озодлик деганда нимани назарда тутади? Исо бунга шундай жавоб беради:

«Сизларга чинини айтайин: гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир... Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар.» (Юҳ. 8:34, 36).

Исонинг озодлик ҳақидаги бу сўзлари сизга ва никоҳингизга қандай алоқаси бор? Тўғридан тўғри алоқаси бор. Исо Масиҳ «ҳақиқатдан озод бўласиз» деганда, У сиёсий озодлик ҳақида гапирмаган. У ички, маънавий озодлик тўғрисида – гуноҳлардан озод бўлиш ҳақида гапирган. Гарчи, сизга турмуш ўртоғингиз, унинг сизга бўлган нафрати ва ёмон муносабати билан қийин бўлсада, Исо Масиҳ сизга ўзингизни муносиб ҳамда севги билан тутишингизда ёрдам бериши мумкин. Қанчалик оғир табиатли инсонлар билан яшашингизга тўғри келаётгани муҳим эмас, ўзингизнинг салбий муносабатингиз учун айбни турмуш ўртоғингизга ағдаришингиз тўғри эмас. Йўқса, сиз ушбу салбий муносабатларга ичингиздаги инсоннинг назоратини топшириб қўясиз. Сиз ожиз ва нотавон кимсага айланасиз. Турмуш ўртоғингиз севги ва ҳурмат намоён этишмаганида, ҳамда сиз бунга салбий жавоб қайтарганингизда, ўзингизни яна бир бахтсизликка рўбарў қиласиз. Аммо, Исонинг сўзларига кўра, агар сиз озод бўлишни истасангиз, озод бўласиз. Турмуш ўртоғингиз сизга таъсир ўтказиши мумкин, аммо у сизни назорат қила олмайди. Сиз умидсизликка тушишингиз мумкин, аммо севги ва ҳурмат кўрсатиш ёки кўрсатмасликни ўзингиз ҳал қиласиз. Қуйидаги тамойилни эслаб қолинг ва унга асосан яшанг: Менинг дилим оғриши мумкин, аммо ёмон кўриш борасида қарорни ўзим қабул қиламан.  

Бир аёлнинг айтишича, у ички озодлик билан тавсифланадиган ёндашувни қўллашга қарор қилган, аммо эри ҳали ҳам кўпинча унга севги билан муносабатда бўлмаётган экан. У шундай ёзади:  

“Агар мен ҳурматсизлик қилсам, Муқаддас Руҳ МЕНИ фош қилади ва эримдан кечирим сўрашимга тўғри келади. Шунақа! Бироқ шундан кейин ўзимни шунчалар енгил ҳис этаманки, буни тасвирлаш мушкул. Эримдан эмас, балки Исо Масиҳдан кечирим сўраётганимни биламан. Муқаддас Руҳ эримнинг ҳам кўзи очилишига мадад беришидан умидворман ва шуни сўраб илтижо қиламан, бунинг барчасини Масиҳнинг ўзига қолдираман, чунки фақат Угина инсоннинг юрагини ўзгартира олишини биламан.” 

Сиз ҳар қандай ҳолатда озод бўлишингиз мумкин

Ҳаворий Бутрус биринчи мактубининг иккинчи боб, ўн олтинчи ва ўн еттинчи оятларида мураккаб вазиятларга тушиб қолган масиҳийларга мурожаат қилади. Бу вазиятларга мўминлик билан ёки бетавфиқларча муносабат билдиришни уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Бутрус шундай дейди: «Озод одамлардек яшанглар... Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар». Бу ерда Ғолиблик доирасига киришни истаганлар учун иккита ҳақиқат яширинган.

Биринчидан, «озод одамлардек» (16-оят) жумласи Юҳанно баён этган Хушхабарнинг саккизинчи бобида Исо айтиб ўтган ички озодликка тааллуқли. Бутрус ўз мактубининг учинчи бобида қайд этганидек, ҳам никоҳда, ҳам фуқаролик ҳаётининг бошқа соҳаларида ушбу ички озодлик билан яшаш керак. Вазиятлардан қатъий назар, сиз ҳар қандай ҳолатда ички озодлик асосида яшашингиз мумкин1.

Бешинчи бобдаги оиласида зўравонликка йўл қўйгани учун ҳибсга олинган эр эсингиздами? Камерада икки тунни ўтказиб, у Худонинг намоён бўлиши деб аталадиган ҳодисани бошдан кечирди. У гуноҳига тавба қилганидан кейин, таърифлаб бўлмас даражадаги Худонинг кучини ҳис қилди. Ўша одамнинг ичида нимадир юз берди. Гарчи у қамоқхонада ўтирган бўлсада, озодликда юрган пайтидагидан кўра кўпроқ эркинликни ҳис қилди. Айримлар буни тирик Худо билан ҳақиқий учрашув, деб аташади. Биз нима содир бўлганини англолмаймиз, аммо юрагимизда нимадир ғимирлаб қолганини сезамиз. Павлус ёзганидек: «Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди» (Филип. 4:7).

Иккинчидан, бошқа одамларни эъзозлаб, ҳурмат қилганимизда, ўзимизнинг ички озодлигимизнинг намоён бўлишини кўрамиз. Бутрус биринчи асрда ўз мактубини ёзганида, ҳукумат билан, қўни-қўшнилар билан ва ўзаро муаммолари бор бўлган масиҳийларга ёрдам беришни мақсад қилган. Ишонаманки, улар Бутрусга: «Менга, қара, мени хафа қилган одамларни қандай қилиб эъзозлашим ва ҳурмат қилишим мумкин» - дейишган. Фараз қилинг, бир аёл Бутрусга шундай дейди: «Мени севмайдиган эримни ҳурмат қила олмайман». Ёки эр шундай дейди: «Мени ҳурмат қилмайдиган хотинни сева олмайман». Бутрус эса амалда, агар сиз ички озодликка эга бўлсангиз, мумкин бўлмаган нарсани ҳам қила олишингизни таъкидлайди. Агар сиз бошқаларни эъзозлаб, ҳурмат қилмасангиз,  демак, муаммонгиз ҳам шунда: сиз озод эмассиз.

Мен, шунингдек, ички озодлик ҳолатида яшаётган ёки ҳар ҳолда шунга интилаётган кўплаб турмуш ўртоқлардан мактублар оламан. Бир аёл яқинда англаб етган нарсасини биз билан ўртоқлашибди: ўн бир йил давомида бирга яшаган эри унга кўп маротаба хиёнат қилган экан. Оёғи остидаги ер гир айлангандек бўлади ва унинг Худо билан муносабатлари ҳам дарз кетгандек бўлади. У шу қадар севадиган инсон қандай қилиб ана шундай тарзда дилини оғритиши мумкин? Эр маслаҳатлар ҳақида келишиб олади ва бир ярим йил мобайнида масиҳий руҳшунос билан учрашувларда хотин юрагида борини тўкиб солади. Маслаҳатлар унинг эрини севадиган, мўмин, эркин ва Худонинг амри билан яшайдиган инсонга айлантиради. Аммо хотини унга ўз нафратини тўкиб солишда давом этаверади! У хато қилаётганини англаб турсада, ўзини бошқара олмасди. У эрини ҳурмат қила олмасди, эр ҳам энди хотинининг ҳурматига сазовор бўла олмасди.

Кутилмаганда бу аёл дўстларининг уйида бизнинг манбаларимиз билан танишиб қолади. «Ҳурмат қилиш» деган сўзга кўзи тушганида у шундай хаёлга боради: «Мана, яна бошланди. Яна улар, эркаклар ҳақида сўз боради... Улар менинг эрим, унинг қилган ишлари ҳақида ҳеч нарсани билишмайди, шундай экан, буларнинг барчаси менга керак эмас». Аммо у бизнинг манбаларимизни тўлиқ ўқиб чиқади ва энди бунинг учун Худога минннатдорчилик билдирмоқда. У шундай дейди: «кутилмаганда кўзим очилди ва қалбимга озодлик кириб келди. Мен эримни унинг хатти-ҳаракатига қараб ҳурмат қилишим шарт эмасди, уни Худонинг тимсолида яратилган эркак бўлгани учун ҳурмат қилишим мумкин эди. Мен илгари ҳеч қачон бу ҳақда эшитмаган эдим!»  

Бошқа аёллар ҳам ички озодликни синаб кўришгач, нафратни енга олишди. Қуйида улардан келган иккита мактуб билан танишасиз: 

“Худо менинг қалбимдан жой олган. Мен эримга нафрат билан қарардим. Буни тан олиш жуда қийин, аммо анча енгил тортасан. Мен Худога илтижо қилдим ва эримдан бунинг учун мени кечиришини сўрадим.”

“Менга эримга ҳурмат кўрсатиш орқали биринчи навбатда Худога ҳурмат ва севгимни намоён этаётганимни англаб туриш ёрдам бермоқда, ҳамда эримнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилаяпман. Айниқса, сиз бизга тушунтирган Бутруснинг биринчи мактубининг иккинчи боб, ўн олтинчи ояти руҳлантирмоқда. Мен Исода озод бўлганим боис, Худони эъзозлайман, чунки У менинг хавфсизлик ва ҳурмат ҳисси борасидаги эҳтиёжимни қаноатлантиради.” 

Баъзида яна қайта бошидан бошлашга тўғри келади, натижа ҳам дарров кўзга ташлана қолмайди. Аниқ ҳақиқатлар сизга озод бўлишингизда ёрдам бериши мумкин. Тўғри, турмуш ўртоқларингиз қўпол бўлиши, севги ёки ҳурматини исталгандек намоён этмаслиги мумкин, аммо агар улар аслида меҳрибон инсонлар эканини ёдда тутсангиз, сизни Ғолиблик доирасига олиб борадиган йўлга тушиб оласиз. Бир эркак ёзганидек: «хотиним аслида яхши одам ва менга яхши муносабатда бўлади, деб ўйлар экансан, ана шундай озодликка эришасан».

Ички озодлик сизга меросни таъминлайди

Ғолиблик доираси сизга бошқа афзалликлар ҳам беради, чунки етук эркак ва аёлларнинг хатти-ҳаракати фарзандларининг эътиборидан четда қолмайди. Сиз ҳақиқатни англаб етиб, унга асосан шартсиз севги ёки шартсиз ҳурматни намоён этар экансиз, фарзандларингизга қандай мерос қолдираётганингиз ҳақида ўйланг. 

Фарзандларингиз сиз ҳақингизда нима деб ўйлашади? Сиз улар билан бўлмаган вақтингиз, уларга сиздан мерос қолишини истайсизми? Айрим фарзандлар меросга эга бўлишни шу қадар исташадики, ота-оналарининг ўлимини кутишади. Ота-оналар нима қилишган эдики, фарзандлари уларга ана шундай муносабатда бўлишаяпти? Ота-оналар фарзандлари ўзларини яхши кўришларини ва ҳурмат қилишларини исташади, аммо ўзлари бир-бирларига севги ва ҳурмат билан муносабатда бўлишмас экан, ўзларидан кейин фарзандларига қандай мерос қолдиришади?  

Эркак фарзандларининг онасини шартсиз севар экан, болаларга яхши намуна кўрсатади. У Исо Масиҳга ишонадиган ва Исода ички озодликка эга бўлган инсон қандай йўл тутиши кераклигини кўрсатиб беради. Бундай одамнинг фарзандлари унинг дафн маросимида нималар дейишади? Менимча, улар шундай дейишса керак: «Отам улуғ инсон эди. Ёшлигимда буни тушунмаган эканман. Аммо ҳозир менинг ёшим улғайиб, ўзимнинг ҳам оилам, хотиним ва фарзандларим бор, энди отам ҳатто онам билан тил топишиш қийин бўлган вақтларда ҳам унга севги билан муносабатда бўлганини англаб етаяпман. Умид қиламанки, озгина бўлсада отамга ўхшай оламан.

Худди шу тамойилни хотинга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Сизнинг дафн маросимингизда фарзандларингиз нима дейишади? Бутун ҳаётлари давомида улар сизнинг оталарига қандай ҳурмат билан муносабатда бўлганингизни кўриб улғайишган, шу боис улар шундай дейишса, ажабмас: «Онамиз ажойиб инсон эди. Отамиз билан тил топиш ҳар доим ҳам осон бўлмаган, аммо онамиз ҳар доим отамни ҳурмат қиларди, чунки у гап отамизда эмаслигини биларди. У буни Исога бўлган ҳурмати ва севгиси боис қиларди. Мен онамга қарши бориб, унга босим ўтказмоқчи бўлганимда ҳам у мени кечирар ва яхши кўрарди. Бизнинг онамиздек она бошқа топилмаса керак».

Ҳаворий Юҳанно фарзандларимиз ҳақиқат йўлидан юришганида улкан қувончни ҳис қилганини хабар берган (қаранг: 2 Юҳ. 4). Ҳақиқат йўлидан юриш ўз ҳаётингни Худонинг Каломига мослаштиришни англатади. Агар биз фарзандларимиз ҳақиқат йўлидан юришини истасак, ўзимиз ҳам уларнинг кўз олдида ана шу ҳақиқат йўлидан юришимиз керак2.

Ҳар куни биз жарлик ёқасидан юрамиз, ҳар куни биз иккиланиш билан рўбарў келамиз. Балки бугун бурилиш кунидир, биз унга тайёр туришимиз керак, яъни биз ички озодлик билан комилликка эришишимиз зарур. Фарзандларингиз сизнинг Исо Масиҳнинг «ҳақиқат сизни озод қилади» деган сўзларига амал қилиб яшаётганингизни кўрганида, улар Исога эргашиш йўлини танлашади. Ота-она учун бунданда улуғроқ қувонч бўлиши мумкинми?

Аммо агар мағлубиятга учраган бўлсангиз, нима қилиш керак? Балки, фарзандларингиз анча улғайиб қолишган, сиз эса севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақида энди эшитиб, Ғолиблик доираси нималигини энди-энди англаб етаётгандирсиз? Сиз ўтмишдаги хатоларингизни, ўрнак бўла олмаган даврларингизни, турмуш ўртоғингизга на севги, на ҳурмат кўрсата олмаган вақтларни эсга оласиз. Умидсизликка тушманг. Худо ўтмишдаги хатоларни кечириб юборишга қодир. Гуноҳлар бор жойда, Худонинг марҳамати ҳам бўлади. Худо хатоларингизни ўчириб ташлайди, уларнинг ўрнини эса янада кўпроқ ўз марҳамати билан тўлдиради. Бу ҳақда бир аёл шундай ёзади:

“Эрим билан бир масалани муҳокама қилаётганимизда, у менга ўзига нисбатан ҳурматимни ҳис қилмаётганини айтиб қолди. У ҳақ эди. Бу яққол кўриниб турарди, бизнинг олти ярим ва уч ёшдаги икки нафар қизимиз бўлиб, улар ҳам оталарини ҳурмат қилишмасди. Бу мен учун эримга нисбатан ҳурматни ҳис этмаслигимнинг исботи бўлди. Шундан кейин сизнинг китобингизни сотиб олдим. Ҳар сафар имкон туғилиши билан мен унга ўз ҳурматимни намоён эта бошладим. Мен ушбу ғояларни амалда қўллай бошлаган вақтимда ўзаро муносабатларимизда бўлгани каби, унинг болалар билан муносабатларида ҳам севги кучайди. Мен имкон қадар ҳамма нарса яхши бўлиши учун ҳаракат қилаётганимни у билади. У ҳам менинг ҳаётимни осонлаштириш учун қўлидан келганини қилмоқда, мен ишда бўлган кунларим қизларни олиб харид қилгани дўконларга боради. Бутруснинг биринчи мактуби учинчи бобининг биринчи ва иккинчи оятлари турмушимизда ўз аксини топаётгани мени қувонтиради.”

Бошқа бир аёл эса ўттиз саккиз йил бир ёстиққа бош қўйиб яшаган ота-онасининг бахтсиз никоҳи ҳақида сўз юритади. Унинг онаси бизнинг айрим манбаларимизни сотиб олиб, ушбу ғояларни оиласида қўллай бошлайди. У ҳар доим Худо ўзидан нимани исташини билган, аммо буни қандай амалга оширишни тушунмаган. Қиз онаси ўзининг эри ва никоҳига муносабатларида жиддий ўзгаришлар қилганини кўрганидан кейин, бу ҳолат унга жуда кучли таъсир кўрсатади. Ўзи ҳам ўн беш йилдан ортиқ вақтдан бери оилали бўлган қиз шундай дейди:

“Эрим билан муносабатларим ҳар доим ҳам яхши бўларвермаган. Икковимиз ҳам кучли шахслармиз. Мен ота-онамнинг ўзаро муносабатларида ва айниқса онамнинг отамга бўлган муносабатида шу қадар ажойиб ўзгаришларни кўрдимки, тез орада ўзим ҳам маслаҳат сўраб онамга мурожаат қиладиган бўлдим. Мен ҳар доим Худонинг иродасига бўйсуниш охир-оқибат бахт келтиришини билардим. Мен онам бу борада қилган барча ишлар учун, ҳамда ушбу ғоялар онамнинг ҳаётига олиб кирган тинчлик учун миннатдорман.”

Йигирма бир ёшли ўғли ва ўн бир ёшли қизи бор бир аёл Севги ва ҳурмат ҳақидаги таълимотни кейинги авлодларга етказишни истайди, ҳамда у шундай ёзган: «мен уларни оталарини ҳурмат қилмасликка ўргатган эдим, энди эса ҳеч нарсага қарамай, эримга ҳурмат билан муносабатда бўлиш орқали бу вазиятни тўғрилашнинг ҳаракатидаман. Мен Худодан, эримдан ва фарзандларимдан гуноҳимни кечиришларини сўрадим».

Худо учун эрга эга бўлиш мукофоти

Биз юқорида Бутруснинг биринчи мактуби учинчи боб, биринчи ва иккинчи оятларини кўриб чиқдик, ҳамда севги ва ҳурмат уйғунлигини тушуниш қанчалар муҳимлигини биламиз. Бутрус шундай ёзади: «Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра, таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади». Бу ўринда Бутрус аниқ қилиб, Худодан узоқ бўлган бўйсунмас ва ҳиссиз эрни ҳам унга бўлган ҳурмат билан оғдириб олиш мумкинлиги ҳақида сўз юритмоқда.

Парвардигорга бўйсуниб, эрга ҳурмат билан муносабатда бўлишдан иборат Ғолиблик доираси тамойилларини қўллаш орқали уни Исо учун забт этиш мумкин. Бунда улкан куч мавжуд. Бу кучдан эр ҳам фойдалана олади. Сизнинг бирор бир шартсиз, Парвардигорга итоат этиш ва Унга хизмат қилиш истаги билан хотинингизга севги кўрсатишингиз уни Худо учун забт этиши мумкин.

Диблайим қизи Гўмерага уйланган пайғамбар Хўшея бунга ёрқин мисол бўла олади. Гўмера фоҳиша бўлиб, Хўшея маълум вақт ундан узоқлаштирилган эди. Сўнгра Худо шундай деди:  «Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқ оёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй» (Хўшея. 3:1). Мана сизга шартсиз севги! Хўшея Гўмеранинг хотинлик мақомини қайта тиклаш учун уни пул эвазига сотиб олишига ҳам тўғри келади (ўша давр одатига кўра) (қаранг: Хўшея. 3:2)3.

Бугунги кун Хўшеяси ўзи тушиб қолган вазиятда кўп нарсани англаб етишида ёрдам берганимизни айтиш учун бизга мактуб ёзибди. У ўзининг оғир никоҳида ўзгаришлар бўлишига ҳар қандай умидни йўқотган эди, шу боис нима қилишни, қандай қилишни ва хотинини қандай севишни билмай, Худога илтижо қиларди. 

«Жамоатда мен фақат «сев, сев ва сев», деган даъватни эшитардим холос, - деб ёзади бу одам, - мен қўлимдан келганча ҳаракат қилардим, аммо бундан ҳеч нарса чиқмасди». Конференцияларимизнинг бирида иштирок этганидан кейин у ўзи нега шунақа ҳолатга тушиб қолганини англаб етади:

“Мен истагимни сўз билан ифодаламасдим, аммо хотиним мени ҳурмат қилишини ва менга дўст бўлишини истардим, аммо истагим амалга ошмасди. Мен хотинимни севишни билмаслигимни тушунардим (балки, менинг севгим унинг ҳурматидан кўра кўпроқ ўхшамасди). Менинг ақлимни тиниқлаштирган маълумот ва Исо Масиҳга хизмат қилиш орқали севгимни намоён этишимга ёрдам бергани учун Худога шукр қиламан. Тахимнимча, олдинда мени синов ва қийинчиликлар кутиб турибди. Хотинимга узоқ вақт севгимни намоён этмаганим боис у оғир кунларни бошидан ўтказди, аммо энди биз қаёққа қараб юришимиз кераклигини биламиз.”  

Исо учун ўз турмуш ўртоқларининг қалбини забт этишга ҳаракат қилаётган бошқа инсонлардан мактублар бизга ҳар куни келиб туради. Улардан бири ўттиз тўрт ёшли ишбилармон аёлдан келган бўлиб, у эркакни ҳурмат қилишнинг дунёвий талқини ва Худонинг бу борадаги иродаси ўртасида чалкашиб қолган экан. У бизнинг манбаларимизни ўқиганидан кейин, уларни четга суриб қўя олмаган. У шундай ёзади: «Очиқ ва самимий ҳақиқатни англаганим туфайли ниҳоят озодликка чиққандек ҳис қилаяпман ўзимни. Жуда оддий ва жуда тушунарли».

Бошқа бир аёл эса эри таклиф этган айрим ўзгаришларни қилишга уриниб кўрганини, аммо бизнинг ёзувларимизни дискда эшитганидан кейин айниқса ҳаяжонланиб кетганини ёзади:

“Мен мутлақо бошқа нарсаларни қила бошладим. Мен муносабатимни ўзгартирдим. Юз ифодамни ва гапириш оҳангимни ўзгартирдим. Мен ҳатто бошқача ибодат қила бошладим, «мени Ўзинг марҳаматла ва эримни ўзгартир» деган сўзларни «эримни Ўзинг марҳаматла ва мени ўзгартир» - деб айтадиган бўлдим. Янгича тушунишим орқали мен энди эримга бошқача назар билан қараяпман, шу боис унга нисбатан илгари бўлмаган туйғуларни ҳис этаяпман. Мен бу ўзгаришларнинг мевасини аллақачон кўра бошладим.”

Ғолиблик доираси ҳар доим ичингизда яширин нарсани очиб беради. Баркамол инсон бўлиш нимани англатади? Бу концепцияга амал қилиб яшашдан, уни тушуниш осонроқ. Қуйида баркамол инсон сифатида яшаш ва ҳаракат қилиш мумкинлигига исбот келтирилган:

“Аксарият инсонлар сўзнинг қудратини яхши англашади, аммо беҳурматликнинг вайронакор кучи ҳам ўзига ана шундай эҳтиёткорона эътиборни талаб қилади... Худо бу борада менга чинданда куч ва ирода ато этган. Менимча, агар биз ўзимизнинг Исода тўлиқ ва якунига етган бўлишимизни ҳамда шахсимиз эрларимиз томонидан шакллантирилмаслигини англаб етганимиздан кейин севишимиз ва ҳурмат қилишимиз осон кечади...

Уйимда вазият оғирроқ, эрим мана неча йилдирки, Худодан  «қочиб юрибди», аммо мен умидсизликка тушмаяпман, чунки мен ҳақман деб туриб олмаяпман, баҳсда ғолиб бўлишга уринмаяпман, ҳамма масалаларни ўзим ҳал қилишга уринмаяпман. Мен ҳаётни, Исонинг ҳаётини танлайман, шунда ҳаётимда Унинг марҳаматини кўраман. Агар эрим ҳеч қачон ўзгармаса ҳам, Парвардигорим мен уни ҳурмат қилишимни истайди. Мен айрим аёллар хафаликларини эрларидан чет эл саёҳатини ундириш учун асос қилиб қўллашларини биламан, аммо мен имонли инсон сифатида хафагарчиликларни кечиришни маъқул кўраман.”

Бу аёл мен сўзларидан иқтибос келтирадиган ва баркамоллик сари муҳим қадамни ташлаган кўплаб аёларнинг бири, эҳтимол сиз ҳам шу йўлни танлашингиз керакдир. Аммо бу жараёнда сизни олдинда синовлар кутиб турганини – чунки никоҳингиз Исога содиқлигингизнинг синови эканини унутманг. Айрим инсонлар Худонинг синовларидан қўрқишади ва Худо уларни қандайдир йўллар билан адаштиради ёки қийнайди, деб ўйлашади. Сиз Худонинг синовлари борасида жуда муҳим нарсани билиб олишингиз керак. Худо одамни унинг қанчалик аҳмоқ, гуноҳкор ва носамимий эканини кўрсатиш учун синамайди. У жуда кўп нарса қўлимиздан келишини кўрсатиб қўйиш учун ҳам бизни синайди ва биз ана шу нарсаларни ростдан ҳам қила бошласак, ички озодлигимиз ҳам кенгая боради (қаранг: Ёқуб 1:2-12). Худонинг синовларидан қўрқманг. Худога шу қадамни ташлашга тайёрлигингизни билдиришингиз билан У сизга янгича фикрлаш соҳасига киришингизга изн беради.

Демак, хаёлан келажакка қадам қўяётганингизни тасаввур қилинг. Илк синов билан қачон ва қаерда тўқнаш келишингизни кўришга ҳаракат қилинг. Эрингиз (хотинингиз) нима дейиши ёки қилиши мумкин ва нима сиз учун ҳақиқий синов бўлади? Бу нарса содир бўлганида Парвардигор сиз билан майин ва осуда гаплашади. Худо ёрдам беради ва сизни мустаҳкамлайди. Аммо ҳозир сиз ўзгариш учун қарор қиладиган пайтингиз. Буни ҳозироқ қилинг – ва ҳеч қачон ортга қараманг!


Книга  на узбекском языке:  Любовь и уважение (Эмерсон Эггерих)

Женщина нуждается в удовлетворении одного лишь желания - быть любимой. Когда эта потребность удовлетворена, она счастлива. Мужчина имеет лишь одну нужду - уважение к себе. Когда его потребность удовлетворена, он счастлив.
Когда обе эти потребности восполнены, начинают происходить удивительные вещи. "Любовь и уважение" объясняет супругам, почему они реагируют негативно друг на друга, как справиться с подобной реакцией быстро, легко и в соответствии с библейскими истинами.
Основываясь на трех десятках лет консультационной деятельности и на научных и библейских исследованиях, доктор Эмерсон Эггерих с женой Сарой уже пронесли послание любви и уважения по всей Америке, изменяя общение, мышление и отношение друг к другу супружеских пар.
Чего вы хотите для своего брака? Хотите мира? Хотите чувствовать близость друг к другу? Хотите испытывать признательность? Хотите жить в браке по замыслу Божьему? Тогда почему бы вам не попробовать впустить в свою жизнь немного любви и уважения?



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак